Muborak oy tuhfasi. 30-kun
Bismillahir rohmanir rohim.
Assalamu alaykum wa rahmatullohi wa barakatuhu!
Bugun ramazonning 30-kuni. Allohim, tutayotgan roza'laringiz, qilayotgan hayrli amallaringizni dargohida qabul qilsin!
Rasululloh SAVning duolari
Anasdan (r.a.) rivoyat qilinadi. Rasululloh sollallohu alayhi vasallam: «Allohumma inniy a'uzu bika minal barasi val jununi val juzomi va sayyi'il asqomi», deb aytardilar. (Ma'nosi: Allohim, Sening noming ila peslikdan, jinnilikdan, moxovdan va yomon kasalliklardan panoh tilayman.) Abu Dovud va Nasaiylar sahih isnod bilan rivoyat qilishgan.
Sahih hadisi shariflar
Abdulloh ibn Amr ibn al-Os rivoyat qiladi: «Rasululloh sollallohu alayhi va sallamning «Alloh taolo ilmni bandalardan tortib olmaydi, uni ulamolarni vafot topdirish bilan tortib oladi. Odamlar birorta ham ulamo qolmaganidan so‘ng dinni tushunmaydiganlarni o‘zlariga boshliq qilib oladilar. So‘ng, ulardan so‘raydilar. Ular bilmasdan fatvo aytadilar. O'zlari ham adashadilar, o‘zgalarni ham adashtiradilar» deganlarini eshitganman»,-deb aytgan. (sahih, Buxoriy rivoyati).
Sahih hikoyatlar
Anas raziyallohu anhu rivoyat qiladilar: «Abdulloh ibn Salom Rasululloh sallallohu alayhi va sallamning Madinaga kelganlarini eshitib, ul zotning huzurlariga bordi-da: «Men sizdan faqat payg‘ambargina biladirgan uch masala xususida surayman: Qiyomatning dastlabki belgisi nima? Jannat ahli yeydirgan dastlabki taom nima? Bola nima boisidan otasiga va nima boisidan tog‘alariga o‘xshaydi?» - dedi. Rasululloh sallallohu alayhi va sallam: «Hozirgina Hazrat Jabroil mazkur masalalar xususida menga xabar yetkazdilar», - dedilar. Abdulloh: «Ul kishi (ya'ni, Hazrat Jabroil) yahudiylarga dushman farishtalardandurlar», - dedi. Rasululloh sallallohu alayhi va sallam unga javoban bunday deb marhamat qildilar: «Ammo, Qiyomatning dastlabki belgisi shuki, alanga (o‘t chiqib), mashriqdan magribgacha yerlardagi odamlarni mahsharga to‘playdi. Jannat ahli yeydirgan dastlabki taom ersa, hut (kit yoki ulkan baliq) jigari o‘simtasidir. Boladagi o‘xshashlik xususiga kelsak, er xotiniga yetganda, agar erning maniysi ayolnikidan ilgari to‘kilsa, bola otasiga va agar ayolning maniysi ernikidan oldin to‘kilsa, bola onasiga o‘xshaydi». Abdulloh (Janob Rasulullohning javoblarini eshitgach): «Men sizning Ollohning rasuli ekaningizga shahodat keltirdim!» - dedi. Keyin, u: «Yo Rasulalloh! Yahudiylar firibgar, yolg‘onchi qavmdur, agar siz men haqimda ulardan so‘ramasingizdan avval Islomga kirganimni bilgan bo‘lsalar, huzuringizda menga tuhmat qiladilar» - deb aytdi. Shu asnoda Janob Rasulullohning huzurlariga yahudiylar kelib qolib erdi, Abdulloh ichkariga kirib turdi. Janob Rasululloh yahudiylarga: «Qavmingizdagi Abdulloh ibn Salom qanday odam?» - dedilar. Shunda yahudiylar (Abdullohning Islomga kirganidan bexabar bo‘lgani uchun): «U eng ulug‘imiz va eng ulug‘imizning o‘g‘lidur hamda u eng yaxshimiz va eng yaxshimizning o‘g‘lidur», - deyishdi. Janob Rasululloh: «Fikringiz qanday, agar Abdulloh Islomga kirsa, (sizlar ham Islomga kirasizlarmi)?» - dedilar. Yahudiylar: «Olloh uni bundan o‘z panohida asrasin!»- deyishdi. Shunda Abdulloh ichkaridan ularning oldiga chiqib keldi-da: «Ashhadu an-lo iloha illallohu va ashhadu anna Muhammadan Rasulullohi!» - deb aytdi. Yahudiylar (buni eshitib): «U yomonimiz va yomonimizning o‘g‘lidur» - deya uni yomonlashga tushishdi». (sahih, Buxoriy rivoyati).
Sahobalar hayotidan sahih rivoyatlar
Oisha raziyallohu anho rivoyat qiladilar: «Uhud (voqeasi) kuni mushriklar yengilib, tumtaraqay qochishdi. Shunda iblis (musulmonlarga): «Ey Ollohning bandalari, ortingizdagilardan ehtiyot bo‘lingizlar!» - deb sayha tortib erdi, musulmonlarning oldingi qatordagilari ortlaridagilarga o‘girilib ularga qarshi jangga kirishib ketishdi. Bir mahal Huzayf (ularning orasida) otalarini ko‘rib qoldilar-da: «Ey musulmonlar, bu mening otam, bu mening otam!» - deb qichqirdilar. Ammo, Olloh taolo haqi, ular o‘zlarini to‘xtatolmay, Huzayfaning otasini o‘ldirib quyishdi. Huzayfa ularga: «Olloh taolo sizlarning gunohlaringizni mag‘firat qilsin!» deb qo‘ya qoldilar va to Olloh taologa ro‘baro‘ bo‘lgunlari qadar ham ularga yaxshilik qilaverdilar» (Sahih, Buxoriy rivoyati)
www.ziyouz.
настроение: Alhamdulillah
Метки: Fisabilillahi Taala
RAMAZON HAYITI MUBORAK BO'LSIN...
настроение: A
хочется: H
Ramazon Hayiti muborak bo'lsin!
Ramazon Hayiti sizga va butun oila a'zolaringizga muborak bo'lsin!
HAYIT
Bugun shunday kun erurki, ul kunning tengi yo‘qdir,
Bu kun nafslar hotirjam-u, ko‘ngil ham ancha to‘qdir.
Bugun qalblar rohat ila masjidga qo‘ymish qadam,
Bu kun Alloh kalomini tinglagay har bir odam.
Bukun go‘yo farishtalar osmondan tushib saf-saf
Horig‘, so‘lg‘in ko‘ngillarga taqib ketmishlar sadaf.
Sadaflar asli iymondan so‘zlabon yuraklarga
Aqoid ilmidan aytmish ul ilm keraklarga.
Alloh lafzin unutgan qalb yangi oy chiqqan kecha
O’n bir oylik chang-g‘uborni boshladi bir-bir yecha.
Qanday yaxshi bu kun do‘stlar, qanday go‘zal bu kunlar,
Alloh uchun aziz bo‘lmish yarim oy bedor tunlar.
Bu kun yana kelarmi, yo u kunga yetmaymizmi,
Shu bois, bul aziz kunni qadriga yetmaymizmi?
Mir Alisher bayti aytar: mahzun dil, chekma jabr.
Har kuning Hayit o‘lubon, har tuning o‘lsin qadr.
Bugun shunday kun erurki, ul kunning tengi yo‘qdir,
Bu kun nafslar hotirjam-u, ko‘ngil ham bir muncha to‘qdir.
Xayrulla Hamidov
Метки: alhamdulillah
http://www.religia.kz
http://www.religia.kz
– предлагайте пожалуйста этот сайт своим знакомым и получайте за распространение
знания ислама вознаграждения от Всевышнего Аллаха!
Без заголовка
«Эътикоф» луғатда ушлаб қолиш, туриб қолиш ва лозим тутиш маъноларини ифода қилади. Шариятда эса «Рўзадорнинг жамоат масжидида эътикоф нияти ила қолишидир». Аллоҳ таоло: «Ва у(аёл)ларга масжидларда эътикоф ўтирганингизда яқинлик қилманг», деган (Бақара: 187). Эътикоф Қуръонда зикр қилинган ибодат эканига ушбу оят далилдир. Бу оятда эътикоф ўтирган шахс ўз жуфти ҳалоли ила жинсий яқинлик қилмаслиги кераклигига ва эътикоф ибодати масжидда бўлишига ҳам далил бор.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам, то Аллоҳ у кишини вафот этдиргунича Рамазоннинг охирги ўн кунлигида эътикоф ўтирар эдилар. Сўнгра, у зотдан кейин завжалари ўтиришди». Бешовлари ривоят қилган.
Эътикоф қуйидаги турларга бўлинади;
1. Вожиб.
Бунга назр қилинган эътикоф киради.
2. Суннати муаккада.
Бунга Рамазоннинг охирги ўн кунидаги эътикоф киради.
3. Мустаҳаб.
Бунга юқорида зикр қилинганлардан бошқа эътикофлар киради.
Эътикоф ўзига хос алоҳида ибодат бўлиб у ила банда қалб мусаффолигига, дунёнинг ташвишларидан узулишга, Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилишга ва шу каби кўпгина фазлларга эришади.
Унинг ози бир кундир.
Аммо имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳи «эътикофнинг ози бир оз муддат бўлса ҳам бўлади» деганлар ва шунга фатво берилган.
Ким эътикофни бузса, қазосини бажаради.
Худди нафл рўзани бузган одам қазосини тутиши вожиб бўлганга ўхшаб.
Эътикоф ўтирган одам масжиддан инсон ҳожатларидан бошқа нарса учун чиқмайди.
Инсон ҳожатлари деганда катта ва кичик таҳорат ушатиш, нажосатни кетказиш ва жунубликдан ғусл қилиш каби ишлар кўзда тутилади. Мазкур ишларни қилиб бўлиши билан дарҳол эътикоф ўтирган жойига қайтади.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам қачон эътикоф ўтирсалар инсон ҳожатидан бошқа нарса учун уйга кирмас эдилар». Молик ривоят қилган.
Жумага заволдан кейин боради.
Боргандан кейин суннатни ўқиб олишга етадиган вақт бўлиши учун. Бу жума ўқиладиган жомеъ масжидга яқин ерда эътикоф ўтирган одам учун.
Кимнинг манзили узоқ бўлса, суннатларни ўқиб жумага бемалол эришадиган вақтни чамалаб боради.
Яъни, жума бошлангунча унинг фарздан аввалги тўрт ракъат суннатини ўқиб оладиган вақт ҳам бўлишини ҳисобини қилиши лозим бўлади.
Икки ийд намозига бориши ҳам худди жумага боришга ўхшайди.
Шунинг учун жума ўқиладиган масжидда эътикоф ўтириш афзал деган уламоларимиз.
Жомеъ масжидда мазкур муддатдан кўпроқ туриб қолса ҳам эътикофи бузилмайди.
Чунки бу масжид ҳам аслида эътикоф еридир.
Шунингдек, масжид йиқилгани, жамоат тарқалиб кетгани, золимнинг мажбуран чиқариб юборгани, жиноятчиларнинг жонга ёки молга таҳдид солгани учун чиқиш ила эътикоф бузилмайди. Бошқа ерга бориб эътикофини давом этдираверади.
Агар узрсиз маълум вақтга чиқса эътикофи бузилади.
Шунингдек, ғарқ бўлаётган ёки ёнаётган нарсани қутқариш каби нодир ишлар учун, бемор кўриш, жанозада қатнашиш, гувоҳлик бериш каби ишлар учун чиқса ҳам эътикофи бузилади ва қазо лозим бўлади.
У эътикоф ўтирган масжидида еб – ичиши, ухлаши, савдо молини масжидга келтирмасдан олди – сотди қилиши мумкин. Бошқа кишига бу ишларни масжидда қилиш мумкин эмас.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам эътикоф ўтирганларидан шундоқ қилганлар ва бу ҳожатларни масжиддан чиқмасдан чиқариш мумкин.
Аммо эътикоф ўтирмаган одам мазкур ишларни масжидда қилиши мумкин эмас.
Бу ҳақда бир қанча ҳадислар келган.
Амр Шуъайб отасидан, у бобосидан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидда шеър айтишдан, олди-сотди ва жума куни намоздан олдин ҳалқа бўлиб ўтиришдан наҳий қилдилар». Термизий, Насаий ва Абу Довуд ривоят қилган.
У жим ўтирмайди. Фақатгина хайрли нарсаларни гапиради.
Эътикоф ўтирган одам оғзига мум солингандек жим ўтириши мумкин эмас. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам бундан қайтарганлар. Балки эътикофдаги киши, намоз ўқиш тиловат, зикр, ҳадис ўқиш, илм ўрганиш, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг ва бошқа пайғамбарларнинг сийратларини, аҳли солиҳларнинг ҳақидаги хабарларни ўрганиш билан машғул бўлади.
Агар кечаси ёки унутиб бўлса ҳам жинсий алоқа қилиш эътикофни бузади. Шунингдек, фарждан бошқа ерга жинсий алоқа қилиш, ўпиш, ушлаш туфайли маний нозил қилса ҳам эътикоф бузилади.
Чунки эътикоф ҳам худди намоздек нарса. Мазкур нарсаларнинг барчаси намозни бузади.
Аммо нозил қилмаса, мазкур ишлар ўзи ҳаром бўлса ҳам эътикоф бузилмайди.
Чунки бу нарсалар жинсий алоқага олиб борадиган нарсалардир. Аммо уларда жинсий алоқанинг маъноси йўқ.
Аёл киши уйида эътикоф ўтиради.
Яъни, уйидаги намоз ўқийдиган ерида. Чунки аёл киши учун энг қулай жой ўшадир.
Агар бир неча кун эътикоф ўтиришни назр қилган бўлса, ўша кунларнинг кечаларини ҳам ўтириш лозим бўлади.
Шунингдек, бир неча кеча эътикоф ўтиришни назр қилган бўлса, ўша кечаларнинг кундузларини ҳам ўтириш лозим бўлади.
Бунда шарт қилмаган бўлса ҳам кетма-кет ўтирилади. Икки кунни назр қилган бўлса, икки кундуз ва икки кеча ўтиради. Наҳорнинг ўзини ният қилиш жоиз.
ЭЪТИКОФ ҲАҚИДА (Ҳадис ва Ҳаёт-9)
Шарҳ: «Эътикоф» луғатда ушлаб қолиш, туриб қолиш ва лозим тутиш маъноларини ифода қилади.
Шариятда эса: «Пок шахснинг масжидда эътикоф нияти ила қолишига» айтилади.
Ушбу фаслда ана шу ибодат ҳақида сўз кетади.
Аллоҳ таоло: «Иккингиз байтимни тавоф қилувчилар, эътикоф ўтирувчилар ва рукуъ сужуд қилувчилар учун покланг»-деб»-деган.
Шарҳ: «Бақара» сурасидаги ушбу оятда Аллоҳ таоло Иброҳим ва Исмоил алайҳиссаломларга берган амри ҳақида хабар бермоқда. Байтуллоҳни бир неча тоифа ибодат қилувчилар учун поклашларини лозимлигини айтганининг хабарини бермоқда. Ана ўша ибодат қилувчи тоифалар ичида эътикоф ўтирувчилар ҳам зикр қилинмоқда.
Демак, эътикоф Қуръонда зикр қилинган ибодатдир.
Демак, эътикоф Иброҳим алайҳиссаломнинг даврларидан, қадим замонлардан буён бор ибодатдир.
Яна Аллоҳ таоло: «Ва у(аёл)ларга масжидларда эътикоф ўтирганингизда яқинлик қилманг»-деган.
Шарҳ: Эътикоф Қуръонда зикр қилинган ибодат эканига яна бир далил. Ушбу оятда эътикоф ўтирган шахс ўз жуфти ҳалоли ила жинсий яқинлик қилмаслиги кераклигига ва эътикоф ибодати масжидда бўлишига ҳам далил бор.
–Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам, то Аллоҳ у кишини вафот этдиргунича Рамазоннинг охирги ўн кунлигида эътикоф ўтирар эдилар. Сўнгра, У зотдан кейин завжалари ўтиришди». Бешовлари ривоят қилган.
Шарҳ: Бу ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу дунёдан ўтгунларича ҳар йили Рамазон ойининг охирги ўн кунлигида эътикоф ўтиришни канда қилмаганлари ҳақида сўз кетмоқда.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжалари, оналаримиз ҳам У кишидан кейин вақтда эътикоф ўтиришни канда қилмаган эканлар.
Демак, бошқа мусулмонлар ҳам савоб умидида эътикоф ўтиришлари фазийлатдир.
–Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар Рамазонда ўн кун эътикоф ўтирар эдилар. Вафот этган йиллари йигирма кун эътикоф ўтирдилар». Бухорий ва Абу Давуд ривоят қилган.
Шарҳ: Чунки, У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам умри шарифлари охирлаб қолганини сезиб, солиҳ амалларни кўпроқ қилишга ўтган эдилар.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этадиган йиллари шунга ўхшаш ишларни кўп қилганлари маълум ва машҳур. Жумладан, ҳар Рамазонда Жиброил алайҳиссаломдан Қуръони Каримни бир марта ўтказиб олиш одатлари бор эди. Вафот этадиган йиллари икки мар та ўтказиб олганлар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу ишларида қариб қолган кишиларга катта ўрнак бор.
–Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон эътикоф ўтиришни ирода қилсалар, Бомдодни ўқиб эътикоф жойига кирар эдилар. У зот капа қуришга амр қилдилир. Бас қурилди. Рамазоннинг охирги ўнлигида эътикофни ирода қилган эдилар. Бас, Зайнаб ҳам ўзига капа қуришга амр қилди. У қурилди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ундан бошқа завжалари ҳам ўзига капа қуришга амр қилдилар ва қурилди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Бомдодни ўқиб бўлгандан сўнг назар солдилар... бирдан капаларни кўрдилар ва: «Яхшиликни ирода қиляптиларми?»-дедилар. Сўнг амр қилиб ўз капаларини йиғиштирдилар ва Рамазон да эътикоф ўтиришни тарк этдилар. Кейин Шавволнинг биринчи ўн кунлигида этикоф ўтирдилар». Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган.
Шарҳ: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам эътикоф ўтирмоқчи бўлганларида масжидлари ичига кичик капа қурдирар эдилар.
Бир йили, бошқа ривоятларда айтилишича, Оиша онамиз ҳам У киши эътикоф ўтирганда, эътикоф ўтирмоқчи бўлибдилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан изн сўраган эканлар, изн берибдилар. Сўнг Ҳафса онамиз ҳам Оиша онамиз орқали изн сўраган эканлар у кишига ҳам изн берибдилар. Ҳафса онамиз ҳам ўзларига капа қурдирибдилар. Зайнаб бинти Жаҳш онамиз ҳам ўзларига эътикоф ўтириш учун капа қурдириб олибдилар.
Эътикоф ўтириш бошланадиган куни Бомдод номозини ўқиб бўлиб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам эътикоф ўтиришни бошлаш мақсадида капалари томон юзлансалар, унинг яқинида бир неча капалар туриб ди. Шунда:
«Бу(аёл)лар яхшиликни ирода қиляптиларми?-дептиларда ўз капаларини йиғиштириб қўйишни буюрибдилар. Эътикоф ўтирмаптилар. Чунки, масжид ичида капа кўпайиб кетса, намозхонларга халал бериш турган гап. Бунинг устига эътикоф ўтиришдан асосий мақсадлардан бири аҳли аёлдан бутунлай ажраб Аллоҳга ибодат қилиш.
Мазкур ҳолатда эса Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам учун бу мақсад ҳосил бўлмайдиган бўлиб қолган.
Учинчидан масжидга турли одамлар кириб чиқади, агар оналаримиз капа қуриб ўтирсалар, унга кириб чиқиб турсалар ўнғайсиз ҳолга тушишлари мумкин экан.
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Эътикоф масжидда бўлиши.
2. Эътикоф ўтирувчи ўзига капа қуриб олса яхши бўлиши.
3. Эътикоф Бамдоддан кейин бошланиши.
4. Баъзи фойда учун, ёки ноқулайликни олдини олиш учун бошламоқчи бўлган ишни қолдириш мумкинлиги.
5. Узр туфайли Рамазон охирида эътикоф ўтира олмаган одам Шавволнинг охирида ўтирса ҳам бўлиши.
6. Аёл киши ўз эридан сўраб эътикоф ўтириш керак.
–Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон эътикоф ўтирсалар у кишига тавба устини ортига тўшак солиб ёки сўри қўйиб берилар эди». Ибн Можа ишончли санад ила ривоят қилган.
Шарҳ: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидларидаги устунлардан бирига Табук урушига бормагани учун гуноҳкор бўлган саҳобий Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳу ўзларини боғлаб қўйиб, гуноҳим кечирулмагунча туравераман, деб ётганларида–Аллоҳ унинг тавбасини қабул қилган. Ана ўша устун, «тавба» устуни номи билан машҳур бўлиб қолган.
Пайғамбаримиз эътикоф ўтирганларида ўша устун ортида ўтирар эканлар.
Ушбу ҳадисдан, эътикоф масжидда бўлиши, маълум жой таъйин қилинса жоизлиги, тўшак, сўри каби баъзи қулайликлар яратилиши мумкинлиги келиб чиқади.
ЭЪТИКОФ ЎТИРУВЧИ ҲОЖАТ УЧУН МАСЖИДДАН ЧИҚСА БЎЛАДИ
–Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон эътикоф ўтирсалар, бошларини менга тутар эдилар, мен уни қараб қўяр эдим. Уйга инсон ҳожатидан бошқа нарса учун кирмас эдилар». Бешовлари ривоят қилган.
Шарҳ: Маълумки, Пайғамбаримиз завжаи мутаҳҳаралари оналаримизни ҳужралари масжидга ёпишган эди. Оиша онамизнинг ҳужралари ҳам шу жумладан, масжиди шарифга ҳам девор бўлиб эшигидан масжид ичига чиқилар эди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам эътикоф ўтирганларида ҳужра эшигидан туриб, муборак бошларини ичкарига киритар эдилар. Оиша онамиз эса, ўзлари ривоят қилаётганидек, У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сочларини қараб, мой ва ҳушбўй суртиб қўяр эдилар.
Оиша онамизнинг, уйига инсон ҳожатидан бошқа нарса учун кирмас эдилар, деганлари, таҳорат ушатгани, таҳорат олгани, ғусл қилгани, деганларидир. Озиқ овқатни масжидда қилавериш мумкин. Бу ерда масжид намоз ўқиладиган хонақоҳдан иборат экани унитилмаслиги керак. Биздагига ўхшаб масжиднинг ҳовлиси, таҳоратхонаси, бошқа қўшимча хоналари бўлмаган.
—София розияллоҳу анҳо айтдиларки: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидда эътикоф ўтирган эдилар. Мен кечаси у кишининг зиёратларига келдим, бироз гаплашдим, сўнг, уйим томон турдим. У киши мени кузатгани мен билан турдилар. (У кишининг уйи Усома ибн Зайднинг масканида эди). Бас, ансорийлардан икки киши ўтиб қолди. Улар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни кўришлари билан тезлаб қолдилар. Шунда У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Икковингиз шошилманг, бу (аёл) София бинти Ҳуяййдир»-дедилар.
«Субҳоналлоҳ! Эй Аллоҳнинг Расули!»-дейишди.
«Албатта, шайтон инсоннинг қон юрар жойида юради. Мен у сизнинг қалбингизга бирор нарсани ёки ёмонликни отишдан қўрқдим»-дедилар. Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган.
Шарҳ: Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Эътикофни масжидда бўлиши.
2. Аёл киши кечаси бирор жойга борса жоизлиги.
3. Эъткоф ўтирган кишини хотини зиёрат қилса жоиз.
4. Эътикоф ўтирган шахс ўз зиёратчиси билан гаплашиб ўтирса мумкинлиги.
5. Эътикоф ўтирган киши ўз зиёратчисини кузатиб чиқса бўлиши.
6. Кишилар кўнглига ёмон гумон келтириши мумкин ишларда эҳтиёт бўлиши кераклиги. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳалиги икки киши қоронғуда аёл киши билан турганлигини кўриб ҳар хил хаёлга бормасинлар, деб аёл ўз хотинлари эканлигини айтиб қўйдилар.
7. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларига меҳрибонликлари. Уларга гуноҳ бўлиши мум кин нарсанинг олдини олишлари.
8. Ажабланганда «Субҳоналлоҳ» дейиш жоизлиги.
9. Шайтон инсонда қоннинг йўлида юриши, унинг иғвосидан жуда ҳам эҳтиёт бўлиш лозимлиги.
ЭЪТИКОФ УЧУН РЎЗА ШАРТМИ?
—Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: У киши: «Эй Аллоҳнинг Расули, мен жоҳилият даврида Масжидул Ҳаромда бир кеча эътикоф ўтиришни назр қилган эдим»-деди. Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишига:
«Назрингга вафо қил. Бир кеча эътикоф ўтир»-дедилар». Бешовлари ривоят қилган.
Шарҳ: Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Жоҳилият давридаги назрга ҳам вафо қилиш керак.
2. Рўзасиз эътикофга ўтирса бўлади. Чунки, кечаси рўза йўқ.
3. Масжидул Ҳаромда эътикофга ўтирса бўлади. Аммо, жумҳур уламолари, жумладан, Имом Абу Ҳанифа ҳам рўзасиз эътикоф бўлмайди, дейдилар. Уларнинг далиллари келгуси ҳадиси шариф.
—Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят: «Эътикоф ўтирувчи учун, бемор кўргани бормаслик, аёл кишига қўл тегизмаслик ёки қучоқламаслик, зарур бўлмаган ҳожат учун чиқмаслик суннатдир. Рўзасиз эътикоф йўқ. Жомеъ масжиддан бошқа жойда эътикоф йўқ». Абу Довуд ва Насаий ривоят қилган.
Шарҳ: Эътикофнинг суннатига хилоф иш қилган одамнинг эътикофи бузилади.
Эътикоф ўтирган одамга рўза шарт, деганларга ушбу ҳадис, шарт эмас, деганларга олдинги ҳадис далилдир.
Эътикофга жомеъ масжид шарт, деганлар ушбу ҳадисни далил қилиб олганлар. Баъзилар уйдаги намозгоҳда, хусусан, аёллар эътикоф ўтирса жоиз, дейдилар.
ЭЪТИКОФНИНГ ФАЗЛИ
—Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам эътикоф ўтирувчи ҳақида:
«У гуноҳларни ушлайди ва эътикоф ўтирувчи учун яхшиликларни, барча яхшиликларни қилувчига ўхшатиб жорий қиладир»-дедилар». Ибн Можа ривоят қилган.
Шарҳ: Демак, эътикоф, уни қилувчи шахсни гуноҳлардан тўсади ва эътикоф ўтирувчи учун ҳамма яхшиликларни қилаётганларга ёзилаётган савобга савоб ёзилади.
—Яна ўша кишидан ривоят қилинади: «Ушбу қабр соҳибини: «Ким ўз биродари ҳожати учун юриб, уни чиқарса, унга ўн йил эътикоф ўтиргандан яхши бўлур. Ким Аллоҳнинг розилигини тилаб бир кун эътикоф ўтирса, у билан дўзах орасида осмон гардишидан кенгроқ уч хандақ қилади»-деганларини эшитдим». Табароний ва Байҳақий ривоят қилган. ал-Ҳоким, саҳиҳ, деган.
Шарҳ: Ушбу ҳадисда эътикоф ўтириш киши учун охиратда қанчалар катта бахт-саодатга сабаб бўлишини баён қилиши билан бирга ўзгаларнинг ҳожатини чиқариш ундан бир неча чандон яхшиликларга эриштириши таъкидланмоқда.
-Ҳусайн ибн Али розияллоҳу анҳудан ривоят: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Рамазонда ўн кун эътикоф ўтирса, худди икки ҳаждек ёки икки умрадек бўлади»-дедилар. Байҳақий ривоят қилган. Аллоҳ билувчидир.
Шарҳ: Бу ривоятда ҳам эътикофнинг фазли улуғ экани таъкидланмоқда. Шунинг учун бу фазлга эришиш мақсадида иложини қилиб эътикоф ўтириш керак.
Muborak oy tuhfasi. 14-kun
Bismillahir rohmanir rohim.
Assalamu alaykum wa rahmatullohi wa barakatuhu!
Bugun ramazonning 14-kuni. Allohim, tutayotgan roza'laringiz, qilayotgan hayrli amallaringizni dargohida qabul qilsin!
Rasululloh SAVning duolari
Anasdan (r.a.) rivoyat qilinadi. Bu zot Rasululloh sollallohu alayhi vasallam bilan birga o‘tirganlarida, bir kishi namoz o‘qidi-da, so‘ngra «Allohumma inniy as'aluka bianna lakal hamdu la ilaha illa antal mannonu badiy'us samavati val'arzi ya zal jaloli val ikrom ya hayyu ya qayyumu», deb duo qildi. Shunda Rasululloh sollallohu alayhi vasallam: «Batahqiq, u Ismi a'zam bilan Allohga duo qildi. Agar u bilan duo qilinsa, ijobat qilinadi. Va agar u bilan so‘ralsa, beriladi», dedilar. (Ma'nosi: Allohim, men Sendan so‘rayman. Albatta maqtov Sen uchundir. Sendan boshqa iloh yo‘q. Sen saxiy va yeru osmonni yaratgan zotsan. Ey ulug‘lik va hurmat egasi, ey tirik va barhayot sifatli zot.) Abu Dovud va Nasaiylar rivoyati.
Sahih hadisi shariflar
Abdulloh ibn Mas'ud roziyallohu anhdan rivoyat qilinadi: «Men: «Ey Allohning nabiyi, amallarning qaysisi jannatga yaqinroq?» deb so‘rasam, u zot: «Vaqtida o‘qilgan namoz», dedilar. Men: «Ey Allohning nabiyi, yana-chi?» desam, u zot: «Ota-onaga yaxshilik qilish», dedilar. Men: «Ey Allohning nabiyi, yana-chi?» desam, u zot: «Alloh yo‘lida jihod», dedilar». (sahih, Muslim rivoyati).
Sahih hikoyatlar
Abu Sa'id raziyallohu anhu rivoyat qiladilar: «Rasululloh sallallohu alayhi va sallam bunday dedilar: «Banu Isroilga mansub bir kishi bor erdi. O'shal kishi to‘qson to‘qqizta odamni nohaqdan-nohaq o‘ldirdi. So‘ng, («Tavba qilsam, gunohim kechirilarmikan?» - deb) so‘ragali (o‘sha davr olimlarini izlab yo‘lga) chiqdi-da, bir (nasroniy) rohibning huzuriga keldi. Undan: «(Qilgan gunohim uchun) tavba qilsam, bo‘ladimi?» - deb so‘radi. Rohib: «(To‘qson to‘qqizta odamni nohaqdan-nohaq o‘ldirganingdan keyin, sening uchun tavba (qilmoqqa yo‘l) yo‘q! - deb erdi, u uni ham o‘ldirdi. So‘ng, u surishtira surishtira (yana) bir kishi (rohib)ning huzuriga borib, undan ham shul haqda so‘radi. Rohib unga: «(Ha, tavba qilib, mag‘firat qilinmog‘ing uchun) falon qishloqqa borgil, (ul yerdagi odamlar yolg‘iz Olloh taologagina ibodat qilurlar, sen ham ana o‘shalar birlan birga Olloh taologa ibodat qilgil, ammo o‘z yurtingga aslo qaytmagil, chunki yurting qabohat maskanidur!)» - dedi. (Shundan so‘ng, u o‘shal qishloq tomon yo‘l oldi. Ammo, yo‘lning yarmiga borganda) uning ortidan o‘lim yetib kelib, (yuz tuban yiqildi-da), o‘zi istagan qishloq tomon ko‘kragi birlan intilgancha tek qoldi. Shunda rahmat farishtalari birlan azob farishtalari uning xususida tortishib qolishdi. (Rahmat farishtalari: «U Olloh taologa astoydil tavba qilmoq niyatida kelayotgan erdi», - deyishdi. Azob farishtalari ersa: «U sira ham xayrli ish qilmagandur,- deb aytishdi. Shu asnoda bir boshqa farishta odam qiyofasida ularning oldiga kelib erdi, ular o‘sha ne boisdan tortishayotganlarini ma'lum qilishdi. Boyagi odam qiyofasidagi farishta: «Uning qishlog‘i birlan bormoqchi bo‘lgan qishloq oraligini o‘lchangiz, agar u o‘zi chiqib kelgan kofirlik maskani bo‘lmish qishloqqa yaqinroq yerda o‘lgan bulsa, kofirlar qatorida qoladi va agar tavba qilmoq bo‘lib ketayotgan qishloqqa yaqinroq yerda ulgan bo‘lsa, ul holda tavba qilguvchilar qatoriga o‘tadi», - dedi). Shunda Alloh gaolo tavba qilguvchilar qishlog‘iga: «U (o‘lgan yerga) yaqinlash!» deb, kufr maskani bo‘lmish qishloqqa ersa «U (o‘lgan yerdan) uzoqlash!» - deb vahiy (birla amr) qildi, so‘ng farishtalarga): «Ikki qishloq oralig‘ini o‘lchangizlar!» dedi Farishtalar o‘lchab ko‘rishgan erdi, uning tavba qilguvchitar qishlog‘iga bir qarich yaqinroq yerda o‘lganligi ma'lum bo‘ldi. Shundan so‘ng, Olloh taolo uni mag‘firat qildi». (sahih, Buxoriy rivoyati).
Sahobalar hayotidan sahih rivoyatlar
Anas ibn Molik raziyallohu anhu rivoyat qiladilar: «Rasululloh sallallohu alayhi va sallam: «Har bir ummatning (o‘z) ishonchli kishisi bor, bizning ishonchli kishimiz ersa, ey ummat(im), Abu Ubayda ibn al-Jarrohdur» - deb marhamat qildilar». (Sahih, Buxoriy rivoyati)
www.ziyouz.com
настроение: alhamdulillah
Метки: Fisabilillahi Taala
Muborak oy tuhfasi. 13-kun
Bismillahir rohmanir rohim.
Assalamu alaykum wa rahmatullohi wa barakatuhu!
Bugun ramazonning 13-kuni. Allohim, tutayotgan roza'laringiz, qilayotgan hayrli amallaringizni dargohida qabul qilsin!
Rasululloh SAVning duolari
Oishadan (r.a.) rivoyat qilinadi. Rasululloh sollallohu alayhi vasallam mana bu kalimalar bilan duo qilardilar: «Allohumma inniy a'uzu bika min fitnatin nari va ‘azobinnar va min sharril g‘ina val faqri». (Ma'nosi: Allohim, do‘zax fitnasidan, do‘zax azobidan, boylik va kambag‘allik yomonliklaridan Sening noming ila panoh tilayman.) Abu Dovud, Termiziy, Nasaiy va Ibn Mojalar sahih isnod bilan rivoyat qilishgan.
Sahih hadisi shariflar
Muoviya rivoyat qiladilar: «Rasululloh sallallohu alayhi va sallam: «Olloh taolo qaysi bandasiga savob (ya'ni, barcha savoblarni yohud ulkan savob) ato etmoqni ixtiyor qilsa, uni din borasida faqih (dinni teran tushunguvchi, din bilimdoni) qilur. Darhaqiqat men Qosim (taqsim qilguvchi)man, Olloh taolo ersa ato etguvchidur. Bu ummat Olloh taoloning amri kelgunga (ya'ni, Qiyomatga) qadar ham o‘zlariga muxoliflik qilayotganlarga qarshi kurashni davom ettirurlar!» - deb marhamat qildilar». (sahih, Buxoriy rivoyati).
Sahih hikoyatlar
Abu Hurayra raziyallohu anhu Rasululloh sallallohu alayhi va sallamning bunday deb aytganlarini eshitgan erkanlar: «Darhaqiqat, Banu Isroiddagi uch kishini - pes, kal va ko‘rni Olloh taolo sinamoqchi bo‘lib huzurlariga bir farishtani yo‘lladi. Farishta (avval) pesning qoshiga kelib: «Eng ko‘p orzu qiladirgan narsang nedur?» - dedi. Pes: «Chiroyli rang va chiroyli teri, (chunki) odamlar mendan hazar qilayotirlar» - deb javob berdi. Farishta uning (badanini) silagach, pesi yo‘qolib, unga chiroyli rang va chiroyli teri ato etildi. So‘ng, farishta (yana) undan: «Qanday molga (ega bo‘lmog‘ingni) ko‘proq orzu qilursan?» - deb suradi. U: «Tuyaga» - deb erdi, unga qornida o‘n oylik bo‘talog‘i bor bir (urg‘ochi) tuya ato etildi. Farishta unga: «(Olloh taolo) uyangga baraka ato etsin!» - deb tilak qilgach, kalning qoshiga bordi-da: «Eng ko‘p nimani orzu qilursan?» - dedi. Kal: «Chiroyli sochni hamda mana shu darddan xalos bo‘lmog‘imni, (chunki) odamlar mendan hazar qilayotirlar» - deb javob qildi. Farishta uning (boshini) silag‘ach, (kallig‘i) yo‘qolib, unga chiroyli soch ato etildi. So‘ng, farishta (yana) undan: «Qanday molga (ega bo‘lmog‘ingni) ko‘nroq orzu qilursan?» - deb so‘radi. U: «Sigirga», - dedi. Farishta unga bir bo‘g‘oz sigirni bergach: «(Olloh taolo) sigiringni muborak qilsin!» - dedi-da, ko‘rning qoshiga keldi. Ko‘rdan: «Eng ko‘p orzu qiladirgan narsang nedur?» - deb so‘radi. Ko‘r: «Olloh taolo ko‘zimni qaytarib bermog‘ini hamda uning birla odamlarni ko‘rmog‘imni (orzu qilurman)», - dedi. Farishta uning ko‘zlarini silagach, Olloh taolo uni yana ko‘radirg‘an qildi. So‘ng, farishta unga: «Qanday molni ko‘proq orzu qilursan?» - dedi. U: «Qo‘yni» - deb erdi, farishga unga bir bo‘g‘oz sovliq berdi. Keyin, (tez orada) tuya egasi bo‘taloqli, sigir egasi buzoqli va sovliq egasi qo‘zichoqli bo‘ldi. Natijada birining vodiysi tuyalarga, ikkinchisining vodiysi sigirlarga, uchinchisining vodiysi ersa quylarga to‘lib ketdi. Shundan so‘ng, farishta (o‘shal) pes (bo‘lgan) kishining qoshiga ilgari kelgandagi qiyofasida kelib: «Men bir miskin odamman, safarimda muhtojlikdan qiynaldim. Avvalo Olloh taolo, qolaversa sen tufayli bugun murodimga yetmog‘im mumkin. Senga chiroyli rang, chiroyli teri va ko‘plab mol dunyo ato etgan zot haqqi-hurmati! Menga bitta tuya bersang, murodimga yetgayman», - dedi. (Ilgari pes bo‘lgan) kishi: «Seni qara-yu, ishtahang juda karnay-ku!» - dedi. Farishta: «(Shoshma), men seni taniydirganga o‘xshayman, ilgari pes bo‘lmaganmiding, odamlar sendan hazar qilishmasmidi, faqir ekanligingda Olloh taolo senga mol-dunyo ato etmaganmidi?!» - dedi. U: «Bu mol-dunyoni ota-bobolarim menga meros qilib qoldirgandur» - deb (Olloh taoloning ns'matini inkor qildi). Shunda Farishta: «(Olloh taolo) yolg‘on gapirganing uchun seni asl holingga (pes va faqirlik holingga) qaytarsin» - deb uni duoi bad qildi. So‘ng, ilgari kal bo‘lgan kishining qoshiga avvalgi qiyofasida kelib, unga ham (pesga) aytgan gaplarini aytib erdi, u ham pes kabi javob qildi. Shunda farishta: «(Olloh taolo) yolg‘on gapirganing uchun seni asl holingga qaytarsin!» - deb uni ham duoi bad qildi-da, ilgari ko‘r bo‘lgan kishining qoshiga avvalgi qiyofasida kelib: «Men bir miskin odamman, musofirman, safarimda muhtojlikdan qiynaldim. Avvalo Olloh taolo, qolaversa sen tufayli bugun murodimga yetmog‘im mumkin. Senga ko‘zingni qaytarib bergan zot haqqi-hurmati! Menga bir dona qo‘y bersang, safarimda menga kifoya qilur erdi», - dedi. Shunda ilgari ko‘r bo‘lgan kishi: «Men ko‘r erdim, Olloh taolo ko‘zimni qaytarib berdi, faqir erdim, meni boy qildi, istagan narsangni olaver! Olloh taolo haqi, bugun men parvardigor yo‘lida (molimdan o‘zing muhtoj bo‘lgan har qancha) narsani olmog‘ingga qarshilik qilmasman!» dedi. Shunda farishta: «Molingni olib qolaver, sizlar sinaldingizlar (ya'ni, Olloh taolo sizlarni sinadi) Parvardigor sendan rozi bo‘lib, ikki sherigingga (tuya va sigir sohiblariga) g‘azab qildi (yoki ularni yana pes va kal qildi)», dedi». (sahih, Buxoriy rivoyati).
Sahobalar hayotidan sahih rivoyatlar
Abdulloh Ibn Umar raziyallohu anhu rivoyat qiladilar: «Rasululloh sallallohu alayhi va sallamning hayotlik vaqtlarida bir kishi bor erdi, u agar tush ko‘rsa, darhol ul zotga aytib berar erdi. O'shal kezlarda men masjidda yotib yurguvchi bir bo‘ydoq yigitcha bo‘lib, «Qani endi, men ham bir tush ko‘rsam-u, uni Janob Rasulullohga aytib bersam!» - deb orzu qilur erdim. Nihoyat, bir kuni tush ko‘rdim. Tushimda go‘yo ikki farishta meni ushlab jahannam tomon olib borishgan emish. Jahannamning atrofi (ya'ni, og‘zi) quduq (og‘zi) singari (erdan) ko‘tarib qurilgan bo‘lib, (quduqniki kabi) ikki ustuni bor emish. Jahannamda men ilgari tanigan odamlar bor bo‘lib, «Yo parvardigoro, meni jahannamdan o‘z panohingda asragil! Yo parvardigoro, meni jahannamdan o‘z panohingda asragil!» - der emishman. Keyin, bizga boshqa bir farishta duch kelib, u menga: «Qo‘rqma!» - degan emish. Sung, men bu tushimni Hafsaga aytib berdim, u ersa Rasululloh sallallohu alayhi va sallamga aytib beribdi. Janob Rasululloh: «Abdulloh o‘zi ajoyib (solih) yigit, qani endi, kechalari turib namoz o‘qisa!» - deb marhamat qilibdilar». (Sahih, Buxoriy rivoyati)
www.ziyouz.com
настроение: alhamdulillah
Метки: Fisabilillahi Taala
Muborak oy tuhfasi. 12-kun
Bismillahir rohmanir rohim.
Assalamu alaykum wa rahmatullohi wa barakatuhu!
Bugun ramazonning 12-kuni. Allohim, tutayotgan roza'laringiz, qilayotgan hayrli amallaringizni dargohida qabul qilsin!
Rasululloh SAVning duolari
Ibn Abbosdan (r.a.) rivoyat qilinadi. Rasululloh sollallohu alayhi vasallam: «Allohumma laka aslamtu va bika omantu va'alayka tavakkaltu va ilayka anabtu va bika xosamtu. Allohumma inniy a'uzu bi'izzatika la ilaha illa anta an tuzillaniy antal hayyullaziy la yamutu val jinnu val insu yamutun», deb aytardilar. (Ma'nosi: Allohim, Senga bo‘ysundim, Senga imon keltirdim, Senga tavakkal qildim, Senga tavba qildim va Sening noming ila xusumatlashdim (ya'ni, Sening noming ila hujjat talab qildim, difo' qildim va urishdim). Allohim, meni adashtirmog‘ingdan izzating ila panoh tilayman. Sendan boshqa iloh yo‘qdir. Sen tirikdirsan, o‘lmaysan. Ins va jin o‘lishadi.) Imom Buxoriy va Muslim rivoyatlari.
Sahih hadisi shariflar
Abu Burda raziyallohu anhu rivoyat qiladilar: «Rasululloh sallallohu alayhi va sallam Muoz (ibn Jabal) va Abu Musoni Yamanga (ya'ni, Yamandagi ikki viloyatga amir qilib) yuborayotib: «Osonlashtiringizlar, qiyinlashtirmangizlar, (Olloh taoloning fazlu karami benihoyat keng ekanligini aytib, odamlarni) xushnud qilingizlar, (do‘q-po‘pisalar birlan) ularni cho‘chitib quymangizlar, bir-biringiz birlan kelishib (ish qilingizlar), o‘zaro janjallashmangizlar!» - deb tayinladilar». (sahih, Buxoriy rivoyati).
Sahih hikoyatlar
Abu Hurayra raziyallohu anhu rivoyat qiladilar: Banu Isroilga mansub bir ayol o‘g‘ilchasini emizib turgan erdi. Nogahon uning yonidan (jang liboslarini kiyib, qurol-yarog‘larini taqib olgan) bir (xushqomat) otliq o‘tib qoldi. Boyagi ayol (unga havasi kelganidan): «Yo parvardigoro, mening o‘g‘ilchamni ham shu kishiga monand qilgil!» deb duo qildi. Shunda go‘dak onasining ko‘kragidan og‘zini oldi-da, otliqqa o‘girilib qarab: «Yo parvardigoro, meni unga o‘xshash qilmagil!» - deb iltijo qildi. So‘ng, yana onasining ko‘kragini og‘ziga olib, emishda davom etdi. Keyin, boyagi ayol bir cho‘ri (joriya) yonidan o‘tib ketayotib: «Yo parvardigoro! o‘g‘ilchamni shu cho‘riga o‘xshash qilmagil!» - deb duo qildi! Shunda go‘dak (yana) og‘zini onasining ko‘kragidan olib: «Yo parvardigoro, meni shu cho‘riga o‘xshash qilgil!» - deb iltijo qildi. Onasi (hayron bo‘lib): «Nechun bunday deding?»- dedi. O'g‘ilchasi: «Boyagi otliq zolimlardan biridir, manavi cho‘ri ersa, odamlar unga «o‘g‘risan, zinokorsan» deyishgani birlan, u bunday ishlarni sira qilmagan»,-dedi». (sahih, Buxoriy rivoyati).
Sahobalar hayotidan sahih rivoyatlar
Usoma ibn Zayd raziyallohu anhu rivoyat qiladilar: «Rasululloh sallallohu alayhi va sallam men birlan (nabiralari) Hasanni ko‘tarib olardilar-da: «Yo parvardigoro, bularni (O'zingga) mahbub qilgaysen, chunki men bularni yaxshi ko‘rurmen!» - der erdilar». (Sahih, Buxoriy rivoyati)
www.ziyouz.com
настроение: alhamdulillah
Метки: fisabillilahi taala
Muborak oy tuhfasi 11-kun
Bismillahir rohmanir rohim.
Assalamu alaykum wa rahmatullohi wa barakatuhu!
Bugun ramazonning 11-kuni. Allohim, tutayotgan roza'laringiz, qilayotgan hayrli amallaringizni dargohida qabul qilsin!
Rasululloh SAVning duolari
Abu Hurayradan (r.a.) rivoyat qilinadi. Rasululloh sollallohu alayhi vasallam: «Allohumma aslih liy dinillaziy huva ‘ismatu amriy, va aslih liy dunyayallatiy fiyha ma'oshiy va aslih liy oxiratillatiy fiyha ma'odiy, vaj'alil hayota ziyodatan liy fiy kulli xayrin vaj'alil mavta rohatan liy min kulli sharrin», deb aytardilar (Ma'nosi: Allohim, ishlarimni saqlovchi dinimni isloh qil. Yashaydiganim dunyoimni isloh et. Qaytishim unga bo‘lgan oxiratimni isloh qil. Har bir yaxshilikda hayotimni ziyoda qil. Va har bir yomonlikda o‘limni rohat qil.) Imom Muslim rivoyatlari.
Sahih hadisi shariflar
Abu Hurayra raziyallohu anhu rivoyat qiladilar: «Rasululloh sallallohu alayhi va sallam bunday deb marhamat qildilar: «Inson (o‘z) vujudining har bir bo‘g‘imi uchun Quyosh chiqib (olamni munavvar qilguvchi) har kuni (Olloh taolo yo‘lida) xayru ehson (amali solihlar) qilmog‘i lozim bo‘lib, uning ikki odam orasini kelishtirib qo‘ygani ham savobdur, (safarda) hamrohini uloviga mingashtirib olib yoki uning yukini uloviga ortib olib, yordam qilgani ham savobdur, (birovning ko‘nglini ko‘targuvchi, unga dalda berguvchi) yaxshi (shirin) so‘z aytgani ham savobdur, namoz (uqiyman, deb) qo‘ygan har biri qadami ham savobdur va (odamlarga) ozor berguvchi (tosh, kesak, najosat kabi) narsalarni yo‘ldan olib tashlagani ham savobdur». (sahih, Buxoriy rivoyati).
Sahih hikoyatlar
Abu Hurayra raziyallohu anhu rivoyat qiladilar: «Rasululloh sallallohu alayhi va sallam bunday deb marhamat qildilar: «Men birlan odamlar [ya'ni, mening odamlarni jahannam o‘tidan qutqarmoq bo‘lib Islomga qilgan da'vatim birlan odamlarga dillari ziynatlab (aldab) ko‘rsatgan botil (yolg‘on, bekorchi) narsa] - o‘t yoqqan odam birlan o‘tga uchib kelgan parvonalar (yoki turli hasharotlar)ga o‘xshaydi. (O't yeqqan kishi) o‘shal hasharotlarni (harchand haydamasin), ular o‘zlarini o‘tga uraveradilar. Ikki ayol bo‘lib, ularning o‘g‘ilchalari o‘zlari birlan birga erdi. Nogahon bir bo‘ri kelib, ulardan birining o‘g‘ilchasini olib ketdi. Shunda (o‘g‘ilchasini bo‘ri olib ketgan ayol) dugonasiga: «Darhaqiqat, bo‘ri sening o‘g‘ilchangni olib ketdi», - dedi. U: «Yo‘q, sening bolangni olib ketdi», - dedi. Natijada ikkalasi tortisha-tortisha Dovud alayhissalomning huzurlariga borishdi. Dovud alayhissalom yoshi katta ayolning foydasiga hukm chiqarib, (omon qolgan bolani o‘shanga berdilar. Chunki, bola o‘sha ayolning qo‘lida erdi. Ikkinchi ayol Dovud alayhissalomning hukmlariga qarshilik qilmoqqa ojizlik qildi). So‘ng, ikkala ayol Sulaymon ibn Dovudning huzurlariga borishib, bo‘lgan voqeani ul kishiga aytib berishdi. Shunda Sulaymon alayhissalom: «Menga pichoq keltiringizlar, bolani ikki nimta qilib, ularga bo‘lib beraman», - dedilar. Yoshi kichik ayol: «Bunday qilmangiz, Olloh taolo xayringizni bersin! Bu bola shu ayolning bolasi», - dedi. Shundan so‘ng, Sulaymon alayhissalom bolani yoshi kichik ayolga bermoqni hukm qildilar».(sahih, Buxoriy rivoyati).
Sahobalar hayotidan sahih rivoyatlar
Baro raziyallohu anhu rivoyat qiladilar: «Rasululloh sallallohu al
настроение: alhamdulillah
Muborak oy tuhfasi. 10-kun
Bismillahir rohmanir rohim.
Assalamu alaykum wa rahmatullohi wa barakatuhu!
Bugun ramazonning 10-kuni. Allohim, tutayotgan roza'laringiz, qilayotgan hayrli amallaringizni dargohida qabul qilsin!
Rasululloh SAVning duolari
Sa'd ibn Abu Vaqqosdan (r.a.) rivoyat qilinadi. Rasululloh sollallohu alayhi vasallamning huzurlariga bir a'robiy kelib, «Ey Allohning rasuli, menga bir kalom o‘rgatingki, uni aytib yurayin», deganda, u zot: «La ilaha illallohu vahdahu la shariyka lahu, Allohu Akbar kabiyron valhamdu lillahi kasiyron subhanallohi robbil olamiyna, la havla vala quvvata illa billahil azizil hakim» (ma'nosi: Yakka Allohdan boshqa iloh yo‘q. Uning sherigi ham yo‘q. Alloh ulug‘larning ulug‘idir. Allohga ko‘p hamd bo‘lsin. Olamlar Rabbi Allohni poklab yod eturman. Hakim, Aziz sifatli Allohdan boshqa biror o‘zgartiruvchi ham quvvat ham yo‘q), deb ayt, dedilar. A'robiy: «Bular Rabbim uchundir. Men uchun esa nima?» deganda, Rasululloh sollallohu alayhi vasallam «Allohumma ig‘fir liy varhamniy vahdiniy varzuqniy va ‘ofiniy», deb ayt, dedilar. (Ma'nosi: Allohim, meni mag‘firat qil, menga rahm qil, meni hidoyat et, meni rizqlantir va ofiyatda qil.) Imom Muslim rivoyatlari.
Sahih hadisi shariflar
Anas ibn Molik raziyallohu anhu rivoyat qiladilar: «Rasululloh sallallohu alayhi va sallam: «Yo parvardigoro, meni notavonliqdan, yalqovlikdan, (qarib) ezma bo‘lib qolmoqdan, shuningdek tiriklik va o‘lim chog‘ida bo‘ladirgan fitnalardan hamda qabr azobidan o‘z panohingda asragil!» - deb iltijo qilur erdilar». (sahih, Buxoriy rivoyati).
Sahih hikoyatlar
Abu Hurayra raziyallohu anhu rivoyat qiladilar: «O'lim farishtasi (odam qiyofasida) Muso alayhissalomga yuborildi. U kelgach, Muso alayhissalom uni (o‘zlari birlan urushmoqni qasd qilib ijozatsiz uylariga kirib kelgan odam, deb o‘yladilar-da), bir urib (ko‘zini chiqardilar). So‘ng, farishta o‘z parvardigori qoshiga qaytib borib: «Meni o‘limni istamagan bandang huzuriga yuboribsan», - dedi. Olloh taolo uning ko‘zini o‘rniga qaytarib: «(Uning oldiga) qaytgil-da, unga aytgilki, qo‘lini bir ho‘kizning ustiga qo‘ysin, qo‘li yopgan barcha junlarning har biri - uning uchun bir yil (umrdur)»,- dedi. (Farishta Olloh taoloning amrini yetkazgach), Muso alayhissalom: «Yo parvardigorim! (Undan) keyinchi?» - dedilar. Olloh taolo: «(Undan) keyin o‘limdur», - dedi. Muso alayhissalom (Olloh taolo birlan tezroq uchrashish shavqida): «(Unday bo‘lsa), hozir (omonatingni olaver)», - dedilar. So‘ng, Olloh taolodan o‘zlarini Muqaddas yerga (Bayt ul-Maqdisga) bir tosh otim masofada yaqinlashtirmog‘ini so‘radilar. (Ya'ni, Bayt ul-Maqdisga bir tosh otim yaqin masofada dafn qilinmoqlarini so‘radilar. Chunki, ko‘pchilik payg‘ambarlar o‘shal yerga dafn qilingan bo‘lib, ularga yaqin bo‘lmoqni o‘zlariga xayrli deb bildilar va Olloh taolo ularga nozil qiladirgan fazlu rahmatning o‘zlariga ham naf'i tegmog‘idan umid qildilar). Rasululloh sallallohu alayhi va sallam: «Agar o‘shal yerda bo‘lsam, ul kishining qizil qum uyumi yonidan o‘tgan yo‘l chekkasidagi qabrlarini sizlarga albatta ko‘rsatar erdim», - dedilar». (sahih, Buxoriy rivoyati).
Sahobalar hayotidan sahih rivoyatlar
Misvar ibn al-Maxrama raziyallohu anhu rivoyat qiladilar: «Hazrat Ali Abu Jahlning qizi (Juvayriya)ga uylanmoqchi bo‘ldilar. Fotima alayhossalom buni eshitib qolib, Rasululloh sallallohu alayhi va sallamning huzurlariga keldilar-da: «Qavmingiz ta'kidlashayotirki, siz qizlaringizga aziyat yetkazilsa, darg‘azab bo‘lmas emishsiz. Anavi Ali ersa mening ustimga Abu Jahlning qiziga uylanmoqchi», - dedilar. Shunda men Rasululloh sallallohu alayhi va sallamning o‘rinlaridan turib kalimai shahodat aytgach, bunday deganlarini eshitdim: «Ammo ba'd, men (katta qizim Zaynabni) Abu al-Os ibn ar-Rabiy'ga nikohlab bergan erdim, u (qizim ustiga uylanmaslikka menga va'da berib) so‘zining ustidan chiqdi. Fotima mening bir bo‘lagimdur, men unga biror kimsaning yomonlik qilmog‘ini istamasman. Olloh taolo haqi, Rasululloh sallallohu alayhi va sallamning qizi birlan Olloh taoloning dushmani (bo‘lmish Abu Jahlning) qizi bir erning nikohida bo‘lmas!» - dedilar. Shundan so‘ng, Hazrat Ali o‘shal qizga uylanmadilar». (Sahih, Buxoriy rivoyati)
www.ziyouz.com
настроение: alhamdulillah
Метки: Fisabilillahi tala
Muborak oy tuhfasi. 9-kun
Bismillahir rohmanir rohim.
Assalamu alaykum wa rahmatullohi wa barakatuhu!
Bugun ramazonning 9-kuni. Allohim, tutayotgan roza'laringiz, qilayotgan hayrli amallaringizni dargohida qabul qilsin!
Rasululloh SAVning duolari
Zayd ibn Arqamdan (r.a.) rivoyat qilinadi. Rasululloh sollallohu alayhi vasallam: «Allohumma inniy a'uvzu bika minal ‘ajzi val kasali val jubni, val buxli val hammi va ‘azabil qobri, Allohumma ati nafsiy taqvoha va zakkiha anta xayru man zakkaha anta valiyyuho va mavlaha, Allohumma inniy a'uvzu bika min ‘ilmin la yanfa'u va min qolbin la yaxsha'u vamin nafsin la tashbau' va min da'vatin la yustajobu laha», deb aytardilar. (Ma'nosi: Allohim, Sening noming ila ojizlikdan, dangasalikdan, qo‘rqoqlikdan, baxillikdan, g‘amdan, qabr azobidan panoh tilayman. Allohim, nafsimning taqvosini bergin va uni poklagin va Sen poklovchilarning yaxshisisan. Sen do‘sti va xojasisan. Allohim, Sening noming ila foyda bermaydigan ilmdan, qo‘rqmaydigan qalbdan, to‘ymaydigan nafsdan va ijobat qilinmaydigan duodan panoh tilayman.) Imom Muslim rivoyatlari.
Sahih hadisi shariflar
Abu Hurayra raziyallohu anhu rivoyat qiladilar: «Rasululloh sallallohu alayhi va sallam: «Olloh taoloning to‘qson to‘qqizta, (ya'ni) bir kam yuzta ismi bor. Kimki ularni yodlab olsa, jannatga kirgay» - deb marhamat qildilar». (sahih, Buxoriy rivoyati).
Sahih hikoyatlar
Sa'id ibn Jubayr Ibn Abbos raziyallohu anhudan naql qiladilar: «Ibrohim alayhissalom o‘zlari va oilalari o‘rtasidagi voqea sodir bo‘lganda Ismoil alayhissalom birlan Ismoil alayhissalomning onalari (Bibi Hojarni) olib (Shomdan Makka tomon) yo‘lga chiqdilar. Shunda ularning bir mesh suvdan bo‘lak yo‘l ozigi yo‘q erdi. Ismoil alayhissalomning onalari (Bibi Hojar) o‘shal meshdan yo‘l-yo‘lakay suv ichib borib erdilar, sutlari bolalariga mo‘l keldi. Ibrohim alayhissalom Makkaga yetib kelgach, ularni (Bibi Hojar va Ismoil alayhissalomni) bir katta daraxt ostida qoldirdilar-da, (darhol) oilalariga (Shomga) tomon yo‘lga tushdilar. Ismoil alayhissalomning onalari (Bibi Hojar) ul kishiga ergashib, Kado' degan yerga yetganlarida ortlaridan chaqirdilar-da: «Ey Ibrohim (alayhissalom), bizni kimga (ishonib) tashlab ketayotirsiz?» - dedilar. Ibrohim alayhissalom: «Olloh taologa», - dedilar. Bibi Hojar: «Menga Olloh (er bo‘lsa) bas!» - deb qaytib ketdilar. Keyin, ul muhtarama (anchagacha) meshdagi suvdan ichib yurdilar, sutlari bolalariga mo‘l kelib turdi. Meshdagi suv tamom bo‘lgach, (o‘zlariga o‘zlari): «Nariroqlarga borib qarayin-chi, zora biror odamni uchratsam!» - dedilar. So‘ng, yura-yura Safo tepaligiga yetib borib, unga ko‘tarildilar-da, tepadan turib atrofni kuzatdilar. Ammo biror kimsaga ko‘zlari tushmadi. Keyin, vodiyga (o‘g‘ilchalari qolgan yerga) qaytib borgach, sa'y qilib Marva tepaligiga keldilar. Bu harakatni shitob birla qildilar. So‘ng, (o‘zlariga o‘zlari): «Vodiyga qaytay-chi, unga (o‘g‘ilchamga) ne bo‘ldi ekan?» - deya vodiyga borib qarasalar, o‘g‘ilchalari o‘lim talvasasidagi odam singari holatda yotibdi. Uning bu ahvolini ko‘rgach, yuraklari bezovta bo‘lib: «(Yana) borib qarayin-chi, zora biror odamni uchratsam!» - deya (shitob birlan) Safoga bordilar-da, tepasidan turib atrofni rosa kuzatdilar, ammo biror odamni ko‘rmadilar. Shu tariqa (bu yerga) yetti marta kelib ketdilar. So‘ng, (Marva tepasidan atrofni kuzatib turib, hech kimni ko‘rmagach, o‘zlariga o‘zlari): «Borib qarayin-chi, o‘g‘ilchamga ne bo‘ldi ekan?» - deb ham erdilarki, bir ovoz quloqlariga chalindi. Shunda: «Parvardigoro, duo-yu iltijolarimga ijobat qilib, najot ber!» - deb erdilarki, Jabroil alayhissalom namoyon bo‘lib, tovonlari birlan yerni ezdilar. Shunda (erdan) suv otilib chiqdi. Ismoil alayhissalomning onalari (Bibi Hojar) bundan hayratlangancha suv atrofini kavlab hovuzcha qila boshladilar. Abulqosim (Rasululloh) sallallohu alayhi va sallam: «Agar unga tegmaganlarida oqar sup bo‘lgan bo‘lur erdi», - deydilar. So‘ng, Bibi Hojar o‘shal suvdan ichib yurib erdilar, bolalariga sutlari mo‘l keldi. Kunlardap bir kuni (Yamandan) yo‘lga chiqqan Jurhum mahallasi ahli (Bibi Hojar o‘g‘ilchalari birlan turgan) vodiy orqali o‘tib ketayotib (osmonda gir aylanib uchayotgan) bir qushni ko‘rib qolishdi-da, ko‘zlariga ishonmay: «Bu qush faqat suv ustidagina uchib yurur», - deyishdi. Keyin, ular o‘shal tomonga bir necha kishini yuborishib erdi, suv borligini bilib qaytishdi-da, sheriklariga shul haqda xabar qilishdi. Keyin, hammalari Bibi Hojarning huzurlariga borishib: «Ey Ismoil (alayhissalom)ning onasi, bizning siz birlan bo‘lmog‘imizga (siz birlan birga turmog‘imizga) ijozat bergaymisiz?» - deyishdi, (ijozat berganlaridan so‘ng, ular o‘sha yerda yashab qolishdi. Yillar o‘tib) Bibi Hojarning o‘g‘illari voyaga yetdilar va Jurhum ahli ayollaridan biriga uylandilar. Kunlardan bir kuni Ibrohim alayhissalom Bibi Hojar birlan o‘g‘illari yodlariga tushib, Bibi Sorraga: «Men o‘zim tashlab kelgan Bibi Hojar birlan o‘g‘limning holidan xabar olmoqchiman» - deb yo‘lga chiqdilar. Yetib kelgach, salom berdilar-da: «Ismoil qaerda?» - deb ul kishining xotinlaridan so‘radilar. U: «Ov qilgani ketganlar», - dedi. Ibrohim alayhissalom: «Ering uyga qaytganda unga aytgilki, eshigining ostonasini o‘zgartirsin!» - deb tayinladilar. Keyin, Ismoil alayhissalom uylariga qaytgach, xotinlari boyagi gapni aytdi. Ismoil alayhissalom: «Huzuringga kelgan kishi mening otam bo‘ladilar, endi sen taloqsan, uyingga jo‘na!» - dedilar. (Birmuncha vaqt o‘ggach), Ibrohim alayhissalom ularni eslab, Bibi Sorraga: «Men o‘zim tashlab kelgan Bibi Hojar birlan o‘g‘limdan xabar olmoqchiman» - dedilar. Yetib kelgach, Ismoil alayhissalomning (keyingi xotinlariga): «Ismoil qaerda?» - dedilar. U: «Ov qilgani ketganlar. Uyga kiring, biror narsa yeb-ichib oling!» - dedi. Ibrohim alayhissalom: «Ne yeb-ichursizlar?» - dedilar. U: «Yeguligimiz go‘sht va ichimligimiz suv», - dedi. Ibrohim alayhissalom: «Yo parvardigor, ularning taomiga va ichimligiga baraka ato etgaysan!» - deb duo qildilar. Abulqosim (Rasululloh) sallallohu alayhi va sallam: «(Olloh taolo) Ibrohim alayhissalomning duolari tufayli (ularning go‘shtu suviga) baraka (ato etdi)», - dedilar. (Yana birmuncha vaqt o‘tgach), Ibrohim alayhissalom ular yodlariga tushib, Bibi Sorraga: «Men o‘zim tashlab kelgan Bibi Hojar birlan o‘g‘limdan xabar olmoqchiman - dedilar. Kelganlarida Ismoil alayhissalomni zamzam qudug‘ining ortida kamonlarining o‘qini tuzatib turgan holda uchratdilar-da: «Ey Ismoil, parvardigoring o‘ziga uy (Baytulloh) qurib bermog‘imni menga amr qildi», - dedilar. Ismoil alayhissalom: «Parvardigoringizga itoat etingiz!» - dedilar. Ibrohim alayhissalom: «Parvardigor bu ishda menga yordam bermog‘ingni buyurdi», - dedilar. Ismoil alayhissalom: «Demak, shunday (yoki aytganini) qilurman», - dedilar. Keyin, ikkalalari o‘rinlaridan turishdi, Ibrohim alayhissalom uy qurishni boshladilar, Ismoil alayhissalom ersalar tosh uzatib turdilar. Shunda ikkalalari nuqul: «Yo parvardigorimiz, bizdan (ushbu amalimizni) qabul aylagil, darhaqiqat sen (bizning duomizni) eshitguvchi, bilguvchisan!» - deyishar erdi. Shu tariqa bino baland ko‘tarilib, keksa Ibrohim alayhissalom (yuz yoshda erdilar) toshlarni yuqoriga ko‘tarishga zaiflik qilib qoldilar. Shunda ul kishi bir tosh ustiga chiqib oldilar, Ismoil alayhissalom (o‘ttiz yoshda erdilar) ersalar tosh uzatishda davom etdilar. Ikkalalari nuqul (yana): «Yo parvardigorimiz, bizdan (ushbu amalimizni) qabul aylagil, darhaqiqat sen (bizning duomizni) eshitguvchi, bilguvchisan!» - deyishar erdi». (sahih, Buxoriy rivoyati).
Sahobalar hayotidan sahih rivoyatlar
Sa'd ibn Abu Vaqqos (Sa'd ibn Molik) raziyallohu anhu: «Rasululloh sallallohu alayhi va sallam Uhud kuni menga: «Ota-onam sizga fido bo‘lsinlar!» - deb aytdilar», - deydilar.
Sa'd ibn Abu Vaqqos: «Men Olloh taolo yo‘lida birinchi bo‘lib o‘q otgan arabdurman. Biz (sahobalar) Rasululloh sallallohu alayhi va sallam birlan birga g‘azot qilur erdik, daraxt barglaridan o‘zga yeguligimiz bo‘lmas erdi, hattoki ba'zi birimizning ichimiz tuya tezagi yoki qo‘y qumalog‘i kabi erdi. Keyin, Banu Asad menga: «Namozni yaxshi ado etmaysan, ilgarigi amali solihlaringni habata qilding!» - deb tanbeh bera boshladi». (Sahih, Buxoriy rivoyati)
www.ziyouz.com
настроение: alhamdulillah
Метки: Fisabilillahi tala
Без заголовка
HADISLAR.
Muborak oy tuhfasi. 8-kun
Bismillahir rohmanir rohim.
Assalamu alaykum wa rahmatullohi wa barakatuhu!
Bugun ramazonning 8-kuni. Allohim, tutayotgan roza'laringiz, qilayotgan hayrli amallaringizni dargohida qabul qilsin!
Rasululloh SAVning duolari
Ibn Umardan (r.a.) rivoyat qilinadi. Quyidagilar ham Rasululloh sollallohu alayhi vasallam duolaridan edi: «Allohumma inniy a'uzu bika min zavoli ni'matika va tahavvuli ‘ofiyatika va faj'ati niqmatika va jamiy'i suxtika». (Ma'nosi: Allohim, bergan ne'mating zavol bo‘lishidan, bergan ofiyating o‘zgarib ketishdan, to‘satdan keluvchi o‘chingdan va jamiki g‘azabingdan panoh tilayman.) Imom Muslim rivoyatlari.
Sahih hadisi shariflar
Abu Hurayra raziyallohu anhu rivoyat qiladilar: «Rasululloh sallallohu alayhi va sallam: «Odamlarning (o‘zaro qilgan) har bir salom-aligi uchun savob yozilur, Quyosh chiqadirgan har bir kunda (ya'ni, bu dunyoda) odamlar o‘rtasida qilingan adolat uchun savob yozilur!» - deb marhamat qildilar». (sahih, Buxoriy rivoyati).
Sahih hikoyatlar
Abu Hurayra raziyallohu anhu rivoyat qiladilar: «Rasululloh sallallohu alayhi va sallam bunday dedilar: «Payg‘ambarlardan biri (dam olmoq bo‘lib) bir daraxt ostiga kelib o‘ltirdilar. Bir mahal bir chumoli ul kishini chaqib olib erdi, kiyimlarini yechib ichidan chumolini olib tashlashni hamda uning iniga o‘t qo‘yishni amr qildilar. Shunda Olloh taolo ul kishiga vahiy yuborib: «Sizni bitta chumoli chaqmaganmidi?! (Nega endi bitta chumolini deb, butun chumolilar iniga o‘t quydingiz?!) - dedi». (sahih, Buxoriy rivoyati).
Sahobalar hayotidan sahih rivoyatlar
Hazrat Umar: «Rasululloh sallallohu alayhi va saldam vafot qilayotib undan (Talha ibn Ubaydullohdan) rozi ekanliklarini aytganlar», - deydilar.
Qays ibn Abu Hozim: «Men Talhaning Rasululloh sallallohu alayhi va sallamni (jangda) pana qilib turgan qo‘llarini ko‘rdim, o‘shal qullari (o‘q tegaverganidan) shol bo‘lib qolibdi». (Sahih, Buxoriy rivoyati)
www.ziyouz.com
настроение: alhamdulillah
Метки: Fisabilillahi tala
Benamozning ro'zasi qabulmi?
Javob: Barcha hamdlar Allohga.?
Namoz o‘qimaydigan kishining Ramazon oyidagi ro‘zasi va boshqa har qanday hayrli amallari qabul bo‘lmaydi. Sababi namoz o‘qimagan kishi kufr amali qilgan bo‘ladi. Bunga dalil Rasulalloh sallalohu alayhi vasallamning: “Albatta kishi bilan kufr va shirkning o‘rtasida namozni tark qilish turadi” degan so‘zlaridir (Imom Muslim rivoyatlari).
Alloh kufr qilguvchilarning esa hayrli amallarini qabul qilmaydi. Zero Alloh taolo Qur’oni karimda bunday kishilar haqida shunday deydi:
“Va qilgan amaliga kelib, ularni to‘zon kabi sochib yuborurmiz” (Furqon, 23).
“Agar shirk keltirsang, albatta, amaling behuda ketur va, albatta, ziyonkorlardan bo‘lursan” (Zumar,65).
Imom Buxoriy rivoyat qilgan hadisda Rasulalloh sallalohu alayhi vasallam: “Asr o‘qimagan kishi, biror ishi barbod bo‘lgan kishi kabidir”, deb aytganlar. Bu erda “ishi barbod” bo‘ldi deyilishining ma’nosi kishining bu ishlari qabul bo‘lmaganini bildiradi. Ya’ni qilgan amallari rad etiladi va unga foyda bermaydi.
Yuqoridagi hadis benamoz kishining qilgan amallari Alloh tomonidan qabul bo‘lmasligiga dalildir. Demak namoz o‘qimagan kishining biror hayri amali unga foyda bermaydi hamda uning bu amallari Allohga ko‘tarilmaydi.
Ibn al-Qayyim (rahimahulloh) yuqoridagi hadisni sharhlab shunday deydilar: “Bu hadisdan shu narsa ma’lum bo‘ladiki, benamozlar ikki turli bo‘ladi: umuman namoz o‘qimaydiganlar – bundaylarning barcha qilgan amallari bekordir, hamda ba’zi kunlarda namozni tark qiladiganlar – bundaylarning o‘sha kuni qilgan amallari rad etiladur. Demak umuman namoz o‘qimaydiganlar barcha hayri amallari bekor bo‘lsa, goh-gohida namozni tark qiladiganlarning ba’zi amallari rad etiladi” (Kitab as-Salaah, 65 bet).
Mana shunday namoz o‘qimay yurganlarga maslahatimiz ular qilgan ishlariga pushaymon bo‘lishlari hamda Allohning g‘azabi va azobidan panoh so‘rab, qilgan osiyliklari uchun tavba qilishlari lozim. Alloh tavba qilganlarning tavbasini qabul qiladi va ularning gunohlarini kechiradi. Banda tavba qilganida Alloh juda ham hursand bo‘ladi. Rasulalloh sallalohu alayhi vasallam tavba qilganlarga hushhabar berib: “Gunohlardan tavba qilganlar umuman gunoh qilmaganlar bilan barobardirlar”, dedilar. (Ibn Moja rivoyatlari, Alboniy sahih degan).
Demak bunday kishilar teg‘da g‘usl qilib namozni qoim qilishlari, qalbari va badanlarini poklashlari lozim. Tavba qilishni ham “Ertaga tavba qilaman, indinga tavba qilaman” deb kechiktirmaslik kerak, sababi kishi qachon o‘lishini bilmaydi. Tavbani esa o‘lim kelguniga qadar qilish lozim.
U kunda zolim ikki qo‘lini tishlab: “Ey voh!!! Payg‘ambar ila bir yo‘lni tutganimda edi!” der. “Ey voh!!! Koshki falonchini do‘st tutmasam edi. Batahqiq, menga zikr (Qur’on) kelgandan so‘ng u (do‘st) meni adashtirdi. Shayton insonni yordamsiz tashlab ketguvchidir”, der. (Furqon, 27-29)
Muhammad Solih al-Munajjid; Tarjima: Islom olami
IslomDini" Loyihasi
www.islomdini.info
Метки: alhamdulillah
Ramzon oyining ohirgi 10 kuni
Эй, мусулмон биродарим, Ушбу муборак ойнинг файзли кунлари камайиб, баракотли кечалари тугаб бормокда. Балки, сафар тараддудини кўриб, рўзадорлар билан видолашмокчи бўлиб турибди.
Дўстим, Рамазон ойининг ушбу ўтган кеча ва кундузлари сизнинг амалларингизга шоҳид ва уларни сақлаб қўйгувчи бир сандиқдир. Улар қиёмат куни сизинг фойдангизга ёки зарарингизга гувоҳ бўладилар. Аллоҳ таоло айтади: "Ҳар бир жон ўз қилган яхши амалларини ҳозиру нозир ҳолда кўрадиган, ёмон амалларининг эса олис-олисларда қолиб кетишини истайдиган кунни (эсланглар)! Аллоҳ сизларни Ўзининг (азобидан) огоҳ килур. Аллоҳ бандаларига Ғамхўр-Меҳрибондир". (Оли Имрон: 30)
Эй биродарим, Ушбу кеча ва кундузларингизни солиҳ амаллар, гўзал сўзлар билан безатинг! Уларни ёмон амаллар ва хунук сўзлар билан булғатиб кўйманг! Улуғ парвардигоримиз Аллоҳ таоло сизу менга нидо килиб айтади: «Эй бандаларим! Шубҳасиз булар сизларнинг амалларингиздир, уларни сизлар учун сақлаб қўйиб, тўла қилиб бераман. Кимки, яхшиликни топса, Аллоҳга хамд айтсин, ундан ўзгасини топган киши эса, ўзидан бошқа бировни маломат килмасин!» (Имом Муслим ривоят килган ҳадиси кудсий)
Ҳой Аллоҳнинг бандаси! Рамазон ойи борган сари камайиб, тугаб бормоқда. Қайси биримиз ўзимизни ҳисоб-китоб қилдик? Қайси биримиз, жаннат эшиклари беркитилишидан аввал у ерга қават-қават уйлар бино қилолдик?.
Биродар, Ушбу ой ниҳоялаб бормокда, қолган кунларни ғанимат билиб, солиҳ амалларга астойдил бўлинг! Бошқа ойларнинг ўрнини босадигани бўлиши мумкин. Аммо Рамазон ойининг ўрнини босадиган ой йўқ. Сиз агар ушбу ойни ғафлат билан бефойда ўтказиб қўйсангиз, ўзингизга зарар қиласиз, холос. Ўзингиз ўйлаб кўринг, ушбу ойни яна кайта келишини орзу қилган қанча кишилар унга етиб кела олмадилар-ку! Ажал ва унинг оқибати ҳакида ўйлаб кўрмадингизми? Унинг алдови сизга аён бўлмадими?
Мусулмон дўстим, Кечагина шод ҳуррамлик билан Рамазон ойини кутиб олгандик. Мана энди, биз ғафлатда турган бир пайтимизда у тугаб, сафар тараддудини кўра бошлади. Умр ҳам шундай, уни кандай қилиб тугаб қолганини сезмай қоламиз. Охиратмиз учун нима нарса такдим эта олганимиз ҳақида ҳам бир ўйлаб қўяйлик!
Азиз дўстим, Ғафлат уйқусини бас қилайлик. Бу муборак ойнинг кўпини ғафлат билан ўтказиб юбордик, унинг охирги ўн кунигина қолди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам охирги ўн кунга қандай эътибор берганлар?
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазоннинг аввалги икки ўн кунлиги яъни, йигирма кунида намоз ҳам ўқир, ухлар ҳам эдилар. Охирги ўн кунлик киргач эса, аёллардан йироқ бўлиб, енг шимариб жидди-жаҳд қилар ва оила аъзоларини ҳам уйғотар эдилар.
Имом Аҳмад "Муснад"да Оиша онамиз розияллоҳу анҳонинг ҳадисларини ривоят қиладилар. Оиша онамиз айтадилар: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам йигирма кунда намоз ва уйқуни аралаш қилардилар (яъни, кечаларнинг бир қисмида ухлар, бир қисмида бедор бўлардилар). Ўн кунда (яъни, охирги ўн кунда) эса, аёллардан йироқ бўлиб, енг шимариб ибодатга жидди-жаҳд килардилар».
Ҳурматли биродар, Эҳтимол бу — рўзасини тутишга муваффақ бўлинган охирги Рамазонимиздир. Келгуси Рамазонга яна етиб бораман деб қайси биримиз айта оламиз. Шундай экан ушбу муборак кунларни ғанимат билиб, қаттиқ ижтиҳод килиб, Аллоҳ таоло ато этган неъмат — тансиҳат-хотиржамликдан унумли фойдаланиб музоаф-музоаф ажру савобларга эришиб олайлик.
Ушбу фазилатли кечаларнинг қадрига етмай, ғафлатда ўтказаётган кишилардан ажабланасан киши. Ундайлар кўп хайрли ишларга бепарво бўлган, ушбу ойнинг файзи-футуҳотидан маҳрум бўлган, том маънодаги зиёнкор шахслардир.
Азиз биродар, Рамазон ойининг йигирма куни хам ўтиб кетди. У кунларни бепарво бўлмай, ибодатда машғул бўлиб ўтказган бўлсангиз нур устига нур. Акс ҳолда, Рамазон ойининг барча фазилатидан маҳрум бўлиб қолмаслик учун қолган ўн кунни ғанимат билиб, ҳиммат камарини белга боғлаб ибодатга киришинг! Ушбу ўн кунни кандай килиб ўтказишда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан намуна олинг!
Оиша онамиздан ривоят қилинган саҳиҳ ҳадисда айтадилар: "Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам (охирги) ўн кунлик кирса, белларини боғлар (яъни, аёллардан йироқ бўлар), кечани бедор ўтказар ва аҳлларини уйғотар эдилар". Бухорий ривояти.
Муслимнинг ривоятида эса, Оиша онамиз айтадилар: "Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам охирги ўн кунликда бошқасида қилмаган жидди-жаҳдни қилардилар".
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Фотима ва Алий розияллоҳу анҳумоларнинг эшикларини қоқиб, "Намоз ўқимаяпсизларми...?",— дер эдилар. Бухорий ва Аҳмад ривоятлари.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам хотинларининг уйларига юзланиб туриб, буюрган ҳолларида: "Хонадон соҳибаларини уйғотинглар, бу дунёда либослик бўлган кўп кишилар борки қиёмат куни ялонғочдирлар", — дердилар. Бухорий ривоятлари.
Табароний ривоят қилган ҳадисда Алий розияллоҳу анҳу айтадилар: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазоннинг охирги ўн кунлигида ўз аҳлларини ва намозга тоқати етадиган барча катта ва кичикни уйғотар эдилар».
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг охирги ўн кундаги ҳолатлари мана шулардир. Аввалин ва охирин гуноҳлари мағфират қилинган зотки, шу қадар ибодатга машғул бўлган бир пайтда, биз каби гуноҳ ботқоғига ботганлар нима учун бепарвомиз? Нега бундай!? Аллоҳ таоло бизларни ҳам яхшиликка муваффақ айласин!
Азиз биродарим, Огоҳ бўлингки, мана шу файзли кечалар ичида улуғ бир кеча бор. У "Кадр кечаси"дир. У кеча ҳақида муттафақун алайҳ ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: "Кимки, "Қадр кечаси" иймон билан, (Аллоҳдан) савоб умид қилган ҳолда қойим бўлса (ухламай ибодатга машғул бўлса) унинг ўтган гуноҳлари мағфират килинади".
Қадр кечасининг охирги ўн кунликда эканлиги таъкидланган. Оиша онамиз ривоят килган саҳиҳ ҳадисда Набий алайҳиссалату вассалам айтадилар: "Қадр кечасини Рамазоннинг охирги ўн кунидан изланглар". Бухорийнинг ривоятларида эса: "Рамазоннинг охирги ўн куннинг тоқ кечаларида". (дейилган) Бу борада жуда кўп ҳадислар ворид бўлган.
Дўстим, Мана шу охирги ўн кунликда дунё машғулотларидан узилиб, эътикоф ўтириш ҳам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларидан. Саҳиҳайнда ривоят килинган ҳадисда Оиша онамиз айтадилар: "Пайғамбар алайҳиссолату вассалам Аллоҳ у зотни вафот топтиргунга қадар ҳар Рамазоннинг охирги ўн кунида эътикоф ўтирганлар".
Қимматли биродар, сизу бизга Росулуллоҳда чиройли намуна бор. Аллоҳ таоло барчамизни пайғамбаримизнинг изларидан юришга муваффақ айласин! Омийн.
TAROVIHNING FAZILATI
Assalamu alaykum wa rahmatullohi wa barakatuhu!
Aziz
birodarlar sizlarga Ramazon-i Sharifning ba'zi sifatlarini keltirib
o'tishni joiz deb bildim, xato kamchiliklar uchun oldindan uzr, ushbu
parchalar Imom G'azzoliyning ''Ayyuhal valad" kitobidan keltirildi,
Tarjimon: Izzatilloh Nuriddin.Uz.islom.com taqdimoti.
***
Hazrati Ali karramallohu vajhahudan tarovihning savobi haqida so’ralganda shunday javob qildilar:
-Ramazonning birinchi ke chasi tarovih namozi o’qigan kishini Alloh taolo
yarlaqaydi.Ikkinchi kechasi tarovih o’qigan kishining alloh ota va
onasini avf etadi. Uchinchi kecha o’qigan kishiga farishtalar shunday
deydilar:
-Ey kishi, senga mujdalar bo’lsin. Alloh taolo sening
amalingni qabul qildi. Sening gunohlaringni kechirdi. Senga tilagan
narsangni berdi.
To’rtinchi kecha tarovih o’qigan kishiga Alloh
Makka-i Mukarramada, Madina-i Munavvarada, Masjidi Aqsoda va Masjidi
Xaramda namoz o’qigan kishining savobini beradi. Oltinchi kecha tarovih
o’qigan kishiga Bayt-i Ma’murni tavof etish savobini beradi. Namoz
o’qigan kishiga joyning toshi , tuprog’i uning uchun istig’for etadilar.
Yettinchi kecha tarovih o’qigan kishi uchun Hazrati Muso bilan birga Fir’avnga
qarshi jang qilganning savobini beradi. Sakkizinchi kecha tarovih
namozono o’qisa, unga Rasululloh bilan birga Badir jangida bo’lgan
kishining savobini beradi.
O’ninchi kecha tarovih o’qigan kishiga Alloh dunyo va oxirat salomatligini ehson etadi. O’n birinchi kecha tarovih o’qigan kishiga qabul qilingan bir umra savobini beradi. O’n ikkinchi kecha tarovih o’qigan kishi sirot ko’prigidan yashinday
o’tadi. O’n uchinchi kechasi tarovih o’qigan kishiga Baytil Muqaddasni
ta’mirlashning savobini beradi. O’n to’rtinchi kechasi tarovih o’qigan
kishiga Alloh qadr kechasini tonga qadar ehyo qilgan kishining savobini
beradi. O’n beshinchi kechasi tarovih o’qigan kishiga Alloh oxiratda
ulug’ darajalar ehson etadi, uning duosini, tilagini qabul qiladi.
O’n oltinchi kechasi tarovih o’qigan kishi o’layotganida “La ilaha illalloh
Muhammadun Rasululloh” degan holda o’ladi va qiyomat kuni qabridan
turyotganda ham huddi shunday turadi.
O’n yettinchi kechasi tarovih o’qigan kishi dunyodan Jannatdagi maqomini ko’rgan holda o’tadi.
O’n sakkizinchi kechasi tarovih o’qigan kishiga Alloh shahidlar va g’oziylar savobini ehson qiladi.
O’n to’qqizinchi kechasi tarovih o’qigan kishiga Alloh dunyoda va oxiratda
yordamchi bo’ladi. Yigirmanchi kechasi tarovih namozini o’qigan kishi
Rasululloh(s.a.v.)ni tushida ko’rmasdan o’lmaydi. O’lgandan keyin to
qabrdan turgangacha chanqamaydi, Arshi A’loning soyasida bo’ladi.
Yigirma birinchi kechasi tarovih namozini o’qigan kishiga yerda, osmonda qancha
farishta bo’lsa uning uchun istig’for etadi. Alloh undan rozi bo’lgani
holda dunyodan oxiratga ko’chadi. Yigirma ikkinchi kechasi tarovih
o’qigan kishi Ummati Muhammadning yetimlarini va tul xotinlarini
to’ydirganning savobiga noil bo’ladi. Yigirma uchinchi kechasi tarovih
o’qigan kishiga Ummati Muhammadning asir tushganlarni sotib olib , ozod
qilganning savobini beradi. Yigirma to’rtinchi kechasi tarovih o’qigan
kishini nomai a’moli o’ng qo’liga beriladi. Yigirma beshinchi kechasi
tarovih o’qigan kishiga o’layotganida Azroil (a.s) go’zal bir shaklda
keladi, unga Jannat ne’matlaridan xushxabar beradi va ruhini shu tarzda
qabz qiladi. Yigirma oltinchi kechasi tarovih o’qigan kishini Alloh
amri bilan farishtalar u o’layotganida shaytonning makridan himoya
qiladilar. Yigirma yettinchi kechasi tarovih o’qigan kishiga Jahannam
eshiklari yopiladi. Yigirma sakkizinchi kechasi tarovih o’qigan kishi
uchun Alloh Jannat farishtalariga Jannat eshiklarini ochishni amr etadi
va bandam istagan eshigidan kirsin deb buyuradi. Yigirma to’qqizinchi
kechasi tarovih o’qigan kishiga Ayyub alayhissalomning kasalligi uchun
beriladigan savob kabi savob beriladi. O’ttizinchi kechasi tarovih
namozini o’qigan kishi uchun Allohning amri bilan bir farishta shunday
duo qiladi:
-Bu banda Jahannamdan qutilgan bir bandadir.
Jahannamdan qutulib, umid qilgan Jannat ne’matlariga noil bo’lgandir.
Alloh taolo esa shunday marhamat qiladi: << Izzat va Jamolim xurmati bu bandamga avfim bilan muomala qildim. Jahannam olovini uning tanasi uchun harom qildim>>.
Undan keyin Alloh amr qilganday u bandaning Jahannam azobidan qutulgani
va Sirot ko’prigidan oson o’tishi uchun bir vasila yozilib, qo’liga
beriladi. Kimki to’la bir ixlos va e’tiqod bilan Ramazoni Sharifda
o’ttiz kun tarovih namozini o’qisa, Alloh taolo bu savoblarni unga
ehson qiladi. Bunga hech shak va shubha bo’lmasin.
Ey o’g’il, hech qachon qadir kechasida g’ofil bo’lma. Chunki qadr kechasida ibodat
qilish ming kecha ibodat qilishdan ko’ra yaxshiroqdir.
Ramazon ro’zasini ta’zim va viqor bilan tut. Kim ramazon ro’zasini nuqsonsiz
tutsa, Alloh taolo unga ming kun ro’za tutganning savobini beradi. U
kishi bilan Jahannam orasi esa yer bilan osmonning orasicha yiroq
qoladi.
Zulhijja ro’zasidan hech qachon g’ofil bo’lma. Chunki
bir rivoyatga ko’ra Odam alayhissalomning tavbasini Alloh zulhijjada
qabul qilgandir. Bir rivoyatda esa Muharram oyida qabul qilgandir. Ammo
Ibn Abbos(r.a.) Odam alayhissalomning tavbasini Zulhijjaning birinchi
kuni qabul qilinganligini rivoyat etgandir. Kimki Zulhijjaning birinchi
kuni ro’za tutsa, Alloh taolo u kishining butun gunohlarini avf etadi.
Ikkinchi kuni Yunus alayhissalomning duosini qabul qilinib, baliqning qornidan
xalos etilgan kunidir. Shu kuni ro’za tutgan kishiga Alloh taolo … (
davomi bor)(Bu so'zlar Imom G'azzoliyning "Ayyuhal valad" kitobidan olindi. Tarjimon: Izzatilloh Nuriddin.)
UzIslam.Com taqdimoti
***
Ramazon-i Sharifning Fazilati
Assalamu alaykum wa rahmatullohi wa barakatuhu!
Aziz birodarlar sizlarga Ramazon-i Sharifning ba'zi sifatlarini keltirib o'tishni joiz deb bildim, xato kamchiliklar uchun oldindan uzr, ushbu parchalar Imom G'azzoliyning ''Ayyuhal valad" kitobidan keltirildi, Tarjimon: Izzatilloh Nuriddin.Uz.islom.com taqdimoti.
***
Ramazoni sharifning ro’zasini tutgan paytingda barcha azolaring bilan
tutishing kerakki, ro’zang-ro’za bo’lib, savoblarga noil bo’lasan.
Payg’ambarimiz alayhissalom Abu Hurayraga shunday deganlar:
<< Ey Abu Hurayra,ro’za tutgan paytingda oqshom ro’zangni tez och.
Ummatimning yaxshilari azon o’qilgandanoq ro’zasini ochadigan va
saharlikni kechiktiradiganlaridir. Chunki saharlikda minglarcha rahmat
va barakat bor. Ummatimning Ramazon ro’zasini chiroyli va nuqsonsiz ado
etgan paytda, hayit kechasi unga beriladigan savob, in’om va ehsonni
Allohdan boshqa hech kim bilmaydi. Chunki Alloh Jalla va
Jaloluhu marhamat qilganki:
"Ro'za menikidur, uning mukofotini, savobini faqat Men bilaman".
Shuning uchun ham Kofirlar barcha ibodatlar bilan butlarga sig’indilar,
faqat ro’zaga sig’inmadilar. Ro’za tutish, namoz o’qish barcha ibodatlarning avzalidir.
***
Muborak oy tuhfasi.7-kun
Allohim, tutayotgan roza'laringiz, qilayotgan hayrli amallaringizni dargohida qabul qilsin!
Rasululloh SAVning duolari
Oishadan (r.a.) rivoyat qilinadi. Rasululloh sollallohu alayhi vasallam duolarida «Allohumma inniy a'uzu bika min sharri ma ‘amiltu va min sharri ma lam a'mal», deb aytardilar (Ma'nosi: Allohim, men Sendan amal qilgan va amal qilmagan narsalarimning yomonidan panoh tilayman.) Imom Muslim rivoyatlari.
Sahih hadisi shariflar
Abu Hurayra raziyallohu anhu rivoyat qiladilar: «Rasululloh sallallohu alayhi va sallam: «Yetti halokatli (gunohi azimlar)dan o‘zingizni olib qochingizlar!» - dedilar. (Sahobalar): «Yo Rasulalloh, ular qaysi (gunohi azimlar?)» - deyishdi. Janob Rasululloh: «Olloh taologa shirk keltirmoq, sihr qilmoq, Olloh taolo (o‘ldirmoqni harom) qilgan jonni nohaq o‘ldirmoq, poraxo‘rlik qilmoq, yetimlar molini yemoq, qo‘shin yurish qilgan kuni jangdan qochmoq va buzuqlik (ne ekanligi)dan bexabar, pokdomon mo‘minalarni badnom kilib qo‘ymoqdur», - dedilar». (sahih, Buxoriy rivoyati).
Sahih hikoyatlar
Abu Hurayra raziyallohu anhu rivoyat qiladilar: «Rasululloh sallallohu alayhi va sallam bunday deb marhamat qildilar: «Payg‘ambarlardan biri (ya'ni, Yo‘sha' ibn Nun) g‘azotga chiqmoqchi bo‘ldilar. Shunda ul kishi o‘z qavmlariga: «Ayolning farjiga yetishib (ya'ni, yaqindagina bir ayolga uylanib), uning huzuriga kirmoq orzusida turgan, hali uni jimo' qilib ulgurmagan biror kishi mening ortimdan (g‘azotga) ergashmasin! Uylar qo‘rib, hanuz tomlarini yopa olmagan (kishilardan) birortasi ham (mening ortimdan g‘azotga) ergashmasin! (Shuningdek, bo‘g‘oz) qo‘y yoki (bo‘g‘oz) tuyalar sotib olib, ularning bolalamog‘ini kutayotgan biror kishi ham (mening ortimdan g‘azotga) ergashmasin!» - deb amr qildilar. (Chunki, bunday kishilarning xayollari doimo xotinlari, uylari va mol-hollarida bo‘lib, g‘azotdan chalg‘ir erdilar). So‘ng, ul kishi (bir qancha yahudiy qabilalari birlan birga) g‘azotga yo‘l olib, asr namozi vaqtida yoki taxminan shu vaqtlarda bir qishloqqa (ya'ni, Ariyhoga) yaqinlashdilar. (Shu kuni jum'a kuni bo‘lib, ikki o‘rtada qattiq jang boshlandi. Ammo, Yo‘sha' alayhissalom Quyosh botishiga va yahudiylar uchun urush man' qilingan shanba tunining kirishiga oz vaqt qolganidan xavotir olib), Quyoshga: «Sen (botishga) buyurilgansan, men ersam (sen botguncha urush qilishga) buyurilganman»,- (dedilar. So‘ng, Olloh taologa): «Yo parvardigoro, (ularni mag‘lub etgunimizga qadar) Quyoshni (botishdan) to‘xtatib turgil!» - deb iltijo qildilar. (Shunda Olloh taolo) Quyoshni (botishdan) to‘xtatib, Yo‘sha' alayhissalomga zafar ato etdi. So‘ng, ul kishi (barcha) o‘ljalarni (bir yerga) to‘plab erdilar, (Olloh taolo ul o‘ljalarni yondirib yubormoq uchun o‘tni yubordi), lekin o‘t kelib o‘ljalarni yendirmadi. (Ya'ni, Yo‘sha' alayhissalomning qavmlariga o‘lja olmoq harom qilingan bo‘lib, ular har jangdan so‘ng o‘ljalarni bir yerga . tuplashar erdi. Keyin, Olloh taolo utni yuborib, o‘t ul o‘ljalarni yendirar erdi. Ammo, bu safar o‘t o‘ljalarni yondirmadi, chunki ular o‘ljalardan o‘g‘irlab, yashirib qo‘yishgan erdi). Yo‘sha' alayhissalom (qavmga): «Oralaringizda xiyonat sodir bo‘ldi, shul bois har bir qabiladan bir kishi menga (qo‘l berib) bay'at qilsin (qasam ichsin!)» - dedilar. Ular Yo‘sha' alayhissalomga (qo‘l berib) bay'at qilishayotganda bir kishining quli ul kishining qo‘llariga yopishib qoldi. Shunda Yo‘sha' alayhissalom (o‘shal kishiga): «Xiyonat sizlarning orangizda sodir bo‘lgandur, endi sening qabilang menga bay'at qilsin!» - dedilar. O'shal qabila ahli (birma-bir) bay'at qilganda ulardan ikki yoki uch kishining quli Yo‘sha' alayhissalomning qo‘llariga yopishib qoldi. Shunda Yo‘sha' alayhissalom (ularga): «Xiyonat sizlarning orangizda sodir bo‘lgandur» - deb erdilar, ular sigir kallasidek keladirgan bir oltinni olib kelib, (o‘ljalarga qo‘shib) qo‘yishdi. Shundan so‘nggina, o‘t o‘ljalarni yondirdi. Keyin, Olloh taolo (ilgarigi payg‘ambarlarning qavmlaridan birortasiga halol qilmagan) o‘ljalarni bizga halol qildi, u bizning zaif va bechorahol ekanligimizni ko‘rib, (bizga rahm aylab) o‘ljalarni bizga halol qildi». (sahih, Buxoriy rivoyati).
Sahobalar hayotidan sahih rivoyatlar
Jobir raziyallohu anhu rivoyat qiladilar: «Rasululloh sallallohu alayhi va sallam: «Har bir payg‘ambarning o‘z havoriysi (yordamchisi) bo‘lgan, mening havoriyim ersa Zubayr ibn al-Avvomdur» - deb marhamat qildilar». (Sahih, Buxoriy rivoyati)
www.ziyouz.com
Muborak oy tuhfasi. 6-kun
Bismillahir rohmanir rohim.
Assalamu alaykum wa rahmatullohi wa barakatuhu!
Bugun ramazonning 6-kuni. Allohim, tutayotgan roza'laringiz, qilayotgan hayrli amallaringizni dargohida qabul qilsin!
Rasululloh SAVning duolari
Abu Muso al-Ash'ariydan (r.a.) rivoyat qilinadi. Rasululloh sollallohu alayhi vasallam bu duo bilan iltijo qilardilar: «Allohumma ig‘firliy xatiy'atiy va jahliy va isrofiy fiy amriy vama anta a'lamu bihi minniy, Allohumma ig‘fir liy jaddiy va hazliy va xatoiy va ‘amdiy va kullu zalika ‘indiy, Allohumma ig‘firliy ma qoddamtu vama axxartu vama asrartu vama a'lantu vama anta a'lamu bihi minniy, antal muqaddimu va antal muaxxiru va anta ‘ala kulli shay'in qodir». (Ma'nosi: Allohim, xatolarimni, johilligimni, ishdagi isroflarimni kechirgin. Sen uni mendan ko‘ra biluvchiroqsan. Allohim, jiddiyligimni, hazilimni, xatoimni, qasdimni va mening huzurimdagi barchasini kechirgin. Allohim, oldingi qilgan gunohlarimni, keyingilarini, yashirin qilganlarimni, ochiqcha qilganlarimni kechirgin. Sen uni mendan ko‘ra biluvchiroqsan. Sen avvalgi-yu oxirgisan. Sen har bir narsaga qodirsan.) Imom Buxoriy va Muslim rivoyatlari.
Sahih hadisi shariflar
Abu Hurayra raziyallohu anhu rivoyat qiladilar: «Rasululloh sallallohu alayhi va sallam: «Agar odamlar azon birlan (namozxonlarning) birinchi safida qanchalar xayru barakot borligini bilganlarida erdi, (masjidga azonga qadar yetib kelib, birinchi safdan joy olish uchun) o‘rtalarida qur'a tashlashdan bo‘lak iloj topolmay, qur'a tashlagan bo‘lur erdilar! Agar odamlar takbirda qanchalar xayru barakot borligini bilganlarida erdi, unga (barvaqtroq yetib kelish uchun) kim o‘zarga musobaqalashgan bo‘lur erdilar! Agar odamlar xufton va bomdodda qanchalar xayru barakot borligini bilganlarida erdi, ularga emaklab bo‘lsa ham, kelur erdilar!» - dedilar». (sahih, Buxoriy rivoyati).
Sahih hikoyatlar
Abu Hurayra raziyallohu anhu rivoyat qiladilar: «Rasululloh sallallohu alayhi va sallam bunday deb marhamat qildilar: «(Bir kuni) Sulaymon ibn Dovud alayhissalom: «Men bul kecha albatta yuzta (yoxud to‘qsonta) xotinni ziyorat qilurman, ularning barchasi menga Olloh taoloning yo‘lida jihod qilguvchi bittadan chavandoz tug‘ib berur!» - dedilar. Shunda ul kishining do‘stlari (ya'ni, Jabroil alayhissalom): «Inshoolloh, deb aytingiz!» - dedilar. Ammo, ul kishi (o‘zlarining ezgu orzu-xayollari bilan band ekanliklari boisidan Jabroil alayhissalomning suzlarini eshitmay qolib), «Inshoolloh» demadilar. Pirovardida, ul xotinlarning faqat bittasigina homilador bo‘lib, u ham oyog‘i noqis bola tug‘di. Muhammadning joni qo‘lida bo‘lgan zot haqi, agar «Inshoolloh» deganlarida (ul ayollar bittadan o‘g‘il tug‘ib bergan va) ularning barchasi Olloh taolo yo‘lida ot minib jihod qilgan bo‘lur erdilar!». (sahih, Buxoriy rivoyati).
Sahobalar hayotidan sahih rivoyatlar
Rasululloh sallallohu alayhi va sallam: «Fotima jannat ahli ayollarining sayyidasidur» - deb marhamat qilganlar.
Oisha raziyallohu anho rivoyat qiladilar: «Rasululloh sallallohu alayhi va sallam vafot etgan bemorliklari vaqtida qizlari Fotimani duo qilib, unga bir sir aytib erdilar, yig‘lab yubordi, keyin uni yana duo qilib, yana bir sir aytib erdilar, kulib yubordi. Men Fotimadan buning boisini so‘rasam, u: «Rasululloh sallallohu alayhi va sallam ana shu bemorliklari vaqtida vafot etajaklarini qulog‘imga aytib erdilar, yig‘lab yubordim. Keyin, ul zot yana qulog‘imga: «Sen xotin, bola-chaqalarim ichida birinchi bo‘lib menga ergashursan»-deb erdilar, kulib yubordim», - dedi». (Sahih, Buxoriy rivoyati)
www.ziyouz.com
настроение: alhamdulillah
Метки: Fisabilillahi tala
Muborak oy tuhfasi. 5-kun
Bismillahir rohmanir rohim.
Assalamu alaykum wa rahmatullohi wa barakatuhu!
Bugun ramazonning 5-kuni. Allohim, tutayotgan roza'laringiz, qilayotgan hayrli amallaringizni dargohida qabul qilsin!
Rasululloh SAVning duolari
Abdulloh ibn Amr ibn Ossdan (r.a.) rivoyat qilinadi. Abu Bakr Siddiq (r.a.) Rasululloh sollallohu alayhi vasallamga «Menga bir duo o‘rgatingki, u bilan namozimda iltijo qilayin», deganlarida, Rasululloh sollallohu alayhi vasallam: «Allohumma inniy zolamtu nafsiy zulman kasiyron vala yag‘firuz zunuba illa anta fag‘firliy mag‘firatan min ‘indika, varhamniy innaka antal g‘ofurur rohiym», deb ayt, dedilar (ma'nosi: Allohim, men nafsimga ko‘p zulm qildim. Gunohlarni Sendan boshqasi kechira olmaydi. Uzingning huzuringdan bo‘lgan mag‘firat ila meni kechirgin. Va menga rahm qilgin, albatta Sen kechirguvchi, rahmli Zotsan). Imom Buxoriy va Muslim rivoyatlari.
Sahih hadisi shariflar
Abdurrahmon ibn Abu Bakra raziyallohu anhu rivoyat qiladilar: «Rasululloh sallallohu alayhi va sallam uch bor: «Eng katta gunohi azimlar xususida sizlarga xabar qilayinmi?» - dedilar. Sahobalar: «Ha, yo Rasulalloh!» - deyishdi. Shunda Janob Rasululloh: «Ollohga shirk keltirmoqlik, ota-onaga itoatsizlik...» - dedilar-da, yonboshlab yetgan erdilar, o‘ltirib oldilar. So‘ng: «Yolg‘on gap ham (eng katta gunohi azimlardan) emasmi?!» - deb takror-takror aytaverdilarki, hatto biz: «Qaniydi, bas qilsalar!» - dedik». (sahih, Buxoriy rivoyati).
Sahih hikoyatlar
Abu Hurayra raziyallohu anhu rivoyat qiladilar: «Nabiy sallallohu alayhi va sallam bunday dedilar: «Banu Isroil qavmidan Jurayj ismli bir odam o‘z hujrasida ibodat qilib turgan erdi, onasi kelib uni chaqirdi. Shunda u onasining ovozini eshitgan bo‘lsa ham, ibodatini buzib, javob bergisi kelmadi. Onasi uni ikkinchi marta chaqirdi. Bu safar ham u javob bermadi. Onasi uchinchi bor chaqirdi, u yana javob bermadi. Onasi uning qoshiga kelib: «Ilohi, Jurayj fohisha xotinlar yuzini ko‘rmay, o‘lmasin!» - deb qarg‘adi. Bir kuni Jurayj o‘z hujrasida erdi, bir xotin kelib uni o‘ziga rom qilishga urindi, ammo u ko‘nmadi. Keyin, o‘sha ayol bir cho‘pon birlan aloqa qilib, undan farzand orttirdi-da: «Bu bola Jurayjdan» - deb gap tarqatdi. Natijada odamlar kelib, Jurayjning hujrasini buzib tashlashdi, o‘zini urib, haqorat qilishdi. So‘ng, Jurayj tahorat olib, ibodat qildi-da, ayolning bolasi oldiga borib: «Ey bola, sening otang kim?» - deb erdi, bola: «Mening otam cho‘pon», - dedi. Boyagi odamlar (xijolat bo‘lib) Jurayjga: «Hujrangni tilladan qayta qurib berurmiz», - deyishdi. Ammo, Jurayj: «O'zi xom g‘ishtdan (kesakdan) qurilgan erdi, sizlar ham xom g‘ishtdan qurib beringizlar!» - dedi». (sahih, Buxoriy rivoyati).
Sahobalar hayotidan sahih rivoyatlar
Rasululloh sallallohu alayhi va sallam Ja'far ibn Abu Tolibga: «Sening (qiyofang va xulqing) mening qiyofam va xulqimga uxshaydi» - deb marhamat qilganlar.
Abu Hurayra raziyallohu anhu rivoyat qiladilar: «Miskinlarga eng ko‘p xayr-ehson qilguvchi odam Ja'far ibn Abu Tolib erdilar. Ul kishi doimo bizga muruvvat ko‘rsatib, uylarida bor narsa birlan qornimni to‘yg‘azar erdilar, hattoki ichida hech vaqo yo‘q yog‘ idishlarini olib chiqsalar ham, biz uni yalab tozalab qo‘yar erdik». (Sahih, Buxoriy rivoyati)
www.ziyouz.com
настроение: alhamdulillah
Метки: Fisabilillahi tala
Ramazon haqida Hadislar
Rasululloh sollallohu alayhi va sallam dedilar: «Ro‘za va Qur’on qiyomat kunida banda uchun shafoat so‘raydi. Ro‘za: «Rabbim, men uni taom va mayllardan to‘sdim, endi uni shafoat qilaman qabul et!» deydi. Qur’on: «Men uni tunlari uyqudan to‘sdim, endi uni shafoat qilaman qabul et!» deydi. Shundan so‘ng ularning shafoatlari qabul qlinadi»
(Ahmad rivoyati).
Rasululloh sollallohu alayhi va sallam:
«Alloh jahannamni Alloh yo‘lida bir kun ro‘za tutgan bandaning yuzdan yetmish yillik masofaga uzoq qiladi»
(Imom Abu Dovuddan boshqa barcha ishonchli muhaddislar rivoyat qilishgan).
Bir odam Rasulullohga: “Men Allohdan boshqa iloh yo‘qligiga, siz Allohning elchisi ekaningizga guvohlik bersam, besh vaqt namozni o‘qisam, ramazon ro‘zasini tutib, kechalari ibodat bilan bedor bo‘lsam, kimlar bilan birga bo‘laman?» dedi. Nabiy: «Siddiqlar va shahidlardan birisan», deb javob berdilar.
(Ibn Huzayma va Ibn Hibbon rivoyati)
Abu Hanifa (r.a.) Atodan, u Abu Solih Zayytdan, u Abu Hurayradan (r.a.) rivoyat qiladi: «Rasululloh (s.a.v.) (bir hadisi qudsiyda): «(Alloh taolo aytadiki,) insonning barcha amallari o‘zi uchundir. (unda nafsning ulushi bor - Tarj.). Ro‘za bundan mustasnodir, u xolis Men uchundir. Uning mukofotini Men beraman», dedilar».
Abu Hanifa (r.a.) Haysamdan, u Muso ibn Talhadan, u Ibn Hutokiyadan, u hazrati Umardan (r.a.) rivoyat qiladi: «Bir kishi Rasulullohga (s.a.v.) quyon olib keldi. Ul zot (s.a.v.) sahobalariga buyurdilar, ular ham yeyishdi. Quyonni keltirgan kishiga:
- Nega sen o‘zing yemayapsan? - dedilar.
- Men ro‘zadorman, - dedi haligi odam.
- Qanaqa ro‘za tutgansan? - so‘radilar Rasuli akram (s.a.v.).
- Nafl ro‘za.
- Ayyyomi Biyzda (hijriy oylarning o‘rtalarida) ro‘za tutmaysanmi? - deya marhamat qildilar Rasululloh (s.a.v.)».
Rasululloh s.a.v. dedilar:"Alloh taolo jahannamni O'zining yo'lida bir kun ro'za tutgan bandaning yuzidan yetmish yillik masofaga uzoq qiladi".
Termiziy va Buxoriy rivoyati.
Ali r.a. dedilar:"Alloh taoloyeb-ichishlariga monelik qilgan odamlarga jannat mevalaridan yedirib, sharoblaridan ichiradi".
Imom Byahaqiy rivoyati.
Метки: alhamdulillah
Muborak oy tuhfasi. 4-kun
Bismillahir rohmanir rohim.
Assalamu alaykum wa rahmatullohi wa barakatuhu!
Bugun ramazonning 4-kuni. Allohim, tutayotgan roza'laringiz, qilayotgan hayrli amallaringizni dargohida qabul qilsin!
Rasululloh SAVning duolari
Anasdan (r.a.) rivoyat qilinadi. Rasululloh sollallohu alayhi vasallam: «Allohumma inniy a'uvzu bika minal ‘ajzi val kasali val jubni val harami val buxli va a'uvzu bika min ‘azobil qabri vaa'uvzu bika min fitnatil mahya val mamoti», boshqa rivoyatda «Va zila'iddayni va g‘alabatir rijal», deb aytardilar (ma'nosi: Allohim, Sening noming bilan ojizlikdan, dangasalikdan, ko‘rqoqlikdan, munkillab qariya bo‘lishdan, baxillikdan, qabr azobidan, tirik va o‘liklar fitnasidan hamda qarz yukidan va kishilarning g‘olib kelishidan panoh tilayman). Imom Buxoriy va Muslim rivoyatlari.
Sahih hadisi shariflar
Abu Molik Horis ibn Osim al-Ash'ariy (r.a) rivoyat qiladilar: Rasululloh sollallohu alayhi vasallam dedilar: - Tahorat-pokizalik iymonning yarmidir. «Al-hamdu lillah» mezonni to‘ldiradi. «Subhanalloh va al-hamdu lillah» osmonlaru yer oralig‘ini to‘ldirishadi - yoki to‘ldiradi. Namoz nurdir. Sadaqa- zakot (iymonning sahihligiga) dilil-burhondir. Sabr ziyodir! Qur'on sizning foydangizga yoxud zararingizga ishlaydigan hujjatdir. Hamma tong sahardan harakat qilib o‘zini (Allohga yoki shaytonga) sotadi. Pirovardida nafsini (dunyo xorligi-yu Oxirat azobidan) xalos qiladi yoki (gunoh-ma'siyatlarga botib,) uni halok etadi. (sahih, Muslim rivoyati).
Sahih hikoyatlar
Abu Hurayra raziyallohu anhu rivoyat qiladilar: «Rasululloh sallallohu alayhi va sallam: «Bir odam yo‘lda ketayotib chanqab qoldi-da, bir quduqni uchratib, uning ichiga tushib suv ichdi. So‘ng, quduqdan chiqib, bir itning tashnalikdan harsillab tuproq namini yalayotganini ko‘rdi. Shunda u o‘ziga-o‘zi: «Bu it ham men kabi chanqab qolibdi» - deb quduqqa qayta tushdi va mahsisini suvga to‘ldirdi-da, quduqdan chiqib itga ichirdi. Olloh taolo bul amali solihi uchun uning gunohlarini kechirdi», - dedilar. Shunda sahobalar: «Yo Rasulalloh, hayvonlarga suv ichirsak ham, bizga savob tegurmi?» - deyishdi. Janob Rasululloh: «(Biz sug‘oradirgan) har bir jonzotda biz uchun savob (ajr) mavjuddur», - dedilar». (sahih, Buxoriy rivoyati).
Sahobalar hayotidan sahih rivoyatlar
Rasululloh sallallohu alayhi va sallam Hazrat Aliga: «Sen mendan va men sendandurman», - deganlar.
Hazrat Umar: «Rasululloh sallallohu alayhi va sallam Alidan rozi bo‘lib bu dunyodan ko‘z yumdilar», - deydilar. (Sahih, Buxoriy rivoyati)
www.ziyouz.com
настроение: alhamdulillah
Метки: Fisabilillahi tala
Muborak oy tuhfasi. 3-kun
Bismillahir rohmanir rohim.
Assalamu alaykum wa rahmatullohi wa barakatuhu!
Bugun ramazonning 3-kuni. Allohim, tutayotgan roza'laringiz, qilayotgan hayrli amallaringizni dargohida qabul qilsin!
Rasululloh SAVning duolari
Abu Hurayradan (r.a.) rivoyat qilinadi. Rasululloh sollallohu alayhi vasallam: «Alloh nomi bilan mashaqqatli balodan, baxtsizlikning eng past darajasidan, qazo (qadar)ning yomonidan va dushmanning ichqoraligidan panoh tilanglar», deb aytdilar, ya'ni «A'uvzu billahi min jahdil balo va darakish shaqoi va suv'il qazo va shamotatil a'doi», deb duo qilinglar, dedilar. Imom Buxoriy va Muslim rivoyatlari.
Sahih hadisi shariflar
Anas ibn Molikdan rivoyat qilingan hadisda Rasululloh sollallohu alayhi va sallam aytdilar: «Allohning shunday bandalari borki, Qiyomat kuni ular minbarda o‘tiradilar. Ularning liboslari nur, yuzlari yorug‘ bo‘ladi. Ular payg‘ambarlar ham, shahidlar ham emas, lekin payg‘ambarlar ham, shahidlar ham ularga havas bilan qaraydilar». Shunda sahobalar: «Ular kimlar, yo Rasululloh?» deb so‘rashdi. Payg‘ambar alayhissalom: «Ular Alloh uchun bir-birlarini yaxshi ko‘rganlar, Alloh uchun bir-birlarini ziyorat qilganlar va Alloh uchun bir-birlari bilan o‘tirganlardir», dedilar. (sahih, Tabaroniy rivoyati).
Sahih hikoyatlar
Abu Hurayra raziyallohu anhu rivoyat qiladilar: «Rasululloh sallallohu alayhi va sallam bunday dedilar: «Banu Isroilga mansub bir yahudiy ikkinchi bir yahudiydan qarz so‘radi. Shunda qarz berguvchi: «Menga ishonchli guvohlar keltir!» - dedi. Qarz olguvchi: «Ollohning guvohligi kifoya» - deb aytdi. Qarz berguvchi: «Unday bo‘lsa, menga kafil keltir!» - dedi. Qarz olguvchi: «Ollohning kafilligi kifoya», - dedi. Qarz berguvchi: «Rost gapni aytding», - dedi-da, unga muayyan muddatga qarz berdi. Keyin, qarz olgan odam kemaga ultirib ravona bo‘ldi-da, mo‘ljallagan ishlarini ado etgach, qarz bergan odamga olgan qarzini vaqtida olib borib berish uchun kema axtara boshladi, ammo birorta ham kema topa olmadi. Noiloj, u bir yog‘ochni oldi-da, ichini uyib, kavagiga ming dinor va qarz bergan kishiga yozgan xatini tiqib qo‘ydi. So‘ng, kavak og‘zini berkitib, yog‘ochni dengiz sohiliga olib keldi-da: «Yo parvardigoro, mening bir odamdan ming dinor qarz olganimni va u guvoh keltirmog‘imni talab qilganda «Ollohning guvohligi kifoya» deganimni, so‘ng u sening guvohligingta rozi bo‘lib, kafil keltirmog‘imni talab qilganda «Ollohning kafilligi kifoya» deganimni va u sening kafilligingga rozi bo‘lganini bilursan. Keyin, men uning haqini vaqtida olib borib berish uchun kema topishga ko‘p harakat qildim, ammo topolmadim. Endi, bu omonatni senga ishonib topshirurman» - deb yog‘ochni dengizga tashladi, yog‘och dengizda ko‘zdan g‘oyib bo‘ldi. So‘ng, u o‘z yurtiga boradirgan kema axtara boshladi. Unga qarz bergan boyagi kishi xususiga kelsak, u: «Shoyad qarz olgan kishi biror kemada pulimni olib kelib qolgan bo‘lsa, borib qaray-chi!» - dedi-da, uyidan chiqib sohilga bordi. Shunda uning ko‘zi suvda qalqib turgan bir yog‘ochga tushib, «O'tinga yarab qolar» degan o‘y birlan uni uyiga olib ketdi. Uyiga borgach, yog‘ochni arralab erdi, ichidan pul va bir xat chiqdi. Shu asnoda qarz olgan kishi yetib kelib, ung‘a ming dinor uzatdi-da: «Olloh taolo haqi, qarzimni vaqtida olib kelib berish uchun tinmay kema axtardim, ammo hozir men kelgan kemadan ilgariroq yo‘lga chiqadirgan kema topolmadim» - deb uzr aytdi. Qarz bergan kishi unga: «Menga biror narsa jo‘natib erdingmi?» - dedi. Qarz olgan kishi: «Senga hozir aytdim-ku, axir, bundan ilgariroq yetib kelish uchun kema topolmadim, deb!» - dedi. Shunda qarz bergan kishi unga: «Darhaqiqat, Olloh taolo yog‘och ichida yuborgan narsangni sening nomingdan menga yetkazdi», - dedi. So‘ng qarz olgan kishi o‘zi birlan olib kelgan ming dinorni qaytarib olib ketdi». (sahih, Buxoriy rivoyati).
Sahobalar hayotidan sahih rivoyatlar
Rasululloh sallallohu alayhi va sallam: «Kimki «Ruma» qudug‘ini qazisa (sotib olsa), unga jannat nasib bo‘lgusidur» - deb aytganlarida o‘shal quduqni Hazrat Usmon qaziganlar (sotib olganlar). Shuningdek, Janob Rasululloh: «Kimki Usra (g‘azotiga) qo‘shin tayyorlasa, unga jannat nasib bo‘lg‘usidir» - deb aytganlarida ham (o‘shal g‘azotga) Hazrat Usmon qo‘shin tayyorlaganlar. (Sahih, Buxoriy rivoyati)
www.ziyouz.com
настроение: alhamdulillah
Метки: Fisabilillahi tala
Muborak oy tuhfasi. 2-kun
Assalamu alaykum wa rahmatullohi wa barakatuhu!
Bugun ramazonning 2-kuni. Allohim, tutayotgan roza'laringiz, qilayotgan hayrli amallaringizni dargohida qabul qilsin!
Rasululloh SAVning duolari
Abdulloh ibn Amr ibn Ossdan (r.a.) rivoyat qilinadi. Rasululloh sollallohu alayhi vasallam «Allohumma ya musarrifal qulub sarrif qulubana ‘ala to'atika», deb aytardilar (Ma'nosi: Ey qalblarni burib qo‘yuvchi Allohim, qalbimizni toatingga burib qo‘ygin.) Imom Muslim rivoyatlari.
Sahih hadisi shariflar
Imron ibn Husayn raziyallohu anhu rivoyat qiladilar: «Rasululloh sallallohu alayhi va sallam: «Sizlarning yaxshilaringiz mening zamondoshlarimdur, so‘ng ulardan keyingilar, so‘ng ulardan keyingilar» - deb marhamat qildilar. Keyin, Janob Rasululloh o‘z asrlaridan ikki yoki uch asr so‘ng dunyoga keladiganlar haqida zikr qildilarmi, yo‘qmi, buni aniq bilmayman, ul zot: «Sizlardan keyin shunday qavm dunyoga keladiki, ular xiyonat qilib, o‘zlariga nisbatan ishonchni yo‘qotadilar, va'da beradilar-u, vafo qilmaydilar, (dunyo lazzatlariga berilib ketganlaridan) semirib ketadilar» - deb aytdilar». (sahih, Buxoriy rivoyati).
Sahih hikoyatlar
Ibn Umar raziyallohu anhu rivoyat qiladilar: «Nabiy sallallohu alayhi va sallam bunday dedilar: «Uch kishi yo‘lda ketayotgan erdi, birdan yomg‘ir yog‘ib qolib, tog‘dagi bir g‘orga kirib berkinishdi. Shu payt, tog‘dan bir katta tosh (qoya) dumalab tushib, g‘orning og‘zini tusib qo‘ydi. Shunda ular bir-birlariga: «Olloh yo‘lida biror xayrli ish qilgan bo‘lsangizlar, o‘shani o‘rtaga qo‘yib parvardigorga iltijo qilingizlar, zora u g‘orning og‘zini ochsa!» - deyishdi. Ulardan biri: «Yo Olloh, mening keksayib qolgan ota-onam bor erdilar. O'zim ersam qo‘ychivonlik qilardim. Har kuni yaylovdan qaytgach, quylarni sog‘ib, sutini avval ota-onamga, so‘ng bolalarim va ahli ayolimga berardim. Bir kuni yaylovda kech qolib ketdim, kelsam, ular uxlab qolishibdi. Odatdagidek, quylarni sog‘ib, sutini ota-onamning huzurlariga olib bordim-u, ularni uyg‘otishga botinolmay turib qoldim. Bolalarim ersa (sut so‘rab) oyoqlarim ostida talpinib yig‘lashardi. Shu ahvolda tong ottirdik. Yo Olloh, agar bilsang, bu ishni seni yuz-xotir qilib qilgan erdim. Bizga g‘orning og‘zini bir oz ochgil, toki biz osmonni ko‘raylik!» - deb iltijo qildi. Shunda Olloh taolo g‘orning og‘zini bir oz ochdi. Keyin, ularning ikkinchisi: «Yo Olloh, agar bilsang, men amakimning qizlaridan birini erkaklar ayollarni yaxshi kurgandek qattiq sevardim. U (ya'ni, amakimning qizi menga): «Yuz dinor bermaguningcha maqsadga erisholmaysan», - dedi. Men yuz dinor topib uning oldiga bordim-da, o‘zimni oyoqlari orasiga olib erdim: «Ollohdan qyorqgil, muhrni halollab ochgil!» - dedi. Shunda men darhol o‘rnimdan turib, undan nari ketdim. Yo Olloh, agar bilsang, men bu ishni seni yuz-xotir qilib qilgan erdim. Bizga g‘orning og‘zini (kattaroq) ochgil!» - dedi. Olloh taolo g‘or og‘zining uchdan ikki qismini ochdi. So‘ng, ulardan uchinchisi: «Yo Olloh, agar bilsang, men bir kishini bir faraq (3 so') makkajo‘xoriga yollab erdim. Ish tugagach, haqini berdim, ammo u olmay ketib qoldi. Keyin, men o‘sha (bir faraq) makkajo‘xorini ekib, dehqonchilik qildim, hosilini sotib, puliga bir sigir va molga qarab turish uchun bir xizmatkor (qul) sotib oldim. Bir kuni o‘sha yollangan odam kelib, haqini mendan talab qildi. Men: «Bor, anavi sigir va uning boquvchisi senga!» - dedim. U menga: «Meni masxara qilayotirsanmi?» - dedi. Men: «Yo‘q, masxara qilmayotirman, o‘sha sigir va uning boquvchisi senga, ularni olib ketaver!» - dedim. Yo Olloh, agar bilsang, men bu ishni seni yuz-xotir qilib qilgan erdim. G'orning og‘zini butunlay ochgil!» - deb iltijo qildi. Shunda Olloh taolo g‘orniig ogzini butunlay ochdi». (sahih, Buxoriy rivoyati).
Sahobalar hayotidan sahih rivoyatlar
Hamza otalaridan naql qiladilar: «Rasululloh sallallohu alayhi va sallam: «Men uxlab yotganimda (ya'ni, tushimda) sut ichdim, hatto uning tirnoqlarim atroflaridan oqib chiqayotganini ko‘rdim. So‘ng, ortib qolganini Umar ibn al-Xattobga berdim», - dedilar. Shunda (sahobalar): «Buni nimaga yo‘ydingiz, yo Rasulalloh?» - deyishdi. Ul zot: «Ilmga», - dedilar». (Sahih, Buxoriy rivoyati)
wwwziyouz.com
настроение: alhamdulillah
Метки: Fisabilillahi tala
Чтобы их читать, Вам нужно вступить в группу