Все игры
Обсуждения
Сортировать: по обновлениям | по дате | по рейтингу Отображать записи: Полный текст | Заголовки

Иқтидори “Ҷабҳатул Исломийя”

Иқтидори “Ҷабҳатул Исломийя” торафт пурзӯр шуда истодааст ва ин ҳолат боиси ташвиши Россия гардид

Новобаста ба он ки ИМА ва Ғарб лашкари Озоди Сурияро дастгирӣ мекунанд, он аз тарафи гурӯҳҳои ҷиҳодӣ ба талафотҳои зиёд дучор шуда истодааст. Дар хабарҳо гуфта мешавад,ки гурӯҳи “…

http://tj.hizb-turkiston.net/

خطاب من ال&#1

БОЗ ЯК ШАҲИДИ НАВ БА КОРВОНИ...

БОЗ ЯК ШАҲИДИ НАВ БА КОРВОНИ ШУҲАДОИ ӮЗБЕКИСТОН ҲАМРОҲ ШУД! БА СӮИ МАҚСАД БО ИСРОР ШИТОФТ. БА СӮИ МАҚСАДЕ, КИ ХУДРО МАСЪУЛ МЕДОНИСТ. ГАРЧИ БАР ИВАЗИ ҶОНИ ШИРИНАШ БОШАД ҲАМ ҲАРГИЗ АҚИБНИШИНӢ НАНАМУД!
Published by turkistontj on October 23, 2013 | 0 Comment
logo
http://tj.hizb-turkiston.ne...

Слова благодарности исламской УММЕ от сестры Войтенково...

Хизб-ут Тахрир Украинада форум ташкил килди

Форумга Қирим ахборот агентлиги, Украина инсон ҳуқуқлари ташкилоти, ICTV ахборот канали, ИНТЕР телеканали, Navoros интернет сайти иштирок этди. Шунингдек, “Мемориал инсон ҳуқуқлари ташкилотининг Марказий Осиё дастурлари” раҳбари Виталий Понамарёв, “Возрождения” газетаси мухбири Анвар Қодиров ва Қирғизистонлик инсон ҳуқуқлари фаоли Равшан Гапиров каби бир қанча таниқли шахслар ҳам иштирок этди...
http://uz.hizb-turkiston.ne...

Мыктыбек, Ислам жана саясат 4

Мыктыбек, Ислам жана саясат 3

Мыктыбек, Ислам жана саясат 2

Мыктыбек, Ислам жана саясат 1

Тожикистон ҳукуматининг навбатдаги қурбони

Ўзбекистонга бағишланган Иқтисодий Семинар toliq

Shirin Qizaloq 2

Иқтисодий семинар 2013

Экономический семинар 2013

Shirin Qizaloq

Ўзбекистон муслима аёллари номидан Ислом умматига хитоб

Бугун биз Ўзбекистонлик зулм кўрган аёллар, ўзини мусулмонман деган, Муҳаммадга(صلى الله عليه وسلم) умматман деган инсонларга нидо қиламиз , хитоб қиламиз!!!

Аёл – ким у? У – она, мўътабар инсон, жуфту ҳалол, опа – сингил, асралиши, авайланиши вожиб бўлган ор-номус ва яна эр мўъминни гуноҳдан сақлаб турувчи қўрғон ва бошқа кўплаб энг олий сифатлар билан сифатласа бўладиган улуғ ва нозик хилқат.

Хозирги кундаги аёлларчи? Дини, ор – номуси, қадр – қиммати топталган, хорланган, ишлатиб бўлгандан кейин ташлаб юбориладиган кераксиз буюм бўлиб қолди. Аёлларни бу ахволга, бизларга бахтли ҳаётни ваъда қилган демократия олиб келди.

Хусусан Ўзбекистонда тузумни татбиқ қилаётган раҳбарият томонидан аёлларга бўлган тазийқ кундан кунга ортиб бормоқда, буни баъзи мисолларда кўришимиз мумкин: Қўқон хокимияти томонидан амалга ошираётган ишларга назар ташлайдиган бўлсак:

Раҳбарият томонидан маълум бир гуруҳ тузилган бўлиб, улар:

- хотин-қизлар қўмитасининг раисаси

- махалла фуқаролар йиғини раиси

- махалла фуқаролар йиғини ходимларидир

Улар ўзлари билан суратга оладиган камералар билан уйма уй юришиб, уйларида тинчгина яшаётган аёллар тинчини бузиб, хар бир чақирилган хонадондаги аёлдан рўмол ўрамаслик, агар ўраётган бўлса уни ечиб ташлашлик хақида огоҳлантиришлар қилишиб, хатто баъзиларга рўмолларини ечдиришга мажбур қилган холлари хам бўлмоқда. Бозорлардаги холат эса, бу хақда интернетда гаплар аллақачон тарқалиб кетди, савдогар аёлларни бошларидаги рўмолларни тортиб олинган холатлари хам бўлди. Бу ишларга рози бўлмаганларни, бозорнинг ўзида, хеч қандай асоссиз, сотаётган молларини мусодара қилинган холлари хам бўлди. Ўтган йили Тошкент бозорларида катта ўраниладиган рўмол сотганларни сотмасликка мажбурланган эди, бу йил мана Қўқонда хам “Сенга рўмол сотишга ким рухсат берди” – деб хақоратлар билан тақиқланаяпти. Давлат ишхоналарида, мактаб, коллеж, боғча ва шунга ўхшаш давлат идораларида рўмолли келиб қолса ўша куннинг ўзида “ўз аризасига мувофиқ” ишдан бўшатилмоқда.

“Сен барибир муқаддассан, муқаддас аёл” – деб жар солаётган хукуматнинг аёлларни муқаддас тутиши шуми? Бундай холатга қандай келиб қолдик? Бу ниманинг оқибати?

Бунинг биринчи сабаби, албатта, бизларнинг эр мўъминларимиз куфр тузумга рози бўлишиб аёлларини химоя қилиш, қизғанишни мутлақо унутиб юборишди. Бунга яна энг катта хисса қўшган дин уламоларимизнинг аёллар тўғрисида чиқариб берган, шариатга хилоф фатволари хам бўлди, шундан кейин хукумат “мана дин олими айтди динда ундай эмас” деган баҳона билан аёлларни таҳқирлашга катта йўл очилди. Бизлар муслима аёллар хатто қизларимизни кўчага бирон юмуш билан чиқаришга хам қўрқиб қолдик.

Мусулмонларнинг ўз давлатлари бўлган даврларда, оддий аёлнинг сўзини мусулмонларнинг Халифаси тинглаган, унга муносиб Исломий муомала қилган, эр химоя қилмаса давлат ўзи химоя қилган, хозирчи таҳқирлашдан нарига ўтмаяпти.

Бугунги кун муслима аёлларига, ўша Халифаларнинг ўрни хар доимгидан хам кўпроқ билинди.

Эй Ислом уммати! Шуни билингларки биз эртага Қиёматда “Биз ожизалар эдик, бизларни эса химоячиларимиз химоя қилишмади, химоя қилгувчи Халифани топишга харакат хам қилишмади” – деган таънани бутун дунё муслима аёллари номидан қабул қилиб олишга ўзларингизни қодир деб ўйлайсизларми?



يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا قُوا أَنْفُسَكُمْ وَأَهْلِيكُمْ نَارًا وَقُودُهَا النَّاسُ وَالْحِجَارَةُ عَلَيْهَا مَلَائِكَةٌ غِلَاظٌ شِدَادٌ لَا يَعْصُونَ اللَّهَ مَا أَمَرَهُمْ وَيَفْعَلُونَ مَا يُؤْمَرُونَ ﴿٦﴾



“Эй иймон келтирганлар! Ўзингизни ва аҳли аёлингизни ёқилғиси одамлару тошдан бўлган ўтдан (жаҳаннамдан) сақланг. Унинг тепасида қўпол, дарғазаб фаришталар бўлиб, улар Аллоҳнинг амрига исён қилмаслар ва нимага буюрилсалар, шуни қилурлар.”



Ўзбекистондаги муслима опа-сингилларингиз

ABEKE 555, 06-08-2013 16:50 (ссылка)

“МАЪРИФАТ ГУЛШАНИ” ҲАФТАЛИК ГАЗЕТАСИ Ё П И Л Д И





Ўзи Ўзбекистонда одамларни фикр доирасини кенгайтирадиган, ҳайбаракаллачиликдан йироқ ОАВ таси йўқ ҳисоби эди. Лекин "Маърифат гулшани” газетаси нисбатан ўқимишли, инсонларнинг маданий-маърифий онгини ўстиришга жиддий ҳизмат қилаётган, қуруқ олди-қочдилардан йироқ бир нашр эдики ўқисангиз нимадир олардингиз, кўнглингиз таскин топарди, сизни фикрлашга чорлар эди. Мен ҳозирги кунда бу газета даражасидаги бирорта нашрни мамлакат бўйича учратганим йўқ. Бир пайтлар ушбу газета билан танишиб чиқишимни газета дўкони сотувчиси тавсия қилганда ўқиб ҳурсанд бўлганимдан "Бирдамлик” сайтига бир мақола ёзмоқчи бўлдим. Лекин ўйлаб кўриб, бирор бир саводсиз мутасадди "Нега булар бу газетани мақтаяпди” деб тақиқлаб қўйшини инобатга олиб фикримдан қайтдим. Бунинг сабаби бор эди албатта. 2000- йилнинг бошида Наманганда "Таржимон” деган газета чиқар эди. Газета Россия матбуотидаги қизиқарли ҳабарларни ўзбекчалаштириб ўқувчилар ҳукмига ҳавола этарди. Ҳамма қизиқиб ўқир эди. Мен шу газетадаги материаллардан фойдаланиб "Озодлик” радиосига мақолалар юборар эдим. Газета ҳақида илиқ фикрлар билдирар эдим. Бир куни газета ҳодимларидан бири шундай деб қолди: "Газетамизни текширгани жўрналист Шуҳрат Жабборовни юборишибди. У газеталарни бир бошдан варақлаб чиқиб "Ҳовосот қиладиган ҳеч нарса йўқ-ку” деб қайтиб кетди” деди. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай "Таржимон” газетаси ёпилди. 

"Маърифат гулшани” газетасини асосан зиёлилар ўқишар эди. Газетада мақтов деярли йўқ, умуман сиёсатдан йироқ газета эди. Фақат юқорида айтганимдек, ўтмишдаги алломалар, олимларнинг фалсафий фикрлари ва бугунги кундаги маънавиятимиздаги камчилликлар турли мақолаларда ўз аксини топар эди. Бу газетани нимаси ёқмадийкин? Тушинмадим. Аҳир ҳеч бўлмаса биттагина шундай газета чиқиб турса нима қилибди? Мутасаддиларни мақсадлари нима экан? 

Ушбу мақолани ёзишдан олдин "Маърифат гулшани” газетасининг тарғибот ишлари бўлим мудири Камолиддин Мирзааҳмедов билан гаплашдим. У кишини айтишларича газетани оҳирги сони 18- Июльда чиққан. Кейин тўхтатиб қўйилган. У киши бунинг сабабини телефон орқали айтишни истамадилар. Фақат ижодий ҳодимлар яқин кунлар ичида газетани бошқа ном билан чиқришни режалаштираётганларини айтдилар. 

Газетага тажрибали жўрналист Абдужаббор Умаров муҳаррирлик қилар эди. Мен у кишини мард ижодкор сифатида яҳши билар эдим. Бир куни у киши "Ёшлар” телеканали орқали чиқишида муҳбирнинг газетани чоп этишдан асл мақсади ҳақидаги саволига "Ўн икки саҳифани ичида икки оғиз ҳақиқат ёзилса шунга ҳурсанд бўламан” деб жавоб берган эди. Ҳа, икки оғиз ҳақиқат. На бунча қийин экин, икки оғиз ҳақиқатни айтиш? 

Носир Зокир. 

Источник: http://choyhonaga.blogspot.com/2013/04/blog-post_3058.html

Метки: политика, сми

БИЛАСИЗМИ?

Усмонийлар даврида уйлар дарвозасига икки хил тақиллатгич қўйиларди: бири кичик, бири катта. Кичик, нозиги тақилласа, ичкаридагилар тақиллатаётган кишининг аёл эканини фаҳмлаб, унинг истиқболига аёл киши пешвоз чиқарди. Каттаси тақилласа, эркак кишилигини фаҳмлаган уй эгаси ўзи (ёки ўғли) бориб очарди. Бирор киши бетоб бўлиб қолса, унинг эшиги олдига қизил атиргул қўйиб қўйишар эди, токи йўлдан ўтиб турганлар, ён-атрофдаги сотувчилар уй ичида бемор борлигини билиб, унга қаттиқ, баланд овозда озор бериб қўймасин.

Ато Абу Рушта Фейсбукда

http://uz.hizb-turkiston.net/ сайтидан

Ассалому алейкум!

Cайтимиз мухлисларининг талабларига биноан.Сайтимиз тахририяти томонидан,Ҳизбут-Таҳрир Амири Ато Абу Раштанинг Фейсбукдаги ўзбекча саҳифаси ишга туширилди.
Ҳизбут-Таҳрир Амири Ато Абу Раштанинг Фейсбукдаги ўзбекча саҳифасига аъзо бўлишингизни ва бу маълумотни дўстларингизга ҳам юборишингизни сўраймиз.

Ато Абу Раштанинг фейсбукдаги адреси.

https://www.facebook.com/HT...

Со степенью шахидов, Вас!

Еще двое наших Братьев, которые нестрашясь порицаний осуждающих, иго тирана вели деятельность по пути возрождения Ислама и были лишены свободы за свою эту деятельность на долгие годы режимом тирана Ислама Каримова, ушли из жизни мирской....

http://ru.turkiston.net/?p=...

Америка Сурияга кирадими

Сурия қўшинидан сизиб чиқиб ошкор бўлиб қолган ҳужжат Башар Асад қўзғолончиларга қарши Кимёвий қурол ишлатгани эҳтимоли борлигини кўрсатган.
АҚШ раҳбари Барак Обаманинг таъкидлашича, Сурия ҳукумати ўз xалқига қарши кимёвий қурол қўллагани рост бўлса....

http://uz.turkiston.net/?p=...

Без заголовка

Америка республикачилари Сурияга бостириб киришга чақирмоқда.
среда, мая 1, 2013, 3:07Америка қитъаси, Умумий янгиликларAdd a comment


Америкалик республикачилар АҚШ президенти Барак Обамага босим қилмоқда. Улар Сурияда кимёвий қурол қўлланилгани ҳақида айтилиб келинаётган маълумотларга нисбатан


http://uz.turkiston.net/?p=...

Усмон Ҳақназаровдан янги сенсация!!!


Оқсарой ва ОқУйнинг янги қўшма фитнаси "Жазирама-2013"
ЎХҲ сайтида кузатиб боринг!!!

Усмон Ҳақназаров: Абдували Мирзаевни қандай

Усмон Ҳақназаров: Абдували Мирзаевни қандай ўлдиришгани ҳақида


Ушбу мақолада биз Андижонлик таниқли имом Абдували Қори Мирзаевнинг сирли йўқолишининг тафсилотларини ёритишга қарор қилдик. Яқинлари ва танишлари у кишини охирги марта 1995 йил 25 августда Тошкент аэропортида кўрган эдилар. Айнан у кишининг “дом-дараксиз йўқолиши”дан кейин, илгари мўътадил Исломни тутиб келган унинг кўплаб издошлари ва тарафдорлари, Ўзбекистон ҳукуматига нисбатан радикал муносабатга ўтган ва ўз устозлари қасосини олишга қарор қилганлар. Ва устоз учун қасос интилиши Каримов режимига жуда қўл келди – бу интилишдан Каримов Ўзбекистоннинг диндор аҳолисига қарши фойдаланди. Айтишимиз мумкинки, Қори аканинг таъқиб этилиши мамлакат тақдирини бутунлай ўзгартириб юборди. Шундай қилиб…

Абдували Мирзаев 80-йилларнинг охири ва 90-йилларнинг бошларида

80-йилларнинг охири ва 90-йилларнинг бошида Абдували Мирзаев нафақат Андижон вилоятида, балки Фарғона водийсининг бошқа вилоятларида ҳам катта обрўга эга эди. Инсонлар ўзларини қизиқтирган масалалар, шу жумладан ҳаётнинг мураккаб муаммоларига жавоб топиш учун унинг жума хутбаларини тинглашга интилишарди. 90-йилларнинг бошига келиб А. Мирзаевнинг обрўси расмий Тошкентни безовта қиладиган даражага эришди. Ўзбекистон мустақилликка эришгандан кейин, МХХ Андижон вилоят бўлими Абдували Мирзаев жума хутбаларида фуқароларнинг сиёсий моҳиятдаги саволларига жавоб бера бошлагани ҳақида Хавфсизлик Хизматининг марказига шошилинч маълумотларни юбора бошлади.

Кейинчалик А. Мирзаевнинг аудио тасмаларга ёзиб олинган хутбалари нафақат Фарғона вилояти, балки Тошкент, Ўш, Жалолобод, Чимкент, Хўжанд, Ўзбекистон ва қўшни республикаларнинг шаҳарларида кенг ёйила бошлади. Расмий Тошкент ҳокимияти дўппи тор келганда ўзи ҳам ёрдам сўраб борадиган бу андижонлик имомнинг тобора ортиб бораётган обрўсидан жиддий хавотирга тушди. Масалан, Наманган воқеаларида маҳаллий ҳокимият ва миршабларнинг зулмидан ғалаёнга келган оломон қаршисида чиққан барча тўсиқларни ер билан яксон қилар экан, Ислом Каримов ички Ишлар вазирлиги ва МХХ раҳбарияти орқали шахсан Абдували Мирзаевга мурожаат қилиб, ғалаёнга қалқиган оммани тинчлантиришни сўраганди.

Ҳукуматнинг тинчлик ва барқарорликни сақлаш ниятини тўғрилик билан изоҳлаган имом халқ оммасига мурожаат қилиб, Ислом дини ўзгалар мулкига тажовуз қилишни ва кўчаларда тартибсизлик қилишни таъқиқлашини айтади. Вилоят ҳокимини ҳам, куч ишлатар тизимларнинг бошлиқларини ҳам, ҳатто Президентни ҳам тинглашни истамаган халқ оммаси А. Мирзаевнинг бу мурожаатига дарҳол ва сўзсиз итоат этганди ўшанда.

Фақат И.Каримовни Наманганда халқнинг тошбўронидан Абдували Мирзаев қутқариб қолишига қарамай, имомнинг халқ ичида ўзидан обрўлироқ эканини Президент асло кечира олмади. Халқ давлат раҳбарининг пуч ваъдаларига эмас, қандаги бир мулланинг ваъзасига бош эгиши Каримовга тинчлик бермасди. Айнан ўша кунларда Каримов халққа бериладиган қуруқ ваъдаларнинг бир кун келиб жамиятда ижтимоий танглик ва аянчли оқибатларги олиб келишини англаб етганди. Шунингдек, Ўзбекистон президенти Абдували Мирзаев каби халқ ичида обрўли кишиларнинг, агар истаса, халқни ҳокимиятга қарши чорлаши мумкинлигини ҳам хулоса қилганди.

Кейинги йилларда ҳам ўзининг ваҳший худбинлиги ва макру-ҳийлага асосланган қасоскорлиги билан машҳур И.Каримов Абдували Мирзаевнинг халқ орасидаги обрўсини асло унута олмади. Шунингдек, натижада И.Каримов Ўзбекистон МХХсига исломий масалалардан бохабар ва мусулмонлар билан алоқа қилишни яхши биладиган тажрибали чекистни раҳбар қилиб тайинлаш фикрига келади. Шу тарзда 90-йилларнинг ўрталарида Афғонистон бўйича мутахассис, форс ва араб тилларини биладиган, афғон мужоҳидлари орасида улкан разведка тажрибасига эга бўлган Рустам Иноятовни Каримовга тавсия қилишади.

Маълумки Рустам Иноятов 27 июнь 1995 йилда Ўзбекистон МХХсига раис сифатида тайинланган. Янги лавозимдаги илк кунларида у воқеалар ва инсонлар ҳақидаги оператив маълумотларни Президентга етказиш билан чекланарди. Ўша пайтда совет разведка мактабида тарбия топган Рустам Расулович Президентнинг шахсиятни, характерини, у яхши ёки ёмон кўрадиган хусусиятларни ўрганиш билан машғул эди.

Р.Иноятов Президент яхши кўрадиган ёки унинг жаҳлини чиқарадиган хусусиятларни аниқ ўргангандан кейин, махсус хизматнинг янги бошлиғи сифатида давлат раҳбарига ёқадиган ва уни мамнун қиладиган таклифлар билан тез-тез Президент ҳузурига кирадиган бўлди. Шу тарзда 1995 йил август ойининг бошларида Р.Иноятов Абдували Мирзаевнинг номини эшитиши билан жаҳли чиқадиган И.Каримовга андижонлик имом ҳақида турли маълумотлар бера бошлади. Гоҳида у андижонлик чекистларнинг А.Мирзаев масжидида жума кунлари тартибсизлик чиқара олишмагани, бошқа куни эса бу имомнинг агар дин давлат ишларига аралашмайдиган бўлса, давлатнинг ҳам диний ишларга аралашмаслиги кераклигини айтгани ҳақида Президентга маълумот берарди. Хуллас, Президентга ёқиш учун МХХ раиси унинг столини андижонлик имом ҳақидаги салбий маълумотлар билан тўлдириб ташлайди.

1995 йилнинг 27 август куни, яъни ўзининг МХХ раиси лавозимга тайинланганидан роппа-роса икки ой ўтиб, Р.Иноятов шахсан Президентга А.Мирзаевнинг Тошкент аэропортидан Москвага учиш вақтини, куни ва рейс номерини доклад қилади. Докладнинг сўнггида Ўзбекистоннинг бош чекисти И.Каримовга А.Мирзаев муаммосидан тўла-тўкис қутулиш таклифини ҳам айтади. “Агар истасангиз, биз Абдували Мирзаевни ном-нишонсиз йўқотиб юборишимиз мумкин”, дейди Р.Иноятов президент И.Каримовга. Каримов Иноятовнинг бу таклифига розилик беради.

Шу тарзда 29 август куни Абдували Мирзаев Тошкент аэропортида учиш учун қайддан (регистрация), божхона назорати ва махсус текширувдан ўтгандан кейин, МХХ ходимлари тарафидан ўғирланади. Имом зудлик билан МХХ Марказий биносининг подвалига (текширув изоляторига) келтирилади. Аввал у Ўзбекистоннинг собиқ муфтийси Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфга, Обидхон қори Назаровга ва бошқа таниқли диний уламоларга қарши “компромат” (айбловчи) материаллар бериш учун қийноққа солинади.

Аммо ўзбек чекистларининг (яъни МХХ жаллодларининг) имомдан таниқли уламоларга қарши “компромат” олиш режалари муваффақиятсиз тугагач, МХХ СИЗОсининг “тазйиқчилар”и (бу гумонланган ва иши терговда бўлганларни қийноққа соладиганлар оператив ходимларнинг лақабидир) А. Мирзаевдан Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, Обидхон қори Назаров ва бошқа таниқли диний уламоларнинг Жума Намагоний ва Тоҳир Йўлдош билан яқин алоқада бўлганликлари ҳақида ёзма кўрсатма беришларини талаб қиладилар.

Аммо Абдували Мирзаев бу талабга ҳам қатъиян рад жавобини беради. Шундан кейин “тазйиқчилар” андижонлик имомни яна-да ваҳший ва инсон шахсини ерга урувчи қийноқ усуллари билан қийнайдилар. Бу ваҳшиёна қийноқлар вақтида А. Мирзаев жаллодларни ўзининг Ўзбекистонда ҳеч қачон исломий давлат тузиш режаси бўлмагани ва бундай мақсадга эришишни истаган ҳаракатлар билан алоқаси бўлмаганлигига ишонтиришга уринади. Аммо бунинг фойдаси бўлмайди: Рустам Иноятовнинг ўзлари истаган иқрорларни осонгина қўлга киритишга ўрганган жаллодлари А. Мирзаевнинг бу сўзларидан янада ваҳшийлашади…

1995 йилнинг 30 августида бир неча соат давом этган қийноқлар натижасида Абдували Мирзаев кўплаб тан жароҳати олади, унинг суяклари уриб синдиралади ва натижада бу жароҳатлардан хушга келмай вафот этади. “Тазйиқчилар” Р. Иноятовга “тилнинг” (МХХ идорасида гумон ва тергов остидагиларни шундай аташади) овози доимий тарзда ўчирилганини айтишганда, МХХ Раиси ўз ходимларига зудлик билан бу “тил”ни кўмиш ҳақида махсус буйруқ беради. Бу ишни Абдували Мирзаев жасадини 1995 йилнинг 30 август кечаси саноат моддалари учун ишлатиладиган целлофон халтага жойлаган “Ц” бўлими (МХХ махсус бўлими) ходимлари бажаради ва жасадни Тошкент шаҳри ҳудудидан ташқарига, пойтахт вилоятининг Янгийўл тумани томонига олиб кетадилар…

Воқеанинг кейинги куни, яъни 1995 йилнинг 31 августида МХХ Раиси Р.Иноятов, ўз вазифасига тайинлаганидан икки ой ўтиб, президент Каримов ҳузурига Абдували Мирзаевнинг умрбод йўқ қилингани ҳақидаги ўзининг биринчи хушхабарини келтиради. Шу тарзда Рустам Расулович 1995 йилнинг 31 август оқшоми Тошкентдаги Мустақиллик майдонида ҳукумат вакиллари тарафидан нишонланган мустақиллик байрамида Президент кайфиятини кўтарадиган ва Каримов учун ўзига хос ва ўзига мос “совға” тақдим этади. Бу айни пайтда Р.Иноятовнинг И.Каримов ишончига кириши ва президент назарида обрўга эга бўлиши учун қилган дастлабки “хизмати” ҳам эди.

Биз А. Мирзаевни кимлар ваҳшийларча қийноққа солганини ва унинг жасадини Тошкентдан ташқарига олиб чиққан МХХ ходимларининг исми шарифларини номма-ном биламиз. Шунингдек, 29 ва 30 август кунлари бу ваҳшатни МХХ ертўласида амалга оширган раҳбар кадрларни ҳам аниқ биламиз. Аммо бу икки оёқли ҳайвонларнинг, МХХ уларни ҳам изсиз йўқ қилиб юбормаслиги ва жиноятни яна диний фаолларга тўнкамаслиги учун, уларнинг номларини бу ерда келтирмаяпмиз. Агарда Р.Иноятов бу ишни амалга оширса-да, унинг ўзи бу жиноят учун масъул бўлиб қолаверади. Фикримизга кўра, вақти келганда, Р.Иноятов ва унинг идорасидаги “тазйиқчилар” Ўзбекистон халқига А.Мирзаев ва бошқа дин аҳлларини қандай қийноққа солганларини ва ўлдирганларини барча тафсилотлари билан сўзлаб берадилар.

Ислом Каримовга (Абдували Мирзаевни ўлдириш орқали) ўзига хос ва ўзига мос “совға” тақдим этган Ўзбекистон махсус хизматининг раиси Р.Иноятов халқ ичида машҳур бўлган бу имомнинг ўлими Ўзбекистон давлати тақдирини, диндорларни ва мухолифат вакилларини оммавий қирғин қилиш каби тарихий воқеаларга буриб юборишини тасаввур ҳам қилмаган бўлса керак. Р.Иноятов бу жиноятнинг унинг ўзини ва мамлакатнинг куч ишлатар тизимларини кенг миқёсдаги ва оммавий қон тўкишлар гирдобига тортиб кетишини ўйламаган бўлса ҳам керак. Шундай қилиб…

Яна 1999 йил 16 февраль воқеалари хақда

Абдували Мирзаевнинг қариндошлари, яқинлари ва издошлари уламонинг тириклиги ва бир кун келиб топилиши ва уйига қайтишидан узоқ муддат умидвор бўлиб яшашди.

Бироқ 1997 йилнинг сентябрь ойида, яъни имомнинг дом-дараксиз йўқолганидан икки йил ўтиб, унинг издошлари ўзларининг республика МХХ аппаратидаги манбаларидан биридан (МХХ нинг халқпарвар ва ҳалол раҳбарларидан бири, у кишининг исмини бу ерда келтирмаймиз) олинган МХХ ва президентнинг ташаббуси билан Абдували Мирзаев МХХ “ертўласида” ўлдирилиб, кейин Тошкент шаҳридан ташқарида кўмиб юборилгани хабари уларни нафақат шок ва умидсиз ҳолга солди, балки улардаги нафрат, ҳамда ноҳақ ўлдирилган устозлари учун интиқом олиш ҳисини алангалантирди.

Бу қасосни амалга ошириш мақсадида эса, илгари тинч ва осуда ҳаёт кечирган баъзи ёшлар ҳарбий ва террористик тайёргарлик билан шуғуллана бошлади. Улар тўғри Чеченистондаги таниқли мужоҳидлар амири Ҳаттоб томонидан бошқариладиган жангариларни тайёрлаш лагерига кетишди ва бир йилдан ортиқ вақт давомида ўша лагерда бўлиб, нафақат ўқотар қуроллардан фойдаланиш сирларини, балки портловчи моддалар тайёрлашнинг замонавий усулларини ҳам ўрганиб қайтишди.

Бу воқеълик расмий Каримов ҳукумати ўзининг диндорлар ва сиёсий мухолифларига нисбатан олиб бораётган нодемократик ва қаттол сиёсати билан қандай қилиб уларнинг радикал, қуролли кураш йўлларига ўтиб кетишига сабаб бўлаётганига яққол мисол бўла олади. Ўзбекистонга улар 1998 йилнинг ноябрь ойида қайтиб келишди ва ўзларининг “муқаддас” орзулари – Ислом Каримовдан қасос олиш мақсадини амалга оширишга тайёргарлик кўра бошладилар. Гуруҳнинг бу ҳаракатларини Ҳаттобнинг жангарилар тайёрлаш лагерида бўлиб қайтган Муродулла Қозиев бошқариб борди. Суиқасдга тайёргарлик бораркан, гуруҳ томонидан Тошкент шаҳри марказида бир неча квартиралар ижарага олинди, ишлатилган автоуловлар ва ҳоказолар сотиб олинди.

Оператив ҳолат ҳақидаги маълумотларни бу гуруҳга тошкентлик, Вазирлар Маҳкамасида хизматчиларидан бири Улуғбек Бобожонов етказиб турди. Тайёргарлик режадагидек жуда яхши даражада борарди, фақат Муродулло Қозиевнинг гуруҳига боғлиқ бўлмаган кутилмаган бир ҳолат юз бермагунигача. Шундай қилиб…

Туркманистон чегарачилари томонидан Баҳром Абдуллаевни ушланиши

1998 йил Туркманистон чегарачилари сохта Қирғизистон паспорти билан Туркманистонга кирган Ўзбекистон фуқароси Баҳром Абдуллаевни тасодифан қўлга олишади. Баҳром Абдуллаев тезлик билан Ўзбекистонга экстрация қилинади ва МХХ тергов изоляторига жойлаштирилади.

Баҳром Абдуллаев Жамоат Хавфсизлигини сақлаш ва Бирлашган жиноий гуруҳларга қарши кураш бошқармасига, ТҚКБ (Терроризмга қарши кураш бўлими)га тушгач, калтакланган ва у билан “камерада ишлаш” амалиёти олиб борилди. Камерага унинг ёнига сохта жиноятчилар киритилади. Ва бу кутилмаганда жуда яхши натижа бера бошлайди.

Кейинги куни Баҳром Абдуллаевдан олинган маълумотларни текшириш учун “Бошқарма”да учрашув ўтказилади. Баҳром Абдуллаев ўзини ЎИҲ вакили эканини эътироф этади ва Туркманистонга Афғонистон орқали келганини ва Муродилла Қозиев гуруҳи томонидан И.Каримовга бўлаётган суиқасдни тўхтатиш учун ЎИҲ раиси Тоҳир Йўлдош буйруғи билан Тошкентга бораётганини айтади. Ва бу қон тўкилишини тўхтатишни илтимос қилади ва бу ишга ўзи ҳам ёрдам беришга таёрлигини билдиради.

Бу янгилик тезда МХХ раиси Р. Иноятовга етказилади.

У ўз навбатида Баҳром Абдуллаев устида яхшилаб “иш олиб бориш”ни буюради.

Кейинроқ терактнинг аниқ муддати (1999 йил 16 феврал) ва тафсилотлари (масалан, И.Каримовнинг Республика Вазирлар Маҳкамаси билан учрашуви) маълум бўлди.

Ўша пайтда пойтахт фуқароларининг қони тўкилишини олдини олиш ва таёрланаётган терактни тўхтатиш учун Р. Иноятов тасарруфида бир ярим ой муҳлат бор эди. У А.Қаҳҳор кўчасидаги хонадонда яшаётган М Қозиев гуруҳини қамоққа олиши мумкин эди.

Бунинг ўрнига у ўша гуруҳ ичига ўз одамини киритишга ва улардан бири билан алоқага ўтиш ҳамда воқеалар ривожини кузатишга қарор қилади.

Бундан ташқари, Исроилдан норасмий таклиф билан публицист Олег Якубов чақирилади. Унинг вазифаси “Феврал воқеасини” воқеа жойидан туриб ёритиш эди.

Р. Иноятов ва И. Каримов, теракт ҳақида аввалдан маълумотга эга бўла туриб, ундан диний ва сиёсий мухолифат фаолларини қатағон қилиш учун фойдаланишга қарор қилишганди.

Яна бир қизиқарли факт. 1999 йил 15 февраль куни Р.Иноятов ўз ишончли хизматкорларига ва ўз ёрдамчисига 16 февраль куни то пешингача Тошкентнинг Марказий Майдони, Бодомзор, (Миллий Банк биноси жойлашган) ва Яккасарой районига келмасликларини айтиб, ўз яқинларини огоҳлантиришни топширади.

Шу билан бирга Р.Иноятов агар суиқасд М.Қозиев гуруҳи режасига мувофиқ амалга ошса, воқеаларнинг форс-мажор шаклда ривожланиши, яъни, воқеаларни ўз манфаатига мос ишлатиш учун (И.Каримов ва И.Жўрабековдан ва бошқа Самарқанд гуруҳи вакилларидан қутулиш учун) қўшимча, заҳира вариантини ҳам тайёрлаб қўяди. Лекин, воқеалар форс-мажорсиз Иноятов контораси назоратида ўтди.

Р.Иноятов одамлари портловчи моддалар билан тўлдирилган ГАЗ-21 автомашинасини Президент кортежи келишидан бир неча дақиқа олдин Вазирлар Маҳкамаси биноси олдигача ҳайдаб келишига йўл очиб берадилар. Р.Иноятовнинг қатъий кўрсатмаси бўйича ишлаган «чекистлар» террористларни автомобилни қўйиб кетишигагина эмас, балки, Мустақиллик Майдонидан қочиб кетишига ҳам қўйиб берадилар.

Қочиб кетаётиб улар, Баҳор кинотеатри олдида қаршиларидан тасодифан чиқиб қолган иккита қизни ҳам отиб кетишади.

Кутилганидай, кўплаб бегуноҳ кишилар ҳалок бўлдилар. Ўша куннинг даҳшатли хотирасини, Миллий Банк олдидаги ўнлаб қурбонларни унутишнинг ҳеч иложи йўқ.

Кучли портлаш оқибатида юз метрлик радиусга инсоннинг куйиб кетган ички ва ташқи аъзолари сочиб ташланганди. Оғир яраланган баъзи ярадорлар кучли оғриқдан додлашар ва атрофдагилардан тезроқ ўлдиришни сўраб, оғриқлардан қутулишни исташарди.

Енгил эсган шамол атрофга қон ва одам гўшти ҳидларини таратарди. Баъзи ярадорларнинг қўли, бошқаларининг оёғи йўқ эди. Биттасини боши-ю, қўл-оёғи ҳам йўқ эди. Моргда нотаниш жасад сифатида узоқ қолиб кетди ўша жасад.

Иноятов ва Каримовларнинг кейинги ҳаракатлари, уларнинг 16 февраль воқеасидан ўзбек халқига нисбатан қақшатқич қатағон ва мислсиз жиноятлар амалга ошириш учун асосий баҳона, ўзига хос “маънавий ҳуқуқ” чиқариб олганлигини кўрсатди.

Шунингдек, 16 февраль кечқурун, хали айбдорларнинг кимлигини аниқлашга на вақт ва на имкон бўлмай туриб, Р.Иноятов МХХнинг барча вилоят ва район бўлимларига қуйидаги ТВ “Тезкор Вазият” хабарини (МХХнинг ўзига хос телефонограммасини) тарқатди:

“Бугун 16 февраль куни, Тошкентда бир қанча террористик амалиётлар содир этилди. Кўплаб қурбонлар бор. Террорчиларнинг асосий мақсади Ўзбекистон Республикаси Президентига суиқасд қилишлик бўлган. Маълум бўлишича, террористик амалиётларнинг ташкилотчилари Ж.Намангоний ва Т.Йўлдош ва мухолифатдаги “Эрк” партияси лидери Муҳаммад Солиҳлардир. Айтилганларни ҳисобга олиб, жойлардаги ИИБ ходимлари билан келишилган ҳолда, зудлик билан турли оқимдаги мусулмон уламолари ва фаолларини, “Эрк” партияси тарафдорларини қўлга олишларингиз ва тергов давомида мана шу террористик амалиётдан хабардорлиги ва ва алоқадорлигини аниқлашингизни сўрайман. Бажарилган ишлар ҳақида ҳар куни соат 12 00 ва 18 00 да Жамоат Хавфсизлиги Бошқармаси ва МХХни хабардор қилиб турилсин”.

16 февраль тушдан кейин Р.Иноятов Президентга суиқасд уюштириш ва бошқа тўртта портлашни уюштирган ташкилотчиларни аниқлаш бўйича дастлабки тергов натижалари (Аввалдан ўзи таёрлаб ёздириб қўйган телефонограмма) билан И. Каримовни таништирди.

Эртаси куни Р.Иноятов бу терактдан ҳукуматнинг хабари борлигини билган барча гувоҳларни йўқ қилишга ўтди.

И.Каримов ва Р.Иноятов ҳукмига биноан, барча гувоҳларга ўлим жазоси белгиланди.

Февраль воқеаси бўйича жами 22 киши жазога тортилди. Улардан 6 киши (гувоҳлар)га ўлим жазоси берилди.

Аснода шу ишга алоқадорликда судланиб ўлим жазоси берилганлардан биринчи бўлиб Баҳром Абдуллаев отиб ўлдирилди. Аслида айнан Баҳром Абдуллаев ушбу терактни фош қилган ва терактда мутлақо қатнашмаганди. (1999 йил январидан мартгача у МХХ изоляторида ўтирган)

Мантиқсизлик! Қандай қилиб МХХ ертўласида ўтирган одам теракт содир қилаолади?! Лекин бу биз учун мантиқсизлик бўлмаслиги керак. Бахром Абдуллаев портлашларга алоқадорлиги учун эмас, балки, Ҳукуматнинг бу терактдан олдинроқ хабардорлигини биладиган гувоҳлардан бири бўлгани учун ўлдирилганди.

Кейинроқ бу воқеаларни чет эл журналистларига сўзлаб бергани учун Р.Иноятов буйруғи билан Зайниддин Аскаров ҳам ўлдирилди.

Журналистларни Асқаров билан ёлғиз қолдирган МХХ ходими жазоланиб, ишга лаёқатсизлиги учун МХХдан ҳайдалди.

16 февраль воқеасидан сўнг Президентни ишончига тўлиқ кирган Р.Иноятов ўша пайтдаги кадрлар бўйича давлат маслаҳатчиси Темур Алимов билан бирга Давлат раҳбари атрофидаги кадрларни алмаштира бошлади.

Тошкент гуруҳи учун янги, олтин давр бошланди. Барча муҳим вазифаларни бирин-кетин МХХдан чиққан ёки Тошкент гуруҳига мансуб кимсалар эгаллай бошлади. Бу ҳозиргача давом этиб келмоқда.

Хулоса ўрнида

1995 йили 30 августида МХХ ертўласида Андижонлик имом Абдували Мирзаевнинг ўлдирилиши, 1999 йил 16 февраль хунрезликлари ва оммавий қатағонлар МХХ раиси генерал-полковник Р.Иноятов ва президент И.Каримовнинг ўзбек халқига нисбатан содир этган қонли жиноятларидир. Умид қиламизки, вақти келади, нафақат И.Каримов ва Р. Иноятов, балки бу даҳшатли жиноятларнинг бошқа, майда ижрочилари ҳам Ўзбекистон халқи олдида жавоб беради.

Бу икки воқеа яна шуниси билан ибратлики, Каримовга энг оғир пайтларида, унинг ҳукуматини мустаҳкамлаш учун асло ёрдам бериш керак эмас. Бу воқеалар шуни кўрсатадики, И.Каримов ўзбек халқи ичида обрўли ва машҳур одамларни ёмон кўради.

Президент уларни ўз ҳокимияти учун таҳлика деб билади.

Ушбу воқеалар яна шуни кўрсатадики, И.Каримов режимига мухолиф кишилар, И.Каримов, Р.Иноятов, З.Алматов ва шу каби Ўзбекистондаги ғайриинсоний режимнинг бошқа югурдакларининг ҳеч бир сўзига ва ваъдасига ишонмаслик лозим.

Бунга тоза ниятли, қон тўкилишининг олдини олишни ният қилган ва Каримов режимига чин дилдан тўғри кўрсатмалар берган, сиёсий тажрибасиз, ишонувчан соф қалбли, диний фаолларнинг, Каримов режимига қарши бўлган Бахром Абдуллаевнинг тақдири ёрқин мисол бўла олади.

Бу Каримов режимига қарши курашаётган ва унинг якка ҳокимлигини ағдаришни мақсад қилган барча мухолифатчиларга ибрат бўлиши керак.

Улар Каримов режими ва унинг хизматкорлари, ишонувчанликни ва тўғри сўзлик каби хатоларни кечиришмайди. Ҳар қандай эзгу мақсадлар учун бўлмасин, ҳатто Ўзбекистонда тинчликни сақлаш учун бўлса ҳам Ислом Каримов диктатурасига ҳеч қачон ёрдам бермаслик керак!

http://www.odnoklassniki.ru...

http://uzxalqharakati.com

Г. Каримова: Бир миллиард долларни қаердан олганимни би




Кейинги кунларда юзининг қорасини оқлашга уринаётган диктатор Каримовнинг катта қизи яна хорижий ва маҳаллий матбуотда “қаҳрамонга” айланди. Хусусан у Швецариянинг “Bilan” журналига ўз билганича интерью берган ва мени Беҳзод Аҳмедов ва МТС ширкати оламга расво қилди, аммо мен аслида оппоқ сут каби тозаман қабилида баёнот берган. Гулноранинг айтишича унинг Зеромакс, МТС, Теле Сонера каби ширкатларга умуман алоқаси йўқ. Фақат…
“Озодлик” радиосининг хабар беришича (ozodlik.org) Гулнора Каримова Bilan мухбири Луижино Каналнинг Швецариядаги банкларда тахминан бир миллиард доллар (радио хабарида 950 миллион дейилган) пулни қаердан олдингиз деган саволига умуман жавоб бермаган. Ҳолбуки Гулнора Каримова “мен у ман, бу ман”, “маликаман” ва яна нима балоларман, дейишдан олдин мана шу саволга жавоб бериши керак эди.
Аслида бу саволнинг жавоби аниқ: Гулнора Каримова бу пулларни бечора ўзбекнинг дастурхонидан ўғирлаган, аммо буни айта олмайди. Бунинг устига маъносиз гаплар билан ўзини оқламоқчи бўлади. Худди, ёлғон гапларига ўзбеклар ишониб кетаверади, дегандай тутади ўзини. Аслида эса бутун Ўзбекистон энг кўп нафрат қиладиган кишининг ўзи эканлигини ҳам у жуда яхши билади…
Фурқатбек
16.03.2013
http://uzxalqharakati.com/a...

«Озодлик»га эътирозим бор




Мен душанба куни кечқурун “Озодлик” радиоси ўзбек хизматининг “Ўзбекистон ҳукумати мафияга қарши кураш бошладими?” (ozodlik.org) дастурига иштирок этиш учун деярли 2 соат кутиб ўтирдим. Дастур муаллифларига кутиб ўтирганимни ва мухолифат вакили сифатида иштирок этишимни билдирдим, аммо на қатнашишасиз ёки қатнашмайсиз деган жавоб олмадим. Баҳонада дастурни тўлиқ эшидим, умуман олганда яхши дастур бўлди. Дастур олиб борувчиларининг қайта қайта Ўзбекистонда мафия борми, дея сўрашларига унда иштирок этганлар диктатор Каримовни назарда тутиб «Отамиз», «Бобой», «Президент Каримов ва қизи Гулнора», дея жавоб бердилар. Умуман бу тўғри хулоса эди. Мени ҳайратга солган гапни сиёсий шарҳловчи Камолиддин Роббимов айтди: Гуё Каримов Бош Вазир Мирзиёевга буйруқ берган эмиш қизим Гулноранинг атрофидаги жиноятчиларни тозала, деб.
Ҳатто Гулнора Каримова ҳам МХХ да терговга рози бўлган эмиш. Буни дастурнинг оддий қатнашчилари айтса индамай қўйсак ҳам бўлаверарди, аммо К Раббимов буни жиддий гап дея айтди. Дейлик бу гап тўғри МХХ Гулнора Каримовани подвалида сўроқ қилади ва унга Швецариядаги 1 миллиард долларни қаердан олгансиз, деб сўрайди. Гулнора Каримова нима деб жавоб беради бу саволга? Отам берган дейдими ёки ўғирлаганман, дейдими? Ўзи ғарб матбуотига берган баёнотида мен дипломатман, бу мақом менга бизнес билан шуғулланишга имкон бермайди, деб турган бўлса, МХХ га нима деб жавоб берарди? Гаплари билан Ўзбекистонда гўё адолатли тергов бораяпти деган таассурот уйғотишга уринган К Раббимов бу ҳақда ўйлаб кўриши керак менимча…
Мафия масаласига келадиган бўлсак, иқтисодий соҳа жиноий гуруҳларнинг, шу жумладан диктатор Каримов ва оиласининг шахсий томорқасига айлангани рост гап. Бунинг сабаби Ўзбекистонда қонун устунлиги йўқли тўғрироғи коституцион режимнинг йўқлигидир. Шунинг учун ҳам ватанимизда бирор соҳада эркинлик ва адолатни таъминлашнинг имкони йўқ. Мен дастурда қатнашсам шу гапларни айтмоқчи эдим афсуски қатнаша олмадим. Бундай дастурларда мухолифат вакилларининг қатнашишлари мақсадга мувофиқ, деб ўйлайман. Бу ерда ўзимни эмас умуман мухолифат вакилларини назарда тутаяпман. Зеро бу Озодликнинг эркин минбар эканлигини кучлантирувчи далил ҳам бўлади…
Намоз Нормўмин13.03.2013
http://uzxalqharakati.com/a...

Суддан олдинги митинг




“Ўрикзор” мардикор бозоридан Мустақил Мардикорлар Ташкилотининг икки нафар аъзоcи 2013 йили 09 март куни шу ташкилот фаоли Абдулла Тожибой ўғлига қўнғироқ қилибди. Шу пайт мен (Жуманиёзов Нураддин) ҳам унга қўнғироқ қилган эдим. Биз келишиб, эрталаб соат 10 лардан ўтганда, “Ўрикзор” мардикор бозорига етиб кедик.
Икки нафар мадикор бизга пешвоз чиқиб, уларга милиция ходимлари 80000 сўмдан жарима солганини айтдилар. Жарима тўлов, қоғозларини ҳам бизга кўрсатдилар.
Биз бу актнинг қанчалик қонуний эканини билиш учун, Учтепа туман ички ишлар бошқармаси бошлиғининг олдига ўтиш учун кетаётган эдик, йўлимизни туман ИИБнинг формасиз хизматчилари тўсдилар. Улар бизни, биргаликда идорага ўтишимизни талаб қилдилар.
Бизни Туман ИИБ идорасига олиб келтиришди. Сўров ва суриштириш ишлари бошланиб кетди. Бир зумда, ўзини Тошкент шахар ИИББ терроризмга қарши кураш бўлимининг бошлиғиман деб танштираверадиган “Бахти” хизматчилари билан етиб келишди. Салдан кейин, Ички ишлар Вазирлигидан ҳам вакил пайдо бўлди.
Вақт ўтиб, туман ИИБнинг биз ўтирган қавати, яна бошқа идоралардан, турли хил вакиллар билан тўлиб кетди. Биз ҳеч қандай жиноятда айбланмасак-да, мардикор бозорида қилган ҳаракатимиз бўйича, тушунтириш хати ёзишни талаб қилдилар. Биз бу талабларини рад қилдик. Тушунтириш хати ёзишдан бош тортдик. Бизнинг қўлларимиздаги мобил телефонларимизни тортиб олишди.
“Бахти” бошчилигидаги ҳокимият вакиллари, бизлар билан жуда қўпол муомалада гаплаша бошладилар. Яъни “Сизларга нима етишмайди?”, “Нон, ошларингни еб, уйларингда ўтираверсанглар бўлмайдими?” , “Халқни чалғитаяпсизлар!”, “Уларга нима ҳам қилиб бера олардиларинг?!” ва ҳ.к.
Кутилмаганда, бизларни алоҳида-алоҳида кабинетларга ўтқизиб сўроқ қилишни бошладилар.
“Бахти” мен билан шахсиятимга тегадиган тонда гаплаша бошлади. Яни, “Охирги марта сиз билан учрашганимизда, (Тошкент шаҳар ИИБош Бошқармасида) мен сизга нима деб эдим? Мен сизни, яна бир марта, мардикорларни бугунгидай йўлдан уриб, ёлғон-яшиқ гаплар билан, ҳукуматимизга қарши қўйиб, халқнинг бошини айлантираётганингизни кўрсам, узоқ муддатга қаматиб юбораман демабмидим? Мана, энди мен шу ваъдамни амалга ошираман! деди. Ва яна бошқа, ҳақоратли галарни ҳам айта бошлади.
Мен, “Бахти” ва ИИВ вакили кабинетда ўтирар эдик. Бир пайт коридорда, бозордаги мардикорлар пайдо бўла бошлади. Уларни транспортга ўтқизиб, бизга “қарши” кўрсатмалар бердириш учун олиб келинганлиги маълум бўлди. Мардикорларнинг уч-тўрт нафарини милиционерлар етакчилигида, тушунтириш хатини ёзишга мажбурлаб бошладилар. Мардикорларнинг қолган қисмини, милиция ходимлари коридор девори бўлаб, авайлаб саф торттириб бошладилар. Мен англадимки, иккаламизнинг устимиздан ҳукумат вакиллари нимадир уюштираяпти. Шунда мен коридорда турган 30 дан ошиқ мардикорлар гуруҳига мурожаат қилдим.
– Мени танийсизлами? – дедим.
– Таниймиз, – дедилар улар бир овоздан.
– Жуда яхши, – дедим. – Мана булар, ҳукумат вакиллари. Сизлардан менга қарши кўсатмалар олмоқчи. Мен сизларга нима деб ва нимага тарғиб қилган бўлсам, шуларни тўғри ёзинглар. Шунда менга ҳам, сизларга ҳам яхши бўлади. Акс ҳолда, булар алдоқчи. Булардан ҳар нарсани кутса бўлади, –  дедим.
– Биласизми, булар сизнинг айбингиз билан бу ерда турибдилар, –  деди “Бахти”
– Буларни мен эмас, сиз олиб келгансиз, буларни тезда бозорига элтинг. Булар бугун ҳам оиласи учун пул ишласинлар, дедим.
Шу пайт, ички ишлар вазирлиги вакили, чидаб туролмади шекилли, мардикорларга қарата гап бошлади.
– Биласизларми! Мустақиллигимиз арафасида, Муҳаммад Солиҳ деган шахс бор эди. У шу пайтларда ёшларнинг ва студентларнинг миясини айлантириб давлатимизга қарши тарғиботлар қилган. Студентлар билан кўп ёмон ишлар қилган. Ҳозир эса у чет давлатда юрибди. У, бугун ҳам мамлакатимиз шаънига мағзава сепаяпти. Чет элларнинг нопок кучлари билан тил бириктираяпти. Мамлакатимизга қарши ҳийла найранглар қилаяпти. У, мамлакатимизни, халқимизни кўра олмайдиган одамлардан. Ман бу шахс эса, Мухаммад Солиҳнинг пайтаваси.
“Бахти” ҳам “бўш” келмади:
– Мана бу киши, сизлар туғрингизда маълумот йиғиб, уларни чет элларга юбориб, пул ишлаяпти. Бунинг мақсади пул ишлаш. Бу кишидан узоқ юринглар, бу киши алдақчи. Аризаларингни олиб, ҳеч нарса қилмайди. Бу ишлар сизларни, ҳукуматни ёмон кўрстиш учун қилинаётган нарсадир. Мана сизлар берган аризалардан бири. Бу қоғоз, бу жанобнинг чўнтагида юрибди. Бу киши бу ариза билан ҳеч нарса қилаётгани йўқ.
– Ўртоғлар, – дедим мен. – Бу Сюунов Эркиннинг менга берган аризаси. Булар бу қоғозни эрталаб қўлимдан тортиб олдилар. Унинг бу аризаси бўйича, Республика Прокротурасини, Олий Судни ишга солиб, иш берувчидан, ишлаган ҳақини ундириб берганмиз. Ишонмасанглар, эртага бозорда Суюнов Эркиндан бу тўғрида сўранглар.
– Мамлакатдаги ишсизликнинг сабаби мамлакатдан ташқарида юрган Муҳаммад Солиҳ эмас, мамлакатни бошқаришни билмаётган расмий ҳукуматдир, демоқчи бўлаётганимда, “Бахти” коридор эшигини секин бекитиб қўйди. Кабинетда яна учаламиз қолдик. Суддан олдин қилинган бу фавқулодда митингнинг хосияти, ёмонликка эканини тушундим. Бу митингда негадир Абдулла Тожибой ўғлини таклиф қилмаган эдилар.
– Мана энди нима бўлди? Энди оқибат ёмон бўлади, – деди “Бахти”
– Бу мамлакатнинг сизга нимаси ёқмайди? Тинчлик бўлса, ўқувчиларга шароит қилинган бўлса, нафақахўрлар ўз вақтида нафақаларини олаятган бўлса, фукароларнинг тўй маракаларига ёрдам кўрсатилаётган бўлса, ҳатто солдатлар хизматларидан уйига қайтаётганда, уйланиш пулини олиб кетишаятган бўлса, бу ҳукуматнинг яхшилиги эмасми? – деди ИИВ вакили. Ҳукуматнинг, яна бир қанча бошқа, “афзалликларини” менга пеш қилиб ташлади. Менинг бу чўпчакларга муносабатим бошқачароқ эканини билди шекилли, мақтовни тўхтатди. “Бахти” ҳам мардикорлар ҳам соат 16-00 дан кейин атрофимизда кўринмади.
Менга, туман ички ишлар бошқармаси состави, куни билан батамом бизларнинг “жиноятимиз” билан шуғулланаётгандай туюларди. Бизлар идорага эрталабки соат 10-30да келтирилган бўлсак, кечқурун соат 23 да, судга чақиртирилдик. Судгача биз ва милиция ходимлари тўда бўлиб ўтирдик. Милиция ходиларидан, кимдир егулик кўтариб келди. Қорнимиз ҳам очиққан экан, борига шкур қилиб, иштаҳа билан еб олдик.
Милиция ходимлари билан, эркин мавзуда суҳбат борди. Суҳбаддан маълум бўлдики, улар ҳам мамлакатда кечаётган зулм сиёсатини тушунар экан. “Биз солдатмиз. Нимани буюрса, шуни бажарамиз. Бирор нарса дейишга ожизмиз”, деган гапни кўп гапирдилар. Биз Каримовнинг тахтдан тезда кетишини ҳам айтдик. Улар, бу маълумотимизни оғриқсиз ва жим қабул қилдилар.
Ниҳоят, кечки соат 23 да, судга чақиришди. Суд залига, бир тўда милиция ходимлари назорати остида етказишди. Суд бошланганидан 5 минут ўтар-ўтмас, биров суд залига кириб келди. Судяга, шивирлаб бир нима деди. Нафақат туман ИИБда иш боргани, юқори инстанцияларда ҳам иш боргани маълум бўлди.
Судья 5 минут танаффус эълон қилгач, биз яна соат 23 яримда суд залига кириб келдик. Суд қисқа бўлди. Мендан ва Абдилло Тожибой ўғлидан нима содир бўлганини айтиб беришни сўради. Айтиб бердик. “Яна мардикорларнинг тушунтириш хатлари ҳам бор” деб бир хатни ўқиб берди. Хатнинг мазмуни: “Мен, бу икки шахс, мардикорларни касаб уюшмага аъзо булишни тарғиб қилган эдилар. Уюшмага аъзо бўлган фуқароларни милиция босимидан, иш берувчининг ҳақ бермаслик ҳолатларидан ва бошқа зулмлардан ҳимоя қилажакларини баён қилдилар. Мен аъзо бўлмадим. Имзо”
Бундай хатлардан, делода 25-30 та эди. Мен мардикорларнинг, биз тўғримизда ёмон ва ёлғон ёзмаганларига ишондим. Судья, суд қарорини эълон қилди. Суд қарорида Мен ва Абдилло Тожибой ўғли мамурий кодекснинг 194-, 195-моддаси билан, жорий минимал маошнинг уч барбари миқдорида, жаримага тортилганлигимиз ҳукм қилинган эди. Бу моддаларнинг мазмуни, фуқароларига, ҳокимият вакилларига бўйсунмаганлиги учун бериладиган жазо.
Суд қарори биз ўйлагандек, ҳаддан ошган ва қаттиқ эмас эканидан, андак ҳайрон қолдик. Чунки маъмурий ҳуқуқбузарлик жазосини ўтаб ва йил давомида шу қоидани такрор бузган шахс, албатта янада каттароқ жазога маҳкум қилинади. Бизнинг тасодиф айнан шунинг ўзи эди.
Бунинг сабабларини мен режимнинг халқ вакилларини айблаб, ўзини ўзи оқлаш принципларидан излайман.
– Яъни, бу дегани, юқори бошқарув звено эгалари, Каримов бошқарувнинг буйруқбозлик усулларига ишонмайдилар. Чунки, режим эгасининг, бошқарув усуллари, аллақачон ўз ресурсларини йўқотган. Яъни Каримов, ўзининг “холис” хизматчиларини бўлажак кучли ижтимоий (зилзила) ўзгариш оқибатларидан, жазоларидан қутқара олмайди. Шунинг учун, арбоблар, ёмондан узоқ юрган яхшироқ принципига амал қилаётганга ўхшайди. Чунки, мамлакатда, халқ кутаётган катта ўзгаришлар, албатта амалга ошажак. ИшоАллоҳ.
 Нуриддин Жуманиёзов. ЭРК ДП аъзоси.
Мустақил Мардикорлар Ташкилоти (Касаба уюшма) рахбари. 12.03.2013.
http://uzxalqharakati.com/a...

Энг оғир синовлар – энг яхши одамларга!




Бизку хеч ким эмасмиз. Аммо Аллоҳнинг энг азиз бандалари ҳам бу дунёда не-не азобу уқубатларни тортмадилар.
…Ҳазрат Яъқуб пайғамбарнинг ўғиллари Юсуф алайҳиссалом ёшлик чоғларида қудуққа ташландилар. Қудуқдан қутулиб чиққанларидан сўнг, у кишини Миср бозорида арзимаган пулга қул қилиб сотишди. Орадан бироз вақт ўтиб подшох амалдорлари туҳмат билан зиндонга ташладилар. Аллоҳнинг пайғамбари зиндонда йиллаб машаққат тортган пайтларида ҳам дуо-ибодат ва даъватдан бир зум тўхтамадилар. Бу орада оталари Яъқуб алайҳиссалом ҳам ўғиллари Юсуф алайҳиссалом ғамида куйиб, икки кўзлари ожиз бўлиб қолди.
Юнус алайҳиссаломни эса денгизга ташлаб юборишади ва у киши тинмай Аллоҳга тасбеҳ ва истиғфор айтиб илтижо қиладилар:
«لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ سُبْحَانَكَ إِنيِّ كُنْتُ مِنَ الظَّالمِيِن» — Сендан ўзга хеч бир илоҳ йўқдир, мен ҳақиқатан ўзига-ўзи зулм қилганлардан бўлдим…».
Хазрат Айюб алайҳиссаломга Аллоҳ бир неча йиллик фароғатли турмушдан сўнг неча ўн йилга чўзилган оғир касаллик берди. У кишининг касалликлари шу даражада эдики, биргина аёлларидан бошқа ҳамма одамлар ўзларини олиб қочарди. Бу давр мобайнида у киши Аллоҳга бирор марта шикоят ёки бетоқатлик қилмасдан шукр айтишда давом этавердилар.
Бу зотларнинг ҳаммалари инсониятнинг энг улуғ сиймолари, одамзоднинг энг афзал вакиллари, Аллоҳнинг энг азиз бандалари эдилар. Шундай улуғ мартабали инсонлар бўлишларига қарамасдан улар ҳам Аллоҳнинг қаттиқ синовларидан четда қолмадилар. Чунки инсониятни ҳақ йўлга бошловчи кишиларнинг ўзлари биринчи бўлиб шу йўлдан юриб ўтиб, бошқаларга ўрнак кўрсатишлари лозим эди. Улар бу йўлнинг оғир ва машаққатли ўнқир-чўнқирлари келиб қолганда одам ўзини қандай тутиши лозимлигини, ундан қандай чидам ва сабр билан ўтиш кераклигини ҳам ўзлари намойиш этдилар.
Аллоҳ эса «Мўминларга ёрдам-ғалаба ато қилиш Бизнинг устимизда албатта вожиб бўлди!»,- деган ваъдасининг исботини намойиш этиб, охир-оқибат ул табаррук инсонларга ва уларнинг мўмин қавмларига ғалаба ва хайрли хотимани насиб этди. Замона чархпалагини хоҳлаган томонга айлантирадиган Буюк Зот кеча қул килиб сотилган ва зиндонга ташланган бандасини, энди юксак мартабага кўтариб, Миср давлати ҳокимиятига олиб чиқиб қўйди. Яъқуб алайҳиссаломга эса ўғилларига қўшиб кўзларини ҳам қайтариб берди.
Юнус алайҳиссалом тинмай Аллоҳнинг зикрида давом этганликлари шарофати билан зулмат кетидан зулмат ичида қолганларига, қайтиб чиқишга инсон ақли бовар қилмайдиган ҳолатда бўлганларига қарамасдан, меҳрибон Парвардигор у кишини ўша ерда ҳам ўз паноҳига олди.
Юнус алайҳиссалом охири балиқ қорнидан соғ-саломат чиқиб яна ўз қавмлари олдига қайтиб бордилар. У кишининг денгиз тубида, балиқ қорнида ҳам Аллоҳнинг раҳматидан асло умидларини узмасдан такрор-такрор ўқиган тасбехларини Қуръони карим бизга хикоя қилади.
Шундай қилиб «لاَ إلهَ إلاَّ أنْتَ سُبْحانَكَ إنِّى كُنْتُ مِنَ الظَّالِمِين»,- деган тасбеҳ шу зотдан бизга мерос бўлиб қолди. Юнус пайғамбар қиссалари сўнгида Аллоҳ таъоло: «Шундан сўнг унинг дуосини ижобат этдик ва ўзини ғамдан халос қилдик. Мўминларга ҳам худди шундай нажот берурмиз», (Анбиё6 88) дер экан, бу билан ушбу дуони биз мазлумлар ҳам иймон-ишонч билан доимий суратда ўқишга одат қилмоғимиз кераклигига ишора қилди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Зуннуннинг хут қорнидаги дуоси: «Ла илаха илла анта субҳонака инний кунту миназ-золимийн», эди. Қайси бир мусулмон ҳар қандай мусибат ичида бўлса ҳам мана шу дуони ўқиб илтижо қилар экан, албатта унинг дуоси қабул этилади». (Абу Довуд ривояти)
Айюб алайҳиссалом орқали яхши бандаларнинг Аллоҳ неъматларига нечоғлик шокир, балоларига қанчалик бардошли бўлишлари мисолини келтира туриб, Парвардигори олам воқеалар ниҳоясида у зотнинг баҳоларини бутун дунёга эълон ва то Киёматга қадар тиловат қилинадиган Қуръон килди: «Дарҳақиқат биз уни собир дея эътироф этдик!».
Абдусалом Абдусаломов.
http://uzxalqharakati.com/a...

Мардикорларга мадад керак. Милицияга «калтак» керак!




2013 йил 09 март куни маҳаллий вақт билан соати 12-00 да “Мардикорлар касаба уюшмаси”нинг юристи, Абдулла Тожибой ўғлига, Тошкент шаҳри “Ўрикзор” мавзесида жойлашган, “Мардикорлар бозори”да ёлланма ишчи бўлиб ишлаётган, сурхондарёлик фуқаролар, Жасур Жонибеков ва Абдували Жаҳонгировлар томонидан мурожаат келиб тушган.  Шу мурожаатга асосланиб Абдулла Тожибой ўғли ва Нуриддин Жуманиязовлар “Ўрикзор” бозорига боргандилар.
Бироқ Жасур Жонибековнинг сўзига қараганда воқеа шундай бўлган: “Мен “Ўрикзор” бозорида иш излаб юргандим, иккита милиция ходими мени тўхтатишиб, “Ҳужжатингни кўрсат!” деб мендан талаб қилди. Улар менинг фуқаролик паспортимни кўриб чиққанларидан кейин, мени тўппа-тўғри Тошкент шаҳар, “Уч-Тепа” тумани “жиноий ишлари бўйича суди”га олиб боришди. Ўша суд идорасида ишловчи милиция ходимларига хужжатимни топширишиб, “бу фуқаронинг “прописка”си йўқ экан. Тезда Сурхондарёга қайтариш керак. Бизга қандайдир, “подозрение” уйғотмоқда…” деб ўзлари кетворишди. Шундан сўнг, мен кеч соати 6-00 гача оч-яланғоч cуд залида судья хонимни кутиб ўтирдим. Соат 6-30лар чамаси эди, суд бошланди. Судья  мендан нима учун келганимни ҳам, сўраб-суриштирмай, судини бошлаб юборди. Шунда судья, “бу – мардикор йигит экан-да” деб энг кам ойлик иш ҳаққи, 79 минг 800 сўм миқдорида жаримага тортди. Шундан кейин, мен судья хонимга оғзаки равишда мурожаат қилдим. “Менинг ёнимда бир тийиним ҳам йўқ. Ўзим иш излаб, Тошкент шаҳрига келган бўлсам, қандай қилиб жаримани тўлайман?” десам, судья, “Ҳечқиси йўқ. Уйда ота-онанг бор. Ўшалар ҳисобидан тўлайди. Биз эса, Сурхондарё вилояти “жиноий ишлар бўйича суди”га, “Жаримани ундириш тўғрисида хат” юборамиз. Улар ўша жойда суд ижрочиси орқали, ундириб олишади” деб мени кеч соати 7-00да “Уч-Тепа” туман судининг биносидан чиқариб юборишди. Бўлган воқеа шу. Мен шунинг учун, Абдулла Тожибой ўғлига телефон қилдим…”
Иккинчи жабридийда мардикор йигит, Абдували Жаҳонгировнинг сўзи эса қуйидагича:  “Менинг укам, Азаматни одам савдоси билан шуғулланувчи инсофсиз, ўзимизнинг фуқаролар, Қозоғистонга олиб бориб, эртадан-кечгача ишлатишган. Улар укамнинг ишлаган иш ҳаққини ҳам бермаган. Ўзбекистон чегарасига олиб келиб, Қозоғистоннинг “томожня” ходимларига топширишган… Азамат куннинг изғирин совуқларига ишлаганидан қўл-оёқларини совуқ урган. Икки қўл-оёғи зирқираб оғрийди. Кечалари уйқу бермайди. Даволаниш учун пулимиз йўқ. Укамнинг жойига ишлаш учун, мен Тошкент шаҳрига келдим. Бу ерда иш йўқ экан. “Ўрикзор”да нима иш бўлса ҳам, ишлаб укамни даволатишим керак. Бўлмаса, у қўл-оёғидан айрилади… Ўша учун одам савдоси билан шуғулланувчи фуқароларга нисбатан чора кўришни ва менга йўл кўрсатишни илтимос қилиб, “Мардикорлар касаба уюшмаси”нинг раиси Нуриддин Жуманиёзов ва Абдулло Тожибой ўғлига мурожаат қилгандим. Улар билан ҳозирги кунда телефон орқали боғланиб, ариза ва хатлар ёзишини маслаҳат бермоқдалар эди”.
Абдулла Тожибой ўғли ва Нуриддин Жуманиёзовлар “Ўрикзор” бозорида мана шу икки боланинг ишлари юзасидан боришганди. У ерда эса, уларни 5 нафар милиция ходими қўлларида “дубинка” билан кутиб олишганлар. Шундан сўнг, ҳеч гап-сўз йўқ, уларни  тўғри “Уч-Тепа” тумани “жиноий ишлари бўйича суди”га олиб боришган. У ерда эса, улар 12 соат атрофида ушлаб турилган. Шу вақтнинг ичида Ўзбекистон Республикаси ИИВга қарашли бўлган, “Терроризмга қарши курашиш бўлими”нинг Тошкент шаҳар бошқарма вакили, БАХТИЁР (агар шу исм тўғри бўлса) билан ўзаро “мулоқот” бўлиб ўтган. Бу мулоқотда “Ўрикзор” бозоридан олиб келинган, 30дан ошиқ, мардикор йигитлар ҳам қатнашган. Ҳар бир мардикорларга босим ўтказиб, Абдулла Тожибой ўғли ва Нуриддин Жуманиёзовларга нисбатан қарши “тушунтириш хати” ёздириб олишган.
Шундан сўнг,  суд бошланган. Судья ўзини таништирмаган. Улар нима ва қайси моддаларга асосланиб, суд қилинаётганликлари  тўғрисида, ҳеч қандай кўрсатма бермаган. Прокурор суд ишида қатнашмаган. Абдулло Тожибой ўғли ва Нуриддин Жуманиязовларга нисбатан тўпланган хужжатлар, “протокол” расмийлаштирилмаган. Уларнинг иштирокида протоколда имзолар чекилмаган. Адвокат судда иштирок этмаган. Хулласи калом суд, “Ўзбекистон Республикаси МЖТКсининг 194-моддаси 2-қисми билан айбдор деб топиб, Абдулла Тожибой ўғли ва Нуриддин Жуманиёзовларнинг ҳар бирларига энг кам иш ҳаққининг уч баробари ҳисобида, 220 (икки юзи йигирма минг сўм) миқдорида жаримга тортилсин…” деган мазмунда  қарор  ўқиб эшиттирилган…
Абдулла Тожибой ўғли, яқин кунлар ичида,  Ўзбекистон Республикаси ИИВ биноси олдида, “МИЛИЦИЯ КИМ БУ?” деган мазмунда пикет уюштиришини ва ИИБнинг  ходимларига нисбатан чора кўришларини ва уларнинг ишдан олинишини талаб қилиб чиқишини очиқдан-очиқ судга айтган. Абдулла Тожибой ўғли бизга айтган сўзига қараганда: “Мен Ўзбекистон Республикаси ИИВ Баҳодир Матлубов номига шикоят аризаси ёзаман. Уларга  яъни, ИИБ ходимларига, нисбатан босим ўтказаман. Қўлимдаги телефонимни тортиб олганлиги учун, ўша “терроризимга қарши курашиш бўлими”нинг вакили, “БАҲТИ–ВАҲТИ”сига нисбатан жиноий иш қўзғатаман. У киши  жаноби олийлари  полковник, унвонидан маҳрум қилиб, ИИВдан ишдан ҳайдатаман. Мен талаб қилиб чиқаман-ки,  Худо ҳоҳласа! Иншоллоҳ! Уни бутунлай ИИВдан яъни, “миршаб”лик вазифасидан бўшатдираман….”
Фахриддин Тиллаев    
http://uzxalqharakati.com/a...

«Дин ниқоби остида» динга қарши кураш




Ўзбекистон телевидениесининг хабаридан маълум бўлишича, Тошкент Ислом университетида шарқшунос олимлар, таниқли дин «уламолари», мазкур ўқув даргоҳининг ўқитувчилари, талабалари ҳамда бошларига бир парчадан шарф ташлаб олган аллақандай «олима» аёллар иштирокида «Ислом динида мазҳаблар» мавзуидаги илмий-назарий семинар бўлиб ўтган.
Анжуманда Ислом динидаги мазҳаблар, диний бағрикенглик масалалари, суннийлик ва шиаликнинг тарихий илдизлари, ҳанафийликнинг мўътадил мазҳаб эканлиги мавзуларида маърузалар тингланган.
Худди шу куни ўзбек телевидениеси «Зиё» деб номланувчи яна бошқа бир кўрсатувни ҳам намойиш этди. Бу кўрсатув ҳам мазкур анжуманга бағишланган бўлиб, унда яна мазҳаблар масаласи, ҳанафийлик ягона энг улуғ мазҳаб экани асосий мавзу қилиб олинган. Ҳар икки кўрсатувни кузатар эканмиз, мазкур семинардан кўзланган мақсад нимадан иборат бўлганини аниқ айтиш мумкин бўлади. Лўнда қилиб гапирадиган бўлсак, бу тадбир Исломни динга қарши сиёсат занжирлари билан яна ҳам қаттиқроқ ўраб ташлаш, жамиятда мавжуд ҳар қандай фикр, куч ва ҳаракатни битта нуқтага – Каримов фикрига бўйсундириш йўлидаги навбатдаги уринишлардан бири бўлди.
Семинар иштирокчиларининг сўзларига бир оз қулоқ берамиз.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси муфтий Абдурашид қори Бахромов гапиради:
«Ер юзидаги асосий мусулмонларнинг қарийиб ярми имоми Аъзам Ҳанафий мазҳабларида эътиқодда бўладилар. Мустақиллигимизни илк йилларида хорижий мамлакатлардан келган баъзи бир шахслар ва шу жумладан хорижий мамлакатлардан келган адабиётлар мўмин-мусулмонларимизни ўрталарида, хусусан, энди дин тушунчасини олаётган ёшларимизга катта таъсири бўлди».
Дарҳақиқат, муфтий бошлиқ диний идора ходимларининг хайбаракалласи остида орган ходимлари жуда кўп тафсир, ҳадис ва бошқа диний китобларни ваҳҳобийликка даъват қилади, деган баҳона билан ўқишдан манъ қилдилар, мусулмонларнинг уйларидан олиб кетиб, мусодара этдилар. Ҳолбуки, бу китобларнинг жуда кўпчилигини диний идора ходимларининг ўзлари четдан келтириб, халққа сотганлар ёки тарқатганлар. Хозирда эса, чегаралардан исломий китобларнинг хар қандай турини ўтказиш таъқиқланган.
«Мана шуларни эътиборга олиб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолар кенгаши барча жомеъ масжидларимизда имом-хатиблар орқали диёримиздаги мўмин-мусулмонларга узоқ асрлардан буён давом этиб келаётган имоми Аъзам Ханафий мазҳабларида бўлишлари кераклигини, шаръий масалаларда шу бағри кенг мазҳабга амал қилишлари лозимлигини, шунда ота-боболаримизни тўғри йўлларидан юрган бўлишимизни тушунтирдилар».
Муфтий ҳанафийликнинг бағрикенглигини айтиб рост сўзлади. Бироқ, афсусланарли ери шундаки, у ҳам, ҳукумат ҳам бу мазҳабнинг бағри кенглигидан ўрнак ола билишмади. Аксинча, на динни ва на мазҳабни яхши тушунадиган одамлар наздида ҳанафийликни ҳам худди Каримовнинг зўравонлик сиёсатига ўхшаган муросасиз бир мазҳаб экан-да, ўзидан бошқа мазҳабларга кун бермас экан-да, деган тасаввурга олиб келиб қўйишди. Қисқаси, бу буюк мазҳабни ҳам бузиб юборишди, оёқ ости қилишди, унда йўқ бидъатларни ҳаётга жорий килишди (масалан, мозорпарастлик), у буюрган суннат ва фарз амалларни (соқол, хижоб, ишораи саббоба) ваҳҳобийлик дея қоралашди.
Ўзбекистон масжидларида ханафий мазҳабидан сал бошкачарок ибодат килган кишилар, масалан «рафъул-ядайн» (намоз такбирларида икки қўлни елкага қадар кўтариш) қилган инсонлар эса экстремист, фундаменталист, деб тухмат қилинди, масжиддан хайдаб чиқарилди, қамоқларга ташланди.
Энди кўрсатувни олиб бораётган мухбирнинг мана бу сўзларига ахамият берсангиз, ўтказилган семинарнинг фитна йиғини эканига ўзингиз хам иқрор бўласиз:
«Халқимизни миллий истиқлол мафкураси руҳида тарбиялашда умуминсоний қадриятлар қатори Ислом ахлоқи асосларини замон талаблари даражасида тушунтириш ва айрим ғайриисломий оқимлар ғояларининг зарарли оқибатларини фош этувчи нашрларни халқимизга етказиш шу куннинг долзарб мавзуси».
Мухбир биринчидан, Ислом динининг қадрини ерга уриб, уни умуминсоний қадриятлар қаторида турувчи бир таълимот, дея тушунтирмоқда. «Умуминсоний қадрият», деган нарсанинг доираси эса шунақа поёнсизки, унинг боши қаердаю охири қаерда эканини хеч ким аниқ айтиб бера олмайди. Сиёсат майдонига келиб-кетаётган зўравон дохийлар ўйлаб топаётган ҳар қандай зарарли таълимот «умуминсоний қадриятлар» хазинасига қўшилган улкан ҳисса, деб талқин этилавериши оддий ҳол. «Умуминсоний қадриятларнинг» ичига яҳудийлигу буддавийлик ҳам, даҳрийлигу атеизм ҳам кириб кетаверади. Иккинчидан, мухбир ғайриисломий оқимлар, деган иборани мутлақо ноўрин ва нохолислик билан қўлламоқда. 
Чунки, бу кўрсатувда гап ҳанафий мазҳабининг устунлиги ва афзаллиги ҳақида кетаётган экан, демак ундан бошқа мазҳабларни журналист ғайриисломий оқимлар, деб атамоқда. Ёки бошқачароқ айтиладиган бўлса, динда Ислом Каримов белгилаб берган чегарадан ташқаридан ўтадиган ҳар қандай исломий йўл ёки фикр жоҳил мухбирнинг даъвосига кўра ғайриисломийдир. Агар кўрсатувда мусулмон ёшларни йўлдан уриб, ўз домига тортиб кетаётган «Иегова шоҳидлари» ёки кришнавийлик ҳақида ҳам бир оғиз сўз айтилганда эди, мухбирнинг ғайриисломий оқимлар, деган сўзини тушунса бўларди.
Яна жоҳилият мухбири гапиради: «Диний мутаассиблик билан курашиш чораларидан бири оммага зарур билимларни етказиш хисобланади. Диний жаҳолатга қарши кураш тажрибаларини шакллантириш, бу орқали эса динни ўзларига ниқоб қилиб олган баъзи гуруҳларнинг салбий таъсирини олдини олиш бугунги кун талабидир».
Демак, бугун ўтказилаётган йиғиннинг вазифаси ҳам «динни ўзларига ниқоб килиб олганлар»га карши курашишдан иборат. Диний идора «уламолар» кенгашининг қарори билан Ўзбекистон масжидларида фақат ҳанафий мазҳаби бўйича ибодат қилишга буйруқ бўлган экан, демак ундан бошқа мазҳабларга амал қилмоқчи бўлганлар ёки Имом Бухорий хадисларида тарғиб қилинган «рафъул-ядайн»ни бажо қилишни хоҳлаганлар «динни ўзларига ниқоб қилиб олганлар» тоифасига кирар экан.
Семинарда иштирок этган «олима»лардан бири Ўзбекистон мусулмонлар идораси мутахассиси Муҳиба Хамидовадир. Унинг антиқа фикрлари мана бундай:
«Мазҳабимиздаги ахлоқ, одоб арконларига, ахкомларига итоат қилган холда, мана шуни қалбига жо этган ҳолда амал қилса яхши бўларди».
Бошида на рўмоли ва на хижоби бўлган бу ғалати хотиннинг сўзларини эшитиб куласизми, куясизми? Бунинг назарида дин ва мазҳаб номидан насиҳат ўқиш учун телевизорга чиқаётган вақтда бошига бир парча оқ шарфни ташлаб олиш катта ахлоқ-одоб саналар экан. Хижоб кийишни-ку бир четга қўйиб турайлик, аммо бу кишининг ақли бўйича, сал ўзбекча қилиб рўмол ўраш ё эса авратларини беркитиб юриш ҳам одоб ахлоққа зид бўлса керак. Семинарда иштирок этаётган «исломий олима» аёлларнинг кўпи ана шундай энсақотар олифталик билан бошларига шарф ташлаб олишибди. Кўча-кўйда юрганда, ҳатто мана шу семинар тугаши биланоқ шу шарф ҳам улар учун оғирлик қилиб қолади. Таъбир жоиз бўлса, бу «урғочи шайтонлар» Абдурашид қори, Рахматилла қорилар билан бир даврага кириб олиб, Исломдан дарс беришмоқда. Ҳа, Каримов ўзи суянган «уламолар»нинг кучлари ҳеч нарсага етмаслигини билганидан, майдонга бу аскар хотинларини ҳам туширган-да!
Шу куни семинар тугаганидан кейин телевидениеда бу тадбир ҳақида яна бир кўрсатув уюштирилди. Бу кўрсатувнинг номи «Зиё» деб аталса-да, у инсон қалбига анча-мунча қоронғуликни олиб киради.
Кўрсатув асосан мазҳаблар ҳақида бўлади. Унда турли оқимлар пайдо бўлгани ҳақида гапирилади, тўрт мазҳаб тан олингани ҳақида айтилади. Мотуридий ва Ашъарий талимотлари ҳақида хабарлар берилиб, улар хам аҳли суннадан эканлиги уктирилади.
Эслаб ўтиш лозимки, охирги йилларда ҳукумат ва имомлар фақат ханафий мазҳабини тан олишларини айтиб, бошқаларга қарши уруш олиб борганлари оқибатида ўн минглаб мусулмон қамоқларга ташланди, юзлаб инсонлар ўлдирилди. Бу жиноятлар жахон хамжамиятида қаттиқ акс садолар берди, турли танқидларга сабаб бўлди. Шунинг учун бўлса керак ҳукумат мана шундай семинарлар уюштириш йўли билан гўёки ҳанафийликдан бошқа мазҳабларни хам тан олишини расман билдираётгандек.
Шу маънода ушбу кўрсатувда Абдулазиз Мансур фикр билдиради: «Ахли сунна вал жамоъанинг эътиқодий масалаларида бу мазҳабларда ихтилоф йўқ. Аммо ояти каримада аниқ кўрсатилмаган, ёки хадиси шарифларда аниқ белгилаб берилмаган баъзи масалалар хам борки, унда бизни шариатимиз шундай кенгчилик берганки, инсонда ақли, илми, тафаккурига ҳам мажол берган. Эрк, имкон берилганки, шуни ҳам ишга солсин».
Бироқ, бу сўзлар қанийди давлат сиёсатида ҳам заррача акс этса. Бундай сўзлар фақат экранлар ва катта оғизлар учун мўлжалланган бўлиб, хаётда эса уларга бир кунга хам ўрин йўқ. «Ахли сунна вал жамоанинг эътиқодий масалаларида бу мазҳабларда ихтилоф йўқ», бўлса нима учун амалда бошқа мазахабларга ўрин йўқ? Нима учун ҳали ҳам мусулмонларни ўзларининг хоҳишларига зид равишда ваҳҳобий, фундаменталист, экстремист деган сунъий фирқаларга ажратган ҳолда уларга қарши конли кураш давом этмоқда?
«Зиё» кўрсатувида айтилган ғаройиб сўзлардан яна бири Ислом университетининг 2-курс талабаси Шокир Шавкат ўғлига тегишли бўлди. У «Нисо» сурасининг 59-оятини ўқиб, уни янгича тафсир килади. Талабанинг бу оятга берган «тафсирини» эътиборингизга хавола қилишдан олдин мазкур оят маъноларининг таржимасини келтирамиз. Аллоҳ айтадики, «Эй иймон келтирган инсонлар, Аллохга итоат қилинглар, Расулга итоат қилинглар, ўзларингиздан бўлган раҳбарларга ҳам итоат қилинглар…»
Энди янги муфассирнинг сўзларига қулоқ тутинг:
«Ушбу оятнинг ҳукмига кўра ҳам диний, ҳам дунёвий раҳбарларга итоат этиш вожиб бўлади. Мусулмон киши бирор диний масала хусусида Куръони Карим ва хадиси шариф илмларини мукаммал билган мужтаҳид олимларга, янада очиқроқ айтадиган бўлсак, мазҳабга амал қилишлиги вожиб бўлади».
Бу янги «муфассирчанинг» даъвосига кўра, халқ ва дин ҳақида заррача кайғурмайдиган Ислом Каримовга ва унинг порахўр ҳокимларига итоат этиш фарз экан, Каримов чизиб берган янги тахрирдаги ханафий мазҳабида юришга хам Куръон буюрган экан. Бироқ, бу талаба Аллохнинг «ўзларингиздан бўлган раҳбарларга», деган сўзидан мурод мусулмонлардан бўлган раҳбарлар эканини назарга илмаяпти. Бу оятнинг мазмуни аслида ўзи Исломга итоат килган ҳолда жамият ва давлатни Аллох ва Расулнинг сўзлари билан бошқараётган раҳбарларга итоат қилинглар, деганидир. Мусулмонларни қамаб-ўлдираётган, Аллоҳ буюрган ҳижобга қарши қонун чиқарган, дин аҳлини ўқиш ва иш жойларидан, уй ва ватанларидан маҳрум қилаётган, «Мен раҳбар эканман, Ўзбекистонда ҳеч қачон исломий тартиб амал қилмайди!», деб очиқ айтадиган, уч мингдан ортиқ масжидни ёпган инсон қандай қилиб биздан бўла олади? Бу инсоннинг яҳудийларга кенг имкониятлар яратиб қўйгани ҳолда Ислом ва мусулмонларга қарши душманлик сиёсатини юргизаётгани бутун дунё ахлига маълум-ку!
Давлат амалга ошираётган жиноятларни яшириш ва хукмрон табақага мутеъликни мустаҳкамлаш учун ҳар турли йиғин ва кўрсатувлар уюштирилиши табиий. Бўлиб ўтган семинарнинг мазмун-моҳияти ҳам мана шу талаба айтаётган охирги иккита жумлада ўз ифодасини топган. Бунча ҳаракатлару шунча казо-казоларнинг узундан-узоқ маърузаларидан кўзланган мақсадни бу талаба қийналиб ўтирмасдан оппа-осон ва лўндагина қилиб айтиб қўя қолди. Бироқ, иш бу талаба айтганчалик ва давлат ўйлаётганчалик осон ва жўн эмас.
Абдуллоҳ Алиев.
http://uzxalqharakati.com/a...

Аслида сиз ва биз хўжайинмиз ўз шаҳримизга, ҳоким

Аслида сиз ва биз хўжайинмиз ўз шаҳримизга, ҳоким ё президент эмас!


Ўзбекистон давлати ва унинг ҳалки ҳозирги кунларга келиб жуда чуқур инкирозга юз тутган. Бу ҳолни давлатимиз расман тан олмайди. Йигирма йилдан бери бу юрт аҳлининг ҳаёти кун сайин, ойдан ойгача ва йилдан йилга яхшиланиш ўрнига,  тобора ёмонлашиб бормоқда. Бу орқага кетишни ҳукумат яшириш мақсадида, давлатни ривожланаётгандек қилиб кўрсатиш мақсадида, сўз эркинлигига расман рухсат бергани билан, амалда унга таъқиқ ўрнатган.
Оммавий Ахборот Воситалари вазиятни таҳлил килиш, иқтисодий ислоҳотлар учун ечимлар излаш ўрнига ҳукумат тепасида ўтирган президентни кўкларга кўтариб мақташ билан овора. Хўш, бу билан нимага эришилмоқчи ва наҳотки ўз давлатини бошқариб келаётган президент Ислом Каримов ўз обрўсини ўзи тўкиб давлатни инқирозини истаётган бўлса?  Бу саволга “йўқ” деб жавоб берсак тўғри бўлади. Биз бу ерда президентни мақтамоқчи эмасмиз. Вазиятга оқилона жавоб излашга ҳаракат қилаяпмиз холос.
Аввалам бор президент ҳукумат тепасига алдов усулларини қўллаб келди. У ўзини иқтидорда қолдириш учун сўз эркинлигини чеклади. Оммавий Ахборот Воситаларига цензура ўрнатди, у юрғизиётган сиёсатни танқид қила оладиган халқимиз вакилларини таъқиб қила бошлади, мухолифат вакилларини, унинг лидерларини турмаларга ташлади, Ватандан қувғин килди. Ўзбекистонда эркин сўз батамом чекланди.
Сайловлар бўлди ва унда ҳукуматга, унинг сиёсатига қарши бирор сўз айта олмайдиган савияси паст, амалпараст одамлар танланди, ҳамда уларга овоз беришга халқ мажбурланди. Овоз берилмаганда эса, овозларни сохталаштириш амалиётлари қўлланилди. Шу аснода президент ўз позициясини мустаҳкамлаб олиб, энди унга қарши гапирадиган, ишига тўсқинлик қила оладиган одамлар йўқ ҳисобига келтирилди. Унинг командасида эса ўзига ўхшаган йиртқичларгина қолмоқда холос.
Ҳозирги Ўзбекистонни барча йирик тармоқларини президентнинг одамлари бошқариб келаяпди, ким бўлишидан қатъий назар президентга яқин ёки узоқ, қайси йирик тармоқни олманг, у ҳукуматга қарайди. Яъни президентга ва унинг атрофида айланаётган “сунъий йўлдошларига”, ҳамда кланларга. Агар тармоқлар шу структурага хизмат қилмаса, у мажбуран эгасидан тортиб олиниб мулки мусодара этилади. Бунда асосий жонбозликни сўнги йилларда президентнинг тўнғич қизи Гугуша кўрсатмокда. Тортиб олиш ва эгалик қилиш унинг асосий юмушига айланган.
Юқорида “давлатни инкирозга юз тутишини президент истамаган эди” дедик. Ҳа, у инқироз бўлишини бошида истамаган эди, лекин унинг юргизаётган сиёсатини таҳлил қиладиган, унга Ватанимизда бўлаётган ишларни рўйи-рост айтадиган структураларни йўқ қилинганлиги шундай шароитни юзага келтирдики, энди бу шароитни ўзгартириб бўлмаслигига ва Каримов ўзи қурган бу система номақбул эканлигига ҳам ақли етиб қолди. Шу билан бирга бу вазиятни келгусида ҳам ўнглаб бўлмаслигини у тушуниб турибди.  Ўзи қўйган тузоққа ўзи тушиб қолганлигини секин-аста Ислом Каримовнинг ўзига ҳам маълум бўла бошлади.
Бундай шароитда қандай йўл тутилаяпти? Албатта йигирма йилдан бери бўлиб келаётган ишларни бажаришда давом этилади ва у янада кучайтириб борилади. Яъни давлатни табиий бойликларини ўзлаштириш, халқимиз пешона тери билан топаётган моддий неъматларни тортиб олиш, Ватанимизни талон-тарож қилиш. Кўриб турганимиздек давлатимиз талон-тарож қилиб бўлинди, ишлаётган заводлар майдалаб сотилди, йўқ қилинди ва энди эса навбат дарахтларга келди. Юз йиллик чинор дарахтларимиз кесилиб қаерларга олиб кетилгани ва кимларга сотилгани ҳозиргача маълум эмас.
Баъзи кишиларимиз “Ватанимиз ривожланаяпти, мана масалан автомобиль заводимиз бор, дунё андозаларидаги автомобиллар ишлаб чикарилаяпти, шунга ўхшаш яна бошка қўшма корхоналар қурилаяпти” дея Каримов сиёсатини оқлашлари мумкиндир балки, лекин бундай фикрдаги кишиларга айтмоқчиманки, шу қурилаяпган корхоналар ва унда ишлаб чикарилаёган маҳсулотлар аввалам бор ҳалқимиз учун сифатсиз қилиб ва нархи дунё биржа бозорларидаги нархларидан икки баробар қиммат нархда ҳалкимизга сотилаётганини инкор килиб кўрингчи.
Мисол учун ўзимизни автомобиль заводимизда ишлаб чиқарилаётган “Нексия” автомобили Ўзбекистонда сифати қанақа ва неча пул туради ва худди шу автомобиль Россия бозорида қандай сифатга эга ва қиммати қанча. Тафовут: бизда улар икки баробарига қиммат!  Россиядан ёки бошқа мамлакатларнинг арзон сифатли маҳсулотларини у автомобиль бўладими ёки бошка маҳсулот бўладими,  уларни Ўзбекистонга олиб кириш таъқиқланган ёки божхона тўловлари мисли кўрилмаган даражада баланд. Бу ҳалқимизни тўнашнинг яна бир усули. Ватанимиз табиий бойликлари ўзимизга берилмасдан, чет элларга сотилмоқда, ваҳоланки ушбу бойликларда мамлакатимиз фуқароларининг ҳар бирининг ўз улуши бор. Бу талон-тарож механизмлари давлат структуралари орқали бошқарилади, яъни халқаро банк муносабатлари билан маблағлари президентнинг айтган ҳисоб рақамига тушади. Энди ҳалкимизни янгича тўнаш механизмларига алоҳида тўхталишга ҳаракат қиламиз.
Бу механизмлар борган сари такомиллаштириб бориляпти. Мана, масалан: 2009 йилнинг июль ойида Наманган шаҳрига борган И.Каримов ваъз айтиб “Наманган шаҳрини Фарғона водийсини пойтахтига айлантирамиз” дея вазифалар белгилади ва Тошкентда 2009 йил 6 август санаси билан ПК-1170-сонли карорни имзолади. Қарор матни фақат рус тилида бўлиб қуйидаги линкларда танишишингиз мумкин lex.uz
Ушбу қарорда белгиланган вазифалар Наманган шаҳри кўринишини тубдан янгилаш, ижтимоий инфратузилмаларни, шаҳар муҳандислик комуникация тармоқларини ривожлантириш ва шулар асосида ҳалқимизга муносиб турмуш даражасини яратишни кузда тутган бўлиб, албатта юзаки қараганда, бу ҳалкимизни эзгу ниятларини амалга ошишини кўзда тутган қарор деб қараш мумкин бўларди. Амалда нима бўлди? Биринчи навбатда шаҳримиз кўркига кўрк қўшиб турган, Советлар даврида малакали муҳандислар иштирокида қурилган бинолар бузила бошланди. Булардан бири Наманган шаҳри марказида жойлашган “Наманган” меҳмонхонаси, Чорсу мавзесида жойлашган “Сафо-марва” савдо уйи, Нодим Намангоний кўчасида жойлашган Совет даврида курилган ҳозирги “Ўзбекистон Миллий банки” биноси, ва шунга ўхшаш бинолар йўқ қилинаяпти. Бундан ташқари Бобуршоҳ кўчасида жойлашган одамлар истиқомат қилаёган уйлар бузилиб, уларда яшаб турган аҳоли далаларга кўчирилиб, ўрнига сифатсиз тўрт қаватлик уйлар ва икки қаватли коттежлар барпо этилди.
Ҳозирги кунда ушбу турт қаватли уйлардаги квартираларни баҳоси юз миллион сўмдан ошиқроқ нархда мажбуран сотилмоқда. Сифатсиз коттежларни кандай қурилганидан хабари йўқ фуқароларимиз баъзилари сотиб олганларига пушаймон бўлаётганлари ҳам йўқ эмас. Бундан ташқари, бу уйлар катта-катта маблағи бор одамларга, давлат ташкилотларининг катта амалдорлари учун “мажбурий-ихтиёрий” деган атама чиқарилган. Бундай шахслар бизнинг Ўзбекистонда шу атама билан сотиб олишга, ихтиёр қилишга мажбурланмоқда.  Шунингдек, дастур буйича бундай коттежлар коммуникациялар билан таъминланган бўлиши керак эди. Коммуникациялар бор, лекин улардан фойдаланиб бўлмайди, баъзисида газ йўқ, баъзисида канализация, охирги кунларда электр энергияси таъминотида мисли кўрилмаган даражада узилишлар содир бўлмоқда.
Президент ташрифидан кейин асосий кўзга ташланган ўзгаришлар бу шаҳримиз кўркига кўрк қўшиб турган юз йиллик, таъкидлаб ўтаман, икки-уч одамни қулочига сиғмайдиган ЮЗ ЙИЛЛИК чинор дарахтлари таг-томири кесиб йўқ қилинди. Шу билан бирга шаҳримиз марказида жойлашган Бобур номли маданият ва истироҳат боғидаги азим чинорлар йўқ қилиниб (боғни ўзи ҳам такрорланмас чиройга эга эди) янгича усулда қурилишлар амалга оширилиб қайта таъмирланди. Ўзи шундоқ ҳам яхши турган нарсаларни “яхшилашга” нима ҳожат эди? Аслида бунинг замирида бошқа сисёат ётади. Ушбу янгиланишлар қарорда зикр қилинганидек, вилоят ҳокими лавозимини вақтинча эгаллаб турган Б.Т. Юсупов ва шаҳар ҳокими И.Д.Ботировлар бошчилигида амалга оширилди.
Дарахтлар кесиб ташлангандан сўнг И.Д.Ботировга нисбатан жиноий иш қўзғатилди, бу ҳақида шаҳарда анча миш-мишлар тарқалди. Гуёки дарахтлар кесилишида фақатгина шу ҳоким айбдордек.  Айни кунларда Наманган шаҳри марказида жойлашган “марказий Чорсу деҳқон бозори” ҳам бузиб ташланган, ўрнига архитектурада саводи йўқ мутахассислар тузган проектлар асосида бир-икки бино қад кўтармоқда, ташқарида моябон тагида жойлашган савдо ўринлари ҳам бузиб ташланиб, уларнинг ўрнига тўртта усти  ёпиқ соябон — бостирма қурилиб, ёмғир, қор ёғса бостирма четларида ўтирган савдогарларга ноқулайликлар туғдиряпти.  Савдогарларнинг кўпи эса бу бозорда деҳқончилик маҳсулотлари билан савдо қилади ва улар кўчаларда, ерда савдо қилишга мажбур бўлишмоқда, уларни милиция ходимлари ҳоли-жонига қуймай рейд ўтказиб ҳайдаб ҳам туришади.
Юқорида таъкидлаганимиздек, бу ишларни замирида бошқа сиёсат ётибди.  Хўш бу қандай сиёсат? Сиёсат бўлиб одамлар манфаатини кўзлайдиган сиёсат ҳам эмас, балки уларни таъқиб қиладиган сиёсатдир. Фарғона водийси бўйича Наманган вилояти энг бой одамлар яшайдиган вилоят ҳисобланар экан. Бунга бошқа вилоятдан келган меҳмонлар кўп иқрор бўлишади. Биргина мисол,  Фарғона видийсидаги бошқа вилоятлари  кўчаларида камроқ учрайдиган, яқин ўтган даврда чиққан “Малибу” русумли автомобиль Наманган шаҳрида кўпроқ экан. Вилоятимизнинг бойлиги, ҳалқнинг қўлида йиғилиб қолган пулни сарф этшга мажбурлаш сиёсатидир бу!
Асосий қурилиш материалларини: цемент, шифер, ойна, ишлаб чиқарувчи заводлар президент “сулоласига” қарайди. Уларга савдоси юриши учун кўпроқ қурилишлар бўлиши керак, янги қурилган қурилган бинолар эса мажбуран бўлса ҳам катта пулларга сотилиши лозим.  Мана сизга бўлаётган сиёсат-даромад манбаи! Кишиларимиз бу бўлаётган ўзгаришларни давлатимиз ривожланишига йўйишади. Уларнинг фикрлашича: “Мана қурилишлар бўлаяпти, давлатимиз кучли, бундан кейин ҳаётимиз янада яхши бўлиб кетади!”
Шундай фикрли кишиларимизга таъкидлаб айтаманки: бу бўлаётган ўзгаришлар сизларнинг манфаатингиз учун бўлмаяпти! Шаҳрингизни улар “обод қилаётганида”, биноларингизни бузаётганда, дарахтларингизни кесаётганда, шаҳардаги барча биноларни бир ҳил қилиб, сариқ рангга бўяётганда сиздан сўрашдими? Аслида сиз ва биз хўжайинмиз бизнинг шаҳарларимизга, ҳокимлар ёки президент эмас!
Илҳом Мамедов
Наманган шаҳри. 
http://uzxalqharakati.com/a...

Ғоя ва мақсадларимиздан узоқлашмайлик




2011 йилнинг апрел ва май ойида Ўзбекистон Халқ Ҳаракати тузилиши ҳақида матбуотда хабарлар пайдо бўлиши билан чин дилдан бу ташуббусни олқишладим. Янги ҳаракат Муассисларидан Муҳаммад Солиҳ акага бу ҳақдаги ўз фикр ва таклифларимни юбордим. Кейин Берлинга, ЎХҲнинг биринчи қурултойига у киши билан бирга кетдик. Самолётда ягона мавзуни, яъни янги ҳаракатнинг ғоя ва мақсадларини муҳокма қилдик:
“Янги ҳаракат қандай ҳаракат бўлади?”
1990 йилда “Эрк”га аъзо бўлиб, Муҳаммад Солиҳ ака билан танишганимда ҳам шунга ўхшаш мавзуни гаплашгандик. У пайт биз Ўзбекистоннинг мустақил бўлиши учун курашга бел боғлагандик. Масала ойдин ва кураш йўлимиз аниқ эди: Ўзбекистон Коммунистик партиясининг СССРда қолиш расмий сиёсатини рад қилиш ва бу орқали Ўзбекистоннинг давлат мустақиллигига эришиш. Ўша йиллар менинг сиёсатдаги илк тажриба йилларим ва эътирофи этишим керакки, ҳаётимнинг энг ҳаяжонли йиллари эди…
Истанулдан Берлинга кетар экан Солиҳ акага янги ҳаракатнинг мафкураси қандай бўлиши керак, деб сўрадим. Чунки бир сиёсий ҳаракатни мафкурасиз тасаввур қилиб бўлмайди:
“Эркинлик ва Адолат” деди Солиҳ ака вазминлик билан…
“Ажабо ўзи учун айтаяптими”, деган фикр ўтди хаёлимдан. Чунки Муҳаммад Солиҳ ака ва оиласининг Каримов диктатурасидан энг қаттиқ азоб чекканлар сафида экани маълум. Золим режим у кишини ноҳақлик билан 1999 йилги Тошкент портлашларида айблаб 15 йилга қамоқ жазосига маҳкум қилган ва укалари ҳам ўнларча йиллаб Каримовнинг зиндонларида азоб чеккан ва чекмоқда эди. Лекин мен бу фикримдан дарров қайтдим. Чунки Муҳаммад Солиҳ фақат ўзи ва оиласи учун “Эркинлик ва Адолат” истаганда эди сиёсий фаоялиятни йиғиштириб қўйган бўларди. Бу билан диктатор Каримовни чексиз қувонтирарди, балки Муҳаммад Солиҳга ватанга қайтиш учун рухсат берилар ва ҳозирда қамоқда сақланаётган укаси Муҳаммад Бекжон дарҳол озод қилинган бўларди…
Аммо гап 30 миллионлик ўзбек деган халқнинг Эркинлиги ва бу халқ учун Адолатни таъминлайдиган янги жамият қуриш ҳақида кетаётганди. Қисқача айтадиган бўлсак, диктатор Каримовнинг режими дунёга қандай Қуллик ва Зулм билан танилган бўлса ЎХҲ ва унинг лидери ҳам бу машҳур диктаторга қарши “Эркинлик ва Адолат” байроғини кўтириш билан танилиши керак эди…
Шунинг учун ҳам ЎХҲ нининг биринчи қурултойида мен янги ҳаракатнинг ғояси ва мақсади “Эркинлик, Адолат ва Ҳуқуқга асосланган фуқаровий жамият” қуришдир шиорини ўртага ташладим. Бу ғоя ва мақсад қурултойда овозга қўйилди ва қабул қилинди.
Орадан бир йил ўтиб Прагада ЎХҲ нинг иккинчи қурутойи бўлди. Унда ҳаракатимизнинг ғоя ва мақсади янада тиниқлашди ва ЎХҲ “Миллий Озодлик ҳаракатидир” (русчаси “Национально Освободительное Движение”) деган хулосага келинди. Зеро, 2011 йилнинг йилда ўртага чиқиб, қисқа вақтда дунёни ларзага солган “Араб Баҳорининг” шиори ҳам “Эркинлик ва Адолат” эди. 20 асрда Ҳиндистонда Неру, Жанубий Африкада Манделла, Чехияда Ҳавел ўз халқларининг миллий озодлик ҳаракатига раҳбарлик қилган эдилар. Ҳозирда Туркияда Тоййиб Эрдўғон, Мисрда Муҳаммад Мурсий ҳам ўз халқлари ва давлатларида “Эркинлик ва Адолат” учун курашмоқдалар. Қисқача айтадиган бўлсак, ЎХҲ Ҳиндистонда, Жанубий Африка Республикасида, Чехияда, Мисрда ва Туркиядаги миллий озодлик ҳаракатларига ўхшаш бир ҳаракатдир ва Неру ҳиндистонликлар, Манделла жанубий африкаликлар, Ҳавел чехияликлар, Мурсий мисрликлар, Эрдўғон туркияликлар учун озодлик ҳаракатининг раҳбари ҳисоблангани каби Муҳаммад Солиҳ ҳам ўзбеклар учун мана шундай “Эркинлик ва Адолат” учун кураш ҳаракатининг раҳбаридир. Бу бир ҳақиқатдир, машҳур золим ва унинг малайлари буни тан олмаслар ҳам ҳақиқат барибир ҳақиқатдир…
Ўтган деярли икки йилда ЎХҲ ўзбек халқи наздида ва дунё сиёсатида ўзининг муносиб ўрнини эгаллади. Аллоҳ таолонинг инояти билан сўнги йилларда Австралияда бошқа барча қитъаларга саёҳат қилдим ва ЎХҲ ва унинг раҳбарининг довруғи дунёнинг бурчакларига етганлигига ўзим гувоҳ бўлдим. Бу гапни ўзимизнинг машҳурлигимиз билан мақтаниш мақсадида айтаётганим йўқ албатта. Гап ЎХҲ шиор қилиб олган ““Эркинлик ва Адолат” ғоясининг дунёнинг тўрт бурчагига тарқалгани ва дунёга анор доналари каби тарқалиб кетган ўзбеклар орасида машҳур бўлиб кетгани ҳақидадир.
Бугун алҳамдулиллаҳ Ўзбекистоннинг барча вилоятларида ЎХҲ танилди, бу вилоятларнинг туман ва шаҳарларида сон саноқсиз аъзо ва хайрихоҳларимиз фаолият олиб бормоқдалар. Шаҳарларда ва қишлоқларда сд ларимиз, варақаларимиз, китобларимиз тарқалмоқда. Хуллас, ўзбек халқи диктатор Каримов режимининг қулашини кутгани каби ЎХҲ раҳбарлигида ватанимизда эркинлик ва адолатга асосланган янги жамият қурилишини ҳам интизорлик билан кутиб турибди…
Мана шундай масъулиятли кунларда ЎХҲ ва унинг курашини ҳам, унга қарши қилинаётган фитна ва туҳмат сафарбарликларини ҳам табиийлик ўрнида кўришимиз керак. Чунки зулмнинг энг қоронғу нуқтаси ойдинлик яқинлашганининг ишорати ҳамдир. Диктатор Каримов ва малайлари бутун кучлари билан ЎХҲ га тўсиқ қўйишга, ҳаракатимизни ва унинг раҳбарларини обрўсизлантиришга уринмоқдалар. Бу мақсадда ҳаракатимизнинг оммавий ахборот воситаларига ҳужумлар қилинмоқда ва ЎХҲ нинг Ўзбекистондаги ваиклларига турли тазйиқлар ўтказилмоқда. Аммо ойни этак билан ёпиб бўлмайди, золимлар қанчалик ҳаракат қилмасин ЎХҲ ўзининг мақсадига тобора яқинлашиб бораётганига шубҳамиз йўқ. Ўзбекистондан ҳаракатимиз қилаётган ишларга келаётган акс садолар бунинг очиқ далилидир. Бир сўз билан айтсам, алҳамдулиллаҳ ЎХҲ бугун халқимиз билан бирлашди ва бундан кейинги масала диктатор Каримов режимининг у ёки бу шаклда қулаш масаласидир…
ЎХҲ га золимано муносабатда бўлаётганларнинг “далилларидан” бири сиёсий нуқтаи назардан ҳаракатимизнинг муҳофазакор (ғарбдаги консерватив тушунча) чизгисига яқинлигидир. Бу ҳам табиийлик ўрнида кўрилиши керак, чунки аҳолисининг 90 % мусулмон бўлган мамлакатда адолат ва эркинликни мақсад қилиб олган ҳаракатнинг миллий ва эътиқодий муҳафазакорлиги фитрий бир хусусиятдир. Агар биз америкадаги қизил танлиларнинг ёки ғарбдаги либерал ва атеист гуруҳларнинг (улар албатта ўзларининг жамиятларида ўз ғояларига эргашадилар) қадриятларини ўзимизга шиор ва байроқ қилиб олганимизда бу нотабиийлик бўларди ва асосан мусулмонлардан иборат бўлган халқимиз ҳам ўзига бегона бўлган бундай “қадриятларни” қабул қилмасди. Ёки исми ўзимидан, ичи тамоман бизга бўлган ақлсизлар каби “имония” мазҳабини яратдик, бу мазҳабга кўра Ислом динида фарз ибодатлар йўқ, ҳалол ва ҳаром деган нарса ҳам йўқ, яхши вхлоқ ва маънавият қолоқлик ишоратидир, деганимизда мусулмон ўзбек халқи бизга эргашар эдими? Бундай ақлсизликларни иддоа қилаётганлар эртага Ўзбекистонда эркинлик ва адолат тантаъна қилганда мусулмон халқнинг уларга сайлаш у ёқда турсин, юзларига тупуришларини биладиларми? Ҳой инсофсиз, ўзинг Ҳақ динни ёқтрмас экансан, ҳеч қурмаса, ғарблик атеист демократларга ўхшаб, мен динга ишонмайман, аммо диндорлар билан ҳам ишим йўқ, демайсанми? Бу маънода баъзиларнинг бизни “соқол қўйганлар” деб ҳақоратлашлари тарбиясизлик ҳамда савиясизликдир. Улар бунинг ўрнига ўзларининг “соқолсиз”, яъни ялтираган юзларини реклам қилсалар бўлмайдими? Балки бу билан халқнинг эътиборига тушиб ҳам қоларлар. Аммо сирти ялтироқ, ичи қалтироқ бўлганлар буни ҳам эплаша олмайди…
Ҳақиқат шундан иборатки, Ислом дини ва мусулмон уммати бугун дунёда бўлаётган жараёнларнинг марказида ўрин олди. Бунинг учун Парвардигоримизга қанча шукр қилсак оз. Чунки бундан 30 йил олдин дунёда Ислом дини ва мусулмон уммати борлиги ҳақида ҳеч ким гапирмасди ҳам. Демак, Ислом динининг ва мусулмонларнинг ижтимоий ҳаётда ўз ўрнини топишини ўйлайдиган, бу йўлда ҳаракат қиладиган мўътадил сиёсий ҳаракатларга ҳам эҳтиёж пайдо бўлди бугун. Зеро, Исломий йўл охиратпарастлик (роҳиблик) ва дунёпарастлик (материализм) орасидаги ўрта йўлдир. Яъни, динимизга ҳар қандай “парастликлар” (измлар), ҳаддан ошишлар (радикаллик) ётдир. Шунинг учун ҳам ЎХҲ ва ҳаракатимиз вакилларини радикалликда ва террорчиликда айблаётганлар аслида ўзлари материлизмнинг фикрий ва амалий террорчилари ҳисобланади.
Баъзи биродарлар мени сиз шу жоҳилларни ҳам Ҳақ йўлга давъат қилишдан чарчамайсиз, дея танқил қилишади. Тўғри мен бу инсофсиз тоифаларга ҳам насиҳатлар қилганман, уларга шояд фойда олишса, дея китобларимини юборганман. Ахир инсонларнинг аълоси ва пайғамбарларнинг охиргиси Муҳаммад (сав) Абу Жаҳлни, яъни аввалги ва ҳозирги жоҳилларнинг ёлғон эътиқод ва маънавиятсизликдаги оталарини такрор ва такрор Ҳақ йўлга даъват қилган эдиларку!
Абу Жаҳл зулмини ва тубанлигини ортирган сари Муҳаммад (сав) адолатларини ортирган эдиларку! Қуръони Карим биз мўминларга “Жоҳиллар сизларга сўз отадиган бўлса, уларга “”сизларга салом бўлсин”, денглар” дея амр қилганку (Фурқон сураси 63 оят)
Демак, биз ЎХҲ вакиллари сифатида бутун кучимизни ҳаракатимизнинг ғоя ва мақсадларини амалга оширишга қаратишимиз керак. Албатта, бизга қарши айтилаётган туҳмат ва иғволарни ҳам жавобсиз қолдира олмаймиз. Фақат бу иғво ва фитналарни қилаётганлар қуллик ва зулм тарафдорлари, биз эса эркинлик ва адолат тарафдорлари эканлигимизни асло унутмайлик. Орада ғоя, мақсад ва савия фарқи бордир. Кечагина туҳумдан хом ҳолида чиққан жўжачанинг самода парвоз қилаётган бургутни сўкиши нақадар кулгули ҳамда ачинарли ҳолдир. Бунинг устига майдонда пайдо бўлиши тубанлик ва ҳақоратдан иборат бўлган арзимас махлуққа нима деб жавоб бериш ҳам мумкин? Ахир тенг тенги билан деган ўзбекларнинг донолари…
Мен ҳарактимизнинг барча вакилларини асосий ғоя ва мақсадимиздан чалғимасликка, бор кучимиз ва имконларимизни Ўзбекистондаги золим режимнинг кирдикорларини фош қилиш ва халқимизнинг тараққийпарвар вакилларини бу йўлда бирлаштиришга ҳаракат қилишга чақираман. Албатта, ЎХҲ ва унинг вакиллари танқид қилиниши керак. Аммо бундай танқид ижобий ва энг муҳими амалий бўлиши керак эмасми? Агар баъзилар ЎХҲ фаолиятидан мамнун бўлмаса, нега улар ҳақиқий халқ ҳаракати мана бундай бўлади, дея янги ҳаракат тузиб, уни сиёсат майдонида ЎХҲ дан таъсирлироқ ва кучлироқ қилиб кўрсата олмайдилар? Ҳақиқий танқид мана шундай амалий танқид, тўғрироғи эркинлик, адолат ва ҳақиқат йўлида мусобақалишдан иборат бўлиши керак. Бунинг ўрнига фитна ва ҳақоратни ўзларига зийнат қилиб олганларга ҳозирча афсусланишдан бошқа иложимиз йўқ. Ҳозирча деяпман, чунки ўз замонида ҳақ тарафида бўлган Чўлпонларни, Фитратларни, Абдулла Қодирийларни турли фитна ва бўҳтонлар билан дорга остирганлар ҳам ўзбек номини ташиган истеъдодсиз, қобилиятсиз, фитначи ҳасадгўй заволлилар эдилар. Кейинчалик ҳақиқат тантаъна қилганда мана шу туҳматчи ва жосуслар халқимизнинг маломат ва лаънатига сазовор бўлмадиларми? ЎХҲ ва унинг раҳбари Муҳаммад Солиҳ Чўлпонлар, Фитратлар, Абдулла Қодирийлар юрган йўлни давом эттирмоқда ва бизга қарши ҳақсизлик ва фитна қилаётганларнинг эрта индин адолат тантаъна қилганда лаънат ва маломат селида бўғилишларида ҳеч қандай шубҳамиз йўқдир.
Намоз Нормўмин,
ЎХҲ Муассислар Мажлиси аъзоси ва мувофиқлаштирувчиси
12 март 2013 йил.
http://uzxalqharakati.com/a...

У Ҳақназаров: Каримов Марказий Осиёда Россияга &#

Усмон Ҳақназаров: Каримов Марказий Осиёда Россияга қарши коалиция тузмоқчи (2 - Бўлими.)


Ислом Каримов ички таҳликалар ҳақида

Ўзбек Хавфсизлик Кенгашининг 2012 йил 2 октябрь йиғилишида чиқиш қилган Ислом Каримов Ўзбекистонга хавф солаётган ички таҳликаларга ҳам тўхталди. Унга кўра, барча ташқи таҳликалар (“барқарор ривожланаётган Ўзбекистонга душман” давлатлардан олтитаси: Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Афғонистон ва Туркия) охири “барибир ички таҳлика омиллари билан ҳамкорлик йўлларини излаяжак”.

“Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, ва Афғонистон ҳаммаси мамлакатимиз ичкарисидаги қўпорувчи кучларни – диний-экстремистик ва сиёсий мухолифат гуруҳларини – излаяжак. Туркия эса аллақачон Ўзбекистон Халқ Ҳаракатига ёрдам беряпти. Шунинг учун, бу гуруҳларни ҳам мамлакат ичкарисида, ҳам ташқарисида ичдан бузиш ишларини фаоллаштириш керак” деди И.Каримов. У ИИВ ва МХХни “мазкур олти давлатга чиқиш-кириш каналларига алоҳида эътибор қаратишга, диндор аҳоли орасида, сиёсий мухолифат ва тарафдорлари орасида, аҳоли зич жойлашган минтақалар, айниқса Фарғона водийсидаги оператив вазиятнинг ўзгаришини назорат қилиб бориш”га чақирди. Шунинг учун, Россияга, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, ва Афғонистон ва Туркияга чиқаётган ҳамда бу мамлкакатлардан Ўзбекистонга келаётган ўзбек фуқаролари Каримов махсус хизматлари ҳамда кучишлатар тизимларининг алоҳида текширув ва кузатуви остида бўлади.

И.Каримов кучишлатар тизимларга ўзбек мухолифатини, айниқса ёш мухолиф коалиция – Ўзбекистон Халқ Ҳаракати (ЎХҲ)ни ичдан бузиш ва парчалаш вазифасини топширди. “Энди анави Солиҳ ўз атрофига Андижон ва Ўшдан қочиб борганларни тўплаган. Пулни қаёқдан олаяпти ўзи, Рустам ака? ” [МХХ раиси Рустам Иноятовга мурожаат – У.Ҳ.]. Қайси давлатлар уни дастаклаяпти: Туркиями, Россиями, Қозоғистонми ё Тожикистонми? Мана сизга топшириқ – шуни аниқлаб, ЎХҲнинг молия каналини ёпинглар!” дея талаб қилди МХХ раисидан ўзбек диктатори.

Бунга жавобан Рустам Иноятов, МХХ Муҳаммад Солиҳ шахсиятини ва у бошқараётган ЎХҲни обрўсизлаштириш бўйича иш олиб бораётганини айтди. “Бунинг учун биз олдин йўлга қўйилган каналлардан фойдаланаяпмиз“ деди у. Сўнгра И.Каримов ва Р.Иноятов ўртасида шундай савол-жавоб бўлиб ўтди:

И. Каримов: «Қанақа олдин йўлга қўйилган каналлар?»
Р. Иноятов: «Ислом Абдуғаниевич, ўзингиз биласиз-ку. Мен уларни номма-ном атаб ўтиришнинг ҳожати бўлмаса керак, деб ўйлайман».
И. Каримов: «Сиз Пўлатов, Охунов ва Иноятова тўдасини назарда тутаяпсизми?» [сўз «Бирлик» ҳаракати аъзолари Абдураҳим Пўлатов, Пўлат Охунов ва Васила Иноятова ҳақида кетмоқда - У.Ҳ.]
Р. Иноятов: «Ҳа»
И. Каримов: «Э-э-э! Сиз буни гўёки катта сир дея яширяпсизми?! Бу тўда сизнинг конторангизга ишлашини бутун интернет биладику! Улар аллақачон ўтмишга айланган. Уларга ҳеч ким ишонмайди. Янги каналлар топиш керак».
Р. Иноятов: «Хўп бўлади, Ислом Абдуғаниевич».

Ўз нутқида Ислом Каримов Муҳаммад Солиҳни обрўсизлантиришда “кўпроқ унинг исломчи дунёқараши ва яшаш тарзига урғу бериш”ни сўради. “Сизнинг ҳуқуқ ҳимоячиларингиз, журналистларингиз Солиҳнинг айнан мана шу жиҳатини бўрттириши лозим. Унинг исми маҳаллий ва хорижий жамоатчилик наздида фақат ислом экстремизми ва терроризм билан боғлиқ бўлишига эришиш керак” дея мурожаат қилди И.Каримов МХХ раисига. Шундай экан, мабодо яқин келажакда Ўзбекистон ичкариси ва ташқарисидаги баъзи “мухолифлар” Солиҳга қарши чиқишларини янгидан кучайтиргудай бўлса, бунга ажабланмаслик керак. Агар ўзбек мухолифлари, ҳуқуқбонлари ва журналистлари орасидан Муҳаммад Солиҳ ва ЎХҲни айбловчи янги одамлар чиқса, бу ҳам янгилик бўлмаслиги лозим.

Ўз чиқишида И.Каримов бир неча бор ЎХҲни молиялаштириш масаласига тўхтаб ўтди, ва у (ЎХҲ) расмий Москва ё Анқара тарафидан молияланишини гумон қилишини айтиб ўтди. “Агар Россия ё Туркия эмасса, унда ким?! Агар Россия ЎХҲни ҳозир молияламаётган бўлса, яқинда қўллашни бошлайди. Мен бунга юз фоиз аминман. ФСБдаги шогирдларингиз орқали аниқлангчи, Лилипутин [Россия президенти В. Путин – У.Ҳ.] одамлари Солиҳга чиқишганми йўқми” – деди И.Каримов МХХ раисига қарата. Бундан ташқари, И.Каримов ўз паранойясига содиқ ҳолда, Муҳаммад Солиҳ ва ЎХҲни Чех Республикаси молиялаштираётганидан гумон қилди. “Бундай эмасса, нимага чехлар ЎХҲ қурултойини Прагада ўтказишга рухсат беришди?” – Рустам Иноятовнинг Чехия ЎХҲни молиялаштирмаяпти деган жавобига савол билан жавоб берди И.Каримов

Ислом Каримовнинг 2012 йил 2 октябрь кунги нутқидан шу нарса маълум бўлдики, у мамлакат ичкарисида энг кўпроқ ЎХҲдан хавфсирайди, айнан ўша гуруҳни Президент ҳукуматига хавф солаётган ягона мухолиф деб билади. Ўзининг давомли ва зерикарли маърузасида Каримов бошқа бирорта мухолиф гуруҳни тилга олмади. Шундай қилиб…

Хулоса ўрнида

И.Каримовнинг 2012 йил 2 октябрдаги Хавфсизлик Кенгаши йиғилишидаги нутқидан қуйидаги хулосалар чиқарилади:

1) Бундан буён Ўзбекистон АҚШ ёрдамида Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонни турли йўллар билан шантаж қила бошлайди.

2) Бундан буён Ўзбекистон АҚШ ёрдамида минтақада Россияга қарши ҳаракатлар олиб боради. Шунингдек, «Вымпелком» («Билайн») ва «Лукойл» каби компанияларга ҳужум қилиниши мумкин.

3) Ўзбекистонда бундан кейин ҳам Афғонистон ва Туркияга нисбатан душманона кайфият сақланиб қолади.

4) Ўзбекистонда бундан кейин ҳам АҚШ кўмагида мамлакат ичкариси ва ташқарисидаги диний ва мухолиф гуруҳларга қарши аёвсиз кураш олиб борилади.

Россиянинг Ўзбекистонга қарши қўлидаги қўз қартаси (меҳнат муҳожирлари) ҳақида гапира туриб, Ислом Каримов В.Путинни Тошкентга босим ўтказиш учун бошқа кучли ричаги борлигини ё унутиб қолди, ё атайин кўздан қочирди.

Бу аввало Русия ОАВларидир. Марказий ва фазовий телеканаллар орқали кўплаб Ўзбекистонликлар томоша қиладиган дастурлари бор.

Агар Москва доимий равишда газета ва журналларида, радио ва телевидениеда ўша Муҳаммад Солиҳга ва ЎХҲга ўрин берса, Каримов учун “эски дўстлари тарафига тупургани” қимматга тушиши мумкин.

Ҳатто, Ўзбекистондаги ҳақиқий ижтимоий-иқтисодий аҳволни, фуқароларнинг ҳуқуқсизлигини Россия ОАВда доимий кўрсатиш, Каримовга ва унинг қизи Гулнорани ўрнига келтириш режаларига қаттиқ зарба бўлади.

Лекин Кремль хали бунга борганича йўқ.

Агар Тошкент яна Россия инвесторларини босиб олишга уринса, ва Кремл шаънига турли гапларни алжираса, Москва бу каби чиқимсиз Каримовга сиёсий босим воситасини ишга солиши мумкин.

У ҳолда Россия ўз қадрини ва иқтисодини сиёсий йўллар билан ҳимоя қилиши лозим бўлади. Эслатиб ўтамиз, Каримовга бу каби босим ўтказиш ўзбек мухолифатини молиялаштиришдан ва меҳнат муҳожирларини оғдириб олишдан кўра самаралироқ бўлади.

http://uzxalqharakati.com/

http://www.odnoklassniki.ru...

Каримов сиёсати «бир бурда нон» сиёсатидир (2)




Милиция таянч пунктлари,  жамоатчилик назорат масканлари сиёсат тармоғида энг кичик субектлардир.  Улар аҳолининг ижтимоий жойлашуви,  хонадони,  мулки,  чорваси,  фаолияти,  оила аъзолари ҳақида маълумот йиғадилар ва доимо уларга бош эгиш ҳақида уқдириб келишади.
Халқ доимо қолипда яшайди,  худди «харбий холат» (вайенная паложения) га ўхшайди ҳаётимиз,  бир бурда нон учун нолиган заҳотингиз қочгани жой топилмай қолади.
Каримовнинг бундай «нон» сиёсатида «Овчи» ҳамда «ўлжа» қатламини жорий этади,  энди давлат ходимлари,  мансабдор шахслар ҳам оддий халқ (ўлжалар) устидан ҳар қанча бўлсин «ов» қилишади. Бунда ижобий жиҳатлар ҳам ва у шундаки, улар бирлаша олишмайди. Бир-бирини бош эгаётганини кўрган фуқаролар бу ҳолатни “тинчлик” дея атайдилар, ёҳуд улар ҳали қаршилик амалиётидан йироқдирлар.
Халқни оч тутиш ҳар қандай фаолиятда олиб борилади,  маънавий,  ҳуқуқий,  моддий,  илмий ва хокозо.  Ҳаётга дадил қадам ташлаётган ёш куч ҳар қандай ишга ўзини урмасин «нон» топиш масаласи қийин эканини ва бундай неъматга етишиш учун Каримовнинг «бир бурда нон» сиёсати этагидан тутиши, яъниким унинг қўлига қарам бўлиши лозим. Бу ўз ўзидан фақатгина тинмай иш қидириш ва ҳатто насиб этган ишида ҳам эшшакдай ишлашлик билан вақт ўтаверади.  Сиёсат эса хаёлининг бир четида қолади. Эндигина зўрға эришган иш ўрни учун жиддий тиришади,  хаёли эса фақатгина моддий таъминот йиғишдагина иборат бўлиб қолади.
Каримов қўлига қарашдан безор бўлганлар ўзларини хорижга урадилар,  ҳар ҳолда у ерда ҳам қўлга қарашган тақдирда ҳам, ундаги бурда нон Каримов нонидан анчайин тўйимлироқдир.  Айнан шу нон унинг бутун оиласи ва тўй маъракаси учун етарлик. Бироқ Каримов нони-чи ?
Ҳар доим ҳар бир фуқаронинг ҳар бир фойдасидан давлат маълум ҳолатларда кенг фойда олаверади. Буни гох зўрлик билан, гоҳида ўғрилик билан.  Натижада давлат ҳар нарсани эгаси деган тушунчалар туғила бошлайди ва ҳамки инсонда давлат олдидаги қўрқув пайдо бўлади.  Хар қандай ёвдан қўрқмаган халқ давлатидан қўрқади.  Зулм хукмрон сиёсатда албатта зўравонлик биринчи даражаликдир.
«Бир бурда нон» сиёсати фуқароларни фақатгина моддий қашшоқ қилибгина қолмай,  уларнинг оиласи,  кийиниш услуби,  фарзандлари сони ва тарбияси,  хотин-қизларининг юриш туриши ва либоси, ҳаттоки оилавий масалаларгача аралашади.  Ҳар бир қадами,  ҳар бир нафаси учун жавобгарлик ҳиссига асир қилинади улар. Наслингача аралашган давлат,  зурриётларингни туғилган «Туғдириш уйи» даноқ қўлга қаратишни бошлайди.
«Бир бурда нон» сиёсатининг яна бир тармоқларидан бири,  омма учун ўз — ўзини юпатиш ва давлатга зиён етказишдан ўзини ва бошқаларни қайтариш учун келтириб чиқарилган ибора ва ҳикоялардир.  Давлат халқга қанча зулм этмасин, халқ бунга бардош беришда давом этаверади. Агар жуда оғир аҳволда қолса улар ўзларига, ёки шу аҳволдаги кишиларга «ҳали яхши бўлиб кетади»,  «бунданда  баттар бўлиши мумкин эди»,  «худо бир асради»,  «буни ҳам ҳикмати бор»,  «буларнинг бари синов»,  «бу дунё ўткинчидир»,  «сабр қилинг»,  «подшоҳлар,  Аллохнинг ердаги сояси»,  «чукур қил»,   «бир куним ўтиб турибдику» ва ҳоказолар ила ўзларини юпатадилар.  Давлат асосан бу услубда турли уламолар сўзлари,  ҳадислар,  миллий шукрона анъаналари,  халқ мақолларидан,  кўпинча диний меъёрлардан кенг унумли фойдаланади (аммо бундай услубда давлатга истиҳола этсангиз сиз «экстремист» ниқоби остида қоласиз).
Ажабланишингиз мункин аммо, давлат ҳатто шу нарсаларга ҳам эътибор қаратган. Бундай ибратли иборалар халқ орасига улар орасидаги «қулоқ» лар, ҳамда айрим диний қиёфалилар орқали тарқатилиниб, йиллар давомида қонига сингдирилади.
Бундан мақсад давлат учун фуқаронинг фақатгина жисмоний куч билан қаршилигини барҳам бериш билан бирга унинг руҳиятида ҳам қарши бўлмаслигига эриши. Шу билан бирга ўзини, ҳамда бошқаларни бу йўлдан қайтариши учун хизмат қилишига эришиш кўзланади. Бундан ташқари юқоридаги оммага ахборот етказувчи тарғиботчи манбалар давлатдан қўрқишлиги, унга аралашишлик катта муаммолар келтириб чиқаришлиги ҳақида тарғиб қилиши, омманинг қўрқувини оширадилар, ҳамда итоат қилишга чорлайверадилар. Шундай экан, «Деворнинг ҳам қулоғи бор» ибораси бежизга эмас.
Бундан ташқари, халқ орасидаги миллий анъаналарни кенгайиши учун давлат йўл очиб беради,  Халқ қанчалик тўй ҳашамларида кўп сарф этса, шунчалик ишга,  яъни қўлга кўпроқ қарайди.  Шунинг учун ҳам оммавий танқид ишларини бажармайди. Ваҳоланки, хорижда ишлаётганларнинг аксарияти шу муаммо боис, меҳнат қиладилар. Мана давлатнинг башараси! Даромадингни сарҳисоб қиладию,  қилган ва қилаётган сарфларинг билан иши йўқ.  Қанчалик ночор бўлсанг шунчалик итоатлисан,  қанчалик сарфинг кўп бўлса, шунчалик ишга муккангдан кетасан.
Хар шароитда,  агарда бу шароит қонуний меъёрларга зид бўлган тақдирда ҳам давлат ўз фойдаси учун бу қонунларни четлаб ўтиш принцпига эгадир.
«Бир бурда нон» сиёсати ва унинг ижобий натижаларини қисман қиёсласак:  Сиз агарда ўз оилангиз устуни, ҳамда асосий таъминотчиси бўлсангиз,  сиз ўз меъёрларингизни, ҳамда талабларингизни,  қоидаларингизни ўрнатасиз.  Улар учун барча ижтимоий йўлларни беркитасиз,  натижада улар сизга шаксиз қарам бўлади, ҳамда қўлингизга қарайди. Қорин ғамида қош-қовоғингиз учун минг хил тусга киришади.  Бу ҳолат хайвонлар устидан қилинган тажрибага асосланган ва шундан келиб чиқиб ҳам хулоса қилсак бўлади.
Агар сиз маълум тоифадаги хайвонот устидан эгалик қилсангиз, шаксиз улар емак ғами учун итоат этадилар. Агар уларни доим тўқ тутсангиз улар учун қизиқсиз шахсга айланасиз. Ҳатто ҳайвоншунос кишилар айнан емак баҳанаси остида ҳатто ёввойи ва йиртқич бўлган ҳайвонларни ҳам қўлга ўргатадилар.
Каримов яратадиган шарт-шароит фуқароларни энг қуйи табақага, фақирлик томон етаклайди. Фақирлар орасида эса «сен айтдинг,  мен эшитмадим (маъноси:  сен соқовсан,  мен карман)» қабилида яшовчилар талайгина бўлишади.
IYMON MUFASSAL
http://uzxalqharakati.com/a...

Миллатнинг устуни ботир ва довюрак ўғлонлардир




Шеърда Чечен ҳалқининг қасоскорлиги ҳақида ёзилиб, бир ўғлининг қотилидан қасос олмагани учун, ота иккинчи ўғлини сўкиб, “Йўқол олдимдан, сен менга ўғил эмас, сен Чечен эмас, бўлганинг қари кампир, сен қулу, қўрқоғу, сен Армани”, деб ҳайдагани баён қилинган. Ҳа, Чеченларнинг қасоскорлигидан хабарим бор, уларнинг бир қанчаси билан мулоқотда бўлганман, тарихдан ўқиганман, иккитаси билан эса 1973 йили армия хизматини бирга ўтаганмиз.
Ҳикоямни бошлашдан аввал Қуръондан оят келтираман. “(Эй мўминлар) сизларга ўлдирилган кишилар учун озод киши муқобилида озод кишидан, қул учун қулдан, аёл киши учун аёлдан қасос олиш фарз қилинди. Энди кимга биродари томонидан бир оз афв қилинса (яъни қотилдан қасос олиш ўрнига товон олишга рози бўлинса), у ҳолда яхшилик билан бўйинсуниш ва чиройли суратда товон тўлаш лозимдир”. (Бақара сураси 2:178).
Изоҳ: Яъни, қотилнинг ўлдирилмасдан товон тўлашига рози бўлган тараф қўполлик қилмай, қўрқитмай кутиши, қотил тарафи эса чўзмасдан, хиёнат қилмасдан товонни тўлаши лозимдир.
«Бу (ҳукм) Парвардигорингиз томонидан енгиллик ва раҳм-шафқатдир. Бас, кимки шундан кейин ҳаддан ошса (масалан, товон тўлангандан кейин ҳам қотилни ўлдирса), Шунинг учун аламли азоб бордир. “Сизлар учун қасосда ҳаёт бор, эй аҳли донишлар! Шояд (жиноятлардан) сақлансангизлар”. (Бақара сураси 2:179).
Изоҳ: Яъни, ҳар қандай киши қасос олинишини ўйлаб ўзини қотиллик қилишдан тияди. Демак, қотилдан қасос олиш ҳукми борлиги сабабли жуда кўп қотил ва мақтул (ўлдирилувчи) бўлиши мумкин бўлган кишиларнинг ҳаёти сақланиб қолади.
Мана энди ҳикоямни бошлайман. Менинг отам ва амаким Эстонияда десантний войскада армия хизматида бўлишган. Улар парашютчининг ҳамма тайёргарлигидан ўтишган, қўшимчасига амаким боксер ҳам бўлган.
Амаким армиядан келганида, мен 1 синфда ўқир эдим, амаким боксчи қўлқопини бўйнимга илиб, сени боксер қиламан, дегани ханузгача ёдимда. Шу билан ёшлигимдан дадамни тарбиясини олдим, амакимдан кўп нарсаларни ўргандим, 8-9 синфларда ўқиган вақтимда, Фрунзе (Бишкек) шаҳридан келган узун бўйли, ориқдан келган бир қирғиз одамнинг тренерлигида бокс спортида кўп нарсаларни ўргандим, ҳаттоки пичоқни қандай аниқ нишонга отишларни ҳам ўргатди.
Унинг бир сўзи ёдимдан чиқмайди, “Ўрганганларинг то ўлгунингча қолади, уларни ёмонликка ишлатма, фақат ўзингни ва ожизларни ҳимоя қилишга ишлат”. Хуллас, 1973 йили армия сафига чақирилиб, Термез шаҳридаги армия бўлимида 3 ой тайёргарликда бўлдим. У жойда ўргатиладиган кўп нарсаларни мен олдиндан билар эдим. Ана ўша жойларда, баъзи вақтларда Афғонистондан олиб ўтилган ўликларни кўрганман.
Энди тушинсам, бизнинг армияни Афғонистонга киришининг тайёргарлиги ўша вақтлардан бошланган экан. Кейин мени Германиянинг “Галли” шаҳри яқинидаги армия бўлимига жўнатишди. Армияга Фарғона шаҳрида, техникумда ўқиётган жойимдан кетганим учун, Ўзбекистондан ҳисобланар эдим. Командир сўради, “Ош, шашлик қилишни биласанми”, деб. Ҳа, деганимдан сўнг, 550 солдат ва 20 офицер овқатланадиган ошхонага бошлиқ этиб тайинлади ва “Қаттиқ тур, тартиб ўрнатиб, овқатларни яхшила. Бу жойда Ўрта Осиёдан сендан бошқа хеч ким йўқ, улар нақ Россиядан, сизларни босмачилар, одам ўлдирувчилар деб, кинолардан кўришган холос”, деб елкамга уриб қўйди (Командир бир вақтлари Тошкентда хизмат қилган экан).
Биринчи кун ошхонага киришим билан, тўрида чой ичиб ўтирган тўрт старик солдатлар “А вот салага молодой пришел” деб мазахсирашди. Шу захотиёқ стол устида турган оғир чойнак улар устига учди ва бир зумда тўртови столлар тагида думалашди. Белгилаб кетишим керакки, бу алохида батальон бўлиб, энг кичик солдати ҳам, мендан бир қарич узун экан, баъзиларини эса ярмидан келаман.
Бир зумда ошхонага нарядга ишлагани келган ҳамма 12 солдат тўпланди, 8 таси 6 ой, 1 йилдан хизмат ўтаганлар. Уларга “Мен бор эканман, бу жойда старик, молодой деган нарса бўлмайди, ҳамма тенг ишлайди ёки ўлдираман” деб огоҳлантирдим.
Шу билан ошхонада тартиб бошланди.
Бир – икки кундан кейин икки чечен солдат келиб, “Ўзимизнинг мусулмон келибсан” деб қучоқлашиб кўришишди. Бир қанча вақт сухбатдан кейин, бир-биримиз учун ўлимга туришга ахдлашдик.
Шу билан хизмат бошланди, ошхона умуман бошқа тус олди, офицерлар учун алоҳида хона тайёрладим, уларга қарагани озгина оғриқчан бўлган Чеченни бирини олиб келдим. Овқатлар бўлса худди уйда Ўшимизда тайёрланадиган овқатларга яқинлашди.
Хар сафар овқатланишдан сўнг, солдатлар “Браво Гапирич” деб туришадиган, офицерлар бўлса овқатланиб кейин уйларига кетишадиган бўлишди. Ҳаттоки, байрам ёки туғилган кунларида илтимос қилишиб уйларида хотинларига ёрдам бериб, овқат тайёрлаб стол тузаб беришни сўранишар эди.
Қисқаси, спортивка кийиб, белимга камар тақиб, унга штик нож осиб олиб, хохлаган жойимга бир отиб санчиб шуғулланиб юрар эдим. Тахминан 2-3 ой ўтганидан сўнг, частда юрган яна бир Чеченни 4 солдат уришибди, у ётиб қолибди, деб хабар келди.
Шунда, кечки проверка вақтида майдонга ҳамма солдатлар тўпланишган ва 3 офицер проверка ўтказишаётганида, мен белимда штик нож билан тўғри чиқиб бордим ва “Эй герои, которые четверо побили одного, выходи на середину, убью гадов” деб бақирдим.
Ҳамма ваҳимага тушиб қолди, офицерлар ялинишди. Умуман ўша куни хеч кимга уйқу бўлмади. Эртаси куни, Чеченни урганларни 1 ойга гаупвахтага жўнатишиб, мени тинчлантиришди. Шу кундан бошлаб, уч мусулмон 550 кофирни титратиб юриб армия хизматини адо этдик.
Чечен биродарларимнинг ҳикояларидан: Уларда юқоридаги қасос оятларга қаттиқ итоат этилар экан. Агар уларнинг бирор яқинларини биров ўлдириб қўйса, ўлдирилган тараф қасос олиб, албатта ўлдирганни ўлдиришар экан, кечирим бўлмас экан. Ҳаттоки, агар қасос олувчи эркак қолмаса (қасосга борганида уни ўзини ўлдириб қўйишса), қасосни аёллар олишар экан, ўлдирганга эрга тегиб бўлса ҳам уни ўлдиришар экан.
Россия-Чечен уруши ҳам, бир Чечен аёлини рус солдатлари зўрлаб қўйишганидан чиққан. Мана икки тарафдан қанча одамлар қирилиб кетишди-ки, Чеченлар таслим бўлишмади.
Мана сизга ҳалқ, мана сизга эркаклар, мана сизга мусулмонлар, улар хўрланиб яшагандан, ўлимни афзал кўришади. Улар билан хар қанча мағрурланса арзийди.
Энди, юқоридаги оятларни қайта ўқиб, мана шу ҳикояга солиштирсангиз, қасос олиш ибодатларнинг ибодати хисобланади. Мусулмон, фақат намоз ўқиш, рўза тутиш, мақтанишга хаж ва эҳсонлар қилиш билан мусулмон бўлмайди. Бунга далил: “Эй мўминлар, тўла ҳолдаги исломга кирингиз! (Яъни, исломнинг баъзи ҳукмларига итоат қилиб, баъзиларига итоат қилмайдиган кимсалардан бўлмангиз)! Ва шайтоннинг изидан эргашманглар! Шубҳасиз, у сизларнинг очиқ душманингиздир” (Бақара 2:208).
Мана энди, ҳозирги кунда Ўшдаги мусулмонман деб юрган эркакларнинг аҳволига бир қаранглар! Талон тарож қилинишиб, уйлари ёндирилиб, аёллари зўрланганлари ҳам, майли қолганимиз тинч бўлайлик, деб бош кўтариб юришибди, яна ўша хажиқизлар ош қилишиб, чойхонадан чиқишмайди. Баъзилари эса, ҳамма ифлос ишларнинг бошида турган хароми мэр М.Мирзакматовнинг этагида намоз ўқишиб, к…ини ўпиб юришибди.
Мана сизга Чечен мусулмонлари-ю, мана сизга Ўшлик мусулмонлар! Қайсиниси мусулмон, қайсиниси мунофиқ. Энди ўзингиз хулоса чиқаринг!
Равшан Гапиров
Инсон ҳуқуқлари ҳимояси маркази “Адолатлик ва ҳақиқат”
Ўш шаҳри моб:(+996) 543 818 056
ravshanosh@mail.ru
www.gapirov.ucoz.com
http://uzxalqharakati.com/a...

В этой группе, возможно, есть записи, доступные только её участникам.
Чтобы их читать, Вам нужно вступить в группу