Все игры
Обсуждения
Сортировать: по обновлениям | по дате | по рейтингу Отображать записи: Полный текст | Заголовки
Авазхон Кз, 23-09-2014 12:30 (ссылка)

Без заголовка

География ўқитувчилари- Сайрам” музейи
ходимаси раҳматли .Қумри Эгамбердиева ва устозим Мирсолиев  Мирсовур акаларнинг  ёрқин хотирасига бағишлайман.


Юртимиз топонимикаси



Сайрамнинг кўхналиги ва бу ерга келувчиларнинг
кўплиги ҳамда бу



юрт тарихига қизиқиш, жойлар номи ҳақида саволларнинг
кўплиги боис ушбу “Юртимиз топонимикаси” ҳақидаги дастлабки изланишларни сиз
ўқувчиларга тақдим этишни лозим топдик. Албатта, бу биринчи қадам бўлганлиги
учун анча камчиликлар бўлиши мумкин. Ўйлаймизки олимлар, юртимиз ўқитувчилари
бу соҳада ўз билганларини қўшиб, рисоланинг мукаммал бўлишига ёрдам беришади.


Топонимика сўзи грекча бўлиб, “жой номи” маъносини
англатади. Бу тилшунослик фани, тарих, этнография, география, геология каби
қатор фанлар учун фактик материал берувчи қимматли манбадир. Жой номларининг
қачон пайдо бўлганлиги, нима сабабли шундай аталганлиги, даврлар ўтиши билан бу
номда қандай ўзгаришлар юз берганлиги аниқланади, тарих юзага чиқарилади.


Топонимика
деганимиз ер тилли, ернинг географик номлар орқали инсоният тарихи битиладиган китобдир, дейди тарихчи олимлар.


“Ер тарихи – эл 
тарихи”  деган эди М.Авезов.


Шу боис қадимдан асрлар оша не – не жабр зуғумларни
бошидан ўтказган ўша тарихий номларни ота – боболаримиз эъзозлаб, сақлаб
кейинги авлодга тақдим этиб тургани ҳам бежиз эмасдир. Зеро халқнинг ўз атама –
номларини унутиши ўз тарихидан махрум бўлишидир.









3







 





Топонимика – ўлка тарихини
ўрганишнинг асосий манбаидир.


Топонимика бу замин тили, уни сўзлатиб тушуна олиш
керак.


Топонимлар улкан географик объектлардан тортиб майда
объектларгача бўлган жойларнинг отларини ўзида мужассамлантиради. Шу хусусиятга
кўра у макро ва микро топонимларга бўлинади.


Макро топонимларга йирик жойлар – қитъалар, мамлакат
ва ўлкалар, дарё, тоғ, вилоят ва шаҳарлар ва бошқалар киради. Микротопонимларга
кичик жойлар – тепалик, булоқ, ховуз, қудуқ, ариқ, ўтлоқ, маҳалла ва бошқалар
киради.


Топонимлар қандай ва қайси типдаги объектнинг оти
эканлигини англатиш жиҳатидан яна турларга бўлинган.


Ойконим деган тури – турар жойларни кўрсатади. Сайрам
мисолида Бозорқопқа, Жийдамаҳалла, Ҳожа маҳалла ва бошқалар.


Топонимнинг гидроним турига – сув объектлари – дарё,
кўл, ариқ ва булоқлар киради.  Сайрам
мисолида Сайрамсув, Оқсув, Қизилсув, Бангиқудуқ, Арис, Қўчқор ота булоқи ва
бошқалар.


Топонимнинг Ороним турига тоғлар, ер юза релъефи
киради. Сайрам мисолида Оқжар, Қозиғурт тоғи, Олатоғ, Мартепа ва бошқалар.


Топонимнинг агроним бўлимига – дала, ерлар, жумладан
марза, участкаларнинг отлари киради. Сайрам мисолида – Дапсан, Камар, Кўктерак
ва бошқалар киради.









4







 





Биз ушбу ишимизда, фақат Сайрамдагина
эмас, юртимизга алқадор унинг атрофидаги айрим машҳур атамаларни ҳам тилга
олдик. Бунга сабаб ўрта асрларда Сайрам – Исфижоб
ҳудудига Олатоғдан Қораосмон (Туркистон)гача, Тараз (Талас)дан Хузиён
(Турбат)гача бўлган катта майдон киритилган
. Бу ҳақда Маҳмуд Қошғарий, Рашидиддин, ал-Муқаддасий,
ибн-ал-Аср, В.Бартольд ва бошқа олимлар ўз битикларида гувоҳлик беришган.


Ўрта асрларда хўжалик ва маданиятнинг йирик
марказларидан бирига айланган Сайрам – Исфижоб вилояти Буюк Ипак Йўлида етакчи
роль ўйнади. Шаҳар уч қисмдан иборат эди: Шаҳар марказида ўрда, унинг атрофида
ички шаҳар (Шаҳристон) ҳамда ташқи шаҳар работлардан ташкил топган эди.


Бора – бора работлар сони ортди, майдони кенгайди,
вазифаси кўпайди. Бу юртда янги қурилишлар, турли устачилик дўконлари қад тикланди.
Шаҳар атрофида ички ва ташқи икки девор, мустаҳкам дарвоза шаҳарни ташқи
хужумлардан сақлаш воситаси эди. Ўрта аср олимларининг ёзишича, Сайрамда 1700
работ бўлган. Бу биз юқорида таъкидлаган катта майдонда жойлашган бўлиши керак.
Шаҳар, қишлоқлардан ташқари ана шу работларнинг ўз номлари ҳам бўлганки, буни
келгусида ўрганиб, топонимик изоҳи халққа етказилиши даркор. Сайрам ҳақида
олимларнинг ёзган фикрлари бу юртнинг 
кўҳналигини, машҳурлигини далиллаб турибди. Рашидиддин, Ёқуб Хамавий,
Ал-Муқаддасий, ибн Ал-Аср ва бошқаларнинг битикларида жаҳон савдосида етакчи
ўрин эгаллаган, атрофида ажойиб қишлоқ ва шаҳарчалари бўлган Сайрамнинг тарихи
етти иқлимга машҳур эканлигини таъкидлашади.


Ўрта аср араб олими Ал-Муқаддасий ўзининг
“Ақсан-ал-Тақасим” деган китобида Сайрам атрофидаги жуда кўп шаҳарларни, аҳоли
яшайдиган жойларнинг номларини келтирган. Жумладан, Хўрлуқ, Жумушлоғу, Бароб,
Борукат, Борух, Яконкат, Азахкас, Нужикат, Тароз, Атлох, Жамукат, Такабукат,
Яколиг ва бошқалар. Кўриниб турибдики ана шу атамаларнинг тарихи ва келиб
чиқиши ҳам ўрганишни талаб этади.









5







 





Бундан ташқари Сайрам тумани
еридаги жуда кўп тарихий жойлар, атамалар ҳам, ҳозирча тўлиқ ўрганилмагани учун
бу рисолага киритилмади. Бу ерда таъкидланадиган “Рисолаи Сайрам” деган китобча
ҳақида қисқагина ахборот бериб кетишни лозим деб топдик. Бундан минг йилча
аввал битилган бу тарих китобининг 14 та қўлёзмаси бир – бирига ўхшайди, фақат
айрим жойлардагина ўзгачалиги бор. Бу китоб 2 марта нашр этилган бўлиб,
келтирилган айрим маълумотлар шундан олинди.


Азиз юртдошлар, қозоқ ва ўзбек халқининг тарихи қанча
кўхна бўлса, атамалар – топонимлар тарихи ҳам ана шундай кўҳна ва тарихининг
энг тубларига бориб тақалади. Зеро, жойлар номларининг аталиши бежиз ва бесабаб
эмас. Бас шундай экан географик номларни маданий ёдгорлик сифатида ёзиб олиш,
тўплаш ва ўрганиб халққа етказишнинг аҳамияти катта. Келинг, бу борада
ҳамдашайлик, билганларимиз билан  келгуси
авлодни баҳраманд этайлик.


 



Мирахмад Мирхолдоров, профессор.



Қозоғистон Халқлар Дўстлиги университети ўқитувчиси.



 


 


 


 


 


 


 


 


 


 


 


 


 













6







 





 





Арслонбоб – Ўтрор туманига
жойлашган кўҳна мавзе. Шу ерда Арслонбобга тегишли мақбара ҳам бор. Ривоятларга
қараганда Сайрамлик Хожа Аҳмад Яссавийга пир - устозлик  қилган эканлар. У зот Муҳаммад /с,а.в./
пайғамбаримизнинг саҳобаларидан бўлган ва Туркистон элида туғилажак Аҳмад исмли
умматига хурмаи муборакни тилининг остида сақлаб, олиб келиб тақдим этган ҳамда
устозлик қилган эканлар. Сайрамдаги Хонкўприк деган жойда шу воқеага атаб
эсталик тахта ўрнатилган.


Арслонбоб мақбараси Ўтрор шаҳри обод бўлган кезларда ІХ–Х асрларда
қурилган деб тахмин қилинади. Мўғуллар, Чингисхон босқинчилиги даврида вайрон
бўлган, шикастланган. Амир Темур даврида ва ниҳоят ХХ аср бошларида қайта
тикланган. Атрофда Ўтрор харобалари ҳамон кўриниб турибди.


Ривоятларга қараганда Амир Темур шайхулмашойих Аҳмад
Яссавийга мақбара тиклаганда, устозига Арслонбобга ҳам мақбара тиклатган
дейдилар. Бу икки мақбара 70
км масофада. Зиёратгох. Хожа Аҳмад Яссавий ўз хикматларида
пир – устози Арслонбобни бир неча бор ҳурмат билан тилга олади. («Қазақ ұлттық
энциклопедия»сы 2т 467-468 б)


 









7







 





Айрит – Сайрамнинг ғарбий – шимолида жойлашган қадимги
мавзенинг номи. Бу ерда Улуғ Ватан урушидан кейин “Победа” деган колхоз бўлган.
Айрит сўзини айрилиш маъносидан келиб чиққан бўлса керак дейишади. Бу Сайрамлик
Хожа Аҳмад мадрасадан келиб ота – онасининг жазирамада пиёз ўтаб ўтирганини кўриб
“ягонанг қол, бегонанг чиқ” дегани ва экинзор ўтдан тозаланиб қолгани ҳақидаги
ривоятга алоқадор бўлса керак, ўғлида қобилият, илоҳий илҳомни сезган Иброҳим
ота “икки қўчқорнинг боши бир қозонда қайнамайди” деб Хожа Аҳмадни Бухорога,
Шомга ўқишга юборади. Ёш Аҳмад шу дала бўйлаб ғарбга қараб йўл олганди,  ота – онаси билан хайрлашган, айрилишган шу
жойлар “Айрит” номини олган, дейдилар. Бу ерда етти ака – ука валийларнинг
қабри, сак даври қабристонлари бор. Қабр устига териб қўйилган думалоқ тошлар шу
кишининг нечта душманни ўлтирганлиги белгиси, дейилади. Айритда ер ости
ибтидоий кулбалар ўрни ҳозир ҳам бор.


 


Артель– Сайрам-Чимкент
ўртасидаги аҳоли яшайдиган мавзе. Кексаларнинг айтишича, бу 20- йилларда яъни
колхоз тузилишидан олдин якка деҳқонларни биргалашиб ишлайдиган хўжалик юритиш
усулларидан бири бўлган. Сайрамда ҳам биринчи “Артель” тузилган участка 80
йилдан бери шу ном билан аталади, сабзавотчилик билан шуғулланади. Бу ерда 1 ўрта мактаб,
участка медпункти ва турли маданий, савдо ўринлари мавжуд. 2007 йил бу қишлоқ
номи Исфижоб деб ўзгартирилди.


 


Арис – дарё ва шаҳар
ҳамда туман. Дарё Жанубий Қозоғистонда Сирдарёнинг ўнг ирмоғи. Гидронимга
туркий халқларнинг энг катта уруғи арисларнинг номи асос бўлган дейдилар. Бу
уруғнинг ўнлаб бўлаклари қозоқ, қорақалпоқ халқининг таркибида ҳозир ҳам бор. Жанубий
Қозоғистондаги туман, шаҳар, дарё, кўл ва темир йўл станцияси ҳам шу уруғ номи
билан боғлиқ. Дарё Олотоғнинг жанубий-ғарбий беткайидан бошланади. Арис
дарёсининг узунлиги 378 км.
Бу дарёга Бодом, Машат, Оқсув, Боралдай сингари дарёчалар келиб қўшилади.









8







 





Арис шаҳри Чимкентдан 79 км ғарбда жойлашган. 1 ва
2 –Арис темир йўл станциялари ҳам шу шаҳарда. Шаҳар 1900 й Оренбург-Тошкент
темир йўли қурилган йиллар қад тиклаган. («Қазақ ұлттық энциклопедия»сы 2т.
466-бет)


 


Арғин – топоними этник
ном асосида вужудга келадиган “Арғин” қозоқ, ўзбеклар таркибига қўшилган
қадимги уруғлардан бирининг номи. М.Қошғарий асарида арғу тарзида учрайди. Бу
ном турли вилоятларда ҳам бор. Сайрамнинг ғарбий қисмида ҳам арғинлар яшагани
учун шу жойни “Арғин” номи билан кексалар ҳануз айтишади.  («Қазақ ұлттық энциклопедия»сы 2т. 429-бет)


 


Абдуллаобод –Сайрам сувнинг чап қирғоғида жойлашган бир аҳоли
пункти  шу ном билан аталади.  Кексаларнинг    гувоҳлик беришича, Абдулла деган одам қишлоқдан шу чекка ерг чиқиб, деҳқончилик
қилган, боғ – роғлар  экиб обод айлаган. Бу ерга одамлар кўчиб  келиша бошлаган. Шу яхшининг ҳалол, меҳнати, химмати туфайли халқ бу ерларни ҳануз
Абдуллаобод деб аташади. Обод компоненти топонимлар таркибида “қишлоқ” аҳоли
пункти маъноларини ифодалайди.


 


Арпачининг тўқойи – Бу мавзе Сайрамнинг шарқий
жанубида жойлашган. Илгари экинзор бўларди,
Аҳоли купайгач бу жойлар хонадонларга бўлиб берилган, иморатлар билан тўлган.
Айтишларича шу ердаги деҳқонлар бир неча муддат арпа экиб, яхши ҳосила олиб
юргани учун шу ном билан аталган. Баъзи олимлар бу атама аропа – яъни Ўрданинг
четидаги ҳандақ ёки баландлик маъносини
билдиради,    дейдилар.


 









9







 





Балиқчи-қишлоқ – Тулкибош туманида Арис дарёси бўйида жойлашган. Бу топоним асосида
балиқчи этноними ётади. М.Қошғарий балиқ сўзининг анча маъноларини келтиради.


1)  Балиқ шаҳар (турк ва
уйғурларда)


2)  Балиқ лой (ўғузларда)


3)  Балиқ маъносида,
балиқчи-шаҳарча ёки шаҳарли маъносида.


Бу мавзедан илгари
Буюк Ипак йўли ўтган. Турткултепа сингари анчагина тарихий ўринлар бор. Балиқчи
деган авлод Кичик жузда ҳам бор. («Қазақ ұлттық энциклопедия»сы. 2 том 135 бет)


 


Балогардон боб.- Сайрамнинг шимолий Белиқопқа
дарвозасидан чиқилгач, шу ном   билан аталувчи  мавзе ва қабристон бор. Бу ном  Жанубий
Қозоғистонга VIII  аср охирларида ислом
динини тарқатиш учун келган ғозийларнинг лашкарбошчиси бўлған асл исми
Абдуллазиз бобга алоқадор. Бир қулида Қуръон, бир қўлида килич билан исломни
тарқатган зот вали даражасига етган. Одамлар табиий офатлар-ёвгарчиликлар
пайтида шу ерда бобони шофе келтириб худога илтижо қилиб, яхшиликка эришганликлари,
наф кўрганликлари учун “Балогардон" боб деб аташган, яъни балони
даф қилувчи. Бу ердаги    мақбара X-XII-ХV ва ниҳоят ХVШ асрда қайта қурилган. /Рисолаи-Сарём" китоби/ Мақбара
ичида бобонинг набираси Саид Хожа Отанинг 
ҳам қабри бор.


 









10







 





Бўзлоқ ота – Сайрам  қалъасининг Бозорқопқа дарвозаси яқинидаги
тарихий жой Бўзлоқ ота деб аталади. 
" Рисолаи-Сарём" китобчасида ёзилишича XI-XII асрларда яшаган
етук аллома Камолиддин Байзовий вафот этганидан кейин қабри мубораклари зиёратгоҳ
бўлган. Ҳатто вилоят Сарёмга андак офат тегар бўлса Эшон қабридан баччасини
(боласини)  йўқотган тева янглиғ бўзлаб турар эди. Шу боис Бўзлоқ
ота деб аталган. Кексалар кейинги тақирчиликлар, урушлар бошланиши арафасида хам
бўзлаган эдилар, дейди.   ”Рисолаи Сарём”
36-бет)


Бегчи ота –Кўҳна қабристон. Қорабулоқда Қорасув яқинида.
У зот Х-Х1 асрда яшаган
валилардан бўлиб, баъзан Бегжон ота, Эрбегим ота хам дейишади.
Шу ердаги қабристон ва мавзе Бегчи ота номи билан аталади. “Рисолаи Сарёми да ёзишларича набиралари
шайх Ғариб шохнинг қабри-мубораклари ҳам Сайрамда, идора яқинида деб хабар берилган. Бу зотлар ўз давринниг
етук алломалари бўлган. Бегчи отанинг ўғли Хожи Отанинг қабри ҳам Сайрамда,
Балогардон қабристонида (“Рисолаи Сарём” китобидан)


Бобои Машварат мавзеси – бу  Сайрамнинг
шимолий - ғарбида. Шу номда қабристон ҳам бор, Бўтбой мозори яқинида."
Рисолаи Сарёмда” ёзишларича аллома Лутфилла
Сарёмий 37 китоб ёзган, қози Байзовийнинг шогирдларидан.   19 йил Сайрам вилоятида аълам /диний амалдор/ бўлиб ишлаган. Суҳбати мазмунли, ширин бўлгани учун
шу зотни Бобои Машварат деб эъзозлашган. Зиёратгоҳ. Шу
ердаги маҳалла Бобои Машварат номи билан аталарди. ("Рисолаи Сарём"
китоби 45-бет)









11







 





Буюк ипак
йўли
– Сайрамнинг ғарбий чеккасидан ўтадиган катта йўл. Сайрам
– Исфижобнинг Буюк ипак йўл савдосида жуда қадимдан
қатнашиб келганлигини эслаб шу ном қўйилган. Ўрта аср олимлари Сайрамдан жаҳоннинг турли бурчакларига мота, тери, жун
маҳсулотлари, кўн, қилич, асбоблар олиб
бориб сотилганлнғини, "Сайрамда усти
берк бозорлар" борлигини, атрофида “1700 работ" карвонсаройлар бўлганлигини ёзишган. Сайрам
тарихий музейидаги турли давлатларнинг танга-пуллари, буюмлари  ҳам  шу Буюк ипак йўли савдосидан хабар беради. Булар ҳақда Ўрта аср араб олими ал-Муқаддасий
китобида тўлиқ маълумотлар бор. (“Қозоғистон тарихи” 11-том).


 


Банги қудуқ - Шу ном билан
аталувчи суви ёзин-қишин тўхтамайдиган машҳур қудуқ. Сайрам-қалъаси ўртасида бўларди.
Ривоят қилишларича бир кишининг заранг косаси шу қудуққа тушиб кетганда, заранг
коса Чимкентдаги Қўчқор ота булоғидан чиққан дейдилар. Банги сўзи кашанда маъносида
бўлса ҳам, бу қудуқнинг суви кўплигидан арқонни узиб, челакни оқизиб кетаверган
"бевошлиги" учун шундай аташган бўлса керак, деган тахминлар ҳам бор.
Мактаб курилиш пайтида оғзига бетон плита қўйиб, беркитиб ташланган,  Айтишларича, Сайрамда ҳар махалла, ҳар  кўчасида бир неча қудуқлар бўлгани боис шаҳар
ёв қуршовида қолганда ҳам сувсизлик сезилмаган.


Бўрижар – баъзи  бировлар чиябўри кўп булганидан бўрижар деб
аталган дейдилар. Бўрижар,  аслида “бўз
/оқиш/ жар" сўзларининг ўзгарган шакли бўлиши ҳам мумкин деб ҳисоблайди,
Бу ҳақиқатга тўғри келади. Бўз сўзи эса топонимлар таркибида кўп учрайди. Бу
сўзнинг ранг  маъносидан ташқари "янги
ёш, навқирон" маънолари ҳам бор. (“бўз ер”, “бўз бола” ва ҳоказо.) Лекин Сайрамнинг
қир – сойларида “Бўрижар” деган жойлар кўп учрайди. Бўген туманидаги Бўрижар
кўхна ёдгорлик. Бу ердаги қабрлар I-VII асрларга тааллуқли қабрлар бўлиб, уч
хил дафн қилиш усуллари учрайди. («Қазақ ұлттық энциклопедия»сы 2 т 410 бет),
С.Қараев “Географик номлар” Т.1970й.













12







 





 





Бўстон – Сайрамда кўп учрайдиган жой номи. Бўстон сўзининг асл маъносидан қатъи назар, шу номли этноним ҳам бор. Бир қанча бўстонлар ўша уруғ номидан келиб чиққан.  Шуниси қизиқки;
ўзбек уруғларииинг кўпчилиги муайян маъно
англатади: бўстон-этноним, бўстон-гулистон, сарой-этноним, сарой  -қаср, данғиллама уй, митан -этноним, митан- қўрғон" ва бошқалар. Бундай пайтда топоним ҳеч қандай кўшимчасиз 
биргина ўзакдан иборат бўлса, у албатта этноним
бўлади. Сайрам қалъасининғ жанубида, Сайрамсув яқинида "Бўстон боғ" деган мавзе ҳам бор. Бу
ерда қадимдан сақланиб қолган “масжиди кунпоякун” ҳаробаси  ҳам бор. Буни кексалар Исо пайғамбарга, унинг
замонига нисбат  берадилар. С.Қараев
“Географик номлар” Т.1970й


Бодом дарёси –узоқ  Олатов этакларидан Қоржон тоғ бағридан оқиб
келади. Узунлиги 141 км.  У даре ёқалаб ўтган территория, Бодом ерлари деб аталади. Лангар ёнидан ва  Сайрам
қишлоғининг жануб томонидан оқиб ўтади.  Айрим кишилар бу ном шу сув бўйида бодом меваси ўсганлиг  учун шундай аталган дейдилар.  “Рисолаи Сарём" китобчасида Бодом ариғини
X асрда Исмоил Сомоний даврида Сайрамни  бошқарган Султон
Мансур пайтида қазилган ариқ деб хабар берилган. Шўролар даврида бу ерда “Сталин”, "Коммунизм", "Пахта зарбдор" деган колхозлар бўлган. Хозир
дарёнинг ўнг қирғоғидаги мавзе Бодом қишлоғи деб аталади. Буген туманида Бодом
дарёси бўйида Бодом темир йўл станцияси бор. («Қазақ ұлттық энциклопедия»сы 2
т. 75-бет. “Рисолаи Сарём” 11-бет)









13







 





Бўзариқ –Сайрамнинг  ғарби-шимолида
жойлашган қишлоқ. Қадимда бу ери унумдор, сувга муҳтож майдон бўлиб,
сувсизликдан қаҳраб ётарди. Бўзариқ ерига
Тошсой орқали ариғ қа,зишиб, Қизилсой орқали сув олиб боришган. Бу
ариқни ҳам Бўзариқ суви деб аташади.Ҳозир бу ер ўзлаштирилган, деҳқрнчилик
қилинади. Боғ экинзорлар кўп. Илгари бу ер Сайрам ҳўжаликларининг бир участкаси 
бўларди. Қишлоқ Чимкент шаҳридан шимолда, 10 км ерда.


 


Бозор қопқа – эски  туркий сўзида эшик / дарвозани қопу-қопқа/
дейишганлиги маълум. Кексаларнинг айтишларича, "Рисолаи Сарём"
китобчасида ёзишларича Сайрам атрофи баланд девор билан ўралган, бўлиб, тўртта
дарвозаси бўларкан: Булар Бели қопқа, Бозор қопқа, Чимкент қапқа, Қорамурт
қопқа. Сайрам-сувга яқин, Қаландар хона олдида, бозорлар атрофидаги жой “Бозор
қопқа” дарвозаси деб ҳамон айтилиб келинади. Бу ердан Жанубга Ўрта Осиёга савдо карвонлари бетиним қатнаб турган. Бир
неча работ (карвон сарой)  хизматда
бўлган. Ҳозир ҳам   шу атрофда Сайрамнинг
асосий савдо—сотиғи   жойлашган. Илгариги
“Коммунизм” қишлоғи ҳам ҳозир “Бозорқопқа” номи билан аталмоқда. Олти мингдан
ортиқ халқи бор.


 









14







 





Бобоота – Сўзоқ туманидаги
қадимги шаҳар хорабаси ўрни. Сайрамга ислом динини тарқатиш учун Арабистондан
келган ғозийлар Қоратов атрофларига ҳам бориб ислом динини тарқатганлар.
Ғозийларни бошлаб келган Исҳоқ боб умрининг охирларида ўша Сўзоқ юртида муқим
қолади. Исҳоқбоб машҳур юртдошимиз Хожа Аҳмад Яссавийнинг ўн иккинчи бобоси
ҳисобланади. Авлиёларнинг энг каттаси бўлгани учун ул зотни ҳурматлаб,
“Бобоота” дейилган, кейинчалик ўша мавзе ҳам Бобоота номи билан атаб кетилган.
IX-XII асрларда бу ерда ҳашаматли мақбара ва ажойиб мадраса қад тиклаган шаҳарга
сатҳи 450х250м девор билан ўралгани ҳақида китоб ва шажаралар мавжуд. («Қазақ
ұлттық энциклопедия»сы 2 т 30 бет. “Сайрам тарихи” 17 бет)


 


Беш кепа – Қорасув қишлоқ
округидаги қишлоқ. Номнинг ўзи бу ерда даставвал 5-6 та иморат бўлганлигига
далолат беради. Ҳозир бу ерда халқ кўпайиб деҳқончилик, чорвачилик билан
шуғулланади., ўз маданий –маиший муассасалари мавжуд.


 


Бобо Тукли Сочли Азиз – мақбараси Сўзоқ
тумани Қумкент қишлоғи ёнида қад тиклаган. Бу зот ҳақида қозоқ оғзаки
адабиётида кўпгина ривоятлар учрайди. Бобо Хожа Аҳмад Яссавийнинг катта бобоси
билан замондош, бирга ислом динини 
тарғиб қилишда фаолият кўрсатган дейдилар. Биз Қорамурт қишлоғидан
топган Шажарада бобо Тукли Азиз Сўзоқда қабри бўлган Исҳоқбобнинг авлоди
Алишайхнинг ўғли Исмоил хазратнинг тўрт ўғлидан биттаси деб кўрсатилган.
Мақбараси пишиқ ғиштдан бир гумбазли қилиб ишланган,  хона ичида қабр. Бу ерлар шу Бобо номи билан
ҳам аталади. («Қазақ ұлттық энциклопедия»сы 123- бет)


 









15







 





Бели қопқа – Сайрамнинг  шимолий дарвозаси шундай аталади. Бели
атамасини  турлича изоҳлайдилар. Қадимда беклар, қози, хокимлар
кўпинча шу даҳа кишиларидан сайлангани   учун  
Бегли — Бели қопқа деб аталиб кетилган, дейди. Баъзилар шу ердаги ариқ,
хон кўприк яқинида ёш Хожа Аҳмадга пайғамбарлар
Муҳаммад / с.а.в./ нинг туҳфаи муборакларини Арслонбоб бергани
учун улуғлаш мақсадида шундай аталган дейдилар. Бошқа дарвозалар яқинида бўлганидай
Бели қопқа дарвозаси олдида ҳам катта ҳовуз бўлиб, ёзин-қишин сув қалқиб турарди.
Бу ҳовуз сувлари қишлок, микро иқлимини яхшиласа, иккинчидан аҳоли сувдан фойдаланарди,
молларни суғорарди. Дарвозаларни кўрганлардан Ҳайитмат элликбошининг айтишича,
“дарвоза бутун дарахт танасини жуфтлаб ишланган бўларди, бир қанотини тўрт
йигит аранг кўтара оларди”, дейди.


 


Гуллик – Сайрамнинг  ғарбий қисмидаги бир мавзе. Щу ерда яхшигина
гуллайдиган буталар, гулзор  бўлгани учун,
шундай аташган бўлса керак дейдилар, Гулга ишқибоз халқимизга берилган  баҳо сифатида 
ҳамон бу ном сақланиб қолмоқда.









16







 





Дарвиш ота – Чимкентнинг  эски шаҳридаги Откўмар (ҳозирги Ойгул савдо
корхоналари олди) деган жой.  Машҳур вали
- Дарвиш ота номи билан аталарди ва шу ерда ҳашаматли мақбара ҳам бўларди. Бу
ердаги Откўмар сўзи илгари Чимкентда булокларнинг кўп ва серсув бўлганига ишора.
Исми Муҳаммад, лақаби Дарвиш ота Сайрамлик Хожа Аҳмад Яссавий замондоши бўлган.
(Б.Бартолъд ва "Рисолаи Сарём"). “Рисолаи Сарём" да ёзади: Сайрамда    Балогардонбобо қабристонида Ҳазрат Исмоил
отанинг қабри бордир. Бу зот Муҳаммад Дарвиш отанинг фарзанди аржуманларидир. Қарангки
зоти покнинг меваси ҳам улуғ, ширин. Дарвиш отани одамлар эъзозлашган, зиёрат
қилишган, мақбара яқинидан ўтаётганда отдан, аравадан тушиб ўтишган. Қатағонлик
йилларда 1972 йили, қурилиш қилинади, деган баҳона билан Дарвиш ота қабри бузилиб,
ҳоки - тупроғи, суяги "Қашқа" қабристонига кўчирилди. Дарвиш ота машҳур
файласуф, шоир ҳам бўлган. Яқинда топилган бир
кўҳна тўпламда Муҳаммад Дарвишнинг анчагина
шеър, ҳикматлари топилди. Ҳозир “Сайрам" музейида сақланмоқда.


Дапсан (депсан), -Сайрамнинг жанубий-ғарбий
қисмида шу ном  билан  аталувчи ер бор. Бу сўз  тоғ –қир, баландлик ён бағридаги текис майдонча,
супа деган маънони билдиради. Дарвоқе ана
шундай текис майдонда деҳқонлар мўл сабзавот ва буғдой ҳосили  етиштирмокдалар. Қозоқ тилида хам
"тепсен" атамаси бўлиб, пастроқ қирнинг ён бағри маъносиии билдиради.
Айрим тоғлардаги текис   жойларни ҳам халқимиз
" депсан” деб атайди. С. Қораев “Географик номлар” Т. 1970 й.


Дўмалоқ она мақбараси – Чимкентдан Сўзоқ туманига борадиган катта йўл бўйида
қад тиклаб турибди. Оқ мармардан бир гумбазли қилиб ишланган бу мақбара солиҳа
онага ҳурмат нишони. Зиёратгоҳ. Шайх Мизалимбек қизи Нурилла, лақаби Дўмалоқ
она Бойдибек ботирнинг учинчи аёли, Албан, суан, Дулатнинг онаси дейилади, адабиётларда.
Нурилла меҳрли, солиҳа, ибодатли бўлгани учун халқ ҳурматини қозонган. XV аср
ўртасида қурилган мақбара бузилиб кетган. ХХ аср ўрталарида тикланган мақбара
ҳам узоқ сақланмади. Аср охирида Манғистов оқ тошларидан қадди 12 метр қилиб, моҳирона ишланган
мақбара хозирда зиёратгоҳ.


 


_ Дамча, дам, Географик термин- «ча» эса топоним
ясовчи аффикс. Бу термин Дамариқ, Жуйидам каби
топонимлар таркибида учрайди. Суви яхши оқмайдиган,
дам бўлиб қоладиган  ариқ Дамариқ дейилади. Баъзан тўғон деб юритилади    Дам сўзининг ўз маъноси ҳам бор. Сайрамнинг “Пахтакор” участкасига борадиган ариқ
суви дам бўлиб оқганлига учун "Дам, Дамариқ” деб аталади. Бу ерда сабзавот
ва ғаллазорлар бор.













17







 





 





 Дегрезлик
маҳалласи
– Сайрамнинг жанубида сув бўйида
жойлашган. Бу ерда ҳунармандлар, усталар қадимдан темир ва чўяндан қишлок, хўжалиги
ва рўзғор буюмлари ясаш, жумладан қозон, обдаста, чироғдон қуйиш билан шуғулланишган.
Дегрезлик атамаси форсча –тожикча   сўз бўлиб,  " дег қозон, “рез"  рехтан феълининг ҳозирги замон ўзаги бўлиб,
“қозон қуювчи” демакдир. Сайрам музейидаги катта, кичик чўян қозон ва қозончуқлар,
обдаста, чироғдонлар, идишлар шу усталарга тааллуқли дейилади. Сайрамнинг  жанубида Сузук ота маҳалласидаги қир тупроғи
олинганда баландлиги 4 м,
диаметри 1-1,5м. келадиган    "Қизил
устун" очилди. Бу чўян, темир эритишдаги чиқитлар ташланадаган ўра эканлиги
маълум бўлди.


 


Деҳқон бобо- Сайрамнинг Қизил
сув қишлоги юқорисидаги ерни Деҳқон  бобо
деб атайдилар. Бу ерда шу зотга нисбат бериладиган  қабр ҳам бор. Деҳқонлар  зиёрат қилиб, атрофини таъмирлаб туришади.
Айтишларича шу атрофларда дехқончилик қилган билимли, саҳий, тақвадор деҳқон
бўлган эканлар.


Далабазор. - Сайрамсувнинг чап кирғоғида, қалъанинг сиртидаги мол бозорни халқ  сиртқи - ташқи дала бозор деб аташиб кетишган.
Сайрамнинг хилма-хил бозорлари бўлганлиги азалдан маълум. Тоғ, яйловлар яқин
бўлганлиги учун илгари Сайрам атрофида бир неча жойда мол бозорлари ҳам  бўлган.









18







 





Думалоқ тепа -бу атама
шундай тушунарли. Ҳисобларга қараганда Сайрам атрофида турли номлар билан аталувчи тарихий '    тепалар 30 тача. Қоравул тепа, Думалоқ тепалар куни-туни қоровул-қуриқчи турадиган  махсус жой бўлган. Айтишларича, қадимги ёвгарчилик пайтида душман қораси кўриниши билан тепада турган қоравул кундуз куни оқ матони баланд  қўтариб, тунда бўлса тўплаб қўйган. Кўп ўтинни ёқиб иккинчи, учинчи ва ҳоказа қоровул  тепаларга хабар берилган. Ёвнинг хабарини эшитган Сайрам шаҳри аҳолиси мудофаа ҳимоя тайёргарлигини, йигитлар жанг тайёргарлигини кўришган. Дарвозалар беркитилган, шаҳар атрафидаги ҳандоқлар сувга тўлдирилган, ёш-у қари қўлида турли қуроллар билан  жангга ҳозирлик  кўришган.


 


Довбобо –Манкент
қишлоғининг шимолида жойлашган аҳоли яшайдиган манзил номи. Бу ерда сўз “дев” –
қадди баланд ва бақувват киши ҳақида бораяпти.    Кексайиб бобо номини олган бу  киши кўп вақт элни бошқарган, дейдилар. Шу боис
одамлар унинг яхшилигини унутмай Давбобо деб келадилар. “Шажара” ларда Давбобо
Арабистондан келган ҳазрат Али фарзандларидан бирининг лақаб оти дейилган.
Қорамуртдан топилган “Шажара” да таъкидланишича Хожа Ахмад Яссавийнинг катта
бобоси Махмуд Шайхнинг отаси Ифтихор шайх босқинчи душманга қарши ҳайбат билан
курашгани, уларни шу ерлардан қувиб чиқаргани сабабли Ифтихор шайхни ҳурматлаб
Девбобо дейилган. (“Шажара” №6)









19







 













20







 





Дўлантош –Манкентдаги бир маҳалла номи, ёвгарчилик пайтида  набирасини   
елкасида кўтариб келаётган  тақводор
кампир худога нола қилиб “ғайридинлар қўлига тушгандан, тош қилиб қўй” дегани
боис тошга айланиб қолган дейдилар. Бу ривоят 
юртимиз бир неча марта   душман
босқинчилигига учраганини кўрсатади. Баъзилар бу  атамани “Дунан тош” яъни  уч ёшдан ошган 
отга  ишора дейдилар.


Дашти Қипчоқ – бу атама юртимиз тарихида кўп учрайди. Бу худуд Сирдарёнинг қуйи
оқими ва Балхаш кўлидан Днепр дарёсининг қуйи оқимларигача бўлган майдон Х-XIV
асрдаги номи. Дашти Қипчоқ терминини дастлаб Носир Хисрав (ХІ аср) қўллаган.
В.Бартольд Дашти Қипчоқ аҳолиси манбаларда қипчоқлар, рус битикларида
половецлар, Византия хроникаларида куманлар деб юритилган. ХIV асрнинг
60-йилларидан бошлаб Шарқий Дашти Қипчоқ “Ўзбеклар мамлакати”, унинг аҳолиси
ўзбеклар деб атала бошлаган. (З.Дусимов., Х.Эгамов. “Жой номлари луғати” Т.1977
й.


Еттисув – Қозоғистоннинг жануби шарқидаги табиий географик вилоят. Сассиқкул,
Балхаш, Олакўл кўллари, Жунғория Олатови, ва Шимолий Тяньшань орасида
жойлашган. Бу ерда 7 дарё –Или, Қоратол, Биен, Оқсув, Лепса, Басқан, Сарқанд
оқиб ўтганлиги учун Еттисув номини олган. Анча қисми қумли чўллар, ўрмонлар,
буталар билан қопланган. 1867 йили Туркистон губернаторлиги таркибида Еттисув
вилояти ҳам ташкил этилган эди. Баъзи олимлар шу вилоятда 7 дарё нисбат
берадилар. Айрим олимлар “етти” этнолингвистик 
термин бўлиб кўпликни, қудратлиликни билдиради, дейдилар. Демак, “кўп
сув” маъносида Етти жар, етти ўлчаш сўзлари ҳам кўп маънони билдиради. (“«Қазақ
ұлттық энциклопедия»сы” 4 т 430 бет., З. Дусимов “Жой номлари” т.1977 й)


Елеган хожи -Сайрамнинг кун ботиш томонида
Елеган хожи маҳалласи ва шу зотга тикланган мақбара бор. Сўзнинг мазмуни
тушинарли, тез юриш маъносида. Кексаларнинг айтишича, бу зот от ва туядан ҳам тез
елиб юра оларкан. Шу боис умрида 52 марта хаж қилган эканлар.  “Рисолаи Сайрам”
да ёзадилар: “Хожи Абдулло Сарёмий олимул илм, ақлли, ва нақл, зоҳирий ва
ботиний эрдилар” Ана шундай улуғ зотни халқ 1000 йилдан бери эъзозлаб келиши
бежиз эмас экан.  Ўтган йили янги мақбара
тикланди. Ҳозир зиёратгоҳ.  


 


Ел Ҳасан. Қорамуртнинг шарқий томонида “Ел
Ҳасан” деб аталадиган даласида қадимда ишлаб юрган ака – ука Ҳасан-Ҳусан
эгизакларни биттадан хўкизи бўлиб, иккалси бир омочни юргизар эканлар.  Эрта кўкламда экиш ишлари охирлаб бораётган
кунларнинг бирида Ҳасаннинг хўкизи ўлиб қолибди. Ер ўз вақтида ҳайдалиб уруғ экилмаса,
вақтни бекор кетиши, ҳосилни қўлдан бой беришини билган   Ҳасан-Ҳусанлар бошқалардан  ёрдам кутмасдан, укаси Ҳусан акаси Ҳасанга
бирор чора кўришни таклиф этади. Шунда Ҳасан
 Хусанга, "мени ҳўкиз ёнига бўйинтуруққа
 қўш" дейди. Акасига  нисбатан жони ачиган  Ҳусан аввал бироз   -бунга рози бўлмайди, лекин бошқа чора йўқлигини
билгач Ҳасанни ҳўкиз ёнига қўшиб  ер   ҳайдай
бошлайди. Бир қўлида омочни, бир қўлида гавронни ушлаб олган Ҳусан вақти-вақти
билан:  "ел-, Ҳасаним,  ел” деб акасини туртар экан. Бу воқеа тафсилоти
кейинчалик тилдан-тилга ўтиб, шу далани номи ҳозирга қадар “Ел Хасан” бўлиб қолган экан.


 









21







 





Ёрғорлик-Ёнғоқлик. Ер тарихи – эл
тарихи дейдилар. Олатоғ яқинида Ёрғорлик деган қишлоқ бор. Бу ернинг тарихини
билмасдан баъзи кишилар унинг номини “Ёри ғорлик” деб нотўғри изоҳлашган ҳам.
Баҳаво,  суви сероб, ери унумли, Султон
Мансур авлиёнинг сўнгги макони, Ғойиб ота, Маржона оналар ётган бу табаррук
ернинг тарихи ҳам узоқларга боради. Тарихий битикларнинг  гувоҳлик беришича, Сайрам шаҳрининг Х асрдаги
машҳур подшоси Султон Мансур Ҳамир ота бегуноҳ Самарқанд зиндонида етти йил
ётади. Ҳақиқатни англаган Исмоил Сомоний унга “Ҳатти Озодий” беради. Қирқ туя
мол, буюм ва бир неча хизматчилар билан Сайрамга қайтиб келган  Султон Мансур   халқнинг илтимоси, сўранишига ҳам қарамай
подшоликдан мутлақ воз кечади. Олатоғ ва Қазғурт ерларини ўзлаштириб,
деҳқончилик қилади, тоат- ибодат билан машғул бўлади.  Султон Мансур кўп жойларга боғ-роғ қилган
эканлар. Жумладан ҳозирги қишлоқ ёнғоқзор бўлиб, Ёнғоқлик номи билан машҳур
бўлган ва ҳозирги  номи шу атаманинг
ўзгаргани. Қўлимиздаги 300 йил илгари ёзилган №5 шажарада ҳам Ёнғоқлик қишлоғи
деб ёзганлар. Ёнғоқликда Султон Мансурнинг авлодлари, ажойиб деҳқонлар яшайди.
(“Шажара” №5)


 


Жалол ота – Манкентдаги каттагина маҳалла номи. Айтишларича ўрта асрларда бу зот
ўқимишли, эътиқодли тақвадор одам бўлган. Ҳатто ўз даврида элни бошқарган. Ул
зотдан кўп билим олган, катта манфаат кўрган халқ ҳануз эъзозлаб келадилар.
Жалол ота номида кўча, қабристон, масжидлар бор. “Шажара” №5  да таъкидланишича Жалол ота лақаби бўлиб, асл
исми Қорахон, Сайрамдаги Балогардон бобонинг эвараси. Эл бошқарган,
тақводорлиги билан валиликка эришган.


 


Жанисбобо мақбараси – Сайрам туманининг Қорамурт
қишлоғида 2004 йил тикланган. Дулат авлодидан чиққан сўзамол ва саркарда
сифатида халқни бошқарган Жанис бобо қабри устига қурилган. Жанис бобонинг
арслонлари бўларди, деган ривоятга кўра мақбара эшиги олдига бронзадан икки
арслон ҳам ишланган. Мақбара баландлиги 27 м.













22







 





 





Жағалбайли  – кичик
жуз Етти руи гуруҳининг бир авлоди. Жағалбайлилар кўпроқ Урал, Кустанай, Оқтўбе
ўлкаларида яшаганлар. Жанубий Қозоғистондаги Сайрам туманининг ғарбида ҳам шу
авлодлар яшайдиган мавзе  ҳозир ҳам
жағалбайли  деб аталади. Улар ўзбеклар
билан қуда-анда бўлиб кетишган.


 


Жон туман  – Сайрамнинг ғарбида, собиқ Октябрь колхози ерида шу номдаги бир мавзе
бор. “Туман” ўн минг деган маънода. “Жон” эмас “жанг” бўлиши ҳам мумкин.
Тарихнинг гувоҳлик беришича юртимизга жуда кўп душманлар босиб келган, аёвсиз
жанглар бўлган. “Кўпкишилик жанг”ни эслатувчи тарихни халқимиз унутмай
аташган  бўлиши мумкин. Бу ерда
деҳқончилик қилишади. Ер ҳайдашда ўтмиш вайронгарчилик  изларига дуч келинган холлар ҳам бўлаяпти.


 


Жийда маҳалла – Сайрамнинг шимолий-шарқида
шундай маҳалла бор. Деҳқон ва боғбонлар бу ерга кўпроқ хилма-хил жийда
экганликлари учун бу ерни табаррук, хушбўй мева номи билан аташади. Илгари
экинзор  бўлса, ҳозир ҳамма майдон
хонадонларга томарқа учун бўлиб берилган.


 


Зартош – Сайрамсув билан Бодом дарёлари ўрталиғида   юқори қисмида Зартош деган қишлоқча бор.
Зар-олтин, бойлик маъносида. Халқимиз “қоразор” деб тош кўмирни ҳам айтади. Шу
маънода бу ерда фойдали, тилларанг тошларга ишора бўлиши мумкин. Ери унумли,
халқи деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланади. Бу ерда ҳозир юқори ва қуйи
Зартош деб аталадиган мавзелар бор.
















23







 






24







 





 





Зиндонли тепа – Сайрамнинг Ҳанқа, Тўрткўл тепа  деган мавзеидаги жой номи. Яқинларгача шу тепанинг
устида иккита зиндоннинг ўрни бўлиб, 1,5-2 м қисми қолган, бошқаси  кўмилиб кетганди. Баъзи кишилар “қўш зиндонли
тепа” ҳам дейишарди. Ривоят қилишларича бу ерда бир подшоликнинг ўрдаси бўлган.
Зиндондан асирларни,  гуноҳкорларни
жазолаш учун фойдаланилган. Ҳозир ҳам тепанинг ёнларидан турли идишлар, қурол-
аслаҳаларнинг синиқлари топилмоқда, Афсуски бу ерларда бирор марта археологик қазиш
ишлари ўтказилмаган.


 


Идрис масжиди- Сайрамнинг ўртасида, машҳур
Идрис масжиди бўларди. Бу жой жуда кўҳна
тарихга эга эди. Яқинларгача, масжидда
иккита яхлит тощдан ишланган, нақшланган,  битикли устун бўлиб, кўп олимлар бундаги
битиклар исломдан аввалги ёзув  дейишарди.
(В,Бартольд, З.М.Иванов) Ҳовлисидаги кўхна қайрағочда    "Машраб суянган  супача”, “ичида
қурбақа турмайдиган мусаффо ховуз”, чиллахона ва бошқалар ҳам етти кентда
машҳур эди. Айтишларича, бу масжид билан Хизр масжидини боғлайдиган ер ости йўли
бўлган. “Рисолаи Сарём” китобининг гувоҳлик беришича, жуда қадимда Сайрамни бино
қилган Идрис пайғамбар эканлар. Шу масжид ўрнида у зотнинг сумъалари ва ер ости
чиллахонаси бўлган.  Афсуски ана шундай
кўҳна, азиз, тарихий масжид турли баҳоналар билан 1976 йил бузилди, устунлари
Туркистонга, Санк Петербургга олиб кетилди. Ҳозир бир ёзувли, нақшли тош устун  “Сайрам”музейида сақланмоқда.


 


Иброҳим ота- Сайрам билан Оқсувкент оралиғида
каттагина маҳалла ва қабристон номи. Бу Хожа Аҳмад Яссавийнинг оталари номи
билан аталади. “Рисолаи Сарём” китобчасида таъкидлашича Сайрамда тўртта Иброҳим
ота қабри бор. Иккитаси қалъанинг ичкарисида, иккитаси ташқарисида. Бу
маҳаллада Иброҳим отага ва унинг оталари Маҳмудхон бобога тикланган мақбаралар
бор. Зиёратгоҳ. Тарихий манбаларда таъкидлашича, Иброҳим бобонинг катта
боболари, VIII асрда Сайрамга ғазовот қилиб келган Исҳоқбоб бўлиб, ул зотлар
Ҳазрат Алининг ўғли Муҳаммад Ҳанафия наслига бориб, туташади. Шу боис Ҳазрат
Алининг Ҳанифа исмли аёлидан тарқалган бу зотларга Хожа нисбаси қўшиб
айтилади. 


Иброҳим ота –Тошкент яқинидаги
қишлоқ. Бу ерда ҳам А.Яссавий отасига нисбат берилган мақбара (XVII аср) бор.
(З.Дўсимов “Жой номлари луғати” Т.1977)


 









25







 





Илонбузғон- Султонработ қишлоғининг жанубий-ғарбида жойлашган. Бу
қишлоқ ҳақида жуда кўп ривоятлар бор. Шулардан бири, қадимда қари кампир яшаган
экан. Пешонасида бир сигири бўлиб, унинг сути ҳам нони,  ҳам сувсини экан. Кунлардан бир куни товоққа
қуйиб қўйган сути ғойиб бўладида, ўрнида бир тилла танга туради. Ниҳоят буни
шахсан ўзи кузатган кампир бир оқ илон сутни ичиб, ўрнига тилла ташлаб
кетаётганини кўради. Кампир тез орада бойиб кетади. Бундан хабар топган юрт
боши  кампирни тергай бошлайди. Уни
хазина ўғриси деб қийнайди. Ниҳоят,  кампир воқеани тўғрисини айтишга мажбур
бўлади. Очкўз юртбоши илонлар ўрдасидаги ҳамма тиллани эгаллаб олиш учун у ерни
буздириб, жониворларни ўлдириб ташлайди. Омон қолган илонлар ўч олиш пайига
тушадилар. Шаҳардагиларни бир четдан нобуд қила бошлайди. Юртбоши Самарқанд
томонларга қочиб кетади. Иттифоқо молларни ҳайдатиб, борганда қўчқор шохига
ўралиб олган илон кечаси юртбошининг этигига ўрнашиб, эртасига уни ҳам чақиб
ўлдиради. Шаҳар шу бўйи вайрон бўлиб қолади, бу жой Илонбузган номини олади.
Ҳозир бу ерда ўзбеклар, қозоқлар яшайди. Мактаби, турли маиший хизмат ўринлари
мавжуд. Деҳқончилик, чорвачилик билан шуғулланади. Илонбузғон ривояти ва
қишлоғи ҳақида ўзбек олими М.Жўраев тўлиқ маълумот берган. Бахтиёр Исабек “Илон
сўзи сўғдча ийрон (аримоқ, тоза)сўзининг бузғон сўзи бадгон (улуш, мулк)
сўзининг бузиб айтилиши деб ёзади. (“Ипак йўли афсоналари” китобида юқоридаги
ривоят берилган.


 


Ингичка (Жингичка)  -Сайрамда қайд қилинган бир қанча мавзелар, ариқлар
номи. Нафис, энсиз маъносидаги ингичка сўзи замирида этноним ёки бирон қадимий
географик термин ётса керак. Бу ерда Ингичка ариқ номли қишлоқчаси бор. Бу
Чимкент шаҳрининг шарқий тарафида жойлашган.


 


Ичқала – Манкентдаги катта бир маҳалла номи.
Баъзилар Ичон-Иқон қала ҳам дейдилар. Ўрта аср шаҳарларида шаҳар арқи ўртадаги
қисми “Ич қалъа” дейишган. Хоразмдаги Хева шаҳрида ҳам Ичон қалъа бор.


 









26







 





Калонбоб –Қорамуртдаги бир қабристонни шу ном билан аташади.
Калон-катта, улкан, боб-авлиё, улуғ киши деган маъноларни билдиради. Шу ердаги
кексалар “Калон боб-бу Холид ибн Волид эканлар. Ислом учун жангларда шу ерда
ўлган экан” дейишади. Дарвоқеа, бу кўҳна воқеа. Пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в. замонларида
Холид ибн Волид деган машҳур сахоба бўлган. “Рисолаи Сайрам” китобчасида (13-14
саҳифасида) Хазрат пайғамбар с.а.в. бир жамоа саҳобаларини Сайрамга юбордилар.
Кофирларни исломга киритишда Холид ибн Волид ҳам катта жасорат кўрсатганлиги,
пайғамбар даврасида суҳбатлашганлиги ривоят қилинади. Аммо, Қорамуртдаги
Калонбоб мавзеи ўша зотнинг қадамжойлари бўлиши ҳам мумкин. (“Рисолаи Сарём”)


 


Камар –Бу термин бир неча маънода
ишлатилади. Сайрамнинг кун ботиш тарафидаги ерни камар дейишади. Жар четидаги,
тепалик бағридаги бу ўпирилган жой (бу ерда камар шу маънода) атрофида
деҳқончилик қилишади.


 


Кўктош – Сайрамсув дарёсининг ўнг
қирғоғидаги каттагина маҳалла ва экинзор “кўк тош” деб аталади. Бу атаманинг
тарихи шундай. Шу ерда бир авлиёга мақбара тикланган бўлиб, вақт ўтиши билан у
бузилиб кетди. Авлиё қабри ва унга ўрнатилган бир метрли кўк қабр тош сақланиб
қолади. Авлиёнинг исми – шарифлари Мирбахоуддин Вали Якпо бўлиб, одамлар бу
зотни “Кўктош бобо” деб атаб кетганлар.”Рисолаи Сарём” китобчасининг гувоҳлик
беришича, ул зот етук валилардан бўлиб, бир оёқлаб узоқ муддат иборатлар билан
машғул бўлар эканлар. “Кўктош бобо” номи кейинроқ қўйилган, бу қабр тошнинг
кўклигини назарда тутганлар.


 









27







 





Кексаобод- Қорамуртдаги бу участка илгари “шайитлик” деб аталарди.
Колхоз йилларида Мадаз домла бошчилигида юзга яқин кексалар химмат қилиб
ташландиқ жойга сув чиқариб,  деҳқончилик
қилишади, жойни обод қилишади, боғ яратишади. Шу юрт ҳурматига ҳануз
“Кексаобод” деб аталиб келинади.


Капасарой- Сайрам-Қорамурт
йўлига жойлашган баҳаво иҳчам қишлоқнинг номи, бу атама капа ва сарой  сўзларидан ташкил топган. Капа дарахт шохлари
ва ўт-ўландан ўраб тикланган яшаш хонаси-чайла, ёзлик уй маъносида, сарой
ҳашаматли қароргоҳ кошона. Айтишларича, бир бадавлат одам яхшигина бино тиклагач,
бошқалар ҳам бу ерга кўчиб кела бошлаганлар. Шу жойни Капасарой деб аташа
бошлаган.  Капасаройда ҳозир мактаб,
водопровод, ҳашаматли уйлар ва бошқа хизмат корхоналари бор. Халқи деҳқончилик
ва чорвачилик билан шуғулланишади.


 


Каллагўвала – юртимиз бир неча бор вайрон қилинди, таланди.
Баъзан ёв шу гўзал, бой юртда муқим қолиб кетмоқчи ҳам бўлди. Ақли роса Сайрамликлар
имконият туғилгач, босқинчилардан ўч олиш ва уларни баътамом тугатиб юбориш
учун чора- тадбирини излайдилар. Айтишларича, шундай тадбир қўлланган экан: Сайрамдан
Тошсойга тушиб боришда катта дарвоза қурилган. Ҳамма эркаклар Тошсой майдонида
бўлаётган кураш, улоқ томошаларига 
чақирилади. Катта дарвозадан кириб, “Қ”, “Ғ” ҳарфли сўзларни
айтолмаганларни чапдаги эшикка киритишиб, якка-якка калласини олиб, танасини
бир чуқурга кўмганлар. Тўпланган калладан жар ёқасига лой қўшиб девор
олдирилган. “Бу юртга босқинчилик қилганларнинг аҳволи мана шундай бўлади” деб
ёзиб қўйишган.


Бу жойни яқинларгача Каллагўвала деб аташганлар.
Колхоз хирмон жойини текислаганда жуда кўп каллалар ер юзасига чиқиб қолди.
Тарихий ривоят ҳақиқат экан.


 









28







 





Кат(кент) сўзлари
қадимийдир. “кат” сўзи шаҳар, қишлоқ деган маънони билдиришини бундан минг йил
илгари олим Наршахий ёзган эди. Академик В.В.Бартольд фикрича кет (кад) эронча
сўз бўлиб, уй деган маънони билдиради. Юртимизда анчагина аҳоли яшайдиган
мавзелар номида бу қўшимчалар учрайди. (Манкент, Чимкент…) Кент. М.Қошғарийнинг
ёзишича қад, қанд, қант (сўғд ва яғноб тилида) шаҳар деган маънони билдиради. В.И.Абаевнинг
фикрича кунчиқар томондаги шаҳар, дегани.(Абаев В.И.” Историк о
этимологи”словарь М.1958г) “Бобирнома”да кент қишлоқ маъносида ишлатилган.(С.Қораев
“Географик номлар” Т.1970 й)


 


Кумушбулоқ – Қайнарбулоқ 
қишлоқ округидаги қишлоқ. Шўролар даврида Советское  селоси деб 
деб аталарди. Шу ердаги ажойиб, шифобахш, булоқ номи билан ҳозир
Кумушбулоқ  деб аталади. Бу ерда колхоз,
совхоз бўлган. Ажойиб деҳқонлар
–чорвадорлар яшайди. Қишлоқда турли маданий ва маиший  муассасалар бор.


 


Кўксайек-Тулабий
туманидаги қишлоқ. Бу мавзе Ленгер шаҳрининг шимолий шарқида 18 км, Сайрамсу бўйида жойлашган. Етти мингдан ортиқ аҳолиси бор. Илгари бу ер Георгиевка қишлоғи деб аталарди. Қишлоқда икки
ўрта мактаб, маданият уйи, мечит, китобхона, касалхона
ва бошқа  маданий – маиший корхоналар
бор.


 









29







 





Қўлкент-Сайрам туманидаги
қишлоқ. Туман марказидан 38 км
шимолий-ғарбда жойлашган. Илгари Қизилқишлоқ деб аталган, бу ерда доривор гиёҳ
етиштирадиган Фрунзе номли колхоз бўлган. Олти минга яқин аҳолиси бор. Қишлоқда
ўрта мактаб, маданият уйи, касалхона ва бошқа хўжаликлар ишлаб турибди. Қўлкент сўзи шу ердаги машҳур кўлларга аълоқадор
бўлиб, кент сўзи аҳоли яшайдиган жой деган маънода.


Кентов –Жанубий Қозоғистон вилоятидаги ёш шаҳар. Қоратоғ тизмаси ёнбағирларида жойлашган ер ости бойликларга бой
шаҳар. Мирғалимсой, Хонтоғи, Бойилдир поселкалари асосида 1955 йил ташкил
топган. Топонимни В.А. Никопов кенг қозоқча “кенг” ва тов ёки тоғ сўзларидан
ясалган бўлиб,  кенг тоғ демакдир. Олим
С. Қораев эса топонимнинг биринчи қисми “кен” қозоқча кон дегани бўлиб, ”кон
тоғ, ер ости бойликларига кон тоғ” деган маънони билдиради деб, изоҳлайди. Аслида шундай Кентов деган тоғ ҳам бор. Бу ердан
полиметал рудалари қазиб олинади.
(З.Дўсимов “Жой номлари” Т.1977 й)


 


Келес –Жанубий Қозоғистондаги дарё.Сирдарёнинг ўнг ирмоғи.
Келес гидроними икки қисмдан кели (туркий- “тил” деганимиз, сув
компонентларидан тузилган. Е.Қойчубаев ёзишича “тилга ўхшаш ариқ, дарё”,
маъносини беради. Н.Баскаков эса келе туркий “Қалъа” сўзи бўлиши керак , дейди.
Тошкент яқинидаги Келес қишлоғи шу дарё номидан. Жанубий Қозоғистонда Келес
тумани ҳам бор. 12 овул қишлоғи бўлиб, турли миллат вакиллари яшайди. Туманнинг
маркази Абай қишлоғи, Чимкентдан 145   
км олисликда жойлашган. (З.Дўсимов “Жой номлари” Т.1977 й)


 


Кўтарма –ариқнинг номи,
бироқ жой номига ҳам айланиб кетган. Сув чиқмай қолган жойларга тупроқ, тош,
қум уйиб ишланган иншоот кўтарма дейилади. Бора-бора шу мавзе номига айланади. Юртимиздаги қишлоқларда  кўтарма ариқ ва маҳалла номи бор.


 









30







 





Кўк терак –Сайрамнинг  шарқий қисмидаги бир маҳалла шу ном билан
аталади. Айтишларича бу ерда иморат боп кўктераклар кўп ўстирилган. Маҳалла Сайрамсув
ёқасида бахаво жой. Хонадонлари билан тўлган. Шу атама
бошқа вилоятларда ҳам учрайди. Тошкентда Кўк терак қишлоғи бор.


 


Кул тепа. Юртимизда кул
тепа, қора тепа, тўрт кул тепа атамалари жуда кўп учрайди.
Бунинг  сабаби кейинги тўққиз асрда
юртимизга ўн мартадан кўп босқинчилик  бўлгани, ажойиб  юртнинг  анча қисми кул тепага айланиб қолган. Сайрам Қорамурт йўлининг шимол томонидаги Култепа  деган жойда қурилиш ўринлари, сопол  синиқлари, ер ости ғорлари кўп
учрайди.


 


Лойхўр ота. Сайрамдаги Улуғ ариқнинг лабида, шаҳарнинг  ғарбий тарафида бир қабр бор. Буни одамлар Лойхўр
отанинг қабри дейди. “Рисолаи Сарём” китобчасида гувоҳлик беришича, юрт ҳокими Султон
Санжар аллома бўлган. (XI аср). Ёш Хожа Аҳмадга пайғамбар туҳфаси хурма берилгач,
ёш Аҳмадда “ғарғараи даҳон” рўй берганини эшитиб, тупукларидан ялаш, ниятида
Султон келса,  ҳеч ном-нишон кўринмайди.
Шунда  Султон Санжар хонкўприк ариғи
лойидан ей бошлайди., кейинча валиликка етадилар. Шу-шу халқ ул зотни Лойхўр
ота деб кетишган. Каттагина маҳалла ҳам шу зот номида.


 


Лояб. Сайрамнинг кун
ботиш тарафида Лояб деган каттагина маҳалла бор. Бу атама лой-об сўзларидан
ташкил топган. Айтишларича, асосан уч томондан келган оқава, ёғингарчилик
сувлар шу ерга тўпланиб, кўп вақтгача лой бўлиб ётган. Ҳозир цемент, бетон
ариқлар бўлиб, экинзорлар кўпайиб, Лоябни сув қоплаш тўхтаган. Шу мавзеда
Искандарбек вали қабри ҳам бўлган.


 













31







 





 





Ленгер- Чимкент
шаҳрининг шарқий қисмида жойлашган. 30 км ердаги шаҳар. 20 мингдан ортиқ халқи бор.
Илгари бу ер ўзининг ажойиб кўмир кони билан машҳур эди. Айрим кишилар Ленгер
немисни оти деб, шаҳар номини ўзгартирмоқчи бўлишди. Аслида, олимларнинг
ёзишича, (А.Абдурахманов) Лангар сўзи “тўхтаб ўтадиган жой”, “емакхона”
маъносини билдиради. Шу фикрни Н.Розеньфельд ҳам мақуллайди. Олим Е.Мирзаев
Лангар сўзи “меҳмонхона, халққа овқат берадиган жой” деб таъкидлайди. Ўрта
Осиё, Эрон ва Афғонистонда ҳам бу атама тез-тез учрайди. Тарихдан маълумки Буюк
Ипак йўли карвонлари Лангар ва Сайрам атрофларидан бетиним қатнаб турган. («Қазақ
ұлттық энциклопедия»сы 6 т. 247-бет)


 


Миралибоб – Сайрамнинг
ғарбида Чимкент қопқа дарвозаси яқинида бир кўҳна қабристон бор. Бу қабристонни,
ва шу мавзени Мирали бобо номи билан атайдилар. Аввало, шу азиз ҳақида:
“Рисолаи Сарём”да таъкидлашича бу зот (XI-XIIаср) валилардан бўлган. Халқни
исломга, диёнатга тарғиб қилган уламо. Унинг икки фарзанди Хожа Насрулло Фарсо
ва Хожа Фатхулло Маҳмудлар ҳам ўз замонасининг алломаларидан экан. У зотга
бундан 200 –йил аввал мақбара тикланган. (“Рисолаи Сарём”-Исфижоб-47- бет.)


 









32







 





Мингшахитлик –Сайрамдан  қирқ
чақиримча ерда Олатоғ яқинида Мингшахитлик деган жой бор. Бу ердаги қабристон
ҳам, жой ҳам шундай аталади. Қир ён бағрида жуда ҳам кўп қабрлар кўзга
ташланади. Айтишларича, халқимизни Ислом динига киритишда жонбозлик қилиб юрган
ғозийлар, намоз ўқиётган паллада ғайридинлар пайт пойлаб келиб, намоз сафида
турганларни қириб ташлаганлар. Буларнинг орасида пайғамбаримиз саҳобаларининг
фарзандлари ҳам бўлган. Қабристоннинг энг юқорисида ётган қабр ҳазрат Усмоннинг
фарзанди Имом шоҳ Фозил қабри дейдилар. Бу ерга зиёратга келувчилар жуда кўп.
Ана шу ерда хозир бир масжид тикланган бўлиб, намозхонларга хизмат қилмоқда.
(“Шажара” №2)


 


Муғ дайри? Будда монастирими?  Туркий ота-боболаримиз исломгача
турли хил динларга эътиқод қилиб келишган. Тарихнинг гувоҳлик беришича, Сайрамликлар
оташпарастликка ихлосманд бўлган. Қуёш, худо, олов муқаддас, ер-сув табаррук.
Аждодларимизнинг ўша динининг айрим кўринишларини учратамиз: Арвоҳга бағишлаб
шам ёқилган, келин узатиб келинганда, баъзан олов атрофида айлантирилган. Ўтни
эъзозлашган. Бундан 20 йилча муқаддам Сайрамнинг Қирқмозор қиридан тупроқ
олинаётганда беш хонали ер ости уйи чиқиб қолди. Айримлар буни Будда монастири
деса, бошқалар оташпарастлар ибодатхонаси дейишди. Аниқланишича март ойидан
октябрь ойигача кун ботаётганда беш хонали ерости уйнинг ҳаммаси ёришиб кетади.
Бу аждодларимизнинг Худо-қуёшга илтижо қилган макони бўлса керак, деб таъкидловчилар
ҳам учради. Олимлар ер ости уйини Муғ дайри деб белгилашди.


 









33







 





Машат- Сайрам туманининг шимолидаги Тулкибош еридаги дарё.
Узунлиги 60 км.
Сув сиғими майдони 550 км2. Толос булоқларидан бошланади, Арис
дарёсига қуйилади. Қирғоқлари тикка, айрим жойларда ёйилиб оқади. Бу ерда Узун
Машат, калта Машат деган дарёчалар, Машат деган қишлоқ ҳам бор.


Машат (Башат) сўзи-туркий тилда
булоқ деган маънони билдиради. Қирғиз, қозоқ тилларида бу сўзлар ҳозир ҳам
учрайди.


Машат сўзининг келиб чиқиши ҳақида
яна бир ривоят бор. Айтишларича Машат деган чиройли қиз, “қори бойга тегмайман”
деб ўзининг севган йигити билан тоғларга қочиб кетади ва қўлга тушадиган
бўлгандан кейин, ўзини баландликдан пастга ташлаб вафот этади. Ҳануз ўша қир,
ўша булоқ Машат деб аталади. («Қазақ ұлттық энциклопедия»сы 6 т. 411 бет)


 









34







 





Манкент қишлоғи- Манкент қишлоғи Сайрамнинг шимол томонида, 30 чақирим
ерда. Бу катта қишлоқнинг тарихи тикланмаган. Ёзма манбаларда жуда кам учрайди.
Манкент топонимини келиб чиқиши ҳақида турли фикрлар мавжуд. Манкентдаги “Ман” –“ғов,
атрофи ўралган жой”, “кент” қишлоқ деган маънони беради, дейдилар.
(Е.Койчибаев. к.тс 1969). Турк халқларининг “манк деган қабиласи бор” дейди
тарихчи А.Семёнов. “Географическо-статистический словарь”, деган китобида.
Маҳмуд Қошғарий, Г. Мусобаев, Б.Родлов сингари олимлар “ман” (ман) сўзи қўй
деган маънода, тўғрироғи 3 ёки 4 яшар қўй маъносини билдиради дейди. Тарихчи
В.Бартольд “Манкентни Ёқут исмли олим “Муджам” деган асарида Манкет деб тилга
олган” деб ёзади. (1-том 225, 233 бетлар) Менк деган туркий қабила бўлган дейди
А.Семёнов. Биз Манкент номини ёзма манбаларда ХІІІ аср охирларида учратамиз. Тошкент
хокими Юнусхон атрофдаги шаҳар ва қишлоқлар қаторида 1796 йил Манкентни ҳам
эгаллайди, дейилади. Аслида Манкентнинг тарихи минг йиллар қаърига кириб
боради. Сабаби бу ердаги Ичанқалъа, Учқўрғон, қадимий қабристонлар, сунъий
тепалар буни далиллаб турибди. Бу ерда Хубби хўжа, Маллахон хожи, Жалол ота, Хасти
азиз сингари  бузруклар ҳам ўтган.
(«Қазақ ұлттық энциклопедия»сы 6 т. 351-бет, З.Дўсимов. “Жой номлари” Т. 1977
й)


 


Мартепа – Кейинги пайтда бу атама кўп тилга
олинадиган бўлиб қолди. Кўча хиёбонларга Мартепа номи бериляпти. Ҳар ким ҳар
турли ривоятлар тўқияпти. Аслида Маҳор ва тепа сўзларидан ташкил топган.
Маҳор-илон дегани, тепа-дўнг, баландлик маъносида бўлиб, илон тепа дегани.
(Зинҳор мартаба эмас) “Рисолаи Сарём” китобчасининг гувоҳлик беришича бундан
18-20 аср аввал ўтган Нуширавон одил бу юртни эгаллагач ўғли Язди Жармаликка Сайрамни
беради. “мартепанинг ўрдасининг ўрни эрди. Бу ерда 13 йил турди” (Рисола
14-саҳифа) Вақт ўтиши, босқинчиликлар туфайли бу ерлар вайрон бўлади, ташландиқ
ҳолга тушади. Сув бўйи, дарахтлар орасида баҳайбат илонлар кўпаяди. Илонларни
кўрган халқ бу ерни “Мартепа” дей бошлаган. Олим С.Зимоновнинг ёзишича Тавкехон
даврида XVIII асрда қозоқ бийлари, ботирлари Мартепада йиғилишиб, турли
масалаларни муҳокама қилишган. “История Казахстана” (2 том, 33-бет) да ҳам шу
фикр таъкидланган.


Кейин бийлар Чимкент яқинидаги
Ўрдабоши тепалигида йиғилишиб турганлиги қайд этилган. Улуғ юртнинг ҳурмати
боис шу Мартепада қабулланган қарор ҳам, “Жети жарғи” ҳам муқаддас ҳисобланиб,
сўзсиз бажарилган.


Ҳозир Мартепа таъмирланиб, саёҳатчилар,
келувчилар учун яхши шароитлар яратилган. Президентимиз Н.Назарбаев ҳам Сайрамда
Мартепада бир неча марта бўлди.









35







 





“Манкес”-ўрта
асрлардаги кичик бир шаҳарнинг  ўрни. Бу
Чимкент вилояти Сайрам райони Манкент қишлоғининг жанубида Оқсув дарёсининг чап
қирғоғида бўлган. 1940 йили Жамбул археология пункти бошлиғи Г. И. Пацевич
ўрганиб,  қимматли маълумотлар тўплаган
эди.    Топилган маълумотларга қараганда
тўрт бурчакли қалъа тупроқ билан бироз кўтарилган. Ўрта аср шаҳарларида
бўлганидай атрофи 1, 5 метрли девор билан ўралган, кириш-чикиш дарвозалари
бўлган. Қалъа бурчакларида, шимолий-шарқий қисмида  диаметри 18-20 метрли баландлиги тахминан
тўрт метрли миноралар бўлганлиги аниқланган. Шимоли-шарқий қисмида 30х50
м.  сатхга эга бўлган жой ҳам девор билан
ўралган. Шимолий-шарқий  томонда эшик
ўрни кўзга ташланган. Шу қалъанинг турли томонларида работларнинг ўрнига
қолдиқларига дуч келинган. Ўша пайтда олим бу қалъани Булаққубил қалъа даб
аталган.


Ўтган йиллар давомида бошқа шахарларда бўлганидай бу
ерлар ҳам эътибордан четда қолган,  кучли
техникалар ёрдамида бузилди, экинзорларга айлантирилди, қурилишлар қилинди.
Шундай қилиб ўрта асрларда машхур бўлган Манкес 
балки бу сўз Манкент сўзининг ўзгарган формасидир, шаҳри  ҳам атрофидаги бошқа ажойиб обидалар,
ёдгорликлар сингари йўқотилди. («Қазақ ұлттық энциклопедия»сы 7 т. 455-бет,)


 


Машраб булоғи. ХУІІ аср ўртасида машхур ўзбек шоири, қаландар
Машраб Сайрамга келиб кўп жойларни зиёрат қилган, халқ турмуши билан танишган. Сайрамнинг
шимолий-шарқий қисмидаги булоқни халқ Машраб булоғи деб эъзозлайдилар.
Дарвоқе,  юртимизда машхур шоир номи
билан боғлиқ жойлар кўплиги халқимизнинг қаландар шоирга бўлган мехр-мухаббатидир.
Сайрамдаги яккаю ягона бу булоқни шифобахш деювчилар ҳам бор. Ҳозир Машраб
булоғини зилол суви Чимкент шаҳрига труба орқали юборилмоқда.













36







 





 





Мингўрик. Сайрам қалъасининг сиртида шимолий-шарқий қисмида
катта майдонда ўрикзор-боғ бўлган. Бу боғда хайтларда, наврўз сайллари
кунларида келинлар, болалар тўпланишиб, турли оммавий ўйинлар ўтказишар
эканлар. Хозир ўрикзор йўқ бўлиб кетган бўлса 
ҳам одамлар  бу ерни “Минг ўрик
”деб аташади. Шу мавзеда туманнинг 
биринчи  ўрта мактаби-“Мингўрик”,
Фрунзе хозир Форобий номи билан аталади. Мактаб ховлисида “Сархалқа бобо”қабри
ва мақбараси бор.


 


Низомобод. -Қорамурт билан туман маркази ўртасида
жойлашган  бахаво қишлоқ. 30-йиллардан
маълум . Низомиддин деган билимли киши ўз биродарлари билан Оқсув дарёсидан
қақраб ётган бу ерларга ариқ қазиб сув чиқариши жуда олимонона иш бўлган. Бу
ерга деҳқончилик, мева, чорвачилик билан шуғулланиш учун одамлар кўчиб кела
бошлаган. Дастлаб Янги йўл қишлоғи деб аталган бўлса, Низомиддин ота оламдан
ўтгандан кейин бу қишлоққа у зотнинг номи берилган. Бу ерда маданий-маиший
муассасалар, боғ-роғлар,  мактаб ва
медицина хизматлари мавжуд. Яхшининг оти ўчмас деб шуни айтадилар.


 


Нон емас. Тарихнинг гувоҳлик беришича, энг охирги очарчиликда
вилоятимиз халқининг 2 млн. дан ортиги кўз юмган эканлар. Унгача кўхна элимиз
не-не кахатчилик, очарчиликни бошдан кечирмади, дейсиз.









37







 





Ана шундай мусибатларни бошидан
кечирган бир киши Тошкентда мардикорчилик қилиб,  бир қоп нонни шу ерга орқалаб олиб келган
эканлар. Кейин шу  мардикор яна зарур
бўлиб уни бой излаб келадию ўша кишининг исмини унутиб қўйиб, нон емас мардикор
деб таъкидлай бошлади. Бундан хабар топган одамлар у кишини ва у яшаётган жойни
Нон емас деб атаб кетганлар.


Нон емас тарихи одамларни эҳтиёткорликка,  тежамкорликка чақириб ўша мудхиш йилларни
эсга солиб турмоқда.


 


Оқ том. Сайрамнинг
ғарби-шимолида сув бўйида қурилган бино туман сув ходимларининг идораси бўлиб,
биринчи марта оҳак билан оққа бўялгани учун шундай аталган. Бу воқеа 1930
йилларда бўлган, 40-йиллар охирида Октябрь канали қазилиб,  кичик ГЭС қурилгач, атрофдаги  хонадонлар электр нури билан
таъминланган.  Бугун қишлоқ шаҳардагидай
обод, оппоқ бўялган уйлар кўп. Лекин тарихий ном ҳануз тилда “Оқтом” маҳалласи
деб аталиб келинмоқда.


 


Оқбура. Жой номи. аслида
бичилмаган эркак туя бура, бувра, буғра дейилган. Қорабура (қорабувра) деган
топонимлар ҳам бор. Х.Ҳасанов бу жойлар оқ туя билан қора туя кам бўлганидан
шундай ном олганди, дейди. Шу нарса диққатга сазоворки, қўнғирот уруғининг бир
тармоғи қорабура деб аталган. Топонимикада қаторлар қонунига кўра, кўпчилик
номлар қўшалоқ келганда, улар бир-биридан катта-кичик, янги –эски, оқ-қора каби
қарама-қарши сифатлар билан  фарқ қилади.
Демак, ўрта юздаги Оқбура деган этноним бўлган. Бинобарин, Оқбура,  Қорабуралар аслида этнонимлар бўлиши мумкин.
Қозиғурт бағридаги  ҳозир зиёратгоҳга
айланган жой Оқбура авлиё деб эъзозланмоқда. Э.Мурзаев, “Оқ бура-ён бағир, чекка
қирғоқ” деб изоҳлайди. А.Вамбери эса бу сўзни “ёнбағир, қирғоқ” деб изоҳлайди.
(З.Дўсимов. “Жой номлари” Т.1977 й. «Қазақ ұлттық энциклопедия»сы 1 т, 204-б)













38







 





 





Оқсув. Сайрам туманининг Олатоғдан бошланиб, кўп қишлоқ
ерларини босиб ўтиб, Арис дарёсига қуядиган дарё. Узунлиги 133 км. Эрта  баҳорда сув кўпайиб, лойқаланиб оқариб оқиб
ётади. Ёз ва куз фаслларида эса суви камайиб қолади. Сувнинг оқлиги бу дарё
ўзанида оқ қум –оҳак қатламларини  ювиб
дарёнинг тез оқиши туфайлидир, деган фикрлар ҳам бор. Сувнинг рангига қараб
Белые воды деб аталмоқда. Ер юзида ҳам бир неча Оқсув дарёлари бор. («Қазақ
ұлттық энциклопедия»сы 2 205-б)


 


Оқсув-жабағли
қўриқхонаси
. Чимкент шаҳридан 90 чақирим
шимолий шарқда жойлашган. Талас Олатовининг шимоли-ғарбий тарафларидаги
хушманзара жой. Бу қўриқхона бундан 80 йил илгари ташкил этилган. Бу ерда турли
хил ўсимлик ва ўтлар, хилма-хил жониворлар бор. Атамалар мазмуни Оқсув дарёси
ва Уруғ-қабила отларидан ташкил топган. Тулабий ва Тулкибош туманлари ерида.
Қўриқхона денгиз сатхидан 1200-4200
м. баландликда жойлашган. («Қазақ ұлттық энциклопедия»сы
206 б)


 


Олатов. Сайрам
туманининг шарқидаги  тоғ тизмаларини
халқ тилидаги номи. Бу ерда Жунғория Олатови, Кунгай, Терскай, Талас ва бошқа
Олатовлар ҳам бор. Тепаларида  қори
бўлган тоғлар ола-була кўрингани учун Олатов деб аталган, дейишади. Мўғулларда
“ола” сўзи тоғ маъносини билдиради. Араб тилида Олий-юксак деган маънони
билдиради. Балки бу атамалар ана шундан келиб чиққан бўлиши мумкин, деган
тахмин бор. Олатовдан бир неча ариқ ва дарёчалар оқиб чиқади. («Қазақ ұлттық
энциклопедия»сы 2 т. 246 б)













39







 





 





Оқтош. Чимкентдан жанубга қараб юрилганда 20 чақирим ерда
аҳоли яшайдиган манзилгоҳда табиат 
ажойиботлари учрайди: қирларнинг бирида қизилқум кўзга ташланса, кўпроқ
оппоқ қум учрайди. Шу  боис ана шундай
ном берилган бўлиши керак.


 


Олиш. Бу сўз қадимги туркий сўз бўлиб, Маҳмуд  Қошғарийнинг “Девону луғатит турк” асарида
“сувнинг ховузга қуйиладиган жойи” 
маъносида изоҳланган. “Олиш” сўзи ҳозир ҳам шеваларимизда қўлланиб
келинади. “Ўзбек адабий тили ва ўзбек халқ шевалари” деган асарда “олиш” сўзи
маҳаллий шеваларда қўлланилишини қайд этиб, у сув тарқаладиган жой, тўғон
маъносида, “олишбоши” сўзи эса тўғонбоши маъносида эканлигини кўрсатади.


Маҳаллий шеваларимизга хос бўлган мазкур сўз айрим
ўрин-жойларга атама ҳам бўлиб қолган. Сайрам туманида “Олиш” деб аталадиган ер
ва сой номлари борки, булар сувнинг тўсиб чиқарилган, бўлинган жойига нисбат
қилиб қўйилган жой номлари ҳисобланади.


 


Оқсувкент. (Белые воды) Сайрам
туманининг маркази,  катта қишлоқ.Манкент
темир йўл станциясидан 1 км,
 Чимкент шаҳрининг шимолий-шарқида,30 км
ерда, Оқсув дарёси бўйида жойлашган. Тарихдан маълумки бу ерга  1889 йилларда руслар кўчиб келиб жойлаша бошлаган
ва Белые воды номи билан
аталарди. Ҳозир Оқсувкентда завод, комбинатлар, савдо ўринлари, нашриёт, касалхона, мактаблар
ва бошқа турли маданият ва маиший корхоналар жойлашган.Чимкент-Олмати йўли
бўйида.


 









40







 





Оқбой. –Оқсувкентнинг
жануби ғарбидаги манзилгоҳ.Шу ерда биринчи кўчиб келганлар орасида мурувватли
Оқбой деган киши ҳам бўлган.Шу боис одамлар Оқбой қишлоғи,  Оқбой Қўрғони деб атаб кетган.Оқбой қишлоғида
ўз мактаби,  масчити, маданий ва маиший
муассалари бор.Туман марказидан 6
км ғарбда икки мингдан ортиқ халқи бор. Оқсув обул
округига қарайди.


 


Оқбулоқ. Аҳоли яшайдиган
бу қишлоқ илгари  Самсоновка қишлоғи деб
аталарди.Чунки ХІХ аср охирларида бу ерга кўпгина руслар кўчиб келган. Шу
ердаги топ-тоза, ширин булоқ туфайли ҳозир Оқбулоқ қишлоғи деб аталмоқда. Бу
ерда деҳқонлар,  чорвадорлар, турли
миллат вакиллари иттифоқ яшамоқда. Қишлоқнинг ўз мактаби, маданий-маиший
муассалари бор.Туман марказидан 8
км жанубий-шарқда.


 


Оққала –Манкент  қишлоғининг шарқида, Оқсув дарғси бўйида
жойлашган баҳаво манзилгоҳ. Айтишларича қадимда юрт хокимлари, бойлари ёзнинг
иссиқ кунларида, икки сув оралиғидаги бу манзарали ерда ов овлаб, дам олишар
эканлар .  Кейинчалик бу ерга яхши
бинолар тикланган, кўпроқ оқланган иморатлар борлиги туфайли  Оқ шаҳар Оқ қала деб атаб келинган.Қиш
кунлари молчилар қор ва музни тўплаб, 
қалаб молларига,  ўзларига пана
жойлар тайёрлаган.    Бу совуқ бўрон
кунлари совуқдан сақлаган.Баъзилари шу муз, 
қор қурилишларини кўриб Оқ қала деган деб тарифлайдилар.Ҳозир бу ерда
аҳоли зич жойлашган,  ўз мактаби,  мечит, медицина ва савдо муассалари бор.


 









41







 





Озодлик –Тулкибош туманидаги қишлоқ. Туман марказидан Жанубий
– ғарбда 10 километрча ерда жойлашган.Қишлоқнинг яқинида туркбоши авлиё –Ифтихор
 шайхнинг қабри бор. Қишлоқда тўрт
мингдан ортиқ аҳоли бор.


Бу ерда 30- йиллар “Байналминал”,  кейинроқ Озодлик колхозлари бўлган.


Қишлоқ қадимда Буюк ипак йўлида жойлашган, бўлиб, бир
неча работлар бўлган. Ёвгарчилик, 
қийинчиликлар туфайли халқ бошига тушган мусибатлардан қутилган учун
Озодлик каломини танлашган бўлса керак, 
деган тахминлар бор.  Баъзи
олимлар Х-ХІ асрдаги Будухкент шаҳарчаси шу ерда бўлган дейдилар.  («Қазақ ұлттық энциклопедия»сы 2 т. 210-б)


 


Парчаоб -Манкентдаги бир
кўча номи. Сўз маноси кичкина сув деганини билдиради. Дарҳақиқат шу маҳаллада
бир кичикроқ булоқ суви оқиб ётади.


 


Пахтакор
участкаси.
Ҳозир Сайрамда пахта экилмайди. Лекин
бу ерда қадимдан пахта экиб, деҳқончилик қилинган. Колхозлар ташкил этилгач,
пахтачиликка эътибор яна кучайган эди. Шу сабабли колхозлар “Пахта” номи билан
аталган. Сайрамнинг ғарбий қисмида ва Бодом участкасида “Пахтакор”,  Қўлкентда “Пахта зарбдор” деган атама  ҳануз сақланган. Бу жойлардаги аҳоли деҳқончилик, чорвачилик
билан шуғулланади. Ўз мактаблари, савдо корханалари бор.


 









42







 





Салоҳлови. Сайрамнинг 
шимолий шарқий қисмидаги қабр атрофини
қадимдан шундай аташган. Бу сарҳалқа бобо номининг бузиб айтилиши. Аслида ўрта
асрларда яшаган Хожи Хамид ота  Х-ХІ
асрнинг қабри муборакларидир.  Бу аллома
ўз давридаги олиму-фузалоларга,  суҳбат
хамда мусабақасига давра боши-сархалқалик қилган эканлар.  Шу зотга ўрнатилган мақбара бир неча марта
қайта тикланган. Хозир шу атрофдаги кўчага хам Сархалқа бобо номи берилган. Ҳазрат
мақбараси янгидан тикланган. Шу ерда Фаробий номли ўрта мактаб бор. (“Рисолаи
Сарём” 53-бет)


 


Сайрам. Жанубий
Қозоғистондаги кўхна, катта қишлоқ. Сарём варианти ҳам бор. Ҳолбуки Сайрамнинг
Сарём талаффуз қилинишини бундан 9 асрча олдин Мағмуд Қошғарий айтиб ўтган эди.
Сайрам сўзининг “Сойлик, тошлоқ сой” маъноси ҳам бор.Айримлар Сайрам-“Сони
Айём”иккинчи замоннинг бошланиши ” деб изоҳлайди.Сайрам яқинидаги Қозиғурт
деган тоғда Нуҳ пайғамбарнинг кемаси қолган, дейдилар. Вилоятга кўра, дунёни тўфан
босганда кемада тирик қолган жуфт-жуфт мавжудотлардан янгидан ҳаёт –“сони айём
бошлаган жойи шу Сайрам экан”.  Сайрамнинг
“Мадинат-ул байзо” арабча ””Оқ шаҳар”, Ўрункент мўғулча “Оқ шаҳар”,  Иссфижоб деган номлари ҳам бўлган.Ўрта Осиёда
ва Хитой территориясида Сайрам номли жойлар кўп 
учрайди.  Булар ҳам 3000 ёшли ушбу
Сайрам шаҳри тарихига алоқадор. Жаҳон олимлари бу шаҳарни жуда кўп
таърифлаганлар. (“Сайрам тарихи”). “Сайрам Туркистон шаҳарларидан, бешинчи
иқлимда: қадим замонда ул жойни Исфижоб атаганлар. Сайрам, дейди ўрта асрлар
олими Махмуд ибн Вали, ҳозир ҳам обод ва ҳоким турадиган шаҳар. У вилоятда
ғалла ва мева жуда кўп етиштирилади.”


Баъзилар сар-остона, этак, ём-(кент) бекат, йўл,
пункт маъноларини англатади, дейди. Бу бош шаҳар деган маънони беради дейишади.
Зороастризмнинг “Авесто” китобида бу шаҳар Сайрим деб тилга олинади,
шарафланади.









43







 





Сайрамда кўп тарихий ўринлар, аллома
–валиларнинг қабр ва  мақбаралари мавжуд.
Зиёратгоҳ. Ўрта асрларда  биргина шу Сайрамда
ер ости йўли бўлган. 1214 йил Хоразм шоҳ, 1220 йил Чингизхон, 1683 ва 1723 йил
қалмоқлар босиб олган, вайрон қилган.


Ҳозир Сайрам қишлоғида ўндан ортиқ ўрта мактаб, билим
юртлари, маданий-маиший корхоналар бор. Туман ҳам Сайрам номи билан аталади. («Қазақ
ұлттық энциклопедия»сы 7 т. 520-б)


 


Сайрамсув-дарё. Сайрам шаҳрининг
жанубий чеккасидан оқиб ўтадиган дарё. Узунлиги 76 км. Угам тоғ бағирларидан
бошланади. Шахобчалари Балдиберак, Кошкасув. Қор, ёмғир сувларидан ҳосил
бўлади. Баъзилар Сайрам яқинидан оқиб ўтганлиги учун шундай аталган дейдилар.
М.Қошғарий “Сайрам сув-оз, саёз сув” бўлса керак деб ёзади. (Длг. 3т). Дарёнинг
суви баҳорда кўпайиб ёз, куз ойларида  озайиб,
тортилиб қолади. Қорақалпоғистонда ҳам Сайрамсув бор.


 


Сузук ота – Бу мавзе Сайрамнинг
шимолида Бозорқопқа қишлоғида қир ёнбағрида жойлашган. Шу ерда бир мақбара ҳам
бор. Ривоят қилишларича, Аҳмад Яссавийнинг набираси Мустафо қулини ҳурматлаб
Ҳазрат “Менинг сузугим, хуш келибсиз” дегани боис, уни одамлар Сузук деб
аташган. Мустафокули оламдан ўтгач, бу жойлар Сузук ота мавзеси деб аталиб
кетилган. Тошкентда ҳам битта кўча, масжид ва бир мақбара Сузук ота деб
номланган. Айтишларича Аҳмад Яссавийнинг набиралари Тошкентда ҳам яшаган ва
қадамжолари бўлган. (“Рисолаи Сарём” 9 бет)


 









44







 





Саксон тилло- бу мавзе Сайрамнинг шарқий томонида жойлашган бир
ариқнинг оти. Кексаларнинг гувоҳлик беришича, деҳқончилик билан шуғулланган сайрамликлар
учун ёз палласида сув жуда танқис бўлиб қолар экан. Шундай пайтда сув талашиб
икки киши бир бирини ўлтириб қўяди. Қозининг ҳукми билан ўлган кишининг ҳунига
саксон тилло тўлатилганлиги учун бу ариқ ва шу ердаги мавзе “Саксон тилло” деб
аталиб келинмоқда. Баъзилар ўша ариқни қазишга саксон тилла сарфлангани учун
шундай аталади  дейдилар.


 


Султон работ.  Чимкент –Ленгер
шаҳарлари ўртасидаги бир қишлоқ номи.Бу номни Хазрат Аҳмад Яссавийга алоқадор
дейдилар.Айтишларича Хазратнинг таълимини олган зотлардан бирига иршод
бериладида, у киши шу ерга келиб таълим –тарбия ишларини юритади, бу ерни
ободонлаштириши бошлайди. Халқ  кўпаяди.
Султонимнинг шогирди халқни исломга, ибодатга йўллайди, яхшиликларни тарғиб
қилади.Қишлоқ номи Ҳазрат Султонимга, унинг етук шогирдига ишора бўлса, работ
атамаси атрофи мустаҳкамланган манзил, 
карвонсарой,   истеҳком,   турар жой маноларини билдиради.Ўрта аср
олимлари.  “Сайрамда 1700 рабат бўлган”
деб ёзилишлари бежиз эмас. В.Бартольд “Бу термин арабча, аввал Рабад бўлган, ”Шахарнинг
ташқи қисми маъносида ишлатилган. Бу кўп шойларда учрайдиган географик термин.
.Сирдарё вилоятида Равот деган қишлоқ бор.


 









45







 





Сўзоқ. Ўрта
асрлардаги яъни  VI асрда бунёд бўлган
шаҳар ўрни. Тарихда ХІІІ асрда Хўзак деб ҳам тилга олинган. 
XV-XVIII асрларда марказий Қозоғистон орқали Сибирга ўтадиган Буюк Ипак
йўли савдосида фаол  қатнашган бой шаҳар
бўлган. Атрофи девор билан ўралган. 4 дарвозали шаҳар бўлган. Кейинги
ёвгарчилик, босқинчилик даврларда вайрон этилган. Қоратовнинг шимолий
чеккасидаги бу жой ҳозир кичик бир қишлоқ. Туман ҳам Сўзоқ номи билан аталади.
Сўзоқда тарихий ўринлар, улуғларга тикланган мақбаралар кўп учрайди.  (Е.Агеева., Г.Пацевич “Из истории оседл.
Посёл” А.58), («Қазақ ұлттық энциклопедия»сы 7 т, 702-бет)


 


Сариарқа-Марказий
Қозоғистондаги улкан ўлкага берилган ном. Юртимиз тарихида ҳам кўп тилга
олинади. Сариорқа қозоқ тилида сариқ гумбаз деган маънони билдиради. Бироқ
сари-сариқ сўзига ўхшаса ҳам турли маънони билдирадиган омонимдир. Е.Куйчибаев
(КТС-191) “Сари”- кенг, бепоён, чўзилган деган маънога ҳам эга. “арқа” сўзи эса “шимол томон” дегани. Бу кенг шимол деганни ҳам билдиради. («Қазақ ұлттық энциклопедия»сы 7 т, 564-бет)


 


Сайрам чўққиси- Ўгам тоғ
тизмасининг энг баланд (4299
м) чўққиси. Оқсув-Жабағли қўриқхонасининг жануби-ғарбида
жойлашган. Яланг тош, қумтошлар билан қопланган, тик ёнбағирлар. Анча қисми музликлар
билан қопланган.


 


Сирдарё- юртимиз
тарихида кўп тилга олинадиган дарё. Биз бу номни эшитишимиз биланоқ “Сирли
дарё” деган маъно ҳаёлимизга келади. Аслида бу дарёнинг ҳеч сири йўқ, аммо
номининг тарихи фан учун ростдан ҳам сирдир.


Мавжуд изоҳлари
шулар: Сирли дарё  -“сир” яъни ранг, бўёқ
сўзидан: Сирт дарё-тоғ ораларидан сиртлардан оқиб келувчи дарё, сероб, “кўп сувли”. Олим М.Албаров “Тузли дарё”, Э.Мурзаев “Кўп сувли” деб изоҳлайдилар.









46







 





Бу вариантлардан фақат биттаси - “сирт дарё” сал асослироқ. Бироқ
Сирдарёнинг этимологияси жуда мураккабдир. Жайхун-Ўкуз сўзлари “Сув” дегани бўлиб кейин атоқли отга айланиб кетган. Худди шунингдек,
Идил, Нил, Днепр, Дон дарёларининг номлари ҳам “сув”, “дарё” деган сўзнинг
ўзгинасидир. («Қазақ ұлттық энциклопедия»сы 8 т, 137-бет). (З.Дусимов “Жой
номлари” Т.1977 й)


 


Сароғоч (Сариоғоч) –қозоқлар зирк
бутасини Сари ағаш, яъни “сариқ дарахт” дейдилар. Ғ.Қонқашбаев, Х.Хусанов
Сариоғоч топоними ана шу ўсимлик номидан келиб чиққан деб ҳисоблайдилар. Тўғри, зирк бутасининг ёғочлиги ҳақиқатан ҳам
сариқ, лекин меваси қора: шунинг учун уни қорақат, бўри қорағат  ҳам дейишади. Саороғоч ҳақиқатан ҳам, “зирк”
деган сўз микан? Бунинг учун ўша қишлоқ атрофларида
зирк ўсадими, йўқми билиш керак. Шу нарса маълумки, зирк асосан тоғли жойларда
бўлади. Ёғоч сўзининг бошқа маънолари ҳам борку. “катта ёғоч” (ўлчов бирлиги)
маъносида бўлиши ҳам мумкин. Сароғоч шифобахш суви билан жаҳонга машҳур бўлган
шаҳар. Чимкентнинг жанубий ғарбида 130 чақирим ерда жойлашган. Сароғоч
топонимикаси ҳақида қисқагина маълумот бор, холос.Сароғоч қишлоғи 1905 йил ташкил топган. 1968 йил шаҳар
мартабасига эга бўлган. Туман ҳам Сароғоч номи билан номланади. (С.Қараев “Географик номлар”, «Қазақ ұлттық энциклопедия»сы 7
т, 562-бет)


 


Сайрам йўли –Оқсувкентнинг
шарқий қисмида Манкентга боришда “Сайрам йўли” деган кўча ва маҳалла бор. Қадимдан Сайрамдан
отланган карвон кўпинча шу йўлдан юргани учун шундай аташган. Сайрамда ҳам
Манкент йўли, Тошкентда эса Чимкент йўли деган кўчаларни бўлганлиги ҳам шу
боисдандир.


 









47







 





Сак бобоколонлари
қабри
. Сайрамнинг Иброҳим ота мавзеида қирда беш жойда, Тошсойнинг
иккинчи чеккасида “Турдиқул бўзида” олти жойда Сак бобокалонларининг қабрлари
мавжуд. Бу ҳақда паспорти Алматида сақланади. Саклар эрамиздан аввал I-VII асрларда Сайрам атрофларида яшаган бўлиб, уларнинг машҳур
қабри ҳануз сақланиб қолган.  Тарихнинг
гувоҳлик беришича Исломдан олдинги даврдаги диний эътиқод бўйича сак
бобокалонларининг хукмдорларини дафн маросимида 
унинг отини, хотинларини, хизматчиларини, қурол-аслаҳаларини қўшиб кўмиш
одати бўлган. Балки Сайрамдаги бу қабрлар ичида ҳам ана шундай манзара учраши
мумкин.


Айрит мавзеида
ҳам етти оға-ини авлиё деб эъзозланадиган сак қабилалариникига ўхшаган катта-катта қабрлар мавжуд. Буларнинг атрофига
думалоқ тошлар терилган, бузиб ташлашга одамлар қўрқадилар. Фақат археологик
қазиш туфайли аниқланиши мумкин. («Қазақ ұлттық энциклопедия»сы 9 т 619-бет),
К.Акишев “Древняя культури саков” А. 1963й


 


Тошкент маҳалласи. Сайрам сув
дарёсининг иккала қирғоғида, айниқса ўнг қирғоғида ўзан ўрнидан жуда кўп уй
–рўзғор буюмлари, темир, чўян буюмлари,
сопол идишларининг синиқлари топилган. Кексаларнинг
гувоҳлик беришича, Сайрамсувнинг ўнг
қирғоғида инқилобдан олдин жуда ажойиб темирчилик, дегрезчилик, заргарлик
устахоналари дастгоҳлари бўлар экан. Қишлоқ аҳолисига зарур буюмларни шу ерга
кўчиб келган  тошкентлик темирчи, заргар,
совунчи, дегрез ва бошқа  ҳунармандлар
тайёрлаб беришар экан. Шу боис ҳануз бу ер Тошкент маҳалласи деб аталади.


 









48







 





Турк тўқай. Иккинчи жаҳон
урушида Сталинча сиёсат туфайли Кавказ халқларидан анчаси ўз юртидан кўчирилди.
Шулар қаторида кўчирилган туркларнинг бир қисми Сайрамга келиб, Қора япирмоқ
участкасига жойлашдилар. Улар кўпроқ  
деҳқончилик қилишган жой “турк тўқайи” деб аталиб кетилган. Бу ер
туркларнинг иккинчи ватани бўлиб ҳам қолди.


 


Темирлан. Ўрдабоши (бурунғи Боген) туманидаги
қишлоқ  Чимкент шаҳридан 60 км шимолий-ғарбда
жойлашган. Бу ерда мактаблар, савдо корхоналари ва бошқа маданий-маиший
объектлар бор.


Темирлан атамаси
Амир Темирга алоқадор. Соҳибқирон умрининг охирларида Хитойга қарши юриш
бошлаганда қаттиқ қиш бошланиб, қалин қор ёғиб қолганлиги туфайли лашкарларини
Туркистон, Сайрам шаҳарлари ва ҳозирги Темирлан қишлоғида кунлар исиб кетгунча
турғизишга қарор қилади. Амир Темур шу ердаги лашкари билан бўлиб, тўсатдан
вафот қилиши боис, Хитой сари юриш қолдирилади, шу воқеага лойиқ бу мавзе
Темирлан –(Ақсақ Темир) деб аталган деган тахмин бор. Қишлоқ ҳозир туман
маркази, гўзаллашиб кетган. («Қазақ ұлттық энциклопедия»сы 8 т, 340-бет) Ундан ташқари Темир деган қишлоқ ҳам бор. Бу ҳам
Соҳибқирон номига қўйилган.


 


Туркистон. Чимкент шаҳридан
шимолий ғарбда 225 кмда жойлашган қадимий шаҳар. Араб тарихчиларининг ёзишича,
IV-IX асрларда бу ер Шавгар деб аталган.XII- ХIV
асрларда эса бу шаҳар Ясси деб номланган. Бу ерда умрининг сўнгги йилларида
яшаб, вафотидан кейин дафн этилган, машҳур Аҳмад Яссавийнинг “пири -ҳазрат
Туркистон” шаҳри деб ҳурматлаши боис ХV асрдан бошлаб Туркистон шаҳри деб атала
бошлаган. Шарафитдин Али Яздий ва В.Бартольд 
шундай фикр билдирган.









49







 





Шаҳарда Амир Темир қурдирган Хожа Аҳмад Яссавий мақбараси олти асрдан бери савлат тўкиб турибди.
Зиёратгоҳ.


Туркистон атамаси
ХIX аср ва ХХ аср бошларида ҳозирги ўрта Осиё ва Қозоғистонни, шунингдек
Марказий Осиёнинг туркий халқлар яшовчи қисмини ўз ичига олган тарихий географик
ўлкага берилган ном. Ҳатто 1918 йил Туркистон АССР тузилган эди.  Республикаларда миллий давлат
чегараланишининг ўтказилиши натижасида Туркистон атамаси истеъмолдан чиқарилди.



Ҳозирги Туркистон
мустақил Қозоғистоннинг маданий-маърифий марказига айланмоқда. Обод, гўзал
шаҳар. Кўп олий ўқув юртлари бор.   («Қазақ
ұлттық энциклопедия»сы 8 т, 577-бет).


 


Тўрткул. Баъзи олимларнинг фикрича
“тўрткул” сўзи туркий тилларга мансуб бўлиб,
тўртбурчак деган маънони англатади. Шеваларда тўрт томони тенг,  квадрат шаклидаги уйга “тўрткул” сўзи
қўлланилади.Географик терминлар бўйича илмий тадқиқот олиб борган олимлар
“тўрткул” сўзи маҳаллий туркий аҳоли орасида усти яссиланиб, тўртбурчак шаклига
келиб қолган, ёлғиз тепалик маъносини билдиришини ҳам қайд этадилар.


Профессор
Ҳ.Ҳасанов ўзининг “Географик номлар луғати”да,  тўрткул-туртбурчакли уй, кичик карвонсарой,  атрофида девор билан ўралган жой, уй, устида
яссиланиб қолган ёлғиз тепа, деб таъриф беради.


Қадимда Ўрта Осиё
халқлари кўринишдан  тепага ўхшагани учун
эски қўрғон қолдиқларини ҳам “тўрткул” деб атаганлар. Бу сўз худди шу маънода
қирғиз тилида ҳозир ҳам мавжуд.


Демак, “Тўрткул”-
Қўрғон, атрофи ўралган қишлоқ, ёки баланддаги қишлоқ маъноларига ҳам эга.


 









50







 





Тошкент. Ўзбекистон
пойтахти. Кўҳна қардош, ёндош шаҳар. Икки минг икки юз ёшда Топоним ёзма
манбаларда хилма-хил. Араблар шош шаклида, сўғдлар чоч, ва жож  каби формаларда тилга олганлар. Кўплар “Тош
қалъа” дейдилар. Беруний шундай ёзади “Бинкент-Шош шаҳри шаҳарларидан. Туркийча Тошкент. Бу юнонларнинг бурж-ул хижора
қалъасидир. Тошкент –“Тош қалъа” демакдир. (Ҳиндистон асари 271 бет) . Маҳмуд
Қошғарий ҳам топонимни “тошдан қурилган қалъа” деб изоҳлашган. (Д.Л.Т. 2-т) Юнон олимлари ҳам шундай фикрда. Олим Е.Поливанов эса “Тошкент тозиклар шаҳри”, Тозиклар  араблар, мусулмонлар дегани. («Қазақ ұлттық
энциклопедия»сы 8 т, 288-бет) (З.Дусимов “Жой номлари” Т.1977 й)


 









51







 





Туркбоши (Тулки боши)
тумани. Сайрам туманининг шимолида етмиш чақирим ерда жойлашган катта туман. Бу ердаги Озодлик қишлоғида бир кўҳна қабр бўлиб баъзилар Йўлчи ота,
баъзилар Туркбош ота деб атайдилар. Тарихнинг гувоҳлик беришича, юртимизга
душман босиб келиб, кўп жанглар бўлган. Ана шундай жангларнинг бирида Аҳмад
Яссавийнинг катта бобоси Ифтихор шайх ҳам ІХ асрда  ватан ҳимоясида  душманга қарши отланган. Ёвни ҳозирги озодлик
қишлоғи атрофигача қувиб борганда, пистирмадан чиқиб қолган ёв анча Сайрамликни,
жумладан Ифтихор шайхни ҳам оғир ярадор
қилади. Кўп қон йўқотган, холдан тойган Ифтихор шайх биродарларига қарата “мени Сайрамга олиб  бориб, овора бўлманглар, жасадимни шу қирга
дафн этинглар, мен шимолдан келадиган ёвга қарши туркбоши бўлиб ётайин”
деган эканлар. Шу-шу бу ерлар Туркбоши деб аталган. Шўролар даврида шу атама
ўзгариб,  Тулки боши бўлиб қолган. Ҳеч
қачон бу ер «лисицы голова” эмас. Академик В. Бартольд ҳам ана шундай фикрда. VIII-IX асрда суви сероб, табиати бой,
икки томондан тоғ билан ўралган, бу ерларда туркий
элатлар яшаган. Ҳатто Сайрам билан яхши алоқада бўлган, қирлар устида қоравул тепалар бўлган.
Машат, Арис, Сарибулоқ деган дарёлари бор. 1940 йилда Жамбул Археология олими
Г.Пацевич қазиш ишлари олиб борган, текширган. 8 ерда инсон яшаган макон ўрнини
топган, шу жойларнинг баландлиги 3-10
м, сатҳи 45х36, 56х56, 103х177 м кенгликда бўлган. Шу
ҳудудда Тўрткултепа ҳам текширилган. Бу ерда ҳам ІХ –ХІІ асрларда яшаган қарлуқ ва қорахонийлар маконлари топилган. («Қазақ ұлттық энциклопедия»сы11 т,
204-бет).


 


Тошсой. Сайрамнинг
шимолидаги катта ва кенг водий. Олатоғдан катта сув келиб, юмшоқ ер жинслари,
тупроқлари оқиб, юза қисмлари тош билан қопланиб қолган. Шу сабабали бу ерларни
Тошсой номи билан аташади. Айрим даракларга қараганда, қадимда бу ерда катта сув, шарқи –ғарб йўналишида оқиб ётган.
Тошсойнинг ҳозирги кўриниши  дарё
ўзанларини эслатади. Босқинчилик даврида душман Сайрам ва шу атрофни сувдан махрум этиш мақсадида дарё сувини бошқа томонга буриб юборган
дейдилар. Тошсойда икки ғишт заводи, тош майдалаш корхоналар қурилди. Аҳоли
яшайдиган замонавий қишлоқга айланди. Тошсойнинг қуйи қисмидаги Лапшино қишлоғи
ҳам  ҳозир Тошсой номи билан аталади. («Қазақ
ұлттық энциклопедия»сы 8 т, 263-бет).


 









52







 





Темирчи ота-Чимкентдан
Туркистонга бораётганда йўлнинг чап қирғоғида бир машҳур авлиёнинг қабри бор.
Қабр тошларидаги ёзувлар  ва бу ердаги
турли темирчилик асбоб-ускуналари синиқлари, халқнинг Темирчи ота-авлиё деб
аташлари бежиз эмас деб ўйлайсан киши. Айтишларича, илгари бу ерда мақбара
бўлган. Кейин бузилиб кетган. Чимкентлик машҳур шоир Муҳаммад Дарвиш ота
ғазалларида Темирчилик ҳақида сўзлайди, балки бу зотга алоқадор бўлса ажаб эмас.



 


Тўлабий тумани. Сайрамнинг
шарқий қисмида 30-йилларда ташкил топган. Бу ерлар машҳур бийнинг кўп вақти
ўтган жой бўлганлиги учун Тўлабий номи билан аталган. Туманда Олатов,
Каржонтов, Қозиғурт тоғлари,  Оқсув,
Бодом, Сайрамсув, Қашқасув дарёлари ва бошқа жойлар ҳамда атамалар бор. Кўриниб
турибдики, туман топонимикаси жуда ҳам бой. Бу ерда Зартош, Оққум, Қоратепа,
Тошариқ, Қоғали, Мамир, Оқжар, Бўгентепа, Хонтепа,
Ангир ота, Мингшаҳитлик ва бошқа эл ва тоғ жой номлари учрайди.


 


Тувалоқсой. Сайрамнинг шимолида
Оқсув йўлидаги бу мавзе қадимдан шундай аталади. Кексаларнинг айтишича, бу
ерларда гўштдор, орқатирноғи йўқ тувалоқ деган қушлар кўп бўларкан. Кейинги
пайтда ўточар милтиқлар кўпайиб кетгач, бошқа қушлар, ҳайвонлар қатори
тувалоқлар ҳам бу ерда йўқолиб кетди, фақат номи қолди.


 









53







 





Тараз. (Талас) Сайрамдан шимол
томонда 150-170 чақирим ердаги кўхна шаҳар. Тарихда Сайрам – Тараз эгизак
шаҳарлардай бирга тилга олинади. Шаҳар 2000 ёшда. Талас сўзи сўғдийча-
тард-тозаланиш, янги маъноларни билдиради, дейишади. Шаҳар номи бир неча бор,
ўзгарди: Толос-Янги, Тараз-Авлиёота –Жамбул, ва хоказолар. Сайрамда ҳам Таразда
ҳам туркийзабон халқлар яшаган. Буюк Ипак
йўли савдосида фаол қатнашган, бир неча марта босқинчилар зарбасига учраган.
Ўрта аср олимлари Тараз бешинчи иқлимдаги обу-ҳавоси  яхши, обод шаҳар деб таърифлаганлар. 630 йил
Талас шаҳрида бўлган Хитой манахи Цюан Цзян “Далас-йирик савдо шаҳри” деб
ёзган. Олим Б.Исабек “Талас дарёси номидан олинган бўлиб, сўғдча тард-тозалаш,
тараш маъносидадир” дейди. (“Қозоғистон тарихи” 2 т. А. 1971), («Қазақ ұлттық энциклопедия»сы 8 т, 225-бет).


 


Турдиобод. Сайрамнинг
Бозорқопқа (илгариги “Коммунизм”) қишлоғида Турдиобод деган жой бор.
Коллективлаштириш йилларида ўзининг ҳалол меҳнати билан шу мавзенинг ривожига,
обод бўлишига катта ҳисса қўшган деҳқонбобонинг номи билан аталадиган аҳоли
яшаша пункти. Бу ердаги аҳоли деҳқончилик, чорвачилик билан шуғулланади.


 


Турбот, Чимкент ва
Тошкент ўрталаридаги бир қишлоқ. Илгариги замонда чуқур шаҳар ва Хузиён деб
атардилар. Турбат сўзи тарбат, Турабат, Тарбан сўзларидан келиб чиққан
деювчилар ҳам бор. Баъзилар ёв босиб келиб жанг бўлаётганда сарлашкар: “Туриб
отинглар, қўрқмай туриб отинглар” деган сўздан чиққан дейдилар. Этногроф олим
А.Диваеев “Сарям билан Тошкент ўртасида Хузиён деган жойда Исмоил ота маҳбараси
бор. Хузиённи қозоқлар Харжан дейишарди” деб ёзган. Маълум бўладики, Каржан
деган тоғлар ҳам Хузиённинг бузиб айтилиши бўлса
керак. Олим А.Хайдари: Турбат сўзи рабат (истеҳком, меҳмонхона сўзидан келиб
чиққан дейди. Бу ерда Аҳмад Яссавийнинг олис амакиси, муридларининг ҳам қабрлари бор. Буюк Ипак йўли ҳам шу
ерлардан ўтганлиги ҳақида далиллар кўп. («Қазақ ұлттық энциклопедия»сы 8 т,
533-бет).


 









54







 





Улуғариқ- Сайрамнинг қоқ
ўртасидан оқиб ўтадиган бу ариқнинг катталиги, Сайрам экинларига сув етказиб
беришлиги туфайли ана шундай аталган бўлса керак. Ариқ бўйларида Қози Байзовий,
Лойхўр ота Қутбидиин Аллома ва бошқа авлиёларнинг қабрлари бўлиб, бу ҳам шунга
алоқадор бўлиши ҳам мумкин. Улуғ сўзи муқаддас ,катта маънони ҳам билдиради.


 


Улуғ тепа – Сайрамнинг ғарбий шимолидаги баландлик ва маҳалла
номи. Бу тепа тўғрисида кўп ривоятлар бор. Улуғ номининг берилишига азизларнинг
қадам жойлари бўлгани, катталиги сабаб бўлса керак. Кексаларнинг айтишича, бу
ер хонлик ўрдасида бўлган. Яқинларда булдозер ёрдамида улуғ тепанинг четлари
текисланганда эски замоннинг танга пуллари чиққан, қиличлари ва чопонлари
чиққан. Техникаси бузилиб қолгач, бу ерни муқаддас билиб, бузиш тўхтатилган.
Райимқул деган киши шу тепадан бир тилладан ишланган жом, абдаз ака қилич топиб
олган ва бошқалар.


 


Уч қўрғон- Манкентдаги бир катта маҳалла. Баъзилар Ичқала деб
атайдилар. Қадимда уч томони сув билан ўралган бу ерга уч гуруҳ кишилар-олтин
ковуш, Айри туёқ ва Қорақалпоқ тўплами жойлашган эканлар. Баъзи олимлар шу Учқўрғон  ҳам Манкентнинг бир номи дейишардилар. Ҳозир
бу ерда Манкентнинг марказий идоралари, бинолари жойлашган.


 









55







 





Хонқа – Сайрамнинг
ғарби-шимолидаги бир жой номи бор. Баъзилар бу ерда Қанқа подшолигининг ўрдаси
бўлган дейди. Хонақох сўзи Хонқага айланган деювчилар бор. Хоразмда ҳам шу ном
бор. Сайрамдаги ҳанқа Тўрткўл тепадан иборат. Тепалар устидан хўжаликлар кул
қазиб олганда қадимги замоннинг нарсалари –сопол, темир буюмлар чиққанди. Шу
тепаликнинг бир-бири билан боғлайдиган ер ости йўли ҳам бор. Бир тепада зиндон
ўрни бўлган. Шу ердан илк ўрта асрларга оид сопол, чўён буюмлар топилди.


 


Хожа Ахмад
Яссавий мақбараси.
Сайрамлик Иброҳим шайх ва Қора соч оналарнинг
фарзанди Х.А.Яссавийнинг муборак қабри устига тикланган ва 600 йилдан бери қад
тиклаб турган мақбара. Пири Туркистони, Хазрат Султоним деб эъзозлаб, кулли
мусулмон туркийларнинг зиёратгоҳи. Хожа Ахмад Яссавий ҳақида: У улуғ шоир, тасаввуруфининг
Яссавия тариқатига асос солган буюк диний арбоб ва машҳур шайх. 14 аср
охирларида Амир Темирнинг буйруғи билан Аҳмад Яссавий қабри устига муҳташам
мақбара қурилган. Кўп жойларда Ҳазрат Аҳмад Яссавийга алоқадор атамалар,
топонимлар учрайди.


 


Хизр Масжиди. Сайрамнинг
марказидаги кўҳна ёдгорлик ўрни. Масжиднинг минорасигина қолган. Кўп вақтнинг
ўтиши ва ёвгарчилик туфайли Хизир масжиди бузилиб кетган. Ўрни, асослари, тош
ва 7-8 қатор чор қиррали юқа ғиштларгина ҳамда ер ости йўлига тушиш йўлигина
сақланган.


Сайрамда Хизир пайғамбарга алоқадор 3 жой бор.


Хасти Хизир ҳақидаги сўзлар доимий барҳаёт пайғамбар
бўлгвн Хизир алайхиссалом билан алоқадор. Шу боис Самарқанд, Наманганда ҳамда Сайрамда
Хасти Хизир масжидлари, Самарқанд, Наманган ва Шахимардонда унинг қадамжолари
бор. (Олим М.Жўраев маълумотидан) Сайрамликларнинг қўлида сақланиб келинган
“Рисолаи Сарём-Исфижоб” деган кўхна тарихий китобда ҳамда “Қиссасул авлиё”
деган китобда Хизир пайғамбар Сайрамлик деб гувоўлик берилади.









56







 





“Рисола”да Хизир Пайғамбарнинг
оталари Хожаи Солиҳ ва оналари Бибиғиёс оналарнинг қабрлари Сайрамда, устларига
мақбаралар тиклаган, зиёратгоҳ.


Хизр масжиди ҳақида ҳам мазкур кўҳна “Рисола”да хабар
берилади: “Хизр масжиди ва Минора Султон Мансур Хамир замонида қурилган”. Яна
ўша сахифада қурилишлар ўттиз йилда битказилди, дейилади. Балки шу ердан
бошланадиган 3 чақиримлик ер ости йўли шунча муддатда қуриб битказилса керак
деб ўйлаймиз.


 


Хонқўрғон
(Маданий
) Сайрам туманининг ғарбий қисмида жойлашган баҳаво бир қишлоқ номи.
Шўролар даврида Маданий қишлоқ деб атарди. Аслида тарихи узоқ ўтмишларга
борадиган бу ер Хонқўрғон деб аталиб келинган. Бу ерда қадимда  хонлик қўрғони бўлган деган сўз бор.
Кейинчалик бузулиб кетган. Қишлоқ аҳолиси ҳозир деҳқончилик ва чорвачилик билан
шуғулланади. Бу юртда хонларга алоқадор яна анча ривоятлар ва манзиллар мавжуд.


 


Хонариқ- бу қишлоқ Сайрамнинг
шарқида, 30-40 чақирим ерда, икки томонини зилол сув ювиб турган баҳаво жой.
Айтишларича хоналар, ҳокимлар ва ахли –аёнлари ёз иссиғида ўша ерга чиқиб дам
олган, ов қилганлар. Баъзиларнинг айтишларича бу ердаги қийналган
деҳқонларга  хоннинг ҳиммати туфайли ариқ
қазиб, сув чиқазиб олишга ёрдам берган. Шу-шу бу жой Хонариқ деб аталади. Хозир
обод қишлоқлардан бири.


 









57







 





Хонкўприк. Қадимий Сайрам қалъасидан шимол томонга чиқадиган
дарвоза яқинида оқиб ўтадиган ариққа қурилган кўприк. Буни бир адолатли хон
қурдирган ва ҳануз шу мавзе, чойхона, хонкўприк номи билан аталади. Яна  бир муҳимлиги шу атрофда Хожа Аҳмад
пайғамбаримизнинг тухфаи муборакларини Арслонбоб топширган эканлар. Жазаваси
қўзиган Аҳмаднинг оғзидан тупуклар сачраган, уни ялаганлар ҳам валеликка
эришган. Айтишларича шу кўприкнинг қуйи қисмидан сув ичган бемор дардидан халос
бўлар эканлар.


 


Хуросон бобо.  Сайрамдаги маҳалла номи. Хуросон юртидан келган
билимдон табиб эл дардига малҳам бўлган. Кўп яхшиликлар қилган. Тарихдан
маълумки, 840 йил Сайрамни Хуросон ноиби Нух ибн Асад босиб олгач, халқнинг
илтимосига кўра иккинчи деворни қурдирган эди. Балки бу зот ўша даврларга
алоқадор шахсдир. Ҳозир Сайрам Чимкент йўлининг ўнг қисмида жойлашган мавзени
хамон Хуросон бобо деб аташади.


 


Хотинкўприк Чимкент
шаҳрининг ғарбий қисмида жойлашган каттагина қишлоқ. 30-йилларда бу ерда Телман
номли колхоз тузилган, шу ерда Татти опа деган доя онахон яшарди. У жуда
билимдон доя ҳисобланиб, аёлларга яхшигина ёрдам бериб ном қозонган. Шу ердан
ўтадиган Қўчқор ота ариғи суви тошиб йўлни оғирлаштирар эди. Бир гал ойи-куни
яқинлашган  аёлга бораётган доя
онахоннинг араваси шу ерда тиқилиб қолади. Ҳимматли онахон одамлардан
дарахтларни сотиб олиб, яхшигина кўприк ишлатади. Шу-шу бу ердаги аҳоли пункти
–қишлоқ Хотин кўприк номи билан аталиб кетилган. Шўролар даврида бу номни
ўзгартиришга ҳаракат бўлган, эплай олишмаган. Онанинг Татти –ширин ном олишига
сабаб у ҳар доим киссасини тўлдириб, конфет олиб юрар экан ва дуч келган
болаларга тарқатаркан. Онанинг ширин оти ўчмай келаяпти.


 









58







 





Хожа Қўрғон Сайрам туманининг Арис овули округидага ихчам қишлоқ.
Беш мингдан ортиқ аҳоли яшайди. Илгари бу ер “Инқилоб”, “Интернационал”
колхозлари таркибида бўлган. Қишлоқда аҳолига маданий-маиший хизмат
кўрсатадиган идоралар мавжуд. Хожақўрғон сўзи шу ерда дастлаб бир неча уйли
ҳурматли хожалар яшаганлиги боис шундай аталган деган тахминлар бор.


 


Чорвоқ тепа. Сайрамнинг
Иброҳим ота маҳалласида қирнинг юқори қисмини ана шундай аташган. Бундан 80 йил
муқаддам ана шу жойни ўрганган П.Иванов Чорбоқ тепа айланаси 250 метрча бўлиб,
баландилги 2, 5-3 метрни ташкил этганини ёзади. Олим шу тепада турли хил сопол
ва ғишт синиқларини ва бошқа қурилиш ўринларини учратган. Чорбоқ тепадан 2
чақирим шарқда Қоравултепа борлигини ва бир ғорни учратганлигини таъкидлайди.
Афсуски катта техникалар бу жойларнинг кўпчилигини бузиб текислаб ташлаган.


 


Чимкент- шаҳар. Биринчи
марта Шарафиддин Али Наздийнинг Амир Темур тарихи “Зафарнома”китобида “Чимкент Сайрам
яқинидаги қишлоқ” деб тилга олинган. В.Никонов эса “Яшил шаҳар” вариантини келтиради,
тўғрирорғи “Қамишли шаҳар” дейди. Сўғдийча Чим-(Чем) термини қўрғон, қалъа
маъносида ҳозир ҳам ишлатилади. Баъзилар Чин бўлиши керак, бу шаҳарнинг
кичкиналигига берилган баҳодир, дейди. Қўлимиздаги №5 “Шажара”да Чинкент деб
ёзганлар. Бу ҳақда В.Родлов, А.Добросмислов В.Никоновлар ҳам ёзган.


Ўрислар босиб олгач, 1914 йил шаҳарга Черняев номи
берилади. 1921 йилда эса Черняев номи ўрнига Чимкент номи қайта тикланди.









59







 





Чимкент топонимикаси анча бой.
Жумладан Чимкентнинг тўрт даҳаси ҳақида кексалар сўзлаб юришади. Юқори даха,
Ёнтоқчи даҳа, Туман даҳа, Қози Қараған даҳа. Бу ердаги даҳа сўзи катта бир
мавзени эслатади.


Тарихда шаҳарнинг тўрт дарвозаси тилга олинган.
Жумладан, Сайрам қопқа, Тошкент қопқа, Кўмач қопқа, Туман қопқа. Барча сўзлар
шу томондаги шаҳарларга алоқадор бўлиб, туман сўзи 10 мингни билдиради, яъни шу
томонда кўпроқ аҳоли яшаганлигини кўрсатади.


Чимкентда Мийлиқ, мунгли, муғли деган атамалар
учрайди. Энг тўғриси муғли атамаси бўлиб, Х асрларда Султон Мансур замонида
“муғ боғи” ташкил этилганлиги ёзилган. Мийлиқ ва мунгли атамалари муғлининг
бузиб айтилишидир. Муғ сўзи эса ўтга сиғинувчилар, оташпарастларнинг номи.


Шаҳар кўчалари илгари Гулистон, Булоқбоши,
Қозоқмаҳалла, Гулбулоқ, Ғиштхона, Қоровултепа, Олтинтепа, Қўчқор ота, Бобо
Дарвеш, Бобо тут, Бешқўрғон, Қўштегирмон, Хожа маҳалла ва бошқалар, деб
аталган. (С.Қараев “Географик номлар”, «Қазақ ұлттық энциклопедия»сы 9-т
600-бет)


 









60







 





Шарафхона –Чимкент –Тошкент 
ўртасида жойлашган қишлоқ. Қадим замондан бери шу  ерда аҳоли яшаб келган,  Буюк Ипак Йўли савдосида фаол  қатнашган. Шарафхона сўзини турлича
шархлайдилар. баъзилар бўзо, Пиво, сувсин ичишадиган жой дейдилар. Айрим битикларда
712-713 йиллар Хитой лашкарлари билан араб ғозийлари ўртасидаги Қозиғурт
яқинидаги ашаддий жаннгда хитойлар енгилади. Ғолиб чиққан араблар шу қалъани Шарафхона-
қутлуғ ғалаба уйи, деб таъкидлашган. Бу қала узоқ юртлардан Ўрта Осиёга ўтиб
бораётган карвонларни, эл-элатларни қўниб ўтадиган, савдо қиладиган жойи
бўлган. шаҳарда ҳокимлик, мактаб, шифохона, савдо дўконлари ва бошқалар бор. «Қазақ
ұлттық энциклопедия»сы 9-т, 445-бетда Шарапхона Ўрта асрлардаги шаҳар
Чимкент-Тошкент йўлида. Бу ерни текширган Г.Пацевич Газгирд ва Шарапхона бир
шаҳар, бу ерда 6-12 асрларда аҳоли яшаган дейди.


Янги ариқ. Бу ном
деҳқончиликка оид бўлиб, қишлоқ аҳолиси кўпайгач янги ерлар ўзлаштирилиб, унга
сув чиқариш учун Сайрамнинг шимолий қисмида ҳашар йўли билан ариқ қазилади.
Ҳозир шу ерни одамлар Янги ариқ деб атайдилар. Сўнгги йилларда Ўрдабек деган
раис ҳам ўша томонларга ариқ қаздириб ажойиб экинзор, боғлар барпо эттирган.


 


Юсуф ота
мақбараси
Туркистон шаҳрининг жанубий-шарқида, 30 км. да жойлашган. Сатҳи
9,2х9,2 м. Бино ўрта асрларда пишиқ ғиштдан тикланган. Вақт ўтиши ва
қаровсизлик туфайли бинонинг анча қисми зарарланган. Химматлиларнинг ёрдами
билан мақбара қайта таъмирланяпти.


Тарихий манбаларга қараганда Юсуф ота асли Сайрамлик
бўлиб, деярлик Хожа Аҳмад Яссавийга замондош. Юсуф Байзовий ҳам деб юритилади.
У устози сингари ҳикматлар ёзган. Отахон шоирнинг яқинда топилган ғазал-ҳикматлари
табдил қилиниб, нашр этилди.


 


Йуша пайғамбар Сайрам ва
Қорамурт оралиғида жойлашган машҳур мавзе. Бу  ерда узун бир қабр бўлиб маҳаллий халқ Йуша
пайғамбарники дейди. қабрнинг узунлиги 40-газ 28 метр. Бу зот ҳақида кўп
ривоятлар бор. Тўлабий қишлоғида яшовчи Раҳмон отанинг айтишича, шу қабрни
марказдан келган кишилар қаздириб олинган одам сон суяги бир метрдан узун
бўлган









61







 





Йуша пайғамбар ҳақида Қуръони
Каримнинг “Аном” сурасининг 86 оятида, Рабғузийнинг “Қиссаи Рабғузий” деган
китобида, Имом Бухорийнинг “Ҳадис” китобининг 2-3 жилдларида хабар берилган.


Қабр ва шу атрофдаги қултепалар ҳақидаги ривоятларда
ҳақиқат бўлса керак. . (“Рисоли Сарём” 53-бет)


 


Чирчиқ Тошкент
вилоятидаги дарё. Қадимда Чирчиқ Парак ёки Оби Парак деб аталган. Сўғуд тилида
тўсиқ, ғов маъносини билдиради. З.Дўсимов “Сирдарёнинг ирмоғи-кичкина Сир,
кейинча Чирчиқ деб кетилган. Бобур уни Чир суви деб ёзган. Чир сўзи
гуриллаган,  тезоқар шовуллаган сувга
нисбатан ишлатилган. Дарвоқе, дарё, айниқса юқори қисмида шовуллаб, кўпириб
оқади. Демак,  Чирчиқ-кичкина, лекин
шовуллаб оқадиган дарё маъносида. 30 йиллар Чирчиқ канали қазилиб, Тўлабий ва
Сариоғоч туманлари ерига сув чиқарилган. 
(«Қазақ ұлттық энциклопедия»сы 9-т.619-бет)


 


Черняевка Чимкент ва
Тошкент оралиғидиаги қишлоқ. Бу аҳоли пункти, 1892 йили бунёд этилган ва
Чимкент ҳамда Тошкентни қурол кучи билан босиб олишда катта фаолият кўрсатган
чор генерали М.Черняев номига қўйилган.


Қадимда ҳам Буюк Ипак йўли бўйида аҳоли яшаган,
Қозиғурт орқали ўтган карвонлар учун работлар бўлган. Ҳозир бу қишлоқ Тошкўпир
деб аталади.


 


Шахристон бу атама ўрта
асрдаги шаҳарлар мисолида ишлатилган. Жумладан кўҳна Сайрамда ҳам шаҳристон
бўлган. Хўш, бу сўзнинг маъно моҳияти қандай?









62







 





Шаҳристон форс-тожик тилида “ички
шаҳар” демакдир. Бу термин асосан араблар келмасдан олдин ишлатилган. Ўша
замонларда шаҳар девор билан ички (марказий) ва ташқи қисмларга бўлинган.
Шаҳристон сўзи топоним шаклида ҳам учрайди. Ўрта Осиёда Шаҳристон номли бир
неча шаҳар бўлган.


 


Шоқаландар- Сайрамнинг
ғарбий шимолида жойлашган бу мавзе шундай аталади. Бу ерда шу номдаги мақбара
ҳам бор. “Рисолаи Сарём” китобида таъкидланишича бу ерга авлиё-Шоқаландар дафн
этилган. У зотнинг исмини Шоғози Бобо деб Хузиёнинг ҳокими бўлганлигига ишора
қилинади. Айтишларича Сайрам учун бўлган жангларда мардлик кўрсатган эканлар.
Янги мақбара тикланган. Шу зот номида масжид ва қабристон бор. (“Рисоли Сарём”
45-бет)


 


Шокамолиддин
Жўмард.
Сайрамсувнинг чап қирғоғида Ремзавод корхонаси олдидаги маҳаллани
илгари шу ном билан аташарди.  Бу ердаги
қабристон ҳам шу ном билан аталади. Сайрамдаги сонсиз боблардан бири бўлган бу
шахс Хазрат Имом Бакр қаффол Шошийнинг фарзандлари, ўз даврининг етук алломаси
эканлар.


 


Шапирошти аввалги
Самсоновка қишлоғидаги манзилгоҳ. Шапирошти катта жуз таркибидаги куўхна гурухлар
авлодлари ҳурматига қўйилган. Шажарага кўра Абакдан тарқаган Бойдибекнинг
иккинчи аёлидан бўлган Жалманбет ундан Шопирошти, Исти, Ушактилар таралган.
Айтишларича, шу зот авлодлари шу ерларда яшаган. Қишлоқнинг ўз маданий ва
маиший муассасалари бор. («Қазақ ұлттық энциклопедия»сы. 9-т 443-б)


 









63







 





Ўтрор – унинг қадимги номи Фароб. Бу ер машҳур олим Абу Носир
Форобийнинг ватани бўлиб, мўғуллар истилоси даврида вайрон этилган. Ўтрор
Чимкентнинг жанубида, Арис сувининг Сирдарёга қуйилиш жойига яқин бўлган қадимий
шаҳар. Шаҳар вайроналари Ўрта Осиё темир йўлининг Темур станциясидан 14 км четда. “Фароб” форс
тилида серсув деган маънони билдиради. Ўтрор этимологияси номаълум. Баъзан
Ўтрорбанда шаклида ҳам қайд қилинган. Н.Ф. Сигняковский рўйхатида Зарафшон
водийсида ҳам Ўтрор деган жойлар учрайди. Фароб атамаси эса сўғдча “парийоб”
яъни “сув бўйи” деган маънода. (с. Қараев “Географик номлар” 1990й) Ўтрор
ҳақида тарихий маълумотларда –Турарбанд, Турар, Тарбанд, Фараб деб аталиб
келинган. Бу шаҳар Сирдарёни ўртасига жойлашган. Араб олими Ёқут : “Бу
номлар  бир шаҳарга тегишли” деб ёзади.
Чингизхон вайрон қилган. Ҳозир Ўтрор шаҳри ўрнида 20 гектар хароба бор.


 


Ўгем  Тянь Шан тоғ тизмидаги тоғ. Шимолий шарқидан жанубий
томонга 110 км
чўзилган. Эни 30 км
гача кенгликка эга. Бу тоғнинг 4299
м баландлигида Сайрам чўққиси бор. Тоғ хилма-хил
тошлардан иборат, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига бой. Кўп ерлари қор ва музлар
билан қопланган.


 


Ўқетмас. Сайрамнинг
ғарбий-шимолидаги мавзе. Бу тарихий воқеага, жангу жадалларга алоқадор. Ёв
босиб келганда жарнинг иккинчи томонидан отган садақ, ёй ўқлари жарнинг бу
томонларига етиб келмаган. Ўртада эса сув оқиб турган. Сайрамнинг ҳозирги
Қирқмозор деган мавзеи пастроғидаги икки қирнинг орасини кўпчилик ҳозир ҳам
ўқетмас дейдилар.


 









64







 





Ўрдабоши (Ўрдабаси) Чимкентнинг ғарб тарафидаги машҳур тепа. 1723-25
йиллар юртимизга жўнғар босқинчилари кетма-кет хужум қилиб, кўп жойларни вайрон
қилади, одамларни кўплаб қириб ташлайди. У пайтлардаги қийинчилик, мусибатлар
туфайли халқ “ақтабан шўбиринди, алқакол сулама” деб атайди. Шунинг учун
қозоқнинг учта бийи Тўлебий, Қазибекбий, Айтекебийлар ботирлар бошини қўшиб,  ёв –душманга қарши отлантириш ҳақида маслаҳат,
кенгаш ўтказадилар. Умум душманга биргалашиб курашишга қарор қилишади.
Жангчиларга қўмондон этиб Абилхайр сайланди. Бирлашган ўзар, деганларидай 1728
йил Буланти, 1729 йил Ангирахай жангларида жўнғарлар мағлуб бўлади, адабини
ейдилар. Умум босқинчига биргалашиб 
курашни уюштирган, юртимизни ёвдан сақлашни уюштирган Ўрдабошининг
аҳамияти катта эди. 1993 йил Президентлар Н.Назарбаев, И.Каримов, А.Акаевлар
Ўрдабоши йиғилиши тантанасида қатнашдилар. Бу ерга ёдгорлик ўрнатиш
маросими  бўлди. Шаҳар ўрталигидаги
илгариги Куйбишев майдони ҳам Ўрдабоши майдони деб аталди. Шу ерга келиб
туташадиган учкўча уч машҳур бийлар номига қўйилди.


 


Ўзғон ота Сайрамнинг Бодом
ариғи билан Сайрамсув ўртасида, қир ён бағридаги қабристоннинг номи. “рисолаи
Сарём”да баъзан Миршоҳ бобо Ғозий дейилса, баъзан Шоали бобо Ғозий
дейилади.  Ғозий сўзи дин йўлида
курашганлигини билдиради. Ўзғон ота дейилиши жангу жадалларда, юришда
пешқадамлиги сабаблидир. Баъзан бу жойни Мингшахидлик ҳам дейишади. Бас маълум
бўладики, ислом динимиз учун Ғазавотда кўп одамлар нобуд бўлганлигига ишорадир.
Ҳозир қабристон ҳам, шу ердаги маҳалла ҳам Ўзғон ота номи билан юритилади.













65







 





 





Ўрда қўнган. Бу машҳур хонлар
қўнган жой Қозиғуртнинг ғарбида, кема қўнган деган тоғнинг шарқидаги
текисликда. Ҳатто айтишларича, Ғарбий турк ҳоқони Истемхон ҳам шу ерда Византия
элчиси Замархни қабуллаган. Сайрам ва Еттисув хонлари, бойлари ҳамҚозиғуртга
чиққанларида, шу ердан ўтганларида мазкур ўрдага қўнар эдилар. Баъзи
маълумотларга қараганда Дўмалоқ она ўз набиралари –Албан, Суван, Дулатларга шу
ерда энчи берган эканлар.


 


Ўрмончи Чимкент яқинида илгари Лесхоз деб аталадиган жой,
ҳозир ўрманчи манзилгоҳи деб аталмоқда. Деҳқончиликнинг муҳим соҳаси боғ ва
хиёбонлар уюштириш учун ҳар хил дарахт кўчартларини етказиб берадиган бу
хўжалик вилоятда машҳур. Аҳоли манзилгоҳида ўз маданий-маиший муассасалари
мавжуд.


 


Қорамурт. Сайрам тумани
марказидан Оқсувкентнинг шарқий жанубида 28 чақирим ерда жойлашган катта
қишлоқ. Икки ёнидан Оқсув ва Сайрамсув дарёлари оқиб ўтадиган хушманзара, бахаво
макон. Қорамурт деб аталиши 12-13 асрдан бери мавжуд. (“Қозоқ ұлттық энциклопедиясы” 5 том 597 б)


Қорамурт атамасининг келиб чиқиши ҳақида шундай
ривоят бор:









66







 





Х.А.Яссавий ҳаёт кезида уни
кўролмаган икки йигит Ҳазратга қарши тухмат уюштирадилар: кечаси битта молни
сўйиб, калла почаси, қоринларини Аҳмад Яссавий яшайдиган жойга ташлаб
кетадилар. Эртаси туҳматчилар қозини бошлаб келиб Ҳазратни ўғирликда айблаб,
айюханнос соладилар. Хўрланган Аҳмад Яссавий Аллоҳга ёлбориб, ноҳақни жазолашни
илтижо қиладилар. Икки туҳматчи итга айланиб, калла –қоринларни ей бошлайди.
Ҳақиқатни билгач, одамлар уларни уриб ўлтириш учун қува бошлайдилар. Биттаси
қочиб, ҳозирги Қорамуртга етганда бир қора муртли йигит кетмон билан уриб
ўлтиради. Бу воқеа тафситлотини эшитган Ҳазрат йигитни алқаб, “Омон бўл, менинг
қорамуртим” деган экан. Шу-шу бу эл Қорамурт номида Олим А.Йўлдошев бу Карам
(кизил) рўта маъносида сўғд тилидан олинган дейди. Наманган яқинида ҳам шундай
қишлоқ бор. Тошкентда қорамурт кўчаси бўлган. Қорамурт кичик бир ўзбек
уруғининг номи ҳам. Олдинроқ тузилган рўйхатларда турли худудларда ҳам бошқа
Қорамурт қишлоқлари қайд қилинган. “Қорамурт” сўзи “қора мўйлов” маъносида
бўлса керак. Манбаларда “Қорамурт” деган ўзбек уруғи бўлган, дейилади қўлимиздаги
“шажара”да қадим юрт деб ёзганлар.


 


Қирқ чилтон Сайрамнинг шимол
томонида жойлашган тарихий  жой, маҳалла
номи. Мусулмонлар ўртасида Қирқчилтонларнинг ҳурмати жуда улуғ. Қирқта тақводор
бир бўлиб, аллоҳ йўлида ибодат қиладилар, одамларни исломга, яхшиликка даъват
этадилар. Уларнинг кўпчилиги аллома, фузалолар бўлиб, ”Мардонқул ғайблар”
дейиларди.


“Рисолаи Сарём” да ҳам бу жойда Хожа Ҳасан Исфижобий
(Байзовий)нинг муборак қабрлари борлиги, бу зот қирқ чилтон валиларидан
эканлиги айтилади. Машҳур олим Ёқут Хамавий ёзади: “Сайрамда илм-фаннинг ҳамма
соҳаларида билимдон кўпгина олимлар ўтган. Шулардан бири Абул Хасан Али ибн
Мансур ибн Ахмад ал Исфижобийдир”. (вафоти 380 йил) Халқ қирқ чилтан бобо деб
эъзоз тутадиган жой зиёратгоҳ. Ҳозир шу номда маҳалла ва масжид бор.


 









67







 





Қайирма. Сайрамда сув ҳавзаси, ариқнинг номи. Шунингдек,
Қайирма баъзан қишлоқнинг номи. Аслида географик термин бўлиб,, қайрилмоқ
(бурилмоқ) феълидан келиб чиққан: бу терминни ҳозирги адабий тил билан қайрилма
дейиш мумкин эди. Қайирма деганда ариқ, йўлнинг бурилиш, муйилиши тушунилади.
Қайирма деган уруғ (этноним) ҳам бор.


 


Қозиғурт Бу ном билан
қишлоқ, тоғ ва туман аталган. Қозиғурт Сайрамдан 30-40 км, жанубда жойлашган
бўлиб, Толос Олатоғининг жануби ҳисобланади. Жанубдан ғарбгача 20 км. Эни эса 10 км ни ташкил этади.
Баландлиги эса 1768 метр.
Айрим ривоятларга қараганда жаҳонни сув босганда Нух пайғамбар кемаси шу
Қозиғурт тоғига келиб қўнганлиги учун бу ерни муқаддас ҳисоблашади.


Қозиғурт сўзи тарихда ІХ асрда учрайди. Қўрқут ота ҳақидаги
қиссада Қозиғурт тоғ сифатида тилга олинади. Б.Абулғозийнинг китобида эса у
инсон ва тоғ маъноларида учрайди. Г.Пацеевич ўз тадқиқотида Газгирд шаҳари
билан Қозғурт сўзи бир деб таъкидлайди. Е.Қўйчибаев эса Қозғурт сўзини қадимги
туркийларнинг қабиласи номларига алоқадор дейди. Олим Б. Исабек Ғоз
(тик)+ғурт(тоғ)сўғдча сўзларидан чиққан дейди. С. Бакбергенов эса, Қози-одил
қози, қурт-бўри, қашқир маъносини беради дейди









68







 





Қазғурт сўзи қозоқ юрти деган
сўздан чиқса керак деб тахмин қилади.Олим Қазғуртда –Турбат, Чорбулоқ, Қоратош,
Работ, Олтинтепа, Чаноқ, Қорабоғ, Қизилқия ва бошқа атамалар аҳоли яшайдиган
жойлар бўлиб бу топонимиканинг тарихини ўрганиш ҳам мақсадга мувофиқдир.
Олимлардан Е. Қойчибаев Қазиғурт қадимги туркийлар қабила отларига алоқадор.
Қоз ва қурт VII-VIII асрларда яшаган туркий қабилалар, дейди. Бокбергенов С.
“қози”-одил қози ва “қурт”-бури деган маънони билдиради., деб ёзади.


Кўхна битикларда Гузкер, Курурд, Газкурд сингари
ёзилганларини ҳам эслаш даркор.


Қазиғурт тоғи ҳақида ҳам кўп ривоятлар бор. Тоғнинг
эни 10 км,
баландлиги 1768 м.
Айтишларича, ер юзини сув босганда Нух пайғамбарни бир жуфт –бир жуфт
жониворлар ва имонлилар тушган кемаси мана шу тоғга қўнганмиш. Ҳатто
“Қозиғуртнинг бошида кема қолган” деган шеър ҳам бор. Аслида Нух а.с.нинг
кемаси Жуду тоғига қўнган, балки Қозиғурт худудида бошқа вақтда сув босгандир.


 


Қайнарбулоқ. Сайрам туман марказидан
ғарбда жойлашган катта қишлоқ. Бу атаманинг иккала қисми ҳам гидронимга тааллуқли.
Ер остидан ўзи отилиб чиқадиган шаффоф сув булоғи маъносида. Шўролар даврида бу
ерда шу номдаги колхоз, совхоз бўлган. Бу ерда асосан қозоқ халқи яшаб
деҳқончилик, чорвачилик билан шуғулланади.


 


Қизилсой. Тошсой қишлоқ
округидаги манзлгоҳ. Бу ердаги темир йўл разъезди ҳам шу ном билан аталади.
Қишлоқда турли маданий- маиший муассасалар, корхоналар бор. Қизил сўзи –қизил
сув дарёчасига алоқадор бўлса керак.


 


Қоратепа Сайрам
туманидаги Юлдуз қишлоқ округидаги қишлоқча. Оқсувкентдан 32 км жанубий-ғарбда
жойлашган. Беш мингдан ортиқ халқи бор. Илгари бу ер Ворошилов, Коммунизм
колхозлари таркибида бўлган. Қишлоқда халққа хизмат кўрсатиш маданий-маиший
корхоналар бор.









69







 





Қоратепа сўзи шу мавзе атрофидаги
бир неча тепаларга тааллуқли бўлиши керак. Қора дегани ранг маъносида эмас,
балки шу тепанинг катталиги, баландлиги, илгариги хароба ўрни эканлигига
алоқадор.


 


Қашқасув Тўлабий
туманидаги ихчам хушманзара қишлоқ. Ленгер шахридан шимолий-шарқ тарафда, 36 км масофада, Сайрамсув
дарёси бўйига жойлашган. Шу мавзе юқорисида машҳур Мингшахидлик зиёратгоҳи
жойлашган.


Қашқа сўзи этимологияси ҳақида. Қашқа-Географик
номлар таркибида учрайдиган термин. Қашқа сўзидан тузилган топонимлар тоғли
жойларда жуда кўп.


Бундай топонимларни этимологиясига қараб бир нечага
бўлиш мумкин:


1.   этнотопонимлар, яъни қашқа исмли уруғлардан ном олган
топонимлар


2.   сув номлари, яъни гидронимлар


3.   бошқалардан ажралиб турадиган ёки ёлғиз тепалар


Қашқа сўзининг бир маъноси  тиниқ демакдир. Қашқасув, Қашқа булоқ,
Қашқакўл (Норин дарёсининг ирмоғи), Қашқатур, обиқашқа, Қашқа ва ҳоказо.


Профессор К.К.Юдахин қашқасув қирғизчада “тиниқ сув”
эканлигини айтган эди.


Қашқа гидронимининг яна бир маъноси “сершар-шара, тез
оқар” сув демакдир. («Қазақ ұлттық энциклопедия»сы 5-т, 607 бет)


 


Қараспан
(Қараспан тепа)
Чимкентнинг ғарбида Арис дарёси бўйидаги Ўрта аср
шаҳарининг ўрни ХІХ аср охирида Н.Остроумов, 1948 йил А.Бернштам бошқарган экспедицияси
текширган. Бу ер 600х850 метр тўрт бурчакли макон. Атрофи 5 м баландликда, 60-150 м тупроқ уюми билан
ўралган. Шаҳар ўртасида тўрт бино харобалари бўлган. Олим Г.Пацевич буни 6-17
асрдаги Субаникент шаҳри ўрни деб ҳисоблайди («Қазақ ұлттық энциклопедия»сы 5-т
605 бет)













70







 





 





Қонжилға. Сайрамнинг
ғарбий томонида “Қонжилға” номли ариқ ва мавзе бор. Бу Сайрамнинг иккинчи
девори чегарасида бўлиб, душман хужуми пайтида икки томондан ўлдирилган одам
қони жилға ариқ бўлиб оққан деган ривоят бор. Бу йилни “аянчли, фалокат йили”
деб аташган эканлар. Дарвоқе, мўғуллар, қалмоқлар ва бошқаларнинг хужуми, босқинчилиги
туфайли жанубда, бу ўлкада озор топмаган бирор гўша қолмаганди. Буюк Ипак
йўлидаги оламга машҳур қишлоқларда қон жилға бўлди, атроф қабрларга тўлди. Омон
қолганларнинг анчаси тентираб кетди. Бу мавзенинг номини неча марта
ўзгартиришмоқчи бўлди, лекин ҳануз бу ерни Қонжилға деб атайдилар.


 


Қорасув. Сайрамнинг шимол
томонида, 3-4 чақирим ердаги қишлоқча. Илгари Черноводск дейиларди. Бу
қишлоқнинг номи шу жойдаги ариқ суви номи билан аталади. Шу ердан оқиб ўтадиган
булоқ сувининг ранги қорароқ бўлганлиги учун шундай аталганди, деювчилар ҳам
бор. 1994 йилгача Черноводск деб аталарди.


 


Қорайўл. Сайрамнинг
ғарбида Чимкент –Олмати шаҳри йўлида Қорайўл деб аталадиган жой бор. Йўл
баланд, кўтарилиб, дастлаб  қора чақиш
ётқизилганда махаллий халқ бу жойга Қора йўл деб ном беришган, дейишади. Аслида
бу қадимий карвон йўли. Балки унинг катталиги, серқатновлиги туфайли шу ном
берилган бўлиши мумкин. Шу ерга яқин иккинчи мавзени Қора япирмоқ мавзеси деб
аташади. Бу ерни ери унумдор бўлганлиги, жуда бахайбат япроқли ўтлар
ўсганлиги  учун шу ном берилган дейди. Бу
ерда ҳам қора-катта деган маънода ишлатилган.













71







 





 





Қирққиз. Сайрамсув бошида
қоятошлар орасида Қирққиз деган жой бор. Инсон шаклидаги бу мўжиза ҳақида ривоятлар
кўп: бир тўп гулгун қизлар босқинчи душман қўлига тушиб қолишдан қўрқиб, худога
илтижо қиладилар: “Ёв қўлига тушиб хор бўлгунча, тош бўлиб қолайлик” Уларнинг
тилаги мустажоб бўлиб, тошга айланган. Бу манзарани кўринг: тошга айланган
қизлар, уларнинг туя, отлари ҳам юриб кетадигандай.


Қирққиз деган жой Қозиғуртда ҳам, Жонғор олотовида
ҳам бор. Нақл қилишларича, Қорабоғ деган ерда чўмилаётган 40 қиз душман
қуршовида қолади. Шунда иффатли 40 қиз худога илтижо қилишади: “бизларни
шарманда қилма, жонимизни олда, ўзимизни тошга айлантир”, дейиши билан ёв
қоратошга, қизлар эса нозик тошга айланиб қолган.


 


Қорабулоқ. Сайрам тумани
маркази Оқсувкентдан шимоли –ғарбда 15 км ерда жойлашган катта қишлоқ. Бу мавзе 16
асрдан бери Қорабулоқ (Уч қўрғон) деб тилга олинади. (“Қозоқ энциклопедияси” 6
том, 466-бет). Бу  ердаги “қора” сўзининг
сув рангига алоқаси йўқ, балки булоқнинг катта, сер сувлигига ишора деювчилар
ҳам бор. Тарихнинг хабар беришича, Қорабулоқ еридан жуда кўп булоқлар қайнаб
чиқиб ётаркан. Атроф ботқоқлик, дарахтлар билан қопланган бўлиб, бундан 1000
йилча аввал одамлар келиб ўрнаша бошлаган. Бу ерда Бегчи ота, Бегимчи ота мулла
авлиё деган бузрукворлар қабри бор. Қорабулоқ- XVIасрдан маълум. Ҳозир бу
ерда  40 мингга яқин халқ бор


Жонғор олатовида Қорабулоқ деган довон бор.









72







 





Қўчқор ота булоғи. Чимкентнинг шарқий жанубидан бошланиб, ғарбидаги
экинзорларгача оқиб боради. Бу сув бўйларида илгари қўштегирмон, экинзор,
одамлар сайр қиладиган жойлар бўлган. Ривоят қилишларича Қўчқор деган йигит
Аҳмад Яссавий таълимотидан баҳраманд бўлиб, фиқх илмида ўз даврининг билимдони
экан. Вилоятда ҳалол, одил қози бўлиб, ибодати билан валийлик даражасига етади.
Ҳазратга булоқ ёқасида қадимда тикланган мақбара бўларди. Яқинда янги мақбара
тикланди.


 


Қўнғир тепа. Бу жойни сайрамликлар эъзоз тутади. Баъзилар шу ерда
хонлик (шох) ўрдаси бўлган дейдилар. Бундан 20 йилча аввал шу тепа
текисланганда 70х70 см хажмдаги ғиштлар, турли қурилиш қолдиқлари топилган эди.
Ҳатто текисланган ерга тут кўчати экилганда 10х10 метр сатхдаги ер тиккасига
бир неча бор чўкиб кетди. Ҳеч ким эътибор бермади. Ваҳоланки, кексаларнинг
айтишича, шу ерда сарой ўрни бузруклар қадамжойлари бўлган. Бу ер ҳам археологик
қазиш навбатини кутиб турибди. Қўнғир атамасига турлича изоҳ берадилар:
жой-қора-сариқ рангда бўлгани учун деса, бошқалар ўғуз уруғи қўнғиротга
алоқадор дейдилар.


 


Қуруқсой. Сўзнинг маъноси тушунарли. Қачонлардир сув оқиб,
кейин сувсизлик туфайли ана шу номни олган. Шу ердаги аҳоли маҳалласи ҳануз
Қуруқсой деб аталади. Бу халқимизнинг сувга мухтожлиги ва деҳқончилигидан хабар
беради. Бу мавзе Сайрамнинг шарқий қисмида.


 









73







 





Қирмозор. Босқинчилик, уруш бу-ўлим, йўқотиш. Аёвсиз жанглардан
сўнг шахид кетганларни, марҳумларни дафн этиш муаммоси туғилади. Афсуски,
бундай пайтда қўл калта, ишчи кучи етимсиз. Уруш туфайли кўпчилик тентираб
кетган. Шу боис гўр излаб, қазилаб, жой танлаб ўтирилмаган. Дуч келган жойга
ариқми, чуқурми, бир неча марҳумларни жасадини кўмиша беришган. Қирмозорда қирқ
эмас, юз мозор учратиш мумкин. Шу боис бу ер кўп мозор, қир мозор деб атаб
келинмоқда. Бу мавзе Сайрамнинг шимолида, Тошсойнинг чап қирғоғида жойлашган.


 


Қаландархона. Сайрам
марказида “Қолмоқмозор” яқинидаги қаландархона. Ҳовуз атрофида бинолар бўлиб,
унда кўпгина қаландарлар, мусофирлар тўпланишиб, суҳбат қуришган, китобхонлик
қилишган, ибодатда, зикрда бўлишган. Улар пайшанба кунлари кўчаларга айланиб,
ғазаллар, хикматлар, насиҳатлар ўқиб халқни яхшиликка чорлашган. Сайрамликлар
худо йўлида атаган хайр садақалари- ниятларини қаландархонага келтириб,
беришган. Қаландарбошининг кийимлари, кулоҳ, жанда, ҳассалари “Сайрам” музейида
сақланмоқда. Бу мавзе Сайрамнинг жанубида Сайрамсув бўйида бўлган.


 


Қолдиомон Манкентдаги бир
маҳалла номи. Айтишларича, ёв босиб келганда шу ердаги элбошилар кучли ёвни
қурол-ўқ билан эмас, нон емак билан кутиб олган ва омон қолган эканлар.
Баъзилар бу мўғуллар, ёки  ўруслар босиб
келганда рўй берган эди дейдилар. Шу- шу бу ерни Қолдиомон деб аташади.


 


Хон йўли.  Манкентдаги бу манзил ҳам ёвгарчиликка
алоқадор. Айтишларича, шу йўлдан жанубга қараб илгари савдо карвонлари ўтадиган
бўлса, ХІІІ асрда Чингизхон ҳам шу йўлдан ўтгани учун Хон йўли аташган дейдилар.
Балки бошқа хонларга алоқадор бўлиши ҳам мумкин. Юртимизда хонларни эъзозлаб
кўп жойларни хон номи билан атаганлар.









74







 





Қўшмўла. Қўлкент (Қизилқишлоқ)да ана шундай жой қадимдан бор.
Айтишларича, дарёдан катта майдонга сув чиқариш учун тўғон-тўсиқ тикланган.
Яхшигина деҳқончилик қилинган. Кейин катта сув келиб  тўсиқни ўрта қисмини бузиб кетган. Икки
четида қолгани Қўш мўла бўлиб турибди.


 


Қизилсув. Сайрам билан Қизилту ўртасидаги қишлоқ номи.
Оқсувдан Оломон ариғи оқиб келадиган сув Қизилсув территориясидан ўтаётганида
юмшоқ қизил тупроқ жинси устидан ўтадиган сувнинг ранги қизғишроқ бўлади. Шу
сабабли бу сувнинг номи ҳам, ариқ оқиб ўтадиган қишлоқнинг номи ҳам Қизилсув
деб аталиб кетилган. Баъзилар ёвгарчилик пайтида аскарларнинг қизил қони
оққанлиги боис, бу ерлар шундай аталган дейишади.


 


Қирқру. Сайрамнинг
шимол-ғарбида Айрит деган жой бор. Шу мавзедаги “Қирқру” деган маҳаллани кексалар
яхши билишади. 30-йилги очарчиликда 
турли жойлардан турли гуруҳ авлодлари келиб, шу ерга жойлашганлар. Бу
ердаги хамиятли кишилар ёрдамида кўчиб келганлар омон қолган. Улар қирқинчи
йиллари ўз элларига кўчиб кетганлар. Кексалар, айниқса сайрамлик қозоқ
биродарлар “Қирқру”ни тез-тез эслаб туришади.


 









75







 





Ғойиб ота. Сайрамнинг
Чимкент қопқа даҳасида ана шундай маҳалла бор. Бунинг маъносини кексалар шундай
тарифлашади: Масжидга намоз ўқиш учун бораётган икки киши Ғойиб отага тикланган
ҳозирги мақбара яқинида оппоқ кийинган кўп одамларнинг намоз ўқиётганини
кўради. Ҳалиги икки киши масжидга келиб воқеани хабар қилишгач, домла бошлиқ
ҳамма ўша оқ кийимликларни олдига шошилади. Афсуски, булар ғойиб бўлган
эканлар.. кўпчилик бу қирқчилтонлар бўлса керак деб гумон қилишади. Ҳануз шу
жой Ғойиб ота номи билан машҳур. Ўз бандасининг  камолатига Оллоҳ таоло қодир.


 


Ғўзахон. Сайрамнинг
ғарбий шимолида жойлашган бу катта маҳаллани ана шундай аташади. Аслида бу сўз
Хузиён атамасининг бузиб айтилишидир. Чунки Турбат (Хузиён) шаҳрининг ҳокими
Шоғози бобо Шох Қаландар шу ерга келиб жангу жадалларда, амру маъруфларда фаол
қатнашган. Шу зотнинг ҳақига Хузиён ариғи деб 1920 йилгача карталарда
белгиланарди. Кейинги пайтда халқ Ғўзахон деб ўзгартиб юборган. Баъзилар
Сайрамда ҳам пахта етиштирилгани учун Ғўзахон бўлган дейдилар.


 


Ғозтепа. Сайрамнинг
жанубида Бодом дарёсига яқин жойда ана шундай маҳалла бор. Айтишларига
қараганда шу атрофдаги хонадонлар қадимдан бу ерларда ғоз боқишган,
деҳқончилик, чорвачилик билан шуғулланишган. Баъзилар тепалик ўзи ғозга
ўхшаганлиги учун шундай аташган дейдилар.


 


 


********************************************************************



 


 


 


 


 


 


 


 


 


 


 













76







 





 





Шуни ҳам таъкидлаш керакки, шўролар даврида юртимизга
алоқаси бўладими – бўлмайдими турли баҳоналар билан кўпроқ европалик “доҳий”лар
номи қўйила берилган эди. Топонимларга хужум шу даражага бориб етган эдики,
минг йиллардан бери сақланиб келинган номлар ўзгартирилди. Лекин халқимиз
кўпинча асил номни унутмадилар. Бир эслаб кўрайлик, кеча шўролар даврида бир
туманда Ленин номли, “Ленинизм”, “Ленин йўли”, “Путь Илъича”, “Ленин жол”, ”Ленин
байроғи”, “Завети Илъича” ва бошқа хўжаликлар мактаблар номларининг
такрорланишини қандай тушуниш мумкин?


Тангрига беҳисоб шукурлар бўлсинки, мустақиллик
туфайли юртимиз тарихи, жумладан топонимикаси тиклана бошлади, жойлар ўз асил
номларини ола бошлади. Мана қуйида баъзиларини келтирамиз:


Қишлоқлар: Николаевка ўрнига Интимоқ, Лесхоз ўрнига
Ўрмончи, К.Маркс ўрнига –Тошкечув, Калинин ўрнига- Ташкен, Қизил Қистов ўрнига
–Айтекебий, Маданий ўрнига Хонқўрғон, Жданов-Оқсувобод, Покатиловка-Барака,
Новоселовка-Янгитурмуш, Лапшин-Тошсой, Қизил Аскар-Қутарис, Қизил
қишлоқ-Қўлкент, Қизил Октябрь-Қутариқ, Қизилсув-Оқбастав, Ворошилов-Қоратепа,
Коммунизм-Бозорқопқа  ва бошқалар.


Мактаб, кўчаларимизга ҳам ўз юртдошларимиз,
улуғларимиз номлари ҳақли равишда қўйилдики, булар ҳам биз учун жуда
қувончлидир.


Илоҳим бу номлар, бу мустақиллик мевалари қутлуғ,
муборак бўлгай, омин!


 


 













77







 





 

****Азиз ****., 03-11-2012 21:03 (ссылка)

СУЛТОН-РАБОТ ҚАЛЪАСИ ТАН ОЛИНДИ


          

     Султон-работ қишлоғида 8 асрдан бошлаб қадимий қалъа бўлганлиги ҚР маданият министрлиги томонидан тан олинди ва қалъа давлат ҳимоясига олиниб, "Маданий мерос" дастурига киритиладиган бўлди, бу ҳақда  http://www.farsah.kz/rus/ra... сайтида хабар берилди.Бу ҳақиқат 1979 йили Чимкент давлат педагогика институтиниг археология отряди томонидан аниқланган бўлса-да, у тан олинмай, пайсалга солиб келинаётган эди.Натижада,  қурилиш ташкилотлари томонидан  тупроқ олиш мақсадида қалъанинг асосий қисми ер билан яксон бўлди.Тупроқ орасидан одамнинг суяклари чиқса ҳам қазилма тўхтатилмади.Шу йиллардаги қишлоқ ҳокими М.Усербаев арз қилиб келганларни хонасига тўплаб суҳбат ўтказди, суҳбатнинг мавзуси бизга номаълум, чунки, журналистларнинг қўлида диктофон кўрган Мухтар Ўсербайули йиғилишни ёпиқ эшиклар орқасида ўтказишга қарор қилган эди.Лекин, мана, ҳақиқат қарор топди. 2 метр ер остида қадимий қишлоқ бўлганлиги ҳам аниқланди, уйлар пахса ва 36х20х3сантиметрли  куйдирилган ғиштдан қурилган.Қорахонийлар томонидан қўлланиб келинган сопол идишлар,,коса, товоқ, хум, пиёлалар,ундаги нақшлар бу ерда юксак маданият даври бўлганидан далолат беради.Қалъада тегирмон ҳам бўлим, тегирмон тошлари ҳам топилган.

    Бу ҳақда туман тарихи ҳақида китоб ёзган маданият арбоби Асет Кембаев ҳикоя қилади.

     Тўлебий тумани муқаддас қадамжоларга бой макон.Умуман олганда, рўйи заминнинг ҳар бир гўшаси одамлар учун азал-азалдан манзил-макон бўлиб келган. Одамлар тоғлардаги ғорларда ҳам, ўрмон, даштларда ҳам яшашган. Ернинг ҳар қандай жойи улар учун бошпана, ризқу рўз манбаи вазифасини бажарган. Одам тупроқдан яратилган. Набототу ҳайвонот эса сувдан чиққан. Кишиларнинг тирикчилиги сувдан чиққан ўсимликлару жониворларга боғлиқ қилиб қўйилган. Шу боис сув одамлар учун ҳаёт манбаи бўлиб қолган. Улар сувга яқинликни худонинг чексиз марҳамати деб санашган. Сув оқиб ўтадиган жойларни ўзлари учун энг яхши манзил деб билишган. Дарё, сой, кўл бўйларига шаҳар, қишлоқлар бунёд этишган. Шунинг учун дарё, кўллар бўйларида одамзотнинг энг қадим масканлари белгилари учрайди. Бу дарё яқинидаги жойлар одамлар учун энг қадимий манзиллар бўлганидан далолат беради.Тоғ бағирларидан оқиб келадиган Бодом дарёси тумандаги  энг йирик дарёлардан бири бўлган. Атрофи қалин тўқайзорлар билан қопланган.Унинг ёши одамзотнинг тарихидан кўҳнароқ. Қадим Турон халқларининг олис ўтмиши ҳам, бугунги куни ҳам, эртаси ҳам ана шу улуғ дарё билан боғлиқ. десак, албатта, муболаға бўлмайди. Бу дарёни одамлар турлича номлар билан аташган. Дарё  бўйларида Одам Атонинг қанчадан-қанча авлодлари яшаб ўтишган. Улар неча-неча шаҳару қишлоқлар, обод манзиллар бунёд этишган. Советлар даврида "Южная турбаза" деб номланган  жойдаги ғорларда қадимий ёзувлар топилганлиги бунинг далилидир.Туманимизнинг Қўрғон қишлоғида топилган ер ости қишлоғи  бақтрийлар ва қорахонийлар салтанати учун марказ бўлганлиги исботланди.Султонработда топилган қалъанинг қалимий эканлиги тан олинганлиги ҳақидаги хабар нур устига нур бўлди. Археологлар ва тарихчилар қазилма ишларни қанчалик тез бошласа, тарихимизнинг юзлаб янги саҳифалари очиларди.


В этой группе, возможно, есть записи, доступные только её участникам.
Чтобы их читать, Вам нужно вступить в группу