Все игры
Обсуждения
Сортировать: по обновлениям | по дате | по рейтингу Отображать записи: Полный текст | Заголовки

САЙРАМ битирувчиларига тилакларим

мухтарам битирувчилар! Азизлаим Сизлар тупроги азиз булган кухна САЙРАМ заминида тугилиб, усиб-ундингиз! билим сохасида донги кетган машхур мактабларда тахсил олдингиз! мана шу олган билимларингиз хаетда сизларнинг ютукларингизда кул келсин! янада юксак билим чуккиларини эгалланг, уша чуккиларга чикканингизда АЗИЗ САЙРАМимизнинг фарзанди эканингизни унутманг! Сизларга халк фаровонлиги йулида катта ишлар олиб боришингизни, бутун дунёга танилишингизни, халк хужалигини барча жабхаларида мисли йук ютукларга эришингизни тилаб коламан.Доимо барчангизнинг бир елкангизда бахт, бир елкангизда омад куши булишини тилайман!!!

Без заголовка

Салом яхшилар,сизларнинг фикрингизча Карагандада укиган маъкулми ёки Астанадами? Илтимос, уз фикрингизни билдиришингизни суранаман.

Без заголовка















«День
независимости Казахстана» - главный государственный праздник - отмечается 16-17
декабря. Эти дни в республике нерабочие.



16 декабря 1991 года Верховный Совет принял закон о независимости и
государственном суверенитете Казахстана. Республика последней из стран бывшего
СССР приняла такой закон.



Кроме того, это день памяти. Люди выходят на площадь Республики в Алматы, чтобы
почтить память жертв декабрьских событий 1986 года. «День независимости
Казахстана» является высшим государственным праздником республики.



По всей стране проводятся массовые гуляния, проводятся встречи с свидетелями
тех событии. В эти дни также, награждают различных деятелей культуры, спорта,
политики, искусства и других сфер жизни. Проводятся «праздничные амнистии».



Во всех городах, селах проводятся праздничные концерты, вечером в небо пускают
салют.



 



Shorustam Nazirov, 06-05-2011 10:02 (ссылка)

Министр образования рассказал об особенностях ЕНТ в этом году

Незначительно усложнены задания Единого национального тестирования лишь по гуманитарным предметам: увеличено количество вопросов средней сложности.
  Об этом сообщил министр образования и науки Бакытжан Жумагулов, передает ИА "Новости Казахстан".

"ЕНТ в текущем году будет проводиться без изменений, в прежнем формате. Пороговый балл не изменен и составляет 50 баллов (для специальности "Общая медицина" - 55 баллов)", - написал министр в собственном блоге, отвечая на вопросы посетителей.

Он уточнил, что "изменения внесены в спецификацию тестовых заданий ЕНТ: в тестовых заданиях предметов гуманитарного цикла уменьшено на 3 количество легких заданий и увеличено количество заданий средней сложности на 3". "В тестовых заданиях по математике, физике и химии изменений нет", - подчеркнул Жумагулов.

По словам министра, с февраля по апрель текущего года во всех регионах республики проводилась информационно-разъяснительная работа для представителей местной исполнительной власти, директоров и учителей школ, родителей, выпускников и их классных руководителей. Основной задачей данной работы являлось разъяснение правил и технологии проведения ЕНТ. "Особое внимание уделялось особенностям ЕНТ текущего года, разъяснительной работе среди выпускников, обсуждению проблем, возникающих при проведении ЕНТ: добровольность подачи заявлений выпускниками, своевременный прием заявлений для участия в тестировании, подвоз и проживание выпускников, запуск выпускников на тестирование, предотвращение попыток проноса запрещенных предметов на ЕНТ",- отметил он.

go go, 13-10-2010 19:44 (ссылка)

Как правильно носить хиджаб школьницам. МВД и Минобраз Казахста

МВД и Минобразования пояснили вопрос о ношении хиджаба в школах Казахстана

АСТАНА. 30 сентября. /Гульнара Жандагулова/ - Представители министерств внутренних дел, образования и науки в ходе on-line конференции в четверг пояснили вопрос о ношении хиджаба в школах Казахстана.

"В соответствии со статьей 40 Закона РК "Об образовании" деятельность организаций образования регулируется типовыми правилами деятельности организаций образования соответствующего типа и разработанными на их основе уставами. В связи с этим каждое учебное заведение имеет свой устав, разрабатываемый коллегиально с участием школьников, педагогов, родителей и учредителей. Данный документ определяет право обучающихся и воспитанников на ношение какой-либо формы одежды", - уточнили представители ведомств.

Более того, в соответствии со статьей 5 Закона Республики Казахстан "О свободе вероисповедания и религиозных объединениях" государственная система образования и воспитания в республике отделена от религиозных объединений и носит светский характер.

При этом, как напомнили представители МВД и Минобразования, согласно Конституции Республики Казахстан никто не может подвергаться какой-либо дискриминации по мотивам происхождения, социального, должностного и имущественного положения, пола, расы, национальности, языка, отношения к религии, убеждений, места жительства или по иным обстоятельствам.
Источник - КАЗИНФОРМ

kamal ., 10-05-2010 17:55 (ссылка)

Без заголовка

hammaga alangali salom. yigitlar bayramlar muborak

go go, 03-01-2010 09:57 (ссылка)

ИНТЕРНЕТ иймон, ахлоқ ва ақллар учун синовдир

Алҳамду лиллаҳ, вассолату вассаламу ала росулиллаҳ. Аммо баъд...
Интернет маълумотлар оламида улкан инқилоб ва иймон, ахлоқ ҳатто ақллар имтиҳони учун кенг майдондир.
Унда яхшилик учун барча эшиклар очиқ, ёмонликнинг барча кўринишлари очиқ-сочиқ.. Интернетга боғланиш имконияти бор ҳар бир киши тилига истаганича эрк бериши, истаган нарсасига кўз югуртириши, истаган нарсасини ёзиши мумкин, унинг устида на бир назоратчи, на бир тергаб турувчи ва на бир ҳад-чегара олдида тўхтатиб қолувчи бор. Агар ўз қадрини юқорироқ билса, тубанлашмаса, ишларнинг оқибати ҳақида фикр юритса, Парвардигори олам уни кузатиб ва ҳар бир ишига гувоҳ бўлиб турганини кўз олдига келтирса, имтиҳондан қоқилмай-йиқилмай ўтиб олади ва охир-оқибат зафарга эришади.

Агар нафсининг жиловини бўш қўйса, нафси-ҳавоси ортидан эргашиб кетса, иймон назоратчиси ва тақво терговчисини ўзидан узоқлаштирган бўлса, разолат ботқоғига ботиши, тубанлик чоҳига қулаши ҳеч гап эмас. Бунинг натижаси эса ўз-ўзини беҳурмат қилиш, иззат-шарафни йўқотиш, хорлик ва тубанликдан бошқа нарса бўлмайди. Шунинг учун оқил одам интернет билан тўғри муомала қилиш йўлини билиши, ўз нафсига ортиқча ишонмаслиги лозимки, охир-оқибат нафси уни фитнага тушириб қўйиб, кейин ундан халос бўлиши қийин бўлади.
Бирон бир гурунг (форум)да иштирок этса ё ўзаро фикр алмашишга тўғри келса, ўзи ўртага ташлаётган фикрнинг оқибатларига назар солиши, мўминларга озор етказиб қўйишдан, улар орасида фаҳшу мункар ёйишдан эҳтиёт бўлиши, ҳар хил миш-миш ва туҳмат гаплардан, бировларнинг иззат-нафсига тегиш ва бир-бирларига қарши гижгижлашдан сақланиши керак бўлади.
Бирон изоҳ ёки раддия бермоқчи бўлса, буни илм билан, адолат билан, одоб доирасидан чиқмаган ҳолда, чиройли сўзлар ишлатиб амалга оширсин. Гурунгларда ўзининг ошкора исми билан қатнашсин, исмини ошкора қилишдан чўчиса ё амали холис ва махфий бўлиб қолишини истаса, ножоиз ва нолойиқ гапларни ёзишдан ҳазар қилсин, барча сирлар очиладиган Кунда Аллоҳ таолонинг ҳузурида туришини ўйласин.
Оқил одам шайтон йўлдан оздиришидан эҳтиёт бўлмоғи лозим. Зеро, шайтон доим одамзотни пойлаб, қўлидан келган ҳар қандай йўллар билан уни адаштириш пайида бўлган маккор душманидир. Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг бир неча ўринларида: «Шайтоннинг изидан эргашманглар! Шубҳасиз, у сизларнинг очиқ душманингиздир» деб огоҳлантирган. Ақлли киши ҳеч қачон душманига ишониб қолмайди, ўзини фитналар домига ташламайди, ақл, дин ва илм жиҳатидан ҳар қанча етук бўлмасин, ўзига қаттиқ ишониб юбормайди. Шу боис уни ҳар доим фитналардан узоқроқ туришини, уларга аралашишдан ўзини олиб қочишини кўрасиз. Мабодо аралашишга мажбур бўлиб қолса ҳам унга илоҳий мадад ва лутфи иноят ёр бўлади.
Инсон ўз нафсига ишониб қолса, ўз ихтиёри билан фитналар гирдобига шўнғиса, уни ўз нафсига топшириб қўйилади ва лутфи илоҳийдан маҳрум бўлади.
Мана, Юсуф алайҳиссаломни кўринг, у фитна томон интилмади, аксинча фитна унинг ортидан қувди. Шундай бўлса-да, у ўз иймонига, илмига ва пайғамбарзодалигига ишониб хотиржам бўлмади, балки фитнадан қочди, унинг ёмонлигидан Аллоҳдан паноҳ тилади, агар уни аёллар макридан Аллоҳнинг Ўзи сақламаса улар билан фитналаниб қолиб, жоҳиллардан бўлиб қолиши мумкинлигини эътироф этди. Шундан сўнг унга лутфи илоҳий ҳамроҳ бўлди, бу улкан балодан халос бўлишида илоҳий мададга сазовор бўлди.
Бундай бало ва имтиҳонлардан омон бўлишни истаган киши интернетга муайян вақтларда, ўз олдига муайян вазифа ва аниқ мақсадни қўйган ҳолда кириши мақсадга мувофиқдир. Аммо агар саҳифаларни бемақсад варақлашга шўнғиса, мавқеъ (сайт)дан мавқеъга кўчиб юраверса, ҳам вақти зое бўлади, ҳам тузук-қуруқ фойда ололмайди.
Қилаётган ишининг оқибатига назар солиши ва нафсига ғолиб келиб, уни тақво тизгини билан тизгинлаб олиши ҳам бунда унга ёрдамчи бўлади.
Ибнул Жавзий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Эй тақво сабабли қадри юксалган, Аллоҳдан қолма! Тақво азизлигини маъсиятлар хорлигига алиштирма! Кўнгил истаклари жазирамасида ҳар қанча куйиб-ёнмагин, ҳавои нафс ташналигига бардош бер!»
Яна айтади: «Нафс-ҳавога ғолиб бўлиш қуввати ҳар қандай лаззатдан ортиқ лаззатдир. Ҳавосига мағлуб бўлган одамларни кўрмайсанмики, охир-оқибат қандай хор бўлишади! Ҳавосига ғолиб келган одамлар эса аксинча, куч-қувватлари зиёдалашади».
Интернет билан ишловчи одамга бунда шаҳвоний саҳифалардан ўзини тортиши, ифлос сайтлардан, фаҳш сўзлар тарқатиладиган гурунгхона (форум)лардан, жинсий ғаризалар ва яширин истакларни қўзғатувчи мақолалардан, шармсиз суратлардан, шаҳватни жунбушга келтирувчи кадр-лавҳалардан узоқлашиши ҳам катта ёрдам беради. Чунки, нафс шаҳватларга мойил қилиб яратилгани, хоҳиш-ҳавога эгилувчи ғаризаларга эгалиги жиҳатидан худди порох, ёқилғи каби ёниш хавфи бор моддаларга ўхшайди. Бу каби моддалар ўт-учқундан қанча узоқ бўлса, шунча тинч ва хатарсиз бўлади.
Нафслар ҳам одатда тинч ва сокин ҳолда бўлади. Қачон яширин истак-майлларни қўзғатувчи ва ёмонликлар томон ҳаракатга келтирувчи бирон нарсага – у хоҳ тингланадиган, хоҳ ўқиладиган, хоҳ кўриладиган, хоҳ ҳидланадиган нарса бўлсин – яқинлашса, кўнгил тубида ётган истаклари қўзғолади, ёмонликлари ҳаракатга келади, хоҳиш-ҳаволари туғён ура бошлайди.
Кўзни тийиш ҳам интернет ичидаги фитналардан қутулишга ёрдам беради. Чунки, интернетда ўтираркансиз, беихтиёр кўз олдингизда лоп этиб қабиҳ суратлар пайдо бўлади. Кўзини тийган инсон ҳам Раббини рози қилади, ҳам қалбини роҳатлантиради. Зотан, кўз дил ойнасидир, кўзни сақламаслик ҳалокатларга, кўзни тийиш эса роҳатга сабабдир. Банда кўзини тийса, қалб истак-майллардан тийилади, кўзи олма-кесак терадиган инсоннинг қалби ҳам шаҳватлардан тийиқсиз бўлади.
Аллоҳ азза ва жалла айтади: «(Эй Муҳаммад), мўминларга айтинг, кўзларини (номаҳрам аёлларга тикишдан) тўссинлар ва авратларини (ҳаромдан) сақласинлар! Мана шу улар учун энг тоза (йўлдир)» (Нур: 30).
Шайхулислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ ушбу оят хусусида шундай дейди: «Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло кўзни тийиш ва авратни ҳаромдан сақлашни нафслар тозаланишига энг кучли йўл қилди. Нафсларнинг тозаланиши – фаҳш, зулм, ширк, кизб ва бошқа барча ёмонликларнинг йўқолиши демакдир».
Инсон интернет билан муомала қилар экан, ўзи айтаётган, эшитаётган, нақл қилаётган ва ўқиётган нарсалар ҳақида ишончли илмга эга бўлмоғи лозим. Инсоннинг ақли фаросати ва иймони шу билан билинади. Чунки интернет шундай маконки, унда тўғри келган одам сохта исм остида тўғри келган нарсани ёзиши мумкин, содда одам заҳарни асал ўрнида қабул қилиши ҳеч гап эмас.
Оқил одам бу борада зийрак ва ҳушёр бўлиши керак. Бирон хабар ё воқеадан хабардор бўлса, уни чуқурроқ ўрганиши, ундан оммага бирон фойда етишига ишонч ҳосил қилса, шундагина нашр қилиши, йўқса жимгина кўз юмиб кетавериши лозим.
Бу ишда эътиборсизлик қилиш ортидан қанча ёмонликлар келмаган дейсиз!
Қанча-қанча одамлар борки, ақлларини ишлатмасдан, интернетда нашр қилинаётган нарсаларни худди бир калима ҳам ёлғон аралашмайдиган ваҳийдек қабул қилишади!
Фақат оқил кишилар бегона ва нотайин одам у ёқда турсин, ҳатто таниқли ва ишончга сазовор одамнинг сўзларини ҳам текширмасдан, кўр-кўрона қабул қилмайди.
Эшитган ҳар бир сўзимизни гапираверишдан қайтарилганмиз, ахир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Ҳар бир эшитган сўзини айтишлиги кишининг ёлғон гапириб қўйишига кифоя қилади» (Муслим ривояти).
Айниқса, бу одоб ҳозиргидек фитна ва нотинчликлар даврида ғоят муҳимдир.
Аллоҳ таоло айтади: «Қачон уларга тинчлик ёки хавф-хатар хабари келса, уни ёйиб юборадилар. Агар (улар ўзларига келган хабарни ҳар кимга ёйиб юрмасдан) пайғамбарга ва ўзларидан бўлган бошлиқлар (олимлар)гагина етказганларида эди, уни (яъни мана шу хабарнинг ҳақиқатини) билмоқчи бўлган кишилар ўшалардан билган бўлар эдилар. Агар сизларга Аллоҳнинг фазлу марҳамати бўлмаса эди, (яъни Аллоҳ ўз марҳамати билан сизларни иймонда устивор қилмаса эди) айрим кишилардан ташқари ҳаммангиз шайтонга эргашиб кетар эдингиз» (Нисо: 83).
Аллома Абдурраҳмон ас-Саъдий раҳимаҳуллоҳ шу оят тафсирида ёзади: «Бу Аллоҳ таоло тарафидан бандаларнинг мазкур нолойиқ феъл-атворларига нисбатан таъдиб (одоб бериш)дирки, уларга ғоят муҳим ва кўпчиликка манфаатли бўлган ишлар хусусида, инчунун хавфсизлик, мўминларга хурсандлик ё ғам-ташвиш ва мусибат хабари каби бирон хабар келганида уни шоша-пиша ёйиб юбормасдан, яхшилаб текшириб, тагига етишлари, бунинг учун мазкур хабарни пайғамбарга ва ичларидаги бошлиқларга – фикрли, илмли, ақл-фаросати ўткир бўлган, ишлардан яхши хабардор, фойда-зарарни яхши ажрата биладиган кишиларга ҳавола қилишлари даркор. Улар агар бу хабарни ёйиш мўминлар учун манфаатли ва уларга хурсандлик олиб киради, душманлари тарафидан бирон хавотирга сабаб бўлмайди, деб ҳисобласалар, уни эълон қиладилар. Агар уни ёйишда манфаат йўқ ёки манфаат бўлса ҳам ундан кўра зиёни кўпроқ, деб билсалар, эълон қилмайдилар. Шунинг учун Аллоҳ таоло: «Уни (яъни мана шу хабарнинг ҳақиқатини) билмоқчи бўлган кишилар ўшалардан билган бўлар эдилар» деди.
Бу оятда одоб қоидаларидан бирига йўлланма борки, агар бирор иш хусусида изланиш лозим бўлса, уни мутухассис ва шу ишга муносиб бўлган одамларга топширилади, бошқалар фикрини уларнинг сўзларидан устун қўйилмайди, мана шу тўғрироқ ва хатодан сақланишга яқинроқдир.
Яна бунда шошқалоқликдан, бирон хабарни эшитибоқ ёйиб юборишдан қайтириш, ўйламасдан сўзламасликка, бир гапни гапиришдан олдин фикрлаб кўриб, фойдали бўлса сўзлаб, бўлмаса ундан тийилишга буйруқ бор».
Бошқа бир ўринда, Аллоҳ таолонинг: «(Эй Муҳаммад), сизга (Қуръон) ваҳийси битишидан илгари қироат қилишга шошманг (балки фаришта Жаброил Аллоҳ томонидан келтирган оятни тўла ўқиб бўлганидан кейингина қироат қилинг) ва айтинг: «Парвардигорим, илмимни янада зиёда қилгин»» (Тоҳа: 114) ояти тафсирида – Саъдий раҳимаҳуллоҳ – тафаккур ва тадаббурга ундаб шундай ёзади:
«Бу оятда толиби илм учун адаб борки, илмни тадаббур қилишда шошилмаслиги, нарсаларга шошқалоқлик билан ҳукм чиқармаслиги, ўзига ортиқча бино қўймаслиги, Парвардигоридан фойдали илм ва енгиллик сўраши лозим бўлади».
«(Эй мўминлар), сизлар (бу бўҳтонни) эшитган пайтингизда, мўмин ва мўминалар бир-бирлари ҳақида яхшиликни ўйлаб: «Бу очиқ бўҳтон-ку!» десалар бўлмасмиди?!» (Нур: 12) ояти тафсирида эса шундай ёзади:
«Бу Аллоҳ таолодан бандаларга бир иршод–йўлланмаки, улар мўмин биродарлари шаънини булғовчи сўзларни эшитганларида уларнинг иймони ва зоҳирий ҳолатлари ҳақида ўзлари билган нарсада маҳкам турсинлар, айбловчиларнинг сўзларига эътибор бермасинлар».
Бу хусусда оқил одамга муносибки, ҳар бир нарса ҳақида фикр билдиравермасин, билган ҳар бир нарсасини гапиравермасин. Балки, кўпчиликнинг манфаатини риоя қилсин. Катта-кичик ҳар бир воқеа-ҳодиса тўғрисида фикрини айтавериш яхши эмас. Чунки, ишни керакли даражада тасаввур қилолмаслиги, натижада нотўғри хулоса чиқариб, хатога йўл қўйиши мумкин. Арабларда мақол бор: «Хато шошқалоқнинг йўлдошидир».
Ҳатто, ўзи яхши билган, ўз фикри тўғрилигига ишончи комил бўлган нарсаларнинг ҳаммаси ҳақида ҳам фикр билдиравериш ҳикматдан бўлмайди. Ҳамма фикрни ҳам ошкор айтилавермайди, билган ҳар бир нарсани ҳам гапирилавермайди. Балки, инсон ўз фикрларини керакли ўринларда, ҳикмат ва манфаат тақозосига кўра изҳор қилиш учун асраб туриши ҳикматдандир.
Сўзнинг салмоғини авайлаб асра,
Кишининг кимлигин кўрсатади сўз.

Ибн Ҳиббон раҳимаҳуллоҳ айтади: «Оғир-босиқ одамдан қарийб ҳеч ким ўзолмайди, шошқалоқ одам доим ортда қолади.[1] Сукут қилган одам деярли надомат қилмайди, гапирган одам эса кўпинча саломат қолмайди. Шошқалоқ билмай туриб гапиради, тушунмай туриб жавоб беради, синаб кўрмай туриб мақтайди, мақтаб туриб ортидан мазаммат қилади, фикрламасдан қарорга келади, қарорга келмасдан иш бошлайди. Шошқалоққа пушаймонлик ҳамроҳ, омонлик ундан узоқ. Араблар шошқалоқликка «Уммун-надома» (надоматлар онаси) деб лақаб беришган».
Кишига интернетдан тўғри фойдаланишда, унинг ёмонликларидан сақланишда энг катта ёрдамчи – Аллоҳ азза ва жалланинг кузатиб турганини, У зот ҳамма нарсадан воқиф эканини доим ҳис қилиб туришидир.
Хилватда Аллоҳдан қўрқиб титраган
Йигитдан гўзалроқ касни кўрмадим

Оқил одам шу маънони асло хаёлидан қочирмаслиги, Аллоҳнинг ҳузурида ғайб – яширин нарсанинг ўзи бўлмаслигини доим ёдда тутиши лозим. Шуни ҳам эсдан чиқармаслик керакки, ким яширинча қилган ишини кўздан махфий қолиб кетаверади деб ўйласа, хоҳ яхши, хоҳ ёмон иш бўлсин, Аллоҳ уни барибир очиб қўяди. Мукофот амалнинг жинсидан бўлади: «Кимки ёмон амал қилса, унинг жазосини олур» (Нисо: 123).
Азиз ўқувчи! Қуйида баъзи салаф имомларининг шу хусусда айтган нуроний сўзларидан парчалар эътиборингизга ҳавола қилмоқчиман:
Салама ибн Динор раҳимаҳуллоҳ айтади: «Банда ўзи билан Аллоҳнинг ўртасини тузатиб олса, Аллоҳ у билан бандалар ўртасини тузатиб қўяди. Ўзи билан Аллоҳнинг ўртасини бузиб қўйса, Аллоҳ у билан бандалар ўртасини бузиб қўяди. Бир кишига яхши кўриниш кўпчиликка яхши кўринишдан осонроқ. Шундай экан, сен Аллоҳга яхши кўрин, бошқалар ўз-ўзидан сенга мойил бўладилар. Агар сен Аллоҳга ёмон кўринсанг, бошқаларнинг муҳаббатига сазовор бўлишни ўйламай қўяқол».
Муътамир ибн Сулаймон раҳимаҳуллоҳ айтади: «Киши махфий ҳолда бир гуноҳни қилади-ю, унинг хорлиги юзида акс этган ҳолда тонг оттиради».
Ибнул Жавзий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Ҳақ субҳанаҳу ва таолога далолат қилувчи далилларга назар солгандим уларни қумдан ҳам кўп эканини кўрдим. Улар ичида энг қизиғи шуки, инсон гоҳида Аллоҳ рози бўлмайдиган ишни яширинча қилади, бироқ Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло кейинроқ бўлса-да уни албатта очиб қўяди, гарчи одамлар уни кўрмаган эсалар-да, бир кун у иш тилларга кўчади.
Кўпинча ўша гуноҳ эгасини халқлар ўртасида шармандаи шармисор қиладиган бало-офатга солади ва бу унинг яшириб қилган барча гуноҳларига жавоб бўлади. Тоинки, гуноҳларнинг жазосини берадиган Зот борлигини, Унинг назаридан ҳеч қандай тўсиқ ва парда билан тўсиниб бўлмаслигини, Унинг ҳузурида биронта ҳам амал зое бўлмаслигини одамлар билсинлар.
Худди шунга ўхшаш, инсон тоат-ибодатини ҳар қанча яширин қилмасин, юзида зоҳир бўлади, одамларнинг тилига ортиқчаси билан кўчади. Ҳатто уни гуноҳсиз деб биладилар, фақат яхшиликларини тилга оладилар. Бу эса ҳеч кимнинг амалини зое қилмайдиган Парвардигор борлиги билиниб туриши учундир.
Бир шахснинг ҳолини одамларнинг диллари билади, уни севадилар ё юз ўгирадилар, мақтайдилар ё ёмонлайдилар. Булар ҳаммаси у билан Аллоҳнинг ўртасида бўлган алоқага қараб бўлади.
Банда ўзи билан халқлар ўртасини ислоҳ қилишда Ҳаққа назар солмас экан, унинг мақсуди тескарисидан келиб, мақтовчилари айбловчига айланади».
Яна айтади: «Хилватда қилинган ишнинг жилватда (халқлар ичида) кўринадиган таъсири бўлади. Не-не иймонли зотлар борки, Аллоҳ азза ва жаллани хилватда эҳтиром этади, Унинг азобидан қўрқиб ё савобидан умидвор бўлиб, кўнгил истакларидан воз кечади. Қилган бу ишлари билан мижмар (хушбўйлик тутатиладиган идиш)га ҳиндий уд (хушбўйланган майда пайраҳа) ташлагандек бўлади, хушбўй ҳиди атрофга таралиб, халойиқлар ундан баҳра оладилар-у, лекин унинг қаердан чиқаётганини билмайдилар...
Бунинг акси ўлароқ ким халқлардан қўрқса ва хилватида Ҳақ таолони эҳтиром қилмаса, гуноҳлари миқдорига қараб ундан бадбўй ҳид таралиб, диллар ундан озор чекади...
Абуд-Дардо розияллоҳу анҳу айтганидек, банда хилватда Аллоҳнинг маъсиятига машғул бўларкан, Аллоҳ мўминларнинг дилига унга нисбатан нафрат солиб қўяди...
Сизлар Аллоҳ азза ва жаллани нақадар улуғласангиз, Аллоҳ ҳам сизларнинг мартабангизни шунча улуғ қилади, У зотнинг қадрини қанчалар юксакларга кўтарсангиз, У ҳам сизларни шунчалар ҳурмат-эҳтиромга сазовор қилиб қўяди.
Мен бир одамни биламан, умрини илмга бағишлаган, соч-соқоли шу билан оқарган. Бироқ ҳаддан тажовуз қилгани боис халқлар наздида хор бўлди, илми ҳар қанча кучли, ижтиҳоди нечоғли зўр бўлмасин, унга илтифот кўрсатмай қўйдилар.
Бошқа бир одамни ҳам биламан, ўзи анча ёш, илми ҳам бояги олимга нисбатан кучсизроқ, бироқ ҳамиша Аллоҳдан қўрқиши билиниб туради. Шу боис Аллоҳ халқлар ичида унинг қадрини баланд қилди, барчанинг қалби унга боғланган, тиллар фақат унинг яхшиликларини васф этади».
Мусулмон киши интернет ёмонлигидан ўзини сақлаши лозим бўлганидек, унинг яхшиликларидан ўзини бутунлай маҳрум қилмаслиги ҳам керак. Хусусан, билим ва тахассус эгалари у орқали кўп фойдалар беришлари ва олишлари мумкин.
Азиз ўқувчи! Сўзимнинг охирида сизга бир неча саволлар бермоқчиман:
Айтингчи, шармсиз суратларга кўз югуртираётган пайтингизда дилингизда хиралик, жисмингизда сустлик, яхшиликлардан юз ўгириш ва разолатларга қизиқишни ҳис қилмайсизми?!
Аҳмоқона баҳс-мунозараларни, телбанамо талашиб-тортишишларни ўқиётганингизда, кимлар ҳақидадир айтилаётган ғийбатларга қулоқ тутаётганингизда ўзингизнинг қалбингиз қотаётгани ва бадгумон бўлиб бораётганингизни ҳис қилмайсизми?!
Соатлаб вақтингизни интернет олдида бефойда ўтказаётганингизда юрагингизда сиқилишни, серзарда ва баджаҳл бўлиб, ёнингиздаги одамга ҳам тоқат қилолмасликни, ҳатто телефон қўнғироғига жавоб беришга ҳам ҳафсаласизликни ҳис қилмаяпсизми?!
Бунинг муқобилида, яхши ишларни қилсангиз, ҳаромдан кўз юмсангиз, хилват ўринларда Аллоҳдан қўрқсангиз, яхши кайфият, тетиклик ва қалбингизда роҳат пайдо бўлмайдими?!
Аллоҳдан Унинг гўзал исмлари ва олий сифатларини васила қилиб сўрайманки, барчамизни ошкор ва махфий фитналардан Ўзи асрасин, бизларни яхшиликлар учун калит, ёмонликлар учун эса қулф қилсин, вақтларимиздан унумли ва баракали фойдаланишни насиб этсин.
ҳамду лиллаҳи роббил аламийн.

go go, 25-11-2009 20:24 (ссылка)

Qurbonlik haqida

..Қурбонлик Аллоҳ таолога атаб қилингани учун уни соғ-саломат, ҳеч бир нуқсонсиз бўлишига уриниш Аллоҳ таолога нисбатан юксак одобни кўрсатади. Қурбонликнинг гўшти ҳам, қони ҳам Аллоҳ таолога керак эмаслиги ва етмаслиги аниқ. У зотга фақат тақво етади, холос. Гўшти ва қони етмаса ҳам, қурбонлик қилинадиган ҳайвоннинг айбу ноқсонсизини топиш эса, тақвонинг баркамоллиги учун уринишдир...

Аллоҳ таоло: «Албатта, Биз сенга Кавсарни бердик. Бас, Роббингга намоз ўқи ва жонлиқ сўй», деган.
Шарҳ: «Кавсар»ни тафсирчиларимиз «кўп яхшилик» деб айтишлари, бу эса Пайғамбарлик, Қуръон, ҳикмат, умматнинг кўплиги, шафоат ва Пайғамбаримизга берилган бошқа сон-саноқсиз яхшиликлардан иборатлиги ва бошқалар тўғрисида юқорида гапирилди.
«Бас, Роббингга намоз ўқи ва жонлиқ сўй».
Кавсарни берган Аллоҳга ҳар қанча шукр қилса шунча оз, холис АллоҳнингЎзи учун ибодат қилиб, намоз ўқиш, фақат Худонинг йўлида жонлиқ сўйиб, бева-бечораларни тўйғазиш шукрнинг бир кўринишидир.
Уламоларимиз ушбу ояти каримадаги «намоз»дан мурод, ийди қурбон намози, «жонлиқ»дан мурод қурбонликка сўйиладиган ҳайвон, деганлар.

Михнаф ибн Қайс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Арафотда турган эдик. Мен У зотнинг: «Эй, одамлар, ҳар бир уй аҳлига ҳар йили бир қурбонлик ва атийра лозимдир. Атийра нималигини биласизларми? У сизлар, ражабия, деб атайдиган нарсадир»-деганларини эшитдим». Сунан эгалари ривоят қилган.
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда зикр қилинган «атийра» ҳақида ўтган фаслда батафсил сўз юритилди. Ражаб ойида жоҳилият ишларини аралаштирмай сўйиш сўйиб ўзи еб, камбағалларга берса, ҳечқиси йўқлиги баён қилинди.
Юқорида келган «Кавсар» сурасининг оят ва ушбу ҳадис Ҳанафий мазҳаби уламоларининг ҳур, муқим, бой мусулмон одамга қурбонлик қилиш вожибдир, деган гапларига ҳужжатдир.
Шунингдек, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг бошқа ҳадисларида:
«Қурбонлик қилинглар! Чунки, у отангиз Иброҳимнинг суннатидир», деганлар.
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал, Ибн Можа ва ал-Ҳокимлар ривоят қилган ҳадисда эса:
«Ким имконга эга бўлиб туриб, қурбонлик қилмаган бўлса, зинҳор намозгоҳимизга яқинлашмасин», дейилган.
Бошқалар қурбонлик қилишни «суннати муаккада» деганлар. Уларнинг ҳам ўзларига яраша далиллари бор.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан намозгоҳда қурбон намозига ҳозир бўлдим. У зот хутбаларини тугатиб, минбарларидан тушганларида бир қўчқор кетирилди. Бас, у зот уни ўз қўлари билан сўйдилар ва: «Бисмиллаҳи ва Аллоҳу Акбар! Бу мендан ва менинг қурбонлик қилмаган умматимдан», дедилар». Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:

1. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қурбон ҳайити намозини масжидда эмас, намозгоҳда ўқиганлари.
2. Ийд намозидан кейин хутба қилиниши.
3. Ийд намози хутбаси минбарда қилиниши.
4. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қурбонликка қўчқор сўйганлари.
5. Қурбонликни эгаси ўз қўли билан сўйса, афзаллиги.
6. Қурбонликни сўйишда «Бисмиллаҳи ва Аллоҳу Акбар!» демоқ кераклиги.
7. Қурбонликни сўйиш пайтидан кимданлигини айтиш мумкинлиги.
8. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қурбонлик қилмаган умматлари номидан қурбонлик қилганлари.

Ибн Умардан қурбонлик ҳақида «у вожибми?» деб сўралди. У киши: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ва мусулмонлар қурбонлик қилганлар», деди.
Бас, сўровни яна қайтарди. Бас, у киши: «Ақлингни ишлатяпсанми?! «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ва мусулмонлар қурбонлик қилганлар», деди». Термизий ривоят қилган.
Шарҳ: Бу ривоятдан қурбонлик вожиб ёки вожиб эмаслигини аниқлаш қийин, ҳамма нарса Ибн Умар розияллоҳу анҳунинг ниятларига, нимани қасд қилганларига боғлиқ, дейди баъзи уламоларимиз.
Эҳтимол, шунинг учун ҳам сўровчи иккинчи марта яна қайтадан сўраган бўлса керак.
Лекин, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ва мусулмонлар қурбонлик қилганлари таъкидли иш экани очиқ-ойдин кўриниб турибди.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қурбонлик кунини ийд қилишга амр қилиндим. Уни Аллоҳ бу уммат учун қилгандир», дедилар. Бир киши: «Айтингчи, мен урғочи манийҳадан ўзга нарса топмасам, уни қурбонлик қиламанми?» деди. У зот: «Йўқ! Лекин, сочингни ва тирноқларингни оласан. Мўйлабингни қисқартасан. Қовуғингни тозалайсан. Ана ўшалар, Аллоҳнинг наздида сенинг қурбонлигингнинг тугал бўлганидир», дедилар». Абу Довуд ва Насаий ривоят қилган.
Шарҳ: Пайғамбаримиз алайҳиссалом саҳобаи киромларга Ислом таълимотларидан тушунтириш олиб борувчи суҳбатларидан бирида Қурбон байрами ҳақида, унинг мусулмон уммати ҳаётида тутган ўрни ҳақида сўз юритиб қуйидагиларни айтдилар:
«Қурбонлик кунини ийд қилишга амр қилиндим. Уни Аллоҳ бу уммат учун қилгандир», дедилар».
Демак, Қурбонлик кунини байрам қилишни Аллоҳ таоло амр қилган экан. Одамлар ўзларича маслаҳат қилишиб қарор қилмаган эканлар. Ҳаттоки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзларининг фикрлари ёки қарорлари ҳам эмас, балки, Аллоҳ таолонинг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга қилган амри экан.
Худди шу нуқта Исломий байрамлар билан ноисломий байрамлар орасини фарқловчи нуқтадир. Исломий байрамлар Аллоҳ таолонинг амри билан, ноисломий байрамлар эса, баданинг амри билан бўладиган байрамлардир.
Аллоҳ таоло Ислом умматидан бошқа умматга бунга ўхшаш байрам қилмаган.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан бу баёнотларни эшитган саҳобалардан бирлари рағбати қўзиб кетиб савол берди:
«Айтингчи, мен урғочи манийҳадан ўзга нарса топмасам, уни қурбонлик қиламанми?» деди».
«Манийҳа» биров томонидан соғиб ичиб туриш учун берилган соғин ҳайвондир.
Афтидан, савол берувчи киши қурбонлик қилишга ўта қизиққан одамга ўхшайди. Имкони бўлса, бировнинг молидан бўлса ҳам, қурбонлик қилишни хоҳлайди. Шунинг учун ҳам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан урғочи манийҳани бўлса ҳам қурбонлик қилиш ҳақида сўраб олмоқда. Агар У зот, бўлади, десалар, бировнинг ўзига соғиб ичиб туриш учун берган соғин ҳайвонини қурбонлик қилиб юбормоқчи. Албатта, бировнинг мулкини қурбонлик қилиб бўлмайди. Шунинг учун Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бу саволга:
«Йўқ!» деб жавоб бердилар ва ортидан қурбонлик қилишга моддий имкони йўқ кишиларнинг кўнгилларини кўтарувчи ажойиб гап айтдилар:
«Лекин, сочингни ва тирноқларингни оласан. Мўйлабингни қисқартасан. Қовуғингни тозалайсан. Ана ўшалар, Аллоҳнинг наздида сенинг қурбонлигингнинг тугал бўлганидир», дедилар».
Албатта, қурбонлик қилган кишилар ҳам, ушбу шахсий тозаликка оид ишларни байрамдан олдин қиладилар. Аммо, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айнан қурбонлик қила олмай кўнгли ўксиган камбағал кишиларнинг кўнгилларини кўтариш учун, уларнинг ушбу ҳамма учун лозим бўлган шахсий тозалик ишларини қурбонлик ўрнига ўтадиган даражага кўтардилар. Бу эса, унча бунча илми нафс мутахассисининг хаёлига ҳам келмайдиган ишдир.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бунга ўхшаш масалаларни жуда ажойиб услуб ила ҳал қилганларига ҳамма тан беради.
Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:

1. Қурбон байрами кунини ийд қилиш Аллоҳ таолонинг амри эканлиги.
2. Қурбон байрами Ислом уммати учун хос қилингани.
3. Биров соғиб ичиб туриш учун берган ҳайвонни қурбонлик қилиш мумкин эмаслиги.
4. Эркак кишилар байрамга таёргарлик қилиш жараёнида сочини олдириб ёки текислатиб, мўйлабини қисқартиб, тирноқларини ва ҳаром мўйларни олиши кераклиги.
5. Мазкур ишларни амалга ошириш қурбонлик қила олмайдиган камбағаллар учун қурбонлик қилган ўрнига ўтиши.

Абу Айюб ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида қурбонлик қандоқ бўлган эди?» деб сўралди. Бас, у киши:
«Киши ўз номидан ва аҳли байти номидан бир қўй қурбонлик қилар эди. Ўзлари ҳам еб, ўзгаларга ҳам берар эдилар. Энди бўлса, кўриб турганингдек, одамлар орасида фахрланишга айланиб кетди», деди».
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:

1. Илмли ва тажрибали кишилардан аввал бўлиб ўтган нарсаларни ўрнак олиш учун сўраб туриш караклиги.
2. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида риёкорлик бўлмагани.
3. Оила бошлиғи бир дона қўйни қурбонликка сўйса, ҳамма оила аъзолари номидан ўтиши.
4. Қурбонликнинг гўштидан уни қилган одам ўзи ҳам еса жоизлиги.
5. Қурбонликнинг гўштидан бошқаларга бериш кераклиги.
6. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин амали билан фахрланиш бошлангани.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одамзот сўйиш куни қон чиқаришдан кўра Аллоҳга маҳбуброқ иш қилган эмас. Албатта, у(ҳайвон)лар қиёмат куни шохлари, жунлари ва туёқлари билан келурлар. Албатта, қон ерга тушишидан олдин Аллоҳнинг ҳузуридаги маконга етур. Уни чин кўнгилла чиқарингиз», дедилар». Иккисини Термизий ривоят қилган.
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз умматларини қурбонлик қилишга тарғиб қилмоқдалар.
«Одамзот сўйиш куни қон чиқаришдан кўра Аллоҳга маҳбуброқ иш қилган эмас».
«Сўйиш куни» арабчада «Явмун Наҳри»-наҳр куни деб айтилади. «Наҳр» туя сўйишга ишлатиладиган сўз эканини олдин ўрганганмиз. Арабларда қурбонликка одатда кўпроқ туя сўйилгани учун ушбу истилоҳ ишлатиладиган бўлиб қолган.
Демак, қурбон ҳайитининг биринчи куни Аллоҳ таоло учун энг маҳбуб иш-қурбонлик сўйиш экан.
Бу куни қурбонликка сўйилган ҳайвонлар эса, шундоққина сўйилиб кетавермас, балки,
«Албатта, у(ҳайвон)лар қиёмат куни шохлари, жунлари ва туёқлари билан келурлар».
Ва қурбонлик қилган банда фойдасига гувоҳлик берурлар. Аммо, бу қилинган қурбонликнинг савоби қиёмат куни аниқланади дегани эмас.
«Албатта, қон ерга тушишидан олдин Аллоҳнинг ҳузуридаги маконга етур».
Қурбонлик қилинаётган ҳайвон томоғига пичоқ тортилганда чиққан қон ерга тушмасдан туриб унинг савоби Аллоҳ таолонинг ҳузуридаги маконга етиб боради. Бас, шундоқ экан,
«Уни чин кўнгилла чиқарингиз».
Ўша қон чиқаришни сидқи дилдан, ихлос ила амалга оширингиз.
Ушбу ҳадиси шарифда ҳар бир имконини топган мўмин-мусулмон қурбонлик қилиши нақадар савобли иш экани очиқ-ойдин кўриниб турибди.

Баро розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, ушбу кунимизда энг аввал бошлайдиган нарсамиз, намоз ўқимоқлигимиздир. Сўнгра, қайтамиз ва сўйиш сўямиз. Бас, ким ўшандоқ қилса, бизнинг суннатимизни топибдир. Ким ундан олдин сўйса, ўз аҳлига гўшт тақдим қилибди, холос. Ибодатдан ҳеч нарса йўқдир»-дедилар. Абу Бурда сўйиб бўлган эди. Бас, у: «Менинг мусиннадан яхшироқ жазаъам бор?» деди.
«Уни сўй! Аммо, сендан кейин, бирор кишидан кифоя қилмас», дедилар у зот».
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда қурбон ҳайити куни бажарилиши лозим ишлар тартиби ва уларга оид баъзи тафсилотлар баён қилинмоқда. Бу баён эса, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари томондан бўлмоқда:
«Албатта, ушбу кунимизда энг аввал бошлайдиган нарсамиз, намоз ўқимоқлигимиздир».
«Ушбу кунимиз»дан қурбон ҳайит куни ирода қилинган. Чунки, сўйиш сўйиладиган байрам куни ўша кундир. Демак, у кунда биринчи қилинадиган иш ийд намозини ўқиш бўлмоғи лозим экан. Бу ийдга ўзига хос, салобат, салмоқ ва руҳонийлик беради. Исломда ҳар бир иш Аллоҳнинг зикри билан бўлади. Байрам ҳам бундан мустасно эмас. Бундоқ бўлишлиги мусулмонларнинг байрами нақадар улуғ байрам эканлигини изҳор этади. Бошқалар ўз байрамларини Аллоҳ таолога гуноҳ қилиш билан ўтказсалар, мусулмонлар байрамдан ҳам савоб олишдек улуғ бахтга муяссар бўлганлар.
«Сўнгра, қайтамиз ва сўйиш сўямиз».
Яъни, ийд намозини ўқиб бўлганимиздан сўнг, намозгоҳдан уйимизга қайтамиз ва қурбонлик сўямиз. Бу намоздан кейин иккинчи ўринда қиладиган ишимиздир.
«Бас, ким ўшандоқ қилса, бизнинг суннатимизни топибдир».
Яъни, ким олдин намозни ўқиб, кейин қурбонлк сўйса, биз мусулмонларни суннатига амал қилибди. Ўзининг молявий ибодатини адо этибдир.
«Ким ундан олдин сўйса, ўз аҳлига гўшт тақдим қилибди, холос. Ибодатдан ҳеч нарса йўқдир».
Яъни, ким намоз ўқишдан олдин қурбонлик сўйса, унинг сўйган қурбонлиги ибодат ўрнига ўтмайди. Унга қурбонлик сўйганлик савоби берилмайди. Ўша хато ишни қилган одам оддий ҳолатда аҳли аёли учун гўштга сўйиш сўйгандек бўлади, холос. Чунки, ҳар бир ибодатни шариат кўрсатмасига мувофиқ қилмоқ керак. Ҳар ким ўзича қилишига рухсат йўқ.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу гапларни айтиб бўлишлари билан, уларнинг тасдиғига мисол ҳам тайёр тургани маълум бўлди.
Саҳобалардан Абу Бурда розияллоҳу анҳу намоздан олдин қурбонликни сўйиб бўлган эди. Бас, у:
«Менинг мусиннадан яхшироқ жазаъам бор?» деди».
Қурбонликка туянинг мусинна номли турини сўймоқ лозим эди. Абу Бурда розияллоҳу анҳу мусиннани намоздан олдин сўйиб қўйган эдилар. У сўйганлари қурбонлик ўрнига ўтмаслиги аён бўлди. Қайта сўйишга мусинна туя йўқ. Лекин жазаъа туридаги туя бор. Ўша жазаъани мусинна ўрнига қурбонликка сўйса, бўлаверадими? Абу Бурда розияллоҳу анҳунинг бу саволларига Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Уни сўй! Аммо, сендан кейин, бирор кишидан кифоя қилмас», дедилар».
Демак, бу рухсат Абу Бурайда розияллоҳу анҳунинг ўзларига хос бўлган.
Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:

1. Ийддан олдин олим кишилар кўпчиликка, унга оид ҳукмларни яхшилаб баён қилиб беришлари лозимлиги.
2. Қурбон байрами куни биринчи қилинадиган иш ийд намозини ўқиш бўлиши кераклиги.
3. Намоздан қайтгандан сўнг қурбонлик қилишга киришмоқ яхши эканлиги.
Қурбонликни ҳайит кунлари ичида қилса бўлаверади. Аммо, энг афзали биринчи ҳайит куни намоздан кейин қилинмоғидир.
4. Олдин ийд намозини ўқиб, кейин қурбонлик сўймоқлик мусулмонларнинг суннати эканлиги.
5. Ийд намозидан олдин сўйилгани гўшт ўрнига ўтиб, ибодат ўрнига ўтмаслиги.
6. Қурбонлик қилинадиган ҳайвонларнинг сифатини биладиган кишилардан сўраб олиш кераклиги.
7. Намоздан олдин сўйган одам, қайта қурбонлик сўймоғи лозимлиги.
8. Абу Бурайда розияллоҳу анҳунинг фазллари.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади. «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларга сўйиш куни, намоздан кейин хутба қилиб: «Ким намозимизни ўқиса, қибламизга юзланса ва қурбонлигимизни қилса, намоз ўқилмасидан олдин сўймасин!» дедилар». Тўртовлари ривоят қилган.
Шарҳ: Бу ҳадиси шариф ҳам ўтган ривоятдаги маънони яна ҳам таъкидлаб келмоқда.

ҚУРБОНЛИККА КИФОЯ ҚИЛАДИГАН ВА КИФОЯ ҚИЛМАЙДИГАН НАРСАЛАР

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам иккита шохли ола қўчқорни қурбонлик қилдилар. Уларни ўз қўллари билан сўйдилар, тасмия айтдилар, такбир айтдилар ва оёқларини бўйнига қўйдилар». Бешовлари ривоят қилган.
Шарҳ: Ушбу ривоятда васфи келаётган ҳайвонлар қурбонлик учун энг муносиб ҳисобланади. Чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қилганлари шундоқ.
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам иккита шохли ола қўчқорни қурбонлик қилдилар».
Иложини топган одам шохли ола қўчқор қурбонлик қилса яхши. Бўлмаса, кифоя қиладиган қандай ҳайвон бўлса ҳам, бўлаверади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг нима учун битта эмас иккита қўчқорни қурбонлик қилганлари ҳикмати кейинроқ аён бўлади.
«Уларни ўз қўллари билан сўйдилар»
Демак, сўйишни биладиган одам қурбонлигини ўз қўли билан сўймоғи афзалдир.
«тасмия айтдилар, такбир айтдилар»
Сўйиш пайтида, «Бисмиллаҳи, Аллоҳу Акбар!» демоқ керакдир. Чунки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам шундоқ қилганлар.
«ва оёқларини бўйнига қўйдилар».
Яъни, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак оёқларни қурбонликка сўйилаётган қўчқорнинг бўйнининг ўнг томонига қўйдилар. Чунки, сўйиладиган ҳайвонни секин, лутф ила чап биқинига ётқизилади. Сўювчи ўнг қўли билан пичоқни, чап қўли билан ҳайвоннинг бошини ушлаб туриб сўяди.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қора билан босадиган, қора билан чўкалайдиган ва қора билан назар соладиган қўчқор олиб келишга амр қилдилар. Бас, уни қурбонлик қилиш учун келтирилди ва У зот: «Эй, Оиша, пичоқни келтир! Тошга қайраб юбор!» дедилар. Мен ўшандоқ қилдим. Бас, у зот уни олдилар. Сўнгра қўчқорни ёнбошига ётқазиб, сўйдилар ва: «Бимиллаҳи! Эй, бор Худоё! Муҳаммадддан, оли Муҳаммаддан ва уммати Муҳаммаддан қабул қилгин», дедилар ва уни қурбонлик қилдилар». Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.
Шарҳ: Бу ҳадиси шарифдан қурбонликка оид бир неча масалаларни ўрганамиз.
1. «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қора билан босадиган, қора билан чўкалайдиган ва қора билан назар соладиган қўчқор олиб келишга амр қилдилар».
Ривоятдаги «қора билан босадиган, қора билан чўкалайдиган ва қора билан назар соладиган» дегани, оёғи қора, қорни қора ва кўзининг атрофи қора, деганидир. Демак, ушбу васфга эга қўчқорни қурбонлик қилиш афзалдир. Шунингдек, ўша васфдаги ҳайвонни излаб топишга уриниш ҳам афзал.
Ривоятдаги «амр қилдилар» деган иборадан қурбонликни бировга айтиб олдириш мумкинлиги чиқади.
2. «Бас, уни қурбонлик қилиш учун келтирилди»
Муқтадо, машғул кишиларнинг қурбонликларини қўлидан шу иш келадиган кишилар келтириб беришлари мумкинлиги ушбу иборадан англанади.
3. «У зот: «Эй, Оиша, пичоқни келтир! Тошга қайраб юбор!» дедилар».
Аёлларга қурбонлик сўйишда керак бўладиган пичоқни қайраб, олиб беришни топшириш мумкинлиги. Шунингдек, жонлиқ сўйишдан олдин пичоқни қайраб олиш лозимлиги.
4. «Мен ўшандоқ қилдим. Бас, У зот уни олдилар».
Муслима аёллар эрларига бошқа ишларда бўлгани каби, қурбонлик сўйишда ҳам фаол ёрдам беришлари.
5. «Сўнгра қўчқорни ёнбошига ётқазиб, сўйдилар»
Қурбонликка сўйиладиган ҳайвонни ёнбошига ётқазиб сўймоқ кераклиги.
6. «Бимиллаҳи! Эй, бор Худоё! Муҳаммадддан, оли Муҳаммаддан ва уммати Муҳаммаддан қабул қилгин», дедилар».
Қурбонлик сўядиган киши бошқа вақтлардаги сўйишдаги каби «Бисмиллаҳи»ни айтмоғи шартлиги.
Қурбонлик қилувчи киши Аллоҳ таолодан ўз қурбонлигини қабул этишни сўрамоғи кераклиги.
Қурбонлик қилувчи киши аҳли аёлининг номидан ҳам қилса яхши бўлиши.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз умматлари номидан ҳам қурбонлик қилганлари.

Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга қўйларни Ўз саҳобаларига қурбонлик қилишларига тақсимлаб бериш учун бердилар. Бас, бир ёшли улоқча ортиб қолувди, уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга зикр қилди. У зот: «Уни сен қурбонлик қил», дедилар». Бешовлари ривоят қилган.
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифдан икки нарсани истифода қиламиз:
Биринчиси: Бошлиқ-раҳбар одам ўз одамларига қурбонлик қилиш учун жонлиқ олиб тарқатиши мумкинлиги.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳуга бир неча адад қўй-эчкиларни бериб, саҳобаи киромларга қурбонлик қилиш учун тақсимлаб беришга амр қилишлари шуни кўрсатади.
Иккинчиси: Бир ёшли улоқчани қурбонлик қилиш мумкинлиги.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳу саҳобаи киромларга тақсимлаб бўлганларидан кейин бир ёшли улоқча ортиб қолганининг хабарини берганларида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Уни, сен, қурбонлик қил» дейишлари шунинга далолати.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусиннадан бошқани сўйманглар. Фақат сизга қийин бўлиб қолгандагина қўйнинг жазаъасини сўйсангиз бўлур», дедилар». Муслим, Абу Довуд ва Насаий ривоят қилган.
Шарҳ: «Мусинна» туядан бўлса, беш ёшли, қорамолдан бўлса, икки ёшли, қўй-эчкидан бўлса, бир ёшли бўлганидир.
«Жазаъа» Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳининг айтишларича, қўй-эчкидан бўлса, олти ойлиги бўлади.
Демак, имкони бор одам камида бир ёшли қўй ёки эчки қурбонлик қилиши керак. Агар камбағаллиги туфайли, қўли қисқалик қилиб, бир ёшли қўё-эчкининг иложини қила олмаса, олти ойлик бўлса ҳам, кифоя қилаверади.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади. «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Ҳудайбияда бир туяни етти киши номидан, бир сигирни етти киши номидан сўйдик». Абу Довуд, Муслим ва Термизийлар ривоят қилган.
Шарҳ: «Ҳудайбия» Маккаи Мукаррамага яқин бир жойнинг номи бўлиб, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бошлиқ саҳобалар Мадинаи Мунавварадан умра учун келганларида мушриклар йўлни тўсганлари учун ўша ерда туриб қолганлар. Орада сулҳ тузилиб, унда бу йил мусулмонлар Маккаи Мукаррамага кирмай қайтиб кетадилар, деган банд бўлгани учун, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам аталган қурбонликларини шу ернинг ўзида сўйиб, саҳобаларни ҳам шундоқ қилишга амр этганлар.
Ана ўшанда Жобир розияллоҳу анҳунинг айтишларича, етти кишидан битта туя ёки қорамол сўйилган экан. Ана ўша нарса шариатимиз ҳукмидир. Туя ва қорамол қурбонлик қилинадиган бўлса, улардан ҳар бирига етти киши шерик бўлса, бўлаверади.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан сафарда эдик. Қурбон байрами келиб қолди. Бас, шерик бўлиб бир қорамолни етти киши ва бир туяни ўн киши сўйдик». Термизий ва Насаий ривоят қилган.
Шарҳ: Бу ривоятда бир сигирни етти киши шерик бўлиб қурбонлик қилиши дуруст эканлиги таъкидланмоқда. Аммо, бир туяда ўн киши шерик бўлишини мўътабар мазҳаблардан бирортаси ҳам олмаган.

Баро розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ичимизда туриб, бармоқларим У зотнинг бармоқларидан қисқа, бармоқ учларим У зотнинг бармоқ учларидан кичкина: «Тўрт нарса қурбонликка жоиз эмас; ғилайлиги очиқ-ойдин ҳайвон, беморлиги очиқ-ойдин ҳайвон, чўлоқлиги очиқ-ойдин ҳайвон ва мияси чатоқ ҳайвон», дедилар». Сунан эгалари ривоят қилган.
Шарҳ: Ровий Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳунинг, бармоқларим у зотнинг бармоқларидан қисқа, бармоқ учларим у зотнинг бармоқ учларидан кичкина, деган мўътариза жумлалари Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалар ичида тик туриб гапираётганларида жуда ҳам яқинларида турганига далолатдир. Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳу Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга ўта яқин турганларидан ўз бармоқларини Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бармоқлари билан, ўз панжа учларини Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг панжалари учлари билан солиштириб, ўзларининг бармоқлари ҳам, бармоқ учлари ҳам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламникидан кичик эканлигини аниқлаб олганлар.
Ушбу ривоятдан қурбонлик қилиниши кўзланган ҳайвон нафақат ёш жиҳатидан, балки, соғлик ва кўриниш жиҳатидан ҳам талабга жавоб бериши, камчилик ва нуқсонлардан холи бўлиши лозимлиги билинади.
«Тўрт нарса қурбонликка жоиз эмас»
Яъни, тўрт хил айбга эга ҳайвонларни қурбонлик қилиб бўлмайди.
1. «ғилайлиги очиқ-ойдин ҳайвон»
Демак, кўзида очиқ-ойдин билиниб турадиган ғилайлиги бор ҳайвонни қурбонлик қилиб бўлмайди. Агар сезилар-сезилмас бўлса, майли, дейди уламоларимиз. Модомики, сезиларли даражада ғилай бўлган ҳайвонни қурбонлик қилиб бўлмас экан, ундан кўра каттароқ айбга эга бўлган, мисол учун, кўзи кўр бўлган ҳайвонни қурбонлик қилиб бўлмаслиги турган гап бўлади.
2. «беморлиги очиқ-ойдин ҳайвон»
Яъни, кўрганда касаллиги билиниб турадиган ҳайвонни ҳам қурбонлик қилиб бўлмайди. Бас, шундоқ экан касаллиги туфайли ўрнидан тура олмай қолган ва шунга ўхшаш ҳолдаги ҳайвонларни қурбонлик қилиб бўлмаслиги аниқ бўлади.
3. «чўлоқлиги очиқ-ойдин ҳайвон»
Юришидан чўлоқлиги аниқ билиниб турадиган ҳайвонни қурбонлик қилиб бўлмайди. Агар чўлоқлиги билинар-билинмас бўлса, қурбонлик қилса бўлаверади.
Ҳайвоннинг оёқларидаги нуқсони очиқ-ойдин чўлоқликдан юқори, мисол учун, бир оёғи кесик бўлса, мутлақо қурбонлик қилиб бўлмайди.
4. «мияси чатоқ ҳайвон»
Миясида нуқсони бор ҳайвонни ҳам қурбонлик қилиб бўлмайди. Кўпинча чорвадорлар бундоқ ҳайвонларни «айланбош» деб атайдилар.
Демак, қурбонлик қилиш учун ҳайвон танлаш пайтида мазкур камчиликлар бўлмаслигига алоҳида эътибор бермоқ лозим экан.

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларни кўз ва қулоғини яхшилаб кўриб олишимизга; ғилайни, муқобалани, мудобарани, харқони ва шарқони қурбонлик қилмаслигимизга амр қилдилар. Мен: «Муқобала нима?» дедим.
«Қулоғининг бир томони кесилган», деди.
«Мудобара нима?» дедим.
«Қулоғининг учи кесилган», деди.
«Шарқо нима?» дедим.
«Қулоғи ёрилган», деди.
«Харқо нима?» дедим.
«Қулоғи белги учун йиртилган», деди». Сунан эгалари ривоят қилган.
Шарҳ: Қурбонлик қилиниши кўзланган ҳайвоннинг кўзидаги айби қанчалик эътиборда эканини аввал гапириб ўтилди. Бу ҳадиси шарифда асосан қурбонлик қилишга олинадиган ҳайвоннинг қулоғидаги айбларига эътибор бериш ҳақида кетмоқда.
Уламоларимиз, агар қурбонлик қилинадиган ҳайвон ушбу ҳадиси шарифда зикр қилинган барча айблардан холи бўлса, айни муддао бўлади, қурбонлик баркамол бўлади, деганлар.
Шу билан бирга, мазкур айблардан баъзиси бор ҳайвонларни қурбонлик қилса, бўлади, ҳам деганлар. Баркамол бўлмайдию, лекин қурбонлик ўрнига ўтади.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади. «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қулоғи кесик ва шохи синиқларни қурбонлик қилишдан қайтардилар». Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.
Шарҳ:Бу масалага муҳаддислар, агар қулоғининг ярмидан кўпи кесик ва шохининг ярмидан кўпи синиқ бўлса, деган изоҳни киритишган. Фақиҳлар эса, бу ҳадиси шарифда гап баркамоллик ҳақида кетмоқда. Шунинг учун ҳам кифоя қилса, бўлди, дейдиган бўлсак, қулоғи кесик ва шохи синиқ ҳам кифоя қилаверади, дейдилар.
Ушбу, қурбонликка танланган ҳайвоннинг баркамол бўлиши лозимлиги ҳақидаги ҳадиси шарифлардан иккита ҳикматни мулоҳаза қиламиз.
Биринчи ҳикмат: Мусулмонларнинг Аллоҳга нисбатан юксак одоблари.
Қурбонлик Аллоҳ таолога атаб қилингани учун уни соғ-саломат, ҳеч бир нуқсонсиз бўлишига уриниш Аллоҳ таолога нисбатан юксак одобни кўрсатади. Қурбонликнинг гўшти ҳам, қони ҳам Аллоҳ таолога керак эмаслиги ва етмаслиги аниқ. У зотга фақат тақво етади, холос. Гўшти ва қони етмаса ҳам, қурбонлик қилинадиган ҳайвоннинг айбу ноқсонсизини топиш эса, тақвонинг баркамоллиги учун уринишдир.
Иккинчи ҳикмат: Камбағалларнинг кўнгилларини кўтариш. Уларга яроқсиз бўлиб қолган, нуқсонли ҳайвонлар гўштини эмас, энг афзал ҳайвонлар гўштини совға қилиш яхши иш. Бунда камбағалларнинг кўнгиллари кўтарилади. Ўзларини муҳтарам кишилар сифатида ҳис этадилар.

ҚУРБОНЛИКНИНГ ОДОБЛАРИ ВА УНИ САҚЛАШ ЖОИЗЛИГИ ҲАҚИДА

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам сўйиш куни иккита шохли, ола, бичма қўйни сўйдилар. Иккисини юзлантирганларидан сўнг: «Албатта, мен юзимни осмонлару ерни яратган Зотга, Иброҳимнинг миллатида бўлган, тўғри йўлга мойил бўлган ҳолимда юзлантирдим ва мен мушриклардан эмасман. Албатта, менинг намозим, ибодатларим, ҳаёт ва мамотим оламларнинг Робби Аллоҳ учундир. Унинг шериги йўқ. Ана шунга буюрилганман. Ва мен энг аввалги мусулмонларданман. Эй, бор Худоё, бу Сендан ва Сенга Муҳаммаддан ва унинг умматидан. Бисмиллаҳи ва Алоҳу Акбар», дедилар сўнгра сўйдилар». Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилган.
Шарҳ: Бу ҳадиси ширифдаги янгилик гаплардан бичилган ҳайвонни ҳам қурбонлик қилиш мумкинлиги ҳақидаги ҳукмни таъкидлашимиз лозим.
Иккинчи нарса эса, қурбонлик сўйиш вақтида ўқиладиган дуо. Ана ўша дуони ўрганиб олиб қурбонлик сўяётганда ўқилса, мақсадга мувофиқ бўлади.

Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимнинг сўядиган қурбонлиги бўлса, Зул-Ҳижжанинг ойи кўрингандан бошлаб, то қурбонлик қилгунича, сочидан ҳам, тирноғидан ҳам ҳеч нарсани олмасин», дедилар». Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.
Шарҳ: Қурбонлик сўйишни ният қилган одам ва унинг оила аъзолари Зул-Ҳижжа ойи кирган кундан бошлаб, то қурбонлик қилингунча сочлари ва тирноқларини олдирмай юришлари лозим. Ким бу ишни, яъни, соч ва тирноқ олдиришни қилса, макруҳ ишни қилган бўлади. Зул-Ҳижжа ойининг биринчи ўн кунида соч ва тирноқларни олмай юришнинг сабаби эса, қурбонлик қилганда ундан кўпроқ аъзо иштирок этсин, токи, қиёматда Аллоҳ таоло қурбонлик сабабидан уни дўзахдан озод қилганда кўпроқ аъзоси озод бўлсин, деган яхши умиддир.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳеч бир киши ўз қурбонлигидан уч кундан сўнг емасин», дедилар». Муслим ва Термизий ривоят қилган.
Шарҳ: Бу ҳадиси шариф вақтинчалик ва маълум сабабга кўра айтилган бўлиб, қурбонлик қилган киши уч кун ичида ўзи емаса, қурбонлик гўштини садақа қилиб юборишни тақозо қилади.

Салама ибн ал-Акваъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким қурбонлик қилса, учинчи кундан кейин уйидан ундан бирор нарса бўлган ҳолида тонг отдирмасин», дедилар. Келаси йили бўлганда: «Эй, Аллоҳнинг Расули, ўтган йили қилганимиздек қилайликми?» дейилди. У зот: «Енглар! Таомлантиринглар! Сақлаб қўйинглар! У йили одамлар қийинчиликда эдилар. Уларга ёрдам беришингизни хоҳлаган эдим», дедилар». Бешовлари ривоят қилган.
Шарҳ: Демак, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмонлар очарчилик туфайли қийинчиликка дучор бўлган йиллари қурбонликнинг гўштини уч кундан ортиқ сақлаб туришни ман қилганлар. Мазкур ҳолат ўтиб тўқчилик бўлганда эса, ҳам ўзлари еб, ҳам ўзгаларга бериб, ҳам сақлаб қўйишга рухсат берганлар.
Ушбу ҳадиси шарифга биноан, уламоларимиз, оддий ҳолатларда Қурбонликнинг гўштини учга бўлиб, бир қисмини егани, иккинчи қисмини камбағалларга бергани, учинчи қисмини сақлаб қўйгани яхши, дейдилар.
Муҳтожлар кўпайганда эса, уларнинг риоясини қилиш зарурдир.

ҚУРБОНЛИК ҲАҚИДА ҚЎШИМЧА МАЪЛУМОТЛАР

Қурбонлик қурбон ҳайити кунлари сўйиладиган ҳайвондир.
Фуқаҳолар истилоҳида қурбонлик «Махсус ҳайвонни махсус вақтда сўйишдир».
Қурбонлик шариатга иккинчи ҳажрий санада киритилган.
Ҳанафий мазҳаби бўйича қурбонлик қилиш вожибдир.
Қурбонлик қилиш ҳур, балоғатга ёшига етган, оқил, муқим ва закот нисобига молик бўлган мусулмон шахсга вожиб бўлади. Ҳанафий мазҳаби бўйича мусофирга қурбонлик қилиш вожиб бўлмайди.
Қурбонлик қилишнинг вақти ҳайит кунининг тонги отиш билан киради ва учинчи ҳайит кунининг қуёши ботиши билан чиқади. Фақат қурбонликни ҳайит намозини ўқиб бўлгандан кейингина қилина бошланади.
Агар қурбонликка аталган ҳайвон қочиб кетиб ўрнига бошқаси олинган бўлса, кейин аввалгиси ҳам топилиб қолса, иккисини ҳам сўйилади.
Қурбонлик қилинадиган ҳайвонлар мол, қўтос, туя, қўй ва эчкилардан иборатдир. Бу ҳайвонларнинг эркаги ҳам, урғочиси ҳам, бичилгани ҳам, бичилмагани ҳам қурбонлик қилинса, бўлаверади. Бошқа ҳайвонларни қурбонлик қилиб бўлмайди.

Без заголовка

Барча билдирилган фикрлар учун миннатдормиз!

Мактабдаги кизик вокеалар

Привет всем. Хар сафар мана шу сообществага кирганимда мактаб давридаги бир кизикарли вокеалар тугрисида ёзишмаганмикин деб кизикиб кираман.  Кирсам, здесь пустота как всегда. Давайте мактабда бўлиб утган кизикарли вокеаларни бир четдан эсласак.  

go go, 26-09-2009 21:04 (ссылка)

В Казахстане разрешили ношение ХИДЖАБА в школах и ВУЗах !!!

В Казахстане в то же время чиновники подчеркнули дозволенность ношения хиджабов в учебных заведениях. Носить хиджаб учащимся школ и вузов в Казахстане не запрещено, заявил министр юстиции Рашид Тусупбеков, передает «Trend.Az» со ссылкой на «Новости-Казахстан».

«Согласно статье 22 Конституции каждый имеет право на свободу совести. Это право включает в себя свободу действовать в соответствии со своими религиозными убеждениями», - ответил Тусупбеков на вопрос посетителя его блога. В соответствии с Конституцией государственная система образования и воспитания в республике отделена от религиозных объединений и носит светский характер, то есть государство не вмешивается в дела религиозных объединений, а религиозные объединения в дела государства, продолжил министр.

Вместе с тем, отметил он, государство может ограничить право действовать в соответствии со своими религиозными убеждениями при исключительных обстоятельствах, определенных в статье 39 Конституции. Ограничения права исповедовать религию и действовать в соответствии с религиозными убеждениями должны быть установлены законом и лишь в той мере, в какой это необходимо в целях защиты конституционного строя, охраны общественного порядка, прав и свобод человека, здоровья и нравственности населения.

«Учитывая приведенные положения Конституции и закона, действующее законодательство не предусматривает каких-либо ограничений касательно одежды, в том числе хиджаба, для учащихся образовательных организаций республики», - подчеркнул Тусупбеков.

go go, 01-09-2009 21:00 (ссылка)

Рамазон – ўзни ўзгартириш учун энг қулай фурсат

Оламлар парвардигори бўлган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, У бандаларидан Ўзи истаган кишини Ўзининг тоатига муваффақ қилди, Ўзининг тавфиқи билан итоатгўй бандаларини Ўз ибодатига йўллаб қўйди, Ўз дўстларига иймонни суюмли қилиб қўйди, шу боис улар Унинг амрларига ижобат қилдилар ва қайтариқларидан тийилдилар.
Башариятга устоз ва уни Парвардигор изни билан зулматлардан ёруғликка олиб чиқувчи машъала бўлган зотга Аллоҳнинг салавоту саломлари бўлсин. Аллоҳ у зот сабабли диллардаги ғиллу-ғашликларни кетказди, ақлларни ёритди, муҳрланган қалбларни, кар қулоқларни ва кўр кўзларни очди.
Аммо баъд...
Аллоҳ таоло ҳар бир нарсани яратди ва ўлчовли қилди, Ўзининг етук ҳикмати ва барча нарсани қамраб олувчи комил илми билан айрим замон ва маконларни зиёда фазлу шараф билан хослади. Улардан фойдаланиб қолишимиз ва яхшиликларидан баҳраманд бўлиб қолишимиз учун у фурсатлардан баъзиларини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизларга баён қилиб бердилар.
Мусобақа қилувчилар учун энг қулай фурсат, Роббул оламийн ҳузуридаги олий даражаларга эришишга қизиқувчилар учун ғанимат бўлган бу улуғ ой ва хайрли мавсум ҳам шулар жумласидандир.
Дарҳақиқат, Рамазон ойи энг улуғ ибодатлар мавсумидир, у васфига тил ва қалам ожизлик қиладиган кўп буюк хислат ва хусусиятлар эгаси бўлган ойдир.
Мен бу қисқагина мақолада унинг фазилатлари ва шарафи ҳақида сўз юритмоқчи эмасман. Зотан, унинг фазли маълум, шарафи машҳур. Мен унга доир фиқҳий ҳукмлар, унинг суннатлари ва одоблари ҳақида ҳам тўхталиб ўтирмайман. Балки мен унда бўлган кўплаб ҳикматлардан фақат биригинаси ҳақида сўз юритиш истагидаман ва суҳбатимизни «Рамазон – ўзни ўзгартишига энг қулай фурсат» деб атадим.
Кузатган бўлсангиз, кўпчилик одамлар яхшироқ ва афзалроқ тарафга ўзгариш ҳақида изланишади. Шу мақсад йўлида ташкил қилинадиган «Шахсиятни ўзгартириш фани», «Одамлар билан муомала қилиш санъати» деганга ўхшаш ҳар турли номдаги пуллик ё бепул тарбиявий семинар ва давраларга қатнашадилар, «Ўзгартиришни ҳозирдан бошлаймиз!» ёки «Сиздан қаҳрамон яратамиз» ва ҳоказо шиорларга кўзингиз тушади.
Майли, бизнинг бундай ишларга қаршилигимиз йўқ, марҳамат, истаганларича машғулотларга қатнашаверсинлар, шахсиятга фойда етказадиган ҳар қандай хайрли ишларга мўмин киши энг биринчи ҳақли саналади. Зеро, ҳикмат мўминнинг йўқотиб қўйган топилдиғи бўлиб, қаерда топмасин, унга ҳақлидир.
Ҳар қандай жиддий ва ўзини ҳурмат қиладиган инсон ўз шахсияти ҳақида қайғуради, уни ривожлантириш ва ўзгартириш тўғрисида бош қотиради, бир поғонада тўхталиб қолмайди, балки мудом ҳаётида олға интилиш ва ривожланиш бўлишини, диний ва дунёвий савияси юксалишини истайди.
Бугунги суҳбатимиз ундай инсонлар ҳақида эмас. Чунки, улар йўлларини топиб олган, унинг паст-баландидан яхши хабардор инсонлардир.
Балки, суҳбатимиз зил-замбил гуноҳлар юки остида эзилган, ғафлатга чўмган, нафсининг йўриғига юрган ва шайтоннинг иғвосига учиб, хоҳиш-ҳавосига эргашиб кетган, роҳату маишатга берилиб, тўғриликдан юз ўгирган ва ҳақдан бош тортиб юрган одамлар ҳақида.
Шундай бўлса-да, улар ҳам пешқадамларга етиб олиш ва ижтиҳодли инсонларга тенглашиб олишни орзу қиладилар. Бироқ, орадаги масофанинг узоқлиги уларнинг ялқовланиб, ўтириб қолишларига сабаб бўлади. Ана шундай инсонлар ичидан заковатли ва ўзлигини ўзгартиришга ҳарис кишилар учун ушбу рўза ва тунги намозлар ойида жуда қулай фурсатлар бордир.
Ўзини ўзгартиришни истайдиган кишилар ҳам бир неча турли бўлади.
Айримлари борки, фарзу нафл намозларни муҳофаза қилишни орзу қилади. Бироқ, шайтони кучлилик қилиб, тоатга бўйни ёр бермайди...
Айримлари борки, Қуръони Каримни ёдласам, туну кун уни тиловатида бўлсам, деб орзу қилади. Бироқ, иштиёқнинг камлиги, қасду-қарорнинг заифлиги ва ҳимматнинг кучсизлиги устун келиб, ушбу раббоний неъматга ва пок хислатга етишолмай юради..
Айримлари тавба ва инобат (гуноҳдан қайтиш) учун йўл истайди, ҳаром қарашларни тарк қилиш ва гуноҳларга қўл уришдан тийилиш ҳақида ўзига ўзи сўз беради, қани энди бунга бирон ёрдамчи ва кўмакчи топилса эди, деб ўйлайди..
Айримлари ўзининг хулқи бузуқлигидан, тили аччиқлигидан зорланиб, қанийди тилимни тузатиб олсам, одамлар ичида гап-сўзим ҳам, табиатим ҳам чиройли бўлса, деб орзу қилади..
Айримлари бахиллик ва хасисликка, пул-молга зиқналикка гирифтор бўлган бўлиб, қанийди шу разил сифатдан бутунлай қутулсам, деб йўл истаб юради.
Айримлари қалбининг саломатлиги ва кўнглининг софлигидан кўнгли тўлмай, одамларга нисбатан доим норозилик ҳисси билан қарашидан нолийди, мусулмонларга нисбатан кўнглим соф бўлса эди, деб орзу қилади.
Айримлари дунё топиш билан овора бўлиб, қариндошлари ҳолидан хабар олмай қўйганидан ҳасрат чекади, силаи раҳмдек вожиб ишни тарк қилганига куйинади.
Айримлари ўзининг ахлоқий камчилик ва нуқсонларидан хижолат бўлиб, ҳеч ўзини тийиб ололмаслигидан хафа бўлиб, ёзғиради, қандай қилсам бундан халос бўларкинман, дейди.
Мен у инсонларнинг ҳаммасига айтаманки, юқорида айтилган айбу нуқсонларнинг ҳаммасига даво мана шу ойда, сиз истаган ишни – намоз бўлсин, тунги ибодатлар бўлсин, яхшилигу эҳсон қилиш бўлсин, силаи раҳм бўлсин, зикр бўлсин, тиловати қуръон бўлсин, ҳаромдан кўз юмиш бўлсин, саҳоватпешалик бўлсин, баданни ва тилни асраш бўлсин, ҳамма-ҳаммасини – Аллоҳ таоло айни шу муборак ойда муҳайё қилиб қўйган, яна бу ойда тоатга бел боғлаш истагида бўлган ва Аллоҳ таолога яқинлик ҳосил қилиш умидида бўлган ҳар бир кишига кўпдан-кўп ажру савоблар ҳам муҳайё қилиб қўйилган.
Ким Рамазонга етиб келган бўлса ва унда жиддийлик билан тоат-ибодатларга бел боғлаш ва ундаги фазлу баракотлардан фойдаланиб қолиш нияти бўлса, мана шунинг ўзи ўзни ўзгартиришдир, бу йўлдаги ҳаракатнинг бошланишидир, аслида. Рамазон у учун кўникиш ва чиниқиш тадбири бўлиб қолади, муваффақиятга эришиш калити, ният ва истакларини рўёбга чиқариш гарови, муродга етишиш дебочаси бўлади.
Рамазон намозларни муҳофаза қилишга ундайди, бунинг учун улкан ажрлар борлигини эслатади, зикр ва тиловати қуръонни кўпайтиришга тарғиб қилади, силаи раҳмга қизиқтиради, нафсни тозалайди, уни инфоқ-эҳсон қилишга етаклайди, сабру тоқатли бўлишга одатлантиради, кўнгилга бағрикенглик ва олижаноблилик ҳисларини сингдиради, ҳаром ишлардан тийилишга чорлайди, акс ҳолда кишининг рўзаси бузилиши ва гуноҳкор бўлиши билан огоҳлантиради.
Сўзим охирида яна бир бор таъкидлаб айтаманки, Рамазон ўзни ўзгартириш учун энг қулай фурсат... Сиз бу қимматли фурсатдан ғофил қолмаяпсизми?! Ундан унумли фойдаланиб қолишга азмингиз қатъийми?! Ўтган кунларингизда бошдан кечириб келаётган ўзингиз учун номарғуб ва номақбул феъл-атворларингизни ўзгартириш қарорингиз ўзгариб қолмадими?!
Агар рағбатида жиддий ва истак-иродасида содиқ кишилардан бўлсангиз, марҳамат, қулай фурсатлар ҳали олдингизда, муборак ой яқинлашиб келмоқда!
Акс ҳолда, бу кунлар ҳам зув этиб ўтиб кетади ва сиз қўлдан берилган яхшиликлар, тутиб қолинмаган ажру савоблар, бой берилган неъмат учун надомат бармоғингизни тишлаб қоласиз, афсус чекиб кўз ёш тўкасиз.
Балки, бундай фурсат сиз учун бошқа қайтиб келмас.. Шундай экан, бу кунларни ғанимат билинг, ўзингизни ўзгартиришга шошилинг! Зеро, умр нафаслардан иборат, чиққани яна қайтиб кирмайди...
Аллоҳдан барчаларимизни яхшилик ва саломатликда учраштиришини сўраб қоламан.
 

go go, 21-08-2009 18:34 (ссылка)

Ibratli Ramazon hikoyasi

Assalomu Alaykum aziz do'stu brodarlarimiz kirib kelgan Mubork Mohi Ramazon bilan sizlarni Muborakbod etmoqchiman.
Alloh (j.j) bu Muborak oyda gunohlarimizi kecherishini so'rab duolarda bolishimizni siz brodarlarimizga bir hotirlatmaoqchimiz, InshaAlloh Ro'zalarimizni chiroyli sabrlar qanoatlar berishini so'rab qolamiz.

Sizlarga bir sahifada uqib qolgan ibratli hikoyani bildirishni lozim topdim ahir Musulmon Musulmon OYNASI har holda bir birlarimizga ibrat bo'ladi InshaAllohu Rahmon

RAMAZONDI ILK KUNI EDI !!!

Talaba edim. Gunoh va jaholat biyobonida sang‘ib, orqa-oldimga qaramay yurgan kezlarim edi. Bir kuni ketayotsam, oldimdan yaqin do‘stim chiqib qoldi. «Bir «bayram» qilaylik», dedim. Ko‘nmadi. Qistayverganimdan keyin: «Men ro‘za tutganman», dedi. (Ramazon kelganidan ham bexabar ekanman!) So‘ng menga ham ro‘za tutishni maslahat berdi. «Bo‘pti, ertadan tutaman», deya so‘z berdim.
Ramazonning ilk kuni edi, mening esa, og‘zim ochiq. Ertadan ro‘zani boshlasam, «maishat» o‘ladi, deb, ulfatlar bilan rosa «bayram» qildim...
O‘sha kuni ichgancha ichdim. (Allohim, O‘zing kechir.) So‘ng sahar kirmasdan turib yuvindim, kiyimlarimni almashtirib, do‘stimning xonasiga tushdim. Kechagi boshog‘riqdan asar yo‘q, ruhim tetik edi. Uch-to‘rt kishi birga saxarlik qilib, og‘iz yopdik. So‘ng ular bomdod namozini o‘kigani boshqa xonaga chiqidi. Men esa, o‘ringa cho‘zildim. Bir payt ko‘zim ilinibdi. Yo Alloh, o‘shanda Rasuli akramni tush kurdim. Qomatlari, so‘zlari, atvorlari xuddi sahobalari ta’riflagandek edi. Bezovta edilar. Kechagi ishlarim u zotni xafa qilganini bilib turardim. «Kimdir birinchi kungi ro‘zasini buzibdi, endi hammamiz boshqatdan tutamiz», dedilar. Lekin o‘sha buzg‘unchi kimligini aytmadilar. Huzurlarida uyatdan yerga kirgudek edim... So‘ng uyg‘onib ketdim. Do‘stlarim namozdan qaytishgan ekan. Xonamga chiqqim kelmadi...

O‘shanda ilk bor poklik neligini his etdim. Rasululloh sollolohu alayhi va sallam anglatib ketdilar uni menga. Hamon o‘sha poklikni, muborak jamolni sog‘inaman. Lekin Alloh taolo dunyo havaslariyu xato-gunohlar ichra sarson bandasiga Habibining jamolini loyiq ko‘rmayotir!

Yana bir bora Mohi Ramazon muborak bo'lsin Dindoshlar!!!

Kim kim???

Assalomu aleykum Sayram ahli. Mahallamizda ham ancha kupayishib koldik. Kelinglar hammamiz uzimizni tanishtiraylik. Yani kim kaysi maktabni bitirgan, hozir kayerda ukiyapti? Sayramni kayerida turadi?

настроение: Веселое

Метки: Kim kim?

Без заголовка

Салом хаммага. Бу йилги битирувчиларга омад, грант сохиби булиш насиб этсин 

Shorustam Nazirov, 04-01-2009 19:38 (ссылка)

Без заголовка

Salom 11-a sinf uquvchilari. Hammngizni grant sohibi bulishingizga tilakdoshman

Диккат! Диккат! Диккат!

Барча Алмати шахридаги укувчилар диккатига.
27 март куни соат 10-00 да Аграр институтда студентлар ва мактаб укувчилари билан учрашув утказилади. Барча студентларни актив катнашишга таклиф этамиз.
Барча студентларни бир-бирларингизга хабар беришингларни суранамиз.

В этой группе, возможно, есть записи, доступные только её участникам.
Чтобы их читать, Вам нужно вступить в группу