Все игры
Discussions
Sort: by updates | by date | by rating Show posts: Full text | Headings

Узукка кўз Президент

getImageАжойиб ватанимиз бор. Халқимиз ажиб. Халқимизни узук десак, президентимизни шу узукка қўйилган кўз деб қиёсласак бўлади. Бу Ватан 1991 йилдан бери мустақил. Фақат Кремлдан мустақил.
Ватанимиз мустақил бўлишидан олдинги даҳшатли ҳаётни эслайсизми?
Газ “вашиллаб” оқиб ётарди. Хавфли-да бу. Уйлар портлаб кетиши мумкин, Уйда ёлғиз қолган болакайлар нохосдан газ кранини очиб юборишса, заҳарланиб қолиши мумкин. Айланиб кетай президентимиздан, энди мана газ йўқ. Болаларни уйда ҳафталаб ёлғиз қолдирсак ҳам бўлаверади. Электр ҳам йўқ, болалар розеткага сим тиқиб, бир бало бўлиб қолмасин дейилган-да. Сувни айтмайсизми? Ичимлик сувини томорқага оқизиб экин-тикин ҳам етиштириб олардик. Пиёзми, шивитми, помидорми, ҳатто картошка, тарвуз, қовун экканлар ҳам бўлган. Энди бундай қилиб бўлмайди. Сувни асраш учун қилинган тадбир бўлса керак.
Кремлдан мустақил бўлдик, аммо инсофсизликдан, диёнатсизликдан, порахўрлигу, коррупциялардан ва яна алламбалолардан мустақил бўлганимизча йўқ. Демак, мустақиллик учун кураш давом этаяпти. Кремлдан мустақил бўлгунимизгача 70 йил ўтган бўлса, дейлик, яна шунча муддат порахўрликдан ҳам мустақил бўлиб қолармиз. Ахир айтадиларку, мусулмончилик аста-аста деб.
Ўзбекистон қонунлар ва яна турли тартиблар мамлакатидир. Ҳа, айнан шундай. Лекин бу қонунлар ва тартиблар амалда ижро этилади, деганимиз эмас. Бирортасиям ижро этилмайди. Ижро этиладигани ҳам шунчаки, шундоқ ҳам пати юлинган товуқ ҳолига келган халқни яна бир бор талаш учун ўйлаб топилганлари бўлади.
Мана, тағин янги тартиблардан бири. Бундан буён лицей ва коллеж талабалари Россияга пул топиш учун кетиб қолишса, маҳалла оқсоқоллари, ҳамда ўша болаларнинг ота-оналарига нисбатан чора кўрилади.
Бу билан нима бўлади энди? Қандай ўзгаришни кутиш мумкин? Ҳалигача бу ўзбек ўғлонлари Россияда мардикорлик қилиб юришарди ва улар фақат ўша ўзларининг чанг босиб,  ҳаволаниб турган ҳужжатлари учун домлаларига “чўтал” узатишарди. Россияда мардикорликдан топган пулларига домлалари ҳам шерик эди. Энди эса уларнинг минг азобда топган пулларига яна битта шерик чиқди. Бу шерик – маҳалла оқсоқоллари. Бундан чиқди, келгусида маҳалла оқсоқолларига маош тўлашни тўхтатса ҳам бўлади. Мардикордан худди тишини суғургандек қилиб олишади пулини. Булар ҳаммаси президентимизнинг халқимизга ғамхўрлиги эмасми? Ким айтди у кишини золим ва каззоб деб. Айтган сўзлари ва ҳар бир босган қадамлари ҳақ!
Тағин бир янгилик, ўша маҳалла оқсоқоллари лицей ва коллежларга ўқишга кирадиганлар учун кафолат хати беришлари бўлибди. Расман текинга берилади бунақа кафолат хатлари, лекин Ўзбекистонимизда аллақачон текинга мушук офтобга чиқмайди. Шунга кўра, бундай кафолат хатлари маълум бир “N” миқдор атрофида бўлади. Келгусида бунақа тадбирлар Олий ўқув юртлари талабалари ва абитуриентлари учун ҳам жорий қилинса ажаб эмас, фақат Россияда шунга яраша мардикорларга эҳтиёж туғилса бас.
Қаранг-а, биз Россиядан, Кремлдан мустақил бўлибмиз-у, лекин ҳали ҳам киндигимиз ўша ёққа боғланган.
Ўзбекистонда мустақиллик йилларида гадой қолмади. Масалан, президентимиз ёш йигитча бўлган кезларида, ўша лаънати Совет давридаги гадойларни қидириб топиб, уларга садақа берадиган одатлари бор экан. Ҳозир у киши гадойларни топа олмай қолибдилар. Чунки улар йўқ, борлари ҳам яқинда тугатилади. У киши ўз сиёсатлари оқибатида мамлакатда гадой қолмаганини айтганларидан сўнг, бутун Ўзбекистонда гадой излаш кампанияси бошланиб кетди. Айниқса пойтахт Тошкентда.
Демак, президентимиз гадой йўқ дедиларми, улар йўқ бўлиши керак. Акс ҳолда нима бўлади? Би-Би-Си ёзишича: «Агар бирон мулозим президент олдидан бирон гадой чиқиб қолишига йўл қўйса, тамом, уни ишдан бўшатиб юборишади».
1979 йилда Мосфильм киностудияси ажойиб бир комедия суратга олинганди. “Бу ўша Мюнгхаузен” деб номланган фильм эди у: http://www.youtube.com/watch?v=BkPvI1feTz0. Фильм қаҳрамони бўлган Барон Мюнгхаузен  тонг вақтида “тун бўлди” деса бас, унинг қасридаги хизматкорлари кунни тунга “айлантириб юборишади”. Уйдаги дудбурондан осмонга ўқ узиб, ғозни отиб олади ва дудбурон ичидан тушиб келган ғознинг пати юлиниб, тағин қовурилиб тайёр ҳолида ликопчага тушади. Ислом Абдуғаниевич ҳам “Ўзбекистонда гадой йўқ” дедими, демак улар энди йўқ. Ажаб эмас, ҳукуматимиз милиция идораларида янги хизмат турини ишлаб чиқиб, ҳар бир гадойнинг эшигига биттадан милиционерни соқчи қилиб қўйса. Гадой уйдан чиқиб кетмаслиги учун албатта. Акс ҳолда Республика солиқчилари, милицонерлари кўчадаги гадойлардан ҳам ўлпон йиғадиган одат чиқариши ҳеч гап эмас. Лекин ҳар икки ҳолатда ҳам режим хизматчилари учун кони фойда бўлади. Биз ўзи шунақа элмиз. Ҳар нарсадан бўлсин, фойда ундириб олишни жуда боплаймиз.
Яқинда президентимиз ўзбекларни “дангаса”лар деди. Ўзбекистон халқини узук десак, президентимиз, мақола бошида айтганимиздек,  унга қўйилган кўздирлар. Мустақиллик йилларида бу эл ҳукуматга ёқмай қолишидан қўрқиб, ўз ҳаққини ҳам талаб қила олмайдиган бўлди. Илгарилари ҳам бундан пеш эмас эди-ю, лекин илгариги ҳукуматлар ҳозиргисидан кўра сал инсофлироқ бўлишган.
Ҳозир Россияда ҳам мигрантлардан қутилиш чоралари изланаяпти ва аминмизки, бунинг чораси топилади ҳам. Балки шунда ватанга қайтишга мажбур бўлган ўзбекистонликлар ўз ҳақ-ҳуқуқлари масаласини ҳам ўйлаб кўришар ва балки шунда улар ўз ватанларини адолат туғини баланд кўтарадиган бир мамлакатга айлантиришар?
Йўқ! Унда бизнинг элимиз мардикорлик қилиш учун бошқа юртларни кашф қилади. Балки Туркия бўлар, Бирлашган Араб Амирликлари бўлар, ёинки Кипр ороли бўлар… Хуллас, улар бошқа юртларга нон топиш илинжида қулликка кетишса кетишадики, аммо ота юртларида адолат тантанаси учун курашмайдилар.
Шунинг учун ҳам президентимиз узукка қўйилган кўзга ўхшайди.
Тўлқин ҚораевШвеция
http://uzxalqharakati.com/archives/19769

У. Ҳақназаров: Бобур Усмонов автоҳалокати к

Ушбу мақолада биз россиялик таниқли олигарх Алишер Усмоновнинг жияни, 30 ёшли Бобур Усмоновнинг жисмонан йўқ қилинишига доир баъзи тафсилотларни маълум қилмоқчимиз. Шундай қилиб…
Бобур Усмоновнинг ҳалокати – ўзбек махсус хизматларининг махсус амалиётидир
mustangШу йил апрель ойидаги Москва сафари чоғида Ислом Каримовга россиялик ҳамкасби Владимир Путиндан ўз тахтини бўшатиб, уни россиялик олигарх Алишер Усмонов билан қуда бўлган Бош вазир Шавкат Мирзиёевга топшириш “тавсия”си янграганидан сўнг, ўзбек ҳукумати пардаортида юртбошининг бош вазирга нисбатан совуқлиги сезила бошлади.
Москва сафаридан қайтибоқ Каримов Бош вазирдан у бошқараётгани бир неча соҳани “тортиб олиб”, бошқа вазирлик тизимларига юклаган бўлди. Хусусан, Халқ таълими, олий ва ўрта махсус таълим соҳасидаги барча муҳим масалалар бундан буён Бош вазир эмас, вазирлик муассасалари тарафидан ҳал этилади.
Ислом Каримов яна Мирзиёевга бошқа соҳаларда ҳам муҳим қарорларни яккаўзи қабул қилишини таъқиқлади. Оқибатда Бош вазир ваколатида фақат қишлоқ хўжалиги, шаҳар қурилиши ва ободонлиги, уй-жой коммунал хўжалиги ва ш.к. иккинчи даражали соҳалар қолди.
Бунга далил ўлароқ Ўзбекистон президентининг маориф соҳасидаги ислоҳотлар ҳақида сўнгги чиқарган фармонларини келтириш мумкин, ушбу фармонларнинг ижроси учун масъул этиб аввалгидай Мирзиёев эмас, бевосита вазирлик ва муассаса раҳбарлари тайинланган.
Ислом Каримов “Россиянинг одами” дея Мирзиёевни ўзидан узоқлаштириш билан бирга, Шавкат Мирзиёев-Алишер Усмонов тандемини зарарсизлантиришга йўналган махфий ва ўта қалтис режага киришди. Президент маслаҳатчиси Вячеслав Голышев билан музокаралардан сўнг, илк зарбани ушбу тандемни боғлаб турган риштага – Бобур Усмоновга қарши қаратишга келишилди. Бобур Усмонов – олигарх Алишер Усмоновнинг вориси ва Шавкат Мирзиёевнинг жиянига уйланган куёви саналар эди. Келишувга кўра, аввалига “қўғирчоқ эгаси”ни, ундан кейингина “қўғирчоқ”нинг ўзини бартараф этиш лозим эди. Каримовнинг қарори Бобур Усмоновдан нима қилиб бўлмасин ва биринчи қулай фурсатдаёқ қутулиш эди, Мирзиёевни эса аста-секин ва босқичма-босқич йўқотиш керак эди, Москванинг ғазабига дучор бўлмаслик учун. Шундай қилиб…
Бобур Усмоновни йўқотиш махсус амалиёти
Ислом Каримовнинг топшириғи билан Бобур Усмоновни жисмонан йўқотиш махсус амалиётини тайёрлаш ва амалга ошириш Ўзбекистон МХХ раисининг биринчи муовини Шуҳрат Ғуломовга топширилган. Бу амалиётнинг буюртмачи ва ташкилотчилари Рустам Иноятовни – кейинги вақтларда хасталиги туфайли ишхонада кўринмай қўйган МХХ раисини четлаб ўтганлар, яъни унга хабар бериб ўтирмаганлар.
Бундан буён Шуҳрат Ғуломовга топшириқлар Ислом Каримовнинг ўзидан эмас, унинг тўнғич қизи Гулнорадан кела бошлаган.
Айтиш керакки, кейинги вақтларда кланлар орасидаги курашда юзага келган конъюнктура боис Шавкат Мирзиёев томонига ўтиб олган Шуҳрат Ғуломов Ислом Каримов ва қизининг буйруқларини бажаришга мажбур бўлган.
Дастлабки режаларга кўра, Шуҳрат Ғуломовнинг махсус гуруҳи 10 май куни Тошкентда Алишер Усмоновнинг жияни Асал Нарзиеванинг тўйида Бобур Усмоновни заҳарлаши керак эди. Бироқ сўнгги паллада (Бобур Усмановнининг 7 май куни дўстларидан бирининг туғилган кунида қатнашиши маълум бўлиб қолгач), “бу ишни 10 майга қолдирмасликка” қарор қилинди.
Ва 7 май куни тонгдан Ғуломовнинг гуруҳи Тошкентда, Қори Ниёзий кўчасида жойлашган Мелиорация ва Ирригация институтининг қаршисидаги «CMI» арт-кафеси атрофида сафарбар этилди. Заҳарли моддалар билан ишловчи махсус гуруҳ «CMI» арт-кафесининг архитиктура планини, иш режимини ва ҳатто таомлар менюсини синчиклаб ўргандилар.
Бундан ташқари, махсус гуруҳнинг бир қисми Бобур Усмонов тез-тез бориб туриши дастлабки маълумотларга кўра аниқланган «People» кафеси устидан назорат ўрнатган. Ўзбек чекистлари олигархнинг жияни «CMI» кафесидан одатда тонготаргача қолиб кетишни хуш кўрадиган «People» кафесига келиши мумкин, деб тахмин этгандилар. Аммо амалда иш бунгача бориб етмади…
Чунки «CMI» кафесидаги туғилган кун зиёфатида МХХ ишга солган официантлар орқали Бобур Усмоновнинг олдига заҳарли идишлар қўйилган. Бу заҳарлар инсон организмга кирганидан 6-7 соат ўтиб таъсир қиладиган заҳарлар бўлган. Узоқ давом этган зиёфатдан кейин Б.Усмонов ўз одати бўйича «Mustang» автомобилида пойга ва машина ўйнатиш (автотрюк) саёҳатига чиқишга қарор қилган.
Биздаги маълумотларга кўра, заҳарнинг таъсири 8 май куни тонг вақти соат 5 га тўғри келган, ва заҳар таъсирида хушидан кетган Бобур Усмонов текис ва бўш трассада машина бошқарувини йўқотган. Агар Бобур Усмонов бу лаҳзада машинада эмас, уйида ёки бошқа бирор жойда бўлганида ҳам, барибир заҳар таъсирида ўлган бўларди.
Шуҳрат Ғуломов гуруҳи “клиент”нинг жони кафеда ёки уйда узилишини тахмин қилган эдилар. Фақат қотилларнинг омадига заҳарнинг таъсири Бобур Усмонов автомобилида катта тезликда кетаётган лаҳзага тўғри келди.
Эслатиб ўтамиз, каримовлар буйруғини бажариш учун Шуҳрат Ғуломов ва гуруҳи қўлида яна бир заҳирадаги кун ва заҳирадаги тадбир – 10 май кунига режаланган Асал Нарзиеванинг тўйи ҳам бор эди. Яъни, ғуломовчилар барибир Каримовнинг топшириғини 10 май куни ҳам амалга оширган бўларди.
8 май куни эрталаб соат 11 да Шуҳрат Ғуломов “Президент топшириғи бажарилгани ҳақида ҳисобот” бериш учун Каримов котиби Георгий Крайновдан “Ота” қабулига изн сўрайди. Унинг илтимоси шу заҳотиёқ бажо келтирилади.
Бизда Бобур Усмоновни йўқотиш учун ўзбек чекистларининг Исроил махсус хизматлари ёрдамидан фойдалангани ҳақида тасдиқланмаган маълумотлар ҳам бор. Уларда ҳам Алишер Усмоновнинг улкан бойликларига эга бўлиши кутилган жиянини йўқ қилиш қасди бўлган…
Маълумки, мерос масаласида эр-хотин Алишер Усмонов ва Ирина Винер орасида низолар доимо бўлиб келган: Винер Усмоновнинг бойлиги ўзининг биринчи эридан бўлган ўғли Павел Винерга қолишини истаган, бироқ Алишер Усмонов хотинининг бу хоҳишига қарамай, ўз жиянини меросхўр сифатида танлаган. Винер эса эрининг бу танловидан доимо норози бўлган. Юқоридаги тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Ирина Венер ҳам Бобур Усмоновнинг йўқ қилинишидан манфаатдор бўлган ва шу мақсадда Исроилнинг  МОССАД хизматига мурожаат этган бўлиши мумкин…
Биз етарли далилларга эга бўлмаганимиз учун бу тахминни тўғри ёки нотўғри, дея олмаймиз. Биз фақат бир нарсани аниқ айта оламиз: Бобур Усмоновнинг жисмонан йўқ қилиниши Ислом Каримовга керак бўлган. Каримов олигарх ворисини муҳтамал қўғирчоқ – Шавкат Мирзиёевни ўйнатадиган қўғирчоқ эгаси, республиканинг келажакдаги яширин раҳбари сифатида кўрган. Шундай қилиб…
Шавкат Мирзиёев устидаги қора булутлар
МХХ раисининг биринчи ўринбосари Ш.Ғуломовга давлатнинг яна муҳимроқ топшириқларини эслатиб, Президент Ислом Каримов “четдан ўзига васийлар топган ” Шавкат Мирзиёевга нисбатан “эҳтиёт чоралари”ни ҳам кўриб қўйишни назарда тутган бўлиши ҳақиқатга яқиндир.
Биздаги маълумотларга кўра, бугунги кунда Шуҳрат Ғуломов шахсан президент Каримовнинг топшириғи билан Мирзиёевга қарши очилган досьедаги “баъзи фактларни аниқлаштириш”га киришиб кетган. Шунинг учун ҳам МХХ терговчилари Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркор-қариндошларига нисбатан ёпилган тергов ишларини “қайта кўтара бошлаганлар”.  “Контора” терговчилари Мирзиёевнинг ҳаттоки икки йил аввал  хорижга қочиб кетган куёвлари, ҳамда божалари билан ҳам яқиндан қизиқа бошлаган.
Бош вазир устида айланаётган қора булутлар ўзбек ҳукуматидаги ҳамманинг кўз ўнгини қоронғу қилиб қўйди. Бу табиийдир, ахир, юқорида айтганимиздек, икки ойда Бош вазир энг йирик “ёғли” соҳалардан: саноат, олий таълим и ҳк.лар қуруқ қолди-да. Бу ҳам етмагандек, Мирзиёевнинг ортига Шуҳрат Ғуломовнинг одамлари тушган. Шундай қилиб…
Хулоса ўрнида  
Бобир Усмоновнинг ҳалокати – ҳеч шубҳасиз, бу шахсан Ислом Каримовнинг буйруғи ва Ўзбекистон МХХ раисининг биринчи муовини Шуҳрат Ғуломов бошлиқ чекистлар ижроси билан амалга оширилган сиёсий қотилликдир.  Бу қотилликнинг асосий мақсади Шавкат Мирзиёев ва Алишер Усмонов орасидаги қариндошлик ришталарини узишдир.
Ўзбекистондаги сиёсий элита ёпиқ элитадир. Бегоналар учун унга кириш таъқиқланган.  Унга фақат Ўзбекистон махсус хизматлари бошлиғи ва шахсан Ислом Каримовнинг маъқул кўргани шахсларгина киритилиши мумкин. Шунда ҳам бу ёпиқ сиёсий клубга кирган шахслар мустақил тарзда бирор иш қилишга ҳаққи йўқ. Мустақиллик бу ерда аёвсиз жазоланади. Бунга яққол далил – Шавкат Мирзиёевдир, у президентлик тахтига эришиш учун Каримовнинг қўлловини кам санаб, Россиянинг ҳам дастагини қозонишга қарор қилди. Энди эса бу мустақиллиги учун жазо кунини кутмоқда.
Каримов ўзига ярим итоатни хуш кўрмайди ва кечирмайди. Диктаторни 50/50 қаноатлантирмайди. Унга юз фоиз, ҳатто шахсий ва оилавий масалаларда ҳам президентдан рухсат сўрайдиган қуллар керак. Ислом Каримовга мутлақо қарам ва ҳимоясиз қуллар керак. Токи каримовлар тирик экан, бу оиланинг измидан ҳеч ким, шу жумладан масалан Рустам Азимов ҳам чиқа олмайди.
Усмон Ҳақназаров,сиёсатшунос

Ўзбекистон давлати қайғурмайдиган ўзбеклар Россия

Ўзбекистон давлати қайғурмайдиган ўзбеклар Россиядаги энг ҳуқуқсиз жамоадир
120422120416_uzbek_moscow_russia_migrant_rustam__304x171_none_nocredit«Москва кўп миллатли шаҳар бўлиб қолиши керак» — деган «Московские новости» газетасидаги суҳбатида Москва мэри Сергей Собянин — «Аммо интеграцияга киришмаган муҳожирлар ортга, ўз юртларига қайтиб кетишлари лозим».
Жаноб Собяниннинг ушбу фикри Россиядаги муҳожирлар бобида қизиётган баҳсу мунозараларнинг сўнггисидир.
Ҳозир аксар Марказий Осиёдан келган 10 миллионга яқин муҳожир Россияда яшаб, ишламоқда. Уларнинг қарийб учдан бир қисми эса Москвада.
Шу боис муҳожирлар пойтахтда яқққолроқ кўзга ташланади. Бу эса маҳаллий аҳолида аксилмуҳожир кайфиятларини кучайтирмоқда.
Бошқа томондан, маҳаллий москваликлар бажаришни истамаган фаррошлик ё ҳаммоллик каби оғир ишларни ҳам муҳожирлар, хусусан, ўзбеклар қилишмоқда. Чунки Ўзбекистон давлати қайғурмайдиган ўзбеклар Россиядаги энг ҳуқуқсиз жамоа саналади.
Ўз ҳукуматлари саъй-ҳаракатлари туфайли Россияда анчайин кўпроқ ҳақ-ҳуқуққа эга муҳожирлар — қирғизлар ва тожиклар эса кўпинча дўконларда ҳамда ошхонаю қаҳвахоналарда ишлайдилар.
Кўчадаги руслар кўзига эса айнан ана шу ўзбек фаррошлари ва ҳаммоллари ташланади.
Москвадаги «Сова» ахборот марказидан Александр Верховскийга кўра, бир қисм маҳаллий аҳоли бу муҳожирларнинг ўзлари билан аралашиб кетишини исташмайди.
«Аввало бу муҳожирларнинг интеграциялашуви учун имконият яратиш даркор» — дейди Александр Верховский — «Шундан кейин натижалар қандай бўлишини кўриш керак».
Москва ҳокими муайян миллат вакиллари тўпланиб яшайдиган мавзеларни геттоларга қиёслайди ва муҳожирларнинг бу тахлит умргузаронлик қилишига қаршилигини айтади.
«Бундай мавезалар юзага келгани ҳақида менга маълум эмас» — дейди «Сова» вакили — «Аммо юзага келиш эҳтимоли йўқ эмас».
Кулбадан интеграция кутма
Айни дамда, Россияга ишга келаётган муҳожирларнинг аксариси доимий яшаб қолишни эмас, балки бир муддат пул ишлаб, ватанига қайтиб кетишни исташади.
Мутахассисларга кўра, қисқа вақтга келган муҳожирларни жамиятга интеграция қилиб бўлмайди.
Айни дамда, интеграция деганда кўпчилик рус тилини билишни ва йирик шаҳар қонун-қоидаларига мос яшашни ҳам қайд этишади.
Мутахассисларга кўра, сўнгги йиллари келаётган ёш муҳожирлар русчани билишмайди, қишлоқлардан келганлар эса катта шаҳарда яшаб кетишга қийналишади.
Тил билмаган ва қонун-қоидалардан бехабар ҳуқуқсиз муҳожирлар эса кўп ҳолларда эксплуатация қилинмоқда.
«Келаётган аксар муҳожирлар меҳнат шартномасига эга эмас, ижтимоий суғуртаси йўқ» — дейди Александр Верховский — «Қаерда ишласалар , ўша ерда яшаб, кун кечиришяпти. Жуда кам ҳақ олишяпти, баъзида умуман олишмайди».
«Бу каби муҳожирлардан турли жиноиий гуруҳлар ўз манфаатлари йўлида фойдаланмоқдалар».
Кузатувчиларга кўра, Россия жамиятида шу асно параллел ҳаётда, буткул ўзгача, ҳуқуқсизлик шароитида яшаётган жамоа пайдо бўлмоқда.
«Агар Россия бу жамоани ўзига интеграция бўлишини истаса, улар учун рисоладагидек шароит яратилиши керак» — дейди «Сова» вакили — «Акс ҳолда, кулбада яшаб юрган одамдан қанақа интеграция кутасан?»
bbc.co.uk/uzbek


Фарғонанинг Олтиариқ туманида таксичилар норозили

Фарғонанинг Олтиариқ туманида таксичилар норозилик намойиши ўтказди

300(606)1 Май халқаро меҳнаткашлар бирдамлиги куни муносабати билан Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманидаги маршрут такси ҳайдовчилари оммавий иш ташлаб, намойиш ўтказишган. Маълумки, мустақиллик йилларида 1 май Ўзбекистонда байрам ҳисобланмайди ва иш кунидир. Бу норозилик намойишида 400 нафар ҳайдовчи иштирок этгани айтилмоқда.
Намойиш қатнашчилари солиқ идораларига тўланадиган “давлат божи”, яъни такси хизмати кўрсатиш ҳуқуқини берувчи патент қиймати 38%га ошиб, бир ойда 580000 сўмга чиқарилганидан норозилик билдиришди.
Ҳайдовчиларнинг аксарияти маршрут такси қатновида ҳаракатланадиган автоуловларни ижарага олиб ишлатишади. Ҳам ижара ҳаққи, ҳам юқори миқдордаги давлат божини тўлашга мажбур бўлаётган маршрут такси ҳайдовчилари учун ўз рўзғорларини боқиш имкони деярли қолмаяпти.
“Ижара пули тўлайликми, ёки бола-чақа боқайликми?” – дейди ҳайдовчи Ҳакимжон Вакилов.
Намойишга чиққан бу ҳайдовчиларнинг талаблари қондирилдими?
Бу саволга жавоб берган ҳайдовчи бекордан бекорга 30та Дамас русумлик микроавтобус ҳайдовчиларининг қамоққа олинганини билдирди Ҳакимжон Вакилов. Уларнинг норозилик чиқишларини бостирган ИИБ ходимлари куч ишлатиб, дўппослашлар билан қарши олишгани айтилмоқда. Шу куни 19 одам тан жароҳати олган.
Воқеа ҳақида бизга маълумот берган ҳайдовчилар давлатни ва солиқ инспекцияси ходимларининг чўнтагини қаппайтириш учунгина ишлаётганликларини ва бундан норози эканликларини таъкидлаб ўтди.
ЎХҲ матбуот хизмати учун
Ҳамидулло Турдиқулов,
Фарғона.


Шов-шув, жанжал бўлмаса, Давлат қилт этмайди


DSC06300
ЎХҲ матбуот маркази мухбирларининг Самарқанддан бироз кечикиб юборган хабарига кўра, 2013 йил 24 март кунида вилоятнинг  Пастдарғом тумани, Гузалкент қўрғони, Зормон қишлоғида бир ҳалокат содир бўлган. Қишлоқ яқинидан ўтадиган темир йўли орқали Самарқанддан Бухорога томон ҳаракатланаётган транспорт поездининг юк ортилган уч вагони  рельсларидан чиқиб кетган. Бу ҳалокат соат 16-17лар орасида содир бўлган.
Мазкур ҳодиса юзасидан на республика ва на маҳаллий ОАВ бирор маълумот тарқатмади. Ҳалокат содир бўлган жойга етиб келган МХХ ва ИИБ ҳудудни қуршаб олиб, унда тергов-суриштирув ишларини бошлаб юборган.
Вагонларнинг бирида салқин ичимликлар, иккинчисида қурилиш материаллари, жумладан сифатли ёғоч махсулотлари бўлган. Учинчи вагонда эса ўғит тайёрлаш учун мўлжалланган махсус дорилар (аммофос) бўлган. Мазкур ҳодиса сабаб, бу «моллар» истеъмолга ва фойдаланишга мутлоқ яроқсиз ҳолга келган. Чор тарафга сочилиб кетган маҳсулот ва товарлар кимга, ёки қайси ташкилотга тегишли эканлиги, шунингдек, бу ҳалокат учун кимлар масъуллиги ошкор этилмаяпти.
Темир йўлдаги бу фалокатда инсонлар қурбон бўлмаган. Ҳалокат сабабини қуйидагича тахмин этиш мумкин:
2007 йилнинг февраль ойи охирларида темир йўл устига қурилган кўприк ағдарилиб кетган эди. Қайта тиклаш ишлари вақтида поездлар ҳаракати вақтинча тўхтатилиб, унинг ёнига кўчирилган. Йўл сифати талабга жавоб бермаган ва поезднинг оғир юкларини кўтара олмай, рельслар ерга ботиши оқибатида ҳалокат юзага келган.
2007 йилдан бери мазкур кўприк ҳали ҳам қуриб битказилмагани хайратланарли албатта. Ўзбекистонда бундай ишларни битказилиши учун албатта бир талофат бўлиши ёки кимлардир зарар кўриши, ёинки ҳаётдан кўз юмиши керак. Мана шунда ҳам шу иш шов-шув бўлсагина, Давлат бу иш билан машғул бўла бошлайди.
Самарқанд шаҳридан ЎХХ мухбири

Каримовни раҳбарликга КГБ танлаган

(Усмон Ҳақназаровнинг: «Good bye, America!» ёки Каримов Кремлнинг шартларини қабул қилмоқда” мақоласига муносабат ўрнида)
90-чи йиллар ўрталарида Москвада мен Россия ҳукумати, аниқроғи Ельцин ҳукуматининг асосий йўлакларига бемалол кириб борадиган бир танишим билан узоқ суҳбатлашиб қолдим. Кутилмаганда у менга қизиқ савол берди:KGB
«Ҳукуматга давлат тўнтариши билан келган Ельцин ўзининг махсус хизмати вакилларига берган биринчи буйруғи қанақа бўлганини биласанми?». Турган гап, мен бу ҳақда билмас эдим ва буни унга айтдим. «У дарҳол КГБнинг архивини қўлга олишни буюрган», деб айтди танишим. Аммо бу гап ҳам менга тушунарсиз эди ва менга тушунарсиз бўлган бу нарсага ойдинлик киритишни илтимос қилдим. У менга қисқа, бироқ аниқ қилиб тушунтирди.
- СССР пайтида КГБ ҳар қандай катта-кичик давлат лавозимини эгаллаб турган раҳбар устидан – мактаб директоридан бошлаб республика компартиясининг 1-чи котибига қадар – иш (дело) очиб қўйган. Бу амалдорнинг бу делосига ҳамма нарса, айниқса унинг хато-камчиликлари, жиноятлари ва бошқалар ёзилар эди. Баъзан махсус хизматлар унга жиноятлар қилишга, масалан пора олишга, бегона аёл билан айшу-ишрат қилишга (ва бошқа шундай ишларга) «ёрдам» беришган. Буларнинг бари делога ипидан-игнасигача киритилар ва бундан амалдорнинг хабари бўлмас эди. Делонинг асли Москвада, нусхаси эса республика КГБсининг архивида сақланарди.
Агар, масалан, вилоят компартиясининг 1-чи котиблигига номзод кўрсатилаётган бўлса, архивдан шу мансабга лойиқ, деб ҳисоблашган, масалан, 10 та амалдорнинг делосини олишарди. Делолар ўрганиларди ва номзод танланарди. Танлашда ақлли, ишчан, фуқаро ва аҳолига адолатли одамни эмас, балки делосида хато-камчиликлари ва жиноятлари сероброқ бўлган одамни танлашар эди. Юқори лавозимларга одатда номзодни КГБ «таҳлилчилари» кўрсатишарди. Мазкур лавозимга номзоди кўрсатилган шахс маълум бир жойга суҳбатга таклиф қилинар ва унинг олдига нафақат мазкур лавозимни эгаллаш имконияти борлигини, балки унинг делосини ҳам қўйишар эди. Унга қўйиладиган ягона талаб коммунистик сиёсий тузумга содиқлик билан хизмат қилиши ҳақида ёзма мажбурият бўлган. Иш жараёнида ҳар қандай ўзбошимчаликка йўл қўйилмайди!
Ислом Каримовнинг делоси ҳанузгача Россия ФСБ (собиқ КГБ)си қўлида турганлигига шубҳа йўқ. Одатда КГБ (ФСБ) майда-чуйда ишлар учун у ёки бу мансабдорнинг делосини «ҳаракатга» киритавермайди, ундан (амалдордан) барча «шарбатини» сўриб олиши учун бу ташкилот Россия учун керакли бўлган пайтни пойлайди (кутади). Каримов учун шундай пайт келди, шекилли.
Толиб Ёқубов
02.05.2013

Янги қатлиомларнинг олдини олайлик !




Ёқиб ўлдирилган юзларча, балки-да мингларча инсон жасади!
Бу ер — Бурма. Бу музофотда мусулмонлар яшайди.
Аслида мусулмонлар Саудияда, Туркияда, Эронда ва ҳаказо — eр шарининг ҳар тарафида истиқомат қиладилар! Бугун бизлар ислом олами ўлароқ, дунёнинг балки 1/7 терреториясида давлат қурганмиз. Нуфусмиз эса дунё аҳолсининг 1/4 га тенг! Аммо таъсиримиз йўқ биз мусулмонларнинг, мамлакатларимиз ва давлатларимизнинг!
Ажабо, шу саволни сўрсак муболаға бўлмаcми: бизлар мустаҳақ эдиг-у, бизнинг ўрнимизга мана шу — Арақонли, Бурмали биродарларимиз ёқиб ўлдирилмоқдами ??
Гуноҳлари озчилик эканликларидами?
Агар шундай бўлса улар жаннатга кирадилар, аммо бизларнинг томошабин бўлиб четда жимгина туришимизнинг жазоси надир ажабо?
Қўрқаман-ки, абадий жаҳаннам бўлмасин!
Саудия раҳбарияти нефт қувурларини ёпиб қўйиб БМТни фавқулодда қурултойга тўплай олмайдими? Эрон икки лофнинг брида Fарбга қарши арслондай кукраши ўрнига бу мавзуни кун тартибга олиб чиқса бўлмайдими? Ёхуд биз Туркия ўлароқ дунёни титрата олмаймизми?
Kўп нарса қўлимиздан келади, аммо негадир неч нима қилинмайди, қандайдир гизли (махфий) қўл бизни тутиб туради, «жим бўл!» деб…
Жаҳаннамга билет сотиб олаяпмиз биз ана шундай…
Бу маъсумлар бугун ёнаяптилар — бизлар охиратда ёнамиз бу бамайлихотирлигимиз учун!
Шу eрга қаранг! Арақон мусулмонларини — гўдак демай, аёл демай, қари демай халқнинг барча кесимини ёқиб ўлдираяптилар, йўқ қилаяптилар!
«Инсониятга қарши жиноят» содир этаяптилар буддистлар! — Биз жиммиз!
Динга, ислом динига қарши очиқдан-очиқ уруш эълон қилдилар — биз гумроҳмиз!
Геноцид қилишайпти — бизлардан яна сас-садо чиқмаяпти! Mуте бўлиб тураяпмиз қатор-қатор, путлар каби..
Бу расмларни ҳаммага, ҳар кесимга, халқнинг ҳар қатламига улаштирайлик!
Ҳукуматлардан наф чиқмаса балки халқлардан чиқар?
Депутатларга, ҳукумат аъзоларига, расмий мутасаддиларга ҳам тарқатайлик. Социал тармоқларда ёяйлик! Таниш-билиш, ҳамманинг e-маилига жўнатайлик!
Агар брop яқинингиз йўқолиб қолса кунда неча марта расмини тарқатасиз?
Бошимизга бало тушгандагина уйғонамиз ми?
Бу инсонлар бизнинг «яқинимиз» эмасми? Ёхуд бизлар улардан шунча ҳам «узоқ»мизми?
Бу инсонларнинг муслумон эканини бир тарафга қўйиб шуни ўйланг: ҳатто ҳайвон бўлса ҳам бу ваҳшат раво кўрилмас-ку!!
Бу жиноят учун ер курасининг терс айланиши — қиёматнинг содир бўлиши мустаҳақдир балки!
Аммо Аллоҳ (жаллa жалолуҳу) ачинади биз инсонларга! Йўқса инсониятнинг бунча зулмига жавобан қиёмат анчайин содир бўлгандир балким? Агар марҳамати болмасайди Аллоҳнинг, қиёмат кўпдан қойим бўлган бўлармиди яъни?!
Динимизда «ёқиб ўлдириш» феъли фақат ва фақат эркак билан эркакнинг жинсий алоқаси учун берилажак жазодир! Аммо ёқмоқ суратида фақат ва фақат Аллоҳ (жж) жазо бериши мумкин! Буни ҳам бу дунёда эмас, охиратда — жаҳаннамда беради У… Шунинг учун ҳам баҳсга мавзу иллатни — жиноятни содир этган маълунларга бу жазо берилмай, улар ўзлари яшаган музофотан бадарға қилиниб, кўч эттиpилар экан эскидан…
Бу феълни (ёқиб инсон ўлдирмак феълини) қилганлар на золим инсонлардир!
Ҳар турли илоҳий ва инсоний қардиятларни оёқ-ости қилганлари етмагандай, Аллоҳ (жж)нинг Ўзи учун махсус қилгани феълни ижро этиб, таъбир жоиз бўлса, Аллоҳга шерик бўлишга қалқишмоқдалар улар!
Бу хабарни ҳаммага, ҳаммага, ҳаммага таpқатайлик !
Мўл-мўл тарқатайлик-ки, балки , навбатдаги аёл ўз боласи билан ёқиб ўлдирилмасин, навбатдаги қабила тўп-якун яксон бўлмасин !
Пирмуҳаммад Холмуҳаммад

Имомга қарши суиқасд қайта кўрилади(ми?)


120221174936_uzbek_islamic_cleric_imam_obidkhon_qori_nazarov_304x171_bbc_nocredit2012 йилнинг 22 февралида Швециянинг Стромсунд шаҳрида таниқли ўзбек имоми Обид қори  Назаровга қилинган суиқасд нафақат бу мамлакатдаги ўзбек жамоаларини, ҳаттоки швед ҳукуматини ҳам ларзага келтирганди. Узоқ вақт давом этган изланишлардан сўнг полиция Мальмо шаҳрида яшаётган ўзбекистонлик эр-хотинлар, Боҳодир Пўлатов ва Нодира Аминоваларни ҳибсга олди. Улар суиқасднинг бевосита ижрочиси бўлган Юрий Жуковскийга ёрдам берганликда айланишаётган эди, бироқ тўрт кун давом этган суд жараёнларидан сўнг Остерсунддаги маҳаллий суд ҳайъати уларнинг айблари тасдиқланмаганлигини эълон қилди. Шу билан ўзбекистонлик эр-хотин жавобгарликка тортилмай қолишганди.
Суд жараёни давомида Боҳодир Пўлатов ва Нодира Аминовалар Обид қори Назаровнинг манзил-маконини аниқлаш учун Стромсундга қилган сафарларини Швеция шимолига, Лапландияга сафар қилганликлари билан, ҳамда сафар давомида болалари хасталангани оқибатида Стромсундда тўхтаганлари билан изоҳлашди. Тағин, устига устак, Юрий Жуковскийнинг ҳам айни ўша Стромсундга сафар қилгани ва у ерда мудҳиш жиноятни амалга оширганлигини эса, унинг бундай мақсади бўлганлигини билмаганликлари билан тушунтиришганди.
Ҳеч бир қимматга эга бўлмаган арзимас баҳоналарга ишониб қолган суд уларни озод қилиб юборди. Шу йилнинг февраль ойида Швециянинг Сундсвалл шаҳридаги суд биносида Остерсунд маҳаллий судининг қарорини аппеляция тартибида қайта кўриб чиқишилиши лозим эди. Бироқ, бизга номаълум бўлган сабабларга кўра, февраль оийда Сундсваллда жойлашган апеляция суди бу ишни  қайта кўрмади.
Айни дамда швед ОАВ Обид қори Назаровга қарши уюштирилган суиқасд иши бўйича апеляция тартибидаги суд жараёни шу йилнинг июнь ойида қайта кўриб чиқилиши ҳақида хабар беришмоқда. Швед марказий телевиденияси  прокурор Кристер Петерссонга (Krister Petersson) таянган ҳолда, мазкур хабарни берган (http://www.svt.se/nyheter/regionalt/mittnytt/imamdadet-upp-i-hovratten-1).
Прокурор швед телевидениясига берган интервьюсида ўзбекистонлик жуфтликнинг келтирган баҳонасига ишонмаслигини ва бу жуфтлик айнан Обид қори Назаров ҳақида маълумот йиғиш учун Мальмо шаҳридан Стромсундга сафар қилгани яққол кўринганини, бироқ Остерсунддаги маҳаллий суд тергов томони илгари сурган материалларига жиддий эътибор бермаганлигини таъкидлаган.
“Мен умид қиламанки, июнь ойида кўриладиган суд бу жиноят иши юзасидан адолатлик ҳукм чиқаради ва айбланувчилар ўз жазоларини олишади”. – деган Кристер Петерссон.
Кристер Петерссоннинг айтишича, у ўзига ишонади.
“Агар ишончим бўлмаганида юқори инстанция судларига шикоят қилмаган бўлардим”, — дейди у оптимистик тарзда.
Июнь ойида бу иш апеляция тартибида қайта кўрилиши ҳақида маълумот берилаётган бўлсада, аммо у қайси шаҳарда кўрилиши ва жараённинг тахминан бўлсада қачон бошланиши ҳақида ҳеч нарса айтилмаган. Шунингдек, эр-хотин Боҳодир Пўлатов ва Нодира Аминовалар Швециядан чиқиб кетишган, ёки кетмаганликлари борасида ҳам бирор нарса айтилмаяпти.
Тўлқин ҚораевШвеция

Орзуга етмоқ осон эмас

images (2)Куни кеча Ўзбекистон президенти И.А.Каримов Андижон вилоятида янги ҳокимни сайлаб беришда иштирок  этиб анча-мунча маьруза хам қилдилар. Кўрсатув Ўзбекистон телеканалларида кўрсатилди. Кўрсатувни  обдон кўрдим ва президентнинг гапларини тингладим. Президентга хос ва мос сўзлар, нақд “гипноз” холатитига тушиб қолганимни ўзим хам билмай қолдим. Ўша кундан буён мана ҳозиргина “гипноз” ҳолатидан чиқдим десам ҳечам муболаға қилмаган бўламан. Қандай қилиб, ”гипнозга” тушдингиз дерсиз.
Бунга Ўзбекистон Президенти И.А.Каримовнинг  эркакларга қарата айтилган сўзларидан албатта-да! Анча-мунча ўзгаришлар тўғрисида сўз қотган президент  кир машиналар
ишлаб чиқилаётгани-ю, уларга отинларига кир ювиш мошина олиб беришлари лозимлигини алоҳида таькидладилар.
Президентимиз гўзалликни севар эканлар, ҳаттоки аёлларни гўзаллик салонларига боришлари учун етарли вақт кераклигини, шу вақтни тежаш мақсадида кир ювиш машинаси олиб бериш керак экан.  Ўзбекистон Президенти шуларга алохида урғу бериб ўтдилар. Таҳсинга сазовор дея, бехосдан “гипноз” ҳолатида чапак чалиб юборибман.
“Мана бўлар эканку, кимдир ўйлар экан ўзбек аёлини ҳам!”- дейман ўзимга ўзим.
Бугунги аҳволимизга қарасам, қиш давомида газсиз яшаб чиқдик,  ҳозирда ҳам газ умуман йуқ бизда. Нима эмиш, ”ер ковланган, қувурлар янгиланаяпти.”- дейди 04 газ таъсиноти хизматида жавоб берган ходимлар. Тассавур этинг, қишлоқ шароитида кир мошина сотиб олишди, сув иситишга газ бўлмаса, машинани ишлатиш учун электр бўлмаса, унда у машинани кимга ва нима мақсадда нимага кераги бор экан деган  савол туғилади.
Мана шуларни ўйлаб-ўйлаб, сира бу ўйловларимнинг тагига ҳам ета олмаяпман. Кимдан
сўрасаму, ким жавоб бера олар экан? Ҳозир  яшаётган тарзимизга бир назар ташласам, арча дарахтига ўхшатаман ўзимизни. Биз ахир худди арчалардек, қишин-ёзин бир хилдамиз!
Яьни қишда ҳам ювиниш муаммо эди, ёз келаяпти-ю, ҳали ҳамон тозалик гигиенасига амал қилиш муамолигича қолмоқда. Худо ҳам ҳукумат билан тилини бир қилиб олганми, сира ҳаво ҳам иссимаяпти. Бунақада ювинолмай юрадиган бизнинг халқимиз “қуртлаб” кетмаслигига ким кафолат бера оларкин?
Жорий йилимизнинг 6, ёки 7 март кунлари эди, нимадир бўлдими,  қаедандир газ келиб
қолди. Кечқурун хабар топдик бундан. Ёқиб қарасам, не кўз билан кўрайки, бунақа
газни бу беш йилликда кўрмагандим. Рости, жуда ҳаяжонланиб қолдим. Эртаси куни яна газ йуқ, эски ҳаммом, эски тос ҳолига тушдик. Табиийки, бунинг боисини суриштиришга киришдик.
“Кеча газ баланд келибди, бундан 3 митти тумандаги 67 уй 23 кв, кўп қаватлик уйлардаги бир хонадон портлаб кетди, шу сабабли бутун шаҳар бўйича газ ўчирилди.”- аниқлик киритди газ ходими.
“Албатта уй портлайдида, огохлантирмай газ берганларингдан сўнг.”- дейман жазавага тушиб.
“Фуқарони ўзи сабабчи, газ насос ишлатган экан.”- яна ойдинлик киритган бўлади у.
“Нега фуқаро сабабчи бўлади, унинг газ насос сотиб олгани сабаби нимада? Шу газ йуқлигидан мажбур бўлганми? Агар газ насос мумкин бўлмаса, нега сотувга очиқ қўйилган?”- саволга кўмиб ташлагандим газ таъминоти идораси ходимини.
Саволларим очиқ қолди, чунки мен ҳақдек эдим. Шу топда менинг ҳақ эканлигимни иккимиз ҳам жуда яхши тушуниб тургандик. Кейинчалик  эшитганим, 6 мартдан 7 мартга ўтар кечасида уйида ота-онасиз ёлғиз қолган 15 ёшлик бир қизча куйиб оламдан ўтган экан.
“Милтиллаб турган газга насоз қўйган бўлиши мумкин, трубадаги босим баланд  келиб  ёниб турган газ учиб қолган. Шундан портлаш содир бўлган”- деган тахминларни илгари суришди қаршиликлар.
Қани эди Президентимиз аҳолининг эҳтиёжларини қондириб берсаю, ундан кейин кир ювадиган машина сотишни йўлга қўйсалар эди. Ракетасиз ойга чиқиб бўлмайдику. Нега биз ракетани қурмай туриб, ойга парвоз этишни орзу қилаяпмиз? Азизлар, орзуга-ку айб йўқ, аммо бизнинг шароитимизда унга етмоқ етмоқ ҳам осон эмас!
Гулшан Қораева
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти
Қашқадарё вилоят бўлими раиси

Гулнора Равшан: Эгаси йўқ миллат…



Совет Иттифоқи парчаланиб мустақил бўлган минтақа мамлакатлари раҳбарлари шу пайтгача поссовет ўлкаларда яшаган миллатдошларига қайиша бошлади.
Масалан Қозоғистон президенти Нурсултон Абишевич мамлакат ташқарисида яшаётган қозоқларга ўз тарихий юртига оммавий кўчиб боришлари учун кенг имкониятлар яратиб қўйди.
Қирғизистон маъмурлари ҳам хорижлик қирғизларни қучоқ очиб кутиб олди, фуқаролик берди.
Адашмасам бу жараён ҳозирда ҳам давом этаётир.
Ҳатто тожик президенти Имомали Раҳмон ички низолардан кейин афғонлар еридан бошпана топган миллатдошларини битта қолдирмай йиғиб келди. Уларни “орийлар” га айлантириб қўйди.
Фақат Ўзбекистон ташқарисида яшаётган ўзбекларга бахт кулиб боқмади.
Ўзбекистонни ўзи учун маданият ва маънавият ўчоғи, деб билган минтақа ўзбекларининг бора-бора Тошкентдан ҳавсаласи пир бўлди. Бошида синаётган ҳар битта калтакни “пешонамда бори шу”, деб қарши олишдан ўзга чораси қолмади.
“Шўролар қулаб ҳамманинг эгаси чиқди, лекин биз ўзбеклар эгасиз, соҳиби йўқ бир миллат бўлиб қолдик”, дейди Хатлон вилоятида яшовчи 78 ёшли Машраб ота.
Бу отахон Совет Иттифоқи даврида Ўзбекистоннинг кўпгина вилоятларида бўлиб, кўп дўстлар орттирганини, ўзбек адибларининг китобларидан иборат шахсий кутубхонаси ҳам борлигини айтади.
Ҳозир у томонларга бориш, жўралар билан аввалгидай гурунглашиш йўқ энди. Бугун менинг дўстлари-шу китобларим. Кўзим ўтмайди уларни ўқишга, невараларимга ўқитаман”, дер экан 80 ёшга яқинлашиб қолган бу отахоннинг “Ўтган кунлар”, “Меҳробдан чаён”, “Юлдузли тунлар” романларини ёддан билиши ҳайратга солди мени.
Расмий маълумотларда саккиз миллионлик Тожикистон аҳолисининг 15 фоизини ўзбеклар ташкил қилиши айтилади. Норасмий маълумотларда эса тожик жамиятида икки миллионга яқин ўзбек яшаши айтилади. Ана шулар орасида тарихий юрти – Ўзбекистонни қумсаб яшаётган яна қанча Машраб оталар бор, бу бизга қоронғу.
Лекин шуниси аёнки, минтақадаги ўзбеклар, жумладан мен билган тожикистонлик ўзбеклар ўз она-тилида савод чиқариш ҳуқуқидан деярли маҳрум бўлиб қолмоқдалар.
Тожикистонда “тожиклаштириш” сиёсати жадал суратлар билан амалга оширилиши ортидан аввал ўзбек синфлар, эндиликда эса бутун бошли ўзбек мактаблари ёппасига тожиклаштирилмоқда.
Масалан мен саккиз йил ўқиган А. Беруний номли мактабда ўзбеклар сони тожиклар сонидан беш-олти баравар кўп бўлишига қарамасдан бу мактабда ҳам болаларни биринчи синфдан бошлаб тожикча ўқитиш йўлга қўйилди.
Сабаб битта: ўзбекча дарсликлар ва мутахасислар етишмайди.
Бунга ким айбдор?
Ўзбекистон расмийлари!”, дея жавоб беради бир овоздан тожик расмийлари.
Бугун минтақа мамлакатлари орасида энг кўп ўзбеклар яшайдиган Тожикистонда ўзбеклар ҳуқуқлари тез-тез поймол қилиниб турилади. Масалан сўнгги йиллар Хатлон вилоятининг Қабодиён, Шаҳритус, Колхозобод туманларида яшаётган ўзбеклар диний экстримизмда айбланиб қамоққа улоқтирилганига кўплаб гувоҳ бўлганман.
Туркиянинг Ғазантеп шаҳридан бошпана топган колхозободлик Музаффарнинг айтишича, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ўзбекларни “соғин сигир” га айлантириб олмоқчи бўлади.
Лекин кўпинча бунинг уддасидан чиқолмагани учун уйдирма айб билан уларни қаматиб юбораётир”, дейди диний мотивлар билан қамалишига сал қолганини айтиб Музаффар.
Яна бир мисол мустақилликка эришган Тожикистонда асосий ер эгалари яқингача ўзбеклар эди.
Бугун сувли ерлар тожик оилаларига, тошлоқ ерлар эса ўзбекларга бўлиб берилаяпти. Мен давлатга қирқ йилдан кўп хизмат қилдим. Бугунга келиб менинг еримни тортиб олди, “узбаксан”, деб. Мен миллатчи эмасман, лекин 60 ёшга кирганимда оиламни боқиб турган еримдан ажралишим…”, дейди овози бўғилиб Жалмат ота.
Мана шундай, ҳар қадамда ўзбек бўлгани учун қанд ўрнига панд ейди тожикистонлик ўзбеклар. Бу билан бировнинг иши йўқ.
Бунинг сабаби, ёвонлик Машраб отанинг фикрича, Ислом Каримов ўз ўзбекларини суймагани, улар учун қайғурмаганида.
Меннинг ота-боболарим 30-йиллар, колхозлаштириш даврида Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятида бу ёққа кўчиб келган. Тожикистондаги тўқайзорларни обод қилган бизнинг оталаримиз бўлади. Шу яқин яқинларгача Тожикистонда ўзбеклар обрў-эътиборли эдик. Каримов отамиз бизга эга чиқмагандан кейин шу ҳолга тушиб қолдик. Эринг суйди, элинг суйди, деб бекорга айтмаган эскилар”, дейди бутун умр Ўзбекистонни қумсаб яшаган хатлонлик Машраб ота.
Нега Ўзбекистон президенти Ислом Каримов минтақа раҳбарларидан ўзгача қарашда, яъни ўзбекларига қайишмайди?.
Чунки Ислом Каримов ўзбекларни умуман севмайди. 90-йиллар бошида у ҳатто “ўзбеклар мол халқ бўлади…”, деб айтганига одамлар гувоҳ бўлган. Шунинг учун бугун у юрғизаётган сиёсат ортидан нафақат мамлакат ташқарисидаги ўзбеклар, балки ўзбекистонлик ўзбеклар ҳам ҳар ёққа титилиб кетди”, дея мулоҳаза билдирди Ўзбекистон халқ ҳаракати лидери Муҳаммад Солиҳ.
Ўзбекистон ташқарисида яшаётган ўзбеклар ўзларининг эркин кўз қарашлари, фикрлари билан Ўзбекистон ҳукуматига душман сифатида кўрилади. Улар Ўзбекистон олиб бораётган сиёсатни аксар ҳолларда танқид қилади ва бу ўз навбатида Ўзбекистон ҳукуматига ёқмайди”, дейди қирғизистонлик журналист Шоҳруҳ Соипов.
Мавзу юзасидан тожикистонлик зиёлиларнинг ҳам фикрини билишга уриндик.
Каримов 2005 йил андижонликлар қандай муносабат қилганини эсга олсак бас, бу мавзуда ҳамма саволларимизга жавоб топамиз”, деди тожикистонлик таниқли журналист Умед Бабаханов.
Тожикистонлик сиёсий таҳлилчи Саймуддин Дўстов эса Ислом Абдуғаниевич минтақа ўзбекларига “сендан угина, мендан бугина” қабилида сиёсат юргизаётир, дея мулоҳаза юритади.
Ўзбекистон президенти Ислом Каримов минтақада лидерлик даъвосини қилиб келади. Минтақадаги ўзбеклар, жумладан тожикистонлик ўзбеклар Каримовнинг бу сиёсатига лоқайдлар. Табиийки Каримов ҳам уларга нисбатан шундай муносабатда бўлади”, дейди Дўстов.
Юқорида саволларимизга жавоб берган суҳбатдошлармизнинг ҳаммаси албатта ўзича ҳақли. Лекин мен кўп йиллардан буён мени қийнаётган саволларга барибир жавоб топмагандекман… Нега калтак ЎЗБЕКнинг бошида синаяпти?. Нега ЎЗБЕК ўзи яшаб турган мамлакатда ўз она-тилида билим олиш ҳуқуқига эга эмас?. Нега Ўзбек паспортига “тожик”,“қирғиз” ёки бошқа миллат, деб ёздиришга мажбур, нега?

У. Ҳақназаров: «Good bye, America!» ёки Каримов К

У. Ҳақназаров: «Good bye, America!» ёки Каримов Кремлнинг шартларини қабул қилмоқдаЎзбек диктатори Ислом Каримов Россия президенти Владимир Путин билан шу йил апрель ойида Москвада ўтказган мулоқоти давомида Кремлнинг ўзига нисбатан яқин ўтмишдаги “Ўзбек тарафининг Россия Федерациясига нисбатан беадаб ҳатти-ҳаракатлари” бўйича  бепарда ва нодипломатик тарзда айтилган таъналарини тинглашга мажбур бўлди.  Бундан ташқари, мулоқот давомида ўзининг россиялик ҳамкори томонидан бурчакга қамал қилинган Ислом Каримов “Ўзбекистонда президент ҳокимиятининг бўлғуси меросхўрига нисбатан Москванинг кўз қарашини” ҳам жимгина тинглади. Шундай қилиб…    karimov_in_moscow-300x158
Каримов  Путин билан юзма-юз
Ислом Каримов томонидан шоша-пиша ташкиллаштирилган икки президентнинг учрашувини ўзбек диктаторининг ҳисоботи, дея баҳолаш мумкин. Зеро бу учрашувда Ўзбекистон томони Россия Федерациясига нисбатан ўзининг доимо ўзгарувчан ва хиёнаткор сиёсати учун, шунингдек, русларга қарши ошкор, нодипломатик кўринишдаги ҳамоқатлари, Кремль раҳбарларига нисбатан муттасил ҳақоратлари, ҳамда Россия инвесторларига нисбатан қароқчиларча қилинган хуружлар ва ҳ.к.лар учун ҳам жавоб беришига тўғри келган.
Жумладан, Ислом Каримов ўзининг Россиялик ҳамкасби билан суҳбати чоғида унинг 2012 йилнинг ноябрь ойида Чирчиқ шаҳрида шахсан Каримовнинг назорати остида “Россия армияси ҳаво-десантлари ҳужумини қайтариш”, деб номланган ойлик ҳарбий машғулотларнинг ўтказилганлиги ҳақидаги таъналарини ҳам эшитган. Шуни ҳам алоҳида қайд этиш лозимки, бу ҳарбий машғулотларнинг Россияга қарши экани нафақат машғулотларнинг номидан, балки мазмунида ҳам мужассам эди.
Масалан, Америка томонининг ҳарбий-сиёсий ва молиявий кўмаги ваъдасидан боши айланган ҳолда Ўзбекистон томони ташкиллаштирган бу машғулотларга нафақат Мудофаа вазирлиги, МХХ ва ИИВ қўшинлари, ҳатто махсус резервлар, аввало собиқ Совет Армияси ҳаво-десант қўшинларида хизмат қилганлар ҳам таклиф этилганди.  Чирчиқ шаҳрига яна собиқ снайперлар ҳам олиб келинган эди.
“Россия армияси ҳаво-десантлари ҳужумини қайтариш” ҳарбий машқлари иштирокчилари нафақат кундалик ҳарбий машғулотлар билан шуғулланишди, балки улар “Мустақил ва гуллаб-яшнаётган Ўзбекистонга қарши Россия ҳукуматининг ғараз ниятлари, босқинчилик мақсадлари ва мустабид  интилишлари” га оид сиёсий ташвиқот машғулотларни ҳам тинглашди. Бу машғулотларнинг Россияга ва русларга қарши ғазаб руҳида ўтганлигини машғулотларнинг мавзуси ҳам кўрсатиб турибди: “Қандай қилиб Россия десантини ҳавода ва қуриқликда йўқ қилиш мумкин”, “Қирғизистон ва Тожикистон – Россия босқинчилари учун плацдарм”,   “Ўзбекистондаги этник руслар – Россия жангчиларининг ҳамкорлари” ва ҳ.к.  Россияга қарши кайфиятдаги бу каби ҳарбий машқлар Москвадаги учрашувда В.Путиннинг И.Каримовга қарата қатъийроқ гапиришига сабаб бўлди.
Путин Тошкентнинг хорижда яшаб, меҳнат қилаётган ўзбеклар тақдирига тупуриб қўйганидан фарқли ўлароқ Кремль хориждаги руслар тақдирига бефарқ эмаслигини айтган, ҳамда Россия ҳукумати Кремлга қарши, ҳамда Ўзбекистонда яшаётган этник русларга қарши ўз ҳарбийларини гиж-гижлаши учун бирор сабаб яратмаганини эслатди. Путин бундай ҳатти-ҳаракатларни океан ортидаги, эртагаёқ халқаро майдонда янгидан Ўзбекистонга қарши танқидни бошлашга тайёр турганлар яратганига ишора қилди.
В.Путиннинг янада қалтисроқ ифодаси эса 2012 йилда Тошкентда Ислом Каримов ўзининг россиялик ҳамкасби билан ўтказган учрашуви чоғида икки мамлакат ўртасида стратегик ҳамкорликни яна-да чуқурлаштириш ҳақидаги декларацияни имзолаганини эслатиб ўтгани бўлди.  Ўшанда, орадан бир неча ҳафта ўтиб Каримов Россияга КХШТ дан чиқиш ниятини маълум қилганди. Шундай қилиб, Каримовнинг ўтган йили содир этган “хиёнатлари” яқинда Москвада бўлиб ўтган янги учрашув чоғида ўртага чиқарилди.
“Маълумки, ўзбек элчиси Тошкентнинг КХШТдан чиқиш ҳақидаги кутилмаган қарорини Ўзбекистон раҳбариятининг Афғонистон билан боғлиқ масалаларни мустақил тарзда ечмоқчи эканликлари билан изоҳлади.  Сиз Ўзбекистон қуроллик кучлари мустақил равишда, якка ҳолда мужоҳидларнинг хуружини қайтара олишига ишончингиз комилми?! Сиз яхшиси Ўзбекистон армиясини Россия десанти ва Ўзбекистондаги тинч рус аҳолисига қарши эмас, балки сизнинг мамлакатингиздаги ўзбекларингиз орасида ҳам қўлаб-қуватланилиши мумкин бўлган мужоҳид-жангариларга қарши тайёрлаганингиз маъқул эди», — дея баён қилди В. Путин.
Россия президенти ўзининг ўзбек ҳамкоридан “қўшни Тожикистоннинг сиёсий қозони атрофида айланмасликни, ундан Тожкистоннинг иқтидордаги президенти Имомали Раҳмановга қарши ҳатти-ҳаракатлардан тийилишни, ҳамда мамлакат ичкарисидаги сиёсий барқарорликни бузишга қаратилган ҳаракатларини ҳам тўхтатишни талаб қилди”.
“Ўйлашимча, собиқ Бош Вазир ёрдамчиси Абдулло Абдулложоновнинг Тожикистонда ҳукумат тепасига келишига бирор имкон йўқ. Шунинг учун ҳам менинг сизга маслаҳатим, бу мухолиф ҳаракатни ва унинг гуруҳини қўллашни тўхтатинг. Олдинлари бу гуруҳ бунақа иллюзия билан оғримасди. Бизга маълумки, Абдулложонов ва унинг гуруҳининг Раҳмановни тўнтаришга бўлган умиди фақат Тошкент уларни қўллаганидан кейингина пайдо бўлди”, – деган Россия президенти.
В. Путин Ислом Каримовни Ўзбекистон томони ҳеч бир суриштирувларсиз оммавий тарзда Тожикистонни гиёҳванд моддаларни транзит қилаётганликда айблашдан тўхташи кераклигидан ҳам огоҳлантирди. “Биздаги маълумотларга кўра Ўзбекистоннинг баъзи юқори лавозимдаги мансабдорларининг асосий норасмий даромади Афғонистонда ишлаб чиқарилган гиёҳванд моддаларнинг транзити, ҳамда уларнинг Ўзбекистонда ҳам етиштирилишидан, уларни Россияга ва бошқа Европа мамлакатларига экспорт қилишидан келади. Мана, яқиндагина, февраль ойи эди, бизнинг полициядаги гиёҳванд моддалар транзитига қарши курашувчи бўлими Ўзбекистондан олиб келинган 200 кг  геронни ушлаб қолди. Таъминлдовчи – Тошкент вилоятидаги фирмалардан бири. Қабул қилиб олувчи эса – у ҳам Ўзбекистон фуқароси, Маҳмуд Худойбердиев гуруҳидаги Ўзбекистон фуқароси. Дарвоқе, биз исёнчи полковник Маҳмуд Худойбердиев Ўзбекистон мудофаа  вазирлигининг қайси бўлинмаси ҳисобида туришини ҳам биламиз. Сиз наркобизнесни, кейин Ўзбекистон сиёсий элитасининг бошқа турли-туман ишларини Россия ОАВ да  фош этишни давом эттиришимизни истайсизми?” – дея савол қўйган Россия Федерацияси раҳбари.
Кейинчалик, суҳбатнинг қолган қисмида Кремлнинг Каримовга бошқа бир қанча таҳликалик “далиллари” ҳам очиқланган: Бу Россия ФСБ хизмати томонидан Ўзбекистон махсус хизматлари киллери, Обидхон қори Назаровга нисбатан суиқасднинг бевосита ижрочиси Юрий Жуковскийни  қўлга олганлиги ва унинг Ўзбекистон раҳбариятига қарши берган кўргазмаларидир. Бундан ташқари, В.Путин томонидан Ислом Каримов оиласининг йирик молиявий фирибгарликлари “ошкор” этилган.
Каримов буларнинг ҳаммасини сукут сақлаб тинглаган,  унда инкор этиш учун арзигулик бирор гапнинг ўзи йўқ эди.  Бирор бир жавоб реакциясини кўрсатувчи айблов ҳам Каримовга сафардан кўзланган асосий мақсадни муҳокама қилишига халал бериши мумкин эди. Шундай қилиб…
Кремлдаги апрель учрашувидан кўзлаган асосий мақсад
Бу Ўзбекистонда президентнинг меросхўри масаласи эди. Ислом Каримов, Россия ҳукумати унинг тўнғич қизига нисбатан салбий муносабатда эканлигини олдиндан биларди, шунинг учун ҳам россияликларни Гулнора Каримова номзоди учун розилик олишга уриниб ҳам ўтирмади. Ўзининг меросхўри сифатида Ислом Каримов Кремлга Республика молия вазири бўлган Рустам Азимов номзодини кўрсатди. “У жуда иқтидорлик иқтисодчи ва молиячи. У интелегенциядан чиқган. Ҳеч қайси бир кланга ҳам алоқадорлик жойи йўқ.  Кириминал тузилмалар билан ҳам алоқадор эмас”. – деган ўзининг оилавий ҳисобчисининг ижобий қирраларини санаб ўтган Ислом Каримов.
Бироқ шу ўринда В.Путин ўзининг норозилиги билдираркан, Азимов Ғарбнинг қўлида қўғирчоқ бўлиши мумкинлигини эслатиб ўтди. “Сизнинг молия вазирингиз молиявий масалаларда ўзини Ғарбга жуда боғлаб ташлаган. Биз биламизки, АҚШ унинг тимсолида ўзбек Михаил Горбачевини кўради. Шуни ҳам унутмаслик керакки, Азимовга таъсир ўтказишга мойил бўлган ричаглар келгусида Ўзбекистонга, қолаверса бутун оилангизга нисбатан таъсир қиладиган ричагларга айланиши мумкин”, дея Россия президенти огоҳлантирган ва у Каримовдан сўнг унинг ўрнида  Р.Азимов номзодини асло қабул қила олмаслигини билдирган.
Бу сафар ҳам Каримов бирор эътироз билдирмади. Чунки Россия президенти томонидан айтилган сўзлар ҳақиқат эди.  Гап шундаки, Каримовнинг Путин билан олиб борган суҳбати асносида у фақат Кремль олдида қилган гуноҳлари учун жавоб бераётган шахс мақомида турганди.  Чунки Москва Тошкентга нисбатан жазо чораси сифатида сиёсий фош этишларни қўллаш билан таҳдид этаётганди.    Шу сабабга кўра, Каримовга ўзига меросхўри сифатида Кремль кимни тавсия этиши мумкинлигини тинглашдан бошқа чора қолмаганди. Шундай қилиб….
Кланлар ораси урушда кучларнинг қайта тақсимланиши
Ислом Каримов ва Владимир Путиннинг апрель музокаралари Ўзбекистонда Президентлик учун курашдаги кланлар ораси урушда кучларнинг қайта тақсимланишига олиб келди. Масалан, МХХ Раиси Р. Иноятов бошчилигидаги гуруҳ Шавкат Мирзиёев томонга ўтди. Шунингдек, Бош Вазир тарафига аввал Гулнора Каримованинг тарафдорлари орасида бўлган МХХ Раиси биринчи ўринбосари Шуҳрат Ғуломов ҳам ўтган.
Ҳозир мана шу гуруҳ Ўзбекистондаги Президентлик учун курашда “америкага умид” қилаётган Рустам Азимовнинг обрўйига дадиллик билан путур етказа бошлади. Бу ишга Р. Иноятов  ва Шуҳрат Ғуломов “Азимовга қарши” интернетда фаол курашчига айланган Гулнора Каримовани ҳам жалб қилдилар. Улар Гулнора Каримовани унга қарши матбуотдаги урушни Гугушанинг тижорий тизимларига суқилиб кирган ва ғарб разведкаси билан ҳамкорлик қилаётган Рустам Азимовнинг одамлари амалга ошираётганига ишонтиришган. Президентнинг катта қизи Иноятов идорасидан узлуксиз келаётган хабарларга ишонган ва ўз атрофидаги Азимов йигитларини тозалашга киришган.
Биринчи иш сифатида у ўзининг асосий менеджерлари (иш бошқарувчилари)дан бири бўлган ва бир пайтлар Рустам Азимовнинг тавсияси билан президент оиласининг “бизнес” империясига олинган Нурмуҳаммад Содиқовни ишдан бўшатди. Бугунги кунда Азимовнинг бош бухгалтери Нурмуҳаммад Содиқов МХХ тергов бўлимида Рустам Азимовга қарши кўрсатма бермоқда ва Ўзбекистон молия вазирининг барча молиявий жиноятларини фош қилмоқда.
Нурмуҳаммад Содиқовни “қайта ишлаётган” МХХ терговчилари бу ташкилот Хавфсизлик бўлими бошлиғи Ҳаёт Шарифхўжаевга қарши материаллар тўплашга ҳам муваффақ бўлганлар. Хусусан, Азимовнинг иш бошқарувчиси Ҳ. Шарифходжаевнинг катта миқдордаги  нақд бўлмаган пулларни нақдга айлантириш бўйича жиноий ишларни бошқариб келгани ҳақида расмий кўрсатма берган.  Н. Содиқовнинг кўрсатмалари Ислом Каримовга етгандан кейин президент Ҳ. Шарифхўжаевнинг ишдан бўшатилиб, унинг устидан жиноий иш очилишига розилик билдирган.
Бизнинг фикримизга кўра, Ҳ. Шарифхўжаевга қарши ҳужумга унга қарши адовати бўлган МХХ Раиси ўринбосари  Шуҳрат Ғуломов сабабчи бўлган. Чунки бундан икки йил олдин Ҳ. Шарифхўжаев бир неча марта МХХ тергов бўлимига бориб, «Зеромакс» раҳбари Миродил Жалоловни қийноққа солган ва уни МХХ Раиси ўринбосари  Шуҳрат Ғуломовга қарши кўрсатма беришга мажбурлаган. Натижада МХХ Хавфсизлик бўлимининг собиқ бошлиғи Одил бойдан “Зеромакс” ширкати манфаатларини давлат ҳисобига бойитиш эвазига Шуҳрат Ғуломовга 20 миллион доллар пора берганлиги ҳақида ёзма кўрсатма олишга муваффақ бўлган.
Албатта, Шуҳрат Ғуломов Ҳ. Шарифхўжаевнинг М. Жалоловни тергов қилиб, ўзига қарши кўрсатма тўплаганидан хабар топган ва ўз ҳамкасбидан қасос олиш учун фурсат пойлаб турган. Азимовнинг менеджери Нурмуҳаммад Содиқовнинг ўз раҳбарига қарши кўрсатма бериш учун МХХ тергов бўлимига ташланиши Шуҳрат Ғуломовнинг Ҳ. Шарифхўжаевни бартараф қилиши учун қулай фурсат бўлди.
Биз олдинги мақолаларимизда ўзбек махсус хизматларининг молия вазири Рустам Азимовни ерга урадиган далилларни тарғибот қилаётгани ҳақида хабар бергандик. Авваллари бундай тарғибот махсус хизматларининг веб саҳифалари орқали амалга оширилган бўлса, эндиликда бу иш диктаторнинг катта қизининг шахсий твитлари билан қилинмоқда. Аввалги фош қилишлар оддий, интернетдаги маълумотлар шаклида эди. Рустам Азимовнинг ҳозирги молиявий жиноятларининг фош қилиниши эса ярим расмий тарздадир. Чунки бу фош қилишларни президентнинг қизи Гулнора Каримова амалга оширмоқда.
Ушбу айтилганлар асосида айтиш мумкинки, Рустам Азимовни сиёсат майдонидан йўқотишга қарор берган  Иноятов ва Ғуломов иккилиси  президентлик тахти учун кланлар ораси курашда Гулнора Каримованинг ёрдами билан жуда айёр ва самарали ўйинни йўлга қўйганлар. Эндиги вазифа отани (Ислом Каримовни) Рустам Азимовнинг ишга ярамаслигига, Шавкат Мризиёевнинг эса президентлик ҳокимиятини идора қила оладиган муносиб номзод эканлигига ишонтира олишда қолган.
Бу масалада охирги сўзни Ислом Каримов айтади: ҳокимиятини кимга бериш масаласида унинг ўзи қарор бериши керак. Албатта, у президент тахтини қизи Гулнорага беришни истайди. Фақат Гулноранинг номзоди Каримов оиласига қарши амалий тадбирлар билан таҳдид қилаётган Кремлга тўғри келмайди. Бунинг устига Ислом Каримовга  Русиянинг МТС ширкати ғарблик таъсисчиларининг МИ-6 махсус хизматидан Каримов оиласи ва Гулнора Каримованинг молиявий жиноятларини фош қилиш учун ёрдам истаганликлари ҳақидаги маълумот келган.
Шу сабабдан ҳам Каримовнинг ўз оиласининг бундан кейинги хавфсизлигини таъминлаш учун апрель музокараларидаги Путиннинг талабларини қабул қилишдан бошқа иложи йўқлигини тахмин қилиш мумкин. Бу ўтган йилги музокараларнинг оқибатидан ташвишланаётган америка ҳукуматига ҳам маълумдир.
Шундай қилиб…
Майкл Хаммернинг  Тошкентга сафари
АҚШ Давлат Котиби ёрдамчиси Майкл Хаммернинг шу йил 11 апрель куни, яъни Каримовнинг Москва музокараларидан бир неча кун олдин, Тошкентга сафар қилишини мана шу ташвишлар билан изоҳлаш мумкин. Каримов билан мулоқотда америкалик бу меҳмон кутилмаганда Ўзбекситондаги сўз эркинлиги, инсон ҳуқуқлари, сиёсий маҳбуслар ва болалар меҳнати каби масалаларни кун тартибига келтирган.
Майкл Хаммернинг ушбу масалаларни кун тартибига келтириши Америкаликлардан узоқ вақт мобайнида танқид эшитмаган ва ўзича америкаликларнинг ўзбек томони билан музокараларда сиёсий эркинликларни кун тартибига келтирмасликларига эришган Ислом Каримовни ҳайратга солган. Масалан, Майкл Хаммернинг сиёсий маҳбуслар ёзувчи Мамадали Махмудов ва журналист Муҳаммад Бекжановларни озод қилиш ҳақидаги дипломатик талаблари Каримовнинг энсасини қотирган.
Ислом Каримов билан суҳбат давомида америкалик меҳмон унга ўтган йил икки давлат орасидаги хавфсизликни сақлаш ҳақидаги  шартномаларни хотирлатган. Шунингдек, ўзбек мухолифатидан келадиган хавфни бартараф қилиш масалалари ҳам кун тартибига келган. Майкл Хаммер суҳбат давомида Каримовга шундай деган: “Ўзбек мухолифатига, хусусан Ўзбекистон Халқ Ҳаракатига ишлайдиган кишилар Президент идорасига ва ўзбек хавфсизлик хизмати коридорларига қадар етиб келганлар”.
Бу билан Америкалик меҳмон Каримовни мухолифат хавфидан огоҳлантирмоқчи бўлганми ёки АШҚ махсус хизматларини ҳар нарсани биладиган даҳшатли тизимлар сифатида кўрсатиб, бу қўрқоқ диктаторнинг юрагига қўрқув солмоқчи бўлганмикин?
АҚШнинг сиёсий мунофиқлиги ўз чўққисига тирманмоқда: Ўрта Осиёдаги геостратегик  мақсадларига эришиш йўлида америка ҳукумати ўзининг демократик шамойилига зид равишда минтақадаги кичик диктаторларга хушомадгўйлик қилмоқда ва бу тиранларнинг ўз ички сиёсий манфаатларини қўллаб қувватламоқда. Акс ҳолда АҚШ Давлат Котиби ёрдамчиси Майкл Хаммернинг ўзбек диктатори Ислом Каримовни ЎХҲ нинг ҳокмият ва хавфсизлик тизимларида ишлайдиган вакиллари ҳақида огоҳлантиришини қандай тушуниш мумкин?
Нима бўлганда ҳам АҚШ давлат котиби ёрдамчисининг Тошкентга сафари, ўтказган музокаралари ва ундаги талаблари, агар Кремль учрашувидан кейин ўзбек ҳукумати яна Москва томонга оғадиган бўлса, бу ҳолда Оқ Уй халқаро ташкилотларда Ўзбекистондаги сиёсий эркинликлар масаласини кун тартибига келтириши ҳақида огоҳлантиришдан иборат бўлган.
Шунинг учун ҳам агар Каримов океан орқасидаги дунё сиёсатининг раҳномаларига қарши чиқадиган бўлса, американинг итоатида бўлган таъсирли халқаро ташкилотлар минбарларидан Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари аҳволи танқидини эшита бошлашимиз мумкин.
Шундай қилиб…
Хулосалар
Бу кунларда ўз оиласининг келажакдаги хавфсизлиги учун тараддудга тушган Ислом Каримов Москва ва Вашингтон орасида чорраҳага тушиб қолган. Агар америкаликларнинг талабини қабул қиладиган бўлса, Кремль хафа бўлиши мумкин. Агар Кремлнинг талабларига кўнадиган бўлса, оиласига хавфсизлик ваъда қилаётган Оқ Уйни хафа қилиши мумкин. Чунки Каримовнинг меросхўри масаласида АҚШ ва Русия ихтилофга тушганлар: америкаликлар бу меросхўрнинг Гулнора Каримова ёки Рустам Азимов бўлишини, русия ҳукуматидагилар эса  Алишер Усманов ёки Шавката Мирзиёев бўлишини истайдилар.
Фақат АҚШ ва Русия ўзбек мухолифатига қарши кураш ва ўзбек халқини қатағон қилиш масаласида ҳамфикрдирлар. Бу бизнинг мана шундай ачинарли ва даҳшатли хулосага келишимизга асос бўла олади: Келажакда америка ва русия ҳокимиятлари ўзбек халқининг ва ўзбек мухолифатининг адолат ва сиёсий эркинликлар учун курашига бутун кучлари билан қарши чиқадилар.
Бундай хулоса аввало Каримов диктатурасини йиқитишга амалай қадамлар ташлай бошлаган Ўзбекистон Халқ Ҳаракати учун огоҳлантириш ўрнида кўрилиши керак. ЎХҲ раҳбарлари уларнинг келажакда ўзбек халқини кўп йиллик диктатурадан қутқариш учун амалга оширадиган сиёсий ҳаракатларига нафақат каримов тарафдори бўлган ички кучлар, балки АҚШ ва Русияни тамсил қиладиган ташқи кучлар ҳам ҳам ғов бўлишини унутмасликлари лозим бўлади.
Усмон Ҳақназаров,
Сиёсатшунос
28.04.2013

Жириновский: Қирғизлар қарзлари учун Исси&#

Рус миллатчиси Владимир Жинировский бу фикрни Русия Думасининг Қирғизистоннинг қарзларига бағишланган йиғилишида айтган. Жириновскийнинг фикрича Ўрта Осиё давлатларини уларга қарз бериш билан қутқариб қолишнинг имкони йўқдир. (www.centrasia.ru)
ISSIK KOL
Шу ўринда деярли бир ярим асрлик рус мустамлакачилик даврида Ўрта Осиё халқларига етказилган зарарларнинг товони нима билан тўланиши керак, деган савол туғилади. Масалан, бу бир ярим аср давомида миллионларча инсонларимиз ўлдирилган, миллий ва диний қадриятларимиз оёқ ости қилинган, аҳолининг соғлигига ва мамлакатларимиз табиатига жуда катта зарарлар етказилган.
Булар учун Русиянинг ярим ҳудудини талаб қилсак оз бўлмас! Нима дейсиз, азиз дўстлар?
Фурқатбек
18.04.2013

Ҳақ ва халқ чалғимайди

Баъзан минг йиллардан бери деярлик ҳар куни такрорланиб келинаётган оддий ва ҳаммага отнинг қашқасидек маълум бўлган гапни ҳам айтиб қўйиш зарурати пайдо бўлиб қолар экан.
Нима қиламиз ҳаёт ўзи шунақа бўлса…
«Демократия» сўзининг қачон пайдо бўлганини ва биринчи марта қачон қўлланилганини ҳечким аниқ айтиб беролмаса керак.
Лекин маъно ва мазмуни ҳаммага маълум.
yod
«Демос» — ҳалқ.
«Кратос» — давлат, ҳокимият, бошқарув.
1983 — йилда Тошкентда нашр қилинган русча — ўзбекча луғатдан ҳам кўчирма келтираман: 1. Демократия — ҳалқ ҳокимияти. Ҳалқ оммасига, ҳалққа яқин, ҳамнафас ёки хос бўлган, одамий, содда, ҳалқпарвар сиёсий тузум. 2. Барчанининг тенг ҳуқуқлилиги ва активлигини таъминловчи коллектив сиёсий фаолият усули.
Мисол келтиришларни яна анча давом эттириш мумкин.
Лекин умумий ва асосий мазмун шундоғам кўриниб тургани учун, шу ерда бас қиламиз.
Демократияни бошқа тушунчалар билан чалкаштириб бўлмайди.
Демократия — ўзининг барча тамойиллари билан фақат ва фақат ҳалқ манфаатларини кўзлайди.
Ўзбек тилидаги кўплаб саҳифаларни кўздан кечириб, бу саҳифалар эгалари қандай ўйин олиб бораётганларини ҳам тушунолмай қоласиз.
Бугунги кун ўзбекистонда диктатура. Демократияга бутунлай қарама — қарши тузум ҳукм сураётгани ҳечкимга сир эмас.
Диктатура бўлгандаям… бўғзигача ўзи бошқараётган ҳалқнинг бегуноҳ қонларига ботган, тўғри маънода ўта жинояткор диктатура.
Шу ерда бир гапни таъкидлаб қўйишга тўғри келади: Дунёда диктаторлар оз эмас. Лекин Францияда суд ҳукми билан расман тасдиқланган ягона диктатор — бизнинг диктаторимиз ҳисобланади! Суд жараёнида унинг диктаторлигини ва ваҳшиёна ишларини очиб ташлаган икки ўзбек аёлининг, Муътабар Тожибоева билан Надежда Атаеваларнинг мардликларини ҳам таъкидламай ўтолмаймиз. Шу икки аёл, тан бериш керак, не — не азамат йигитлар қилолмаган ишни қилаолдилар!
Ана энди, демократия тушунчасини ҳам суйиистеъмол қилиб, ўзбекистон давлат бошлиқлиғига, унинг атрофида ялтоқланиб юрганларга мадҳиялар тўқувчилар, ўзингизни бемалол кўрсатиб, ашулангизни давом эттираверишингиз мумкин…
Бир қизиқ жойи шундаки, гоҳ сохта президентга, гоҳ унинг қизларига, гоҳ кўзга кўринган ялоқхўрларидан бири — Мирзиёевга ёки Азимов деганларига ва бошқа шунга ўҳшашларга маддоҳона «асарлар» битиб юрганлар ўз қилмишларини «демократик тамойилларга асосланиб…» дея ўз қилмишларини оқлаб ҳам қўядилар…
Жаноблар, мен сизга ачинаман!
Ҳолингиз чиндан ҳам ачинарли…
Билиб қўйинг, албатта, сизга ишонадиган соддадиллар ҳам, алдовингизга, етовингизга юрадиганлар ҳам топилиши мумкин. Лекин ҳаммани тўғри, ҳалол кураш йўлидан қайтараолмайсиз.
Бу — аниқ.
қайтариб айтаман, фақат ҳалқ манфаатларига, адолатга, ҳақиқатга ҳизмат қиладиган тамойилларгина ҳақиқий демократик тамойил ҳисобланади.
Демократия билан анархиянинг ҳам фарқини билиб олинг!
Ўз уринишларингиз билан ҳалқни чалғитаман деб ўйламанг!
Ҳалқ ва ҳақ чалғимайди!
Ёдгор Обид
«Facebook» дан олинди

Ҳайдар Жамол: “Бостондаги портлашлар Обамага қарш

Ҳайдар Жамол: “Бостондаги портлашлар Обамага қарши зарбадир”
boston11 сентябрдаги портлашлар АҚШдаги ички вазият туфайли содир бўлганидек, Бостондаги воқеаларнинг ортида сабаблар ҳам мамлакатдаги ички вазиятдир. Ва бу сабаблар ташқи сиёсатда ҳам тезда ўз аксини топади. 10 йилдан ортиқ муддат давомида гўёки 11 сентябр хуружларига жавоб тариқасида (ваҳоланки, 11 сентябр воқеалари Америкадаги ички кучлар томонидан содир этилганини бугун телбалар ҳам билади) бутун дунё бўйлаб уруш ва босқинлар олиб борган Қўшма Штатлар бугунги кунда ўта оғир аҳволда. Яқин Шарқдаги ривожланиб бораётган мамлакатларни яксон қилиб, юз минглаб одамни қатл этган АҚШ бугунги кунда бу минтақадан чиқиб кетишга мажбур. Американинг учувчисиз учоқлари бутун дунё устидан парвоз қилиб, Сомали, Покистон каби мамлакатлар ҳамда озод қабилалар яшайдиган ҳудудлардаги аҳолини қирғин-барот қилмоқда ва ўз таъсир доирасини кундан кунга кенгайтирмоқда. Боз устига, бу учоқлардан қурбон бўлганлар орасида АҚШ фуқаролари ҳам бор.
Мазкур шароитда АҚШдаги сиёсий ҳокимият эшелонларида ички таранглик ортиб бормоқда, республикачилар ва Барак Обама раҳбарлик қилаётган демократлар ўртасидаги қарама-қаршилик кучайиб кетмоқда. Табиийки, бу портлашлар энг аввало Обамага берилган зарбалардир, чунки энди Афғонистондан чиқиб кетиш хато эканлиги, Ироқдан ҳам бемаврид чиқилгани, АҚШдаги ички сиёсий муҳитни бошқара олмаслик ҳақидаги тарғибот тўлқинлари кўтарилади. Менимча, энди кланлар ўртасидаги қарама-қаршилик жуда ҳам кескинлашади.
Аслида эса бу портлашларнинг жиддий сабабларидан бири – ҳозирги ўта ўнг Исроил ва муҳим мансабларга исроилпараст лобби манфаатларига зид равишда амалдорлар тайинлаётган Оқ Уй ўртасидаги зиддиятлар. Мазкур портлашлар – исроилпараст лоббининг, IPAKнинг, ҳозирда Исроил парламенти Кнессетда ҳокимият тепасига келган ўнг радикал сионист доираларининг манфаатларига ҳамда Бинямин Нетаняҳу босимларига зид равишда Чак Хэйгелнинг АҚШ мудофаа вазири лавозимига, Жон Кэррининг Давлат котиби лавозимига ва бошқа қатор янги амалдорларнинг тайинланишларига берилган бевосита жавобдир.
Айни пайтда Кнесетдаги ўнг кайфиятдаги доиралар кескинлашди, яъни аввалдан кескин ўнг тарафда бўлиб келган “Лиқуд” партияси бошқа, яна-да радикал ва очиқ ирқчи ташкилотларга қараганда бироз марказга силжиди. Бугунги кунда ўта радикал ва ирқчи ташкилотлар Кнессетда 61 овозга эгалар. Бу эса Исроил жамиятининг яна-да ўнгга силжиганидан далолат беради. Шу билан биргаликда Оқ Уй Исроилни АҚШ гарданидаги оғир юк санаб, Исроил билан стратегик ҳамкорликдан узоқлаша бошлади. Мазкур портлашлар АҚШни неоконсерватизм форматига (аввалги, эски ҳолатига, Исроилга тўла тобеъ аҳволига) қайтаришни истаётган доираларнинг бевосита жавобидир.
1937 ЙИЛГИ СССР ҲОЗИРГИ АМЕРИКА ОЛДИДА – ЖАННАТНИНГ ЎЗГИНАСИ
Обама бу чақирувга зудлик билан жавоб қайтариши ва янги, дахшатли полиция чораларини қўллаши керак бўлади. Ўзи Бушдан кейин Америка шундоқ ҳам турли таъқиқ ва чекловлар жорий этишда чуқурлашиб кетганди. Бу борада АҚШ собиқ СССРдан анча илгарилаб кетди. 1937 йилги СССР ҳозирги Америка олдида жаннатнинг ўзгинаси бўлиб қоларди. Бу ҳолат мулк эгаларининг иштирокисиз ҳамда суд, тергов қарорисиз уйларни тинтув қилиш, фуқароларнинг телефон мулоқотларини биргина тергов қарори билан тинглаш, фуқароларни дастлабки ҳибсда адвокатнинг иштирокисиз ва айблов эълон қилмасдан чексиз муддат ушлаб туриш каби янгиликларда намоён бўлмоқда. Бундай чекловларнинг рўйхати анча катта.
Эндиликда Бостондаги портлашларга ҳамда норозилик ва танқид тўлқинларига жавобан Обама чеклов ва босимларни кучайтиришга киришади. Республикачилардан иборат мухолифат Конгрессда кескин оёққа туриб, Пентагонга ажратиладиган маблағлар миқдорини кўпайтиришни ва АҚШ қўшинларини Афғонистондан чиқармасликни талаб қилади.
АҚШ ЯНГИ МОЛИЯВИЙ ҲАРАЖАТЛАРНИ КЎТАРА ОЛМАЙДИ
Бугунги кунда АҚШ молиявий бўҳрон остонасида турибди. Шунинг учун АҚШ ичкарисидан келиб чиқаётган янги муаммолар мамлакатни буткул беқарорлик ёқасига олиб келади. Ҳозирда АҚШ 11 сентябр воқеаларидан кейин зиммасига олган молиявий юкни ҳам кўтара олмай қолган.
Бугунги АҚШ учун муаммолар кўп: Исроил, Шимолий Корея билан можаролар, Яқин Шарқ билан алоқалардаги таранглик.
Сурия билан ҳам муаммолар чигал. АҚШ Сурия мухолифатини дастаклашни тўхтатиб, Башар Асадни пинҳона қўллаб-қувватлаш ҳақида бош қотира бошлади. Бу – бугунги кунда очиқ-ойдин ҳақиқатга айланди. “Джабхатун-Нусра” қўпорувчилик ташкилоти, деб эълон қилинди, ҳозирда Башар Асадга қарши урушда қатнашган америкаликни суд қилишяпти, ҳатто уни ўлим жазосига ҳукм қилишлари ҳам мумкин. Сурияда амалдаги ҳокимиятни ўзгартирмасдан мамлакатдаги сиёсий форматни ўзгартириш ҳақида Башар Асад билан музокаралар ўтказилмоқда.
Бостондаги портлашлар ана шу мақсадлар учун айни муддаодир. Уларни Суриядаги назоратсиз мухолифат фаолиятига боғлаб, шу баҳонада Сурия мухолифатини дастаклашни тўхтатиб, Асад билан пинҳона олиб борилаётган музокараларга очиқ ва «қонуний» тус бериш мумкин.
Мазкур портлашлар яна улкан қўшимча «бонус»лар келтиради. Обамага эмас. Бу портлашлар Обамага фақат республикачиларнинг унга қарши кампаниясини “туҳфа” этади.
Ҳайдар Жамол
business-gazeta.ru



Товус пати ортига яширинган тўнғич қиз

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасида ва олийгоҳларда “Қизлар, жамият ва миллат келажаги” мавзусида махсус мажлислар уюштирилган ҳафтада Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи¸ Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги мулозими Гулнора Каримова ўзининг Instagram тармоғидаги саҳифасида ярим яланғоч суратларини эълон қилди.
Гулнора Каримова ўзининг Instagram саҳифасида эълон қилган суратларда, президент қизи елкалари яланғоч тарзда бадани товус патлари билан ëпилган.
Instagram муштарийлари тарафидан олқиш ва офаринларга сабаб бўлган бу тасвирларда Гулнора Каримова елкалари яланғоч тарзда бадани товус патлари билан ëпилган.
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасида бўлиб ўтган йиғилишда ўзбек талаба қизлари қўл телефонларида яланғоч ëки ярим яланғочлар тасвири бўлишига тақиқ қўйилди.
Гулнора Каримова ўзининг
Instagram саҳифасига жойлаштирган ярим яланғоч суратлари ўзбек талаба қизлари смартфонидан чиқиб қолгудек бўлса, жазога тортиладими, йўқми деган савол жавоби ҳозирча очиқ қолмоқда.
Шухрат Бабажанов
facebook.com

Ислам Каримов в Москве объяснится начистоту

Ислам Каримов в Москве объяснится начистоту665488868Аркадий Дубнов, спецкор «Московских новостей», для РИА Новости.
Время, прошедшее после последней встречи президентов России и Узбекистана,  было одним из самых драматических периодов в отношениях двух стран. Прибывший с двухдневным визитом в Москву Ислам Каримов не виделся с Владимиром Путиным с июня прошлого года. Тогда российский президент по пути в Пекин на саммит ШОС сделал остановку в Ташкенте, где вместе с узбекским коллегой 4 июня 2012 года ими была подписана Декларация об углублении стратегического партнерства между двумя странами. В документе, в частности,  давалась оценка взаимодействия  и излагалось дальнейшее видение сотрудничества России и Узбекистана в рамках ООН, ШОС, СНГ и ОДКБ.
А уже через пару недель Ташкент объявил о намерении приостановить свое членство в ОДКБ. Нужно ли говорить, что это решение прозвучало для Кремля громом среди ясного неба и было воспринято, по меньшей мере, с недоумением… Должно было произойти что-то чрезвычайное в отношениях двух государств, чтобы  заставить узбекское руководство пойти на столь экстраординарный шаг. Внятных объяснений этому до сих пор никто, ни с российской, ни с узбекской стороны, не дал…
Утверждают, что виной тому — эмоциональная реакция Ислама Каримова на ставшие ему известными концептуальные разработки ОДКБ по упреждению исходящих из Афганистана угроз, в которых не были учтены особые позиции Ташкента, изложенные узбекским лидером на московском саммите ОДКБ в декабре 2011 года.  Надо иметь в виду, что президент Узбекистана считается среди своих коллег по СНГ самым сведущим в афганских реалиях, и его это могло лично уязвить.
О «дружбе» — почти ни слова
Так или иначе, но приостановление деятельности Узбекистана в ОДКБ, оформленное официально на последнем саммите Организации в декабре 2012 года, положило начало новому периоду в отношениях Москвы и Ташкента.
Стоит добавить, что некоторые  члены ОДКБ даже вздохнули с облегчением в результате того, что Узбекистан перестал быть их партнером, уж слишком проблемными становились их конфликты в рамках одной военно-политической структуры.
Как только прошел первый шок от июньского демарша Ташкента, выглядевшего  свидетельством его очередного внешнеполитического разворота от «стратегического партнерства» с Москвой в сторону тесного сотрудничества с Вашингтоном, узбекские дипломаты сделали попытку развеять подобное впечатление. В российскую столицу был передан неформальный сигнал, мол, на двухсторонних отношениях с Россией «развод» Узбекистана не скажется. Именно в этом ракурсе и следует рассматривать переговоры Путина и Каримова, которые пройдут в понедельник.
Заметим, что предваряя эту встречу на высшем уровне, пресс-служба Кремля подчеркнула, что она пройдет в рамках реализации той самой Декларации, что была подписана в июне прошлого года, после которой были надорваны доверительные отношения Москвы и Ташкента. Узбекский же официоз, анонсируя визит Каримова, ограничился лишь ссылкой на узбекско-российские договоры, подписанные еще в 2004-2005 годах…
В этой связи характерным выглядит состоявшееся в начале апреля этого года вручение узбекского ордена «Дустлик» («Дружба»)  аккредитованным в Ташкенте послам четырех стран — Китая, Южной Кореи, России и США. Как указывает неподцензурный узбекский интернет-ресурс Uzmetronom.com, это событие можно рассматривать в качестве указания на те страны, которые Узбекистан хотел бы видеть в друзьях.
Любопытно, однако, что о церемонии награждения, проведенной министром иностранных дел Узбекистана Абдулазизом Камиловым, сообщила на своем интернет-сайте  лишь одна газета, а официальные узбекские СМИ, впрочем, как и сайты МИД и президента Узбекистана, хранят пока молчание…
Дешевле вернуть деньги, чем не летать в Россию
Перед прибытием своего президента в Москву узбекские власти постарались и другим образом подчеркнуть стремление восстановить дружеские отношения с российской стороной. В оперативном порядке была погашена задолженность Узбекистана по конвертации валюты в размере более 40 миллионов долларов почти полутора десяткам российских авиакомпаний, в первую очередь, «Аэрофлоту». В противном случае, в качестве ответной меры с российской стороны, в ближайшие дни самолетам узбекской авиакомпании угрожал запрет появляться в российском небе.
Впрочем, если бы не публичное обращение «Аэрофлота» к российскому руководству, неизвестно, чем бы закончилась эта история, ведь более мелкий российский бизнес, работающий в Узбекистане, до сих пор не может конвертировать в валюту зависшие на счетах банков этой страны узбекские сомы.
Уже длительное время неразрешенной остается другая проблема — судебных исков  на сотни миллионов долларов, предъявленных в Узбекистане дочке российской МТС, «Уздунробита». Этот вопрос будет посложнее, чем проволочки с конвертацией, поскольку, как считает большинство наблюдателей, он связан с бизнес-интересами дочери президента Узбекистана, Гульнары Каримовой.
Однако можно с уверенностью утверждать, что эти щекотливые вопросы не окажутся предметом обсуждения двух президентов. Не станет г-н Каримов в приватном общении с Владимиром Путиным поднимать и тему преемственности власти в Узбекистане, как об этом толкуют нынче некоторые аналитики — как бы ни волновала эта перспектива правящую российскую элиту.
Если только, по праву хозяина встречи, Путин не захочет приветствовать гостя комплиментом по поводу замечательной физической формы, в которой находится 75-летний политический патриарх постсоветского пространства…
Москва между Ташкентом и Бишкеком
А вот что точно окажется в центре внимания переговоров, так это будущее Афганистана после вывода оттуда западных военных контингентов в 2014 году и непреходящая озабоченность Ташкента планами российского участия в строительстве Верхне-Нарынского каскада ГЭС и Камбаратинской ГЭС в Киргизии, стоимость которых сегодня оценивается в один и три миллиарда долларов соответственно.
Если на месте возведения четырех малых  ГЭС в верхнем течении Нарына уже началось выравнивание рабочих площадок, то по Камбарате пока только готовится технико-экономическое обоснование (ТЭО). Параллельно, чтобы снять подозрения Узбекистана, уверенного, что возведение высотной плотины Камбаратинской ГЭС угрожает его безопасности, Москва и Бишкек дали согласие на проведение международной экспертизы проектов ее строительства.
При этом в Бишкеке (где не раз предлагали Ташкенту войти на любых приемлемых условиях в консорциум по строительству Камбаратинской ГЭС, чтобы иметь возможность контролировать происходящее) считают, что отказ узбекской стороны делает невозможным ее вето на это строительство при любых результатах экспертизы.
Афганская тема всегда оказывается приоритетной в переговорах с Исламом Каримовым. Обычно Владимир Путин подчеркнуто внимательно выслушивает оценки старшего коллеги. На этот раз новым в этом вопросе будут выглядеть планы участия Узбекистана в выводе американской военной техники и снаряжения из Афганистана.
Более чем вероятно, что Каримов еще раз заверит Путина, что ни о каких новых планах размещения военной базы США в Узбекистане не может быть и речи. Другое дело, что в Ташкенте рассчитывают на то, что часть своего военного снаряжения Вашингтон оставит в Узбекистане.
Без восточных любезностей не обойдется
Но, как утверждают осведомленные источники в американской столице, наблюдавшие за недавно состоявшимися там переговорами между госсекретарем США Джоном Керри и главой МИД Узбекистана Абдулазизом Камиловым, не все так просто здесь обстоит…
Дело в том, что согласно американскому законодательству, если третья страна желает выкупить бывшее в употреблении военное снаряжение, находящееся за пределами США, она должна сама обеспечить вывоз этого снаряжения. Это законодательство также запрещает сгружать на территории транзитных стран часть вывозимой через них американскими транспортами военной техники.
Существуют и проблемы в случае закупки Узбекистаном новой военной техники в США. Для этого должно быть получено разрешение американского конгресса, который должен учитывать не до конца отмененные Вашингтоном санкции на поставки вооружений в Узбекистан, которые были введены после кровопролитного подавления узбекскими властями беспорядков в Андижане в мае 2005 года, жертвой которых стали только по официальным данным около 170 человек…
Известно и то, что Джон Керри обусловил уровень развития американо-узбекских отношений теми конкретными шагами, которые будут сделаны узбекскими властями в соблюдении прав человека и демократизации в своей стране.
Но о чем бы ни говорили между собой Каримов и Путин, одно остается неизменным на протяжении уже многих лет: узбекский президент всегда готов излучать радушие и демонстрировать высочайшую степень восхищения лидерскими и прочими другими качествами российского коллеги. Так это было пять лет назад, когда Каримов публично в Кремле уговаривал Путина пойти в президенты на третий срок, невзирая на конституционные ограничения, так, можно не сомневаться, будет и на этот раз.
И, похоже, эти восточные любезности свое дело сделают. Хотя бы потому, что ни Москва, ни Ташкент как две стороны партнерского романа не могут себе позволить слишком долго вспоминать об оброненной чашке и постараются замести ее осколки под ковер.
РИА Новости ria.ru/analytics

ЎХҲ Россияга: Ислом Каримовни қўллаб-қувват

ЎХҲ Россияга: Ислом Каримовни қўллаб-қувватламанг!
130415103645_president_of_uzbekistan_islam_karimov_in_moscow_304x171_reutersМухолифатдаги Ўзбекистон Халқ Ҳаракати Президент Ислом Каримовнинг Москвага сафари муносабати билан Россия раҳбариятига мурожаат эълон қилган.
Ўзбекистон Халқ Ҳаракати баёнотида айтилишича, Ўзбекистондаги Ислом Каримов хукумати қонуний эмас, бу ҳукумат ўзбек халқининг миллий иродасини ифодаламайди.
«Россия ҳукуматини ушбу диктатурани ҳеч бир шаклда қўллаб қувватламасликка, аксинча халқаро сиёсатдаги таъсиридан фойдаланиб, ушбу диктатуранинг тугатилишига ўз ҳиссасини қўшишга чақирамиз», дейилади Ўзбекистон Халқ Ҳаракатининг веб-сайтида эълон қилган баёнотида.
Айни пайтда Ўзбекистон Халқ Ҳаракати Кремл раҳбариятини Президент Каримов билан музокаралар пайти Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари қўпол поймол этилаётгани масаласини кун тартибига қўйишга чақиради.
Халқаро ташкилотлар Россия раҳбариятининг ўзини инсон ҳуқуқларини бузишда айблаб келади.
Шу кеча-кундузда АҚШ билан Россия ўртасида Магнитский ва аксилмагнитский рўйхатлари можароси юзага чиққан.
Шундай бир пайтда Владимир Путин ҳукуматидан Ўзбекистондаги инсон ҳақлари масаласи музокаралар мавзусига айлантирилишини кутиш мумкинми?
Би-би-си ушбу савол билан Ўзбекистон Халқ Ҳаракати етакчиларидан бири Намоз Нормўминга мурожаат этди.
bbc.co.uk/uzbek

“КАРИМОВ, КЕТ!” гуруҳи аъзоларига!

Ҳурматли дўстлар,
164447_547895615244634_1903951538_nМана сафдошларимиз сони ҳам 10.000 дан ошиб кетди. Ёдингизда бўлса, Тунис ва Мисрдаги диктатурага қарши курашга халқ асосан “Фейсбук” ижтимоий тармоғи орқали даъват қилишган ва бу диктаторларнинг ағдарилишида муҳим роль ўйнаганди.
Ажаб эмас, энди навбат биз ўзбекларга келган бўлса!
Ахир фақат ЎХҲнинг мана шу тармоқдаги гуруҳигина ўн мингларча ҳамюртларимизни бир орада тўплай олди. Эндиги вазифа — ҳар биримизнинг энг камида 10 дўст-у танишимизни бу гуруҳга таклиф қилиш ва шу йўл билан сафлармизни юз мингларга етказишдан иборатдир.
Шу билан бирга, агар эътибор берган бўлсангиз, гуруҳимизнинг асосий мавзуси сифатида “ХАЛҚ ОЁҚҚА ТУРГАНДА” номли тавсияномамиз ўрин олган. Ушбу тавсияномада халқимиз нима учун Ислом Каримов диктатурасига қарши қўзғалиши, Эркинлик ва Адолат йўлидаги бу намойишларни қандай ўтказиш кераклиги ҳақида амалий кўрсатмалар берилган. Демак, ҳар биримиз бу тавсиялар билан аввало ўзимиз танишмоғимиз, кейин эса гуруҳимизнинг бошқа аъзоларини таништиришимиз керак бўлади.
Йўқолсин Ислом Каримов диктатураси!
Яшасин Эркинлик ва Адолат!
КАРИМОВ, КЕТ! гуруҳи маъмурияти
02.04.2013

Диктатор Каримов ёшлар ва интернетдан ўлгудек қўр&#1179


04
Ўзбекистон диктатори бу ҳақда Тошкент вилоят кенгашининг сессиясида қилган нутқида гапирган. ББС ўзбек хизматининг хабар беришича Каримов шундай деган:
«Нима, ўйлайсизларки, болалар, бизларнинг фарзандларимиз, ҳаммаси бир хил ўйлайдими? Йўқ. Интернетни ёпиб бўлмайди. Шуни яхши, ҳаёлимизга, қулоғимизга муҳрлаб олишимиз керак, интернетни ёпиб бўлмайди, дунёдан темир девор қуриб ажратиб бўлмайди» (bbc.co.uk/uzbek)
Бу ерда айтиладиган гап диктатор Каримовнинг энг КАТТА ЁЛҒОН чи эканлигини таъкидлашдир. Яъни, Каримов ёшлар интернетга қизиқмоқда, дегани билан интернет сайтларига қўйилган тўсиқлар олиб ташланмайди, Ўзбекистонда матбуотга ёппасига қўйилган цензура ҳам бекор қиилинмайди. Яъни, бу Диктатор Ўзбек халқининг ва давлатининг ҳақиқий тараққиётини истамайди, фақат ўзининг тахтини қўришни истайди, холос….
Аммо бу барча диктаторларнинг жирканч истагидир. Диктатор Каримов истамаса ҳам ўзбек ёшлари Ўзбекистонда интернетдан ўзлари истаган шаклда фойдаланмоқдалар. Масалан, ЎХХ нинг файсбокдаги (http://www.facebook.com/uzxalqharakati) ва одноклассникидаги (http://www.odnoklassniki.ru/uzxalqharakati.com) саҳифалари Ўзбекистонда бемалол очилмоқда. Яъни, Ўзбекистонда диктатуранинг йўқ бўлиши тобора яқинлашиб келмоқда.
Ўзбекистон ёшларини Эркинлик ва Адолат йўлида курашга даъват қиламиз…
Намоз Нормўмин
03.04.2013

Жиноятчи Президент жиноятчи ҳокимини кечирди

Диктатор ва ноқонуний Президент Ислом Каримов яқинда бўлиб ўтган Тошкент вилояти кенгаши сессиясида ўзи тўрт йил олдин дабдаба билан тайинлаган ҳоким Рустам Холматовни дабдала билан ишдан олган.
“- Буни майдалаб ўтиришни ҳам ҳожати йўқ¸ нега деганда, ҳаммаси сизлар учун аëн. Халқ ҳамма нарсани билади. Кимнидир мажлисда беобрў қилиш¸ унга нисбатан куч ишлатиш¸ кимнидир обориб, Янгйўлда бир кеча қамаб қўйиш… Бу қайси қонунда ëзилган? Қаерда бундай нарсани эшитиш мумкин? Нимани ўйлаган бу одам? (Зарда билан минбарни муштлайди.) Кимнидир воситачи қилиб қўйган бу жаноб. Айланиб юриш ва воситачи вазифасини бажариш. Кимдандир қуруғини олиш ва ҳоказо бу воситачини иши бўлган… Хом ҳаëл билан юриш¸ бу (иш )очилмайди, деб юриш калтабинликдир”, деган Ислом Каримов. (http://www.ozodlik.org/content/article/24946720.html)
Биз ҳам майдалаб ўтирмай диктатор Каримовнинг ўзбек халқига қилган жиноятларини қисқа айтиб ўтайлик:
- 1992 йилдан бошлаб Ўзбекистонда диктатура тузумини ўрнатди.
- 1993 йилдан бошлаб сиёсий мухолифатни йўқ қилди.
-1994 йилдан бошлаб диндорларга қарши қамаш компаниясини бошлатди.
-1999 йилда Тошкентда портлашларни уюштирди ва натижада 16 киши ҳалок бўлди ва ўнларча киши яраланди.
-Шундан кейин ўн мингларча мусулмонлар ҳизбчи, ваҳҳоббий, радикал, дея қамоққа ташланди, ваҳшийларча қийноққа солинди ва ўлдирилди.
-2000 йилда ноқонуний равишда қайта Президенликка сайланди.
-2005 йилда Андижонда тинч намойишга чиққан инсонларни қатлиом қилишга буйруқ берди ва мингларча бегуноҳ кишини отиб ўлдиртди.
-Диктатор Каримовнинг буйруғи билан Ўшда Алишер Соипов, Россияда Фуад Шокирий отиб ўлдилирдилар ва Швецияда Обитхон қори Назаровлар отиб кетилди.
-Мустақилликдан кейин ўтган даврда Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ҳаётини издан чиқарди, фуқаровий жамият асосларини бузиб, ўзбек халқини бутун ҳақ ва ҳуқуқлардан маҳрум қилди.
-Шунингдек, Ўзбекистонда сўз ва матбуот эркинлигини йўқ қилди, маданият, маърифат ва ижод аҳлини синдирди ва уларнинг истеъдодини йўққа чиқарди.
-Ўзбекистонга раҳбарлик қилган йиллларида мамлакатимиз иқтисодини вайрон қилди. Натижада 6 ёки 8 миллион, асосан ёшлардан иборат бўлган инсонларимиз дунёнинг турли бурчакларида дарбадар бўлди, турли қонунсизликларга, ҳақоратларга, камситишларга дучор бўлди.
-Қизлари Гулнора ва Лола Каримоваларнинг ўзбек халқиининг бойлигини ўғирлашига ва бу ўғирланган миллардларча доллар пулларни Швецария ва бошқа чет эл давлат банкларига олиб кетилишига имкон яратди…
Булар “майдалаб ўтирмай” диктатор Каримовнинг Ўзбекистон халқи ва давлатига қарши қилган жиноятларининг қисқа сарҳисобидир. Яъни, Ислом Каримов ҳеч шубҳасиз Руминиянинг эски диктатори Николаи Чаушеску, Ливиянинг эски диктатори Қаддафий, Мисрнинг эски диктатори Муборак, Суриянинг эски ва ҳозирги диктатори ота –бола Асадлар каби диктатордир ва у зудлик билан ўз тахтидан узоқлаштирилиб, Ўзбекистонда эркинлик ва адолатга асосланган янги жамият қурилиши керак…
ЎХҲ Тарғибот Бўлими

Миллатимиз номуси — хар биримизнинг номусимиздир




Ўзбек Халқи номусли Халқдир, хар замонда эл бўлган, миллий маданиятга бел бўлган бор Халкдир. Миллий анъаналаримиз ва бой тарихимиз кўрсатадики, ўзбек халқимиз қонига орият ва номус сифатлари кучли сингандир.
Боболаримиз бир фарзанд тарбияси учун етти махаллани масъул билишган, бир-бирлари учун шу болани тарбияси бизнинг масъулиятимиз, дейишган ва миллат орияти учун ахлоқ одобга қаттиқ эътибор беришган.
Азиз хилқатдошларим унутмайлик, энг тўғри тарбият, энг яхши ҳидоят, энг яхши одобият бу Аллох буюрган одобдур, Куръон бунга дастурдир.
Бехад дерлар гўзаллик, 
Бу баракот, аҳиллик. 
Лек гўзаллик қалбда бўлсин, 
Шу хақиқий гўзаллик. 
Азиз тарбиятга масъул оталар ҳамда оналар! Фарзандларимиз учун энг аввало Хақни танитинг зеро хақлик талаб қилгай вояга етса. Дунёга кўмилишдан асранг зеро дунёга кўмилиб ҳақиқатни жуда кеч фаҳмлагай.
Азиз замондош ёшлар! Бу кунлар жуда оғир, борган сари тубунлашиб бораётган бир саҳифадир. Саҳифалар китобнинг якуний маъносини акс эттиради, бу холатни ахлоқ бузуқликнинг бошланиши ҳамда миллий бузуқчилик даражасига етиши мисолида тасаввур этишимиз накадар ачинарлидир.
Ўлик бўлди қомуслар, 
Ботил бўлди номуслар, 
«Бехижоб бўл» дедилар, 
Аҳли шайтон олимлар. 
Азиз хамюртлар! Миллатимиз Аллох азза ва жалла йўлини хақ билган ва унга эътиқот этган ахли-уммати Мухаммад бўлгандир хар вакт. Жамиятимизга улкан вадалар ҳамда онд ичишлар ила бош бўлган рахбар Каримов вакти келиб бу қадар жоҳил ботилий саҳифани очишини биз тасаввур этмаган бўлсакда, эндиликда Халқимиз учун очиқчасига шакллантириб келган зиновий хаёт тарзини билвосита англаб аслида Каримов миллий маданиятимиз ҳамда миллий эътиқодимиз душмани эканини бехад чуқур хурсиниш ила англаймиз.
Кўчаларимиз зино учун очиқча даъватга ва шу мақсаддаги масканга айланиб улгурди.
Фохшабозлик айрим ўзбек аёлларимиз учун касбга, тирикчилик манбаига айланди, нақадар разолат. Хорижда ўзбек аёлларимиз жуда чидаб бўлмас ном ила аталса биз қандок чидайлик мўминлар?. Юртма юр кезиб юрган бу миллатимиз номусини қандай сақлайлик мусулмон биродарларим?
Дажжол сайраб куйлайди, 
Шаққоқликни ҳалол деб. 
Номуссизлар номаҳрамни ўйлайди, 
Ёстиқдошим даъюс деб… 
Азизлар бугунги кунда бошимиз билан қора ишга ботиб тинмасликка мажбур қилаётган Каримов тузумидан бир оз хаёл узиб ўз эътиқодингиз хақида мушоҳада этинг, юртингиз боши даюсларча даъват этиб Халқни ҳам даюссифатларга айлантираётгани хақида, Аллоҳни унутиб бораётганимиз ва жим эканимиз хақида фикр қилинг, ва яна ўзингиз учун ахд килингки аввало ислоҳ этишни ўзингиздан бошланг, сизни ислоҳ бўлишингиз оилангизни ислох булишидир.
Шу билан бирга Ўзбек Халқимга чақириқ ! Азиз Халқим рахбарингни ислоҳ эт, зеро бош ислоҳ бўлса оёқ ҳам ислоҳдир.
Азиз муҳтарам хамюртлар! Бу мақола жуда ҳам аянчли холатда жамиятимизда фуқароларимизни айниқса ёшларимизни фисқу-фасодга жуда берилиб кетишаётгани сабаб, номусимизни сақлаб қолишни даъвати сабаб минг бир умидда ёзилди, ўз миллатимиз номусини, аёлларимиз иффатини, Халқимиз ориятини биргаликда сақлашга бўлган очиқ чақиришимизга лаббай дея жавоб қиласизлар деган умиддамиз.
odnoklassniki.ru ижтимоий тармоғи,
“Ўзбекистон Халк Харакати” ҳамда “Каримов Кет” гуруҳлари фаол жамоасидан
IYMON MUFASSAL

Гулнора Каримова ўзига дор тўқимоқда (ми?)

Ўзбекистон диктатори Ислом Каримовнинг инфаркт касаллигига йўлиққанлиги яна икки билвосита йўл билан тасдиқланди. Булардан биринчиси, Каримов Ўзбекистон Сенатининг қўшма йиғилишига қатнашмади. Иккинчиси ва муҳимроғи эса, ўзини отасининг тахтини эгаллашга ҳозирлаётган Гулнора Каримованинг Бош вазир Ўринбосари Рустам Азимовга очиқ ҳужумни бошлаганидир.
karisalikh
Бу ҳақда “Озодлик” радиосидаги мақолада жумладан шундай дейилади:
“Президент тўнғичигина эмас¸ балки ҳамон расмий мақоми Ўзбекистон Республикасининг Женевадаги БМТ идораларидаги доимий намояндаси бўлиб қолаëтган Гулнора Каримованинг Twitterда вице-премъер Рустам Азимов фаолиятини муҳокама этишни давом эттириб¸ унинг коррупцияга алоқадорлигига очиқ ишоратлар қилаëтгани бу ëзишмаларнинг шунчаки оний танқид эмаслигидан далолат сифатида кўрилмоқда.
Хўш¸ Ўзбекистон Бош вазирининг 1-ўринбосари¸ Молия вазири Рустам Азимов ким ва нима учун 2013 йилнинг март ойи охирига келиб¸ ўзбек иқтисодининг аксар соҳаларини ўз назоратига олиб¸ энди сиëсий ҳокимиятга интилаëтган шахс сифатида талқин этилаëтган Гулнора Каримова танқидига дучор бўлмоқда.”  (ozodlik.org)
Ушбу мавзуда айтиладиган асосий гаплар шулардан иборат, деб ўйлайман.
1.Ҳозир Ўзбекистонда қонуний (Конституциявий) тузум йўқ. Диктатор Каримовнинг Президентлик муддатлари у икки марта бу вазифани ўтаган 2000 йилда тугаганди. Яъни, деярли 15 йилдан бери Каримов ноқонуний Президент ҳисобланади.
2. Ҳозир Ўзбекистон давлати диктатор Каримов бошчилигидаги жиноий тўдалар тарафидан бошқарилмоқда. Каримовнинг асосий жинояти Ўзбекистон халқини барча ҳақ ва ҳуқуқлардан маҳрум қилиб, ватанимизда диктаторлик режимини ўрнатгани, бу билан Ўзбекистоннинг ижтимоий сиёсий ҳаётини йўлдан чиқаргани, иқтисодини вайрон қилгани, халқимизнинг барча тоифаларига мислсиз зулмлар ўтказгани ва халқ мол мулкини талон тарож қилишга йўл очиб берганидир.
3. Ислом Каримовнинг жиноий тўдалари маҳаллий кланлар ва уларнинг югурдаклари ҳисобланадилар. Бу асосан Бош вазир Шавкат Мирзиёев бошчилигидаги Самарқанд клани ва Бош Вазир ўринбосари Рустам Азимов бошчилигидаги Тошкент кланларидир. Бу икки клан Ўзбекистон халқининг бойлигини диктатор Каримов оиласидан кейин ўз билганича талон тарож қилмоқдалар.
4. Гулнора Каримова Ўзбекистон ҳукуматида ҳеч қандай расмий мақомга эга эмас. Шунинг учун ҳам унинг давлатимизни бошқаришда қонуний ва ҳуқуқий салоҳиятлари йўқдир. Демак, унинг давлат бошқарувига аралашувининг ўзи катта жиноятдир. Шу бирга Гулнора Каримова жиддий сиёсий иқтидорга (сиёсий кучга) ҳам эга эмас. Унинг ягона сиёсий таянчи отаси Ислом Каримовдир. Каримов ҳокимиятдан кетиши билан Гулнора Каримова сиёсат майдонида ёлғиз қолади ва ҳозир унинг зўровонлигига дучор бўлаётган кланлар Ислом Каримов тахттан кетиши билан Гулнора Каримова ҳозир кланларга қарши тўқиётган дорга унинг ўзини осишлари мумкин….
5. Гулнора Каримованинг Бош Вазир ўринбосари Рустам Азимов ва унинг кланига ҳужуми Ислом Каримовнинг давлат бошқарувини қўлдан чиқарганига ва унинг тахти учун очиқ кураш бошлаганига ишоратдир. Бундай вазиятда диктатор Каримовнинг у ёки бу шаклда ҳокмиятдан кетиши билан давлат ҳокимиятининг қонуний йўл билан алмашувини, яъни ҳокимиятининг қонуний узлуксизлигини таъминлашнинг имкони бўлмайди.
6. Жиноятчи кланлар ва Гулнора Каримованинг ноқонуний йўл билан ҳокимиятни эгаллаш ташаббуслари натижасида Ўзбекистонда давлат ҳокимияти коллапси (давлат ҳокимиятининг йиқилиши ва йўққа чиқиши) эҳтимоли каттадир.
7. Ҳозирги кунда Ўзбекистонда сиёсий ҳокимиятни бошқарадиган, жамиятимиз ва мамлакатимизни миллий, эътиқодий ва умумиинсоний тараққиётнинг ижобий хусусиятларга кўра ривожлантира оладиган ягона сиёсий ташкилот Ўзбекистон Халқ Ҳаракатидир. Ислом Каримов диктатурасидан кейин Ўзбекистонда эркинлик ва адолат асосида янги жамиятни ва давлат ҳокимиятини бошқара оладиган сиёсатчи эса ЎХҲ раҳбари Муҳаммад Солиҳдир. Чунки Муҳаммад Солиҳ Ўзбекистон халқи ва халқаро жамоатчилик наздида ўзининг сиёсий обрўси, Каримов диктатурасига қарши кураши ва халқимизнинг барча қадриятларини ўз шахсида мажуссамлаштиргани билан танилгандир.
8. Инсоний жиҳатдан Ўзбекистон халқи мамлакатимиз бойлигининг ва давлатимизнинг асосий эгасидир. Шунинг учун ҳам давлат тепасига чиқиб олган ҳозирги жинояткор тўдаларнинг яна давлат ҳокимиятини қўлга киритишларига асло йўл қўйиб бўлмайди. Бу масалада барча ҳамюртларимиз сергак бўлишлари ва давлат ҳокимияти учун урушишга ҳозирланаётган жиноятчи клан ва тўдаларнинг бу уринишларини йўққа чиқариш учун ижтимоий ва сиёсий фаоликка ва фидокорликка тайёр туришлари керак, деб ўйлайман.
Намоз Нормўмин29 март 2013 йил

Имом Ғаззолий жамият тепадан бузила бошлаши ҳа&#1

Имом Ғаззолий жамият тепадан бузила бошлаши ҳақида
indexМашҳур Ислом уламоси имом Ғаззолий ҳар қандай жамият пастдан тепага қараб эмас, аксинча, тепадан пастга қараб айний бошлашини оддий бир мисол билан тушунтириб берган: “Фараз қилинг – тоғнинг чўққисидаги булоқдан соф сув чиқиб, ҳар куни тепадан пастга қараб оқади ва тоғ этагидаги лойқа, балчиқ сувларни ҳам тозалайди. Ва аксинча, тоғнинг тепасидан лойқа сув чиқиб, ҳар куни тепадан пастга қараб оқса, тоғ этагидаги тиниқ, тоза сувларни ҳам лойқалайди. Жамиятнинг бузилиши ҳам ҳудди шу тариқа рўй беради – мамлакатга одил ва покиза одам раҳбар бўлса, унинг ҳар кунги хайрли ва одил ишлари пастдагиларга ҳам ўрнак бўлади. Ва аксинча – элга нопок ва золим одам раҳбар бўлса, унинг ҳар кунги ёмонлиги ва зулми пастдагиларга ҳам юқади”.
Ўрта асрларда айтилган бу гап нақадар тўғри эканлигига бугунги Ўзбекистондаги аҳвол яққол исботдир – Ислом Каримов президент бўлгач, унинг сўконғичлиги, муштумзўрлиги вазиру ҳокимлардан тортиб, оддий цех начальникларию колхоз табельчиларига ҳам “юқиб” бўлди. Бугунги Ўзбекистонда қўл остидагиларни онасидан сўкиб, калтакламайдиган раҳбар қолмаган ҳисоб. Агар шундай раҳбар бор бўлса, унинг устидан аҳмоқнинг устидан кулгандай кулишади. Чунки у тепадан оқаётган лойқадан “ўрнак” олмаяпти-да!
 Саид Аскар

Хакерлар Ўзбекистон Халқ Ҳаракати сайтига яна &#1

Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг инфаркт бўлиб қолгани ҳақида 22 март куни хабар тарқатган Ўзбекистон Халқ ҳаракати сайти номаълум хакерлар томонидан ишдан чиқарилди.
Қизиғи шундаки, бир кун аввал Mukhammad Salikh erksalikh@gmail.com электрон манзилидан “Фоҳишалар сиёсий аренадан йўқолсин” дея аталувчи мактуб тарқатилганди. Мактуб қўпол тарзда тўқилган ҳамда ЎХҲ лидери Муҳаммад Солиҳни обрўсизлантиришга ҳамда у билан мустақил журналистларнинг орасини бузишга қаратилган эди.
Муҳаммад Солиҳ “Фарғона” агентлиги билан суҳбатда бу мактубга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини билдирди. “Албатта бу провокация. Бу нарса биз учун янгилик эмас, махсус хизматлар мудраб ўтиргани йўқ”, — деди ЎХҲ лидери.
Ўзбекистон Халқ ҳаракати “13 май иттифоқи” платформасида яратилган, қатор сиёсий ва ижтимоий таашкилотларни ҳамда фуқароларни ўз таркибига олади. Аввалига ЎХҲ муассислари Ўзбекистондаги ўзини қайта ислоҳ қилиш имкониятини йўқотган сиёсий режим фақат тинч йўл билан алмаштирилиши лозим, деб билдиргандилар. Аммо кейинроқ, ҳаракат лидери Муҳаммад Солиҳ режимга қарши куч ишлатиш имкониятини истисно этмаслик керак, дея фикр билдира бошлади.
Эслатиб ўтамиз, 1991 йил президентлик сайловларида Муҳаммад Солиҳ Ислом Каримовнинг ягона рақиби бўлган. 1993 йилда унга қарши ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан жиноий иш сохталаштирила бошланганидан сўнг у мамлакатни тарк этишга мажбур бўлди.
“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги
29.03.2013
uzbek.fergananews.com

This group may contain posts available to members only.
Join the group to read them