Все игры
Обсуждения
Сортировать: по обновлениям | по дате | по рейтингу Отображать записи: Полный текст | Заголовки

8 MART BAYRAMINI KELIB CHIQISHI HAQIDA UYLAB KURGANMISIZ.

8 MART BAYRAMINI KELIB CHIQISHI HAQIDA UYLAB KURGANMISIZ.
 
Bismillahir Rohmanir Rohiym!
 
8 mart hammamizning qon-qonimizga singishga ulgurgan "ajoyib" kun.
 
Nega?

Bu bayram 1911 yildan e'tiboran, Germaniyalik feministlar rahbari yahudiy ayol Klara Tsetkin tashabbusi bilan "Xalqaro xotin-qizlar kuni" kuni deb e'tirof etilgan. Feministlar - Evropada ayollarning haq-huquqlari uchun kurashuvchi harakat bo'lib, uning a'zolari asosan fohishalardan(!) iborat edi. Ular fohishaxonalardagi ayollarning xo'rlanishi, kaltaklanishi va ayanchli ahvolidan norozilik bildirib, o'z muammolariga mutasaddilarning e'tibor berishini talab qilib namoyishga chiqqanlar.

Ularning erishgan yutuqlari bizlarga muslimalarga nimalar berdi?
Aslida ular talab qilib chiqgan ayollar haq-huquqlari ularga ko'rsatilajak izzat Islomda 14 asr ilgari tayinlangan edi:

“Biz insonga ota-onasini (ya'ni ularga yaxshilik qilishni) amr etdik. Onasi unga ojizlik ustiga ojizlik bilan homilador bo'ldi (ya'ni qornidagi homila kattargan sari onaning holi qurib, zaiflasha borur) uni (ko'krakdan) ajratish (muddati) ikki yilda (kelur). (Biz insonga buyurdikki), ≪Sen Menga va ota-onangga shukur qilgin! Yolg'iz O'zimga qaytajaksan!” (Luqmon:14)

“Homilador ayolga kunduzi ro'za tutib, kechasi namoz o'qiydigan va Alloh yo'lida jang qiluvchi mujohid savobi yoziladi”.
“Jannat ? onalar oyog'i ostidadir”

“Ey Allohning elchisi! Mening eng ko'rkam suhbatimga haqli kishi kim?” “Volidang” degan javob bo'ldi. Savol uch bora takrorlaganida ham “Volidang” degan javob bo'ldi.

- ≪Mo’minlarning eng to’la ishonchlisi xushxulqlisidir. Sizlarning yaxshilaringiz ayollarga, zavjalariga yaxshi muomalada bo’lganlaringizdir≫.

- Payg’ambarimiz (s.a.v.): ≪Ayollar xususida Allohdan qo’rqingiz. Zero, siz ularni Allohdan omonat o’laroq olgansiz≫, deganlar.
- Xotinlarning itoatsizligidan qo’rqsangiz, avvalo ularga nasihat qilingiz, so’ng (bu ta’sir qilmasa,) ularni yotoqlarida tark etingiz, so’ngra (bu ham kor qilmasa,) ularni uringiz. Ammo sizlarga itoat qilsalar, ularga qarshi (boshqa) yo’l axtarmangizlar(Niso 34).
Izoh: (Alloh taolo hech bir ishni behikmat qilmaydi. Jumladan, erkak kishi oila rahbari bo'lsa va u o'z rahbarligini shariatda ko'rsatilgandek ado etsa, bunday oilalar baht-saodatga sohib bo'lmoqda. Bu ko'rsatmaga yurmagan oilalar esa, bahtsizlikka uchramoqda, shundaylardan tashkil topgan jamiyatlar ham bahtsizlikka duchor bo'lmoqda. Bu yerda gapni cho'zib o'tirishning hojati bo'lmasa kerak. Mo'mina, soliha ayollarning tabiatida eriga itoatkorlik bordir. Biz ≪itoatkorlik≫ deb tarjima qilayotgan so'z oyati karimada ≪qonitatun≫ lafzi ila kelgan. Bu so'z o'z irodasi, rag'bati va muhabbati ila itoat qilish ma'nosini anglatadi. Demak, mo'mina, soliha ayollarning erlariga itoati o'z masuliyatini tushungan holdan kelib chiqqan bo'ladi. Qo'rqqanidan, majburlashdan yoki boshqa biror bosqindan emas. Bu itoat o'zini tushungan, hayotdagi o'rnini, vazifasi va mas'uliyatini his etgan go'zal insonning itoatidir)

- Shuningdek, ayollarga ham erlariga ozor bermaslik amr etilgan.

- Islomda ayol va bolalarni o’ldirish ma’n etilgan. Qur’oni karimda shunday marhamat qilinadi: “(Ey insonlar), bolalaringizni qashshoqlikdan qo’rqib o’ldirmangiz, ularga ham, sizlarga ham Biz rizq berurmiz. Ularni o’ldirish, shubhasiz, katta xatodir” (≪Al-Isro≫, 31).

- Ayollarning ilm olishlari.
Rasululloh (s.a.v.): “Ilm talab etmoq har musulmon erkak va ayol uchun farzdir”, deb buyurganlar.
Payg’ambarimiz (s.a.v.)ning yana bir ayollari hazrati Zaynab (r.a.) ham o’sha zamonaning buyuk faqihi (huquqshunosi) edi. Madinada esa Binti Abi Salama (r.a.) fiqh sohasining bilimdoni edi.

- Ayollarning haqlari. Hazrat Payg’ambar (s.a.v.) aytganlar: “Ayollarning erkaklar zimmasidagi haqqi yaxshi taom va kiyim berishlaridir”.

- “Rasululloh (s.a.v.) bunday deb aytdilar: “Kimki Alloh taologa va qiyomat kuniga iymon keltirgan bo’lsa, qo’shnisiga ozor bermasin! Shuningdek, ayollar bilan doimo yaxshilikcha maslahatlashingizlar”.
 
Islomda ham yetarli haq-huquqlar mavjud, ammo nemis feministlari tashabbuslaridan so'ng bizning ayollar ibo-or belgisi hijob-paranjilarini olovga uloqtirdilar. Va nihoyat zamonamiz qiz-ayollariga boqing va fikrlang! Bizga 8 mart va uning oqibatlari nima berdi? Uni nishonlash arziydimi?
 BU BAYRAMGA ASOS SOLGANLAR  FOHISHALARDIR  .


RIVOYAT

Biz yo‘lda uchrashdik Azon eshitildi.
-Yur, jome’ga – dedim. – Bugun jum’a!
-Masjidga bormasligimni bilasan-ku, - dedi.
-Bilaman-u, ammo qachongacha bormaysan?!
-Nima desam ekan, ruhim to‘g‘ri kelmaydi. Hali tayyor emasman. Qolaversa, shimimning tizzalari titilib, dazmoli buzilishidan ham qo‘rqaman… arzimaydi…
Kulgim qistadi.
-Hazillashyapsanmi?
-Hazil-pazili yo‘q. Oq kiyimni yaxshi ko‘rishimni, dog‘ tushirmasligimni bilasan-ku!
Haqiqatan ham, shunday edi. U ko‘pincha oq kiyim kiyardi. Kiyimlari doim dazmollangan, toza, ozoda edi…
Oradan ikki oy o‘tib, bexos, uning jome’ masjidida ekanligini eshitib qoldim. Yugurdim. Jome’dagi nomoz saflarining eng oldida edi.
Sekin-asta oldiga yaqinlashib past ovozda:
-Qani, og‘ayni, senga nima bo‘ldi? Masjidga bormayman demaganmiding? – deb so‘radim.
Undan sado chiqmadi. Chunki boshdan oyoq oppoq kafanga o‘rangancha tobutda yotar, uning uchun janoza namozlarinio‘qishlarini kutar edi.

NUMON JON, 16-05-2009 16:36 (ссылка)

Тармокли маркетинг хукми ...?

Тармоқли маркетинг...

http://info.islom.uz/content/view/1734/987/

Тармоқли  маркетинг(сетевой маркетинг)нинг ҳукми қандай? Шуларнинг ичидаги «QuestNet» Тармоқли маркетинг(сетевой маркетинг)да ишласа бўладими? деган саволлар кўпайиб кетди. Тармоқли маркетинг ҳақидаги навбатдаги мақолани ҳукмларингизга хавола қиламиз.
Дунёда тармоқли маркетингнинг ҳар хил тури бор. Ҳар бирининг ўз йўналиши ва шартлари мавжуд. Шунинг учун уларга умумий фатво бериш анча қийин. Энди Қозоғистонда кейинги йилларда жуда кенг ривожланаётган «QuestNet» Тармоқли маркетингига келадиган бўлсак унинг иш олиб бориш тартиби қуйидагича:
Бир киши ишга кириши учун шу компаниянинг чекланган микдорда ишлаб чиқарилган маҳсулотдан бирини сотиб олиши шарт. Маҳсулотнинг энг арзони 670 доллар. Сўнгра у яна бошқа одамларни шу компания маҳсулотини олишга жалб қилиши керак. У одамлар ҳам хар бири иккитадан одам жалб қилади ва ҳоказо.... Шундай қилиб пирамида ҳосил бўлади. Компанияга тушган пулнинг маълум фоизини пирамидадаги одамга бериб турилади. Компания ўнга (ўнг ва чап томонига тенг учтадан) олти одам жалб қилинганда 250 доллар беради.

Кўпчилик Ислом уламолари «QuestNet» Тармоқли маркетингнинг иши фаолияти ҳаром деб фатво берганлар. Масалан Мисрдаги Ал-Азҳар университитетининг Ислом иқдисодиёти профессори Хусайн Шаххата, Қатар давлат университитетининг Ислом шариати факулитетининг профессори Али Муҳиддин, Саудия Арабистони фатво қўмитаси тармоқли маркетингнинг барча иш йўналишини ҳаром деб фатво чиқарганлар.
Биз шу ва қуйидагиларга асосланиб «QuestNet» Тармоқли маркетинги ҳаром деб ҳукм чиқардик ва бунга далилларимиз:
- Биринчидан... «QuestNet» компанияси савдосидаги маҳсулотларнинг ҳаммаси ҳам ҳалол эмас.
Бунда Христиан поплари суратлари солинган олтин буюмлар ва эркаклар учун тайёрланган тилла қўл саотлари бор. Лекин бу маҳсулотларни сен ўзинг олмасанг ҳам (ёки сотмасанг ҳам), мазкур маҳсулотлардан келаётган пулдан сенга улуш тегаётганлиги учун, ўз ҳисобинга ҳаром қўшилаётганлиги учун Исломда бу ҳаромдир.

- Иккинчидан... «QuestNet» компанияси савдосидаги маҳсулотлар саноқли бўлган коллекция килинадиган маҳсулотлардир. Шунинг учун унинг ҳақиқий баҳосини аниқлаб бўлмайди. Бу сотилаётган нарсаларга улар ўзларича нарх қўйиб олишади. Исломда ўз нархидан ўта қимматга сотиш ҳаром. Шариатда бу Ал-Габнул -фахиш термини билан аталади (Сади Абу Жайб "Ал-Қамусул-фиқҳи луғатан ва фиқҳан" Сурия "Дорул фиқҳ", 1998й)
- Учинчидан... Савдода маҳсулот сотишдан қоладиган фойда кўзланади. Агар бу фойда бўлмаса, сотилган маҳсулотдан фойда олинмаса бу аниқ ҳаром. Яна бир томони маҳсулотни олганда сен маҳсулот учун эмас, балки компанияга кириш учун пул тўлайсан. Бу ерда мақсад маҳсулот сотишдан қоладиган фойда эмас, балки одамлар жалб қилинганда тушадиган пулдан олинадиган фойда мақсад қилинади. Копманияга ишга кираётганингда асосий "мақсад маҳсулот эмас балки бизнес" деб тушунтирилади. Баъзида маҳсулот кечикканда "маҳсулот қани?" деб сўралса "маҳсулот учун юрибсанми? Маҳсулотни эмас, балки бизнесни уйлаш керак" дейишади.
Сўзмизнинг далили учун шуни айтиб ўтишимиз жоиз деб ўйлайман. Биздан шу ишнинг ҳалол-ҳаромлигини сўраб келган «QuestNet»га хизмат қилаётган одамларнинг баъзилари маҳсулотга пул тўлаб неча ой ўтса ҳам ҳануз маҳсулот ололмаётганининг гувоҳи бўлдик. Мақсад маҳсулот эмас балки жалб қилинаётган одамлардир.
Мана энди ўша сотиб олинаётган нарсадан мақсад бўлмаса унда нима учун пул тўланади? Сендан кейин жалб қилинган одамлар нима учун пул тўлайдилар? Сўнгра сендан кейин юзинчи ёки мингинчи одам жалб қилинган пайтда сенинг ҳисобингга келиб тушадиган пулни қайси ҳалол меҳнатингни эвазига топдим дейсан?
Одамларнинг асосий эҳтиёжини қондирмаган, тинч-фаровон ҳаёт кечириши учун зарур бўлмаган турли қимматбаҳо маҳсулотларни ҳар хил йўллар билан қизиқтириб сотиш орқали халқ фаровончилигига қандай улуш кўшасан? (фойдасини кўзлаб зарарига сотиш тўғрисида кейинроқ тўхталамиз)

Шу жойда жалб қилинган одам пулига барибир қанайдир тилла буюм олади-ку, деб важ келтирилиши мумкин. Уларга жавобимиз шундай, агар компанияга жалб қилиниб уни маҳсулот сотиб олиш шарти бўлмаганида биринчи эхтиёж маҳсулоти булмаган нархи ноаниқ яна етказиб бергани учун 60 доллар тулаб шундай қимматбахо маҳсулотни олармидингиз деган саволга "Йўқ" деб жавоб берар эдингиз. Бизга келиб шу ишнинг ҳалол-ҳаромлигини билмоқчи бўлиб келган талабаларлар берган пулларини кирими шаклида енгилликлари бор, саёҳат карточкаларини олганликларини бу карточкаларнинг жуда фойдали эканлигини уқтирадилар. Уларга бу сизларга керакмиди, деган савол қўйилди...
Ҳозир йўқ келажакда бойиб кетсак керак бўлиб қолиши мумкин дегандей жавоб қайтардилар. Демак сенинг бундай карточкага ҳожатинг йўқ.
Хулоса, «QuestNet» мақсади маҳсулот сотиш эмас.

- Туртинчидан... «QuestNet» тармоқли маркетингида алдаш-авраш, одам ишончига турли йўллар билан таъсир қилиш бор. Пайғамбаримиз с.а.в "Ким бизни алдаса у одам биздан эмас" деб алдашнинг хатолигини эслатиб, бу иш мусулмонга ёт эканини тушунтирганлар. Бу компанияга ёлланиш учун у одам компаниянинг 670 долларлик бирор маҳсулотини олиши шарт. Энди у киши ўзи тўлаган пулни қайтариш учун камида 18 та одамни шу компанияга жалб қилиши ва ҳар бирини 670 долларлик маҳсулот олишга кўндириши керак. Акс ҳолда пули совурилди деган гап. Бунинг учун у одам кундалик ҳаёт учун зарур бўлмаган бу маҳсулотни сотиш учун ҳар хил реклама ва шунга ўхшаш ишларни қилишга мажбур бўлади.
Компания одамларни қандай жалб қилишни ўргатадиган «11 босқич» деган китоблар ва дисклар тайёрлаган. Буни тайёрлашда одам психологиясини яхши биладиган мутахассислар ишлашган. Бу китоблар ва дискларда одамни қандай ўз йўлига юргизиш ва тезда кўндириш, агар пули бўлмаса қарз олиш ёки бирор нарсасини сотишга қандай эришиш мумкинлиги ёки бўлмаса психик мажбурлаш усуллари аниқ ёзилган. Унда албатта қандай усулда гапириш ва кўндириш одам психологиясига таъсир қилиш йўллари келтирилган. Одам тармоқли маркетинг билан танишувга чақирилади. Таниш одам келганидан кейин презентатор маркетинг тўғрисида умумий тушунтириб ўтади. Кейин бошка киши келиб тўликроқ тушунтириб кетади Тушунтирган одамни Follower дейилади follow ортидан қолмай қадалиш маносини билдиради. Одамни жалб килишда унинг хизмати катта бўлади. Эртаси куни яна ҳар хил баҳона билан чой ичамиз, гаплашамиз, бир нарса кўрсатаман деган баҳоналар билан мўлжалдаги одам таклиф килинади ва бу киши мўжалдаги одамга билдирмаган ҳолда ўзининг лидерларидан бирига келиб яна иш тўғрисида тушинтириб беришини сўрайди. Танишлар учрашиб гаплашиб турган пайтда лидер «қўққисдан» келиб қолади. Таклиф килинган одамга бу киши ҳам шу компанияда ишлаши айтилади. Энди аврашни лидер бошлайди бир вақтлар пулсиз бўлганини, шу ишни бошлаганидан кейин машина олганини ва муаммосиз яшаётганини айтиб беради. Follower камида ҳар хил лидерлар билан у кишини 4 марта учраштиради. Аврашлар натижасида қандай қилиб эҳтиёжи бўлмаган қимматбаҳо буюмни сотиб олганини билмай қолади. Кимдан қарз оламан деса улар "Агар пулинг бўлса кимларга кўмаклашган бўлар эдинг. Шуларнинг рўйхатини туз" (100 дан кам бўлмаслиги керак)дейди. Кейин "Энди шу кишилар сенга неча пул ёрдам қила олади? Шуни ёз" дейди. Кейин эса "Шу кишилардан қарз ол" дейди. "Сабаби сен ҳозир қийин аҳволда турибсан, тақдирингни ҳал қиладиган бизнесга кира олмай турибсан" деб қарз олиш йўлини кўрсатиб беради.
«11 босқич» китобининг 21 бетида бундай дейилган «Одам пул топган маҳалда сен унинг айниб колмагунича дарров пулни ол». Бу дегани кишини муайян бир ишга мажбурла дегани. Исломда бундай савдо йўқ. Шу китобнинг 20 бетида «Одамнинг бизнинг таклифга "йўқ" деган жавоби ишимизнинг бир бўлагидир. Бизнинг вазифамиз "Йўқ, керак эмас" деганни "Хўп, менга шу керак" деган жавобга ўзгартириш» дейилган. "Керак эмас"ни турли авраш ва алдов йўллари билан "керак"га ўзгартириш Исломда ҲАРОМ. Шариатда бу таъқиқланади.
Одам психологиясига таъсир қилинганидан сўнг уйидаги ёлғиз сигирини сотиб, кредит олиб қарзга ботганлар ҳам кўп . Сўзимизнинг далили сифатида икки талабанинг бошидан ўтганини қуйида айтиб ўтамиз:
Исмим Эльвира
Мен Қозоғистон университетнинг 2 курсида ўқийман. «QuestNet» компаниясига ишга келганимга кўп бўлгани йўқ . Мени у ерга энг яқин дўстим чақирган. Мен бу ишни эшитган пайтимда шу ишга кирмасам ўз кўзлаган мақсадимга ета олмайдигандай бўлдим. Кейин пул излай бошладим. Кўп ердан пул изладим. 80000 тангани ҳеч қаердан топа олмадим. Кейин овулимга бориб ота-онами кунига яраб турган ёлғиз сигирни сотишга мажбурладим. Ота-онам мендан нимасини аясин, сутини соғиб ўтирган сигирини бозорга олиб чиқиб сотиб беришди. Ҳозир улар қора чой ичиб ўтришибди (изоҳ: қозоқларда чойга сут қўшиб ичилади). Мен ишга жойлашсам ўз жамоамни йиғиб, сигирни пулини қайтариб, орзуларим ушалади деб ўйлаган эдим, лекин мен ўйлаганидек бўлмади. Бу ерга одам ўзининг энг яқин дўстига ишониб киради ва яна орзуларинг ушалишини ўйлаб бу ишдан чиқиб кета олмасдан юраверасан!!! Мен ёш талабаларга шуни айтмокчиман: "Бу ишга кирманглар. Мен хато килдим. Сизлар такрорламанглар. Сабаби ҳар қандай одам ўз орзусига ўз ўрни билан, тоза йўл ва ҳалол меҳнати билан етиши мумкин!!
Менинг исмим Дониёр.
Абулайхон номли халкоро университетининг 3 курсида ўқиганман. 2008 йил одамларнинг қизиқтиришлари билан шу компанияга жалб қилиндим. Келиб қолишимни сабаби ҳаётимни яхши томонга ўзгартирмоқчи бўлдим . Бироқ нимага етишдим?
Биринчи - 7 ойда 250доллар пул олдим (80000 сарф қилиб (изоҳ: 80000 ўша пайтда 670 доллар, 2008 йилги курс)
Иккинчи - Бутун вақтимни йўқотдим,
Учинчи - Дўстларидан айрилдим,
Тўртинчи - Ўқишдан чиқдим
Ёшларнинг бу ишга кирмасликларини сўрайман. Сабаби келган одамлар афсусланиб юришибди. Мен ва менинг жамоам афсусланганимиздан бу ишни тўхтатганмиз.

- Бешинчидан... Маркетингнинг бу турини бошлаган одамлар фойда куриб кейингилари унитилади. Кейингиларнинг пулларини олиб фойда кўриш Исломда ҳаром.
Тўлиқроқ тушунтирсак бир бирига боғланган бу тармоқли маркетинг (сетевой маркетинг) маълум вақтга келиб ўз-ўзидан тўхтайди. Чунки Аллоҳдан ўзга ҳеч нарса мангу эмас.
Унинг тўхташ сабаблари:
Компания бошидаги одамлар судланса ёки бошққа бизнеслари юришмай колса ёки мамлакат иқтисодига катта зиён келтирса, ёки уруш бўлса бу маркетинг тухтайди.
Шунда пирамида бошида турган бошлиқлар ўз пулларини чиқариб олишади ва кейинги одамларни пуллари йўқ бўлади.
Математика йўли билан ҳисоблаб чиқсак, масалан бу маркетингга 2047 одам жалб килинган. Энди турли сабаблар билан бу иш тўхтаса, 2047 та одамдан 127 таси ўз пулларини чиқариб олиб фойда кўриб, 128 та одам 500 доллардан, 256 та одам 250 доллардан олар экан. 1526 та одам пулларининг бир тийинини ҳам қайтиб олишаолмайди. Умумий олганида 127 та одам фойда топиб 1920 та зарар кўради. Бу 2047 одамнинг пуллари 1371490 доллар пул шу пирамидани қурган кишиларнинг чўнтагига тушар экан. Мана энди 1920 одамнинг пулини, вақтини, қувватини, бола-чақасининг ризқини қийиб 127 та одамгагина фойда олиб келадиган бундай савдо тури диндан ташқари одамгарчилик юзасидан тўғри эмаслиги сўзсиздир. Қуръони каримда "Эй имон келтирганлар! Бир-бирларингизнинг молларингизни ботил йул билан еманг" (Нисо сураси 29 оят) дейилган.
Юқорида келтирилган ҳисобда 1 концессия (670доллар) билан кириб фақатгина 2047 одам ҳисобланди. (Эслатма: Ушбу системада анча вақтдан бери ишлаб юрган одамлар тамонидан ҳисобланган) Ҳозир Қозоғистонда (06.02.09) QI компаниясида 6000 га якин одам жалб қилинган ва 4 000 000 АКШ долларидан ортиқ пулнинг чет элга чиқиб кетганлиги тўғрисида маълумот бор.

Айрим одамларнинг фойда кўриши, айримларининг зарари ҳамда ўзининг амалдаги вазифаларини қилмаслик, яни оиласини унутиш, тармоқли маркетингга овора бўлиб ўз касбига эътибор бермай қўйиш ҳам қиморга киради. Бунинг ҳукми ҳам ҳаром.
- Олтинчидан... Бу халқ иқтисодиётига ҳам ўта зарарлидир. Ҳақиқий нархи ноаниқ, сотиб олган одамлар учун зарурий бўлмаган ва уларнинг ҳаёт кечириши учун мутлақо кераксиз киммат коллекция маҳсулотларни турли йуллар билан халққа сотиб, унинг пулларни четга чиқариб юборилиши қанчалик иқтисодиётга зарарлигини айтмаса ҳам бўлади. Бу компанияга жалб қилинган одамлар сони 5-6 млн. га етганида ташқарига чиқиб кетаётган пулнинг ҳажмини ҳисоблаш қийин эмас. Ҳозирги кунда бунинг мамлакат иқтисодиётига жуда зарали эканини тушинишимиз керак. Миллионлаб пулларнинг чиқиб кетаётганини билган Шри Ланкага ўхшаш бир қанча давлатларда савдонинг бу тури таъқиқланган.
- Еттинчидан... Маркетингга жалб қилинган кишиларнинг сони кўпайган сари бошқа ишларда кадрларнинг сони камаяди. Шундан кейин тенглик йўқола бошлайди ҳамда одамлар қийин ишларни қилгиси келмай қолади, яъни осон пул йўлига ўтишади. Одамлар керакмас нарсаларни сотиш билан пул топгани учун қўл кучи, илми билан мамлакат иктисодиётига фойда келтирмай қўяди.
Кишиларни шу ишга жалб қилинаётган вақтда, "Сен муаллимсан, сен инженерсан топишинг жуда кам. Бизга қўшилсанг бой бўласан. Муаммосиз ҳаёт кечирасан" деб одамларни ўзи танлаган касбларидан, хизматидан, ўқишидан қайтаришади.
«11 боскич» нинг 20 бетида «одамларни бу ишга жалб қилишда одамларни ўзи қилаётган иши ёки бошқа ишлар билан солиштириб кўр » дейилган. Ҳамда бу иш жуда кўп фойда келтириши, бу ишда бошқа ишларга нисбатан кўпроқ пул топиш мумкинлиги айтилади.
Кўпчилик талабалар шу иш билан шуғуллана бошлаганидан кейин ўз ўкишларини ўзлаштира олмай қолганликлари, уйқулари йўқолганлиги, бошқалари эса ўқишнинг кераги йўқ деб уйлаб қолишлари ва ташлаб кетишлари маълум бўлди . Агар ҳамма шу иш орқасидан қувиб кетса унда халқ хўжалиги учун керак бўлган мутахасисларнинг хизматини ким бажаради?
Шу ишга боғлиқ бошқа савол:
Шу иш билан шуғулланаётган баъзи бир талабалар шу иш орқасидан пул топиб ночорларга кўмаклашаётгани айтиб ишнинг бу йўналиши тўғри эканини таъкидлашади..
Бунга жавоб:
Исломда ният қандай бўлса унга олиб борадиган йўл ҳам шундай тоза пок бўлиши керак. Исломда бировларни қақшатиб бир неча одамга яхшилик қилиш йўқ.
Ҳадис: "Аллоҳ пок ва у пок ишларнигина қабул қилади"

Qi маркетингида келтирилган ишларнинг ҳаромлиги сабабли бошка тармоқли маркетинг (сетевой маркетинг) ёки савдо турларида шу ҳаракатлар ёки йўналишлар топилса уларнинг ҳам Ҳаром эканлиги сўзсиздир.
Қайрат Жолдибой ўғли. Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси ахборот – насиҳат бўлимининг бошлиғи.Манба: Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасининг расмий сайти

Ўктамжоннинг таржимаси

 

http://info.islom.uz/content/view/1734/987/

Allohim, men bilan gaplash...

Kunlardan biri, bir odam qo’llarini osmonga cho’zib yolvordi:
“Allohim! Men bilan gaplash!”

Aynan o’sha paytda o’sha odamning bog’chasida bir bulbul o`zining eng so`nggi ashulasini aytayotgan edi.
Odam bulbulga quloq solmadi, va yalinishni davom etti:
“Allohim! Men bilan gaplash!”

Birozdan keyin havo berkidi, momaqaldiroq va chaqmoqlar bilan birga shiddatli yomg’ir yog’a boshladi. Faqat odam tinglamadi, yolvorishni davom etdi:
“Allohim! Seni ko’rishimga izn ber!”

U bunday yolvorarkan, yomg’ir tugadi va quyosh butun ehtishomi bilan nurlarini odamning uyigacha olib kirishga boshlagan edi. Faqat odam bu manzaraga e’tibor ham bermadi. Har kuni ko’radigan narsasi emasmi?
Yolvorishni davom etti:
“Menga bir mo`jiza ko`rsat Allohim! ”

U bunday yolvorarkan, yaqindagi uylarning birida yangi tug’ilgan chaqaloqning yig`lashlari eshitilardi qulog’iga. Ammo odam buni ham faqrlolmadi.
Qayg’udan yig’lardi odam:
“Allohim! Javob ber menga! Shu yerda ekanligingni menga bildir!”

O`sha payt bir kapalak odamning qo’liga qo’ndi, lekin u boshqa qo’li bilan kapalkni haydab yubordi. Va yig`lashni davom etdi:
“Allohim! Nega menga javob bermayapsan?”

Muhammad Alihon tarjimasi.

Без заголовка


Ko'zim yumuq ustimda, oppoq matodan libos 
Qayga olib ketarlar, bir on to'xtang iltimos. 
Ibodatim qilib olay,ulgurmadim hayotda 
Farishta der endi kech,uchrashamiz oxiratda...

Baqiraman dod solib borolmayman benamoz, 
Hech kim eshitmas sasim,chiqmas sado bir ovoz. 
Ko'tararlar tobutni zulmat qabriston tomon, 
Onam yig'lar burchakda ,onam yig'laydi hamon... 

Yoshman deb, O'ynab kuldim, bormadim masjid sari, 
Ichdim tavba qilmadim, imkon borku deb hali.. 
Mana endi ojizman qimir qilmaydi tanam, 
Tuynuksiz qabr bo'ldi, yetib kelgan boshpanam... 

Yana berilsa hayot,bo'lardim chin musulmon, 
Bajarib har amalni sajda qilardim har on. 
Oyoq uzmay masjiddan borardim kun besh mahal, 
Faqat tirik bo'lsaydim imkon bo'lsaydi agar... 

Oh dodlarning foydasi ko'rinmaydi endi hech, 
Tavba qilishga endi kech bo'lgandi juda kech, 
Janozamni o'qishar so'nggi manzilga qo'yib, 
To'yib yig'lagim kelar,yig'lagim kelar to'yib... 

O'qib amal qilmadim islomiy shariatga, 
Endi bunda yuzim qaro, ko'ksim to'la hasratga. 
Qabr ichra tanxo o'zim qaltirayman zulmatda, 
Nega namoz O'qimadim,nega qoldim g'aflatda... 

Hamma ketgach qabrga keldi ikkita malak, 
Javob topolmay savoliga bo'larman men jonsarak. 
So'zlashga tilim ojiz qiynoqlar azobini, 
Oh nega oldinroq bilmadim oxirat jasosini... 

Aytolmayaman davomini qabrning azoblarin, 
Iymonsizlar bunda yongay bo'lsin yosh yo u qari... 
So'nggi so'zim bo'lma mendek bo'l hozir ibodatda. 
Shunda azob chekmagaysan oxir kun qiyomatda....

Без заголовка

Manzili: Dunyo
Chiptalar faqat borishi uchun.
Birga olib ketishi mumkin bo’lgan narsalar:
-5 metr oq mato;
-Solih amal;
-Foydali ilm.
Yo’lovchilar bundan boshqa narsa olib keta olmaydilar. Yoqimli safar qilishni istaganlarga Qur’oni karim va hadisi sharifdagi ko’rsatmalarga amal qilish tavsiya qilinadi.
Safar davomida kun tartibiga qo’yiladigan masalalar: umringni nimaga sarflading, yoshligingni qanday o’tkazding, mol-dunyoni qaysi yo’l bilan topib, qayerga xarjlading va ALLOH UCHUN NIMA QILDING???
Eslatma: taqvo kamari bilan belini mahkam bog’laganlar uchun safar bexatar bo’lishi kafolatlanadi!

Itboqar qizga ishqi tushgan shayx hikoyati

Xirqa kiygan va nomdor bir shayx it boquvchi sohibjamol qizni ko‘rib, oshiqu beqaror bo‘ldi. Shu dilbar ishqida holi zabunlashdi. Dili daryo mavjiday qonga to‘ldi. Shayx u go‘zalning jamolini ko‘rish umidida kechasi yor ko‘chasidagi itlar orasiga qo‘shildi.
Kizning onasi bu sirdan ogoh bo‘ldi. Shayxni o‘z huzuriga chaqirib, dedi:
- Ey shayx, diling gumroh bo‘ldi. Agar bo-shingda shu havas bo‘lsa, menga itboqar bo‘lib xizmat qilasan. Bir yildan so‘ng seni mehmon qilib, qizimni nikohlab beraman.
Shayxning u qizga ishqi sira pasaymadi, xirqasini tashlab, itboqarlik choponini kiydi va bu ishga bel bog‘ladi. Itlarni boqib, bozorga olib bordi. Bu ishda va qiz ishqida necha yillar o‘tganini bilmay qoldi.
Shayx bilan hamnafas bir so‘fiy do‘sti bor edi. O’sha so‘fiy shayxga ta’na-dashnom berib, dedi:
- Sen uch yil itboqarlik qilding, mardlarning mardi bo‘dding. Endi bu ishni bas qilsang bo‘lardi.
Shayx dedi:
- Ey g‘ofil, qissadarozlik qilma (ko‘p gapirma), bu qissa pardasi ortida ne sir-asror borligini faqat Haq taolo biladi. Bu ishlarning hammasi sening ham boshingga tushib qolishi mumkin, shunda ta’nalaring o‘zingga qaytadi. Itlar mening qo‘limdan sening qo‘lingga o‘tadi. Bu ishq haqida dilimdagi dardlarni aytsam, gap qo‘payatsi. Dilim qonga to‘lganini aytsam yetarli. Behuda gaplardan ko‘ra, sirlar daryosidan bir marta ichsangiz, mening dardlarimdan ogohbo‘lasiz...

Kichkintoyning Tasavvuridagi Ramazon YOKI Ramazon kundaligi



Ramazonning 1kuni

Bugun uyumiz boshqacha.
Hamma jimgina o'qishga, ishga otlandi.
Oyim: "Dildora kel, senga nonushta tayyorlayapman" dedilar.
Hech kim ovqat emadi, su ham ichmadi.
Hattoki opam ham.


Ramazonning 5-kuni

Oldiniga parhez qilishyapdi deb o'yladim.
Hammaligini tamosha qildim.
Kechga borib hammaligi jim bo'lib qolishadi.
Dasturxonni bezab azon aytilishini kutishadi.
Ularni bunday ko'rib xursand bo'laman.
Boshqa payt og'zi tinmaydigan opamning bu holi meni ich-ichimdan kulduryapdi.
Ammo kulishga jasorat qilolmayman.


Ramazonning 9-kuni

'Nega bunday qilishyapdi' deb opamdan so'radim, 'Katta bo'lsang tushunasan' dedilar.
Boshqa nima ham derdi.
Oyimdan so'radim, Ramazon dedilar.
Dadamdan so'radim, Ro'za dedilar.


Ramazonning 11-kuni

Bu Ramazon amaki va Ro'za xola degan kishilar bizanikilarga eyish-ichishni man qilgan bo'lsa kerak.
Dugonam Nilufardan so'radim.
Uning oilasi kunduz kunlari ovqat emas,suv ichmas ekan.



Ramazonning 14-kuni

Kechasi qoshiq-vilka ovozlarini, kimningdir gaplashganini eshitdim.
O'rnimdan turdim.
Dadamga habar berish uchun yugurdim, dadam yotog'ida yo'qlar!
Chorasiz qolganimdan opamning xonasiga yugurdim.
U ham yo'q!
Qo'rqmadim, Man bu o'g'rilarni ta'zirini beraman dedim.
Qo'limga "Shvabra"ni olib, to'satdan oshxona eshigini ochdim.
Shvabrani yuqori ko'targan holda qotib qoldim.
Bizanikilar ovqat eyishyapdi!
Voy ayyorlar-e.
Kunduzu Ro'za xola va Ramazon amakidan qo'rqib kechasi ovqat eyishyapdi.
Bu ham etmaganidek, ustimdan kulishyapdi...
Qo'rqoqlar.


Ramazonning 17-kuni

Oldiniga Ramazon amaki va Ro'za xolani topib shikoyat qilishni o'yladim.
Faqat opamni ovqat emagani sari, pahtadek yumshaganini sezdim.
Dadam va oyim ham endi tortishmayapdilar.
Bunday bo'lsa davom etaversin.
Demak Ramazon amaki bilan Ro'za xolalar yaxshi ko'ngilli odamlar.


Ramazonning 19-kuni

Harkuni bizanikiga oq hijobli xolalar kelishyabdi.
O'tirib birgalashib Quron o'qishyapdi.
Har doimgidek mebel, qaynona, kelin haqida gaplashmayapdilar.
Qo'llarini fotihaga ochib hammani duo qilishyapdi.
Sevara xola ham ro'mol o'rabdilar.
Ularga juda yarashibdi.



Ramazonning 22-kuni

Hamma narsa bir hilda davom etyapdi.
Televizorlar ham Ramazon amaki va Ro'za xola haqida gapirishyapdi.
Hamma kanallar shom a'zonini aytishyapdi.
Iftor Iftor deb, butun shaxar ovqat eyishni boshlayapdi.
Naqadar yoqimli.


Ramazonning 24-kuni

Ro'za xola qanaqa ekanlar deb juda qiziqyapman.
Anu kuni Karima xolam Oyim bilan gaplashyotgandi.
Bunday bunday qilsang Ro'zaga to'g'ri kelmaydi.
Shunday bo'lsa Ro'zaga zarar etadi.
Demak, Ro'za xola xassos inson.
Insonlar yomon narsa qilsa hafa bo'ladi.
Yomonlikni ko'rsalar ularga zarar etadi.
Endi Ro'za xola va Ramazon amakilarga juda qiziqdim.
Qaniydi ular bilan tezda tanishsam.



Ramazonning 25-kuni

Bu kunlarda hamma Qadr kechasi haqida gapiryapdi.
Shu paytgacha kechasi bo'lgan odam ko'rmadim.
Bu Qadr deganlari kim bo'ldikin?
Uning ming oydan hayrliroq kechasi bor ekan.
U kechada uxlamaslik , namoz o'qish va Quron o'qish muhim ekan.



Ramazonning 26-kuni

Iftor menga juda yoqdi.
Kechqurun ovqat eyishni Iftor deydilar.
Kechasi ovqat eyishning nomi Saharlik
Iftordan keyin aylangani chiqamiz.
Dadam bizani masjidlarga olib boradilar.
Hamma ko'chalarda, masjidlarda xursand xolatda.



Ramazonning 28-kuni

Qiziqib kutyotganda uxlab qolibman
Qadr, kechasi bilan kelib ketibdi.
Man ko'rmadim.
Tushunmadim.
Shunga akamni juda sog'indim.
Opamdan savol so'rasam ustibdan qotib-qotib kuladi.
Keyin dugonalariga etib, birgalashib kulishadi.
Jahlim chiqadi.
Akam uzoq shaxarda universitetda o'qiydi.
Akam qachon keladilar deb oyimdan so'rayman.
Hayit kelganda u ham keladi dedilar oyim.
Ro'za xola, Ramazon amaki, Kechasi keladigan Qadr, endi bo'lsa Hayitvoy aka!..
"Hayit" kim deb so'rolmadim.
Nega u kelmasdan , akam kelolmaydi.
Balki akamning do'stidir.
Juda sog'indim akamni.
Hayitvoy akani ham olib kelsin, tanishamiz.



Ramazonning 29-kuni/ Arafa
Ohirida bir ayol ismini eshitdim.
Arafa mi ey? Arofat bo'lsa kerak.
Nega Arafa?
'Arofat' bo'lishi kerak emasmi?
Kenoyimning ismi kabi..
'Arafa kelyapdi, hali uylarni tozalashga ulgurmadik' deydi Oyim.
Demak Arofat xola juda ozoda.
Yaxshigina hayajonlanishdi.
Bir Hayit deyishadi, Bir Arafa deyishadi, berilib tayyorlanishyabdi.
Tozalik qilinyapdi.
Ovqat , pishiriqlar tayyorlanyapdi.
Oyimga 'Hayit aka qachon keladilar' desam, 'Arafadan keyin' dedilar.
Demak Hayit oka bilan Arofat xola er-xotin emaslar.
Qarindosh ham emaslar.
Boshim qotib qoldi, tushunmadim.
Olim akam kelsaydi, hammasini menga tushunturib berardi.



Va nihoyat Hayit keldi
Ertalab tursam , hamma nonushta qilyapdi
Ro'za hola o'lib qolganga o'xshaydi deb o'yladim.
Olim akam kechasi kelgan ekanlar.
Sevinchimdan qiyqirdim.
Bir-birimizni juda sog'inibmiz.
Hammasini boshidan-oyog'igacha akamga gapirib berdim
Yuzumga qaraganlarida, miyig'ida kulardilar.
Yaxshi ham opamdan so'ramabman.
Akam ozgina kulgan joylarida, opam qotib kulardilar.
Akam bilan arazlagandek bo'ldim, darrov ko'nglimni oldilar.
Manga hammasini bir boshdan gapirib berdilar, bu safar kulish navbati menda edi.



Akam vada qildilar.
Hech kimga aytmaydilar, ammo gaplashganlarimizni yozish uchun ruhsat so'radilar.
Ruhsat berdim.
Ramazon kundaligi shu usulda dunyoga keldi.
Akamga ishonaman.
Opamga ko'ra 4 yoshdaman,
Oyim 5 yoshdaligimni aytadilar.
Bu mavzuga hali aqlim yetmaydi.

Hayitni juda yoqtirdim.
Ammo opam yana oldingi asabiy holatiga yana qaytadi deb hafa bo'ldim.

Qaniydi, biza uchun har kuni Ramazon bo'lsaydi!..
Zo'r bo'lardi! ...

(Manbaa:forum.islom.uz.Mahjuba 2000)

Айтганидан ҳам гўзал...

Қирқ йилдан бери саратон (рак) касалига йўлиққанларни даволайман. Бу вақт мобайнида турли ҳодисаларга дуч келдим. Шуларнинг ичидан 1976 йили содир бўлган бир воқеани ҳикоя қилиб бермоқчиман.
Бош шифокорлик пайтимда Сароб исмли ёш беморим бўлиб, кўкрак ракига йўлиққан эди. Уни шахсан ўзим даволардим. Қисқа муддат ичида, Аллоҳнинг изни билан, аҳволи яхшилана бошлади. Фақат у камида беш йил ўзини қаттиқ парваришда тутиши керак эди. Тўрт йил ўтиб, Сароб Измирга бориб келишни истади. Қиш ойи бўлгани учун самолётда кетиш шарти билан рухсат бердим. Афсуски, у чипта ололмасдан, автобусда йўлга чиқибди. Бунинг устига, автоҳалокат туфайли олти соат совуқда туриб қолибди. Ҳеч қанча ўтмасдан, касаллик суяк ва ўпкаларига тарқаб кетди. У метостас (касалликнинг бошқа аъзоларга ёйилиши) сабабидан умуман юра олмас, ўпкасига доимий кислород жиҳозлари қўлланар, шунинг учун гапириши ҳам қийин эди. Бир сафар уйига борганимда: «Доктор... Мен сиздан... жуда хафаман», деди у. «Нима учун?» деб сўрадим. «Сиз... диндор одам... экансиз... Нега менга ҳам... Аллоҳни, ўлимни, охиратни, тушунтирмадингиз?»
Диний ишончлари заиф эканини билганим учун унинг бу саволидан бир оз шошиб қолдим.

Унинг кўнглини олишга, хафа қилмасликка ҳаракат қилиб: «Докторларга боғланиш осон, пулини берасану истаган муолажангни олаверасан. Аммо иймон муолажасини чин дилдан исташинг керак», дедим. У, истайман, деган маънода бош ирғади. Шундан кейин умидсиз тиббий муолажанинг ёнига шифобахш иймон муолажаси қўшилди. Мен ўргатаётган иймон ҳақиқатларини у бутун вужуди билан тинглар, ора-сира саволлар сўраб турар эди.
Вафотига бирор ҳафта қолганида: «Доктор, – деди, – Мен... ўлаётганимда нима дейишим... керак?» «Сенинг ҳолинг ўзингга хос. Калимаи шаҳодатни келтириш сенга узунлик қилади. У онни сезганингда «Аллоҳ, Муҳаммад», дегин, кифоя», дедим. У табассум билан бош чайқаб қўйди.
Оғриқ кучли бўлгани учун Саробга давомли равишда «морфин» қилардик. Орада сафарга кетиб қолиб, бир муддат уни кўра олмадим. Қайтиб келганимда онаси қўнғироқ қилиб: «Сароб бир ҳафтадан бери «морфин» қилдирмаяпти», деди.
Тезда уйига бордим ва нима учун укол қилдирмаётгани сабабини сўрадим. Олган жавобимни эса, ҳалигача унутолмайман, эсласам титраб кетаман: «Дорининг таъсири билан ўлимга уйқуда дуч келсам ва: «Аллоҳ, Муҳаммад», дея олмай қолсам-чи?» деди у. Ўшанда жума куни эди, унинг сешанбага қадар яшашига ишора сездим. Эртаси куни унга: «Ҳеч қўрқма, – дедим, – бемалол укол олишинг мумкин». Сароб бу учрашувимизда охирги саволини берди: «Доктор, Азроил... менга қай... шаклда кўринади?» «Қизим, у бир фаришта. Ҳеч сиқилма, сенга жуда чиройли кўринишда келади?» дея таскин бердим. 

Сешанба куни Саробнинг оғирлашганини эшитганим заҳоти уйига йўл олдим. Лекин етиша олмадим. Оиласи бутунлай паришон ҳолатда эди. Фақат уни узоқ муддат парваришлаган диндор бир аёл қариндоши тик турган эди. Мени кўрган заҳоти ёнимга келиб: «Доктор, бу уйда бир оз олдин мўъжиза содир бўлди. Сароб кислород жиҳозини ечиб отди ва «Ўрнингдан қимирлама», дейишимизга қарамасдан, туриб таҳорат қилди, сўнг икки ракъат намоз ўқиди. Бутун уй аҳли қотиб қолдик. Кейин эса калимаи шаҳодат келтирди. Жони узилишидан олдин: «Докторга айтинглар, ўлим фариштаси у айтганидан ҳам гўзал экан», деди», деб унинг сўнгги онларини гапириб берди...

Ўлим фариштаси келганида ғафлатда қолмаслик учун «морфин» қабул қилмай, қаттиқ оғриқларга ҳам бардош берган бир инсонни Аллоҳ ёлғиз ташлаб қўймади, бу дунёнинг эшигини табассум ила ёпиб, у дунёнинг эшигини табассум ила очиш неъматини ато этди.
www.muslimaat.uz

shoh.w@mail. ru, 28-07-2010 21:41 (ссылка)

Кайфиятни котарувчи ва иймонга кувват хикоялар!

Аллох рози болсин бизлардан, ва килаётган ишларимизни хайрли деб билсин илохим!




Биз йўлда учрашдик.Азон эшитилди.
- Юр, жомеъга- дедим. - Бугун жумъа!
- Масжидга боролмаслигимни биласан-ку,- деди.
- Биламан-у, аммо қачонгача бормайсан?!
- Нима десам экан, руҳим тўғри келмайди. Ҳали тайёр эмасман.Қолаверса, шимимннинг тиззалари титилиб, дазмоли бузилишдан ҳам қўрқаман... арзимайди...
Кулгим қистади.
- Ҳазиллашяпсанми?!
- Ҳазил-пазили йўқ. Оқ кийимни яхши кўришимни, доғ туширмаслигимни биласан-ку.
Ҳақиқатдан ҳам шундай эди. У кўпинча оқ кийим киярди.Кийимлари доим дазмолланган, тоза, озода эди...
Орадан икки ой ўтиб, бехос, унинг жомеъ масжидида эканлигини эшитиб қолдим. Югурдим. Жомеъдаги намоз сафларининг энг олдида эди.
Секин-аста олдига яқинлашиб паст овозда:
- Қани, оғайни, сенга нима бўлди? Масжидга бораман демаганмидинг? - деб сўрадим.
Ундан садо чиқмади. Чунки бошдан оёқ оппоқ кафанга ўранганча тобутда ётар, унинг учун жаноза намози ўқишларини кутар эди.




Ўқитувчи:
- Инсон одамсимон маймундан пайдо бўлган.
Шунда ўқувчилардан бири паст овозда шивирлаб:
- Баъзилари одамсимон эшакдан...
(кимни назарда тутганини тушунгандирсиз!?
)



-Катта одам бўлиб кетибсан, дўстим. Буюк бир давлатнинг вазири бўлиш...
-Ээ, катталигим қурсин, биродар! Ўзимиз қураётган шу давлатни тил учида истаганча бошқараману, Аллоҳнинг кичкина бир пашшасигаям кучим етмайди.Кечаси билан сўриб чиқади...занғарлар.




Юртимизга узга давлатдан христиан "домла"си мехмонга келибди.Шахарда биринчи бор болгани учун черковни топишга кийналибди.Шу пайт йол четида турган бир боладан Черковни корсатиб койишликни илтимос килди.Бола попни черковга кузатиб қўйибди. Миннатдор поп дебди:
- Баракалла, ўғлим! Эртага ҳам шу ерга келсанг, сенга жаннатнинг йўлини кўрсатаман.
Бола жавоб берибди:
- Черковнинг йўлини билмаган, жаннатнинг йўлини қаердан билардингиз?
!



Жуда кўп сигарет чекадиган бир меҳмон, кетар экан, у ёқ-бу ёққа қарайверибди:
-Ҳеч нарсам қолиб кетмадимикин?
-Қолди,- дебди мезбон.
-Нима?
-Тутунингиз.




Бола, чўнтак харажатлари учун дадасидан олган пулларини вақтидан аввал еб кўйди. Яқинда таътил бошланади. Маза қилмайди. Йўлини топиш керак. Қўлига тушган журналда, хар бир хизмат учун хақ тўланиши лозимлигини ўқиб, кўзлари чарақлаб кетди. Бу мантиққа кўра, оиласи учун қилган ишларининг хар бирига ҳақ олиши керак! Дўкондан нон келтиришни 5 сўмга, ахлат токишни 10 сўмга, онаси билан бозорга бориб келишини 20 сўмга бахоласа, қимматга тушмайдигандек эди.
Худди шундай килди. Бир вараққа ой давомида бажарган ишларини ёзиб нарх кўйди. Умумий сумма 2500 сомни ташкил этди. Хатни секингина онасининг ёнига солиб кўйди. Бойиш йўлини топганидан боши осмонда!
Эрталаб дарс столи устидан 2500 сўм пул ва бир энлик хатча топди:
"Сени ўлим билан олишиб дунёга келтирганим, йиллар бўйи устингни тоза тутганим, минг бир азоб билан ўстираётганимнинг ҳақи - фақат севгинг ва ёноғингдан олганим биргина ўпичдир! Ишлаб топган пулингни ўйнаб - кулиб ишлатгин, болажоним..."




Ҳазрат Шабий фикрини чалғитмоқчи бўлиб сўрадилар:
- Шайтон хотинининг ими нима, биласизми?
- Никоҳида гувоҳликка ўтмаганман!




Икром билан Акбар дунёнинг энг буюк Ислом олийгоҳи Мисрдаги Азҳар дорулфунунига бир нечта фанлардан кириш имтиҳонлари топширишбди.
Икром имтиҳон натижаларини кутишга вақти йўқ эканлигини билдириб, Акбарга дебди:
- Акбар, мен уйга қайтаман. Имтиҳон натижаларини телефонда айтиб қўяқоларсан.Факат, хазир бўлгин, мен уйда бўлмасам-у, дадам жавоб берсалар, олган бўш баҳоларимни айта кўрма!
- Ие!! Бўшларини айтмасам, имтиҳон натижаларини қандай биласан?
- Бу жуда осон. Агар битта фандан бўш бўлса: "Икромга Ҳасандан салом", иккита бўлса: "Ҳасан ва Ҳусандан салом", мабодо учта бўш бўлса: "Ҳасан, Ҳусан ва Алидан салом" деб қўясан, тамом вассалом.Ҳаммаси бўш бўлмас-э, ўлибдими!
Икром уйига кетибди.
Имтиҳон натижалари маълум бўлгач, Акбар дўстига телефон қибди.Телефонни Икромнинг отаси кўтарган экан, Акбар халиги шартга кўра:
-Дўстим Икромга айтиб қўйинг, унга бутун уммати Муҳаммад саллолоҳу аълайхи васалламдан салом!-дебди.
-Хўп





Бир француз ёзувчиси Меҳмед Акифдан:
-Аёлларингизни уйдан чиқармас эмишсизлар, шу ростми?- деб сўраганида, Акиф:
-Авваллари шунақа эди. Аммо кейинчалик чиқардик. Чиқаришга чиқардиг-у, энди ҳеч қайтариб уйга кирита олмаяпмиз.- деб жавоб берган эканлар.

Eng shiddatli oyat.

Muhammad ibn al-Muntashirdan:
«Bir odam Hazrati Umarga, roziyallohu anhu:
— Allohning kitobidagi eng shiddatli va qo‘rqinchli oyatni bilaman, — dedi. Umar, roziyallohu anhu, bir tayoq olib, uni astagina urdi va:
— O‘zingcha qanday “tadqiqot” o‘tkazdingki, bunday bir oyatni uchratding? — degach, haligi kishi u yerdan ketdi.
Ertasiga Hazrati Umar, roziyallohu anhu, unga uchrashib:
— Sen aytmoqchi bo‘lgan qaysi oyat edi? — deb so‘radilar.
— “Kim biror yomonlik qilsa, albatta jazosini ko‘radi” oyatidir. Zero, hech yomonlik qilmagan odam yo‘q. Shunga ko‘ra, birortamiz ham azobdan qutula olmaymiz (najot topolmaymiz), — dedi u kishi.
Hazrati Umar, roziyallohu anhu, bunga javoban:
— Bu oyat nozil bo‘lganida biz shunchalar qo‘rqdikki, hatto ovqat yeyolmay qoldik. Nihoyat, Alloh taolo: “Kim biron-bir yomon ish qilsa yoki o‘z joniga jabr qilsa, so‘ngra Allohdan mag‘firat so‘rasa, Allohning mag‘firat qilguvchi va mehribon ekanini topar – ko‘rar” (Niso, 110) mazmunli oyati karimani nozil qildi, — dedilar».

Alloh ko‘rib turibdi!

Hazrati Umar, roziyallohu anhu, xalifalik davrida sutga suv qo‘shishdek yomon odatni qat’iy taqiqladilar.
Shahar osoyishtaligini nazorat qilish uchun bir kecha Madina ko‘chalarida kezib yurgan xalifa charchab, bir uy yaqinidagi tosh ustiga o‘tirdi. Kutilmaganda uy ichida ona bilan qizi o‘rtasidagi shu gaplarni eshitib qoldi:
— Qani, qizim, turgin-da, sutlarga bir oz suv qo‘shib yubor!
— Xalifa sutga suv qo‘shishni taqiqlaganini bilmaysizmi, onajon!
— Bilaman.
— Axir xalifa taqiqlagan ishni qanday bajaraman?
— E-e, qo‘shaversang-chi, Umar seni ko‘rib turgani yo‘q!
— Umar ko‘rmasa ko‘rmas, ammo Alloh ko‘rib turibdi-ku...
Hazrati Umar shundan so‘ng uyga qaytdilar. O‘g'illari Osimni imon-e’tiqodli, go‘zal axloqli bu faqir qizga uylantirdilar.

Hech o'ylab ko'rdingizmi?

Mol-davlatimiz ortdi,ammo huzur halovatimiz yo'qoldi.
Qulayliklar ortdi,ammo vaqtimiz kamaydi.
Dorilar ko'paydi, kasalliklar ozaymadi.
Kech yotib, saharda charchoq bilan uyg'onamiz.
Kam kitob o'qiymiz, ko'p televizor ko'ramiz.
Ko'p gapiramiz-u, kam e'tibor beramiz.
Pul topishni o'rgandik, sarfni eplolmadik.
Oyga uchib qaytishni bilamiz,lekin qo'shnimiz holidan habar olish uchun ikki qadam bozmaymiz.
Fazoda nima bo'layotganini bilamiz,lek ichki kechinmalarimizdan behabarmiz.
Havoni tozalaymiz, lekin ruhlarimiz kir.
Rejalar tuzamiz, natijalar ko'rinmaydi.
Shoshilishni o'rgandik, sabrni esa yoddan chiqardik.
Tanishlarimiz ko'p, do'stlarimiz kam.
Yutuqlarimiz ko'p, quvochlarimiz kam.
Ko'p narsani bilamiz, amalimiz kam.
Doimo labimizda kulgu,lek ko'z yoshimiz kam.
Va nihoyat: umrga yillar qo'shdik, ammo ba yillarga hayot bahsh qilolmadik...




Nabiyning (alayhissalom) vafodorliklari

Hazrati Hadicha huzuri ilohiyga ketdi. Biroq uning xotirasi ulug‘ xonadon axdlari qalbida, barcha mo‘minlar yuragida boqiy qoldi.

Hazrati Hadichaning (roziyallohu anho) siymolari Rasulullohning (sollallohu alayhi va sallam) ko‘z o‘ngidan hech ketmas edi. Bu haqda Hazrati Oyisha (roziyallohu anho) shunday deydilar: "Rasulullohni hech qaysi bir zavjalaridan Hadichadan rashk qilganimchalik qizg‘onmadim. Holbuki, uning davriga yetishmagan edim. Biroq Rasululloh (sollallohu alayhi va sallam) uni ko‘p eslar edilar».

Hazrati Hadicha (roziyallohu anho) hayotlik paytlarida Rasululloh (sollallohu alayhi va sallam) boshqa hech ayolga uylanmadilar.

Hovla binti Hakim:

- Hadicha binti Huvaylidning yo‘qligi bois yolg‘izlikni his qilayotganga o‘xshaysiz, yo Rasululloh! - deb so‘raganida:

- Vallohi, shunday. U uyimning sayyidasi, farzandlarimning onasi edi, - deya javob berdilar.

Hovla binti Hakim boshqa bir kishi bilan turmush qurishni taklif qilganida Rasuli Akram shunday dedilar:

- Hadichadan boshqa kimga uylana olaman?

Rasululloh (sollallohu alayhi va sallam) Hazrati Hadichani (roziyallohu anho) doimo eslar va shunday der edilar: «Insonlar meni inkor etganlarida, u menga imon keltirdi. Meni yolg‘onchilikda ayblaganlarida, u ishonch bildirdi. Insonlar meni mahrum etganlarida, mol-davlati bilan menga yordam berdi. Alloh menga boshka ayollarimdan bermagan farzandlarimni ehson etdi». Qachon bir qo‘y so‘yilsa, Rasululloh (sollallohu alayhi va sallam) sahobalarga avvalo: «Hadichaning do‘stlarini to‘ydiring», der edilar.

Abdulloh ibn Abbos rivoyat qiladi: «Rasululloh (sollallohu alayhi va sallam) yerga to‘rt chiziq chizdilar va bizdan so‘radilar:

- Bu nima, bilasizlarmi?

- Alloh va Rasuli yaxshiroq bilguchidir, - dedik.

- Olamlarning eng xayrli ayollari to‘rt kishidir: Maryam binti Imron, Fir'avnning xotini Osiyo binti Mazohim, Hazrati Hadicha binti Huvaylid va Fotima binti Muhammaddir, - dedilar.

Nabiy (sollallohu alayhi va sallam) Hazrati Hadicha hayotlik davrida huzurlarita kelgan ayollardan birini ko‘rsalar, chehralari ochilib, sevinar edilar. Sahobalarga: «Uni ikrom kiling, Hadicha uni sevardi», deb aytar edilar.

Payg‘ambarimizga (sollallohu alayhi va sallam) vafodor zavja bo‘lgan, muttaqiy va karima ayol Hazrati Hadicha onamizni Alloh rahmat aylagan bo‘lsin. Omin.

Hadicha binti Xuvaylid r.a.

Hazrati Hadicha (roziyallohu anho) Rasululohning (sollallohu alayhi va sallam) ilk zavjalari, imon keltirib, «mo‘minlar onasi» sharafini olgan birinchi musulmon ayoldir. Hazrati Hadicha islomiy da'vatning boshlanishida Payg‘ambarimizga dalda va ko‘makchi bo‘ldi va bu da'vatning sobitlik bilan yoyilishiga yordam berdi. Bu ayol Nabiyning (sollallohu alayhi va sallam) Qosim, Abdulloh (Toyyib yoki Tohir), Zaynab, Ruqayya, Ummu Kulsum va Fotima ismli farzandlarining volidai mukarramasidir. Otalari Huvaylid ibn Asad ibn Qusayy ibn Abduluzza, onalari Zaida ibn Asommning qizi Fotima edi.

Asommning to‘liq ismi sharifi Jundub ibn Harm ibn Ravoha ibn Hojar ibn Abd ibi Mois ibn Amir ibn Liay ibn G'olib ibn Fihrdir.

Hazrati Hadicha hijratdan taxminan 68 yil, «Fil voqea»sidan o‘n besh yil oldin sharafli va xayrli oilada dunyoga keldilar. Yoshliklaridan yuksak va go‘zal axloq egasi qilib tarbiyalandilar. Odobli va oqila bo‘lganlari uchun uni «Tohira» (ozoda, pokiza) deb chaqirar edilar.

Otalari Huvaylid Fijor jangidan oldin vafot etdi. Shu sababli marhumning oilasidaga barcha ishlarni Hadichaning amakisi Amr ibn Asad o‘z zimmasiga oldi.

Og‘ir judolik

Oradan yillar o‘tdi. Makkai mukarrama fath qilindi. Ka'bai Muazzama shirk va kufrdan, johiliyat qusurlaridan tozalandi. Payg‘ambarimiz (sollallohu alayhi va sallam) yuz mingdan ko‘proq musulmonlar bilan vido hajini ado etib, Madinaga qaytganlaridan keyin, betob bo‘ldilar. Kasalliklari og‘irlashib, Hazrati Oyishaning xonalarida qolish uchun boshqa ayollaridan ruxsat so‘radilar. Oyisha onamiz (roziyallohu anho) Sarvari Olamning (alayhissalom) xizmatlarini a'lo darajada bajarib, sevgi va vafoda o‘rnak ko‘rsatdilar.

Payg‘ambarimiz (alayhissalom) Hazrati Oyishaning (roziyallohu anho) uylariga dafn etishlarini vasiyat qildilar.

Xulafoi roshidin davrida Oyisha onamizning ilmiy saviyalari va fazilatlari alohida o‘ringa ega edi. Juda murakkab masalalardagi hadislar Hazrati Oyishadan (roziayllohu anho) o‘rganildi. Mashhur sahobalar ham ba'zi qiyin mavzularda u zotga murojaat qilar, taklif va tavsiyalaridan foydalanar edilar.

Suyukli va vafodor zavja

Hazrati Oyisha (roziyallohu anho) muborak xonadonda aql, ilm va fikr jihatidan tez kamol topa bordilar.

Bir beka sifatida Paytambarimizning (sollallohu alayhi va sallam) butun xizmatlarini bajarar, kerak bo‘lganida tasalli berar edilar. Payg‘ambarimizning (sollallohu alayhi va sallam) muborak so‘zlari va amallaridan iloji boricha ko‘proq narsa o‘rganishga harakat qildilar. Bu fazilat Oyisha onamizni Alloh Rasulining (sollallohu alayhi va sallam) eng suyukli zavjalariga aylantirgan asosiy sabablardan edi.

Hazrati Oyishada ham ayollar tabiatiga xos rashj va shunga o‘xshash hissiyotlar bor edi. G'azotlardan biriga Oyisha onamiz bilan hazrati Umarning (roziyallohu anhu) qizlari Hafsa onamiz (roziyallohu anho) ham chiqqan edilar. Sarvari olam (alayhissalom) safar asnosida Oisha onamizning mahfaslariga (kajava) tez-tsz kelib turar, u kishi bilan suhbatlashib ketardilar. Bu orada bir kuni Hafsa onamiz (roziyallohu anho) bilan Oyisha onamiz (roziyallohu anho) bildirmay, o‘rnilarini almashtirishdi. Nabiy (alayhissalom) bundan bexabar, hazrata Oyishaning mahfaslariga yaqinlashib kelib, suhbatlasha boshladilar.Har tarafi yopiq mahfasdagi Hafsa onamiz xuddi Oyisha onamizdek so‘zlab, vaziyatni bildirmadilar. Qorong‘i tushib karvon dam olish uchun to‘xtadi. Oyisha onamizning o‘rinlarida Hafsa onamizni ko‘rgan Rasululloh (sollallohu alayhi va sallam) hech narsa bo‘lmagandek, tunni uning huzurida o‘tkazdilar. O'sha kechasi hazrati Oyishaning ko‘zlariga uyqu kelmadi. O'zlaridan qattiq xafa bo‘lib, ikkinchi bunday ish qilmaslikka ont ichdilar.

Rasululloh (sollallohu alayhi va sallam) ba'zi kechalarda Madina kabristoniga borib, yaqin birodarlarini ziyorat qilar edilar. Mo‘minlarning qabrlariga salom berar, haqlariga duo qilib, o‘lim va oxiratni yod etardilar. Shunday tunlarning birida Oyisha onamiz yarim kechasi uyg‘onib, yonlarida Sarvari olamni topolmagach, ancha qayg‘ulandilar. Birozdan so‘ng qaytib kelgan Payg‘ambarimiz (sollallohu alayhi va sallam) Oyishani mahzun ko‘rdilar va:

- Ey Oyisha, shaytoningga mag‘lub bo‘libsan, - dedilar. Shayton so‘zi Oyisha onamizning diqqatini tortib, so‘radilar:

- Yo Rasululloh, mening ham shaytonim bormi?

Payg‘ambar (alayhissalom) unga javoban:

- Albatga, har bir insonning shaytoni bordir, - dedilar. Oyisha onamiz yana:

- Sizniki ham bormi? - deb so‘raganlarida, Alloh Rasuli (sollallohu alayhi va sallam):

- Ha, faqat men Robbimning yordami bilan uni mag‘lub etdim, - dedilar.

Payg‘ambarimizning (sollallohu alayhi va sallam) Oyisha onamizga bo‘lgan muhabbatlari shunchalar kuchli ediki, natijada boshqa onalarimiz rashk qila boshlashdi. Payg‘ambarimizning (alayhissalom) qizlari Fotimadan (roziyallohu anho) bu holni u zotga bildirishlarini iltimos qildilar. Avvaliga Rasululloh (sollallohu alayhi va sallam) bu haqqa gaplashishni xohlamagan bo‘lsalar, suyukli qizlarining ikkinchi bor murojaatlaridan keyin so‘zlashga majbur bo‘ldilar:

- Kizginam Fotima, mening sevganimni siz sevmaysizmi? Hazrati Fotima:

- Albatga, sevaman, ey Allohning Rasuli, - dedilar. Payg‘ambarimiz (sollallohu alayhi va sallam):

- U holda Oyishani sevishingiz kerak!

Fotima onamiz jim bo‘lib qoldilar. Payg‘ambarimiz (sollallohu alayhi va sallam) so‘zini davom ettirib:

- Oyishadan hech qachon rashk qilmasinlar. Robbimga qasam etib aytamanki, Oyishadan boshqa hech birlarining yotoqlarida menga vahiy kelmaydi, - dedilar.

«Diningizning yarmisini bu Humayrodan o‘rganinglar».

Hazrati Payg‘ambar (sollallohu alayhi va sallam) bir kuni tushlarida Jabroilni (alayhissalom) ko‘rdilar. U zot Payg‘ambarimizga Abu Bakr Siddiqning (roziyallohu anhu) qizlari Oyishaning tasvirlari tushirilgan ipak ro‘molchani ko‘rsatib: «Ey Nabiy, dunyo va oxiratda jufti halolingiz bu kishidir», dedilar. Rasululloh (sollallohu alayhi va sallam) dastlab bu tushga uncha ahamiyat bermadilar. Ammo har kuni bir xil tush ko‘ravergach, bunda ilohiy ishora borligini sezdilar. So‘ngra hazrati Abu Bakrning (roziyallohu anhu) huzuriga borib, tushlarini aytib berdilar. Abu Bakr (roziyallohu anhu) nihoyatda xursand bo‘ldilar. Chunki Payg‘ambarni (alayhissalom) kuyov qilish katga sharaf edi. Payg‘ambarimizni (sollallohu alayhi va sallam) uylariga kuzatib qo‘ygach, Oyishani chaqirdilar-da, bir savat xurmo berib, uni Alloh Rasuliga (sollallohu alayhi va sallam) olib borishini va u zotdan: «Yo Rasululloh, bizning uyimizda bor xurmoning hammasi shu. Sizga yoqdimi?» deb so‘rab kelishni buyurdilar. Oyisha hech narsadan xabarsiz holda otasi bergan topshiriqni aytishganidek bajarib keldi. Abu Bakr Siddiq: «Qizim, Allohning elchisi senga nima deb javob berdilar?» deb so‘raganlarida, Oyisha(roziyallohu anho): «Atbatta, Alloh baraka bersin!» deb javob berganlarini aytdi.
Bu javob Abu Bakr Siddiqning (roziyallohu anhu) sevinchlariga sevinch qo‘shdi, ammo ko‘ngillari boshqa bir holatdan tashvishda edi. Ya'ni, Oyisha u paytda yaqin do‘stlari Mug'im ibn Adiyning o‘g‘li Jubayrga unashtirilgan edi. Qanday qilib bo‘lsa ham bu qiyin ahvoldan yorug‘ yuz bilan chiqishni o‘ylar edilar. Ko‘p o‘tmay teran farosat va aql ishlatib, bu muammoni ham hal qildilar.

Oyishani Payg‘ambarimizga (sollallohu alayhi va sallam) unashtirib qo‘ydilar. Bu hodisa hazrati Abu Bakrning (roziyallohu anhu) zavjalaridan boshqa hech kimga bildirilmadi.

Payg‘ambarimiz (sollallohu alayhi va sallam) avvalgidek tez-tez hazrati Abu Bakr (roziyallohu anhu) uylariga kelib turar, Oyishaga yaxshi muomalada bo‘lishlarini tavsiya qilardilar. Yosh Oyisha ko‘p vaqtlarshi tengdoshlari bilan o‘ynab o‘tkazar edi. Eng yaxshi ko‘rgan mashg‘uloti qo‘g‘irchoq o‘ynash bo‘lardi.

Shu tarzda oradan yillar o‘tdi... Mo‘minlar Yasribga hijrat qilib, u yerga joylashdilar. Payg‘ambarimiz (sollallohu alayhi va sallam) muhojirlar bilan ansorlarni hamda o‘zaro doimiy mujodalada bo‘lgan Avs va Hazraj qabilalarini imon va Islom yo‘lida birlashtirdilar. Madina atrofida yashovchi yahudiylar bilan ham do‘stona munosabatlar o‘rnatildi

Без заголовка


ERINI ER QILGAN AYOL

Hikoya


Ta’til payti qishlog‘imga borganimda adabiyotga qiziqib yuradigan bir necha hamqishlog‘im mendan: «Sadafiy degan shoirni taniysizmi?», – deb so‘rashdi.
– U haqda bir-ikki eshitganman, darvish shoir, deyishadi. Lekin o‘zini ko‘rmaganman, kitobi ham menga uchramagan, – dedim.
– Nahotki?! U, axir, bizning viloyatdan, qo‘shni tumandan ekan. She’rlari bilan aytiladigan qo‘shiqlarni artistlar «Ey, Sadafiy» deb tugatishadi-ku, – ajab–lanishdi hamqishloqlarim.
– Viloyat u yoqda tursin, tumanimizdan borib poytaxtda yashayotganlarning ko‘pchiligini ham tanimayman. Toshkent katta shahar, undagi shoirlar soni Alisher Navoiy davridagi Hirot shoirlari sonidan kam emas, – dedim men sal balanddan kelib.
Hamqishloqlarim bilan bo‘lgan adabiy suhbat, bu sohada ularni qiziqtiradigan boshqa mavzu bo‘lmagani uchun, shu tarzda yakunlandi. Biroq shu suhbat sabab bo‘lib, men qo‘shiqchilik san’ati va uning benazir imkoniyatlari haqida mulohazaga berildim.
Agar yetti yashar talantli bolakay oynai jahonda biron qo‘shiqni qoyillatib aytolsa, butun elga taniladi. Kamida bir necha kun barchaning og‘zida gap bo‘ladi. O’zinigina emas, qo‘shig‘i matnini yozgan shoirni ham elaro mashhur qiladi. Holbuki, bir necha kitobi chiqqan nosirni o‘z mahalladoshlarining ko‘pchiligi tuzuk-quruq tanimasligi, taniganlar ham, bironta she’rini mashhur xonandalar qo‘shiq qilib kuylamagani uchun, katta ijodkor sifatida e’tirof etmasligi mumkin. Mana, hamqishloqlarim ham mendan: «Biron yangi narsangiz chiqdimi?», – deb so‘rash o‘rniga, Sadafiyni tanish-tanimasligim bilan qiziqishdi. «Taniyman, o‘zimizning ukaxonlardan», – deb bir oz yolg‘onlaganimda, ular nazdida kaminaning maqomi bir pog‘ona ko‘tarilgan bo‘lardi.
To‘g‘ri, shoir do‘stlarim ta’sirida she’rlar qoralaganman. Bir turkumi «Sohil ohanglari» to‘plamida chop ham etilgan. Biroq, afsuski, qo‘shiq bo‘larlik she’rim yo‘q. Boz ustiga, qo‘shiqbop she’r yozishning uddasidan chiqilganda ham, uni xonandalarga, ayniqsa, yiriklariga ijro ettirish mushkulligini yaxshi bilardim.
Mahallamizning mo‘‘jaz adabiy davrasi yoshullisi va adabiyotning tor ko‘chalarida bizdan bir necha poyafzalni ko‘proq to‘zitgan shoir akaxonimiz qo‘shiqbop she’rlar yoza olar, ular unda-bunda maydaroq xonandalar tomonidan kuylangan ham edi.
– Falonchini zo‘r shoir deysizmi? Aslida unchalik emas, – derdi odatda akaxonimiz biron nomi chiqqan shoir haqida gap ketganda. – Gap shundaki, uning she’rlarini katta artistlar qo‘shiq qilib aytishgan. Bu jihatdan uning omadi chopgan. Lekin she’rlarini taqqoslasangiz, baribir, meniki kuchli! Faqat hozircha biron nomdor artist bilan tanisholmayapman-da.
Nihoyat, akaxon adabiyotning keng va yorug‘ maydoniga chiqish, ya’ni nomi va she’rini katta sahnalarda jaranglatish uchun g‘oyatda mashhur xonandaga mo‘ljallab, maxsus qo‘shiq matnini yozdi. Xonanda tilidan elga lirik murojaat tarzida yozilgan she’rga: «Men sening yulduz qizingman, xalqim», degan sarlavha qo‘yilgan edi. Uni dastavval bizga o‘qib berdi.
– E, qalamingizga tasanno, shedevr-ku bu! – dedi mahallamizning peshqadam shoiri Abduhamid Parda. – Xudo xohlasa, Yulduzning repertuaridan aslo tushmaydigan qo‘shiq bo‘ladi.
Garchand, Pardaning mubolag‘aga moyilligi bizga sir bo‘lmasa-da, e’tirof etish lozimki, she’r yurakdan yozilgan edi. Agar xonanda ham uni yurakdan qo‘shiq qilib kuylasa, xalq qabul qilishi tayin edi. Bundan so‘ng turnaqator bo‘lib keladigan yutuqlarni tasavvur qilavering. Albatta, xonanda yangi she’rlarga buyurtma berish asnosida bu she’rning qalam haqini jo‘natadi. Boshqa san’atkorlardan ham qo‘shiqbop she’rlarga buyurtmalar yog‘iladi... Xullas, shoir akamiz nashriyotda uzoq yillardan beri navbatda turgan, hali yorug‘lik ko‘rmasdanoq bir muchalini o‘tkazgan to‘plami nashr etilishi, shoirlik shuhrati mahallamizdan tashqariga ham yoyilishi, turg‘unlikka yuz tutgan moddiy ahvoli yaxshilanishi – barchasini shu qo‘shiq ijobiy tarzda hal qilishidan umidvor edi.
She’rni xonandaga yetkazishning eng oson yo‘li topildi. Akamiz xonandaning kontsertiga tushib, she’r ko‘chirilgan qog‘ozni guldasta orasiga joylab, o‘z qo‘li bilan taqdim etdi. Keyin sabr bilan kutdi. Xonandaning radiodagi chiqishlarini muntazam eshitar, lekin oylar o‘tsa-da, u intizor kutayotgan qo‘shiqdan darak yo‘q edi. Xonandaga qo‘ng‘iroq qilib so‘rashga g‘ururi yo‘l bermasdi. Bizga noliganda qo‘ldan kelgancha tasalli berdik: «She’ringizni kelasi yil boshidagi yangi kontserti uchun olib qo‘ygan bo‘lsa kerak. Har bir katta kontsertida muxlislari uchun bir necha yangi qo‘shiq hadya etishi lozim-ku. Kelasi kontserti boshida sizning she’ringizni kuylasa ajab emas. Hatto yubiley kontsertini boshlash uchun ham bundan yaxshiroq qo‘shiq topish amrimahol».
Zoriqib kutilgan kontsertga akamiz oilasi bilan birinchi kuniyoq tushdi. Chipta qimmatligi bois, biz she’r qo‘shiq qilinganiga ishonch hosil qilgandan so‘ng tushadigan bo‘ldik. Biroq ertasiga akamizni tushkun holatda ko‘rdik. Xonanda uning she’rini na kontsert boshida va na oxirida kuylabdi. Biz ham taajjublandik. Chunki she’rda hech qanday nuqson yo‘q edi. Unda qaerda kamchilikka yo‘l qo‘yildi ekan?
– O’tgan yili she’rni xonandaning o‘z qo‘liga tutqazganmidingiz? – so‘radim men.
– Qo‘liga tutqazganim yo‘g‘-u, guldasta orasiga solib, ko‘zga tashlanadigan qilib beruvdim, – dedi akamiz.
– Eh, ishni xom qilibsiz-ku, – dedi jig‘ibiyron bo‘lib Abduhamid Parda. – Axir, u «ichiga nima solingan» deb barcha guldastalarni birma-bir titib chiqarmidi?! She’rni chiroyli xatjildga solib, guldastadan alohida qo‘liga berib: «Yulduzxon, shuni qo‘shiq qilsangiz, maxsus siz uchun yozilgan», – desangiz bo‘lardi-ku!
– Ha, shunday qilish kerak edi, – deya tasdiqladim men ham. – U she’ringizni ko‘rmagan bo‘lishi mumkin. Esiz, bir yil vaqt!
– Xayrli ishning kechi yo‘q. Yulduzning kontserti o‘n kun davom etadi. Yana bitta chiptaga va bir guldastaga tushsangiz nima qipti?! – dedi Parda va o‘z tajribasi bilan o‘rtoqlashdi. – Men Norali To‘raevga bag‘ishlab yozgan dostonimni naq uning hovlisiga eltganman. O’zi yo‘q ekan-u, lekin qorovulga: «O’z qo‘liga berasiz», – deb tayinladim. Bunga ham uch-to‘rt oy bo‘ldi. Negadir, Norali hanuz qo‘ng‘iroq qilmayapti. Nihoyatda band odam-da! O’zim bir o‘tib xabar olishim kerak.
Shoir akamiz maslahatimizga amal qildi. «Yiqilgan kurashga to‘ymas» deganlaridek, qo‘shiq matni bilan xonandani o‘ngu so‘ldan qamal qilishni boshladi. Xonanda viloyatlarga gastrolga chiqqanda, akamiz qaysidir viloyatdagi qarindoshiga «kontsertiga tushib, qo‘liga bergin», deb she’ridan nusxa jo‘natdi. Qo‘ng‘iroq qilib natijani so‘raganida, «o‘z qo‘lim bilan o‘z qo‘liga berdim», – degan ijobiy javobni eshitdi.
Shu orada qo‘shiq matnini xonandaga yana bir bor yetkazish uchun zo‘r imkoniyat paydo bo‘ldi. Radiodan muayyan kunda o‘sha xonanda bilan suhbat bo‘lishi xabari berilib, savol va xatlaringizni kutamiz, deyishdi. Akamiz she’rga ajoyib bir xat ilova qilib, radioga o‘zi eltib berdi. Eshittirishni butun vujudi quloqqa aylanib tingladi. Suxandon qizga rahmat! «Sizga xat yo‘llaganlar orasida taniqli ijodkorlar ham bor», – deb akamizning ismi sharifini aytibdi. So‘ngra: «U kishi siz qo‘shiq qilishingiz uchun bir she’r yozibdilar, bir bandini o‘qib beraman», – deb chiroyli ovozda o‘qibdi.
– She’r yoqdimi, qo‘shiq qilasizmi? – deb xonandaga murojaat qilibdi.
– Juda yoqdi, shoir akamga rahmat! – degan javobni eshitganda akamizning ko‘zidan yosh chiqib ketibdi. Lekin xonandasi tushmagur she’rni qo‘shiq qilish yoki qilmasligi haqida tayinli gap aytmabdi.
Oradan yil o‘tib, navbatdagi kontsertda ham biz kutgan mo‘‘jiza ro‘y bermagach, qanchalik noqulay bo‘lmasin, «balki she’r matnini biroz o‘zgartirib, boshqa biron xonandaga berib ko‘rish kerakdir», – degan mulohaza ham aytildi. Biroq akamiz keskin rad qildi.
– Yo‘q, bu she’r atay uning o‘zi uchun yozilgan. Boshqasiga bersam, uvol bo‘ladi. Hech kim buni uning o‘zichalik aytolmaydi! Men hali aytmasidan oldinoq bu qo‘shiqni uning ijrosida eshitdim. (Biz angrayib, akamizga tikildik). Bir kuni deng, ertalab hali o‘rnimda yotganimda shu qo‘shiq tarala boshladi. Radiodanmi, televizordanmi – bilolmayman. Shunaqa mayin, dilrabo! Xotinim: «Turing, dadasi, ishga kechikasiz», – deb beliga tepdi qo‘shiqning. Turiboq: «Nega radioni o‘chirding, yoq!» – deb baqiribman. Attang, tushim ekan. Biroq shunchalik aniq-tiniq eshitdimki, bastakor bo‘lganimda, darhol ohangini notaga tushirardim. Hay mayli, u katta kompozitorlar bilan ishlaydi-ku. O’sha ohangni albatta topishadi...
Qishloqdan Toshkentga qaytib kelgach, yoz oqshomlaridan birida do‘stim – bolalar shoiri, shuningdek, kattalar uchun ham yozadigan Dilshod Rajab bilan Chilonzor xiyobonlaridan birida sayr qilayotib, kabobxo‘rlik qilish uchun ochiq havoda – favvora teg–rasida turgan stollardan biri atrofiga o‘tirdik. Nariroqdagi stoldan qo‘zg‘algan juftlik Dilshodga tanish ekan. U borib ko‘rishdi.
– Bu odamni taniysizmi? – so‘radi Dilshod qaytib kelib o‘tirgach.
– Yo‘q, birinchi ko‘rishim, – dedim.
– Qo‘shiqchi shoir Sadafiy shu bo‘ladi. Yonidagi ayol xotini.
– E, shunday deng! Nihoyat, hamqishloqlarimga shoir Sadafiyni ko‘rganman, deb baralla ayta olaman. Lekin uni darvish qiyofasida tasavvur qilardim. Bu esa po‘rim kiyingan viqorli bir odam. O’zi, Sadafiy taxallusli shoir bittami?
– Ha, shoir Sadafiy shu. Chindanam bor-yo‘g‘i bir necha yil oldin u haqiqiy darvish edi. Qo‘shiqchi shoir sifatida tanilgani bilan na tayinli ishi, na uy-joyi bor va na kitoblari chiqqan edi. Xotini tufayli qaddini tiklab, darvishdan bekka aylandi.
– Demak, yaxshi ayolni topib uylanibdi.
– U ayolni emas, ayol uni topgan. Ularning romani menga yaxshi ma’lum.
– Unda hikoya qilib bering. Kabob yeb eshitadigan go‘zal qissaga o‘xshaydi-ku.
– Sadafiy ham bir necha she’ri qo‘shiq qilinib, elga manzur bo‘lgach, poytaxtga omad izlab kelganlardan. Lekin uning iste’dodiga gap yo‘q, – deya hikoyasini boshladi Dilshod. – Men uning bir turkum she’rlarini o‘zim ishlaydigan gazetada chop ettirganman va shu tufayli yaqin tanish bo‘lib qolganmiz. Boshidan kechirganlarini ham o‘zidan eshitganman. Toshkentga kelganida turadigan joyi bo‘lmagan. Iste’dodini qadrlaydigan ba’zi artistlar vaqtinchalik o‘z uylariga ro‘yxatga qo‘yib, muvaqqat boshpanalar topib berishgan. Sadafiy qo‘shiq qilingan she’rlari evaziga berilgan qalam haqiga tirikchilik qilgan. Bilasiz, shoir xalqi injiq, o‘z homiylari bilan ham kelishib yashashi qiyin. Sadafiy ham mashhur bir xonanda bilan arazlashib, eshikni qarsillatib yopib, ko‘chaga chiqib ketgan. Orttirganini icha boshlagan. Ko‘cha-ko‘yda mast-alast daydib yurgan. To taqdirida bugun ko‘rganingiz ayol paydo bo‘lgunicha, u nainki darvish, hatto daydi edi.
– Xotini ham o‘z tarafidanmi?
– Yo‘q, u farg‘onalik. Shuhrat borasida qo‘shiqchi shoirlar bilan bellashib bo‘lmasligini yaxshi bilasiz. Siz kabi kitobxonlikka mukkasidan ketganlar shoirlarni kitoblari orqali taniydi, asarlariga qarab baholaydi. Lekin hozir sizdaylar kamayib ketgan. El shoirlarni avvalo qo‘shiq qilingan she’r–lari orqali taniydi va shunga qarab ardoqlaydi. Shu sababli Sadafiyning ta’rifini bu ayol Farg‘onada turiboq eshitgan. Toshkentga kelib ishlab ketgan biron qo‘shiqsevar mardikor aytganmi yoki boshqami, shoirning qay ahvolga tushib qolganidan ham voqif bo‘lgan.
Bu ayol adabiyotga, ijodkorlar hayotiga oldindan qiziqar ekan. «Toshkentga borib, uni izlab topaman, odam qilib yo‘lga solaman, iste’dodi xor bo‘lishiga yo‘l qo‘ymayman!» – deya ahd qilib, shu maqsadda poytaxtga yo‘l olgan.
– Alpomish Barchinni izlab emas, Barchin chohda yotgan Alpomishni xalos qilish uchun otlanibdi-da! Yo‘lga solib, odam qilaman desa, vodiyda shunaqasi topilmabdimi? Nega endi dovon oshib, aynan Sadafiyni izlab kelibdi?
– Bu ko‘ngil ishi-da, aka! Sizningcha bo‘lsa, Barchin ham qalmoqqa yoki Ultontozga tegib ketaversa bo‘lardi-ku! Asli she’riyat shaydosi bo‘lgan bu ayolni Sadafiyning she’rlari maftun etgan.
Xullas, ayol Toshkentga kelib, tahririyatu radiodagi ijodkorlardan shoirni so‘rab-surishtirgan. Bilganlar: «Sadafiyni katta bozorlardagi aravakashlar yo mardikorlar orasidan topasiz», – deyishgan. Chunki so‘nggi paytlarda shoirning hayot tarzi shundoq bo‘lgan: u biron aravakashning ismini so‘rab, uning ismiga qofiya qilib baytlar aytgan. Ismi she’rga solinganidan xursand bo‘lgan aravakashlar ko‘ngildan chiqarib, bir oz pul berishgan. Kun davomida yig‘ilgan pulga shoir aroq ichgan.
Ayol ham uni mardikorlarga she’rxonlik qilib turganida topib olgan va u bilan ko‘rishish uchun olisdan kelganini ro‘yi rost aytgan. Hayron qolgan Sadafiy, bafurja suhbatlashaylik, deya qahvaxonaga taklif qilgan va shunday dilbar ayol atay uni deya uzoq yo‘l bosib kelganidan qattiq ta’sirlanib, aroq buyurgan. Ayolning ilk bor shoirni ichkilikdan qaytarish uchun qilgan harakatlari natija bermagan. Bu ahvolda endi nozik mavzularda gaplashish imkonsizligi tufayli, ular ertalab soat sakkizda uchrashishga kelishishgan. Chunki Sadafiyning ertalab ichish odati yo‘q edi. Aksiga olib, ertalab mardikorlarni melisa bosib, ular yonida bo‘lgan Sadafiyni ham «Men shoirman» deganiga qaramay, poytaxtda ro‘yxatda turgan-turmaganliklarini tekshirish uchun tayanch punktiga olib borishgan. Bu yerda ham u shoirlik da’vosidan voz kechmagan va: «Falon xalq artis–tining uyida vaqtinchalik ro‘yxatda turaman», – degan. Melisa boshlig‘i o‘sha manzilga qo‘ng‘iroq qilsa, go‘shakni xotini ko‘targan va: «Agar qo‘lida M.S. degan yozuvi bo‘lsa, o‘sha shoir biznikida turadi», – degan. Tatuirovkani ko‘rgan boshliq uzr so‘rab, uni ozod qilgan. Lekin Sadafiy: «Meni bu yerga majburan olib kelishdi. Soat sakkizda juda muhim uchrashuvim bor edi. Undan bir soat o‘tib ketdi. Meni mashinada olib borib qo‘yasizlar!» – deb xarxasha qilgan. Melisa boshlig‘i noiloj o‘z cho‘ntagidan taksi puli bergan. Pul qo‘lga tekkach, Sadafiy ko‘chaga chiqib, bu voqea alamidan aroq ichib: «Baribir kechikdim, uchrashuv barbod bo‘ldi. Endi mendan arazlab, hech qachon kelmaydi», – deb ko‘z yoshi ham qilgan.
Ayol esa uni ertalabki sakkizdan kechki sakkizgacha kutgani yetmagandek, ertasiga ham izlagan. Qayta topgach, o‘zi turmush qurishni taklif qilgan. Turmush qurishgach, Sadafiyni ichkilikdan qaytarib, yo‘lga sola boshlagan. Bu jonfidolikning qanchaga tushgani bir o‘ziga, bir Xudoga ayon. Mana, endi ularning poytaxtda o‘z uylari bor. Sadafiyning to‘plamlari oldiniga yupqa, katta kitobi esa qalin muqovada nashr etildi. Kelasi hafta San’at saroyida uning adabiy kechasi va kitobining taqdimoti bo‘lar ekan.
– Ayol zotiga qoyil-a! – dedim eshitganlarimdan mutaassir bo‘lib, – Xudo ko‘ngliga solgan ekan-da. Bo‘lmasa, oldin ko‘rmagan-bilmagan odamini izlab uzoq yo‘l bosish, topgan zahoti sinamasdan tegib olish, so‘ngra uni yo‘lga solib, darvishlikdan beklikka ko‘tarish – o‘zi bo‘ladigan ish emas, albatta.
– Ayniqsa, Sadafiydek injiq shoirni er qilish oson bo‘lmasa kerak. Bu ayol esa uni ham er, ham sher qildi. Mana shu matonati evaziga o‘zi ham mashhur shoirning xotini bo‘lib, gul-gul ochilib yuribdi, – deya hikoyasini yakunladi Dilshod Rajab.

Topqirlik...

Sovetlar zamonida musulmon ota-bobolarimiz ba’zida qiziq holatlarni boshdan kechirishgan, ustilariga yog’ilajak balolarni zakovat va kamoli hotirjamlik ila daf etishgan.

…Yoqasining tagida yulduz taqqanlardan biri bir masjid imominig oldiga kirib:

-          Domulla, tilingiz ancha erkin bo’lib qolibdi, haddingizdan oshyapsiz ekan, - dedi.

Imom domla vaziyatning nozikligini angladi, lekin o’zini yo’qotmay javob qildi:

-          Yaxshi kelding, o’g’lim, seni kelsin deb atayin gapirganman. Qachondan beri bo’shayman, deyman bo’shatishmaydi. Bu yerga chollardan boshqa hech kim kelmaydi, yosh-yalang bozorda u yoqqa chiqib odamlarga ikki o’g’iz nasihat qilay, desam masjid, marosimdan ortolmayman. Jon bolam, meni shu masjiddan xalos qil…

-          Sizni bu yerdan bo’shatib, bozorda va’z ayttirib qo’ymaymiz. Balki panjaraning orqasida o’tirasiz,- dedi mas’ul xodim.

-          Qamoqqami, juda yaxshi-da, bolam, bozordagilarning hayoli savdoda, mening gapimni eshitarmidi? Qamoqdagilar esa bekorchi, ularga nasihat kor qiladi. Ajabmas, ko’zi ochilib besh-o’ntasi musulmonlikka qaytib qolsa. Shunday qil, bolam, qama meni…

-          Sizni qamab odamlar orasiga tashlamaymiz. “Odinochka” si bor, bir o’zingiz o’tirasiz.

-          E-e, o’sha “nochka” si kerak, bolam. Masjidda ishlab yuraverib, ma’rakalarga boraverib e’tikof degan narsaga hech imkon bo’lmagan, shu joyga obor meni…

-          “Odinochka” da bir kun ham o’tirmaysiz, sizni chiqarib otishadi.

-          Bolam, iltimos, hozir nag’aningni chiqarda, shu yerda ot. Ertaga qanaqa holatda bo’laman, bilmayman, hozir masjidda otaqol, kerak desang tilxat yozib beraman…

Qamoqdan, qiynoqdan, o’limdan qo’rqmagan bu zakiy inson “KGB” xodimini har tomonlama mot qilgan edi. Bir oz taraddudlanib turdi-da:

       -    O’ylab ko’ramiz, hozircha ishingizni qila turing,- deb chiqib ketdi va shu bo’yi qorasini ko’rsatmadi.

 

                                                                         Mirzo Akbar

Daryo bo'lib yashang...

Bir kuni ustoz o'zini baxtsiz hisoblaydigan, hamisha nolib yuradigan shogirdiga bir piyola suv bilan bir siqim tuzni uzatibdida, aralashtirib tatib ko'rishini so'rabdi. Shogird ustozi aytganini qilibdi.
-Ta'mi qanaqa ekan? - deya so'rabdi shunda shogirdidan.
- Sho'rligi tilni o'yaman deydi.
 Ustoz jilmayibdi va uni daryo bo'yiga olib boribdi. Yana bir siqim tuzni uzatib debdi:
- Endi buni daryoga tashla-da, so'ng mazasini tatib ko'r.
Shogird bu safar suvni xuzur bilan ichibdi. Yigitning lablaridan tomayotgan tomchilarga qarab ustoz:
- Xo'sh mazasi qanday ekan? Sho'rligi sezildimi? - deb so'rabdi.
- Mazasi ajoyib. Sho'rligi ham sezilmadi.
Shunda ustoz shogirdiga shunday nasihat qilibdi:
- Hayot qiyinchiliklari xuddi tuz miqdoriga o'xshaydi. Ko'p ham emas, kam ham emas. Faqat u aralashadigan qalbni kengroq qilmoq kerak. Demak sen hayotda bir piyola suv bo'lib emas, daryo bo'lib yashashni o'rgan...

 

 





Namoz uchun joy...

 
Ular axdu paymon qilishgan, to’y qilishmoqchi edi…Yigit qizni bir yildan so’ng uy qurib bitirgach, to’y qilib olib ketmoqchi edi. Yigit ketayotib ko’nglidan o’tkazdi: “Allohim, qiz meni kutsin-da”. Yo’lda ketar ekan, xayoli qizda edi. qizning ro’mol ostidan uyalgannamo qarashlari, uning iymon bilan yo’g’rilgan so’zlari, qahva uzatayotib hayajondan titrayotgan qo’llari bir-bir xayolidan o’tardi…”Yo Alloh, bu nikohni ikkimiz uchun ham hayrli qilgin”, deb tinmay duo qilardi yigit.

Bir yil o’tdi. Qiz har kuni ko’cha eshigining ortidan turib, avtobus bekatiga ketayotgan odamlarni kuzatardi…Yigitdan darak yo’q edi. Shu alfozda bir oy o’tdi. “Nima qilsam ekan?” o’ylardi qiz. O’tgan shu muddat ichida yigit uning yuragida yashadi, qiz bilardi yigitning  halolligi vaAllohga bo’lgan iymoni va’dasini buzishiga yo’l qo’ymaydi.

Qiz yigitning oldiga o’zi borishga qaror qildi. “Allohim, agar ushbu qarorim har ikki dunyoim uchun hayrli bo’lsa, yo’limni O’zing o’ngla, osonlashtir va qalbimni xotirjam qil. Agar bu – iymonim va kelajak hayotim uchun hayrsiz bo’lsa uni mendan va meni undan uzoqlashtir”. Qiz duo qilib bo’lib, yuragiga quloq soldi: u nima deydi?

Yuragi uni yigitning oldiga borib, hammasini aniqlashtirib kelishga undardi. Agar yigit fikridan qaytgan bo’lsa ular unashtiruvni bekor qilishadi. Lekin yigitga biror narsa bo’lgan bo’lsa-chi…Shu o’yning o’zidan yuragi siqilib ketardi…

Avtobusdan tushganida peshin vaqti bo’lib qolgandi. Notanish qishloq, notanish odamlar- katta ro’mol, keng ko’ylak kiyib olgan qizga hayron qarashardi…Ular uchun bunday libos g’ayritabiiy ko’rinardi…Ammo qizning qalbi ishonchga to’la va xotirjam edi, u bilardi Alloh ham uni kuzatib turibdi, U doim qizni yomon ko’zlardan asraydi. Qiz yigit haqida bekat yonida turgan onaxondan so’radi. Onaxon qizga chiroyli tabassum bilan yigitning uyiga qanday borishni ko’rsatdi. “U yigit bir yildan beri uy quryapti. Siz, chiroyli qiz, unga kimi bo’lasiz?” “Men uni qallig’iman”, ohista javob qildi qiz, ikki yuzi uyatdan olovdek yonib…Onaxon qizga samimiy jilmayib: “Uning yoniga boraqol, u yaxshi yigit” ,dedi.

Uy chindan ham hali bitmagan edi. Devor, tomlari bor edi, lekin ichida hali ham qurilish ketayotgandi. Yigit derazadan qizni ko’rdi, hayajondan yuragi tez urib ketdi…”Unga nima deyman?”, oxakdan qo’llarini tozalarkan o’ylardi yigit…Qiz ham derazadan yigitni ko’rib, uyga kirdi.

“Assalamu alaykum!”- so’rashdi qiz. “Siz bormaganingizga xavotir olib o’zim keldim”.-“Aleykum salam. Ko’rib turganizdek, uyni hali bitira olmadim. Shu sharoitda sizni olib kelolmasdim, lekin sizdan voz ham kecholmadim…”

Qiz hammasini tushindi.- “Siz qayerda yashayapsiz?”-“Shu yerda, bitta kichkinagina xona tayyor bo’lgan”.

“Umid qilamanki, u yerda ikki kishiga joy yetadi?”,- dedi qiz, dedi-yu gapidan o’zi uyalib ketdi- yigit uni noto’g’ri tushungan bo’lsa-chi…”Nahotki menga turmushga chiqib, hali bitmagan shu uyda yashashga rozi bo’lsangiz? Lekin bu yerda yashashga hech qanday sharoit yo’q, men yerda uxlayman…”- “Sizning xonangizda namoz o’qish uchun joy bormi?”-“ Albatta”. Qiz past ovozda javob qildi :“ Menga shu kifoya. Boshqa narsa kerak emas”

 

ZIYOFAT


Hindiston. Gubernator va uning xotini katta ziyofat berishayotgandi. Ular — harbiylar, elchixona xodimlari, ularning ayollari va amerikalik tabiatshunos katta stol atrofida — oshxonada o’tirishardi.
Bir ayol va polkovnik ayollarning sichqondan ham qo’rqishlari xususida qizg’in bahslashishardi.
— Ayollar har qanday qiyin vaziyatda chinqirishadi, — dedi polkovnik. — Erkaklar esa asabini jilovlay olishadi.
Tabiatshunos bahsga qo’shilmay, mehmonlarni kuzatib o’tirardi. Birdan u uy bekasining yuzi o’zgarib ketganini ko’rdi. Beka to’g’riga qarab o’tirar, go’yoki qotib qolgandi. Ayol ohista imlab xizmatkor bolani chaqirdi va uning qulog’iga nimadir deb pichirladi. Bolaning ko’zlari katta-katta ochildi va xonani tezda tark etdi.
Tabiatshunosdan boshqa hech kim bolaning ayvonga likopda sut keltirib qo’yganini sezmadi. U tashvishlana boshladi. Hindistonda likopda sut qo’yish bir narsani – ilonni chaqirishni bildiradi. Tabiatshunos xonada kobra borligini angladi. U xonaning burchaklariga, guldon orasiga ko’z yugurtirdi. Ilon ko’rinmadi. Faqat bir joy — stol osti qolgandi.
U shartta sakrab turmoqchi, boshqalarni ham ogohlantirmoqchi bo’ldi, lekin keskin harakat kobrani cho’chitib, ilon biror kishini chaqib olishi mumkinligini bilardi. U tez-tez, hammaning diqqatini jalb qiladigan ohangda gapirdi.
— Men kimning asabi chidamli ekanligini bilmoqchiman. Hozir uch yuzgacha – besh daqiqa sanayman, birortangiz qimir etmay o’tirishingiz lozim. Kim qimirlasa, ellik rupiy to’laydi. Tayyorlaning!
Stol atrofidagi yigirma nafar kishi toshday qotib o’tirardi. U ikki yuz saksonga yetganida ko’z qiri bilan kobraning ayvondagi sut idish tomon o’rmalab ketayotganini ko’rdi. Ilon ayvonga chiqishi bilan u sakrab turib eshikni yopganida hamma qichqirib yubordi.
— Siz haq ekansiz, polkovnik!-dedi gubernator. — Mana, hozirgina erkak kishi asabini qanday jilovlay olishini bizga namoyish etdi.
— Bir daqiqaga,-dedi tabiatshunos uy bekasiga qarab.-Missis Vinks, xonada kobra borligini qaydan bildingiz?.
Ayol tabassum qilganicha javob qaytardi:
— Ilon oyog’imga o’ralib olgandi.

Ingliz tilidan Dilshodbek Asqarov tarjimasi

Йигит билан киз дуст була оладими???

Бир куни Расулуллох с.а.в Хз Алига дедилар

_Эй Али сен Аллохни севасанми?

- Ха Расулуллох (с.а.в)

- Пайгамбариничи

- Ха Расулуллох (с.а.в)

- Аёлингничи

- Ха Расулуллох (с.а.в)

- Фарзанларингничи

- Ха Расулуллох (с.а.в)

- Эй Али кандай килиб бир калбда 4 севгини сигдира оласан?

Хз Али жавобга ожиз колдилар. Кейин

- Ё Расулуллох (с.а.в) мухлат беринг бир уйлаб келсам.

Мухлат берилди. Уйларига уйга чумган холда кириб бордилар.

Фотима (р.а) онамиз:

- Нима булди деб сурадилар.

Булган савол жавобни тушунтирдилар

Шунда Онамиз куйидагича жавобладилар

- Отамга шундай айтинг

Аллохни акл ва иймоним билан севаман. Пайгамбарини рухим билан. Аёлимни нафсим билан

Фарзандларимни шафкатим билан севаман.

Бориб айтдилар. Шунда Расулуллох (с.а.в):

- Бу гапни нубувват дарахтидан олгансан дедилар.

Хуллас бу ерда куриниб турибдики аёл киши билан дустлашиб булмайди. Факатгина турмуш курганда

дустлашишади. Хозирги дустлашишлар захарли асалнинг бир туридир Эхтиёт булмок керак.

Хуллас хис билан эмас АКЛ билан иш юритмоклик даркор. Кизлар сизларда ХИС хокимдир.

Шунинг учун купрок эхтиёт булинглар. Чегарани чизиш учун бир хадисни келтираман.

Жаханнамда купрок АЁЛлар булади. Кандайдир бегона болаларга эмас!!!

ХИС туйгуни керак жойда мас бола тарбиясида купрок кулланг

Шунга бу миллатнинг БОЛАлари МУХТОЖ. Шундагина куйидаги хадисни уфкига эришиш мумкин

Жаннат АЁЛЛАР оёги остидадир. Кай бирини танлайсиз. Албатта АКЛИНГИз жаннатни танлайди

Саломат булинг!

Muslima.... ..., 28-01-2010 00:44 (ссылка)

"Бу кўзларни унутмайман…."


Француз киз сабабли тавба килган аёл киссаси

Шайх Мухаммад Маснаднинг "Аллохга кайтган кизлар" рисоласидан Вадуд Ахмад таржимаси.


Мисрлик Сузи Мазхар йигирма йилдан бери Аллохнинг хак динига чакириш йўлида юрган даъватчи аёл. Унинг исми Аллохга кайтиб, тавба килган санъаткор аёлларнинг исмлари билан боглик, шунингдек, улар орасида Исломиятга даъват борасида анчайин ахамиятли ўрни бор. Сузи ўз тавбаси хакидаги киссасини шундай хикоя килади:

"Университетни адабиёт факулътети журналистика бўлимини тамомлаганман. Бувимнинг кўлида вояга етдим. Санъат устаси, артист Ахмад Мазхар амаким бўлади. Кўп вактларимни театр ва концертлар томошасида ўтказардим. Эркинлик ва хурлик деб аталмиш тушунча билан атрофимдаги хайвоний кўзлар олдида ўзимни жамолимни кўз-кўз килиб юрар эдим. Бувим менга каттик турмасдилар. Ота-онам хам шу каби эдилар. Ўзи кўпгина зодагон одамлар ва уларнинг фарзандлари шу каби хаёт кечиришади. Улар хайвонлар каби, балки, улардан баттарок бўлган турмушда яшашади.

Хакикатда, Ислом хакида унинг номидан бошка хеч нарсани билмас эдим. Лекин, мол-дунё ва обрў-эътиборли бўлсамда, менда бир нарсадан кўркув бор эди… Мен газ ва электрдан чикадиган ёнгинлардан жуда кўркардим. Аллох мени килаётган маъсиятларим туфайли бир куни ўтда ёндириб юборади деган гумон мени кўркитарди. Эртага Аллохнинг азобидан кандай нажот топаркинман деб ичимда ўйлардим. Баъзида, виждонимнинг бу каби маломатларидан кочиб уйкуга гарк бўлар, баъзида эса театр ёки кинога чикиб кетардим.

Вакти соати етиб, турмушга чикдим. Турмуш ўртогим билан "асал ойи" ни ўтказиш учун Францияга, Парижга саёхат килдик. Сафарда бир нарса мени эътиборимни тортди. Римда юрган чогимизда Ватиканда бўлгандик. Рим Папасининг музейига кирмокчи бўлганимизда, эшикбон эгнимга катта кора халат кийиб олишимни, акс холда киргизмаслигини айтиб туриб олганди… Улар ўзларининг бузилган диёнатларини мана шундай хурматлашади…

Шу онда пичирлаб, ўзимга савол бердим: "Бизга нима бўлди, Исломимизни шунчалар хурмат килмай, беэътибор бўлиб колибмиз??!"

Сунъий бахтиёрлигимнинг энг авжи кечаётган ўша кунларнинг бирида эримга, неъматларига шукрона рамзида Аллох учун икки ракат намоз ўкиб кўймокчиман, дедим. У: "Нимани истаётган бўлсанг шуни килишинг мумкин, бу сени эркинлигинг!!!" деди.

Бир куни узун кўйлак ва рўмол олдимда, Париждаги катта жомеъ масжидга кирдим…. Икки ракат намоз ўкидим…

Масжиддан чикар эканман, бошимдаги рўмолни ва узун кўйлакни ечиб, энди сумкамга солмокчи эдим, кутилмаган бир вокеа содир бўлди…

Олдимга кўк кўзли бир француз киз якинлашди. Бу кўзларни унутмайман… Бир умр унутмайман… Эгнида исломий либос-хижоб… Келиб, кўлимдан охиста тутди ва елкамга кўлини кўйиб, паст овозда:

"Опажон, хижобингизни нега ечаяпсиз?

Ахир, бу Аллохнинг буйруги эканини билмайсизми!!!" дея шивирлади:

Унинг бу сўзларидан донг котиб колдим. Кейин, ўзи билан бир неча дакикага масжидга киришимни илтимос килди. Рад этмокчи бўлдиму, лекин, кизнинг чиройли одоби, латиф муомаласи мени ичкарига киришга мажбур килди…

У: "Аллохдан ўзга илох йўк эканига гувохлик берасизми??… Ушбу шаходат калимаси - "Ла илаха иллаллох" нинг маъносини тушунасизми??… Улар факат тилдагина айтиладиган калималар эмас, балки, уни тасдиклаш ва унга амал килиш хам кераклигиничи??!" деб саволлар ёгдира кетди.

Ўша куни киз менга хаётдаги энг киска дарсни таълим берди… Калбим титраб кетди… Унинг сўзларидан хис-туйгуларим юмшаб, таъсирланиб кетдим…

Киска сухбатимиз нихоясига етиб, хайрлашар эканмиз, киз кўлимдан тутиб: "Опажон, динга (Исломга амал килишлик билан) ёрдам беринг…" деди

Масжиддан атрофимда нималар бўлаётганини сезмаган холда, ўй-фикрларимга кўмилиб чикдим .

Ўша куним эрим билан тунги клублардан бирида кунгилчоглик килиш учун жой буюриб кўйган эдик. "Кабаре" деб номланадиган то тонггача маишат бўладиган ушбу маконда эркагу аёл бирга раксларга тушишади. Улар мусика огушида, куй охангида аста-секин, бўлаклаб-бўлаклаб бир-бирларини кийимларини ечишади… Шармандагарчиликлар авжига минади…Худди хайвонлар каби, йўк, балки хайвонлар хам килмайдиган, килишга ор киладиган уятсиз ишлар у ерларда то тонггача давом этади…

Томоша килиб ўтириб, бирдан улардан нафратланиб кетдим… Залолатга чўмган нафсим улардан жирканиб кетди… Улардан юзимни буриб тескари ўгирилиб олдим… Атрофимда ким борлигини сезмай бошладим… Хаво етишмаётгандек бўлди… Эримдан нафас олиш учун ташкарига чикишимизни талаб килдим…

Эртасигаёк Кохирага кайтиб кетдим. Келасолиб, биринчи ишим Ислом билан танишиш бўлди. Гарчи мен шу вактгача дунё неъматларига бурканиб яшаган бўлсамда, хотиржамлик ва оромни билмай яшаганман. Лекин, ўша сакийнатни, оромни мен Исломга якинлашганимдан сўнг, намоз ўкиб, Куръон тиловат кила бошлаганимдан кейингина топдим.

Атрофимдан жохилий хаёт чекинди ва мен энди куну-тун Куръон мутолааси билан банд бўлдим… Ибн Касийр, Саййид Кутбларнинг тафсирларини топиб ўкидим. Хонамда ўтириб олиб, узун соатларни завк ва шавк билан китоб ўкишга багишладим…. Кўп ўкидим… Тунги ўтиришлар, кино-театрлар, маишатлар билан тўлган залолат хаётимдан хижрат килдим… Муслима аёллар билан таниша бошладим…

Аввалда, эрим хижоб ўрашим, уларнинг жохилий хаётларидан чекинишим, кариндош ва бошка эркаклардан ўзимни тортишим, номахрам эркаклар билан кўл бериб кўришмаслигим каби хатти-харакатларимга каттик туриб каршилик килди…

Буларнинг бари Аллох томонидан менга бўлаётган имтихон ва синовлар эди. Лекин, иймоннинг илк кадамлари Аллохга тўлалигича таслим бўлиш, Унинг кўрсатмаларига бўйсуниш хамда Аллох ва Росулини барча бошка нарсалардан ортикрок яхши кўриш билан кўйилади.

Кўпгина муаммолар бошимдан ўтди. Эрим билан ажрашишгача борай дедик…

Лекин…. Кичкинагина уйимизга Исломнинг киришини амр этган Аллохга хамд бўлсин… Аллох субханаху ва таоло эримни хам Исломга хидоят этди… Хозир у мендан кўра яхширок мусулмон кишига айланган…. Хозир у Аллохнинг Хак динига даъват этувчи мухлис кишилардан бири… Майли, мен уни шундай деб хисоблайман ва Аллохга бирон кишини мактамайман...

Касалликлар, дунёвий мушкулотлар ва биз дучор бўлаётган бир канча мусибатларга карамасдан биз хозир бахтиёрмиз… Биз бу мусибатларимиз дунёмиздагина эканидан ва шукрким, динимизда эмаслигидан жуда бахтиёрмиз…"

Илмсиз бушликга кераксиз ахборотлар тупланади.


Калбни буш колдирма, кир тупланмасин.
БисмиЛлахир Рохманир Рохийм. Ассалому алейкум. Мен узимни билимимга ишониб эмас балким юракдаги сузларимни уз ака укаларимга опа сингиларимга Аллох розилиги учун етказмок учун суз айтдим. Ислом дини бизларни бирлаштириб турибти. Каранг сураб куринг биронта Узбек Тожик Козок Киргиз ва х. мен исломда эмас демийди хамма ман мусульмон дейди Алхамдулиллох. Ислом хакида жуда оз тушунчага эга булганларам, ёки унданам озрок амал килганларам, барибир ман мусульмон деб шаходат айтишни билади. Кани энди бизнинг юртимизга, кушни мусульмонлар яшайдиган давлатларга оз-оздан Ислом динини урганиб, ундаги харом-халол тушунчаларини урганиб, фарз-суннатларини бажарсак. Кани энди хар бир юртдошим Ислом динининг Аллох томонидан юборилган мужиза китоби "Курони Каримни" уз тилидаги тушунарли таржимасини укиб, фикирлаб курса, агар унгахам вахти етмаса уша таржимани аудио вариантини нет. дан топиб эштиб курса.Факатгина илм илмсизлик туфайли, содда диллик туфайли, кайсидир росту-ёлгон сузлар билан, гаразли ният билан ёшларимизни йулдан ураётган кимсаларнинг гапига ишониб кириб бормасликни таъминлайди. Илмни эса шу нотаниш одамларни кулидаги яширин адабиётидан эмас, балким барчамизга таниш "Курон" китобидан ва бобомиз Ал Бухорий туплаган ва бошка ишонарли Хадиси шарифдан топиш лозим. Кимнинг уммуман орзуси йук бу дунёда ??? хечкимни. Яъни хамма бир орзу билан яшайди, бир эмас куп орзулар билан ва яна орзулари ушалса яна янгилари пайдо булади шундайми? Хуш сизнингча шу орзуларимизга ким етказа олади Аллохдан бошка, ёки ушалган орзуларимиз ким томонидан ушалди Аллохдан бошка? Хеч ким, Факат Узи.,шукрона ва хамду санолар булсин Аллохга. Энди каранг хамма узи учун Худодан сурайди орзусини ушалишин, лекин уша хаммадан жуда оз киши Аллох буюрган фарзларни бажариш, Пайгамбаримиз Мухаммад Салоллохи алайхи ва саллам томонидан колган суннатларни имкони бор даражада бажаришни, харомдан кочиб халол билан коникишни уйлайди, колганлар уйлашни эсимиздан чикарган афсуски. Совет давридаги АТЕИЗМ-ХУДОСИЗЛИК ни асорати бу.Алхамдулиллох у давр утиб кетган, Алхамдулиллох хозирги пайтда дин-этикотимиз эркин. Бир мисол келтирсам: Уйлаб курсак хеч кайси бир акли бор инсон карздор булса ё вадасига турмаган булса яна шу одамдан бориб бирор нима яхшилик сурашга ботинолмайди ва мажбур булиб сурагандахам рад жавобини олиши аникрог; агар уша олий жаноб киши рахми келмаса албата, лекин уша рахм дилик хам 1 марта, икки марта, уч-турт марта булади, шунгаям карамасдан хеч кайтариш булмаса, ёки хеч булмаса рахмат хам айтмаса, тугайди уша рахм диликхам уша ношкурга ниспбатан. бу бир инсоннинг иккинчи инсондан бирон нима сураб ёки илтимос килиш килмаслиги хакида мисол эди. Биз одамларчи узимиз Аллохни олдидаги карзу фарзларимизни бажармай туриб яна уз орзу истакларимизни, фарзандлар бахту камолини кандай килиб сураймиз ?, сурагандахам уша дуоларимиз ижобат булгандан кейин хам унинг шукронасини килиб оддийгина "Худога шукур" сузи билан чегараланиб колмасдан мажбурий амалларни, Худо томонидан Куръон китобида белгиланган мажбурий амалларимизни бажармай юрсак уша Рахм килган Буюк Рахмдил Эгамизни рахмати тухтатилса узимиз айбдормасми миз?. Инсон ку килган яхшиликларини бировдан у карз эди деб куч билан тортиб ололмайди, хатто карз булгандаям агар олган киши фиребгар чикиб кочиб колса хеч нарса кила олмайди инсон, аммо Аллох берган рахматини У бойлик булсин ,фарзандлар булсин ,бахту-саодат соглик саломатлик, "ногирон мас" лик булсин хохлаган пайтида кайтариб олиши мумкику, шундайми? Хеч булмаса шу кайтариб олишидан куркмаймизми? Холанки агар кайтариб олиб бирон мусибат юборса шу дунёда уям Унинг рахмати, негаки базиларга уша мусибат туртги булади иймон топишига, уша мусибат сабабли Аллохни купрок эслайдиган буламиз. Иймон эса мангу чексиз дунёнинг жаннатидан умед ва дузахт азобидан халос булиб Худонинг кечиришидан умед. Келинглар мусибатни кутмасдан шу сузлардан туртки топайлик. Иллохим бизнинг дуоларимизни Узи эшитиб ижобат килсин, шу кунларимизга куз тегмасин, тинч юртимиз бузилмасин, нияти нопок кимсаларни килган хасадли касди хечхам ёмон таъсир килмасин милатимизга ва тинчлигимизга ва иймонимизни мустахкам килсин, гунохларимизни кечирсин ва тугри йулни Узи курсатсин. Кузларимиз очилиб яна адашиб колмасдан узлигимизга ва уз динимизга кайтайлик Омин..Кимнинг ота онаси каршилик килса Совет даврида "Аъло" тарбия топган ота-оналаримизни назарда тутияпман уларга яхши гап б-н тушунтириб уларни ота- боболарини урнак курсатиш керак, хеч качон уларни дилини огритиб:- йук сиз билмайсиз сиз Совет даврини одами деб эмас, балким мехрибонлик билан, шошмасдан кизишмасдан сабр-токат билан тушунтириш керак.

Кийинишимиз хакида.

БисмиЛлохир Рахмонир Рохийм.Ассалому алейкум. Муслима опа-сингилларим,  узини ислом динида, яъни мен мусулмон деган кизларимиз, аёлларимизга айтадиган сузларим бор. Аёл нимани яхши куради?-Гузалликни.Кайси аёл гузалликга бефарк булади?-Менимча бунакаси йук, хар бир аёлни кузлари гузалликни излайди ва топса кувонади. Хох у бир гулдаста булсун, хох чиройли бир кийим ё такинчок булсин. Ва хар бир аёл узи гузал, куркам булишни истайди.Нега энди шу гузаллик,куркамликнинг куйиб Румолларга ралиб юришимиз керак?деган савол тугилади. Факат бир нарса эсдан чикади:-шу энг гузал ва энг келишган аёлни хам бир камчилиги бор нима?-Майли узим айтай:-вахти келиб у карийди ва гузаллиги "бор" дан "эди" га айланади, яъни аста-секин сулиб, кариб кампир булади. Шундайми?-Хуш шундай дейлик, мен нима демокчи бу гапим билан?, нима аёл гузалликга интилиб яшагани учун кариб коладими?, ёки эркаклар каримайдими?, ё кариб колар эканмизку бари-бир деб узларингга карамай куйинг,пардознихам кераги йук демокчими?-ЙУК албата, бундай демокчимасман. Каримасданок ёшлик давримизда узимизга, ташки куринишимизга эътибор бериб, гузал булиб юришимиз керак, чунки каригандан кейин ох ёшлигим, кандай тез утиб кетди, кани энди кайтса, эссиз узимга карамасдим, кампирларга ухшаб кийинардим, мана энди хакикий кампир булгандан кейинам кийинардим уша руда-по кийимларни деб авсусга колиб армонга колманг демокчи эдиму.....лекин бундай демайман, чунки биламанки карилик(агар уям насиб этса) чогидаги афсусу армонларданхам ёмонрок армонлар буллади бу албата УЛИМДАН кейинги афсус ва армонлар. Нима учун бундай ким билибти?, ким улиб у дунёни курибти деб сурайдиганлар учун жавоб:- исломда булган кишини улимдан кейинги савол-жавоб, жазо ёки мукофотларни борлигига шубхаси булмайди. Шубха булса дар хол Курон ва хадислар билан танишиб чикинг, акс холда исломдан ташкарида коласиз. Яна гапимизга кайтайлик. Хуш уша гузаллик каримаслиги ва мангу колишини истаган аёл нима килиши керак?, буни иложи борми?, каримайдиган гузал чехра ва каду-коматни?? бу Ерда иложи йук албата, чунки бу дунё УТГУВЧИ, лекин жаннатда бор иложи. Мукаммал гузаллик, тугалмас ёшлик, бахт ва акл бовар килмайдиган лаззатли дийдор, Аллохни дийдори, жамолини куриш имконияти бор Жаннатда.(барча муслимларга насиб килсин) Буни кутиш ва эришиш жуда огир, ундан кура шу дунёдаги калбаки лаззатларга берилиб яшаймиз, бу осондрок ва аникрок, десангиз узингиз биласиз. Солиштиринг бу дунёнинг энк мукамал бахти канча вахт давом этади 80 йил ёки 100 йилми йук бунданхам анча кам булса керак, нахотки шу кичкина вахтдаги сиз кураётган бахт, бойлик, гузаллик, подшохлик арзиса, чексиз вахт давом этадиган жаннатдан воз кечиб, чексиз давом этадиган дузахтга таёргарлик куриш учун. Балким хамма билмас, чунки менхам олдин билмас эдим, узимни исломда дердиму,аммо лекин исломни асоси нимадалигини билмас эдим. Узимча "менинг фикримча аёл хохлаганича кийинсин; тоза ундай ярим ялонгоч эмасу, модага караб, бошкалардан колишмай, узига ишониб, яхши куринишга эга булса хеч ёмон жойи йук"- деб уйлардим. Мухими у хечкимга ёмонлик килмаса, гийбат килмаса, угирлик килмаса, пора хурлик, хасад гуйлик ва шунга ухшаш купгина ёмон инсоний иллатлардан холи булса булди, у гунох килмаган булиб колади деб уйлардим. Кейинчалик тушундим, ислом динида "менинг фикрим" дейиш ножоиз экан, чунки мен ким булибманки уз фикримни узимга шариат деб кабул килсам, кайси масала булмасин уз аксини Курони Каримда ва Хадиси шарифда топган булса, бу масалани уз фикримиз билан кушиб чатиб бузмаган холда, балким уз холида кабул килиб, уз холида амал килишимиз керак эканлигини тушуниб етдим алхамдулиЛлох. Масалан:- бир нарса ёки биронта ишни килиш Куронда ё хадисларда харом деб ёзилганми?- бас у харом бунга "менимча бундай", "менимча ундай", дейиш, умуман шубха килиш мумкин эмас. Арок харомми?-харом. Чучка гушти харомми?-харом, нега энди харом булар экан?, озгина ичсак, хечкимга зарар етказмай тинчгина ётсак, нимаси ёмон?-Шуниси ёмонки:-Куронга харом деганми?, демак харом, зарар етказибми?, етказмайми?, ичдингми? шу ичганингни узи ала качон зарар етказганинг хечкимгамас уз иймонингга, у ман этилган нарса эди, улгурсанг улмасдан товба килиб, пушаймон булиб, чин дилдан бошка такрормасликга ахт килсанг яхши, Алох Кечиргувчи, улгурмасдан уша тинчгина ётган пайтингда жон бериб колсангчи ?? тамом унда товбага кеч булади Узи асрасин бунака улимдан.Улим хар бир банда учун албата содир буладиган ходиса ва у келганда товбага кеч булади келишидан олдин товба килиб улгуриш керак ва качон келишини Аллохдан узга хеч ким билмас, кутилмаганда бир зумда келиб колиши мумкин шунинг учун хайрли ишни эртага колдирма дейдилар ( эрта хар бир инсон учун ё насиб килади ё йук). Энди яна кийинишга кайтамиз. Аёллар кийинишига ва эркакларимизни зиммасидаги жавобгарлик тугрисида Куронда ёзилган: "айтинг(эй Мухаммад)аёлларинга муминларни аёлларига кузларини пастга каратиб уз гузаллигини (аврвтини) номахрамдан беркитсинлар" деб ва махрамлар кимларлигини санаб утган.24 сурани 31 оятини маъноси. Аврат дегани-юзи ва кулини билагидан пастрок жойидан бошка бутун танаси. Демак шу жойимиздан бошксини бутунлай беркитиш керак бегоналар(номахрамлар назаридан).Бунинг учун ёпишиб турмайдиган бичимда, калинрок ичи куринмайдиган матодан узун куйлак ва румол бошимизда булиши лозим, узингизга ёкадиган хохлаган стильда бунака кийиниш мумкин, масалан кенк шим билан устидан чиройликгина тиззаларгача келадиган куйлак ёки модны бир кийим булсин, шунга мос катарок шарф булсин сочларни ва буйинни ва кукрак кисмини ёпадиган, нимаси ёмон?Факатгина бир шарти:-максад, максад гузал куриниб, бировни лол колдириб, дугоналар олдига хавасу-хасад уйготиб зару-зеварларга тулиб юриш мас, балким максад Аллохнинг розилиги учун, жазосидан куркиб, кейинги хаётдаги мукофотидан умидвор булиб, тоза-озода, камтарона, аммо дид билан кийинишни эплаб олиш. Шундай кийинсангиз Курондаги Аллохни аёлларни кийиниши хакидаги буйрукини бажарган буласиз, бундай кийиниш учун даъват ва кулай шароитни хурматли эркаклар, отангиз ва эрингиз яратиб бериши, улар зиммасидаги киёмат пайтига Аллохнинг рупарасига туриб берадиган жавобгарлигдир. Шарт-шароит деганим аслида бунинг учун куп шароит шарт эмас, факатгина рухсат берса, мана майли кийин беркит авратингни, бошкалар билан ишинг булмасин деб, кулаб-кувватлашишини узи аёл учун канча мухим ва керакли. Чунки очик-ойдин кийинишдан бирдан ёпик кийинишни уз нокулайликлари бор. Худога шукур бизнинг юртимизда бунака нокулайликлар жуда майда чуда ва купинча узимизга боглик. Худога шукур Европа мамлакатларидай ёпик кийинганларни устидан кулиб, ёки унданхам ёмонрок терориристга карагандай кайрилиб куркув билан нафрат аралаш бир карашлар йук, алхамдулиллох. Тинчлигимиз ва эркинлигимизга куз тегмасин ва Худони узи ёмон ниятлардан узи асрасин омин Аллоху акбар. Аёлларимиз кийиниш одобини ва исломдаги бошка фарзларниям кийиниш одобидан мухимлик даражасида колишмаслигини фахмлаб олишлигини Аллохдан тилаб коламан.Ассалому алейкум ва РахматуЛлахи ва Баракотух.

Allohning raxmatidan umidvor bolish.

Jobir ibn Abdulloh, Alloh undan rozi bolsin, aytdi "Bizlarning oldimizga Rasululoh chikdilar va aytdilar: "Mening oldimdan hozirginadostim Jabroilalayhissalomchikdi,aytdi: "Ey Muhammadsizni hak paygambar kilib jonatgan Zotga kasamki, Allohning bandalaridan biri besh yuzyil togning ustida Allohga ibodat kildi. Togning uzunligi va kengligiottiz ga edi. Dengiz uni har tomonlama tort ming farsah masofadan orab turardi. Alloh taolo uning uchun shirin suvli bulok okizgan edi. Va yana anor darahti bor edi. Xar kuni undanundan bir dona anor chikar edi. Kechasi otsa, taxorat olganidan keyin, osha anorni olib er, keyin namozga koyim bolardi. U Allohdan sajda kilib turgan holida jonini olishni,va er va kurt kumurskalar yemasligini sorar edi. Alloh taolo uni aytganidek kildi. Jabroil alayxissalom aytdi"Bizlar kachon uni oldidan otsak, tushsak va chiksak, uning sajdada ekanligini korar edik. Ilmda topdikki,kiyomatda u tirildi va Allohning kudrati oldida tohtadi. Alloh taolo "Bandamni jannatga kirgizinglar raxmatim bilan!"dedi. Banda aytdi "yok, meni amalim bilan kirgizgin".Maloikalarga Alloh aytdi"Uning amallarini unga berilgan nematlar bilan xisoblanglar".Unga berilgan koz nematining ozi besh yuz yillik ibodatinikamrab oldiva jasad nemati karz bolib koldi. Alloh "Bandamni dozahga kirgizinglar"dedi.Ular dozahga olib borar ekan, u nido kildi"Ey Robbim, raxmating bilan jannatinga kirgizgin!". Alloh taolo uni kaytarishni buyurdi.Alloh kudrati oldida tohtatildi. Alloh"Ey bandam, sen oldin yok eding seni kim yaratdi?""Ey Rabbim, sen yaratding". Alloh "Kim seni besh yuz yil ibodat kilishga yarasha kuvvatlantirdi?""Togda senga tagi korinmaydiga suvni kim chikardi? Shor suvdan shirin bulok suvni kim chikardi?" Xar kecha senga bir dona anorni kim chikardi?Anor yilda bir marotaba chikar ediku! Sajda kilib turgan vaktingda joningni olishimni sorading, men shunday kildim. Bularni kim kila olardi? Bu sening amalingmi yoki mening raxmatimmi?" Banda "Sening Raxmating Rabbim". Bularning xammasi mening raxmatim, raxmatim bilan jannatga kirgizgayman. Bandamni raxmatim bilan jannatga kirgizinglar! Sen kanday yaxshi bandam bolding! Alloh taolo uni jannatga kirgizdi."Bularning hammasi Allohning raxmatidir!"

Бир бидъатга минг мусибат

Бир бидъатга минг мусибат

Бир куни бир отахон билан учрашиб қолдим. Ўзларини Ҳикмат ота деб таништириб: «Битта гап бор, маъқул келса, ёзарсиз ўғлим», дедилар. Сўнг ҳикояларини бошладилар.
«Уруш йиллари эди. Элда қахарчилик. Олти ёшлар чамасида бола эдим. Бир куни поччамиз келганида онамиз арзи ҳол этиб: «Ўғилларим катта бўлиб кетяпти, «қўлларини» ҳалоллай олмаётибман, тўй қилишга қурбимиз етмаяпти», деб кўз ёши қилдилар. Поччамиз мактаб директори, ҳам маҳалла раиси эди. Онамизнинг ҳолига раҳми келиб: «Хўп, мен тўй қилиб бераман, сиз хафа бўлманг», деб чиқиб кетди. У пайтлар нон «чек»к а берилар эди. Шундан кейин поччамиз маҳалланинг бир кунлик нонини сотиб олиб, бизникига туширди, яна бошқа нарсаларни ҳам олиб кела бошлади. Онам мен билан укамнинг суннат тўйини қилаётганига ҳурсанд эдилар.
Тўй-ку яхши ўтгандир, аммо тўйнинг сўнги ёмон бўлдн. Икки-уч кундан кейин поччамизни ҳибс этишди, махалладагилар ўша куни нонсиз қолиб, катталарга шикоят қилишган экан. Орадан кўп ўтмай, поччамиз чиқиб келди. Аммо ғаразли одамларнинг чақув-туҳмати билан яна қамашди. Поччамизнинг бир яқин ўртоқлари у кишини турмадан чиқариш ҳаракатига тушди. Турма бошлиғига учрашганида каттароқ пул сўраган, шекилли, уйидаги сигирини, гиламларини, ҳатто хотинининг тиллоларини сотиб (биродарликии қаранг), пулини олиб бориб берди. Қанийди поччамиз шу билан озод бўлган бўлса, қайтанга пулини олиб, ҳалиги ўртоқларини ҳам қамашди. Шундай қилиб, поччамиз ҳам, дўстимни озод этаман, деб югурган биродари ҳам дом-дараксиз кетди, шу-шу қайтиб келишмади. Опамиз бир қизи билан, ҳалиги кишининг аёли тўрт боласи билан чирқиллаб қолаверди. Етимлар-ку бир кунинм кўриб кетишди. АЛЛОҲ меҳрибон зот, аммо онамизга кўп қийин бўлди. Дунёда виждон азобидан оғири йўқ экан. Умрларининг охиригача: *Бир бидъатни деб икки одамнинг ҳаётига зомин бўлдим, куёвимни тўй қилишга мажбурламаганимда, бу кўргуликлар бўлмасди», дея йиғлаб, ичларини ит кемириб ўтдилар. Агар ўшанда бирорта тушунган одам, шу замонда тўйни нима қиласан, битта устани чақириб, болаларингни суннат қилиб қўявер, ортиқчаси бидъат бўлади, деб бир оғиз бу ишнинг динимизда йўқлигини тушунтирганида, балки аҳвол бошқача бўларди. Хуллас, АЛЛОҲ Таоло битта бидъ¬атни мингта мусибат билан жазолади. Бугунги кунда ҳам халқимиз бидъат-хурофот ва исрофга ботиб ётибди, шунинг учун бошида мусибати, машаққати куп. Азасиям мусибат, тўйиям. Бу иш-ларнинг оқибатидан халқни тинимсиз огоҳ этиб туриш керак. Ажаб эмас, АЛЛОҲ инсоф берса». Хикмат отанинг бу ҳикояси огоҳ ўлароқ жаранглайди. АЛЛОҲ Таоло Ҳашр сурасида: «Бас, эй ақл эгалари, (уларнинг аҳволидан) ибрат олинглар!» дейди. Динимизда бўлмаган, Пайғамбаримиз (С.А.В.) буюрмаган битта бидъат икки йигитни марги жавон, оилаларини яксон, бир онани улфи охиригача пушаймон этди. Ибрат олиш учун яна бундан ортиқ қандай «дарс» керак бизга?!
«Эй мўъминлар... АЛЛОҲ дан қўрқинглар! Албатта, АЛЛОҲ қилаётган амалларингиздан хабардордир. Сизлар, АЛЛОҲ ни унутиб қўйган (яъни, У зотнинг амр-фармонларига итоат этмаган), бас, (шундан кейин АЛЛОҲ уларга ўзларини ҳам унутириб қўйган (яъни, охиратда фойда берадиган амалларни қилишдан юз ўгиртириб қўйган) кимсалар каби бўлмангиз!» (Ҳашр сураси, 18-19-оятлар).

Айтганидан ҳам гўзал...

Айтганидан ҳам гўзал...

Қирқ йилдан бери саратон касалига йўлиққанларни даволайман. Бу вақт мобайнида турли ҳодисаларга дуч келдим. Шуларнинг ичидан 1976 йили содир бўлган бир воқеани ҳикоя қилиб бермоқчиман.
Бош шифокорлик пайтимда Сароб исмли ёш беморим бўлиб, кўкрак ракига йўлиққан эди. Уни шахсан ўзим даволардим. Қисқа муддат ичида, АЛЛОҲ нинг изни билан, аҳволи яхшилана бошлади. Фақат у камида беш йил ўзини қаттиқ парваришда тутиши керак эди. Тўрт йил тугаб, Сароб Измирга бориб келишни истади. Қиш ойи бўлгани учун самолётда кетиш шарти билан рухсат бердим. Афсуски, у чипта ололмасдан, автобусда йўлга чиқибди. Бунинг устига, автоҳалокат туфайли олти соат совуқда туриб қолибди. Ҳеч қанча ўтмасдан, касаллик суяк ва ўпкаларига тарқаб кетди. У метостас (касалликнинг бошқа аъзоларга ёйилиши) сабабидан умуман юра олмас, ўпкасига доимий кислород жиҳозлари қўлланар, шунинг учун гапириши ҳам қийин эди. Бир сафар уйига борганимда: "Доктор... Мен сиздан... жуда хафаман", деди у. «Нима учун?» деб сўрадим. «Сиз... диндор одам... экансиз... Нега менга ҳам АЛЛОҲ ни, ўлимини, охиратни, тушунтирмадингиз?»
Диний ишончлари заиф эканини билганим учун унинг бу саволидан бир оз шошиб қолдим. Унинг кўнглини олишга, хафа қилмасликка ҳаракат қилиб: «Докторларга боғланиш осон, пулини берасану истаган муолажангни олаверасан. Аммо иймон муолажасини чин дилдан исташинг керак», дедим. У истайман, деган маънода бош ирғади. Шундан кейин умидсиз тиббий муолажанинг ёнига шифобахш иймон муолажаси қўшилди. Мен ўргатаётган иймон ҳақиқатларини у бутун вужуди билан тинглар, ора-сира саволлар сўраб турар эди.
Вафотига бирор ҳафта қолганида: «Доктор, — деди, — Мен... Ўлаётганимда нима дейишим... ке¬рак?» «Сенинг ҳолинг ўзгина холос. Калимаи шаҳодатни келтириш сенга узунлик қилади. У онни сезганингда «АЛЛОҲ, МУҲАММАД», дегин, кифоя», дедим. У табассум билан бош чайқаб қўйди.
Оғриқ кучли бўлгани учун Саробга давомли равишда «морфин» қилардик. Орада сафарга кетиб қолиб, бир муддат уни кўра олмадим. Қайтиб келганимда онасн қўнғироқ қилиб: «Сароб бир ҳафтадан бери «морфин» қилдирмаяпти», деди.
Тезда уйига бордим ва нима учун укол қилдирмаёттани сабабни сўрадим. Олган жавобимни эса, ҳалигача унутолмайман, эсласам титраб кетаман: «Дорининг таъсири билан ўлимга уйқуда дуч келсам ва «АЛЛОҲ МУҲАММАД», дея олмай қолсам-чи?» деди у. Ўшанда жумъа куни эди, унинг сешанбага қадар яшашига ишора сездим. Эртаси куни унга: «Ҳеч қўрқма - дедим, - бемалол укол олишинг мумкин». Сароб бу учрашувимизда охирги саволини берди: «Доктор, Азроил... менга қай... шаклда кўринади?» «Қизим, у бир фаришта. Ҳеч сиқилма, сенга жуда чиройли кўринишда келади?» дея таскин бердим.
Сешанба куни Саробнинг оғирлашганини эшитганим заҳоти уйига йўл олдим. Лекин етиша олмадим. Оиласи бутунлай паришон ҳолатда эди. Фақт уни узоқ муддат парваришлаган диндор бир аёл қариндоши тик туртан эди. Мени кўрган заҳоти ёнимга келиб: «Доктор, бу уйда бир оз олдин мўъжиза содир бўлди. Сароб кислород жиҳозини ечиб отди ва «Ўрнингдан қимирлама», дейишимизга қарамасдан, туриб таҳорат қилди, сўнг икки ракъат намоз ўқиди. Бутун уй аҳли қотиб қолдик. Кейин эса калимаи шаҳодат келтирди. Жони узилишидан олдин: «Докторга айтинглар, ўлим фариштаси у АЙТГАНИДАН ҲАМ ГЎЗАЛ экан», деди», деб унинг сўнгги онларини гапириб берди...
Ўлим фариштаси келганида ғафлатда қолмаслик учун «морфин» қабул қилмай, қаттиқ оғриқларга ҳам бардош берган бир инсонни АЛЛОҲ ёлғиз ташлаб қўймади, бу дунёнинг эшигини табассум ила ёпиб, у дунёнинг эшигини табассум ила очиш неъматини ато этди.

Таваккул...

Таваккул...

Узим билан булган вокеани айтиб берсам, уйлайманки бу вокеа барчамизга бирдек ибрат булади ИншаАллох.

1997 йил талабалик йилларим эди... Пахта йигим-теримига боргандик. Мен ва бир курсдошим касал булиб колдик ва туман шифохонасига даволаниш учун юборилдик. Касалхонада ётганда овкат масаласи сал кийинрок, айникса туман шифохоналарида. Куп холларда корнимиз оч холатда юришга мажбур булардик. Шундай кунларнинг бирида мана шу туманда яшайдиган бирга укийдиган курсдошимиз касалхона билан бир девор кушни жойлашган самоворда дустлари билан йигилишиб ош килишларини айтди ва биз иккимизни хам у ерга таклиф килди. Хурсанд булиб кетдик. Аср вактига 5-10 минут вакт колганда у бизни самоворга чакирди.
Касалхона девори билан самовор девори уртасидаги мавжуд дарча оркали самоворга утдик. Дастурхонлар безатилган, нозу- неъматлар тулалигини куриб кишининг иштахаси очилиб кетади, айникса 3-4 кундан бери яхши овкатланмаган булса. Менинг хаёлимга бир нарса келди, яъни курпачага утиришдан олдин уни яхшилаб кокиб юборсак нима булади, чанг булиб кетибди дедим. Курсдошимизнинг дастурхон атрофида утирган дустларининг афтига караганда бир нарсадан безовтага ухшаб куринди... кейин билсам улар курпачанинг пастига арокни яшириб куйишган экан. Уни курганим захоти: "Булар билан ош егандан кура очдан улганинг яхшимасми?" - деган хаёл кечди. Улар довдираб колдилар. Курсдошим эса дустларига караб бу ошнамиз намозхон узр, шу нарсани бошка жойда ичсаларинг булмасмиди ... дегандай уларга дакки бера бошлади. Шунда мен аср намози вакти булганлигини айтдим ва дастурхонга хам утирмасдан оркамга кайтим. Палатага кириб намозни укидим, шом вакти булгунга кадар маъруза ёзилган кассетани эшитиб утирдим. Шом вакти хам булди. Бу пайтда туманда автобуслар харакати тухтайди. Уйимиз эса шахарда, анча узокда. Шомнинг фарзини укиб самоворга борганлигимдан афсусланиб Аллохга ялиниб ёлвордим. Намознинг суннатини укиб булгач йиглаб дуо килдим. Энди жойнамоздан тураётган хам эдимки, эшик очилиб бувим (онам биз ёшликдан бува деб урганганмиз) ва укам кириб келишди. Мен узимни ушлаб тура олмадим, йиглаб юбордим. Улар эса хайрон...нимага йиглаяпсан углим, ё бизни согиндингми? деди бувим. Мен эса булган вокеани йиглаб сузлаб берардим.
Онам эса: "Алхамдулиллах Аллохга таваккул килсанг шуда болам. Худо хохласа Аллох хеч качон ёлгизлатиб куймайди" деди. Мен булсам улардан кандай килиб бунча узок йулдан бу махалда келганларини сурадим. Онам эса: "шахардаги ХБК (ип-йигирув фабрикаси)да ишловчи ишчиларнинг автобусида келдик бу автобус сменда ишлайдиган ишчиларни уйларига олиб келиб куяр экан, хозир яна тахминан ярим соатлардан кейин худди шу автобус шахарга кейинги сменадаги ишчиларни олиб кайтар экан" деди. Аллохнинг хикматини каранг. Доим бир чинни (коса) овкатланар эдим, бирок бу сафар нимагадир икки чинни (коса) овкат едим.
Бувим узлари маззали килиб мастава пишириб келган эканлар, бир канча пакетда нозу-неъматлар, яна устига устак пул хам бериб уйга йул олишди. Кузатгани палатадаги хамрохим билан бирга чикдик. Ортга кайтар эканман нафакат корнимнинг балки иймонимнинг туйинганлигини хис этдим. Хозирга келиб эса ана шундай иймон халоватини излаб юрибман. Иймоннинг лаззатидан хам лаззатли нарса борми?
                                                                                                                           =>Abdulloh

Хиджаб цвета неба (1-я часть)

Мухаммад вздохнул.
— Ладно… А Равиля сестра? Хорошая девушка. Говорят, очень соблюдающая…
Хасан улыбнулся и молча покачал головой.
— Ну, не знаю… — пожал плечами Мухаммад. — Что тебе в ней не подходит? Равиль тебе её отдаст, и, я думаю, только рад будет… Или что она татарка? Тебя это, что ли, смущает — что она не вайнашка?
Хасан тихо вздохнул и сказал:
— Да нет, брат. Вопрос национальности меня вообще не волнует. Все мы от Адама, а Адам был создан из глины. И нет превосходства у белого над черным, и у араба над неарабом иначе как в богобоязненности… В человеке иман главное… Просто я жениться не хочу.
Мухаммад внимательно посмотрел на него.
— Что значит жениться не хочешь? Почему? Тебе уже двадцать шесть, и дом есть, и работа, и все возможности… Мы тут всей украинской уммой, понимаешь ли, бегаем, невест тебе ищем, а ты ни в какую. Ты только скажи — мы тебе и турчанку найдем, и пакистанку, и арабку… Даже какую-нибудь гремучую смесь привезем с дальних стран, если пожелаешь…
Хасан улыбнулся. Мухаммад продолжал:
— Ты, брат, прости, что я так настойчиво. Просто Пророк (да благословит его Аллах и приветствует) сказал: «О юноши! Кто из вас имеет возможность содержать семью, пусть женится…» и мы все тебе только блага желаем как брату в исламе… Если какая причина есть, о которой ты говорить не хочешь, — что ж, смотри, дело твое… Просто я в толк не возьму что-то. Я понимаю: человек женился, неудачный брак, развёлся… Обжёгся, так сказать, и решил: хватит с меня… Короче, боится наступить второй раз на те же грабли, и ему время нужно, чтобы прийти в себя и снова о женитьбе задуматься… Но у тебя-то подобного печального опыта не было…
Хасан вздохнул и тихо сказал:
— Был, брат… в том-то и дело, что был… Пять лет назад я женат был.
Слегка ошарашенный, Мухаммад внимательно посмотрел на него.
— А почему ты никому об этом не сказал?
Хасан помолчал немного, потом, улыбнувшись какой-то печальной улыбкой, сказал:
— Да я, признаться, и с самим собой на эту тему стараюсь не беседовать… Не хочу вспоминать. Тем более что вина моя была, а не её, как я теперь понимаю…
Он замолчал, задумавшись.
— Если не хочешь эту историю рассказывать — ничего, я пойму… — сказал Мухаммад.
— Да здесь, в общем-то, скрывать нечего… — пожал плечами Хасан. — Двадцать один мне было, я в Питере тогда уже полтора года жил. Поехал с другом в Москву на две недели — он пригласил, и там мне её и сосватали. Ей едва семнадцать стукнуло. Русская, Аня звали, только ислам приняла, жила с матерью и отчимом в хрущёвке. Отчим пил и бил — стандартная история, в общем, — а когда она платок надела, вообще озверел, пообещал из дому выгнать. Тут нас и познакомили. Её дома довели совсем, и она ни до чего докапываться не стала. Ей показалось, что я — мусульманин с большой буквы. В семнадцать лет, наверное, все на мир сквозь розовые очки смотрят… Мне она тоже сразу понравилась, и так быстренько, за два дня, нас и поженили… Я её в Питер забрал, и там-то всё и началось. Я среди немусульман работал, мне там нервы трепали как могли… в общем, меня там достанут, а я домой приходил и на ней срывался… Вспоминать не хочется. Когда об этом думаю, сам себе противен становлюсь… Просто так, без причины, наезжал — кричал, придирался по мелочам. А она всё старалась терпеть — но ведь тоже человек. Когда стерпит, когда в слезы ударится, а когда и ответит, если сильно задену… Это я потом понял, что неправ был, что по исламу оно так не делается и что мусульманином я тогда на словах был больше, чем на деле… У неё, конечно, тоже тогда знаний почти не было, пережитки джахилии , так сказать, но она старалась держаться. Всё мне спускала, терпела ради Аллаха, все обязанности свои выполняла, как могла… Восемь месяцев мы прожили. Она учиться поступила на востоковедческий… И вот однажды поссорились мы в очередной раз, я вспылил, дал ей развод, сказал: «Уходи»… Она ушла в общежитие, а мне как раз на Украину поехать возможность подвернулась, и я уехал…
Хасан помолчал.
— АстагфируЛлах … Жалел потом долго, конечно… Уже здесь когда устроился, одумался, признался себе, что джахилия моя этот брак разбила, и понял, что мусульманин себя так вести не должен — нет у него такого права… Потом уже я о жизни задумался и понял до конца этот хадис: «Каждый из вас пастырь, и каждый из вас в ответе за свою паству, и мужчина — пастырь для своей семьи…» Это потом уже настоящий ислам пришел, мозги на место встали, знания появились и понимание того, что Шариат превыше всех наших прихотей, и что человек в этом мире должен по законам Аллаха жить, а не своим капризам потакать и шайтана слушать… Я, конечно, у Аллаха прощения просил за свое поведение, за свои слова необдуманные… Но хотелось бы и у неё попросить — просто так, чтобы совесть спокойна была… Ля хауля ва ля куввата илля би-Ллях …
Хасан замолчал. Мухаммад задумался на несколько мгновений, потом сказал:
— Но ведь это всё по молодости было. В двадцать лет у многих ветер в голове гуляет. Не ты первый, не ты последний… «Каждый сын Адама ошибается, а лучшие из ошибающихся — кающиеся» … Ты ведь с тех пор изменился.
— Измениться-то я изменился, альхамдули-Ллях , только вот не уверен, что в достаточной степени… Не хочу повторения того, что было… — Хасан улыбнулся. — Так что лучше я пока воздержусь…
Мухаммад помолчал, потом спросил:
— А ты о ней что-нибудь знаешь сейчас?
Хасан покачал головой:
— У меня друзья в Питере остались. Я им сказал, чтобы они мне о ней ничего не говорили… в общем, они не заикаются, я тоже не спрашиваю. Если она там до сих пор, они, скорее всего, об этом знают, просто мне не говорят, потому что у нас уговор был… а так… Замуж, наверное, вышла. Ей двадцать два уже должно быть… Пусть Аллах ей счастья даст… в обоих мирах…
— Амин… Понятно… — вздохнул Мухаммад. — Раз так, ладно тогда. Пусть Аллах поможет нам всем измениться в лучшую сторону.
— Амин… — в свою очередь отозвался Хасан.
— Ладно, брат, пора мне… Увидимся на джум‘а , инша-Аллах .
— Инша-Аллах… Да поможет тебе Аллах.
Мухаммад пошел домой, по дороге размышляя над услышанным только что.
Хасана он знал уже три года. Они познакомились в мечети, на джум‘а, и как-то сразу сдружились. В первые же дни знакомства они обнаружили, что у них очень много общего, и с тех пор их дружба только крепла. Да и разница в возрасте у них была небольшая — он был старше Хасана всего на пару лет.
Самому Мухаммаду порой казалось, что он знает Хасана всю жизнь, а их общие друзья, справляясь о них друг у друга, упоминали словосочетание «ингушско-чеченский союз» или «вайнахская диаспора», причём имелись в виду исключительно они с Хасаном. Мухаммаду говорили иногда: «Вы с Хасаном не разлей вода, маша-Аллах , — как встретились, так друг без друга ни шагу». Мухаммад часто шутил в ответ: «Наверное, это потому, что у нас республики рядом находятся».
Пока он дошел до дома, в голове его уже почти созрел план. Он знал — остаётся только предоставить жене внести завершающие штрихи — а она у него, как признавали все, кто её знал, была блестящим стратегом — и положиться на Аллаха.

Хиджаб цвета неба (2я часть)

...........Он порылся в кармане, достал ключ и открыл дверь. В доме стояла тишина — дети уже спали. Айна в своем любимом платье небесно-голубого цвета сидела за компьютером. Он намеренно открыл замок как можно тише, и она не слышала, как он вошел.
Остановившись в дверях, он с минуту молча любовался тем, как переливаются в мягком свете лампы её волосы. Вглядываясь в давно знакомые черты её казавшегося сейчас бледным лица, он в который уже раз признался себе, что каждый день влюбляется в неё снова и снова. Много воды утекло с тех пор, как он увидел её впервые. Они были женаты уже без малого четыре года, она родила ему близнецов — Умара и Али. Но для него она по-прежнему оставалась самой красивой и вообще самой-самой. Хотя он, подобно большинству мужчин, никогда не говорил ей об этом. Может, потому что верил — она и сама это прекрасно знает, и слова тут ни к чему. Он и сам не мог объяснить толком, за что любил её, но любовь эта жила в нём давно и была очень глубокой. Наверное, как думалось ему порой, он любил её просто за то, что это была его Айна. И он знал наверняка, что она такая в этом мире одна и того, что он нашёл и полюбил в ней, он никогда не найдет ни в ком другом. Как-то с самого начала понял он, что она — для него, и когда он читал истихару перед тем, как посвататься к ней, сердце его было спокойно…
Он подошел и чмокнул её в щеку.
— Салям, хабибати …
Она улыбнулась.
— Ва алейкум ас-салям ва рахматуЛлахи ва баракятух … Как день прошёл?
— Слушай внимательно, — деловито начал он. — Работа есть… Нужно соединить вновь одну распавшуюся семью.
— Работу мы любим, — с энтузиазмом отозвалась Айна.
— Я тебе сейчас в двух словах всё расскажу, а ты потом иди истихару читать, и я тоже — чтобы нам знать, стоит ли нам за это дело браться… А потом чай делай, и будем обсуждать план действий.
Айна выключила компьютер и пошла в спальню за платком, а Мухаммад отправился в ванную делать омовение.
На составление плана ушло полтора часа. Отложив бумажку с ручкой, Мухаммад сказал ей, протягивая руку к последнему куску пирога:
— На завтра освобождаю тебя от всех домашних обязанностей. Сидишь целый день за компьютером, ищешь сестер из Питера и пытаешься выйти на бывшую жену Хасана. А как найдешь её, наводишь справки — самое главное, замужем она или нет. Ясно?
— Так точно, — с улыбкой отозвалась Айна, вставая, чтобы убрать со стола и помыть посуду.
После утреннего намаза она написала своей старой питерской подруге Хадидже, с которой она познакомилась на одном из исламских интернет-форумов.
«Ассаляму алейкум, сестра! Как дела? Надеюсь, что у тебя все благополучно, и делаю дуа , чтобы Всевышний Аллах хранил тебя от всяких бед… Мне очень нужна твоя помощь. Нужно найти в Питере сестру одну, русскую мусульманку. Приняла Ислам около шести лет назад, сама из Москвы, Анна зовут, хотя сейчас, наверное, она уже имя на мусульманское изменила. Пять лет назад была замужем за чеченцем по имени Хасан и развелась. Поступила в Университет на востоковедение… Если сможешь помочь, буду тебе очень благодарна, а у Аллах тебя ждет достойная награда, инша-Аллах… Ухиббуки фиЛлях … Айна».
Ответ пришел через час.
«Ассаляму алейкум, сестра! Я, кажется, эту сестру знаю. Её теперь Марьям зовут. Под твоё описание полностью подходит. Только про замужество её мало кто знает. Она в подробности никого не посвящает. Я тоже так, от сестер знаю… Замечательная сестра. Активистка. Она в форумах участвует. Вот пишу, где и под какими именами. А там сама смотри. Если ещё что нужно, пиши… Всегда тебя помню. Да поможет тебе Аллах».
Мухаммад вернулся с работы в пять.
— Салям, птенчик…Ну что, как дело продвигается?
— Альхамдули-Ллях. Вышла я на неё. Зовут её теперь Марьям, закончила она востоковедческий — вот только две недели назад диплом защитила. Подрабатывает, переводами занимается. Деятельная, маша-Аллах. Её в Питере многие знают, и на форумах сообщения от неё очень толковые — знания чувствуются… Хорошая сестра, в общем. Завтра попробую ещё что-нибудь раскопать о ней и установить связь.
— Молодец, отлично работаешь, — сказал Мухаммад. — Продолжай в том же духе…
— Инша-Аллах, — отозвалась Айна.
— У тебя лекция завтра. Ты не забыла?
— Да нет. Я написала уже между делом. Осталось аяты с хадисами упорядочить.
— Ладно, давай… «Трудитесь, и увидит Аллах дела ваши…» и готовься мне следующую страницу из «Семейства Имрана» сдавать после ужина.
* * *
— Готово, — сказала Айна. — Связь налажена. Отличная сестра, маша-Аллах. Дай Аллах ей крепкого имана и полезных знаний… Я очень рада, что с ней познакомилась. У нас много общего… Альхамдули-Ллях.
— Хорошо, — кивнул Мухаммад. — А теперь звони Салману и говори, что перед поступлением в университет ему предоставляется бесценная возможность посетить бывшую столицу России, город Петра Великого, основанный им, если память мне не изменяет, в 1703 году… Отправляю вас на десять дней, дорога за мой счет, естественно. Знакомишься с ней лично и привозишь её сюда хотя бы на три-четыре недели.
— А детей куда?
— К Ахмаду. У него своих двое, и если им ещё двоих подкинуть на недельку, они и не заметят. Пока я на работе буду, они там посидят, а когда возвращаться буду, буду их забирать домой.
Айна улыбнулась.
— И не жалко тебе такую сумму тратить на наше путешествие?
— Это же на пути Аллаха, а на пути Аллаха мне ничего не жалко. «Расходуйте из того, чем Мы вас наделили, до того, как вас постигнет смерть и вы скажете: "Господи! Предоставь мне недолгую отсрочку, и я буду раздавать милостыню и стану одним из праведных"…» К тому же Хасан — мой брат по вере, а Пророк (да благословит его Аллах и приветствует) сказал: «Не уверует никто из вас до тех пор, пока не станет желать брату своему того же, чего желает самому себе» . И я желаю, чтобы у него тоже была хорошая жена…
Айна улыбнулась. В её голубых глазах запрыгали весёлые искорки.
— Спасибо за комплимент…
— Не за что… Он неумышленный был, — ответил Мухаммад, еле сдерживая улыбку.
— Субхан-Аллах ! — засмеялась Айна. — И за что мы вас любим…
— Наверное, за то же, за что мы любим вас, — отозвался Мухаммад. — «И устроили Мы между вами любовь и милосердие». Ладно, я спать пораньше лягу. Разбуди меня на кыям , за час до фаджра …
* * *
Мухаммад посмотрел на помятого и явно не выспавшегося Салмана, который стоял у двери, одетый в джинсы и синюю футболку. На его худом плече болталась небольшая спортивная сумка. Айна стояла рядом с ним.
— Береги её, как зеницу ока, — наказал ему Мухаммад.
Тот кивнул.
— Инша-Аллах… Может, ты мне всё-таки объяснишь, зачем я туда еду?
Айна невольно улыбнулась, услышав прозвучавшую в голосе брата безнадёжность — он хорошо знал характер Мухаммада и уже не надеялся, что ему что-нибудь объяснят.
— Мир посмотреть. Всевышний Аллах сказал: «Постранствуйте же по земле и посмотрите…» и вообще, женщине без сопровождения путешествовать не разрешается, а у меня отпуск только через месяц. И я избрал тебя на эту ответственную роль…
— Очень лестно, — отозвался Салман, вздохнув, причём в голосе его не слышалось особой радости по поводу оказанной ему чести. — Спасибо за доверие.
Айна знала, что его так и подмывает сказать: «Как будто на эту роль можно было выбрать кого-то другого! Ведь на Украине у неё есть только один родственник…» Однако он промолчал из уважения к Мухаммаду. К тому же у него вообще был очень покладистый характер, что Айна в нём всегда любила.
— Ладно, бисмиЛлях … Астауди’уЛлаха динакума ва аманатакума ва хаватима ‘амаликума… ЗаввадакумаЛлаху-т-таква ва гафара занбакума ва яссара лякума-ль-хайра хайсу ма кунтума … Айна, ты дуа помнишь, которое в путешествии читают?
— Помню.
— У меня с собой «Крепость мусульманина», если что… — деловито вставил Салман.
— Я никогда в тебе не сомневался, — улыбнулся Мухаммад, протягивая ему руку.

JARGA UCHGAN ODAM

Jarga uchgan odam (hikoya). Shukur Xolmirzayev
JARGA UCHGAN ODAM

Islom tug‘ilgan uy eski, vassalari qorayib ketgan, bitta keng derazasi ellik qadam naridagi qishloqning daraxtlarga burkangan tomoniga ochilar edi. Uyning ustida Boysuntog‘ning musaffo osmoni osilib turar, uning orqa tomonida to‘lqinsimon sarg‘ish adirlar tog‘ tarafga emgaklab ketgan, adirlar ortida esa chag‘ir toshli qirlar va ular orqasida mol podalariga o‘xshab archazor qoplagan tog‘ ko‘rinar edi. Tog‘ning osmonga qadalgan o‘rkachlarida parquv bulutlar suzib yurar, ular tog‘ bilan zangori osmonni bir-biriga qo‘shib turganga o‘xshar edi.
Islom ana shu uyda tug‘ilib, shu manzaralarni ilk bor ko‘rgan edi. U qishloq markazidagi maktabga qatnay boshladi. Darsdan bo‘shashi hamono uyiga chopar, kelgach, o‘zini erkin, baxtiyor his etar edi.
Islom maktabni tugatgach, harbiyga jo‘nadi. Baxtiga, u Belorussiyaning shimoli-sharqidagi o‘rmonlardan biridagi qismga tushdi. Tog‘dan ayriliq azobi o‘rtab yurgan qalbiga belorus o‘rmonining mayin, yashil manzaralari taskinlik berdi.
Lekin u o‘sha o‘rmonda turib ham o‘z uyini, etakdagi qishlog‘iyu shimoldagi tog‘larini yanada sevib qolganligini tuydi, ularni juda-juda ko‘rgisi keldi.
Islom kishlog‘iga keldi, uyiga kirdi, tog‘lariga sayrga ham chiqdi. Ana shunda u endi bu yurtdan bir umr judolikda yashay olmasligini, jasadi ham albatta shu yerda dafn etilishi kerakligini chuqur his qildi.
Hayotning, yashashning talab va qonuni o‘zgacha.
Islom o‘rmonchilik fakultetiga kirish uchun Toshkentga yo‘l oldi. Qishloq xo‘jalik institutiga hujjatlarini topshirdi. Ammo konkursdan o‘tolmadi. Bu hol yana ikki yil takrorlangach, uning o‘qishdan ko‘ngli sovidi va qishlog‘iga qaytib kelib, yoshligida o‘zi saboq olgan maktabda badantarbiyadan dars bera boshladi.
U darsdan bo‘shagan mahallarida tomga chiqib o‘tirar, po‘stak yozib chalqancha yotar, shunda charchog‘i tarqab, olam-olam zavq olar edi.
Uni kichkina qishlokda hamma tanir, u ham hamqishloqlarini bilar edi. Biroq u davralarga kam qo‘shilar, yolg‘izlikni, o‘z xayollari ishqi tushgan manzaralari bilan ulfat bo‘lishni istardi.
Darvoqe, Islom shimoldagi tog‘lar, o‘rmonlar, undagi hayvonotu parrandalar zotini ham yaxshi bilardi. U miltiq ko‘tarib yursa-da, kamdan-kam o‘q bo‘shatadigan bu g‘alati ovchini tog‘ ham, sokin o‘rmonlar ham, yovvoyi hayvonlaru beozor parrandalar ham bilishar edi.
Zamonning zayli bilan qishloq rayonga aylandi, unda redaktsiya ham tashkil topdi. Bir kuni Islomni o‘zi dars berayotgan maktabning sobiq direktori, peshanasi doimo terlab yuradigan Omon Fatullaev, ya’ni «Tog‘lar sadosi» gazetasining muharriri chaqirib qoldi.
Islom hayrat va kiziqish bilan uning huzuriga bordi.
— Islomjon, — dedi u, ko‘k baxmal sirilgan stolning qoshidagi stulni ko‘rsatib. — O’tiring. Sizga bir iltimos bor edi.
— Marhamat. Rayon tashkil bo‘lganda bir marta xursand bo‘lgan bo‘lsak, redaktsiya tashkil bo‘lganda ikki marta xursand bo‘ldik, — dedi Islom.
— Rahmat, Islomjon. Gap shundaki, o‘zingiz aytganingizdek, rayon ham, gazeta ham yangitdan tashkil bo‘ldi. Hali ikkalasi yosh, tajribasi kam... Maqsadimiz avvalo, rayonni tiklab, qaddini ko‘tartirib olish. So‘ngra, gazeta ishlarini ham yaxshilash. O’zingizga ma’lum, gazeta, dohiy Lenin aytganidek, tashkilotchigina emas, tashviqotchi hamdir. U partiyamizning ideologiya quroli. Islomjon... xullas, maqsad shuki, biz rayonimizning ko‘rkam-obod bo‘lishiga, xalqimizning boy-badavlat yashashiga gazetamiz bilan yordam berishimiz kerak... Biz kecha muharrir muovini, bo‘lim mudirlari bilan gaplashib, gazetamizni qanday chiqarish, qanday masalalarni ko‘tarib chiqish xususida kelishib oldik. Siz gazetchilikdan bexabarsiz... Rubrika degan narsa bo‘larkan. U sarlavha degani. Umumiy sarlavha. Shu sarlavha ostida gazetaning har bir sonida bittadan maqola berilishi shart, bo‘lmasa, gazetamizning obro‘yi tushadi... Bizda bir necha rubrikalar bor, ular bilan keyincha tanishasiz. Bular ichida «Tabiat va Odam» degan rubrika sizga tegishli.
Islom qiziq bir gap eshitgandek yengil tortib ketdi, muharrirning so‘zlarini jon qulog‘i bilan eshitdi.
— Ana shu rubrikani boshqarib, uni materiallar bilan ta’minlab turadigan bir xodim kerak bizga. Bu rubrikani joriy etmasak bo‘lardi. Lekin o‘zingizga ma’lum, rayonimiz tog‘li, o‘rmonli, bog‘li... Bu bir. Ikkinchidan, hozirgi davrda tabiatni qo‘riqlash... uni asrash eng muhim masalalardan biri bo‘lib qolgan. Bu hol biz tog‘liklarga ayniqsa katta mas’uliyat yuklaydi.
— Yaxshi... Rahmat, — deb pichirladi hayajonlanib ketgan Islom.
— Bilasiz, raykomimiz sekretari olim odam. Sirasini aytganda, bu rubrikaning joriy etilishi u kishining tavsiyalari bilan bo‘ldi. Lekin uni boshqara oladigan, tabiatimizni behad sevguvchi bir kishi kerak, uni topinglar o‘zlaring, deb maslahat berdilar. Biz Islomjon... o‘ylab-o‘ylab shu ishga sizni jalb etmoqchi bo‘ldik. Nima deysiz shunga?
Gazeta chiqarish nima, rubrikani maqola bilan ta’minlash nima, uni uyushtirish va boshqarish nima — bu narsalar haqida zarracha tasavvurga ega bo‘lmagan Islom...
— Domla, men tabiatni sevaman, uning shaydosiman, — dedi. — Lekin... bu ish menga qalay bo‘larkin? Men avvalo, bu sohalarni tushunmayman. Keyin... o‘n sinf ma’lumotim bor. Hozirgi davrda bu g‘irt savodsizlik.
— Islomjon, biz sizga yordam beramiz, ishni o‘rganib ketasiz. Hamma gazetchilar ham ishni ona qornidan o‘rganib tushmagan. Ikkinchidan, biron yil o‘tsin, biz sizni jurnalistlik o‘qishiga yuboramiz. Sirtdan o‘qiysiz. Unga kirish uchun kishi avvalo redaktsiyada ishlagan bo‘lishi kerak. Agar maqolalaringiz bosilmagan bo‘lsa, bosilgan maqolalaringizdan nusxa olib bormasangiz, hujjatlaringizni qabul qilishmaydi... Hammasidan muhimi, siz tabiatni sevasiz. Bordiyu... shunday bo‘lishiga qaramasdan bari bir, bu ish sizga to‘g‘ri kelmasa, unda maktabingizga qaytib ketaverasiz. Xo‘pmi?
Islom «xo‘p», deb chiqib ketdi. Uyga borib, gapni xotiniga aytdi.
— Shunday qiling, — dedi xotini. — Maktabni boshingizga urasizmi? O’qishga ham yuboramiz, deyishibdi. Qachongacha tomga chiqib o‘tirasiz, tog‘-toshda darbadar kezasiz... Ro‘zg‘orimizga ham yaxshi bo‘lar edi.
Bir oy o‘tdi.
Islom ishga chunonam berilib ketdiki, gazeta nimayu uni chiqarish nima, rubrika nimayu unga material uyushtirish nima — bular haqida birovga maslahat bergulik darajaga yetdi.
Asta-sekin uning maqolalari ham bosila boshladi. Oldiniga hamqishloqlari unga qiziqsirab qarashdi: «Ie, yozuvchilik muborak bo‘lsin», deganlari ham bo‘ldi. Keyinchalik unga ko‘nikdilar va Islomdek tabiatni xush ko‘ruvchi, uning ishqibozi bo‘lgan kishi shu ishni qilishi lozim-da, degandek fikr yuritadigan bo‘lib qoldilar.
Islom tabiatning turli-tuman mavzularida maqolalar yozar edi, bir tup archaning yonbag‘irda turishi, quyonning bolalashi haqidami, burgutning kaklik ovlashi haqidami yoki tog‘ ayiqlarining xulq-atvori haqidami, xullas, har xil mavzularda yozar edi.
Oradan bir yil o‘gib, uning nomi qishloqqagina emas, hatto oblastta ham besh barmoqdek ma’lum bo‘lib qoldi.
Uning «Tog‘lar sadosi»da bosilgan tabiat lavhalarini oblast gazetasi ham ko‘chirib bosar, undan bu maqolalar o‘zga rayonlarga ham tarqalib ketar edi.
Islom bir holga amin bo‘ldi:
Tog‘ni, o‘rmonlarni, hayvonotu parrandalarni — umuman, Boysuntog‘ bag‘ridagi tabiat boyliklarini faqat o‘zigina emas, hamma, hamma odamlar ham sevar ekan...
U o‘zidan mamnun bo‘lib ketdi va asta-sekin o‘zini atrofdagi tabiatning ilk oshig‘i, uning jonkuyar himoyachisi, uning ilk targ‘ibotchisidek his qila boshladi.
Bu hol uni tabiatga yana ham ko‘proq bog‘lab qo‘ydi.
Kunlarning birida rayon partiya komitetining tashviqot-targ‘ibot bo‘limidan Islomni chaqirib qolishdi.
Bo‘lim mudirasi o‘rtoq Sotiboldievaning yonida qirraburun, sochiga oq oralagan, o‘ttiz besh yoshlar cha-masidagi bir yigit oyoqlarini bir-biriga chalishti-rib, chiroyli qizil paypog‘ini ko‘rsatib o‘tirar edi.
Islom xonaga salom berib kirdi.
— Tanishing, bu kishi shahardan. Kinorejissyor. Bizning Boysuntog‘ tabiati haqida film yaratmoqchi ekanlar. Shuning uchun kelibdilar, — dedi mudira.
— Xush kelibsiz, — dedi Islom u bilan ko‘rishib.
— Islom deganingiz shu kishi bo‘ladilarmi? — stolda turgan qo‘li bilan ko‘rsatdi uni rejissyor.
— Ha, shu kishi, o‘rtoq Ismoil Yusupovich!
— Marhamat, o‘tiring, — dedi Ismoil Yusupovich qarshisidagi stulga ishora qilib.
— Tashakkur.
— Siz men bilan ikki kun birga bo‘lasiz. O’rtoq Sotiboldieva redaktsiyadan sizga javob olib beradilar. Shundaymi?
— Shunday, — tasdiqladi mudira.
— Siz meni tog‘dagi, imkoni bo‘lsa, hamma qiziq-g‘aroyib narsalarni ko‘rsatasiz. O’zi nimalar bor tog‘-da?
— Tog‘da hamma narsa bor, — dedi Islom jilmayib.
— Qanday hayvonlar, qanday qushlar bor?
— Gazetchilikda sir saqlash degan gap bor... Yaxshisi, toqqa chiqqanda ko‘rasiz. Ko‘rsataman.
— Kelishdik. Rahmat. Qachon chiqamiz?
— Buguncha rayonimizni aylaning, o‘rtoq Ismoil Yusupovich, — gapga qo‘shildi mudira. — Xohlasangiz, o‘zim aylantiraman. Qurilishlarimiz ko‘p, yangiliklar ko‘p. Balki bular ham sizga kerak bo‘lib qolar. Kechqurun, dachamizda dam oling. Ertalabdan sayohatni boshlaysiz. Ismoiljon, sayohatni qay tarzda olib borish mumkin?
— Shu... biznikiga boramiz. Eshak bor, tongda minib, toqqa chiqib ketamiz.
Sotiboldievaning rangi o‘zgardi.
— Yo‘q-yo‘q, unday demang, ayb bo‘ladi. Mashina bor. Mashina borgan joygacha borasizlar. Keyin, odamlarga aytib qo‘yaman, ular sizlarga ot berishadi... Xo‘pmi?
— Yaxshi taklif! — dedi rejissyor.
— Mayli, — dedi Islom. — Lekin ot chiqolmaydigan joylardan ham yurishga to‘g‘ri keladi-da, o‘rtoq Ismoil Yusupovich.
— Boraveramiz, chiqaveramiz.
Kelishdilar.
Kechasi soat o‘n ikkidan oshganda, Islom Ismoil Yusupovichni raykomning qishloq janubida joylashgan bog‘idan uyiga olib keldi.
— O! Juda sodla yasharkansiz-u? — dedi shirakayf rejissyor Islomning uyini ko‘rib.
— Lekin o‘zimga yoqadi, o‘rtoq Ismoil Yusupovich.
— O’zingizga yoqadi, buni bilaman. Shuning uchun yashayapsiz-da. Lekin buning boshqa birovlarga ham yoqishini o‘ylab ko‘rishingiz kerak.
— Mening uyimga mehmon kam keladi. Redaktsiyaga o‘tganimdan keyin ham... Men ham birovlarning uyiga kam boraman.
— Da-a, qiziq!
Islomning xotini eri bilan mehmonga tomga joy solib berdi.
Soat to‘rtlarga yaqin uy etagiga kelib to‘xtagan raykomsomolning «gazik»i signal berdi. Islom bilan mehmon pastga tushib, tamaddi qildilar. Villisga o‘tirib, toqqa jo‘nadilar.
Ular ikki kun tog‘da aylanishdi. Islom Ismoil Yusupovichga uchragan har bir giyoh haqida gapirdi, har bir qushga ta’rif berdi, uning xulqi haqida so‘zladi. Lekin rejissyorni ko‘pincha bunaqangi ikir-chikirlar emas, g‘ayritabiiy manzaralar va hayvonlar qiziqtirar, ularni qanday qilib suratga tushirish haqida bosh qotirar edi...
Ammo Ismoil Yusupovichning tog‘ni yaxshi ko‘rishi, tabiatdan zavqlanishiga ham shubha qilib bo‘lmas edi.
U goho yugurgilab baland qoya ustiga chiqib ketar, olmurutlarga tosh otib qolar, kaklikning sayrashiga quloq berar edi.
Shunday paytlarda Islom hayajonga tushar, tabiat bu mehmonga zavq bag‘ishlaganidan faxrlanib, unga mehr qo‘yganidan ichida shodlanar edi.
Ular cho‘qqilarga chiqib hilollarning sayrashini ham kuzatishdi, tulkilar ini og‘zida olov yoqib, ularni qochirishdi, bo‘ri inlari og‘zida papiros chekishdi, qoya o‘rkachidagi burgut bolalariga do‘ppilari pastga tushgudek bo‘lib qarashdi.
— Men o‘n besh kundan keyin operatorim bilan kelaman, — dedi Ismoil Yusupovich, ular qishloqqa qaytishar ekan.
Mashina tog‘ oraliqlaridan chiqib, Yetim cho‘qqi ostidan o‘tayotganda Islom mehmonni yana bir xursand qilgisi keldi:
— Mashinadan tushamiz! — dedi, so‘ng shofyorga: — Siz bir oz o‘tirib turing, biz cho‘qqiga chiqib kelamiz, — deb uqtirdi.
Ular cho‘qqining yarmisiga yetganda, Islom terga botgan rejissyorga sirni aytdi.
— Ayiqni ko‘rsataman, bolalari bor.
— Shuni ilgariroq aytmaysizmi? — hovliqib ketdi Ismoil Yusupovich. — Tirik ayiqmi?
— Tirik.
— Odamga tegmaydimi? To‘xtang...
— Tegmaydi. Odam tegmasa, tegmaydi jonivorlar. Ularni o‘zlariga dushman qilib qo‘ygan odamlarning o‘zi, mehmon.
— Har holda... Miltiqni olvolish kerak edi-da.
— Ko‘rsa, polvonning achchig‘i chiqadi.
Bir necha qadam bosishgach, rejissyor taqqa to‘xtab, buyruq qilayotgandek dedi:
— Iltimos sizdan, miltiqni olib keling pastdan.
Siz shu yerning odamisiz, o‘rgangansiz, o‘zingizni himoya qila bilasiz. Men shaharlikman, birodar!
— Xo‘p, lekin miltiqni unga ko‘rsatmaymiz-da.
— Yaxshi. Miltiq yonimizda bo‘lsa, quvvat bo‘ladi har holda. Hayvon quturgan bo‘lishi ham mumkin...
Islom sakrab-sakrab pastga tushib ketdi, miltiqni olib chopib keldi.
Rejissyor uni maqtadi.
— Haqiqiy tog‘ yigiti ekansiz! Sizni bekorga maqtashmagan ekan.
Ular cho‘qqiga chiqib bordilar. Cho‘qqining usti keng maydon, bu yerda olma, olmurut va pistalar changal bo‘lib o‘sib yotar edi. Oyoq ostida kech bahorning qalam-qosh gullari.
Islom mallarang ulkan qoya yaqiniga borib:
— Shu yerda, mana, izlari ichkariga ketgan. Chiqadi, kutamiz! — dedi va mehmonni ergashtirib, iziga qaytdi. Ular cho‘qqining labiga yetib, qoya toshlar orasiga kirib o‘tirishdi.
Bu joyni Yetim cho‘qqi deganlaricha bor. Uning atrofini chuqur daralar o‘rab turadi, cho‘qqi bamisoli atrofi suv bilan o‘ralgan qadimgi qasrni eslatadi. Faqat, bu «qasr»ning usti o‘rmon.
Quyosh ufqqa yonboshladi, daraxtlarning soyasi kunchiqarga qarab cho‘zildi. Olisdagi, pastlikdagi qorong‘i tusha boshlagan qishlokda chiroqlar yondi.
— Hozir chiqadi, olma yeydi.
— Mana shu yer surat olishga qulay ekan, birodar.
Nihoyat, g‘ordan mo‘ralab sariq, baroq junli maxluq chikdi. U yoq-bu yoqni iskadi-da, «ma-a» deb bo‘kirdi. So‘ng ichkariga kirib ketdi.
— Hidimizni oldi shekilli, — dedi Islom va yana ham chetroqqa borib shamol yo‘lida o‘tirishni maslahat berdi.
Yarim soatlardan keyin yana ona ayiq g‘ordan chikdi, yana is oldi va dam osmonga, dam qizarayotgan ufqqa qaradi. So‘ng uning orqasidan bir juft choynakdek-choynakdek ayiqchalar ergashib chikdi va onasining jun to‘sib turgan qorniga intila boshladi. Ona ularga parvo qilmay, rezgi olma daraxti tagiga keldi. Dik etib, orqa oyoqlarida turib oldi va daraxtning yosh tanasiga tirnoqlarini botirib, g‘ayritabiiy silkidi, bir qancha jajji-jajji «paxtaseb» olmalar «duv» yergato‘kildi. Ayiqchalar chopqillab, ularni terib yeya boshladi.
Ona o‘rtada turib oldi-da, cho‘nqaydi va yana xavotir-la atrofga razm sola boshladi.
Shunda Islom rejissyorning miltiqqa qo‘l cho‘zayotganini ko‘rdi.
— Nima qilmoqchisiz?! — dedi.
— Juda yaxshi turibdi-da, hozir...
— Ha, jonivor miltiqning hidini sezgan, xavotiri bor ko‘nglida, — dedi Islom.
— Bundan boshqa joylardayam ayiq ko‘pmi?
— Bor.
— Menga bering miltiqni.
— Otsangiz xafa qilaman, mehmon.
— E, qiziqmisiz! Bitta ayiq nima bo‘pti? Yirtqich hayvon.
— Sizga zarari tegmayapti. Qaytanga biz uni bezovta qilyapmiz...
— Menga qarang, shuni siz otib bering menga. Terisi... juda kerak edi. Xotinim juda tayinlagan edi. Axir, bu sovg‘a-da! Men sizni maqtab yuraman, buni bir zo‘r ovchi yigit otib berdi deyman. A?
— Birinchidan, hozir hayvonlarni otish mumkin emas. Ikkinchidan, qarang, uning ikkita bolasi bor, ularni yetim qilib nima qilasiz. Ochdan o‘lib ketishadi.
— Ochdan o‘lmaydi, tutib, zooparkka topshirish mumkin, ularga kerak.
— Mehmon, siz meni bilmaysiz... Mening onam ham, otam ham, do‘stim ham ana shu tabiat. Meni tog‘ shaydosi deyishadi. Bu xayolni boshingizdan chiqaring. Vaqti-soati kelganda, o‘zim bironta qarisini otib beraman... yuboraman sizga.
— Menga qarang, bu sizning shaxsiy molingiz emas-ku, davlatniki!
— Davlatniki bo‘lsa yanayam yaxshi. Siz aqlli, o‘qigan odamsiz...
— Ketamizmi?
— Ketdik.
— Turmang o‘rningizdan. Sekin tushib ketamiz. Bilib qolsa, tosh otishi mumkin.
— Tegmaydi odamga dedingiz-ku, o‘zingiz?
— Biz miltiq opchikdik, miltiq — uning dushmani... Jonivor niyatingizni tushunganida, sizni dabdala qilib tashlar edi.
— Uf... Men bu yerdan tusholmayman, tosh dumalaydi bari bir!
— Bo‘lmasa, u ketguncha o‘tiramiz.
— E, meni qamab qo‘ymaydimi hukumat?!
Ismoil Yusupovich miltiqni shartta tortib oldi-da, ayiqni mo‘ljalga oldi, Islom unga qo‘l cho‘zgan edi, o‘q ovozi yangrab ketdi. Islom titrab-qaqshab boshini egdi va o‘q ayiqqa tegmasa go‘rgaydi, deb kutdi.
Ona ayiq birdan bo‘kirib yubordi va o‘q chiqqan tomonga otildi. Ammo o‘mbaloq oshib tushdi, o‘rnidan yana turdi-yu, qaddini ko‘tara olmay, o‘rmalab kela boshladi.
Ayiqchalar qochib g‘or og‘ziga kirib ketishgan edi, o‘rmalab borayotgan onalarining to‘xtab qolganini ko‘rdilar-da, atrofga qo‘rqa-pisa qarab, chopqillab keldilar.
Miltiqni yerga tirab cho‘nqaygancha ayiqni kuzatib, qaltirab o‘tirgan Ismoil Yusupovich Islomga qiya qarab:
— O’ldimi? — deb so‘radi.
Islom xuddi onasi o‘lganu nafasi ichiga tushib ketgandek baqrayib qolgan edi.
— O’ldi shekilli qimirlamay qoldi, — dedi rejissyor va yana Islomga qaradi, so‘ng qo‘zg‘almoqchi bo‘ldi, yana o‘tirdi-da, qizishib dedi: — Buncha xafa bo‘lasiz? Bo‘lgan ish bo‘ldi-da... Men hech ovchilik qilmaganman. Islom, menga qarang... Men sizni xursand qilaman. Oladigan filmimning bosh qahramoni o‘zingiz-ku, axir? E, qo‘ying-ey.
Ismoil Yusupovich ayiqdan besh qadamcha berida to‘xtab, unga tikildi. O’q uning manglayini yorib ketgan edi. Islom botayotgan quyosh shu’lasi bir yelkasini qizartirgan holda, sekin yurib, ayiq boshiga keldi.
Ayiqchalar odamlardan hayiqishmadi, ular tamshanib, o‘lik onalarining sut to‘la emchagini cho‘zib-cho‘zib emishar edi.
— Nima qilib qo‘ydingiz? — dedi Islom rejissyorga.
— Qiziqmisiz? O’ldi... Bolalarini ham opketamiz.
Islom gangib atrofga qaradi. O’rmonlar, tog‘lar, osmonu yerga — tabiatga ko‘zi chizilib o‘tdi. Shunda birdan qulog‘i shang‘illab ketdi. Nazarida, bola qalbiga allaqachonlar kirib, uni o‘z asiriga aylantirib qo‘ygan tabiat uvvos tortib faryod ko‘tarayotgandek tuyuldi.
Islom o‘zini shu tabiatning yagona qo‘riqchisi, sodiq do‘sti, vafodori deb hisoblar edi.
Agar unga qilingan bu jabr uchun dushmandan qasos olmasa, o‘zini xiyonatchi, xoin, sotqin bo‘lib qoladigandek his etdi. Va... Ismoil Yusupovichning qo‘lidan miltiqni tortib oldi-da, qulochkashlab uning bo‘yniga tushirdi. Rejissyor ovoz chiqarmay kesilgan shox kabi uchib ketdi, apil-tapil o‘rnidan turdi-yu, yana yiqildi, uning gavdasi jardan quyiga uchdi.
1971


Uyqu…

Foniyda bir o’lim turidir uyqu, toki uyg’onganga qadar. Uyg’oqlik
yashash bilan aloqador bo’lgan, yangi bir kun, yangi bir tug’ilish va balki
yangi bir umitdir, bunga intizor va buning (vaqt o’tgan sari kamayib
borayatgan hayot daftarimizning varaqlari-kunlari) qadrini bilganlar
uchun.

Sizga ushbu risolada bir uyqu holi haqida bayon qilamiz. Insholloh
bundan o’zimizga chiroyli ibrat olsak, yoki bundagi urg’u berilgan
masalaga yanada e’tiborli bo’lsak xayrli bo’lar edi…
***

-Kun hali yorishmagan, subhidam yaqin bir payt. Charchovning bergan
og’irligidan darrov uxlab qolgandi. Lablari suvsizlikdan qurigan, juda ham
chanchoq holatda edi.
Chiroqlarni yoqmasdan, oshxonaga borib suv ichti va yotog’iga qaytib keldi. Endi
uyquga ketayatgan paytda, xuddi bir ingrashga o’xshaydigan ovoz quloqlarini
titratdi.
Ammo buni ro’yomi yoki o’ngida bo’layatgan voqe’likmi farqlay olmadi. Ovoz
kelgan tarafga qayrildi. O’sha zahot bu bir ro’yo ekanligiga to’liq amin bo’ldi.
Chunki u eshitgan ovoz sohibi uyning yakkayu yagona sajdagohi-joynamozi edi

Kishi hayron bo’lib, qo’rquv to’la bir ovoz bilan:
- "Ingragan senmiding?"

- "Ha men edim";

-"Nega yig’layapsan?"

Sajdagoh yana yurakni ezadigan bir tovushda:
- "Seni uyqungdan uyg’ontirgan chaqqoqlikni, tuyib suv ichish bilan
qondirding. Lekin mening chanqog’imni qondiradigan kimsam yo’q!"

- "Qanday chanqaysan? Sen bir jonzod emassanki chanqasang" dedi kishi.

Sajdagoh:
- "Mening chanqog’imni faqat bir suv turigina qondiradi, u ham bo’lsa
sen ichgan suv emas, balkim tavbakor qullarning ko’zyoshlaridir."

- "Tushunmadim?!" dedi kishi sajdagohga hayratomus boqib.

- "Yig’layman, chunki Allohning qullarini qabrlari munavvar bo’lishini,
g’aflatda qolmaslikni, u qutlug’ kunda yuzlari oydin bo’lishni hohlaydilar.
Hohlaydilar lekin bu vaqtda turib ikki rak’at tahajjud namozini barpo
qilmaydilar. Hadeb intizorlik bilan qarayman senga turib shukr qilish
uchun ikki rakat namoz barpo qilmaysan!"

-"Meni tinch qo’y" deb o’grildi kishi.

Sajdagoh so'zida davom etdi.
- "Ey Allohning quli, qara ertalabgi-bomdod (fajr) namozining vaqti
keldi. Azonlar "Namoz uyqudan xayrlidir"(Assolatu xayrum minannavm)
deb namozga, najotga chorlayapti, Eh ertalabgi namoz…Namozlarning
ichida eng ko’p be e’tibor qoladi afsus. Ham qalbga hamda ruhga hayot
beradigan bir ne’matdir bu namoz. Yetmaydimi kechayu kundiz dunyo
uchun yugurganing?! Al Aziz va Al Qahhor bo’lgan Allohning nidosiga
nega ijobat qilmaysan?


Kishi joni siqilib:
-"Ey joynamoz!, Menga ishing bo’lmasin, meni tinch qo’y. Kuni bilan
juda ham charchayman, yana biroz uxlay" deb kishi issiqgina yotog’ining
ichiga kirdi…

Sajdagoh tinmasdan odamni ogohlantirishda, uxlatmaslikda davom etardi:
- "Demakki sen dunyoga oxiratdan ko’ra juda ko’p e’tibor berasan.?!"

Odam juda ham jahli chiqib:
- "Yetar bas, iltimos menga boshqa gapirma!"deb baqirdi.

Sajdagoh bunday qarshilikni ko’rib oldin sukut saqladi, keyinroq ovozini yanada
kuchliroq qilib:
"Eh bu fajr vaqtidagi odamlar!, eh bu fajr vaqtida g’aflatda qolgan
odamlar!. deb so’zida davom etdi:."Sen bu vaqt haqidagi, Payg’ambarimiz
sav ning aytganlarini bilmaysanmi?"
«Bomdodning ikki rak'at (sunnat)i dunyo va undagi narsalardan ko'ra
xayrli (yaxshi)roqdir».1 ;
«Albatta u ikki (rak'at) dunyoning hammasidan ko'ra mahbubroqdir»1
«Kimki, bardayn (bomdod va asr) namozini o'qisa (barpo qilsa),
jannatga kiradi». Yana aytganlar:
«Quyosh chiqmog'idan avval va botmog'idan ilgari namoz (ya'ni bomdod
va asr namozini, barpo qilgan shaxs aslo do'zzaxga kirmagay»1
Va nihoyat:
«Munofiqlarga bomdod va xufton namozlaridek og’ir tuyiladigan namoz
yo'qdir –Agar ular bu namozlarning ajrini bilganlarida, sudralib sudralib
bo'lsada kelgan bo’lardilar.»2
Bularni eshitgan kishi yotog’idan qayrilib:
- "Haq gapni gapirding, ertalabgi namoz chindan ham muhimdir" dedi.

Sajdagoh:
- "Unday bo’lsa o’rningdan tur, namozingni barpo qil!" dedi:

-"Insholloh ertaga, albatta turarman, ammo bugun juda chachganman"
dedi kishi.

Sajdagoh so’ngi umid bilan, odamga nasihatda davom etardi. Lekin bu ondan
odamga bir so’z ham eshitilmadi. Sajdagoh ham bir on sukut saqladi. Odam
uyqusini davom ettirdi….

Subhanalloh Odam abadiy uyquga ketib qolgandi. Sajdagohning so’ngi so’zlarini
eshitmadi. O’sha on, sajdagoh kishining jon taslim qilganidani anglab yetganidan
biroz ilgari, mahzun bir ovoz bilan shularni aytayatgandi:
-"Ey tavbasini ertangi kunga qoldiryatgan kishi, ertaga hayot
bo’lishingni bilasanmi? Sen dunyo ketidan quvarkan, o’lim tepangda
turadi doim, undan qochib qutilolmaysan. Ajalning kelishi esa oniy. Sen
kutmagan kunda va bilmagan makonda boshinga tushadi, sezmay
qolasan…"

VA KIM BILADI BUGUN SENING HAM SO’NGGI KUNINGDIR!

***
1-Imom Muslim rivoyatlari
2-Imom Al- Buxoriy rivoyatlari

В этой группе, возможно, есть записи, доступные только её участникам.
Чтобы их читать, Вам нужно вступить в группу